Authors

  • Ismatillo Ismatov

DOI:

https://doi.org/10.71337/inlibrary.uz.science-research.106473

Keywords:

солиқлар солиқ қарзи ихтиёрий тўлаш солиқ тўловчилар солиқ маданияти қонун ҳужжатлари.

Abstract

Мақолада солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича қарздорликларни камайтиришнинг хориж тажрибаси келтирилган. Шунингдек, солиқ қарзини қисқартишда илғор хориж тажрибаси ва амалиётининг ижобий жиҳатлари тадқиқ этилиб, уларни мамлакатимиз солиқ маъмурчилигида қўллаш имкониятлари юзасидан таклифлар ишлаб чиқилган.

background image

ISSN:

2181-3906

2025

International scientific journal

«MODE

RN SCIENCE

АND RESEARCH»

VOLUME 4 / ISSUE 6 / UIF:8.2 / MODERNSCIENCE.UZ

596

СОЛИҚ ИНТИЗОМИНИ ТАЪМИНЛАШ БЎЙИЧА ХОРИЖИЙ ДАВЛАТЛАР

ТАЖРИБАСИ ВА УЛАРНИ ЎЗБЕКИСТОН ШАРОИТИДА ҚЎЛЛАШНИНГ ЎЗИГА

ХОС ЖИҲАТЛАРИ

Ismatov Ismatillo Inoyatovich

Toshkent

Davlat Yuridik Universiteti I bosqich magistranti.

E-pochta:

isma-784@mail.ru

https://doi.org/10.5281/zenodo.15673220

Аннотация. Мақолада солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича

қарздорликларни камайтиришнинг хориж тажрибаси келтирилган. Шунингдек, солиқ
қарзини қисқартишда илғор хориж тажрибаси ва амалиётининг ижобий жиҳатлари
тадқиқ этилиб, уларни мамлакатимиз солиқ маъмурчилигида қўллаш имкониятлари
юзасидан таклифлар ишлаб чиқилган.

Калит сўзлар:

солиқлар,

солиқ қарзи, ихтиёрий тўлаш, солиқ тўловчилар,

солиқ маданияти, қонун ҳужжатлари.

FOREIGN COUNTRIES' EXPERIENCE IN ENSURING TAX DISCIPLINE AND

SPECIFIC ASPECTS OF THEIR APPLICATION IN UZBEKISTAN

Abstract. In clause the foreign experience of reduction of debts under the taxes and other

obligatory payments is given. Also investigating positive aspects of advanced foreign
experience and practice in reduction of tax debts, the offers on an opportunity of
application them in tax administration of our country are developed.

Keywords: taxes, tax debt, voluntary payment, taxpayers, tax culture, legislation.

Кириш

Мамлакатимизда

иқтисодиётни

модернизациялаш

шароитида

амалга

оширилаётган солиқ соҳасидаги ислоҳотларда асосий эътибор тадбиркорлик
субъектлари

иқтисодий

фаолиятини

солиқлар

воситасида

рағбатлантиришга

қаратилгандир, лекин шу билан бирга солиқларнинг асосий фискал функцияси
бажарилиши кўп жиҳатдан солиқларнинг бюджетга тўлиқ ва ўз вақтида ундириш
жараёни билан боғлиқ.

Солиқнинг ўз вақтида ва тўла ҳажмда ундирилиши мамлакат иқтисодиётининг

барқарор ривожланишини ҳамда ижтимоий-иқтисодий ва мудофаа қудратини
ошишини таъминлайди. Шунингдек, бюджетга ҳисобланган солиқларнинг ўз вақтида
тўлиқ ундирилиши республика ва маҳаллий ҳокимият органлари зиммасидаги ички ва
ташқи мажбуриятларнинг бажарилишида муҳим аҳамиятга эгадир.

Шу сабабли солиқ қарздорлигини бартараф этиш йўлларини такомиллаштиришга

эътибор бериш муҳим аҳамият касб этади. Солиқларнинг тўғри ҳисобланиши ва тўлиқ
ундирилиши хўжалик юритувчи субъектларга қулай шарт-шароит яратиш ҳамда улар
манфаатини қонуний ҳимоялаш учун ҳам хизмат қилади.

Ўбекистон

Республикасини

ривожлантиришнинг

2017—2021

йилларга

мўлжалланган

Ҳаракатлар

стратегиясидаги

иқтисодиётни

ривожлантириш

ва

либераллаштириш номли учинчи устувор йўналишида ҳам айнан солиқ юкини
камайтириш ва солиққа тортиш тизимини соддалаштириш сиёсатини давом эттириш,


background image

ISSN:

2181-3906

2025

International scientific journal

«MODE

RN SCIENCE

АND RESEARCH»

VOLUME 4 / ISSUE 6 / UIF:8.2 / MODERNSCIENCE.UZ

597

солиқ

маъмуриятчилигини

такомиллаштириш

ва

тегишли

рағбатлантирувчи

чораларни

кенгайтириш

белгилаб

берилди [1].

