Болаларда билак иккала суякларининг диафизар синишларида даволаш натижаларини қиёсий баҳолаш

В Акрамов, А Тешаев, Б Хамраев, Ш Ахмедов
Билак суяклари диафизар синишлари бўлган болаларни даволаш долзарб ва қийин муаммолардан бўлиб келмоқда. Билак суяклари ёпиқ диафизар синишлари бўлган 118 нафар бемор таҳлил қилинди. Беморларда консерватив (бир марталик қўл билан репозиция қилиш ва гипсли лонгета ёрдамида иммобилизация қилиш) ва оператив даво (очиқ усулда репозиция қилиш, интрамедулляр остеосинтез қилиш ва гипсли лонгета ёрдамида иммодилизация қилиш) усулларида даволанди. Меҳнатга қобилиятни қайта тикланиши 91.6% ҳолларда кузатилди. Бунга даво муддатини реабилитацион муддат билан бирга олиб бориш ва ундан ташқари оператив муолажанинг тузатиш киритилган усулидан фойдаланиш натижасида эришилди. Билак суякларини даволашнинг асосий принциплари шуки: синиқ бўлакларини тўғри репозиция қилиш, уларнинг ишончли фиксацияси, эрта адекват функционал холатини ҳосил қилишдир. Мақолада болалар билак суякларининг синишларида бир марталик қўл билан репозиция қилиш ва очиқ усулда интрамедулляр остеосинтез қилиш усуларини қўллаш натижалари ўрганилади. Даволашни ўрганиш ва даво усуларига тузатиш киритиш, суяк синиқ бўлакларини фиксациясини махкамлигини оширади, деформацияга учрашини олдини олади, мувофақиятли натижа олишга ёрдам беради.
188

Koʻrishlar

24

Yuklashlar

hh-index

0

Iqtibos