Существующие проблемы в системе общественного транспорта города Самарканда и перспективы ее развития

  • Самаркандский государственный архитектурно-строительный университет имени Мирзо Улугбека Samarkandskiy gosudarstvennyy arkhitekturno-stroitel'nyy universitet im
CC BY f
63-66
0
0
Поделиться
Мухамаджанов, Ф. (2023). Существующие проблемы в системе общественного транспорта города Самарканда и перспективы ее развития. Тенденции и перспективы развития городов, 1(1), 63–66. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/prospects-urban-development/article/view/27239
Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

В статье рассказывается о дороги города Самарканда, транспортные потоки, существующая инфраструктура и проведен теоретический анализ. Речь также идет о характере решений и постановлений по развитию города Самаркандна, принятых Президентом Республики Узбекистан и Кабинета Министров.


background image

САМАРҚАНД ШАҲРИ ЖАМОАТ ТРАНСПОРТИ ТИЗИМИДАГИ МАВЖУД

МУАММОЛАР ВА УНИ РИВОЖЛАНТИРИШ ИСТИҚБОЛЛАРИ.

МУХАМАДЖАНОВ ФАРХОД ФУРКАТОВИЧ

Мирзо Улуғбек номидаги Самарқанд давлат архитектура-қурилиш университети

Аннотация:

мақолада Самарқанд шахрининг кўча ва йўллари, транспорт оқимлари, соҳада мавжуд

инфратузилма ва назарий таҳлиллар кўрсатилган. Шунингдек Самарқанд шаҳрини ривожлантириш бўйича
Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамаси томонидан қабул қилинаётган қарор ва
фармонларнинг моҳияти ҳақида сўз боради.

Калит сўзлар:

транспорт, туризм, шаҳар, шахсий автомобиллар оқими, жамоат транспорти, кўча-

йўллар, тарихий обидалар, туташмалар, светофор, пиёда, кўкаламзорлаштириш, йўлаклар, ирригация
тармоқлари.

Аннотация:

в статье рассказывается о дороги города Самарканда, транспортные потоки,

существующая инфраструктура и проведен теоретический анализ. Речь также идет о характере решений и
постановлений по развитию города Самаркандна, принятых Президентом Республики Узбекистан и Кабинета
Министров.

Ключевые слова:

транспорт, туризм, город, поток частных автомобилей, общественный транспорт,

дороги и улицы, исторические объекты, связи, светофор, пешеход, ландшафт, тротуар, ирригация.

Abstract:

The article talks about the roads of the city of Samarkand, traffic flows, existing infrastructure and

conducts a theoretical analysis. We are also talking about the nature of decisions and regulations on the development of
the city of Samarkand, adopted by the President of the Republic of Uzbekistan and the Cabinet of Ministers.

Keywords:

transport, tourism, city, flow of private cars, public transport, roads and streets, historical sites,

communications, traffic lights, pedestrian, landscape, sidewalk, irrigation.

Кириш.

Ҳозирги кунда Самарқанд шаҳрининг транспорт тизими ва автомобил

йўлларини комплекс ривожлантириш долзарб масала бўлиб қолмоқда. Бу борада давлат
миқёсида эътибор қаратилиб барча шароитлар яратиш бўйича амалий ишлар олиб
борилмоқда.

Амалиётдан

маълумки шаҳар траснпорт тизимларининг самарадорлигини

оширишда тизимни режалаштириш, ташкил этиш ва фаолиятини таъминлайдиган барча
бўғинларнинг оқилона ва яхши мувофиқлаштирилган ишлаши, уларнинг ижтимоий-
иқтисодий ва экологик манфаатларини ҳам ўзаро, ҳам ташқи муҳит билан тўлиқ
мувофиқлаштириш орқали эришилади. .

Таҳлил ва натижалар.

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти “Тараққиёт дастури”

Ўзбекистондаги экспертларининг фикрича, бугунги кунда йўловчи ва юк ташишнинг асосий
қисми айнан автомобил йўлларига тўғри келмоқда.

Хусусан автомобил йўллари орқали йўловчиларнинг 95% дан ортиғи, юкларнинг

қарийб 85% ташилмоқда.

