Authors

  • Камола Хомидова

DOI:

https://doi.org/10.71337/inlibrary.uz.science-research.113480

Keywords:

яшил иқтисодиёт яшил инвестициялар иқтисодий ўсиш сифати барқарор ривожланиш қайта тикланувчи энергия яшил молия молиявий ресурслар ҳудудий ривожланиш яшил технологиялар.

Abstract

Глобал иқлим ўзгариши ва экологик муаммолар дунё мамлакатларини барқарор ва сифатли иқтисодий ўсишни таъминлашда янги ёндашувларга олиб келмоқда. Шу нуқтаи назардан, “яшил иқтисодиёт” концепцияси инвестиция фаолиятида муҳим устувор йўналишга айланмоқда. Яшил инвестициялар нафақат атроф-муҳит муҳофазаси, балки иқтисодий ўсишнинг сифатини ошириш, янги иш ўринлари яратиш ва технологик инноватсияларни жорий этишда ҳам муҳим аҳамиятга эга.

background image

2025

JUNE

NEW RENAISSANCE

INTERNATIONAL SCIENTIFIC AND PRACTICAL CONFERENCE

VOLUME 2

|

ISSUE 6

480

ЯШИЛ ИҚТИСОДИЁТГА ИНВЕСТИЦИЯ ЙЎНАЛТИРИШНИНГ ИҚТИСОДИЙ

ЎСИШ СИФАТИГА ТАЪСИРИ

Хомидова Камола Ғолиб қизи

Тошкент давлат иқтисодиёт университети таянч докторанти

https://doi.org/10.5281/zenodo.15757564

Аннотация.

Глобал иқлим ўзгариши ва экологик муаммолар дунё мамлакатларини

барқарор ва сифатли иқтисодий ўсишни таъминлашда янги ёндашувларга олиб келмоқда.
Шу нуқтаи назардан, “яшил иқтисодиёт” концепцияси инвестиция фаолиятида муҳим
устувор йўналишга айланмоқда. Яшил инвестициялар нафақат атроф-муҳит муҳофазаси,
балки иқтисодий ўсишнинг сифатини ошириш, янги иш ўринлари яратиш ва технологик
инноватсияларни жорий этишда ҳам муҳим аҳамиятга эга.

Калит сўзлар:

яшил иқтисодиёт, яшил инвестициялар, иқтисодий ўсиш сифати,

барқарор ривожланиш, қайта тикланувчи энергия, яшил молия, молиявий ресурслар,
ҳудудий ривожланиш, яшил технологиялар.

Асосий қисм

. Яшил иқтисодиёт тушунчаси XX аср охирида пайдо бўлиб,

иқтисодиётда инсон иқтисодий фаолиятининг атроф-муҳитга салбий таъсирини
камайтириш зарурлигини таъкидлайди. Ҳар қандай ҳолатда ҳам иқтисодий ўсишга эмас,
балки барқарор ривожланишга эътибор қаратиш муҳим ҳисобланади.

Яшил иқтисодиётга

инвестиция — бу экологик барқарор, ресурс тежамкор ва ижтимоий самарали лойиҳаларга
сармоя йўналтиришни англатади. Ушбу инвестицияларнинг иқтисодий ўсиш сифатига
таъсири қуйидаги йўналишларда намоён бўлади:

Иш ўринлари ва инсон капитали.

Қайта тикланувчи энергия, энергия

самарадорлиги, чиқиндиларни қайта ишлаш каби соҳаларда янги иш ўринлари яратилади.
Бу иқтисодий ўсишдаги ижтимоий омилларни мустаҳкамлайди.

Технологик инноватсиялар:

Яшил инвестициялар юқори технологияларни жалб

қилади, саноатда модернизация жараёнларини тезлаштиради ва экспорт салоҳиятини
оширади.

Иқтисодий барқарорлик:

Энергия импортига қарамлик камайиши, табиий

ресурслар тежалиши орқали иқтисодиётнинг барқарорлиги таъминланади.

Ҳудудий ривожланиш:

Экологик тоза лойиҳалар, айниқса, қишлоқ ҳудудларда

амалга оширилса, ҳудудий иқтисодий нотенгликни қисқартириш имконини беради.

Сифат кўрсаткичлари яхшиланади:

ЯИМ ўсишининг энергия истеъмолига

нисбати, карбон эмиссияси даражаси, ресурс самарадорлиги каби сифат кўрсаткичлар
яхшиланади.

Масалан, 2024 йилда Ўзбекистонда қайта тикланувчи энергияга йўналтирилган

инвестициялар ҳисобига умумий энергия қувватида “яшил манбалар”нинг улуши 24,4%
гача ошди. Шу билан бирга, яшил облигациялар ва халқаро молиявий институтлар билан
ҳамкорлик орқали молиялаштириш механизми ривожланмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 2 декабрдаги “2030 йилгача

Ўзбекистон Республикасининг “яшил” иқтисодиётга ўтишига қаратилган ислоҳотлар
самарадорлигини ошириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-436-сон қарори билан


background image

2025

JUNE

NEW RENAISSANCE

INTERNATIONAL SCIENTIFIC AND PRACTICAL CONFERENCE

VOLUME 2

|

ISSUE 6

481

“Ўзбекистон яшил иқтисодиётга ўтиш мақсадлари белгиланди[1]. Мазкур Қарорга кўра
2022 — 2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясида
белгиланган вазифаларни амалга ошириш, Ўзбекистон Республикасининг “яшил”
иқтисодиётга ўтиш стратегияси доирасида «яшил» ва инклюзив иқтисодий ўсишни
таъминлаш борасида амалга оширилаётган чора-тадбирлар самарадорлигини ошириш,
қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланиш ҳамда иқтисодиётнинг барча
тармоқларида ресурсларни тежашни янада кенгайтириш борасида аниқ мақсадлар
белгиланган бўлиб, “2030 йилгача Ўзбекистон Республикасида «яшил» иқтисодиётга ўтиш
ва «яшил» ўсишни таъминлаш” дастури қабул қилинди.

