Холецистэктомиядан кейин келиб чиқадиган эрта билиар асоратларнинг сабаби ва уларни бартараф этиш йўллари

Ф Назыров, М Акбаров, З Курбаниязов, М Нишанов, К Рахманов
Бизнинг тадқиқотимизда эрта билиар асоратлар келиб чиқишида R.Martin & R.Rossi баён қилган учта хавф омилнинг ҳаммаси кузатилди. Шулардан хавфли анатомия 46,3% холатда, хавфли патология 42,6% холатда ва 11,1% холатда хафли хирургия омили кузатилди. 1,2% холатда холе-цистэктомиядан кейин эрта даврда билиар асоратлар кузатилди. Холецистэктомия турига боғлиқ бўлмаган равишда 0,8 - 1,0% кузатишларда операциядан кейинги сафро оқиш аниқланди. Механик сариқлик синдроми кўпинча кам инвазив операциялардан кейин кузатилди
169

Koʻrishlar

34

Yuklashlar

hh-index

0

Iqtibos