Бу шундан далолат берадики, автомобил йўллари мамлакатимизнинг ижтимоий-

иқтисодий ҳаётида муҳим ўрин тутади. Шу боис Ўзбекистонда истеъмолчиларни ишончли,
қулай, хавфсиз ва рентабелли транспорт тизими билан таъминлайдиган транспорт-
коммуникация тармоғини ташкил этиш вазифаси муҳим аҳамият касб этади. Ўзьекистон
ҳудудларидаги шаҳарларда йирик масштабдаги аҳоли яшаш ҳудудлари охирги беш йил
давомида жадал суратларда олиб борилмоқда. Самарқанд шаҳри мисолида оладиган бўлсак
2018-йил Самарқанд тумани ҳудудига жойлашган бўш ер майдонларининг бир қисми шаҳарга
қўшиб берилди. Ушбу ҳудудда ўттиз минг аҳолига мўлжалланган хонадонлар лойиҳаси
ишлаб чиқилиб тасдиқланди ва қисқа вақт давомида жаҳон стандартлари асосида 45 та 7
қаватли, 12 та 5 қаватли, 72 та монолит плитали 12, 16 ва 25 қаватли хонадонлар қурилиб
аҳолига фойдаланишга топширилди.

Табиийки ушбу қурилишлар шаҳар транспорт оқимини қайта кўриб чиқиш, кўча ва

йўллар лойиҳасини модернизация қилиш талабини келтириб чиқарди. Бу борада кенг кўламли
ишлар олиб борилмокда. 2022 йил Самарқанд шахрининг марказий кўчалари ва ички
кўчаларнинг кўп қисми қайта таъмирланди. Чорраҳаларда жойлашган светофорлар ёниш
вақтлари транспорт оқимларига нисбаттан ўзгартирилди. Лекин бу борада қилиниши керак
бўлган ишлар ҳали жуда кўп. Сабаби кундан кунга аҳолининг транспортдан фойдаланиш


background image

эҳтиёжи ортиб бормоқда.

Соҳада мавжуд муаммолар.

Тажрибадан шу маълумки ҳаттоки умумий 12 қаторли

кўчаларда ҳам кўплаб тирбандликлар вужудга келмоқда. Шаҳарда қайси кўчалар кенг бўлса
айнан ўша кўчалардан транспорт оқими кўпайиши табиий ҳол. Шахсий транспортда кетаётган
ҳайдовчи айнан ўша кенг 12 қаторли йўл орқали манзилига етиб олишга ҳаракат қилади.
Натижада сунъий тирбандликлар вужудга келади. Шаҳарларда йўлларни кенгайтириб, шахсий
автомобилларга қанча кўп шароит яратилса, тирбандликлар ҳам шунча кўпаявериши қатор
изланишлар ва амалий мисолларда ўз исботини топган. Урбанистлар муаммони ечимларидан
бири сифатида жамоат транспортларининг афзалликларини оширишни кўрсатиб келади.

Шаҳарсозлик соҳасида халқаро алоқалар ривожланмаганлиги соҳадаги мавжуд

муаммолардан бири саналади. Халқаро алоқаларни ривожлантириш керак. Чунки бошқалар
қандай ишлаётганини кўриш лозим. Мисол учун, Ўзбекистонга яқин бўлган Озарбайжон,
Қозоқистон, Туркия ва бошқа кўплаб давлатларда қизиқарли лойиҳалар амалга оширилмоқда.
Тажриба муҳим, уни ўрганиш керак. Бугунги дунё шаҳарлари қурилиши жуда тез суратларда
ривожланиб қарама-қаршиликларга бой бўлса ҳам урбанистлар ва архитекторлар бир-бири
билан интеграцияланиши яхши натижаларга олиб келади.

Архитектура фанлари номзоди, профессор, Ўзбекистон меъморлар уюшмаси кенгаши

аъзоси Муродхон Усмонов қуйидаги фикрларини келтириш жоиз: “Тошкентнинг юзи
кўкаламзорлик эди. Бугунги кунда бир нафар одамга Тошкент шаҳрида атиги 3 метр квадрат
яшил ҳудуд тўғри келади. Қоида бўйича 17-18 метр квадрат бўлиши керак эди. Ҳозирда ишлаб
чиқилаётган шаҳар бош режасида 8 метр квадратга етказилмоқда. Кўкаламзор ҳудудлар бу
шаҳар ўпкасидир. Мисол учун, жарроҳ одамнинг ўпкасига зарар етказса, у ногиронга
айланади. Демак, биз ҳозирда “ногирон”шаҳарларда яшаяпмиз”. [1]

Бу каби муаммолар соҳада жуда кўп. Қурилиш соҳасида жиддий назорат олиб бориш

лозим. Шаҳарларда қурилаётган ҳар бир лойиҳани олдиндан манфаатдор ташкилотлар билан
кенгаш тузиб муҳокамадан ўтказиш лозим. Ҳаттоки бир ташкилот лойиҳада ўзининг соҳасида
тўғри келмаслиги ва лойиҳани мавжуд қисмини ўзгартиришни билдирган тақдирда ушбу
қурилиш лойиҳаси ўзгартирилиши шарт, акс ҳолда кичкина муаммо катта салбий ҳолатларга
олиб келади.

