Authors

  • Мухриддин Абдуллаев
  • Шерзод Жумаев

DOI:

https://doi.org/10.71337/inlibrary.uz.science-research.106797

Keywords:

Зарауткамар Зарабоғ Гадойтопмассой Шалқонсой Ўзбексой Қорабоғсой Қизилолма Дара қопқон ўрта асрлар.

Abstract

Зараутсой қоятош суратлари атрофидаги сойлардан янги тош расмлар топилди. Бу тош суратлар бронза ва темир даври билан характерланади. Бу эса Зараутсой қоятош суратларни қадимий эканлигидан далолат беради. Зараутсой қоятош суратлари Марказий Осиёнинг ибтидоий давр санъати тарихини ўрганишда муҳим манба бўлиб хизмат қилади.

background image

ISSN:

2181-3906

2025

International scientific journal

«MODERN

SCIENCE

АND RESEARCH»

VOLUME 4 / ISSUE 6 / UIF:8.2 / MODERNSCIENCE.UZ

725

ЗАРАУТСОЙ ҚОЯТОШ СУРАТЛАРИ

Абдуллаев Мухриддин

Сурхон давлат қўриқхонаси табиатни муҳофаза қилиш илмий

-

тадқиқот мутахассиси

.

Жумаев Шерзод

Сурхон давлат қўриқхонаси қўриқлаш ходими

.

https://doi.org/10.5281/zenodo.15677782

Aннотация.

Зараутсой қоятош суратлари атрофидаги сойлардан янги тош

расмлар топилди. Бу тош суратлар бронза ва темир даври билан характерланади. Бу эса
Зараутсой қоятош суратларни қадимий эканлигидан далолат беради. Зараутсой қоятош
суратлари Марказий Осиёнинг ибтидоий давр санъати тарихини ўрганишда муҳим манба
бўлиб хизмат қилади.

Калит сўзлар:

Зарауткамар, Зарабоғ, Гадойтопмассой, Шалқонсой Ўзбексой,

Қорабоғсой, Қизилолма, Дара, қопқон, ўрта асрлар.

Ўрта Осиё халқлари томонидан яратилган маданий мерос намуналари орасида

қоятош

суратлари энг қимматли манба бўлиб, улар тошга ёзилган тарихий санъат

асарларидир. Бугунгача Марказий Осиё минтақасида 300 дан зиёд қоятош суратларининг
манзили аниқланган

1

ва ҳисобга олинган. Уларнинг 180 га яқини Ўзбекистонда

жойлашган.

2

Марказий Осиёда топилган қоятош суратлари ичида Зараутсойёдгорлиги энг

қадимийлиги

ҳамда ўзига хослиги билан ажралиб туради. Зарауткамар ғори Хисор тоғ

тизмасининг жанубий

-

ғарбий тармоғи бўлган Кўҳитангтоғнинг шимолишарқий

этакларида, Зараутсой дарасида жойлашган. Ёдгорлик маъмурий жиҳатдан Сурхондарё
вилояти, Шеробод тумани, Қизилолма қишлоғидан 5 км жанубда, денгиз сатҳидан 2000 м
баландликда жойлашган. Зараутсой қоятош ёдгорлиги 1939

-

йилда аниқланган бўлиб,

қатор

йиллар давомида И. Ф. Ломаев, Г. В. Парфёнов, А. Ю. Рогинская, А. С. Кириллов,

А. А. Формозов, А. П. Иванова, В. К. Сандул, Ш. Исмоилов, А. Кабиров ҳамда М.
Хўжаназаров томонидан ўрганилган. Зараутсой расмлари тош асри одамларининг бадиий
ижод маҳсули, қоя ранг

-

тасвир санъатининг нодир намунасидир. Зараутсойда санъатнинг

илк кўринишларининг юзага келиши ибтидоий давр одамлари тасаввури ва эътиқодларида
кескин ўзгаришлар юз берганлигидан далолат беради. Қоятош суратлари тадқиқ этилган
илк йиллардаёқ унинг нафақат Ўзбекистон, балки бутун Ўрта Осиё ҳудуди учун ноёб
топилма эканлиги қайд этилган.