Ўзаро

ҳисоб-китоблар механизмларини мустаҳкамлаш, солиқ қарзи ошишига

йўл қўймаслик орқали солиқ солинадиган базани кенгайтириш Ўзбекистон
Республикаси давлат солиқ хизмати органлари тизимини ислоҳ этишнинг муҳим
йўналишларидан бири ҳисобланмоқда [2]

Шу билан бирга, ҳисобланган солиқ ва бошқа мажбурий тўловлар

ундирилишининг тўлиқлиги ва солиқ қарздорлигининг пасайиш даражаси Давлат
солиқ

хизмати

органлари

фаолияти

самарадорлигини

баҳолашнинг

асосий

мезонларидан бири этиб белгиланди. Бунда, назорат амалга оширилиши ва солиқ
қарздорлиги ошишига йўл қўймаслиги, халқаро тажрибани чуқур ўрганиш орқали
солиқ тизими модернизация қилинишидек муҳим вазифалар алоҳида белгилаб
берилди [3]. Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикасининг солиқ сиёсатини
такомиллаштириш

концепциясида

солиқ

маъмуриятчилигини,

шу

жумладан

солиқларни тўлаш даврийлигини тубдан такомиллаштириш бўйича чора-тадбирлар
дастурини жорий қилиниши қайд этилди [4].

Солиқ тўловчилар томонидан солиқлар ва мажбурий тўловларни ўз муддатида ва

тўлиқ ҳажмда тўламасликлари натижасида қарздорлик юзага келади. Солиқ ва бошқа
қарздорлик миқдорининг ошиб кетиши давлат бюджетига ҳамда хўжалик юритувчи
субъектлар молиявий фаолиятига салбий таъсир этади. Демак, солиқлар ва бошқа
мажбурий

тўловлар

бўйича

қарздорликни

камайтириш

ва

ушбу

қарздорликларни юзага келишини олдини олиш учун етарли даражада ва оқилона иш
ташкил этилиши, бу борадаги механизмларни илғор хориж тажрибасига таянган ҳолда
такомиллаштириб бориш зарурати мавзунинг долзарблигидан далолат беради.

Мавзуга оид адабиётлар таҳлили

А.Смитнинг фикрига кўра, солиқларни тўлаш учун шахс ўша тўловни қаердан

олишга эга бўлиши керак. Даромадларга эгагина тўлаши ва барча даромадлар 3
манбадан пайдо бўлиши мумкин. Булар ер, капитал ва меҳнатдан, қолган барча
даромад турлари иккиламчи ва охир оқибат юқорида номи келтирилган 3 турдан
шаклланади [5].

В.Андреева томонидан солиқ тўловчилар томонидан солиқ интизомига риоя

қилинмаслик сабаблар тадқиқ қилинган, солиққа оид билимларни оширишга оид
усуллари таҳлил қилиниб, солиқ тўловчиларга давлат ҳамкори сифатида хизматни
такомиллаштириш усуллари таклиф қилинган [6].

Г.Морозова солиқ маданияти таърифига тўхталар экан, унинг фикрига кўра

солиқ маданияти – мамлакат маданиятининг умуммиллий қисми бўлиб, солиқ
тизимида давлат ва фуқаролар ўртасидаги ўзаро ҳаракатнинг бир-бирига тор доирада
боғлиқлигидир. Солиқ саводҳонлиги ва маданиятининг асосий элементи бу тизимли
таълим олиш, ривожланиш ва назорат қилишдан ташкил этадиган солиқ
тўловчиларнинг ахлоқий ва молиявий қобилияти ҳамда имкониятлари солиқ
интизоми ҳисобланади [7].


background image

ISSN:

2181-3906

2025

International scientific journal

«MODE

RN SCIENCE

АND RESEARCH»

VOLUME 4 / ISSUE 6 / UIF:8.2 / MODERNSCIENCE.UZ

598

А.Кузнецовнинг фикрича, солиқ тўловчи давлатнинг ҳамкори, буни солиқ

органлари ходимлари томонидан тушуниб етмасдан, ҳуқуқий муносабатлар
иштирокчиларининг солиқ саводҳонлиги ва маданиятини ошириб бўлмайди [8].

Д.Бондарев Солиқ маданиятининг пайдо бўлиши синов ва хатолар усули йўли

орқали бозор иқтисодиёти билан параллел амалга оширилган. Солиқларни тўлаш
бўйича асосий тарғибот ишлари маърифатли эмас, балки солиқлар тўланмаган
тақдирда жиноий жавобгарлик сиқуви билан таҳдид характерга эга дея таъкидлайди [9].

О.Калинкиннинг фикрига кўра, солиқ маданияти даражасини оширишга

йўналтирилган солиққа оид қонун ҳужжатлари нормаларини такомиллаштириш
керак, бироқ бу ягона ҳам ва мураккаб ҳам эмас [10]. Албатта, биринчи навбатда
солиққа оид қонун ҳужжатларини, хусусан солиқ маъмурчилигига оид қонун
ҳужжатларини ҳамда локал меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларни мувофиқлаштириш зарур.

О.Калачева томонидан солиққа оид ҳуқуқбузарликка қарши курашиш орқали

аҳолининг солиқ маданиятини ошириш юзасидан тадқиқот олиб бориб, солиқ
маданиятини оширишга тўсиқ бўлаётган омиллар ва асосий муаммоларни тадқиқ
этган [11].