Ўтказилган охирги статистик тадқиқотларда Самарқанд шаҳрининг транспорт тизими

ҳақида қуйидаги маълумотлар келтирилган.

Юк ташиш.

2020 йил январь-март ойларида барча транспорт турлари томонидан

9,2 млн. тонна юк ташилган бўлиб, бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 103,5 фоизга
кўпайди.

Юк айланмаси.

Барча транспорт турлари томонидан 266,0 млн.тн-км.ни ташкил қилди

ва 122,1 фоизга кўпайди.

Юк ташиш ва юк айланмаси транспорт турлари бўйича.[2]

2020 йил

2019 йилга нисбатан,

% да

Ташилган юк,

млн. тн

9,2

103,5

шу жумладан:

автомобил транспортида

9,2

103,5

Юк айланмаси, млн. тн-км

266,0

122,1

шу жумладан:

автомобил транспортида

266,0

122,1

Якка тартибдаги тадбиркорларнинг автомобил транспорти юк айланмаси

2020 йил январь-мартга нисбатан 101,7 фоизга кўпайди ва 185,9 млн. тн-км.ни ташкил қилди.
Юк айланмасининг умумий ҳажмида хусусий юк ташувчиларнинг улуши 80,1 фоизни ташкил


background image

қилди (2019 йил январь-мартда 95,8%).

Йўловчи ташиш. 2020йил январь-мартда барча транспорт турлари томонидан

101,7 млн. киши ташилди. Йўловчи ташиш айланмаси ушбу даврда 101,4 фоизга кўпайиб,
3296,1 млн. йўловчи-км.ни ташкил қилди.

Транспорт турлари бўйича йўловчи ташиш ва йўловчи айланмаси. [3]

2020 йил

2019 йилга

нисбатан,

% да

Транспортда ташилган йўловчилар,

млн. киши

101,7

100,9

шу жумладан, автомобил транспортида

101,7

100,9

Йўловчи айланмаси, млн. йўловчи-км

3296,1

101,4

шу жумладан, автомобил транспортида

3296,1

101,4

Якка тартибдаги тадбиркорларнинг йўловчи ташувчи автомобил транспортида йўловчи

айланмаси 2019 йил январь-мартга нисбатан 101,3 фоизга кўпайди ва 3076,6 млн. йўловчи-
км.ни ташкил қилди.

Йўловчи айланмасининг умумий ҳажмида хусусий йўловчи ташувчиларнинг улуши

97,4 фоизни (2019 йил январь-мартда 97,4%) ташкил қилди.

Юк ва йўловчи айланмасининг умумий ҳажмидаги улуши

(2019-2020 йилнинг январь-мартида фоиз ҳисобида)












Олимларнинг таҳлиллари шуни кўрсатмоқдаки йўловчи ва юк ташиш соҳасида фақат

прогресс ҳолати учрамоқда. Бу эса йилдан-йилга транспорт оқими кўпайиши ва автомобил
йўлларида тирбандликлар кучайишига олиб келади. Ўз вақтида стратегик ҳаракатлар олиб
борилмаса кўплаб жиддий оқибатларга олиб келади.

Хулоса ва таклифлар.

Мамлакат ижтимоий-иқтисодий ривожланишида автомобил

йўллари асосий долзарб масала бўлиб келган. Айниқса шаҳар кўча-йўл инфратузилмаси,
йўловчи ва юк ташиш хизматларини истиқболларини олдиндан режалаштириш ва уни амалга
ошириш ҳудудлар ривожланишига олиб келади. Бу борада мамлакатимизда жуда кўплаб
амалий ишлар олиб борилмоқда. Самарқанд шаҳри марказий кўчаларининг транспорт
оқимлари ўрганилиб ер ости ва ер усти йўл ўтказгичлар қурилди ва янги лойиҳал қурилиши
давом этмоқда. Шаҳарнинг Гагарин ва Мирзо Улуғбек кўчалари кесишган чорраҳада йўл
ўтказгич қурилиши жадал суратларда олиб борилмоқда. Бу албатта ушбу чорраҳада
автомобиллар тўхтовсиз ҳаракатланишига олиб келади ва тирбандликни қисман олдини
олади. Кўчада шахсий автомобиллар учун шароит яратиш биринчи масала сифатида кўрилган.
Бу бир томондан яхши лекин, салбий томонлари кўпроқ. Лойиҳалашда биринчи масала
сифатида жамоат транспорти учун муқобил шароит яратиш лозим. Шунда, 70-80 та енгил
автомобилда кетаётган йўловчилар жамоат транспорти муқобил йўлдан ҳаракатланишини

Основной

Основной

Основной

Основной

Основной

Основной

Основной

Основной

Основной

Основной

Основной

2019йил 2020 йил 2019 йил 2020 йил

95,8%

80,1%

97,4%

97,4%

Юк айланмаси Йўловчи …


background image

тушуниб автобусда манзилларига етишга ҳаракат қилишада ва ушбу кўчада 70-80 та енгил
автомобил кам ҳаракатланади ҳамда транспорт оқими камаяди.

Самарқанд шаҳрида жамоат транспортини ривожлантириш учун истиқболли

йўналишлар сифатида қуйидаги таклифларни кўрсатиб ўтамиз:

1.

Жамоат транспорти йўналишларини схемасини илмий ёндашув асосида қайта кўриб

чиқиш (бунда бекатлар масофаси, тўхташ вақтлари, йўловчиларнинг куннинг тирбанд
вақтларида айнан қайси бекатларда тўпланиши, йўловчилар сони);

2.

Самарқанд шаҳрининг Ибн Сино, Бўстонсарой, Амир Темур, Мирзо Улуғбек,

Садриддин Айни кўчаларида йўналишли автобуслар учун йўлнинг ўртасидан алоҳида
йўлаклар ташкиллаштириш. Бунда ушбу йўлаклар икки линияли қарама-қарши
ҳаракатланадиган бўлиши лозим ҳамда бошқа турдаги автомобиллар ҳаракатланмаслиги учун
махсус бетон тўсиқлар билан ажратиб қўйилади;

3.

Айтиб ўтилган кўчаларда автобус бекатларида йўловчилар хавфсиз кутиб туриши

учун унга яқин бўлган ҳудудларда пиёдалар йўлаклари лойиланади;

4.

Шаҳарнинг кўп қўчаларининг ён қисмида кераксиз асфалт қоаламалари ётқизилган.

Ушбу кераксиз асфалт қопламаларини ўрнига яшил ҳудудлар ташкиллаштирилиб кўп йиллик
дарахтлар ва ўсимликлар экиб кўкаламзор ҳудудларни

Транспорт тизими ривожланиши учун шароит ва имконият яратувчи ҳудуднинг

моддий-техник салохиятидан келиб чиқиб амалга оширилади. Ўзбекистон статистика
агентлигининг маълумотларига кўра Самарқанд вилоятида ҳар минг кишидан 92 нафари
автомобил эгаси ҳисобланади. Бу у қадар кўп эмас лекин, ушбу кўрсатгичда ҳам кўча-йўллар
инфратузилмасида жиддий муаммолар келиб чиқмоқда. Охирги олти йилда жисмоний
шахсларга тегишли автомобиллар сони 1,5 баробар ошди. Самарқанд шаҳрининг барқарор
бош режасини тезда ишлаб чиқиш орқали вазият янада салбий томонга ўзгармаслиги учун
олдини олиш имконияти бор. Агар бу ҳозир амалга оширилмаса келажакда бизни нафақат
транспорт балки экология муаммолари ҳам оғирлашади.

ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ:

1.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 29 август 2023 йилдаги ПФ-151-сон «Маъмурий ислоҳотлар
доирасида қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалигисоҳасида давлат бошқарувини самарали ташкил
қилиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони // https://lex.uz

2.

«Концепция транспортного планирования и организация движения в крупных городах» М.Р.Якимов,
2011 год

3.

www.mintrans.uz

махсус портали

4.

https://qalampir.uz/news/beukhshov-tashkent-city-sha%D2%B3risabzdan-voz-kechmok-chi-bulgan-unesco-
yashillik-yek-olayetgan-toshkent-uzbek-arkhitektorlari-dardini-aytdi-91502

[1]

5.

Самарқанд вилоят ҳокимлиги расмий маълумоти

www.samarkand.uz

[2], [3]

Библиографические ссылки

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 29 август 2023 йилдаги ПФ-151-сон «Маъмурий ислоҳотлар доирасида қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалигисоҳасида давлат бошқарувини самарали ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони // https://lex.uz

«Концепция транспортного планирования и организация движения в крупных городах» М.Р.Якимов, 2011 год

www.mintrans.uz махсус портали

https://qalampir.uz/news/beukhshov-tashkent-city-sha%D2%B3risabzdan-voz-kechmok-chi-bulgan-unesco-yashillik-yek-olayetgan-toshkent-uzbek-arkhitektorlari-dardini-aytdi-91502 [1]

Самарқанд вилоят ҳокимлиги расмий маълумоти www.samarkand.uz [2], [3]

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов