231
Айниқса, мамлакатимиздаги ижтимоий-гуманитар соҳаларда мазкур мавзу бўйича деярли илмий
изланишлар олиб борилмаган. Аммо, бугунги даврда жамиятнинг ижтимоийлашуви, интеллектуал
потенциали, маънавий-маърифий юксалишига таъсир кўрсатувчи мазкур соҳаларнинг
интеллектуал мулк мавзусига жиддий эътибор қаратиши, чуқур таҳлилий илмий изланишлар олиб
бориши долзарб аҳамият касб этади.
Хулоса сифатида шуни айтиш мумкинки, бугунги кунда давлат сиѐсати томонидан
интеллектуал мулк ҳимоясига катта эътибор қаратилмоқда. Инсон капиталини ривожлантириш,
интеллектуал маҳсулотларни яратишга кенг кўламли имкониятлар яратилмоқда. Аммо, бу борада
олдимизда улкан вазифалар ҳам мавжуд. Булардан энг асосийлари бўлиб давлат томонидан
берилаѐтган имкониятларни тўғри ва тўлиқ англаш, интеллектуал мулк соҳасини турли фанлар
кесими ва интеграциясида ўрганиш, жамиятда ҳуқуқий маданият, ҳуқуқий саводхонликни
юксалтириш ҳисобланади. Зеро, адолат ўрнатиш учун илмга таяниш зарур. Бу эса, албатта, изчил
илмий изланишлар орқали амалга ошиши мумкин.
АДАБИЁТЛАР:
1.
Мирзаахмадов Д. ―Интеллектуал мулк муҳофазаси‖.- Самарқанд, СамИСИ, 2019, 7-бет.
2.
Ёқубова И. Интеллектуал мулк – инновацион ривожланишнинг зарурий омили.
https://yuz.uz/news/intellektual-mulk--innovatsion-rivojlanishning-zaruriy-omili
3.
4.
5.
https://lex.uz/ru/docs/5592857
ҚОРАҚАЛПОҚ АЁЛЛАРИ СОЧ БЕЗАНИШ БУЮМЛАРИНИНГ ЎРГАНИЛИШ ТАРИХИ
Кудайбергенова Д.А.
ЎзР ФА ҚҚБ Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий тадқиқод институти таянч
докторанти, Нукус, Ўзбекистон
тел: + 99891 387-83-93
Заргарлик буюмлари ҳар бир даврда аѐлга гўзаллик, башанглик бериб турган. Уларнинг
чексиз хилма-хиллиги кишини хайратда
қолдиради. Бунчалик кўп шакл-қиѐфалар қаердан пайдо
бўлди экан? Бу
масалани ўрганиш жараѐнида инсон
дунѐга келган пайтдан тирикчилиги учун
зарур бўлган оддий тақинчоқсимон ашѐлар бундай шакл-қиѐфаларнинг келиб чиқишига асос
бўлган, деган
фикр туғилади. Маьлум бир ѐшда ва ҳаѐтнинг маьлум бир пайтида, масалан, тўйда,
байрамда, ѐки кундалик турмушда асқотадиган буюмлар жумласи
шулардан келиб чиқади. Бу зеб-
зийнат буюмларининг жуда кўпчилик шакл
ва безакларнинг туб негизи анча олдинги асрларда
яратилган асарларига
бориб тақалади. Мазкур заргарлик буюмлари қоракўз, қорақош,
қорасоч,
гўзал ва эҳтиросли, ранг-баранг либосларга буркалган аѐлларга
мўлжалланган бадиий
рамзийлик
маьносини очиб берувчи яхлит ансамблларни ташкил этади.
Асрлар давомида заргарлик зеб-зийнатларининг шакли ва безаклари учун бир бирига сира
ўхшамаган услублар: геометрик, ўсимликсимон, самовий ва
махлуқот дунѐси асос қилиб олинган.