Ш.Тўраев эса «хўжалик юритувчи субъектларнинг солиқ юкини давлат

бюджетига тўланган барча солиқлар ва ажратмалар миқдорининг хўжалик
субъектининг қўшилган қиймати миқдорига нисбати орқали аниқлаш мақсадга
мувофиқдир» деб ёзади [12]. Бу таърифда тўланган ёки ҳисобланган солиқлар, қайси
қўшилган қийматга, қайси давр учун каби масалалар очиб кўрсатилмаган.

Таърифнинг мазмунидан ҳисобланган аммо, тўланмаган солиқ қарздорлиги

солиқ юкини ҳосил қилмайди деган хулосага келиш мумкин.

Ш.Тошматовнинг фикрига кўра, солиқ тўловчиларни тўлов интизомига риоя

қилинишини таъминлаш чоралари амалга оширилиши зарур. Йирик солиқ қарзига эга
корхоналарнинг

қарздорлигини

ундиришда

мол-мулкни

хатловлари

бўйича

мутасадди идоралар қарздорлик ундирув ижросини таъминлаш бўйича амалий
чоралар кўрилиши зарур [13].

И.Ниязметовнинг фикрича, мунтазам равишда солиқ қарздорлиги ва унинг

юзага келишидаги объектив сабабларни ўрганиб бориш ҳам солиқ юки даражасини
аниқлашга ёрдам беради [14].

Солиқлар ва мажбурий тўловларнинг ўз муддатида ва тўлиқ ҳажмда тушиши

давлат миқёсида амалга оширилаётган барча чора тадбирларнинг, яъни бюджет ва
мақсадли жамғармаларнинг харажат қисмини ўз вақтида молиялаштиришга хизмат
қилади. Ўз навбатида, ушбу маблағларнинг муддатида ва тўлиқ ҳажмда тегишли
бюджет ва мақсадли жамғармаларга келиб тушмаслиги, давлатнинг маълум давр
учун белгиланган харажатларини амалга оширишига тўсқинлик қилиши муқаррар
[15].

Солиқ

қарздорлигининг

ўсиш

ёки

камайиш

кўрсаткичлари

орқали

ҳудудларнинг ялпи даромадини, солиқ ва молиявий потенциалини ошириш мақсадга
мувофиқ бўлади [16].

Я.Ташмухамедованинг фикрига кўра, республика давлат солиқ органлари


background image

ISSN:

2181-3906

2025

International scientific journal

«MODE

RN SCIENCE

АND RESEARCH»

VOLUME 4 / ISSUE 6 / UIF:8.2 / MODERNSCIENCE.UZ

599

фаолиятини, уларнинг солиқ тўловчилар ва давлат органлари билан ўзаро ҳамкорлик
қилиш, солиқ қарзларини ўз вақтида ва тўлиқ ундирилишини таъминлаш, солиқ
назоратининг замонавий шакл ва усулларини жорий этиш бўйича фаолиятини янада
такомиллаштириш зарурлигидан далолат беради [17].

Тадқиқот методологияси

Мақолада сифат аналитик усуллар, экспертли баҳолаш усули, илмий мушоҳада,

абстракт-мантиқий фикрлаш, қиёсий таҳлил ҳамда индукция ва дедукция баҳолаш
усулларидан фойдаланилди. Мазкур тадқиқот усулларидан асосан адабиётлар
таҳлилидаги мутахассисларнинг фикр ва мушоҳадалари, шунингдек, таҳлил ва
натижалардаги илғор хориж тажрибаси ҳамда амалиётнинг солиқлар ва бошқа
мажбурий тўловлар бўйича қарздорликларни юзага келишини олдини олиш ва
ундиришдаги қиёсий таҳлилларида фойдаланилди.

Таҳлил ва натижалар

Ривожланган мамлакатларнинг солиқ амалиётида бюджет даромадларини

умумий суммасида солиқларнинг улуши 45-55 фоизни ташкил этади, бу юқори
кўрсаткич эканлигидан далолат беради [14]. Шу каби солиқ маданияти ва
солиқларнинг йиғилувчанлик даражаси ҳам юқори, бу давлат томонидан сифатли
ижтимоий, тиббий ва бошқа хизматларни тақдим этилиши билан изоҳланади.

Швецияда ижтимоий йўналтирилганлик даражаси юқорилиги ҳисобига

солиқларнинг ихтиёрий тўлаш даражаси таъминланган. Шунинг учун Швецияда солиқ
юки юқори бўлишига қарамасдан, солиқларни ўз вақтида ва тўлиқ тўлаш бўйича
жаҳонда биринчилардан ҳисобланади [15].

Канадада солиқ қарзини вужудга келишини олдини олиш мақсадида давлат

биринчи навбатда интизомсиз солиқ тўловчиларга нисбатан уларнинг солиқ
қарзларини ундириш борасидаги аниқ ва ҳар бир ўзига хос жиҳатини ҳисобга олган
ҳолда тегишли ҳуқуқий меъёрларни ишлаб чиқишга эътибор беради. Японияда эса
солиқ тўловчиларга ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш, маслаҳатлар бериш, ахборот ва хабадор
қилишга йўналтирилган бутун бир давлат дастури мавжуд бўлиб, солиқларни
ихтиёрий тўлаш маданиятини оширишда муносиб ҳисса қўшиб келмоқда [16].

