Ҳаракат ва таянч аъзолар тизимини анатомо-физиологик хусусиятлари ўрганишда инновацион технологиялар

CC BY f
37-40
62
20
Поделиться
Илясов, А., & Хамидова, Д. (2013). Ҳаракат ва таянч аъзолар тизимини анатомо-физиологик хусусиятлари ўрганишда инновацион технологиялар. Журнал проблемы биологии и медицины, (1(72), 37–40. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/problems_biology/article/view/6361
Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

Кадрлар тайѐрлашнинг миллий дастури" ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг таълим тарбия ва кадрлар тайѐрлаш тизимини тубдан ислох қилиш, баркамол авлодни воуага йетказиш тўғрисидаги фармонлари ушбу соҳадаги ислоҳотлар учун асос бўлиб хизмат қилмоқда. Одам анатомияси фанини ўқитилишининг асосий мақсади - талабаларга одам организмининг тузилиши, органларнинг фаолиятини тушунтириш орқали табиат ва инсон ўртасидаги муносабатларни тў-ри, изчил шакллантиришдан иборат. Бу фанни ўқитиш давомида талаба инсон аъзоларининг асосий систематик гуруҳлари, уларнинг инсон ҳаѐтидаги аҳамияти, касалликларини келтириб чиқарувчи омиллар ва уларни олдини олиш тў-рисидаги билимларга эга бўлишади

Похожие статьи


background image

37

Мавзунинг долзарблиги.

"Кадрлар тайѐрлаш-

нинг миллий дастури" ҳамда Ўзбекистон Рес-
публикаси Президентининг таълим тарбия ва
кадрлар тайѐрлаш тизимини тубдан ислох
қилиш, баркамол авлодни воуага йетказиш
тўғрисидаги фармонлари ушбу соҳадаги
ислоҳотлар учун асос бўлиб хизмат қилмоқда.
Одам анатомияси фанини ўқитилишининг асо-
сий мақсади - талабаларга одам организмининг
тузилиши, органларнинг фаолиятини тушунти-
риш орқали табиат ва инсон ўртасидаги муноса-
батларни тў-ри, изчил шакллантиришдан ибо-
рат. Бу фанни ўқитиш давомида талаба инсон
аъзоларининг асосий систематик гуруҳлари,
уларнинг инсон ҳаѐтидаги аҳамияти, касаллик-
ларини келтириб чиқарувчи омиллар ва уларни
олдини олиш тў-рисидаги билимларга эга
бўлишади.
Анатомия дарсларида ҳаракат ва таянч аъзола-
рини ўрганишнинг интерфаол усуллари тизим-
ни мукаммал ўрганишга бевосита бо-лиқ бўлиб,
мавзунинг долзарблигини англатади.
Одам танасидаги суяклар мажмуаси скелетни
ташкил қилади

скелетос

- қуритилган деган

маънони англатади, унинг о-ирлиги ўртача 5-6
кг, яъни тана огирлигининг 8-10%ини ташкил
қилади.
Суякдаги эластикликни (

егилувчанликни

) оссеин

моддаси таъминласа, минерал тузлар ўз навба-
тида, суякка қаттиқлик (пишиқлик) хусусияти-
ни беради. Суяклар мустаҳкамлиги айнан орга-
ник ва анорганик моддаларнинг физиологик
нисбатига бо-лиқ ва бу нисбат ѐшга қараб
ўзгарувчан бўлади. Шу боис ѐш организмдаги
суяклар органик моддаларнинг (

оссеин ва

мугўз

) кўплиги туфайли эластик (

егилувчан

),

кам синадиган ва мустаҳкам бўлади, ѐш ул-
айган сари (ҳаѐт давомида истеъмол қилинган
минерал тузлар ҳисобига) суяк таркибидаги туз-
лар нисбати ўзгариши кузатилади, натижада
кекса кишиларда
Органик ва анорганик моддалардан ташқари
суяк тарикибида Д витамини ва калсий тузлари
йетишмаслиги рахит касаллиги келиб чиқишига
олиб келади. Касаллик оқибатида суякларда

мустаҳкамлик камаяди, ѐш суякнинг ўсиши ва
ривожланиши ишдан чиқади, шу боис суяклар-
нинг ҳар томонлама қийшайиш асорати кузати-
лади.

