Barcha maqolalar
“Ayollar nasri” tadriji
Maqolada "ayollar nasri" rivojlanishining tadriji ko'rib chiqiladi. Virjiniya Vulf, O. Slavnikova, T. Tolstaya, L. Petrushevskaya, V. Tokareva, N. Sadur, L. Ulitskaya asarlari misolida “ayollar nasri”ning badiiy xususiyatlari qiyosiy o‘rganiladi. Ular Yu.S.Kristevaning "Ayol har doim boshqacha", E. Sixning "Boshqa turdagi ko'zgu", "Meduza kulgisi", "Yolg'iz bo'lmagan bu jins", P. Yeagerning "Yoqimli aqldan ozgan ayollar: ayollar yozuvida erkinlik strategiyasi”, G.T.Garipovaning "XX asr oxiri – XXI asr boshlaridagi rus adabiy jarayonining rivojlanish mantig'i va dinamikasi: tamoyillar va istiqbollar" kabi tadqiqotlari bilan asoslangan.
“Axloq tajribasi” pyesalarida mualfib haqidagi maslal fikr shakllari
Maqolada "axloqiy eksperiment" dramalarida masal tafakkurining shakllari ko'rib chiqiladi. Muallif XX asr ikkinchi yarmi dramaturglari M.Ibragimbekov va Sh.Bashbekov ijodida aks etgan masallarning asosiy jihatlarini ochib beradi.
“Alpomish” dostonining o‘rganilishi
Maqolada “Alpomish” dostonining o‘rganilish tarixi xususida so‘z boradi. Shuningdek, ushbu dostonning turli xalq baxshilaridan yozib olingan variantlari, ulardagi umumiy va o‘ziga xos jihatlar tadqiq qilingan. Ushbu dostonning, Bulung‘ur dostonchilik maktabining atoqli namoyandasi Fozil Yo‘ldosh o‘g‘lidan yozib olingan varianti eng mukammal va eng badiiy jihatdan barkamoli ekanligi, binobarin, ushbu variant bo‘yicha olib borilgan ko‘plab tadqiqotlarga asos bo‘lganligi xususida fikrlar bayon qilingan. Shuningdek, maqolada ushbu doston bo‘yicha mashhur rus olimi V.M.Jirmunskiyning tadqiqotlari ham tahlil qilingan. “Alpomish” dostoni bo‘yicha amalga oshirilgan ishlar uch yo‘nalishga bo‘lib tekshirilgan. Birinchi bosqichda dostonning xalq baxshilaridan yozib olinish jarayoni, qachon, qaysi baxshidan, kim tomonidan yozib olinganligi, shu yozib olingan nusxa nashr qilingan bo‘lsa, kim tomonidan nashrga tayyorlanganligi, nashr qilinmagan bo‘lsa, qo‘lyozmasi qaysi xazinada saqlanayotganligi xususida ma’lumotlar berilgan.
“Al-isloh” jurnalida ta’lim islohi masalasining yoritilishi
Jadid ziyolilarining “Oyna”, “Sadoyi Turkiston”, “Sadoyi Farg‘ona” kabi nufuzli nashrlaridan “Al-Isloh”(1915-1918) jurnalidagi ilm-ma’rifatga, ta’lim islohiga doir she’riy asarlar va publitsistik maqolalar tadqiq qilingan. Jurnaldagi yosh avlod ta’lim-tarbiyasi, maktab va madrasalarda gi o‘qitish tizimi borasida jadid ziyolilarining bahs munozaralari tahlil qilinib, xolis mulohazalar yuritilgan. Jadidlarning Turkiston xalqi hayotidagi qoloqliklarni, ma’rifatsizlikni isloh qilish g‘oyasi bilin yo‘g‘rilgan publitsistik maqolalari ilk bor birlamchi manba asosida yoritilgan. Ma’rifat targ‘ibi, maktablar islohi masalasi Saidahmad Vasliy, Ziyovuddin qori, Abdulg‘afforxo‘ja, Xolmuhammad, To‘raquli, Mubashshirxon singari ziyolilar asarlari misolida tahlil qilinib, ilmiy-nazariy xulosalar chiqarilgan.
“AFSUNGAR” ROMANIDAGI TANLANGAN RAMZLAR
Ushbu maqola Jon Faulzning “Afsungar” romanidagi ramziy elementlarni o‘rganib, ular tashabbus va shaxsiy o‘zgarish mavzusiga qanday hissa qo‘shishiga e’tibor qaratadi. Labirint, niqoblar, o‘lim va qayta tug‘ilish, xudo o‘yini va Phraxos oroli kabi markaziy ramzlar bosh qahramon Nikolay Urfe duch kelgan psixologik va hissiy sinovlar uchun metafora sifatida ko‘rib chiqiladi. Ushbu ramzlar o‘z-o‘zini kashf qilishning chiziqli bo‘lmagan xususiyatini ta'kidlab, boshlash uchun yo‘nalishni yo‘qotish, yolg‘on identifikatorlardan xalos bo‘lishni talab qilishini ta'kidlaydi. O‘lim va qayta tug‘ilish, yo‘qotish va yangilanish lahzalarini bildiradi, bu transformatsiya avvalgi e'tiqod va munosabatlarni yo‘q qilishni talab qilishini ko‘rsatadi. Xudo o‘yini hayotning oldindan aytib bo‘lmaydiganligini va noaniqlikni qabul qilish zarurligini anglatadi. Ushbu ramziy elementlar orqali “Afsungar” tashabbusni yagona hodisa emas, balki doimiy jarayon ekanligini va shaxsdan noaniqlik va o‘zgarishlarni doimiy ravishda boshqarishni talab qiladi.
Ҳуруфийлик ва XIV-XIX асрлар ўзбек мумтоз адабиёти
Тадқиқот объекти: Атоий, Лутфий, Гадоий, Ҳофиз Хоразмий, Саккокий ғазаллари ҳамда Алишер Навоийнинг ўзбек тилидаги лирик асарлари, “Хамса”нинг “Ҳайрат ул-аброр” достони танланди. Шунингдек, XVII-XIX аср ижодкорлари Бобораҳим Машраб, Ҳувайдо, Мунис, Огаҳий, Комил Хоразмий, Муҳаййирларнинг лирик мероси ҳам манба вазифасини ўтайди.
Ишнинг мақсадн: Ишнинг асосий максади ҳуруфийлик тариқатининг ўзбек мумтоз шеъриятига таъсири масаласини ўрганиш.
Тадқиқот методлари: Ишда асосан аналитик тахдил, матн талқини, қиёсий-тарихий, қиёсий-типологик методлардан фойдаланилди.
Олинган натижалар ва уларнинг янгилиги: Ҳуруфийлик тариқатининг пайдо бўлиши ва бадиий ижоддан ўрин эгаллаш тарихи кўрсатиб берилди; Ҳуруфийлик таъсирида битилган байтлар ва ҳарфий санъат ифодаланган мисралар ўзаро такқосланиб, фарқли жиҳати кўрсатиб берилди; Китобат санъатининг юзага келиши ҳуруфийлик тариқати билан боғлиқлиги асослаб берилди; Атоий, Лутфий, Ҳофиз Хоразмий ижодидаги ҳуруфийлик таъсирида битилган ғазаллар тахдил қилинди; Алишер Навоий ижодида хуруфийлик ғоялари билан боғлиқ ўринларга эътибор қаратилди; Бобораҳим Машрабнинг ҳуруфийликка дахлдор ғазал, маснавий, мустазод, мухаммаси таҳлил килинди; XVII-XIX асрлар шеъриятида ҳуруфийлик ғояларининг ёритилиш йўллари кўрсатиб берилди.
Амалий ахамияти: Диссертацияда тадкиқ қилинган материаллар “Ўзбек ва озар адабий алоқалар” ҳамда “Тасаввуф ва адабиёт” махсус курсларини ўқитишда қўл келади.
Татбиқ этиш даражаси ва иқтисодий самарадорлиги: Янги тадқиқот натижаларидан олий ўқув юртларида ўқиладиган маъруза, амалий машгулот, махсус курсларда ҳамда академик лицей ва касб-ҳунар коллежлари учун ёзиладиган дарслигу қўлланмалар яратишда, ахлоқий, маънавий тарбияга дойр тадбирлар ўтказишда фойдаланиш мумкин.
