Authors

  • Шохидахон Валиева

DOI:

https://doi.org/10.71337/inlibrary.uz.science-research.111749

Keywords:

Жиноят-процессуал қонунчилик халқаро тажрибалар инсон ҳуқуқ ва эркинликларига оид халқаро нормалар асосида такомиллашиб бормоқда. Инсонларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилишга бевосита таъсир қилувчи ҳолат сифатида қилмишнинг жиноийлигини истисно этувчи ҳолатларни ҳам муҳимлигини кўришимиз мумкин.

Abstract

Бугунги кунда мамлакатимизда барча ислоҳотлар олий тамойил – “Инсон қадри учун” шиори остида амалга оширилмоқда. Бу эса, инсон, унинг ҳуқуқ ва эркинликларига энг олий қадрият сифатида ҳар доимгидан-да кўпроқ эътибор қаратилаётганлигини англатади.

background image

1268

ResearchBib IF - 11.01, ISSN: 3030-3753, Volume 2 Issue 6

ҚИЛМИШНИНГ ЖИНОИЙЛИГИНИ ИСТИСНО ҚИЛУВЧИ

ҲОЛАТЛАР

-

ИНСОН ҚАДРИНИ УЛУҒЛАЙДИ

Валиева Шохидахон Ғофуржановна

Судьялар олий мактабининг тингловчиси.

https://doi.org/10.5281/zenodo.15737851

Бугунги кунда мамлакатимизда барча ислоҳотлар олий тамойил –

“Инсон қадри

учун” шиори остида амалга оширилмоқда. Бу эса, инсон, унинг ҳуқуқ ва эркинликларига
энг олий қадрият сифатида ҳар доимгидан

-

да кўпроқ эътибор қаратилаётганлигини

англатади.

Давлатимиз раҳбари Ш.М.Мирзиёев ташаббуси ва сиёсий иродаси билан суд

-

ҳуқуқ

ислоҳотлари изчил ва қатъиятлилик билан олиб борилмоқда, эътиборли жиҳати эса, бу
борада давлат хокимияти органлари олдига қўйилаётган асосий вазифаларнинг пировард
мақсади инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини юксак даражада таъминлашга
қаратилганлигидир. Бунинг ёрқин ифодаси сифатида 2023 йил 30 апрель куни ўтказилган
референдум натижасига кўра, бош қомусимиз

-

Ўзбекистон Республикаси

Конституциясининг янги таҳрирда қабул қилиниши ва амалга киритилишини келтириш
мумкин.

Амалдаги жиноят қонуни кучга кирганидан буён, суд амалиётида қилмишнинг

жиноийлигини истисно қилувчи ҳолатлар тўғрисидаги нормаларни қўллаш юзасидан бир
қатор фундаментал масалалар бўйича ягона ёндашувларни ишлаб чиқилмаган эди. Янги
таҳрирдаги Конституция қабул қилинганлигидан келиб чиқиб, бу борада янги ёндошув
лозим бўлади.

Жиноят

-

процессуал қонунчилик халқаро тажрибалар, инсон ҳуқуқ ва

эркинликларига оид халқаро нормалар асосида такомиллашиб бормоқда. Инсонларнинг
ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилишга бевосита таъсир қилувчи ҳолат сифатида
қилмишнинг жиноийлигини истисно этувчи ҳолатларни ҳам муҳимлигини кўришимиз
мумкин.

Қилмишнинг жиноийлигини истисно қилувчи ҳолатга бахо беришимизда, энг

аввало, эътибор қаратишимиз лозим бўлган ҳолат шуки, жиноятнинг белгилари бўлган
ижтимоий хавфлилик, айбнинг мавжудлиги, ҳуқуққа хилофлилик ҳамда жазога
сазоворлик каби тўрт белги ҳар қандай ижтимоий хавфли қилмишни жиноят деб топиш
учун зарур бўлиб, мазкур белгиларнинг барчаси ва айбнинг бирор шакли мавжуд бўлган
ҳолдагина қилмишни жиноят деб ҳисоблаш мумкин бўлади. Қилмишнинг жиноийлигини
истисно қилувчи ҳолатларда эса санаб ўтилган жиноят белгиларининг бири ёки бир
нечтасининг йўқлиги уларни жиноят сифатида баҳолашимизга тўсқинлик қилади.

Қилмишнинг жиноийлигини истисно қилувчи ҳолатларнинг аҳамияти шахснинг

фақатгина ўзини ҳимоя қилиш эмас, балки бутун жамиятни тажовузлардан ҳимоя қилишга
қаратилган бўлиб, айни шу ҳолатни зарурий мудофаа орқали кўришимиз мумкин.