Витамин А

йетишмаслигида суяклар

ѐъғонлашиб ичидаги бўшлиқ ва каналчалар кен-
гаяди. Оссеин, минерал тузлар ва витаминлар
қўшилиши натижасида суяк гранитдан қаттиқ,
мис ва пўлатдек мустаҳкам бўлади.
Олимларнинг маълумотларига кўра вертикал
ҳолатда суяклар тонналаб ѐ- кўтариши мумкин.
Суяклар шаклига кўра қуйидаги гуруҳларга
бўлинади:

1-Найсимон

. А. Узун найсимон (елка, билак

тирсак, сон суяклари)
Б. Калта (қўл ва оѐқ панжа суяклари)

2-овак

. А. Узун (қовурға, тўш суяги)

Б. Калта (умуртқа, қўл ва оѐқ панжа суяклари)
В. Сесамасимон (тизза қопқоғи ва нухасимон
суяк)

3-Ясси

. (пешона, тепа, энса, куърак ва чаноқ

суяклари).
Ҳар қайси найсимон суякларнинг ўрта қисми
диафиз (танаси), охирги икки учлари танага
яқин учлари проксимал эпифиз ва танадан
йироқ учи дистал эпифиз деб номланади. Диа-
физ билан эпифиз орали-и метафиз дейилиб,
суякнинг ўсиш соҳасига тўғри келади. Суяк-
нинг охирги учларидаги бўртма, дўмбоқ ва
шунга ўхшаш ҳосилалар апофиз дейилади. Ай-
нан шу ҳосилаларга бойламларнинг бирикиши
суяк бўғимини мустаҳкамласа, мушаклар бири-
киши бўғимдаги ҳаракатни юзага келтира-
ди.Найсимон суякнинг кўндаланг кесими
кўздан кечирилганда, сиртқи юзаси суяк усти
пардаси (периостеум) билан қопланган, у икки
қаватдан иборат. Ташқи қавати юпқа, пишиқ
фибриоз толаларидан ташкил топган, унинг ич-
ки қаватидаги остеоген ҳужайралари суякнинг
энига ўсишига имкон беради.Суяк пардасидаги
тешиклар эса қон томирлар ва асаб толалари
ўтадиган озиқлантирувчи тешик бўлиб хизмат
қилади.
Суякнинг ташқи томони зич яъни, қаттиқ
(

субстантиа cомпаcта

) моддадан тузилган

бўлиб суяк пардаси билан бевосита бирикади,

© КОЛЛЕКТИВ АВТОРОВ, 2013

УДК: 616.728.2-002.4-053.2-089

Илясов А.С., Ҳамидова Д.

ҲАРАКАТ ВА ТАЯНЧ АЪЗОЛАР ТИЗИМИНИ АНАТОМО-ФИЗИОЛОГИК
ХУСУСИЯТЛАРИ ЎРГАНИШДА ИННОВАЦИОН ТЕХНОЛОГИЯЛАР

Навоий давлат педагогика институти


background image

38

ғовак модда (

сустантиа спангиоса

) суякнинг

ички томонида жойлашган бўлиб майда-майда
турга ўхшаш катакчалар ҳосил қилиб суяк ко-
мигига давом этади. Унда қизил ва сариқ илик
ҳамда қон томирлар талайгина бўлиб, суяк найи
(канали)га очилади.Калла скелетидаги баъзи
суяклар танасида бўшлиқлар борлиги билан
бошқа суяклардан фарқ қилади ва ҳаво
сақловчи (

пневмостеум

) суяклар деб аталади.

