77
ВИРУСЛИ ПНЕВМОНИЯ ЎТКАЗГАН БЕМОРЛАРДА НАФАС
МАШҚЛАРИНИНГ РОЛИ
Ўзоқов Маъруфжон Чориевич
Тошкент педиатрия тиббиёт институти, амбулатория тиббиёти, жисмоний
тарбия кафедраси
Илмий раҳбар: ассистент Каримова Д.И.
Долзарблиги:
Каронавирус этиологияли вирусли пневмония асоратини олдини олиш
тиббиётимиз учун бугунги кунда долзарблини сақлаб қолмоқда. Бунинг учун
тиббиётимизнинг барча йўнашларидан фойдаланмоқда. КОВИД-19 оғир асоратларга олиб
келиши мумкин. Короновирус ҳаёт учун муҳим аъзоларни, шу жумладан ўпка мия бурун -
ҳалқум, кўз юрак-қонтомир жигар бўйрак ва ичакларни зарарлайди. Олиб борилган
изланишлар шуни кўрсатмоқдаки ушбу касалликнинг оғир шаклини ўтказган беморларда
ўпка тўқимасинг чандиқланиши, бўйрак етишмошчилиги, юрак мушакларини яллиғланиши,
аритмия, жигар зарарланиши каби оғир асоратлар учрамоқда. Бу асоратлардан ўпка
фиброзланиши аҳамияти катта, нафас етишмовчилигига олиб келиши мумкин. Бу ҳолатда
нафас гимнастикаси қўлланса бемор нафас олисига ёрдам беради. Нафас гимнастикаси
бронх-ўпка тизимининг барча касалликларида тавсия қилинади, фақатгина машқлар
мажмуаси, интенсивлиги ва давомийлик ўзгаради. Ўпка коронавирусдан зарарланганда,
интерстициал тўқиманинг яллиғланиши ва шиш туфайли зичланган жойлари пайдо бўлади.
Интерстиций — бу ўпканинг «қурилмаси» бўлиб, айнан шу жойда қон ва лимфа томирлари
ўтади. Шиш ва яллиғланиш пайдо бўлганда, нормал газ алмашинуви бузилади,
кислороднинг ҳаводан қонга кириши қийинлашади. Касалликнинг ўткир даврида беморнинг
тўғри ҳолатни қабул қилиши ва нафас олиши шикастланган жойлардан суюқликнинг тез
сўрилишига ёрдам беради. Кейинчалик, у фиброз (чандиқли) тўқима ҳосил бўлишини
камайтиради
.
Ишнинг мақсади:
Вирусли пневмония (ковид-19) ўтказган беморлар реабилитатцияси
даврида ўтқазилган нафас машқларини самарадорлигини ўрганиш.
Тадқиқот материаллари ва методлари:
Кўзатишлар Тошкент шаҳри, Юнусобод тумани
55-оилавий поликлиникада рўйхатда турувчи, ковид-19 ўтқазган 105 та беморларда
ўрганилди.
Тадқиқот натижалари:
Кўзатувлар натижасида вирусли пневмония (ковид-19) ўтказган
беморлар реабилитатцияси даврида ўтқазилган нафас машқлари самараси қўйидаги
натижаларни кўрсатди. 105-та беморнинг 62 тасида (59% беморда) SpO
2
94% дан 96% гача,
35 тасида (33% беморда) 95%дан 97% гача, 8 та беморда (7,6% беморда) 97% дан 98%гача
кўтарилди. Беморларда нафас олиш машқлари самарали эканлиги кузатилди.
Ҳулоса
: Ўшбу кўзатувдан шуни ҳулоса қилдикки, беморлар нафас машқларини
бажарганларида уларнинг нафас олиши яхшиланганлиги ва қонда кислороднинг
концентрацияси ошганлиги аниқланди. Вирусли пневмония (ковид-19) ўтказган беморларда
нафас машқларини ўтқазиш самарали натижа беради.
Адабиётлар рўйхати
1.
Агзамова, Ш. А., and Ф. Т. Махкамова. "Влияние вирусной инфекции у беременных на
жизнеспособность новорожденных." Детская больница 3 (2014): 22-25.
2.
Агзамова, Ш. А. "Характеристика нарушений вентиляции легких у детей с острыми и
рецидивирующими бронхитами." Вопросы современной педиатрии S (2006): 11a.