Зарурий мудофаанинг ўзига хос жиҳатлари хусусида давом эттирадиган бўлсак,

зарурий мудофаада ижтимоий хавфли қилмиш содир қилинган бўлса, ҳамда ижтимоий
муносабатлар хавф остида қолган ва бу ижтимоий муносабатни дарҳол ҳимоя қилиш
зарурати келиб чиққан бўлса, ҳар бир фуқарога хавфни бартараф қилиш орқали ижтимоий
муносабатни ҳимоя қилиш бурчи юклатилган. Бунда муайян шахс ёки бошқа хавф манбаи
томонидан ижтимоий муносабатга моддий ёки жисмоний зарар етказиш хавфи вужудга
келтирилганда ушбу хавфни бартараф қилиши жараёнида шахсга ёки бошқа бир


background image

1269

ResearchBib IF - 11.01, ISSN: 3030-3753, Volume 2 Issue 6

ижтимоий муносабатга зарар етказилиши мумкин. Бироқ бу етказилган моддий ёки
жисмоний зарар Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси Махсус қисмида назарда
тутилган жиноятга формал жиҳатдан ўхшасада, ижтимоий хавфли ҳисобланмаганлиги ва
ҳимоя

қилиш

ҳолатидан

келиб

чиқиб

содир

қилинганлиги

туфайли

жиноят

ҳисобланмайди.

Қилмишнинг жиноийлигини истисно қилувчи ҳолат сифатида охирги зарурат

-

шахснинг ёки бошқа фуқароларнинг шахсига ёхуд ҳуқуқларига, жамият ёки давлат
манфаатларига таҳдид солувчи хавфни қайтариш учун қонун билан қўриқланадиган
бошқа бир манфаатларга зарар етказган ҳолда содир этилган қилмиш (ҳаракат ёки
ҳаракатсизлик)ка айтилади. Хавф манбаи бўлиб эса

-

шахсларнинг ҳаракатлари,

ҳайвонларнинг ҳужуми, табиат кучлари, техника воситаларининг носозлиги ва ҳ.к.лар
бўлиши мумкин. Охирги заруратнинг ҳуқуқийлигини белгиловчи шартлар икки гуруҳга
бўлинади:

-

таҳдид солаётган хавфга нисбатан ҳуқуқий шартлар;

-

мудофаага нисбатан

ҳуқуқий шартлар. Охирги зарурат чегарасидан четга чиқиб, қасддан ёки эҳтиётсизлик
орқасидан зарар етказганлик учун шахс умумий асосларда жиноий жавобгарликка
тортилади. Лекин жазо тайинлашда енгиллаштирувчи ҳолат сифатида суд томонидан
қабул қилиниши мумкин. Агарда ушбу ҳолатда, етказилган зарар унинг ўзига нисбатан
ишлатиши мумкин бўлган зарардан аҳамиятига кўра камроқ бўлса, у жиноий
жавобгарликдан озод қилинади ва у содир қилган қилмиш охирги зарурат ҳолатида содир
қилинган қилмиш деб топилади. Ҳар бир жиноят турини тергов қилишда исботланиши
лозим бўлган ҳолатлар, ўтказиладиган зарур тергов ҳаракатлари, квалификция қилиш
қоидалари каби бир қанча эътибор берилиши керак бўлган жиҳатлар ҳам мавжуд бўлиб,
бу охирги зарурат ҳолатлари учун ҳам тадбиқ этилиши керак. Шунинг учун ҳам охирги
зарурат ҳолатларини тергов қилишда бу каби масалаларни тавсиявий чора сифатида
ишлаб чиқиш ва амалиётдаги ҳодимларга тадбиқ этиш зарурдир. Жиноят ишларини
тергов қилишда қилмишни охирги зарурат ҳолатида содир этилганлигини аниқлаш ва
унга тўғри ҳуқуқий баҳо бериш мақсадида далилларни тўплаш ва текширишда қуйидаги
ҳолатларга эътибор қаратиш талаб этилади:

Биринчидан, охирги зарурат туфайли қонун билан қўриқланадиган ижтимоий

муносабатга зарар етказилса

-

да, қилмишни содир этаётган шахснинг мақсади ижтимоий

фойдали ҳаракатга қаратилган бўлади.