Бундай суякларга пешона, понасимон (асос),
ғалвирсимон ва юқори жағ суяклари киради Бу
бўшлиқлар кўз косаси ва бурун бўшлиғи атро-
фида жойлашган бўлиб ўзига хос функсионал
хусусият касб этади, яъни сўзлашганда товуш-
ни жарангдорлигини ҳамда калла скелети йен-
гиллигини таъминлайди. Чақалоқларда бу
бўшлиқлар шаклланмаган бўлади.
Катта ѐшдагиларда бу бўшлиқларда йиринг ѐки
қон тўпланган холларида товуш жарангдорлиги
бузилади ва бошқа асоратларга олиб келиши
мумкин. Шунинг учун бу хасталикни фақатгина
жарроҳлик усулида даволашга тўғри келади.
Ембрионал даврда суяк тўқимаси бошқа
тўқималарга нисбатан кечроқ (6-8 ҳафтада) ме-
зинхема (ембрионал бириктирувчи тўқима)дан
ҳосил бўлиши аниқланган. Аксарият суяклар
пайдо бўлиши бирламчи, яъни суякнинг ѐш
ҳужайраси остеобластлардан пайдо бўлиб, бун-
дай суякланиш эндесман (

ен-ичида, десма-

алоқа

) суякланиш дейилади, бунга калла суяк-

лари ҳосил бўлиши мисол бўлади.
Суякнинг иккиламчи суякланиши эса тоғай
тўқимасида ривожланаѐтган суяк ҳужайраси
(ѐш остиосид) пайдо бўлиши билан боғлиқ.
Бундай суякланиш перихондриал (пери-олд,
атроф чондро- тоғай) суякланиш дейилади.
Агар тоғай тўқимасини ичидан суякланиш
нуқтаси пайдо бўлса эндохондриал (

ендо-ичи,

чондро- тоғай

) суякланиш дейилади.

Скелетнинг функсионал аҳамиятини ҳисобга
олиб, унинг архетектоникасини таҳлил қилади-
ган бўлсак, унда умуртқа поғонаси муҳим мар-
казий қисмни эгаллайди. Бўйин умуртқалари
энса суяги билан бевосита бўғим ҳосил қилиб
бирикади, кўкрак умуртқаларининг қовурғалар
билан бирикиши кўкрак қафасини ҳосил
қилади.
Ўз навбатида кўкрак қафаси йелка камари
(ўмров ва куърак) суяклари ѐрдамида қўлнинг
эркин суяклари билан бўғим ҳосил қилиб бири-
кади думғаза умуртқалари чаноқ суяклари би-
лан бирлашиб яхлит чаноқни ҳосил қилади.
Чаноқ суякларининг танасида ҳосил бўлган сир-
ка косаси сон суягининг проқсимал учи билан