Қўлланиш сохаси: таълим жараёни, ўзбек мумтоз адабиёти тарихи, туркий халқлар адабиёти, Шарк мумтоз поэтикаси.
Ҳофизи Абрунинг “Зубдат ат-таворихи Бойсунғурий” асари темурийлар даври тарихига доир манба сифатида
Ушбу мақолада Амир Темур ва Шоҳрух Мирзо бошқарув даврига оид энг муҳим манбалардан ҳисобланган, Темурийлар даврининг машҳур тарих-чиларидан бири Ҳофизи Абру ва унинг “Зубдат ат-таворихи Бойсунғурий” асари, шунингдек, ушбу асарнинг қўлёзма нусхалари ва чоп этилган нашрлари хусусида маълумотлар берилади.
Ҳофиз Хоразмийнинг Иброҳим Султонга марсияси
Мақола туркий адабиётнинг таниқли вакилларидан бири Ҳофиз Хоразмий томонидан темурийлар сулосаси вакили, адабиёт ва санъат ҳомийси, 20 йил давомида Форс вилоятини бошқарган Иброҳим Султон вафоти муносабати билан ёзилган марсияга бағишланган.
Ҳофиз хоразмий девонининг анқара нашри
Ҳофиз таниш бухорийнинг “Имомқулихоннома” асари ва унинг аштархонийлар тарихини ўрганишдаги ўрни
Ушбу мақолада шу вақтга қадар “Имомқулихоннома” асари муаллифи деб қараб келинаётган Суҳайл таҳаллусидаги шахс Ҳофиз Таниш Бухорий эканлиги ҳақидаги қараш аниқ илмий далиллар билан илгари сурилган. Шунингдек, мақолада асарнинг илмий аҳамияти, ўрганилиши ва қўлёзма нусҳасининг ҳолати ҳақида ахборот берилган.
Ҳофиз таниш ал-бухорийнинг “Абдулланома” асарида мовароуннаҳр тавсифи
Мазкур мақола XVI асрда яшаб фаолият юритган тарихчи Ҳофиз Таниш ал-Бухорийнинг Марказий Осиё ва Хуросоннинг сиёсий, ижтимоий-иқтисодий ва маданий ҳаётига оид маълумотларга бой бўлган “Абдулланома” (“Шарафномайи шоҳий”) асарида Мовароуннаҳр тавсифига оид маълумотлар таҳлилига бағишланган. Мовароуннаҳрнинг тарихий географик жойлашиши, унинг машҳур шаҳарлари, Абдуллахон томонидан Мовароуннаҳрда қурдирилган кўплаб масжид, мадраса, хонақоҳ ва бошқа қурилишлар тўғрисидаги маълумотлар ўрганилади.
Ҳозирги хитой тили феъл сўз туркумига оид сўзларда конверсия
Мазкур мақола ҳозирги хитой тилида конверсия ёрдамида ҳосил бўладиган лексик бирликларнинг парадигмасига бағишланган, бунда сўзларнинг асоси сифатида феъл туркумига оид сўзлар хизмат қилади. Тилшуносликда конверсия транспозициянинг кўринишидан биридир. Агар транспозиция лексик-морфологик ўзгариш билан боғлиқ бўлса ва бунинг натижасида олдин лексик бирликка хос бўлмаган сўз ўзгариш парадигмаси вужудга келса, бошқа синтактик белгилар намоён бўлса - бу хилдаги транспозиция морфологик транспозиция ёки конверсия деб аталади. Конверсия турли хил дунё тилларида кенг тарқалган, бунда мазкур ҳодиса а) қайси сўз туркумларини ўзаро боғлаши ва деривацияни қайси турига таяниши, б) конверсия натижасида қандай морфологик парадигмалар ҳосил бўлиши билан боғлиқ бўлади. Конверсия натижасида ҳосил бўлган сўзлар ўхшаш негизларга эга, аммо шакллари билан фарқ қилади. Турли тилларда конверсиянинг семантик моделлари тўғрисидаги савол ҳали етарлича ўрганилмаган. Ушбу мақолада ҳозирги хитой тили феъл сўз туркумига оид сўзларда конверсия ҳодисасининг қуйидаги олтита шакллари мавжудлиги аниқланди, булар: [феъл→от], [феъл→сифат], [феъл→ҳисоб сўз], [феъл→боғловчи], [феъл→кўмакчи] ва [феъл-от-равиш]. Ҳозирги хитой тилида конверсиянинг субстанцивация кўринишидан ташқари адвербализация, вербализация ва адъктивизация кўринишлари ҳам кенг тарқалган. Конверсияни кенг тарқалган ҳодисалардан бири бўлишига қарамасдан, мазкур ҳодиса хитой тили грамматикасига, сўз ясалишига оид бўлган куплаб ўқув дарслик, қўлланма ва илмий асарларда тилга олинганлигига қарамасдан мазкур ҳодиса алоҳида ракурс сифатида кўриб чиқилмаган. Изланишларимиз натижасида айтиш мумкин-ки, конверсия ҳозирги хитой тили лексикасини бойишига хизмат қилади ва алоҳида тадқиқ қилиниши лозиим бўлган мавзулардан бири бўлиб ҳисобланади.
Ҳозирги хитой тили неологизмлари ясалишида «族 zú» аффиксининг роли
Мазкур мақола ҳозирги хитой тили аффиксация усулида «族zú» аффиксининг ўрнини аниқлашга бағишланади. Маълумки, тил лексик фонди тилнинг ички имкониятларидан келиб чиққан ҳолда ҳамда четдан тайёр лексик бирликларни ўзлаштириш орқали мутассил бойиб боради. Табиийки, хитой тили ҳам бундан мустасно эмас. Тилда қайси усулнинг маҳсулдор бўлиши тилнинг қатор хусусиятларига боғлиқ бўлади. Хитой тилида аффиксация маҳсулдорлиги жиҳатидан сўз қўшиш (композиция) усулидан кейин иккинчи ўринни эгаллайди. Айтиш жоизки, аффиксациянинг хитой тили сўз ясалишида роли кун сайин ортиб бормоқда. Шу боисдан мазкур сўз ясалиш усулида кун сайин янги аффиксал бирликлар кашф этилмоқда. Хитой тилида аффиксация усули сермаҳсул усул сифатида намоён бўлиши билан бир қаторда аффиксал бирликлар, яъни сўз ясайдиган ярим аффикс, тўлиқ аффикслар миқдори ҳам ортиб бормоқда. Ҳозирги хитой тили неологизмларнинг ясалишида муҳим роль ўйнаётган аффикслардан бири 族zú ҳисобланиб, у хитой тилида қатор янги сўзларни ясашда иштирок этмоқда. Бу сўзларнинг аксарияти от туркумига мансуб бўлиб, маълум бир характерга эга бўлган қатлам ёки ижтимоий гуруҳни кўрсатиш учун хизмат қилади. 族 zú иштирокида ясалган сўзлар кўпроқ ижтимоий мансублик ёки ижтимоий ҳаётдаги роли, вазифаларига кўра умумлаштириб маълум бир гуруҳ шахсларига нисбатан қўлланадиган сўзларни ясашда иштирок этади. Лекин бизнинг фикримизча, 族 zú кўпроқ тўлиқ аффиксал бирлик эмас, балки ярим аффикс ҳисобланади. Чунки 族 zú иштирокидаги сўзлар ясалаётганда ўзининг асл маъноси, яъни гуруҳ ёки жамоа маъноларини тўлиқ йўқотмаган. Бу сўзлар қандайдир гуруҳ ёки синфга тегишлиликни ифодалайди. Тил лексикаси каби унинг морфем бирликлари ҳам мутассил бойиб боради. Дунё тилшунослигида кузатилаётган тенденциядан ортда қолмаган ҳолда хитой тилида ҳам аффиксация усули сўз ясалишида борган сари фаол иштирок этмоқда, шу боис тилда мавжуд аффиксал бирликлар ҳам сон жиҳатдан ортиб бормоқда.
Ҳозирги хитой ва япон тилларида мин даври кишилик олмошларининг қўлланиши
Кишилик олмошлари тилда қатор хусусиятларига кўра аҳамиятли ҳисобланади. Кишилик олмошларининг стилистик функцияси айниқса муҳим. Бундан ташқари кишилик олмошлари миллий маданият, ижтимоий-сиёсий ҳаёт, фалсафий қарашларни ҳам акс эттиргани боис алоҳида тадқиқот объекти бўладиган сўзлар сирасига киради. Қолаверса, кишилик олмошлари сўзловчининг суҳбатдошига муносабати, ижтимоий мавқеи, ҳаттоки, диний ва фалсафий қарашларини ҳам намоён этади. Шу боис Мин даври романлари (XIV-XV асрлар), хусусан, давр насрининг дурдона асраларидан бўлмиш “Уч шоҳлик” романида қўлланган кишилик олмошларининг тадқиқи давр лексикасининг хусусиятларини кўрсатиш билан бир қаторда, ушбу туркум сўзларнинг диахрон ва синхрон аспектда тадқиқ қилиниши хитой тили лексикасининг тараққиёт динамикаси юзасидан ҳам айрим хулосаларни беради. Япон тили кишилик олмошларининг таҳлилини амалга ошириш орқали Мин даври романларининг синосфера ҳудудидаги бошқа тиллар лексикасига таъсири юзасидан хулосаларни олиш мумкин.
Ҳозирги Ўмон насри араб адабиёти контекстида
Ушбу мақолада Кўрфаз (Халиж) араб мамлакатлари адабиёти ривожига таъсир қилган омиллар, шунингдек, мазкур омилларнинг Ўмон адабиётининг ўзига хос шаклланишидаги роли ўрганилган. Шунингдек, Ўмон насри тараққиётига ҳисса қўшган ёзувчилар ва уларнинг асарлари тадқиқ этилган.
Ҳозирги ўзбек адабиётида миллий қахрамон муаммоси
Мутахассислиги: 10.01.02-замонавий миллий адабиёт (ўзбек адабиёти)
Диссертация Ўзбекистон тарихининг енг драматик даврларидан бирида миллий қаҳрамон муаммоларининг бадиий тимсолини таҳлил қилишга бағишланган бўлиб, у нафақат турли хил, балки барча табиий фанларда тўғридан-тўғри қарама-қарши талқинни олди. Биз яқин ўтмишда Басмачизм деб номланган ҳаракатда иштирок етган миллий қаҳрамонни ўрганиш ва тарихий адолатни тиклаш натижасида миллий озодлик ҳаракати ҳақида гапирамиз.
Диссертация кириш, учта боб, хулоса ва библиографиядан иборат.
Кириш мавзуларнинг долзарблигини асослайди, муаммоларни ўрганиш даражасини очиб беради, мақсад ва вазифаларни шакллантиради, методология ва усуллар, илмий янгилик, манбалар, назарий ва амалий аҳамияти ҳақида маълумот беради.
Биринчи бобда "Иброҳимбек ва Ешани Судур образларида "ип билан ҳаёт" романида Миллий қаҳрамон муаммоларининг бадиий-естетик талқини, Миллий қаҳрамон тури келтирилган. Roman мустақиллик даври асарларига хос бўлган бадиий ва тасвирий воситаларнинг бутун тизимини очиб беради. Бир томондан, бу тизим адабиётнинг ғоявий ва бадиий даражасини оширди, иккинчи томондан, мустақилликни тарғиб қилувчи асарларга Совет цензурасининг мафкуравий назоратидан хавфсиз ўтишга ёрдам берди.
Иккинчи бобда - "қора камар" драмасида мустақиллик ғояларини тасвирлаш усули-миллий истиқлол ғоялари drama бош қаҳрамони Хуррамбек монологлари материаллари асосида ўрганилади.
Учинчи боб - " ёзувчининг миллий қаҳрамон образини яратишдаги бадиий маҳорати."Ёзувчи Ш.нинг бир қатор ҳикоялари мисолида.Холмирзаев, мустақиллик руҳида ёзилган асарлар бадиийлигининг ўзига хослиги, қаҳрамонлар портретини тасвирлаш воситалари ва усуллари, миллий истиқлол ғояларини бадиий асар контекстига киритиш маҳорати, бадиий маҳорат, ижодий жасорат ва бошқалар каби масалалар. текширилмоқда.
Хулоса қилиб айтганда, тадқиқот давомида олинган асосий назарий натижалар келтирилган.
Ҳозирги ўзбек шеъриятида сонет жанрининг бадиий хусусиятлари
Тадқиқот объектлари: Б.Бойқобилов, Рауф Парфи ва Фахриёр сонетлари.