Иккинчидан, охирги зарурат фақат хавф бошланган ва тамом бўлмаган вақт

мобайнидагина қўлланилишига эътибор қаратиш зарур. Ҳали бошланмаган ва тугаб
бўлган хавфга нисбатан қилинган ҳаракатлар охирги зарурат чораси сифатида
баҳоланмаслиги лозим.

Учинчидан, вужудга келган хавфни бошқа бирор чора орқали бартараф қилишнинг

иложи бўлмаган бўлиши ва қўлланган чора хавфни бартараф қилишнинг охирги чораси
бўлиши керак.

Тўртинчидан, хавф манбаи томонидан келтирилиши мумкин бўлган зарардан,

охирги зарурат туфайли келтирилган зарар камроқ бўлиши керак. Уларнинг аҳамияти ёки
миқдорини солиштириш орқали зарарнинг кўп ёки камлиги аниқланади.

Бешинчидан, охирги зарурат чегарасидан четга чиқмаган бўлиш керак. Хавфнинг

хусусияти ва хавфлилилик даражасига мувофиқ келмайдиган усул ва воситалар билан
бартараф қилиш туфайли, хавф манбаи томонидан келтирилиши мумкин бўлган зарар
билан хавфни бартараф қилиш туфайли келтирилган зарарнинг тенг келиб қолиши ёки


background image

1270

ResearchBib IF - 11.01, ISSN: 3030-3753, Volume 2 Issue 6

ортиб кетиши охирги зарурат чегарасидан четга чиқиш деб топилади.

Содир этилган қилмишларни квалификациясидан ташқари, бошқа шу каби жиноий

ҳолатлар ҳам ҳуқуқий баҳоланади, худди шунингдек қилмишнинг жиноийлигини истисно
қилувчи ҳолатларида содир этилган ҳатти

-

ҳаракатлар ҳам. Лекин охирги зарурат ва бошқа

шу каби ҳолатларни квалификация қилиш ва тергов қилишнинг тавсиявий механизми
йўқлиги, бу борада нафақат ёш терговчи ва суриштирувчиларнинг, балки тажрибали
ходимларнинг хатога йўл қўйишаётганлигини кўриш мумкин. Содир этилган
қилмишларни квалификациясидан ташқари, бошқа шу каби жиноий ҳолатлар ҳам ҳуқуқий
баҳоланади, худди шунингдек қилмишнинг жиноийлигини истисно қилувчи ҳолатларида
содир этилган ҳатти

-

ҳаракатлар ҳам. Лекин охирги зарурат ва бошқа шу каби ҳолатларни

квалификация қилиш ва тергов қилишнинг тавсиявий механизми йўқлиги, бу борада
нафақат ёш терговчи ва суриштирувчиларнинг, балки тажрибали ходимларнинг хатога
йўл қўйишаётганлигини кўриш мумкин. Шу сабабли охирги зарурат ҳолатларида содир
этилган ҳатти

-

ҳаракатларни квалификация қилишнинг алгоритми, яъни кетма кетлигини

ишлаб чиқиш зарур.

Амалиётда бу каби ўзгартиришлар инсон ҳуқуқ ва эркинликларини, жамият ва

давлат манфаатларини таъминлашда муҳим омил бўлиб хизмат қилади. Бироқ бунда

қилмишнинг жиноийлигини истисно қилувчи ҳолатларнинг меъёрий чегараси, уларга хос
бўлган белгилар, хусусиятлар ижтимоий ҳаётда фуқаролар, жамият аъзолари томонидан
тўлиқ англаб етилиши муҳим аҳамият касб этиб, бу жамият ўртасида қонуннинг нотўғри
талқин қилинишининг, бундай ҳолатда жиноят содир қилиш ўзини ҳимоя қилишда
суистеъмолликларнинг келиб чиқишининг олдини олишга ёрдам беради.


References

Амалиётда бу каби ўзгартиришлар инсон ҳуқуқ ва эркинликларини, жамият ва давлат манфаатларини таъминлашда муҳим омил бўлиб хизмат қилади. Бироқ бунда қилмишнинг жиноийлигини истисно қилувчи ҳолатларнинг меъёрий чегараси, уларга хос бўлган белгилар, хусусиятлар ижтимоий ҳаётда фуқаролар, жамият аъзолари томонидан тўлиқ англаб етилиши муҳим аҳамият касб этиб, бу жамият ўртасида қонуннинг нотўғри талқин қилинишининг, бундай ҳолатда жиноят содир қилиш ўзини ҳимоя қилишда суистеъмолликларнинг келиб чиқишининг олдини олишга ёрдам беради.