бўғим ҳосил қилиб бирикади. Шу боис умуртқа
поғонаси скелетнинг негизи деб қаралади.
О. Обисов маълумотига кўра тик турган
ҳолатда сон суяги 1,5 тонна, йелка суяги 850 кг
ва катта болдир суяги 1,8 тонна о-ирликни
кўтара олади, умуртқа поғонасини букиш учун
700-2000 кг гача куч сарфланиши лозим.
Немис олими Окен (ХИИИ аср) фикрича, одам
танаси умуртқа суякларидан иборат бўлиб,
унинг таъкидлашича калла скелети шакли
ўзгарган умртқалар бирлашмасидир.
Данил Валанский (1836) таъкидлашича, одам
скелетининг калла қисми қулоқ, тил ва кўз
умуртқаларидан, юз қисми эса бурун
умуртқаларидан ҳосил бўлган.
Янги туғилган чақалоқ калласининг бош қисми
юз қисмига қараганда 8/1 нисбатига тенг бўлса,
ўрта яшар одамда бу нисбат 2/1га тенглашади.
ҳаѐт давомида бу ҳолат калланинг юз қисмида
жойлашган бурун ва оғиз бўшлиғининг тако-
миллашуви билан боғлиқдир.
Березкин (1969) гавданинг ҳаракати бўғимлар
учун эканлигини тажрибада исботлаган. У икки
гуруҳ итларни кузатишдан ўтказиб, биринчи
гуруҳ итларни ҳаракациз сақлайди. Натижада
бўғим бўшлиғидаги суюқлик анча камаяди. Ик-
кинчи гуруҳда эса аксинча бу суюқлик миқдори
2-3 баравар кўпайганини исботлаган.
Чепой (1987) маълумотига кўра, умуртқа
поғонаси чин 122та бўғим, 26та синхондроз ва
365та бойлам ҳосил қилиб бирикади.
Танадаги энг майда суяклар бир томчи сув
сиғадиган ўрта қулоқда жойлашган болача, сан-
донча ва узангича бўлиб, товуш тўлқинини ич-
ки қулоққа ўтказиш вазифасини бажаради.
ХХИ асрдаги информацион технологияларнинг
шиддат билан ўсиб бораѐтганлиги, интенсив ва
аҳамиятли равишда ахборот тизими таъсири-
нинг шахс камолотига ижобий ва салбий таъси-
ри ҳамда уларнинг ижтимоий (социал) муаммо
сифатида эмас, балки экологик муаммо сифати-
да хавф ва хатарлари, шунингдек, ѐш авлод тар-
биясига таъсири ҳақида тадқиқотчи А.А. Журин
тадқиқотларида батафсил баѐн этилган.
Ҳозирги даврдаги таълим жараѐнига кўп тилли-
лик шароитида, информацион технологиянинг
олий нуқтаси Интернет ҳамда электрон почта-
лар орқали қабул қилинаѐтган материалларнинг
таълим жараѐнига ижобий, ѐки салбий таъсири-
ни кўрсатувчи педагогик қарашлар ҳам ўз
вақтида айрим камчиликларни бартараф этишга
муҳтож бўлмоқда.
А. Журин педагогик нуқтаи назардан ѐндошиб
ўқувчиларнинг таълим жараѐнида ахборотларни


background image

39

қабул қилишни асосан икки катта оқимга
бўлади. Бу асосан таълим олувчилар фан асос-
ларини ўрганишда маълумотлар ҳамда маълу-
мотлар базасини дидактик манбалар, дарслик,
қўлланмалар, дидактик тарқатма воситалар, шу-
нингдек, биология фани учун яратилган аудио-
визуал воситалар, ўқитувчилар ва ўқувчилар-
нинг мустақил билим олишлари учун яратилган
қўлланма ва дидактик кўрсатмалардан олади.
Тадқиқотчининг кўрсатишича ахборотлар
оқими фан юзасидан ўқувчига замонавий ахбо-
рот тизими Интернет орқали олиниши ҳам
кўзда тутилган. Тадқиқотчи 46 ўқувчи ўртасида
сўровнома ўтказиб, қуйидагича маълумотларни
олган. 10 номдаги ахборот манбаларидан 3 ном-
дагиси ўқувчилар учун фойдали эканлиги, шу-
нингдек, ўқувчиларнинг қўлидан келадиган да-
ражада эканлиги кўрсатиб ўтилади. Биология
дарсларида медиа тизимидаги ахборотлар асо-
сида маълумотлар базасини яратишда қуйидаги
ѐъналишлардаги илмий-услубий ишларни таш-
кил этиш мақсадга мувофиқдир.
1. Таълимдаги оммавий ахборот воситалари
орқали бериладиган ахборот-лар-ни қабул
қилиш ва қайта ишлаш жараѐнини ташкил
этишдаги илмий услубий мажмуа ва
ѐъриқномаларни, шунингдек, оммавий ахборот
воситалари ҳамда электрон ахборот манбалари-
нинг тили, ѐъналиши, номи ва кўринишларини
белгилашда муайян аниқ кўрсатма берилиши
зарур. 9-синф биология фани бўйича, одатда,
рус ва ўзбек тилларидаги илмий-дидактик ман-
баларнинг номлари, турлари ва рўйхати, улар-
нинг адаптасиясини тузиб, биология фани
ўқитувчиларига тавсия этиш керак.
2. Медиа тармоқли ахборот тизимини ташкил
этиш ва шакллантиришдаги иккинчи муҳим
методик ѐъналиш, бу–оммавий ахборот восита-
лари, яъни илмий журналлардаги материаллар
бўйича ўқувчиларнинг танқидий фаолиятлари-
ни шакллантиришга қаратилган педагогик иш-
ларни ҳам амалга оширишга мувофақ бўламиз.
3. Мактаб биология дарслигидан ташқари медиа
тизимидаги ахборотлар оқимини тартибга со-
лиш мақсадида умумий базовий таълимга ил-
мий жиҳатдан чуқурлаштирилган информация
(ахборот)ларни бериш тизимини такомиллаш-
тириш мақсадида Анатомия дарсларида ҳаракат
ва таянч аъзоларини ўрганиш юзасидан ўқув
йили бошида мактаб дарслигига кирмаган мате-
риаллар асосида топшириқлар базаси маълу-
мотларини ўқитувчиларига август ойида этка-
зиш ҳамда, булардан дарс ва дарсдан ташқари
машғулотларда фойдаланиш учун тавсиялар

ҳамда медия тизимли ахборотлар базасини яра-
тиш зарур бўлади.
Интерфаол методларни янги замонавий асос-
ларда такомиллаштиришда нафақат ўқитувчи ва
ўқувчи иштирокида, балки ўқитувчининг ишти-
рокисиз ўқувчи ва компютер иштирокида ҳам
зарурий натижаларга эришиш имкони бўлади.

Хулосалар.

1. Суяклар икки турдаги моддалардан ташкил
топган. Суякнинг 1/3 қисмини унинг эластикли-
гини таъминловчи органик моддалар, қолган 2/3
қисмини суякка қаттиқлик берадиган анорганик
(калсий тузлари фосфат тузлари) моддалар таш-
кил қилади.
2. Суякларнинг бўғим юзалари турли геометрик
шаклларни ҳосил қилиб ҳаракат меъѐри унинг
шаклига боғлиқ бўлади. Шу боис бўғимлар бир
ўқли, икки ўқли ва кўп ўқли бўлади.
3.Таянч-ҳаракат системаси органлари. Одам
скелети суякларининг тузилиши. Суякнинг ти-
из, -овак моддалари ва уларнинг аҳамияти. Су-
якларнинг органиc, анорганик моддалари, суяк-
нинг шакллари уларнинг ўсиши, ривожланиши,
суяк устлиги ва эпифизар то-ай тўқимасининг
аҳамияти. Суякларнинг бирикиши. Бириктирув-
чи тўқима, то-ай. Бў-имлар ва уларнинг турла-
ри. Бир ўқли, икки ўқли, кўп ўқли, ясси, ҳамкор
бў-имлар ҳақида тушунча. Суяклар бирикиши-
нинг хиллари. Синдесмоз, синхондроз ва сино-
стоз, диартоз бирикиш. Бў-им ҳосил қилувчи
элементлар ва қўшимча аппаратлар: бойламлар,
дисклар, менисклар ва синовиал халталар ту-
шунчасини ўқитувчи мукаммал маъруза матн-
лари ѐрдамида баѐн этиши ва ноанъанавий
усулларда савол-жавоб баҳсларини уюштириши
лозим.
4. Тана скелети: умуртқа по-онасининг скелети,
умуртқа по-онаси суякларининг тузилиши ва
бирикиши. Умуртқа по-онасининг бўлимлари.
Кўкрак қафаси скелети. қовур-алар ва тўш суя-
гининг тузилиши, уларнинг ўзаро бирикишла-
рини ўқитувчи муляж, макет, плакат ва суяклар
ѐрдамида бевосита талабаларнинг фаоллиги
билан имкон даражасида ҳар бир ўқувчининг
партасида мавзуга доир кўргазмали қуроллар ва
дарс жиҳозлари билан дарс олиб бориши лозим.
5. Биология дарслигидан ташқари медиа тизи-
мидаги ахборотлар оқимини тартибга солиш
мақсадида умумий базовий таълимга илмий
жиҳатдан чуқурлаштирилган информацияларни
бериш тизимини такомиллаштириш мақсадида
Анатомия дарсларида ҳаракат ва таянч аъзола-
рини ўрганиш юзасидан медия тизимли ахбо-
ротлар базасини яратиш зарур бўлади.


