Кўкрак қафаси гирдобсимон деформациясида кардиореспиратор тизимни функционал текширининг аҳамияти

А Шамсиев, Ж Шамсиев, Ю Тураев, А Муталибов, М Бургутов
Мақолада кўкрак қафаси деформацияси мавжуд 66 нафар беморда кузатилган узгаришлар маълумоти келтирилган. Касалликнинг шаклини, чуқурлик даражасинини ва кардиореспиратор тизим томонидан бўладиган ўзгаришларни аниқлашда хамда даволаш усулини танлаш учун мультиспирал компьютер томографиясининг юқори информативлиги кўрсатилган. 2013 йилдан бошлаб шу каби беморларга D.Nuss бўйича миниинвазив торакопластика операцияси ўтказилмоқда. Маълумотларга таяниб шуни айтиш мумкинки, кўкрак қафаси деформациясини ушбу усулда операция қилиб даволаш функционал ва косметик жиҳатдан яхши натижалар беради
160

Koʻrishlar

60

Yuklashlar

hh-index

0

Iqtibos