Ёшларда бош мия қон томир касалликларини инсультгача бўлган шаклларини қиёсий баҳолаш

О Ким
Ушбу мақолада ёшлар орасида учрайдиган гипертония касаллиги фонида бош мия қон томир касалликларининг инсультгача бўлган шакллари клиник белгиларининг қиёсий таҳлили бўйича маълумотлар келтирилган. Тадқиқот давомида ёш беморларнинг аксариятида гипертония касаллиги фонида бош мия қон томир касалликларининг клиник кечиши ўзига хос хусусиятларга эга эканлиги аниқланди. Гипертония касаллиги фонида бош мия қон томир патологиясининг ривожланиши касаллик даврига, кўпроқ қон томир касаллигининг кечиш оғирлигига ва қон босимининг даражасига боғлиқ. Гипертония касаллиги билан оғриган беморлар невропатолог кўригига кеч мурожаат қилишади ва шунинг учун мавжуд бўлган қон томир патологиялари етарличи баҳоланмасдан қолади ва шу ҳисобга бош мия қон томир патологиясини даволаш кеч амалга оширилади, инсульт ривожланиш хавфи ошади
251

Koʻrishlar

35

Yuklashlar

hh-index

0

Iqtibos