background image

40

Фойдаланилган адабиѐтлар


1. Ислом Каримов. ―Юксак маънавият-йенгилмас куч‖ Тошкент. ―Маънавият‖, 2008- йил.
2. Ислом Каримов. ―Баркамол авлод–Ўзбекистон тараққиѐтининг пойдевори‖ Тошкент, ―Шарқ‖ нашриѐт-

матбаа консерни, 1997-йил.

3. Ўзбекистон Республикасининг ―Кадрлар тайѐрлаш миллий дастури‖, ―Баркамол авлод–Ўзбекистон

тараққиѐтининг пойдевори‖. Тошкент, ―Шарқ нашриѐт-матбаа консерни‖, 1997-йил.

4. Ғофуров А.Т. ―Ўқувчиларда умумий биологик тушунчаларни шакллантириш‖. Т:, ―Ўқитувчи‖, 1979-йил
5. Ғафуров А.Т. ва бошқалар. ―Генетик билимларни пухта ўзлаштириш ва масалалар йечиш методикаси‖. Т.,

Низомий номидаги ТДПУ, 2000-йил.

6. Ахмедов Н.К "Нормал ва паталогик анатомия билан физиология" Т. 1990 й.
7. Сапин М. Р. "Анатомия человека" 1-2 том Москва. 1990 г.
8. Синелъников Р. Д. Синелъников Я. Р. "Атлас анатомии человека" 1, 2- том, М-1978 г.
9. Рахимов А. Я. и др. "Очерки по функционалъной анатомии" Москва 1987.
10. Краев А. В. Анатомия человека" 1-2- том Москва. 1978 г.
11. Ворбева Е А. Губар А. В. "Анатомия и физиология" М-1978 г .
12. Воробев В. П., Синелъников Р. Д. "Атлас анатомии человека" М-1984 г.8.

Библиографические ссылки

Ислом Каримов. “Юксак маънавият-йенгилмас куч” Тошкент. “Маънавият”, 2008- йил.

Ислом Каримов. “Баркамол авлод-Узбекистон тараккиётининг пойдевори” Тошкент, “Шарк” нашриёт-матбаа консерни, 1997-йил.

Узбекистан Республикасининг “Кадрлар тайёрлаш миллий дастури”, “Баркамол авлод-Узбекистон тараккиётининг пойдевори”. Тошкент, “Шарк нашриёт-матбаа консерни”, 1997-йил.

Гофуров А.Т. “Укувчиларда умумий биологик тушунчаларни шакллантириш”. Т:, “Укитувчи”, 1979-йил

Гафуров Л.Т. ва бошкалар. “Генетик билимларни пухта узлаштириш ва масалалар йсчиш методикаси”. Т., Низомий иомидаги ТДПУ, 2000-йил.

Ахмедов Н.К "Нормал ва паталогик анатомия билан физиология" Т. 1990 й.

Сапин М. Р. "Анатомия человека" 1-2 том Москва. 1990 г.

Синельников Р. Д. Синельников Я. Р. "Атлас анатомии человека" 1, 2- том, М-1978 г.

Рахимов А. Я. и др. "Очерки по функциональной анатомии" Москва 1987.

Краев А. В. Анатомия человека" 1-2- том Москва. 1978 г.

Ворбсва Е А. Губар А. В. "Анатомия и физиология" М-1978 г .

Воробев В. П., Синельников Р. Д. "Атлас анатомии человека" М-1984 г.8.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов