117
БОЛАЛАРДА ОБСТРУКТИВ БРОНХИТНИНГ КЕЧИШИ
Абдуллаева Азиза Шовкат қизи
Тошкент педиатрия тиббиёт институти, Ўзбекистон
Республикаси, Тошкент шаҳри
Амбулатория тиббиёти, жисмоний тарбия кафедраси
Илмий раҳбар: асс. Шайхова М. И.
Долзарблиги.
Бронхитлар болалар ўртасида кенг таркалган касаллик бўлиб, педиатрлар
амалиётида доимо учраб туради. Обструктив бронхитлар ўткир бронхитларнинг кўп
учрайдиган шакли булиб, барча бронхитларнинг 20-25% ини ташкил килади. Обструктив
бронхит эрта ёшдаги болаларда, бошқа ёшдаги болаларга нисбатан, кўпинча респиратор
инфекция фонида ривожланади. Эрта ёшда бошланган бронхитларни ўз вактида тўлиқ
даволамаслик кейинчалик бронхитларнинг оғир кечишига, сурункали давом этишига олиб
келади ва бу патология катта ёшда меҳнатга лаёқатсизик ва ногиронликнинг сабабларидан
бири бўлиб ҳисобланади. Шу боисдан нафас йўлларида обструктив бузилишларга олиб
келувчи касалликни эрта ташхислаш жуда муҳим.
Тадқиқот мақсади:
Эрта ёшдаги болаларда обструктив бронхитнинг кечиши ва
қайталанишини ўрганиш.
Материаллари ва усуллари.
Обструктив бронхитнинг кечишини ўрганиш мақсадида
обструктив бронхит билан оғриган 1,5 ёшдан 3 ёшгача бўлган 14 нафар болаларнинг
касаллик тарихи ўрганилди. Бир йил давомида камида 3 марта ўткир обструктив
бронхитнинг эпизодлари кузатилганида қайталанувчи обструктив бронхит ташхиси
қўйилган. Болаларнинг оналарида ҳомиладорликнинг ва туғруқнинг кечиши, ҳамда
болаларнинг овқатланиш тартиби тахлил қилинди.
Тадқиқот натижалари ва уларнинг муҳокамаси.
Шу нарса маълум бўлдики,
қайталанувчи обструктив бронхит ташхиси 4 (28,5%) нафар болаларда 1 ёшгача, 6 (42,8%)
нафар болаларда 2 ёшгача, 4 (28,5%) нафар болаларда 2 ёшдан катта болаларда қўйилган.
Обструктив синдромнинг енгил кечиши 10 (71,4%) нафар болада, 4 (28,5%) нафар болада
ўрта оғир кечиши кузатилган. Ҳомиладорлик ва туғруқнинг кечиши тахлил қилинганида 6
(42,8%) нафар болаларнинг оналари ҳомиладорлик вақтида ўткир инфекцион касалликлар
билан оғриганлиги аниқланди. Шунингдек болаларнинг овқатланиш тартиби ўрганилганда
олти нафар болалар эрта сунъий овқатлантиришга ўтказилган: 2 (14,2%) нафар болалар 1
ойликкача, тўрт нафар болалар 3 ойликкача ва фақат 8 (57,1%) нафар болалар 6 ойликкача
кўкрак сути билан эмизиб боқилганлиги маълум бўлди.
13 нафар болаларда қайталанувчи обструктив бронхит ўткир респиратор, вирусли-
бактериал инфекциялар фонида ривожланган: олти нафар болаларда ўткир ринофарингит,
бир болада - ўткир пневмония, яна олти нафар болаларда - ўткир ўрта қулоқ отити ва ўткир
ринофарингит ривожланган. 3
(21,4%) нафар болаларда ноинфекцион йўлдош
патологиялар орасидан марказий асаб тизимининг перинатал шикастланиши кузатилган.
Тўрт нафар болада рахит белгилари аниқланган. Атопик анамнез ва аллергик касалликларга
мойиллиги бўлган қайталанувчи обструктив билан оғриган болалар бронхиал астма
ривожланиши бўйича хавф гурухига киритилган.
Хулоса.
Шуни хулоса қилиб айтиш мумкинки, болаларда обструктив бронхит ўткир
респиратор инфекциялар фонида ривожланади; тез-тез инфекцион касалликлар билан
касалланиш, оғир преморбид фон мавжудлиги, сунъий овқатлантиришга эрта ўтказиш
обструктив бронхитнинг ривожланиши ва қайталанишига олиб келувчи хавф омиллари
бўлиб ҳисобланади. Болаларнинг обструктив бронхит билан касалланмаслигини олдини
олиш учун ўткир респиратор инфекциялар билан оғриган болаларни ўз вактида тўғри
даволаш, шу билан бир вактда болалардаги сурункали инфекция ўчоқларини ўз вактида
санация килишни талаб этади.
118
Адабиётлар рўйхати
1.
Абсадыкова, Фарида Турдиевна, Фатима Кудратовна Ташпулатова, and Вера
Николаевна Мухтеремова. "Новая тактика химиопрофилактики туберкулеза у детей
из контакта с лекарственно устойчивым туберкулезом легких." Интернаука 17-1
(2019): 27-29.
2.
Ташпулатова, Ф. К., Галиулин, Т. И., & Жумаев, О. А. (2018). АССОЦИАЦИЯ
РИСКА РАЗВИТИЯ КАЗЕОЗНОЙ ПНЕВМОНИИ ПРИ ТУБЕРКУЛЕЗЕ ЛЕГКИХ С
ГЕНЕТИЧЕСКИМИ МАРКЕРАМИ. Интернаука, (14-1), 52-53.
3.
Халилова, 3., и А. Кулдошов. «Клинические особенности течения различных
форм туберкулеза на фоне сахарного диабета», in Library, т. 21, вып. 2, май
2021 г., сс. 288-9,
https://inlibrary.uz/index.php/archive/article/view/30431.
4.
Агзамова, Шоира Абдусаламовна, and Фируза Мирзакировна Ахмедова. "ФАКТОРЫ
ВОСПАЛЕНИЯ, КАК ПРОГНОСТИЧЕСКИЕ МАРКЕРЫ ФОРМИРОВАНИЯ
ЭССЕНЦИАЛЬНОЙ АРТЕРИАЛЬНОЙ ГИПЕРТЕНЗИИ У ДЕТЕЙ." Children's
Medicine of the North-West 8.1 (2020): 31-32.