Даврлар ўзгариши мобайнида
кишиларнинг тасаввуридаги наққошлик турлари ҳам ўзгариб борди,
кўхна
санъат изларини сақлаб қолган ҳолда янги замон санъати шаклланди.
Хозирги давр
кишилари учун қуѐш, ой, юлдуз, сув, ҳайвонлар,
паррандалар, балиқлар ва ҳ.к. ларнинг тасвири
ноъмалум, нотаниш, ѐд
эмас эди, булар кишиларни қуршаб турган борлиқ табиатнинг ўзи бўлиб, у
санъатда ҳам ўз интикосини топмаслиги мумкин эмас эди. Ахир, улар
муайян бир хайвон ѐки
ўсимликнинг бадиийлаштирилган ѐки афсонавийлаштирилган ифодаси зеб-зийнат буюмининг
безаклари
тузилишига мослаб акс эттирилган.
Қорақалпоқ халқи аѐлларининг зеб-зийнатлари талайгина. Улар нафақат хилма-хил, балки
ранг-барангдир. Бизнинг ота-боболаримиз заргарлик буюмларини тўплашни, тўй ва ҳашамларда
тақишни ўзларига эп кўришган. Улар орасида асосан аѐллар зеб-зийнатлари ҳамиша мураккаблиги
билан ажралиб турган. Ушбу кунга қадар аѐллар соч безаниш зийнатлари тадқиқотнинг алоҳида
объекти сифатида олиб қаралмаган. Улар либоснинг бир элементи ѐки тақинчоқларнинг бир тури
сифатида олиб қаралган. Мазкур мавзуда амалга оширилган ишлар ва қўшни мамлакатлар
халқларидаги тадқиқотлар қўйдаги маълумотларни беради. Т.А. Жданко ҳәм С.К. Камалов
қорақалпоқ соч безаниш буюмлари (шашбаў) ҳақида умумий маълумот келтириб ўткан бўлса
[Жданко, Камалов, 1980: 99], А.Алламуратов қорақалпоқ халқи соч бешаниш буюмлари материал
ва техникасига тўҳталиб ўтган [Алламуратов, 1993: 71]. И.Сейтназарова, Қ.Зайровалар томонидан
232
эса қорақалпоқ халқида соч зийнатларининг энтнолингвистик характеристикасига оид
маълумотлар келтириб ўтилган [Сейтназарова, Зайрова, 2020: 15]. XIX-XX ўзбек халқи
аѐлларининг соч зийнатларидаги хилма-хиллик ҳақидаги кенг қамровли маълумотлар
Д.Фахретдинова илимий ишларида кетириб ўтилган бўлса [Фахретдинова, 1988: 128-130],
М.В.Сазонова мақолаларида хоразм келинларининг тўй либосларида соч зийнатларининг алоҳида
аҳамиятига тўқталиб ўтилган [Сазонова, 1970: 125-226]. Туркман мамлакати халқларининг иоўмут
ва текин гурухларидаги аѐллар соч зийнатларининг типологияси, уларни тақишдаги ўзига хослик
ва тақинчоқларнинг мураккаблиги шўнингдек Ўрта Осиѐ ва Қозоғистон халқларида соч
зийнатларининг тўрлари
ҳақида Г.П.Василева [Василева, 1973: 96-97] ва Н.Г.Борозна [Борозно,
1974: 37-38]лар томонидан салмоқли манбалар келтирилган.
Соч зийтатлари кейнги даврларда асосан аѐллар безаниш буюми хисобланиб, асосан
қизлар ва ѐш келинлар томонидан фойдаланилган. Ўслуб, материал ва фойдаланишдаги ўзига
хослик жиҳатдан қоракалпоқ халқи орасида соч безаниш буюмларининг -
алтын шашбаў, тилла
шашбаў, шашақлы шашбаў, моншақлы шашбаў, гилтли шашбаў, пӛпекли шашбаў, теңгели
шашбаў, шаштенге каби атамалардаги турлари мавжуд
[Сейтназарова, Зайрова, 2020: 15].
