14
ОИВ ИНФЕКЦИЯСИНИ СИЛ ЭПИДЕМИОЛОГИЯСИГА ТАЪСИРИ
Онгарбаев Дауранбек Онгарбай уғли., Абдугаппаров Фозилхон Бахтиярович.,
Маматов Лочин Бахтиерович
Тошкент Тиббиёт Академияси, Тошкент шаҳри, Узбекистан Республикаси,
Долзарблиги.
Жахон согликни саклаш ташкилоти берган маьлумотларга кура 2009 йил
ОИВ/Сил 22,1%. 2010 йилда 32,3%, 2011 йилда 35,4%, 2016йилда бу курсаткиш уртача 50%
(Жанубий Африка) ни ташкил килган,75% касал АРВТ кабул килади (2017 июнь). Бу
курсаткиш билан бирга ОИВ/Сил касаллар ичида улим курсаткиши хам ортиб бормокда.
Максад:
ОИВ билан яшовчи шахсларнинг сил билан касалланган беморларнинг
эпидемиологик хавфли оқимлари билан яқинлашмасликларини таъминлаш, ОИВда Силнинг
кайси тури, шакли купрок учрашини аниклаш ва силга қарши кураш ёрдамини ташкил
қилиш.
Тадкикот услуби:
Тошкент шахар 1-Сил касалликлар шифохонаси ва 3-Силга карши
диспанцерида сил билан касалланган беморларнинг тиббий картаси,ТБ-03 журнали ва
форма 281 асосида ва сураб суруштурувда урганилиб чикилди. 2017-2018 йиллардаги 122 та
ОИВ/Сил касалларидан олинди.
Натижалари
Тошкент шахар 1-Сил касалликлар шифохонаси ва 3-Силга карши
диспансерида 2017 йилда 417 касал хисобга олинган булиб улардан
58
таси (14%) ОИВ/Сил
хисобга олинган, Кўп дориларга чидамли (турғун) сил 11 (19%) та (MDR), Кенг дорилар
спектрига чидамли (турғун) 1( 1,7 % ) та (XDR),, 46(79,3%) та Дориларга сезгир, сил 20
(34,5%) та касал АРВТ терапия кабул килмаган, 8 (13,8%) та касал Котримоксазол кабул
килмаган
.
2018 йилда 345 касал хисобга олинган булиб улардан
64
таси ( 18,6 % ) ОИВ/Сил
хисобга олинган, Кўп дориларга чидамли (турғун) сил 11 (17,1%) та (MDR), Кенг дорилар
спектрига чидамли (турғун) 1 (1,5%) та (XDR), 52 (81,4%) та Дориларга сезгир сил,
11(17,2%) та касал АРВТ терапия кабул килмаган, 9(14,1%) та касал Котримоксазол кабул
килмаган.
Хулосалар:
Изланишлар натижасида касалланиш умумий курсаткичи камайишига
карамастан (72 тага) ОИВ/Сил хисобга олинганлар 6тага (4,6%) га ошган, АРВТ кабул
килмаган ОИВ/Сил касаллар курсаткичи яримига камайган, Котримоксазол кабул
килмаганлар сони эса ошган бунинг сабаби беморларда котримоксазол препаратига
аллергия берган. Бу дегани хавф гурухига кирувчи ОИВ инфекциясига чалинган касалларда
профилактик курикни ошириш ва санитар окартирув ишларини янада такомиллаштириш
профилактика сифатида бериладиган котримаксозол препаратини касалларга чукуррок
тушинтириш ва диспанцер хисобида турган Б -20 касалларнинг анкетасини урганиб 277
буйрукка асосланиб беморларни охирги изониазид препаратини кабул килиш вактини аник
белгилаб куйиш, хар 3 йилда 6 ой давомида 300 мг изониазид препаратина режа килиб
куйиш асосий вазифамиз.
Адабиётлар рўйхати
1.
Агзамова, Ш. А. "Исследование цитокинов, иммуноглобулинов в крови у детей с пер-
систирующей цитомегаловирусной инфекцией." Журнал теор. и клин. мед 6 (2010): 78-
79.
2.
Akhmedova, D. I., T. O. Daminov, and S. A. Agzamova. "Clinical and diagnostic features of
the major syndromes in children with intrauterine TORCH infection." Child Infect 8.1 (2009):
29-31.