Индонезияда солиқ тўламайдиганлар учун “қамчи - ширинлик” усулини қўллаш

билан

амалга

оширилади

интизомли

солиқ

тўловчилар

ҳар

қандай

рағбатлантирилади ва имтиёзлар тақдим этилади. Ҳуқуқий рағбатлантириш – солиқ
тўловчининг ихтиёрий хизмат кўрсатган ҳулқининг юридик маъқулланган шакли ва
чораси, натижада субъект мукофотланади [17].

АҚШда солиқ органлари томонидан солиқ қарзини мажбурий ундиришда

қонун ҳужжатларига мувофиқ қатъий ва кескин чоралар амалга оширилганлиги
сабабли солиқ тўловчиларда солиқларни ихтиёрий тўлаш маданияти анча юқори
шаклланган. Масалан, солиқни қасддан тўламай келаётган фуқарога иш бериувчи
ҳисобланган ташкилот раҳбаридан ундириш қоидаси АҚШ қонунчилиги билан
мустаҳкамланганлиги билан муҳим аҳамият касб этади [18].

Хитойда ҳам солиқ тўловчиларда солиқларни ихтиёрий тўлаш маданиятини

оширишда мамлакатнинг солиққа оид қонун ҳужжатларида солиқ тўловчилар


background image

ISSN:

2181-3906

2025

International scientific journal

«MODE

RN SCIENCE

АND RESEARCH»

VOLUME 4 / ISSUE 6 / UIF:8.2 / MODERNSCIENCE.UZ

600

томонидан солиқларни ўз вақтида ва тўлиқ тўланмаган тақдирда қаттиқ чоралар
назарда тутилган. Хусусан, Хитой қонун ҳужжатларига мувофиқ солиқ органлари
солиқлар ва йиғимлар олиш учун мулкка тақиқ солиш, муҳрлаш, мусодара қилиш ва
ким ошди савдосида сотиш, солиқ тўловчига нисбатан эса 10000 юандан 50000
юангача миқдорида жаримага тортилиши белгиланган [19].

Ўз навбатида Австралия фискал органлари «Assessing business viability»

(Бизнеснинг яшаш қобилиятини баҳолаш) ўтказиш ҳуқуқига эга. Бундай баҳолаш
солиқ тўловчи томонидан ўз қарзини тўлаш ва жорий мажбуриятларини бажариш
қобилиятини аниқлаш мақсадида амалга оширилади. Бундай баҳолаш қуйидаги
кўрсаткичлар асосида амалга оширилади: ялпи фойда, пул оқими, активлар ва
пассивлар ўртасидаги муносабат (шу жумладан капитал айланма), ликвидлилик
коэффициенти, қўшимча молиялаштириш манбааларининг мавжудлиги [20].

Федерал солиқларни тўлашнинг энг яхши усулларидан АҚШ солиқ бошқармаси

томонидан таклиф қилинган электрон тўловларнинг хар хил вариантларидир.
Электрон тўлов бу солиқларни тўлашнинг қулай ва хавфсиз усулидир. Бундай
тўловларни онлайн режимида телефон ёки уяли мобил телефон орқали амалга
оширилади [21].

Жаҳон амалиёти назарияси солиқ қарзини мажбурий ундирувга қаратиш

адолатли ёндашув бобида турли нуқтаи назарга эга. Ана шундай қарашларнинг
бирига кўра қарздор корхоналарни “нафас ростлаши” учун маълум имкониятлар
яратилиши корхонанинг қайтадан “оёққа туришини” таъминлашга ёрдам беради.
Бундай тажриба кўпроқ солиқ тўловчининг манфаатлари учун ишлайдиган
ривожланган мамлакатларга тегишлидир. Масалан, Англияда қарздор корхонанинг
қарзини ундириб олиш учун судга мурожаат қилинганида, қарзи устига янги қарзлар
қуйилмаслиги учун улар давлат божи тўловидан озод этилган [22].

Шуниси диққатга сазоворки, Англияда солиқ ундириш учун энг асосий мезон

солиқ тўлаш ёки ундириш харажати давлат учун ҳам солиқ тўловчи учун ҳам энг
минимал даражада бўлиши керак. Шунингдек, солиқ органлари солиқ қарзларини
ундиришда ваколатлари кенг бўлиб, қайд қилиб ўтилган тўлов муддатлари агар солиқ
тўловчи томонидан етарли далиллар тақдим этилган бўлса, солиқ органи томонидан
узайтирилиши ёки бўлиб-бўлиб тўлаш учун имкон берилиши мумкин.

Ўзбекистон ва Англияда солиқ қарзларини ундиришни таққослаб чиқсак, бир-

бирига қарама-қарши томонлар ҳам мавжуд. Мисол учун, Ўзбекистонда энг кўп
ишлатиладиган чора бу банкдаги ҳисоб рақамига инкассо топшириқномасини қўйиш
билан ундириш. Бунинг учун Англияда суднинг қарори бўлиши керак. Англияда энг
кўп кўриладиган чора бу мол-мулкни хатлаш бўлиб, солиқ йиғувчилар томонидан
амалга оширилади. Ўзбекистонда эса бунинг учун Иқтисодий суднинг қарори
чиқарилган бўлиши керак ва бу чора суд ижрочилари томонидан амалга оширилади.