Ишнинг мақсадн: ҳозирги ўзбек шеъриятида сонет жанрининг бадиий хусусиятлари, хусусан, унинг тарақкиёт тенденциялари ва спецификаси, композицион тузилиши, унда сюжет барқарорлашгани хамда бадиий-эстетик тафаккур такомилидаги ўрни масалаларини Б.Бойқобилов, Р.Парфи ва Фахриёр ижоди мисолида илмий-назарий асослаш ва шоирларнинг маҳорат сирларини тахлил килишдан иборат.
Тадқиқот методлари: ишда матн талқини, қиёсий-типологик, тавсифий тахлил методлардан фойдаланилди
Олинган натижалар ва уларнинг янгнлиги: ҳозирги ўзбек шеъриятида сонет мактабининг эстетик табиати, жанрнинг бадиий хусусиятлари тахдили ва тадқиқига багишланган махсус илмий тадқиқот амалга оширилмаган. Диссертацияда худди мана шу мураккаб масала илк бор монографии планда тадқиқ этилмокда. Ишнинг янгилиги мазкур жанрнинг тараккиёт тадрижини ўрганишда, бадииятининг назарий қонуниятлари асосида тадқиқ этишда, сонет бадииятини юзага келтирувчи бадиий тасвир воситаларининг жанр структурасидаги ўрни, унинг специфик характери конкрет мисоллар орқали далилланиб борилганда ва сонетнинг ҳозирги ўзбек шеъриятида тутган ўрнини муносиб даражада кўрсатиб беришда кўринади.
Амалий аҳамияти: Тадкикот хулосалари XX аср иккинчи ярми ва ҳозирги боскич ўзбек шеъриятининг ўзига хос тенденцияларини тасавввур этиш, ушбу жараёнда сонет жанрининг ўрнини ва нуфузини белгилаш ва унинг бошқа жанрлар билан алоқаси ва ўзаро таъсири имкониятларини англаш, бу борада, Б.Бойкобилов, Р.Парфи, Фахриёр сонетларини тадқиқ этишда назарий ва амалий аҳамиятга эга.
Татбиқ этиш даражаси ва иқтисодий самарадорлигн: тадқиқот натижалари юзасидан республика миқёсидаги илмий конференцияларда маърузалар қилинган ва Ўзбекистонда 11 та, хорижда 1 та мақола чоп этилган.
Қўлланилиш (фойдаланиш) сохаси: ўзбек адабиёти, адабиёт назарияси.
Ҳозирги замон эрон ҳикоянавислигида эрон-ироқ уруши мавзуси
Ҳозирги босқичда Япония энергетика стратегиясининг халқаро жиҳатлари
Мазкур мақолада замонавий босқичда Япониянинг энергетика дипломатияси, мамлакатнинг ёқилғи-энергетикаси етказиб берувчи давлатлар билан икки ва кўптомонлама ҳамкорлиги, энергия ресурслари манбаларини диверсификациялаш масалалари, Япониянинг халқаро ва минтақавий тузилмалар билан энергетика соҳасидаги ҳамкорлиги, бугунги кунда япон энергетика дипломатияси олдида турган долзарб масалалар ёритилган.
