Она организми орқали пестицидлар таъсир эттирилган шароитда периферик иммун аъзоларнинг постнатал шаклланиши

Н Тухтаев
Тадқиқот мақсади – она организми орқали пестицидлар таъсир эттирилган шароитда периферик иммун аъзоларнинг постнатал ўсиши ва шаклланишининг структур-функционал хусусиятларини аниқлаш. Тажрибалар вояга етган урғочи оқ каламушларда олиб борилиб, улар ҳомиладорлик ва лактация даврларида ламбда-цигалотрин ёки фипронил пестицидлари билан заҳарланди. Заҳарланган ва назорат гуруҳларидан туғилган авлоддан олинган материал туғилишнинг 3, 7, 14, 21 ва 30 кунларида морфологик, электрон микроскопик, иммуногистокимёвий ва биокимёвий усуллар ёрдамида текширилди. Пестицидларнинг токсик самараси авлод периферик иммун аъзолари – лимфа тугунлари ва талоқ шаклланиши суръатининг сезиларли даражада сусайиши билан ифодаланиши аниқланди. Периферик иммун тизимга кўрсатилган токсик таъсир механизмида ҳужайралар пролиферацияси ва апоптози орасидаги муносабатниг бузилиши (дисбаланс) асосий ўрин тутиши, бу эса ўз навбатида, заҳарнинг бевосита таъсири билан бир қаторда, она ва болада ривожланувчи гипотиреоз ва оксидланиш стресси билан чамбарчас боғлиқлиги очиб берилди. Буларнинг бари ҳомиладор аёллар ва чақалоқларда гипотиреоз ва оксидланиш стресси ривожланишини эрта аниқлашни ва уларни фармакологик йўл билан тезкор бартараф қилишни тақозо этади
174

Koʻrishlar

31

Yuklashlar

hh-index

0

Iqtibos