Англияда инкассо топшириқномаси орқали ундиришнинг салбий томонлари

баҳоланади, яъни солиқ қарзи аввало банкдаги пул маблағларидан ундириш солиқ
тўловчиларнинг молиявий аҳволини ночор қилиб, кейинчалик тўлов қобилиятини
пасайишига олиб келади.


background image

ISSN:

2181-3906

2025

International scientific journal

«MODE

RN SCIENCE

АND RESEARCH»

VOLUME 4 / ISSUE 6 / UIF:8.2 / MODERNSCIENCE.UZ

601

Натижада, корхона ўзининг оператив бошқарувини молиялаштира олмайди,

олиш эҳтимоли бўлган фойда амалга ошмай қолиши мумкин деб ҳисоблайдилар.

Бошқа бир тажрибада қарзлор ташкилотнинг кейинги тақдири аҳамиятга эга

эмас. Яъни қарздор ўз вақтида солиқ қарзини қопланишидан қатъи назар тегишли
жазосини олади. Ҳатто қарздор тамғаси босилган шахс кейинги ҳаёти давомида
айрим ҳуқуқлардан чегараланади. Масалан, Германияда кўчада юрган машинанинг орқа
давлат рақами бўлмаса, билиш мумкинки, бу транспорт эгасининг солиқдан қарзи
бор. Ушбу транспорт воситаси эса қарзи эвазига хатловга олинган ва уни сотиш ҳуқуқи
чегараланган. Ёки маълум корхона раҳбари солиқдан катта миқдорда қарз бўлиб,
банкрот корхоналарнинг “қора рўйхати”га киритилган бўлса, келгусида бундай корхона
билан ишлашни ҳеч ким хоҳламайди. Хатто, шу раҳбар кексалигида қариялар уйи
хизматидан фойдаланиш ҳуқуқидан ҳам маҳрум бўлади.

Ўзбекистон билан Германия давлатлари солиқ тизимини солиштирадиган

бўлсак, ушбу давлатлар сингари биз ҳам солиқ қарзини улар сингари ундирадиган
бўлсак, солиқ тўловчи жисмоний шахсларнинг ҳуқуқларини чеклаган, корхоналарнинг эса
келгусида молиявий фаолиятини чеклаб уларнинг фаолиятига салбий таъсир
кўрсатган бўлар эдик.

Франция фуқаролари эса солиқ қарзи ҳисобига мол-мулки хатловга тушишидан

жуда қўрқишади. Чунки, унинг хатловга тушган мол-мулки ким ошди савдосида
ҳақиқий нархидан 50 фоизгача арзонлаштирилган ҳолда тезда сотиб юборилиши
мумкин [22]. Фикримизча, солиқ қарзларини ундиришда Франция давлати сингари
ундирув усулидан фойдалансак бўлади.

Латвия давлати тажрибасида кредитор ўз талабини қуйидаги суд жараёни

орқали сотиши мумкин [23]:

- кўчмас мулкни ихтиёрий равишда аукцион орқали суд тартибида сотиш;

- мажбуриятларни баҳс (мунозара)сиз мажбурий ижро этиш;

- огоҳлантириш тариқасида мажбуриятларни мажбурий ижро этиш;

- даъво киритиш тартибида;

- ҳакамлик судларига мурожаат қилиш тартибида;

- векселлар орқали тўлаш тартибида;

- қарздорни тўловга қобилиятсиз деб тан олиш тартибида.

Латвия давлатида дебитор қарздорликни ундириш жараёни 2 та босқичдан

иборат бўлиб, судгача ва суд жараёнида ундириш тартиби белгиланган. Қоидага кўра,
судгача бўлган жараёнда кутилган натижага эришилмаганда ёки қарздорлик миқдори
юқори бўлганда кредитор судга мурожаат қилади.

Энг аввало солиқ тўловчиларда солиқ маданиятини шакллантириш лозим.
Солиқ маданияти – мамлакат маданиятининг умуммиллий қисми бўлиб,

солиқ тизимида давлат ва фуқаролар ўртасидаги ўзаро ҳаракатнинг бир-бирига тор
доирада боғлиқлигидир. Солиқ саводҳонлиги ва маданиятининг асосий элементи бу
тизимли таълим олиш, ривожланиш ва назорат қилишдан ташкил этадиган
солиқ тўловчиларнинг ахлоқий ва молиявий қобилияти ҳамда имкониятлари
солиқ интизоми ҳисобланади.


background image

ISSN:

2181-3906

2025

International scientific journal

«MODE

RN SCIENCE

АND RESEARCH»

VOLUME 4 / ISSUE 6 / UIF:8.2 / MODERNSCIENCE.UZ

602

Хулоса

ва

таклифлар

Юқоридаги хорижнинг илғор тажрибаси ва амалиётининг қиёсий таҳлилларини

инобатга олган ҳолда қуйидаги таклифларни жорий қилиниши ва амалда татбиқ
этилиши тавсия қилинади:

- биринчи навбатда солиқ маданияти даражасини оширишга йўналтирил-ган

солиққа оид қонун ҳужжатларининг нормаларини такомиллаштириш;

- солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларнинг ортиқча тўланган суммала-рини

ҳисобга олишда ҳамда қайтариб беришда давлат солиқ хизмати органлари
томонидан молия идорларига хулосаларни тўлиқ электрон шаклда давлат солиқ
органларидаги маълумотлар базасидан тўғридан-тўғри юборишни жорий қилиш;

- солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларнинг ортиқча тўланган сумма-ларини

ҳисобга олишда, солиқ тўловчиларнинг бюджетдан юзага келадиган ортиқча
тўловларини давлат мақсадли жамғармалардан хосил бўлган қарздорликларига ва
аксинча давлат мақсадли жамғармалардан юзага келган ортиқча тўловларин
бюджетдан хосил бўлган қарздорликларига ўтказиш имкониятини йўлга қўйиш;

- солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларнинг ортиқча тўланган сумма-ларини

солиқ тўловчиларнинг ҳисоб рақамларига қайтаришда бюджетга тўланган ортиқча
тўловни

давлат

мақсадли

жамғармасидан

ёки

аксинча

давлат

мақсадли

жамғармасига тўланган ортиқча тўлов суммасини бюджетдан қайтариш имкониятини
йўлга қўйиш;

- солиқ тўловчилар томонидан солиқ мажбуриятлари ўз вақтида ва сифатли

бажарилишини

ҳамда

солиқлар

ва

бошқа

мажбурий

тўловлар

бўйича

қарздорликларни юзага келишини олдини олишни таъминлаш мақсадида солиқ
тўловчиларнинг

солиқ

мажбуриятлари

ҳақида

уяли

алоқа

операторлари

хизматларидан фойдаланган ҳолда уларнинг абонент рақамлари орқали хабадор
қилиш;

- солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича қарздорликларни мажбурий

ундирувга қаратишни самарадорлигини ошириш мақсадида ундирувни солиқ
тўловчининг мол-мулкига қаратиш юзасидан Иқтисодий судларга тақдим этиладиган
даъво аризаларни тўлиқ электрон шаклда давлат солиқ органларидаги маълумотлар
базасидан тўғридан-тўғри юборишни жорий қилиш;

- солиқ қарзларини ундириш жараёни соддалаштирилиб, корхонани ортиқча

харажатлардан ва янги қарздорликлар пайдо бўлмаслиги учун Англиядаги каби
қарздорни судда иш кўрилганида давлат божидан озод этиш;

- агар солиқ қарзи солиқ тўловчи томонидан тақдим қилинган ҳисоботлар

асосида вужудга келган бўлса, солиқ қарзларини ундириш учун Иқтисодий судга
даъво ариза киритилиши шарт эмас. Чунки, солиқ қарзи суммасининг келиб чиқиши
низоли эмас. Шунинг учун давлат солиқ хизмати органлари томонидан қабул
қилинган қарор солиқ қарзини қарздорнинг мол-мулкидан ундириш, унинг товар
моддий бойликларини хатлаш учун асос бўлиш;

- Иқтисодий судларга даъво билан чиқилганда, суд одатда фақатгина мол-

мулкига қаратиш тўғрисида қарор чиқариш билан чекланади (фақат шу учун давлат


background image

ISSN:

2181-3906

2025

International scientific journal

«MODE

RN SCIENCE

АND RESEARCH»

VOLUME 4 / ISSUE 6 / UIF:8.2 / MODERNSCIENCE.UZ

603

божи ҳисобланади), Иқтисодий судга берилганда суд қарори нафақат солиқ
тўловчининг

мол-мулкидан

ундириш,

балки

унинг

кейинги

молия-хўжалик

фаолиятини тиклаш, ишлаб чиқаришни сақлаб қолиш ва корхонани бу аҳволга олиб
келган айбдор шахсларга нисбатан қатъийроқ, таъсирчан чоралар қўлланилиши;

Ҳозирги замонавий солиқ маъмурчилиги нафақат солиқ қарздорлигини

мажбурий ундириш механизмларини такомиллаштириш зарур, балки, мазкур солиқ
қарздорлигини замонавий ахборот телекоммуникация технологиялари орқали юзага
келишини олдини олиш, солиқ тўловчилар томонидан ихтиёрий тўлаш бўйича
ҳуқуқий саводхонлигини оширишга йўналтирилган тарғибот ва тушунтириш ишларига
эътибор кучайтирилиши мақсадга мувофиқ.

References

1.

Ўзбекистон Республикасининг 07.02.2017 йилдаги Ўзбекистон Республикасини
янада ривожлантириш бўйича ҳаракатлар стратегияси тўғрисида ПФ-4947-сонли
фармони.

2.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 18 июлдаги “Солиқ
маъмуриятчилигини тубдан такомиллаштириш, солиқлар ва бошқа мажбурий
тўловларнинг йиғилувчанлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5116-
сонли фармони.

3.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 26 июндаги “Давлат солиқ
хизмати органлари фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари
тўғрисида” ПҚ-3802-сонли қарори.

4.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 29 июндаги “Ўзбекистон
Республикасининг солиқ сиёсатини такомиллаштириш консепсияси тўғрисида”ги
ПФ-5468-сонли фармони.

5.

Майбурд Э.М., Введение в историю экономической мийсли. Москва: «ДЕЛО»,
«ВИТА-ПРЕСС». 1996. – стр. 544 б.;

6.

Авдеева В.А. Повийшение налоговой грамотности и културий участников
налоговийх правоотношений. Экономика Интерактивная наука | 4 (14) 2017.
стр.136-140.

7.

Морозова Г.В. Повийшение налоговой културий населения как способ борбий с
налоговийми правонарушениями // Российское предпринимателство. – №3–2 (131).
–2009. С. 118–123.

8.

Кузнетсов А.Л. Налоговая политика и налоговие органий: реалное состояние,
проблемий, перспективий (региональний аспект) 2016. [Электронний ресурс]. –
Режим доступа:

http://vasilievaa.narod.ru/zhurnal/

9.

Бондарев Д.М. Рол налоговой културий общества в формировании экономической
политики. Белорусский государственнийй экономический университет. 2012.
Беларус Стате Эcономиc Университй. Либрарй. http://www.bseu.by

10.

Калинкин О.Г. Ижтимоий иқтисодий тезлаштириш манфаатларида РФ солиқ
маъмурчилигини такомиллаштириш. Автореферат диссертации к.э.н.- М.: РАГС
при Президенте РФ 2010.


background image

ISSN:

2181-3906

2025

International scientific journal

«MODE

RN SCIENCE

АND RESEARCH»

VOLUME 4 / ISSUE 6 / UIF:8.2 / MODERNSCIENCE.UZ

604

11.

Калачева О.С. Повышение налоговой културий населения как способ борбий с
налоговийми правонарушениями в России. Бизнес. Образование. Право. Вестник
волгоградского института бизнеса, №4 (37). 2016. Подписние индексий – 38683,
Р8683.

12.

Тўраев Ш. «Хўжалик субъэктларининг солиқ юкини оптималлаштириш
масалалари». и.ф.н., илмий даражасини олиш учун ёзилган диссертация
автореферати. 2007.

13.

Тошматов Ш.А. Ўзбекистоннинг жаҳон молия бозорига интеграциялашуви:
инновациялар трансфери, халқаро стандартлар, рейтинглар ва индекслар”
мавзусида республика илмий-амалий конференсия тезислари тўплами. Т.: Молия,
2018. 348 б.

14.

Ниязметов И.М. Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академияси
магистрантлари илмий-амалий конференсияси тезислари тўплами. – Т.: Молия,
2017. – 241 б.

15.

Гиясов С.А. Солиқлар ва мажбурий тўловлар бўйича қарздорликларни камайтириш
муаммолари. “Миллий иқтисодиётнинг этакчи тармоқларини модернизация ва
диверсификация қилиш орқали рақобатбардошлигини ошириш йўллари”га
бағишланган илмий семинар материаллари тўплами/ Т.: Иқтисод-Молия, 2018.
(252 б.) 165-167 б.

16.

Мейлиев О.Р. «Миллий иқтисодиёт рақобатдошлигини оширишда давлат молиявий
ресурсларини оқилона бошқаришнинг долзарб масалалари» мавзуидаги Республика
илмий-амалий конференсия материаллари тўплами. – Тошкент. 2016.– 482 бет.

17.

Ташмухамедова Я. «Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта
устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини амалга оширишда
иқтисодиётни ривожлантириш ва либераллаштириш масалалари» мавзуидаги
Халқаро илмий-амалий конференсия материаллари тўплами. –Тошкент. 2018. -419
бет.

18.

Абдурахманов О.К. Налоговие системий зарубежнийх стран: промийшленно
развитие страний, развиваюшиеся страний, налоговие «оазисий». М.: Палеотип.
2005. С.245.

19.

Морозова И.Б., Треушников А.М. Исполнителное производство: учебно-
практическое пособие. М.: Городетс. 2007. С. 109.

20.

Assessing

business

viability

[Elektronniy

resurs].

Режим доступа:

https://www.ato.gov.au/.

General/Managing-your-tax-debt/Help-with-paying-your-

tax- debt/Assessing-business-viability/

21.

Угрийн V.V.va Фило М.М. Мировой опийт эффективного обеспечения
минимизации налогового долга и возможности эго применения в Украине. 2015.

22.

Ташпулатова D.SH. Ривожланган давлатлар тажрибаси асосида Ўзбекистонда
солиқ қарзларини ундиришни такомиллаштириш истиқболлари. “Миллий
иқтисодиётга инвестицияларни жалб қилишни фаоллаштириш” мавзусидаги
республика илмий-амалий конференсияси маъруза тезислари тўплами.-Т.: ТМИ,
2013. 416 б.


background image

ISSN:

2181-3906

2025

International scientific journal

«MODE

RN SCIENCE

АND RESEARCH»

VOLUME 4 / ISSUE 6 / UIF:8.2 / MODERNSCIENCE.UZ

605

23.

www.court.lv Латвия иқтисодий қонуни. 2016.

24.

Касимов Д.О. Институционалние основий формирования и развития налоговой
культурий: Дис. на соис. канд. экон. наук: 08.00.10: утв. 13.06.12. – М., - 168 с.