Ҳозирги араб тилида янги сўзларнинг ясалиши
Араб тилида янги маъноли сўзларнинг ҳосил бўлиш жараёнига “ат-тавлийд ад-дилаалий” атамаси қўлланиб, бу бирикма “сўзларнинг маъно жиҳатдан қайтадан шаклланиши”, деган маънони билдиради. Араб тилида янги маъноли сўзлар икки хил йўл - иштиқоқ ҳамда ажнабий сўзларнинг араб тилига кириб келиши орқали ҳосил қилинади. Янги маъноли сўзларнинг иштиқоқ орқали ҳосил бўлиши ҳақида тўхталсак, бунда иштиқоқнинг ички гуруҳ ва турларига алоҳида эътибор қаратиш лозим. Иштиқоқнинг ички турларига иштиқоқ кабийр, иштиқоқ соғийр, иштиқоқ куббар, наҳт ва итбаъунлар кириб, ал-иштиқоқ ад-дилаалий (“маъновий иштиқоқ”), ал-иштиқоқ ассовтий (“товушли иштиқоқ”), ал-иштиқоқ ал-лафзий (“шаклий иштиқоқ”)ҳамда ал-иштиқоқ аш-шаъбий (“халқона иштиқоқ”)лар унинг гуруҳларини ташкил қилади. Иштиқоқнинг ички турларида сўз шакл жиҳатдан ўзгаришларга учрайди- унинг таркибидаги ҳарфларнинг ўрни ўзаро алмаштирилади, ҳаракатлар ўзгартирилади, баъзи ҳаракатлар олиб ташланади ёки қўшилади. Бундай ҳолатда баъзи бир сўзлар маъно жиҳатдан қисман ўзгарса, баъзилари эса мутлақо янги маънони касб этади. Юқорида номлари зикр этилган иштиқоқ кабийр, иштиқоқ соғийр, иштиқоқ куббар кабилар иштиқоқнинг “ал-иштиқоқ ал-лафзий” гуруҳига киради. Яъни бир сўз билан айтганда, сўз шаклининг “синдирилиши” натижасида маъноларнинг ўзгариши “ал-иштиқоқ ал-лафзий”да намоён бўлади.Оҳанг, товуш билан боғлиқ янги сўзларнинг ясалиши “ал-иштиқоқ ас-совтий”да намоён бўлади. “Ал-иштиқоқ аш-шаъбий”да кўпинча халқ томонидан ажнабий ҳисобланган сўзлар ўзлаштирилади ҳамда уларнинг шакли ўзгартирилиб, янги маъно-мазмун касб этган бошқа бир сўз ҳосил бўлади.“Ал-иштиқоқ ад-дилаалий”да сўз шакл жиҳатдан эмас, балки маъно жиҳатдан ўзгаришга учрайди. Бунда сўз маъноси кенгайиши, торайиши ёки, умуман, бошқа мазмунни касб этиши мумкин. Бу жараённи араб тилшунослари “ат-тавлий ад-дилаалий” номи билан атайдилар ҳамда унга омонимлик, метонимия, ад-дод ва “ал-иқтирад” кабиларни киритадилар. Араб тилида мавжуд бўлган омоним сўзлар шаклан бир хил бўлсада, аммо маъноси бир-биридан фарқланади. Аммо бундай сўзлар ўртасида икки предметнинг ўхшашлигига асосланган ҳолда улардан бирининг номини иккинчисига кўчириш муносабатлари намоён бўлади. Ад-дод хусусида гап кетганда, араб тилшунослари уни “тазод” санъатининг асоси сифатида кўрсатадилар. Ад-дод, бир сўз ўз замирида бир-бирига қарама-қарши икки маънони акс эттириши билан характерланади. Шуниси қизиқки, араб тилшунослари ад-додга бўлган ёндашувда икки қутбга бўлинадилар. Улардан бири бундай сўзлар мавжудлигини инкор этсалар, бошқаси эса унинг мавжудлигини таъкидлайдилар ҳамда бундай сўзлар араб шеъриятида, Қуръони Каримда ҳамда ҳадисларда учрашини алоҳида қайд этадилар. Араб тилида янги маъноли сўзларнинг ҳосил бўлишида “ал-иқтирад” (араб тилидан таржима қилганда “қарз олмоқ”, “ўзлаштирмоқ”, деган маъноларни билдиради) ҳам ўзига хос аҳамиятга эга. Бундай усулда сўзнинг мавжуд маъносига яна бир янги маъно қўшилади. “Ал-иқтирад” усулида ясалган сўзларнинг маъносида баъзи ҳолларда маълум бир узвийлик акс этса, айрим ҳолатларда эса бу алоқа умуман кузатилмайди.
Ҳожи Халифанинг “Кашф аз-зуннун” асарида Марказий Осиёлик файласуфлар тавсифи
Ҳожи Халифанинг “Кашф аз-зунун” асари биобиблиографик манба бўлиб, унда Марказий Осиё минтақаси фани ва маданияти тарихини ёритувчи материаллар жамланган. Мазкур мақолада “Кашф аз-зунун”га таянган ҳолда айрим Марказий осиёлик файласуфларнинг илмий фаолиятлари ёритилади. “Кашф аз-зунун”даги маълумотлар бошқа манбалар билан қиёслаган ва тўлдирган ҳолда келтирилади.