Декоратив ва амалий функциаларни бажарган ушбу тақинчоқларни тақиш орқали хар хил
семантик тушинчалар ҳам келиб чиққан: фертил ѐшдаги аѐл сочларини ѐмон кўздан асраши лозим
эди, баъзилар тақинчоқ кўз тегишидан асрайди дейишса, бошқалар аѐл серфарзанд бўлишига
сабабчи бўлади, деб ҳисоблаганлар. Келтирилган маълумотлар шуни кўрсатадики, аѐллар соч
зийнатлари ҳали чуқур тахлил ва тадқиқотларга мухтож.
АДАБИЁТЛАР:
1.
Алламуратов А. Мәнги мийрас. Нӛкис. 1993.
2.
Борозна Н.Г. Виды женских ювелирных украшений у народов Средней Азии и Казахстана.
Советская этнография. 1974. 1.
3.
Василева Г.П. Туркменские женские украшения. Советская этнография. 1973. 3.
4.
Сазонова М.В. Украшения узбеков Хорезма. Электронная библиотека Музея антропологии
и этнографии им. Петра Великого (Кунсткамера) РАН. Сборник научных статей сотрудников
МАЭ, том 26.
http://www.kunstkamera.ru/lib/rubrikator/08/08_03/mae_xxvi/
5.
Сейтназарова И., Зайровалар Қ. Қарақалпак тилиндеги тағыншақ атамалары. Нӛкис. 2020.
6.
Фахретдинова Д. Ювелирное искусство Узбекистана. Ташкент. 1988.
ТАРИХ МУАММОЛАРНИ ЕЧИШДА ТИЛ ФАКТЛАРИДАН ФОЙДАЛАНИШНИНГ
АЙРИМ ЖИҲАТЛАРИ
Қўлдашева Ш.А.
Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети
Тошкент, Ўзбекистон
тел.: +998 90 951-46-85
Давлат бу жамият синфий структурасининг намойиш бўлиш шаклларидан биридир. Демак,
шундай экан, романтиклар таъкидлаганларидек аждодларимиз синфларга, гуруҳланишга қодир
бўлган, яъни ўз кучи билан ўзини бошқара олган. Аммо бу ягона имконият эмас. Кўпгина бошқа
халқларда озодлик ва озод ҳаѐт тушунчаси энг муҳим қадрият ҳисобланиб давлат тузишга
интилиш у қадар юқори бўлмаган. Кўчманчи халқлар тарихининг қадимги тарихи шу тамойил
асосида кечган десак адашмаймиз. Эрамиздан аввал X асрдан эрамизнинг X асригача туркий
халқлар тарихи бу турдаги ҳолатга мисол бўлиши мумкин. Жуда улкан ҳудудларда яшаган туркий
қабилалар бу даврда марказлашган давлат тузиш эҳтиѐжини умуман сезмаган. Шарқий Европа,
Марказий Осиѐ, Сибир, Шарқий ва Шимолий Хитой ҳудудларигача бўлган территорияларда
яшаган туркий қабилалар давлат қурилмаларсиз яшаб келди, кейинчалик қўшни ҳудудлардан
туркий қабилалар ҳудудларига таҳдидлар қўпайгандан кейин қариндош қабила ва эллар ерларини
бирлашиб ташкиллашган ҳолда ҳимоя қилиш зарурияти туғилгандагина эрамизнинг бошларида
давлатлар пайдо бўла бошлади.
Бу нарсани келтиришимизга сабаб шуки ҳатто ҳозир ҳам айрим тарихчилар ―айрим
ҳудудларда давлат мавжуд бўлмаган бўлса у ерларда умуман ҳеч қандай халқ яшамаган‖ деб
ҳисоблашади. [А.Қўлдашев, Ш.Қўлдашева 2021: 325-331] Худди шунинг учун туркийзабон
қабилаларининг Рим империясининг чегараларида, форс империяси сарҳадларида, хитой
