Ревматоид артрит билан касалланган аёлларда остеопороз жараёнининг клиник ва лаборатор характеристикаси

Л Ташинова, К Абдушукурова, М Мардонова, Э Тоиров
Текширувлардан ревматоид артрити (РА) билан касалланган 113 бемор аёл ўтказилди. Остеопороз (ОП) клиник белгилари 16,9 - 48,7% беморларда аниқланди. 87,6% беморларда анкета натижалари кальций-фосфор (КФ) алмашинуви кўрсаткичларини таҳлил этиш лозимлигини кўрсатди. 65,5% беморларда кальций миқдори 2,2 ммоль/л.дан паст ва 15,9% беморларда 2,8 ммоль/л.дан юқори бўлди. Суяк резорбциясидан дарак берувчи – кислотали фосфатаза (КФ) ва паратгормон (ПТГ) миқдорини ошуви, суяк ҳосил бўлиши кўрсаткичи – ишқорий фосфатаза (ИФ) ва кальцитонин (КТ) миқдорини пасайиши аниқланди. Компьютер томограф рентгенденситометрия текширувида 40,0% беморларда I даражали, 26,7% беморларда - II даражали ва 33,3% беморларда – III даражали остеопороза белгилари аниқланди.
83

Koʻrishlar

20

Yuklashlar

hh-index

0

Iqtibos