3

Иккинчи жаҳон уруши йилларида (1943

-

й., 1945

-

й.)

ўтказилган илмий экспедициялар натижасида 26 та камарда жойлашган 264 дона сурат
тадқиқ этилган.

4

Зараутсойда тадқиқот ишлари дастлаб Г.В. Парфёнов томонидан олиб

борилган бўлиб, 48 дона турли суратлар аниқланди ва тавсифланди.

1

Эшқурбонов

С

.

Б

.

Қоятош

тасвирий

санъат

обидалари

таҳлилига

доир

баъзи

мулоҳазалар

//

Шарқшунослар

анжумани

(

ТДШИ) № 9 сони

.

Тошкент

, 2014.

Б

. 99

103.

2

Хужаназаров

М

.

Сармишсой

қоятош

расмлари

илмий

тадқиқотлари

.

Тошкент

, 2018

й

. 18

бет

.

3

Мирзаев

Ж

.,

Холмирзаев

А

.

Зараут

:

қишлоқ

ва

ёдгорликлари

//

Ўзбекистон

макон

ва

замонлар

оша

-

Тошкент

2011.

4

Khujanazarov M., Ranov V., Samashev Z. Petroglyphs of Central Asia.

Bishkek. 2001. 92 p


background image

ISSN:

2181-3906

2025

International scientific journal

«MODERN

SCIENCE

АND RESEARCH»

VOLUME 4 / ISSUE 6 / UIF:8.2 / MODERNSCIENCE.UZ

726

У Зараутсойнинг асосий суратлари палеолит рассомлари ижодининг маҳсули

эканлигини исботлашга уринади. Қуйи камарда топилган кичик ҳўкиз суратларининг ёши
тадқиқотчи томонидан юқори палеолитнинг мадлен даври билан белгиланган.

5

Тадқиқотчи

А

.

Ю

.

Рогинская

1950

йилда

чоп

этган

“Зараутсой” номли

рисоласида

қоятош

суратлари

ҳақидаги

ўз

хулосаларини

билдириб

ўтган

.

А. Ю. Рогинская ҳам

ёдгорлик ёши борасида Г.В. Парфёнов фикрларини қўллаб қувватлайди. А. А. Формозов
бу расмлардаги ўқ

-

ёй ва итлар мезолит давридан аввал бўлиши мумкин эмас деган

оқилона фикрни билдиради.

6

А. П. Окладников ҳам юқоридаги фикрга қўшилиб, ушбу

суратлардаги ов манзараларида ўқ

-

ёйнинг мавжудлиги уларни мезолит даври билан

белгилаш имконини беришини билдиради. Негаки, ўқ

-

ёй мезолит даврида овчиликнинг

асосий қуроли бўлган.

7

А. А. Формозов Зараутсойнинг энг қадимги суратларини мезолит,

неолит ва энеолит даврларига хослигини таъкидлаган.

8

Илмий доираларда Зараутсой

қоятош

суратларининг яратилиш даври ҳақида баҳс

-

мунозаралар бугунги кунда ҳам давом

этмоқда.

9

Зараутсой қоятош суратлари таркибида қизиқарли бўлган тасвирлар: ниқоб

кийган одамлар суратларидир. Ушбу композитцияда 25 та одам сурати чизилган бўлиб,
улардан 19 таси ниқоб кийган ҳолда тасвирланган. Ниқоблар кенг конуссимон ёпқичлар
ва туяқуш кўринишига эга бўлган.