25.

Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ва Давлат статистика
қўмитасининг маълумотлари.

References

Ўзбекистон Республикасининг 07.02.2017 йилдаги Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича ҳаракатлар стратегияси тўғрисида ПФ-4947-сонли фармони.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 18 июлдаги “Солиқ маъмуриятчилигини тубдан такомиллаштириш, солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларнинг йиғилувчанлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5116-сонли фармони.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 26 июндаги “Давлат солиқ хизмати органлари фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” ПҚ-3802-сонли қарори.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 29 июндаги “Ўзбекистон Республикасининг солиқ сиёсатини такомиллаштириш консепсияси тўғрисида”ги ПФ-5468-сонли фармони.

Майбурд Э.М., Введение в историю экономической мийсли. Москва: «ДЕЛО», «ВИТА-ПРЕСС». 1996. – стр. 544 б.;

Авдеева В.А. Повийшение налоговой грамотности и културий участников налоговийх правоотношений. Экономика Интерактивная наука | 4 (14) 2017. стр.136-140.

Морозова Г.В. Повийшение налоговой културий населения как способ борбий с налоговийми правонарушениями // Российское предпринимателство. – №3–2 (131). –2009. С. 118–123.

Кузнетсов А.Л. Налоговая политика и налоговие органий: реалное состояние, проблемий, перспективий (региональний аспект) 2016. [Электронний ресурс]. – Режим доступа: http://vasilievaa.narod.ru/zhurnal/

Бондарев Д.М. Рол налоговой културий общества в формировании экономической политики. Белорусский государственнийй экономический университет. 2012. Беларус Стате Эcономиc Университй. Либрарй. http://www.bseu.by

Калинкин О.Г. Ижтимоий иқтисодий тезлаштириш манфаатларида РФ солиқ маъмурчилигини такомиллаштириш. Автореферат диссертации к.э.н.- М.: РАГС при Президенте РФ 2010.

Калачева О.С. Повышение налоговой културий населения как способ борбий с налоговийми правонарушениями в России. Бизнес. Образование. Право. Вестник волгоградского института бизнеса, №4 (37). 2016. Подписние индексий – 38683, Р8683.

Тўраев Ш. «Хўжалик субъэктларининг солиқ юкини оптималлаштириш масалалари». и.ф.н., илмий даражасини олиш учун ёзилган диссертация автореферати. 2007.

Тошматов Ш.А. Ўзбекистоннинг жаҳон молия бозорига интеграциялашуви: инновациялар трансфери, халқаро стандартлар, рейтинглар ва индекслар” мавзусида республика илмий-амалий конференсия тезислари тўплами. Т.: Молия, 2018. 348 б.

Ниязметов И.М. Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академияси магистрантлари илмий-амалий конференсияси тезислари тўплами. – Т.: Молия, 2017. – 241 б.

Гиясов С.А. Солиқлар ва мажбурий тўловлар бўйича қарздорликларни камайтириш муаммолари. “Миллий иқтисодиётнинг этакчи тармоқларини модернизация ва диверсификация қилиш орқали рақобатбардошлигини ошириш йўллари”га бағишланган илмий семинар материаллари тўплами/ Т.: Иқтисод-Молия, 2018. (252 б.) 165-167 б.

Мейлиев О.Р. «Миллий иқтисодиёт рақобатдошлигини оширишда давлат молиявий ресурсларини оқилона бошқаришнинг долзарб масалалари» мавзуидаги Республика илмий-амалий конференсия материаллари тўплами. – Тошкент. 2016.– 482 бет.

Ташмухамедова Я. «Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини амалга оширишда иқтисодиётни ривожлантириш ва либераллаштириш масалалари» мавзуидаги Халқаро илмий-амалий конференсия материаллари тўплами. –Тошкент. 2018. -419 бет.

Абдурахманов О.К. Налоговие системий зарубежнийх стран: промийшленно развитие страний, развиваюшиеся страний, налоговие «оазисий». М.: Палеотип. 2005. С.245.

Морозова И.Б., Треушников А.М. Исполнителное производство: учебно- практическое пособие. М.: Городетс. 2007. С. 109.

Assessing business viability [Elektronniy resurs]. – Режим доступа: https://www.ato.gov.au/. General/Managing-your-tax-debt/Help-with-paying-your-tax- debt/Assessing-business-viability/

Угрийн V.V.va Фило М.М. Мировой опийт эффективного обеспечения минимизации налогового долга и возможности эго применения в Украине. 2015.

Ташпулатова D.SH. Ривожланган давлатлар тажрибаси асосида Ўзбекистонда солиқ қарзларини ундиришни такомиллаштириш истиқболлари. “Миллий иқтисодиётга инвестицияларни жалб қилишни фаоллаштириш” мавзусидаги республика илмий-амалий конференсияси маъруза тезислари тўплами.-Т.: ТМИ, 2013. 416 б.

www.court.lv Латвия иқтисодий қонуни. 2016.

Касимов Д.О. Институционалние основий формирования и развития налоговой культурий: Дис. на соис. канд. экон. наук: 08.00.10: утв. 13.06.12. – М., - 168 с.

Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ва Давлат статистика қўмитасининг маълумотлари.