10

Тадқиқотчилар ушбу композитцияни турлича

изоҳлайдилар. Улардан кенг тарқалган талқин А. Кабировга тегишли. Олим ниқоб кийган
одамларни ов пайтда ҳайвонга яқинлашишда, уларни чўчитиб юбормаслик мақсадида,
унинг қиёфасига кирган овчи дебтаъкидлайди. Овчилар арчазорларда ўтлаб юрган ёввойи
буқаларни аввал яқиндан ўраб олиб, сўнгра ўққа тутиш мақсадида айнан арчасимон
ёпинчиқлардан фойдаланган.

11

Ҳозир хам асосий машғулоти овчилик бўлган айрим

қабилалар

шу усулни қўллашади. Зараутсойда ҳам шунга ўxшаш манзара тасвирланган

бўлиш мумкин. Умуман ёдгорлик композитцияси асосини ов жараёни билан боғлиқ
тасвирлар ташкил этади. Зараутсой суратлари орасида ички қисми нуқталар билан ўралган
ёпиқ айлана тасвири мавжуд бўлиб, бу тасвирни ҳам ов жараёни билан боғлиқ ҳолда
қопқон

деб талқин қилиш мумкин.

12

Зараутсой ёдгорлиги ҳудудида энг янги тадқиқотлар

(фотосуратлар, тасвирлар ва ёзувларнинг нусхалари) М. Хўжаназаров томонидан амалга
оширилган.

13

М. Хўжаназаров 26 та эмас, балки 8 та ғорни аниқлаган. тадқиқотчи қоятош

суратларини ранглар, репертуар ва услубларидаги фарқларига кўра 3 та гуруҳга ажратади.
Унинг фикрича қоятош суратларини мезолит ва бронза даври билан белгилаш мумкин.
Зараўтсой қоятош суратлари хронологияси билан боғлиқ хулосаларнинг яна бир қисми З.

5

Рогинская А.Ю. «Зараутсай», М—Л, издательство детской литературы, 1950. 48

-

49 ст

6

Формозов А.А. Очерки по первобытному искусству.–

М., 1969. С.23;

7

Окладников А.П. Верхнепалеолитическое и мезолитическое время. В кн.: Средняя Азия в эпоху камня и

бронзы. М

-

Л.: 1966.

-

С. 72.

8

Формозов А.А. О наскальных изображениях Зарауткамара в ущелье Зараут

-

сай.

-

СА. №4. М.:1966.

-

С. 22.

9

Мақсудов Ф. А. К новой трактовке наскальных росписей Зараутсая Археология Узбекистана. 2016. № 2

(13) с 3

-4

10

Формозов А.А. Очерки по первобытному искусству.–

М., 1969. С.69

-71

11

Кабиров А. Древнейшая наскальная живопись Зараутсая. // Первобытное искусство. –

Новосибирск:

Наука, 1976.73

-

74 ст.

12

Парфенов Г.В. Первобытные художники. «Фотогазета», №6

-

7. Ташкент.: 1945.

-

С. 4

-5.

13

Khujanazarov M., Ranov V., Samashev Z. Petroglyphs of Central Asia.

Bishkek. 2001. 91-93 p


background image

ISSN:

2181-3906

2025

International scientific journal

«MODERN

SCIENCE

АND RESEARCH»

VOLUME 4 / ISSUE 6 / UIF:8.2 / MODERNSCIENCE.UZ

727

Жасиевикс ва А. Розвадовскиларга тегишли. Улар қоятош расмларини этнография билан
боғлаб ўрта асрларга оид эканлигини исботлашга ҳаракат қилишган.

14

Албатта

бу

фикрларни

тулиғича

қабул

қилиш

мумкин

эмас

.

Бу

ерда

расмлар

турли

даврларда

чизилган

.

Зараутсой

қоятош

суратлари

мезолитдан

ўрта

асрларгача

бўлган

даврда

чизилган

бўлиши

мумкин

.

Қизил

пигмент

билан

бўялган

расмлар

бирбиридан

фарқ

қилади

.

Ов

маросими

билан

боғлиқ

расмлар

қадимий

эканлигини

кўришимиз

мумкин

.

Шунингдек

суратларда

ўрта

аср

араб

ёзуви

ва

расмларини

ҳам

учратишимиз

мумкин

.

Мустақиллик

йилларида

ёдгорликни

асраб

-

авайлаш

мақсадида

кенг

кўламли

ишлар

амалга

оширилди

.

Хусусан

, 2004

йили

“Зараутсой” жамоатчилик

маркази

тузилди

.

2006

йил

17

18

июль

кунлари

жаҳон

аҳамиятига

молик

санъат

ёдгорлиги

билан

танишиш

,

унинг

сақланиш

ҳолатини

кўриш

ҳамда

ЮНЕСКО

рўйхатига

киритиш

мақсадида

жамоатчилик

марказига

ЮНЕСКО

вакиллари

ташриф

буюрди

. 2009-

йил

июнь

ойида

Марказ

фаоллари

ёдгорликнинг

илмий

жиҳатдан

ўрганила

бошланганлигининг

70

йиллигига

бағишлаб

тақдимот

ўтказди

. 2015-

йилда

Сурхондарёнинг

ибтидоий

санъат

тарихини

ўрганиш

бўйича

яна

бир

муҳим

янгилик

қилинди

.

Шайдуллаев

Ш

.

Б

.

ва

Л

.

Станчо

раҳбарлигидаги

Ўзбекистон

-

Чехия

халқаро

археологик

экспедицияси

Шеробод

туманининг

Зарабоғ

қишлоғи

яқинида

янги

қоятош

суратларини

аниқлади

.

15

Улар

Зараутсойдан

10

км

узоқликда

жойлашган

. 2015-2021

йилларда

олиб

борилган

тадқиқотларимиз

натижасида

Зарабоғ

қишлоғи

яқинида

7

та

сойдан

:

Гадойтопмассой

,

16

Тепақиясой

,

Кайритсой

,

Қорабоғсой

,

Кампиртепасой

,

Шалқонсой

ва

Ўзбексойлардан

тошда

чўкичлаб

ишланган

янги

расмлар

аниқланди

.

Қорабоғсойдан

топилган

расмларда

кўпроқ

тоғ

эчкилари

расмлари

акс

этган

(2-

расм

).

Зараутсой

атрофлари

сойларидан

топилган

янги

расмлар

Зараутсой

қоятош

расмлари

қадимий

эканлигидан

далолат

беради

.

Юқорида

келтирилган

хулосалар

Зараутсой

қоятош

суратлари

Марказий

Осиёнинг

ибтидоий

давр

санъати

тарихини

ўрганишда

муҳим

манба

бўлиб

хизмат

қилишини

кўрсатади

.

Бизнинг фикримизча, ҳозирги замон талаби асосида Зараутсой қоятош

суратларини қайта ўрганиш вақти келди. Негаки, ўтказилган сўнгги экспедиция ўтган
асрнинг 70

-

йилларида олиб борилган ва асосий иш: расмлардан шаффоф қоғозларга нусҳа

кўчиришдан иборат бўлган. Ҳозирги кунда эса сезгир ва ниҳоятда кучли электрон фото
аппаратлар пайдо бўлди. Ёриткичлар эса суратларни қайта фото расмларга олиш, илгари
номаълум бўлган янги расмларни кашф этиш имконини беради. Замонавий
лабораторияларда тош билан чукичланган ва қизил пигмент билан бўялган расмлардан
анализ олиб, балки унинг даврига янада аниқлик киритишимиз мумкин. Шунингдек,
Зараутсой қоятош расмларини сақлашга бўлган талаб ҳам уни қайта тадқиқ этиш
заруратини келтириб чиқармоқда. Сабаби ёғингарчилик вақтида қизил охра билан
чизилган расмлар сув тегиш натижасида ўчиб кетади.

14

Jasiewicz Z. and A.Rozwadowski. Rock paintings

Wall paintings: New light on Art tradition in Central Asia.

Rock Art Research. 2001. Volume 18. Number 1. Pp 3-14.

15

Anna Augustinová –

Ladislav Stančo. The Petroglyphs of Pashkhurt Valley in the Surkhan

DaryaProvince (South Uzbekistan)

Preliminary Report 2016 STUDIA HERCYNIA XX/2, 122

138.

16

Ойназаров Х.Ғ. Гадойтопмассой петроглифлари “Ўтмишга назар” журнали. 15

-

сон, 2019 йил. 98

-105

бетлар.


background image

ISSN:

2181-3906

2025

International scientific journal

«MODERN

SCIENCE

АND RESEARCH»

VOLUME 4 / ISSUE 6 / UIF:8.2 / MODERNSCIENCE.UZ

728

Буни

тадқиқотимиз

натижасида

кузатдик

,

бир

нечта

расмларини

сув

тушган

жойлари

ўчиб

кетган

(3-

расм

).

Бу расмларни сақлаб қолишимиз учун, Зараутсой қоятош

расмларини муҳофазага олишимиз керак. Зараутсой қоятош расмларини асраб авайлаш ва
келажак авлодга етказиб бериш бизнинг асосий вазифамиздир.


REFERENCES

1.

Муслимов Н. ва б. Т. Меҳнат таълими ўқитиш методикаси. Ўқув қўлланма. –Т.:
2009 427 б.

2.

Қўйсинов

О.А., Сатторов.В.Н., Якубова Ҳ.С. Меҳнат таълимидан амалий

машғулотларни ташкил этиш методикаси. (Методик қўлланма). Т.: Низомий номли
ТДПУ, 2011. 79 б.

\

3.

Шарипов Ш. С., Абралова М. Мактаблар ўқув ва ўқув ишлаб чиқариш
устахоналари учун хавфсизлик техникаси ва ишлаб чиқариш санитарияси
қоидалари. Методик йўриқнома. –Т: РТМ. 2002.

4.

Шарипов Ш.С., Жалилов Т. Меҳнат таълими устахоналари учун давлат таълим
стандартларига мувофиқ кўргазмали қуроллар рўйхати. Методик қўлланма.
Тошкент, Республика таълим маркази. 2002.

5.

Шарипов Ш.С, Якубова Ҳ.С. Меҳнат таълими методикаси фанидан лаборатория
машғулотлари. Методик қўлланма. Тошкент

-2008.

6.

ҳттп

://www

.истедод.уз

7.

ҳттп

://www

.педагог.уз

8.

ҳттп

://www

.зиёнет.уз

9.

ҳттп

://www

.тдпу.уз 10. ҳттп://

www.A

бдуқодиров.пбнет.ру

References

Муслимов Н. ва б. Т. Меҳнат таълими ўқитиш методикаси. Ўқув қўлланма. –Т.: 2009 427 б.

Қўйсинов О.А., Сатторов.В.Н., Якубова Ҳ.С. Меҳнат таълимидан амалий машғулотларни ташкил этиш методикаси. (Методик қўлланма). Т.: Низомий номли ТДПУ, 2011. 79 б.

Шарипов Ш. С., Абралова М. Мактаблар ўқув ва ўқув ишлаб чиқариш устахоналари учун хавфсизлик техникаси ва ишлаб чиқариш санитарияси қоидалари. Методик йўриқнома. –Т: РТМ. 2002.

Шарипов Ш.С., Жалилов Т. Меҳнат таълими устахоналари учун давлат таълим стандартларига мувофиқ кўргазмали қуроллар рўйхати. Методик қўлланма. Тошкент, Республика таълим маркази. 2002.

Шарипов Ш.С, Якубова Ҳ.С. Меҳнат таълими методикаси фанидан лаборатория машғулотлари. Методик қўлланма. Тошкент-2008.

ҳттп://www.истедод.уз

ҳттп://www.педагог.уз

ҳттп://www.зиёнет.уз

ҳттп://www.тдпу.уз 10. ҳттп://www.Aбдуқодиров.пбнет.ру