Атроф-муҳитни мухофаза қилиш бўйича чора-тадбирларни молиявий маблағларсиз

амалга ошириш мумкин эмаслиги туфайли алоҳида “Яшил” молиялаштириш тизимини
яратиш зарурати пайдо бўлди. Шу сабали Буневич К.Г. ва Горбачева Т.А. ўзларининг
тадқиқотларида “Яшил молия”, Яшил инвестициялаш” тушунчаларини илгари сурдилар.
Янги “Яшил” молиявий воситалар нафақат улардан фойдаланишдан иқтисодий фойда
олиш, балки атроф-муҳит ва иқлим муаммоларини ҳал қилиш ва уни мухофаза қилиш учун
мўлжалланган, деган фикрни келтиришган [2] М.А. Гурьева ўзининг тадқиқотида “Яшил”
иқтисодиётни ривожлантиршда бир қатор муаммоларни келтириб, уларнинг ечимлари
сифатида атроф – муҳитга салбий таъсир кўрсатганлик учун жарималарни жорий этиш;
захарли моддаларни чиқаришни камайтириш; атроф-муҳитга етказилган зарарни тиклаш
амалиётини жорий этиш зарурлигини айтиб ўтган. Мазкур чора – тадбирларни амалга
ошириш аҳоли фаровонлиги ва яшаш сифатини оширишга олиб келади. Яшил иқтисодиёт
инсонларни соф экологик хизматлар ва маҳсулотлардан фойдаланишига ёрдам беради [3].
Т.К.Иминов, А.В.Ваҳобов, Т.З.Тешабоев, М.Т.Бўтабоевларнинг тадқиқотларида “Яшил”
иқтисодиётга

ўтишнинг

хорижий

тажрибалари,

саноатни

ривожлантиришда

иқтисодийэкологик муаммолар каби масалалари атрофлича ўрганилган [4]. Олиб борилган
адабиётлар таҳлили шундан далолат берадики,

яшил иқтисодиётга инвестиция

йўналтириш

замонавий иқтисодий сиёсатда сифатли ўсишни таъминловчи стратегик омил

сифатида эътироф этилмоқда.

Хулоса:

Яшил иқтисодиётга инвестиция киритиш нафақат иқтисодий ўсишни

таъминлаш, балки унинг

сифати

ни оширишнинг ҳам асосий омилидир. Ўзбекистонда бу

соҳадаги ислоҳотларни чуқурлаштириш, молиявий ва ҳуқуқий базани такомиллаштириш,
хусусий сектор иштирокини кенгайтириш зарур. Шу орқали, иқтисодий ўсиш нафақат тез,
балки барқарор, инклюзив ва экологик тоза бўлиши мумкин.

REFERENCES

1.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 2 декабрь, ПҚ-436-сон “2030
йилгача Ўзбекистон Республикасининг «яшил» иқтисодиётга ўтишига қаратилган
ислоҳотлар самарадорлигини ошириш бўйича чоратадбирлар тўғрисида” Қарори. -
https://lex.uz

2.

Буневич, К. Г., & Горбачева, Т. А. (2022). «ЗЕЛЕНЫЕ» ТЕНДЕНЦИИ В РАЗВИТИИ
МИРОВОЙ ФИНАНСОВОЙ СИСТЕМЫ. Вестник Московского университета
имени СЮ Витте. Серия 1: Экономика и управление, (1 (40)), 52-60.


background image

2025

JUNE

NEW RENAISSANCE

INTERNATIONAL SCIENTIFIC AND PRACTICAL CONFERENCE

VOLUME 2

|

ISSUE 6

482

3.

Гурьева, М.А. & Наймушина Д.В. (2015). «Зеленая экономика» в России. Теория и
практика общественного развития, (7), 58-59.

4.

Иминов Т.К., Ваҳобов А.В., Тешабоев Т.З., Бўтабоев М.Т. (2019). «Зелёная
экономика» как основа устойчивого развития. Монография. -Т: «Алоқачи», 480.


References

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 2 декабрь, ПҚ-436-сон “2030 йилгача Ўзбекистон Республикасининг «яшил» иқтисодиётга ўтишига қаратилган ислоҳотлар самарадорлигини ошириш бўйича чоратадбирлар тўғрисида” Қарори. - https://lex.uz

Буневич, К. Г., & Горбачева, Т. А. (2022). «ЗЕЛЕНЫЕ» ТЕНДЕНЦИИ В РАЗВИТИИ МИРОВОЙ ФИНАНСОВОЙ СИСТЕМЫ. Вестник Московского университета имени СЮ Витте. Серия 1: Экономика и управление, (1 (40)), 52-60.

Гурьева, М.А. & Наймушина Д.В. (2015). «Зеленая экономика» в России. Теория и практика общественного развития, (7), 58-59.

Иминов Т.К., Ваҳобов А.В., Тешабоев Т.З., Бўтабоев М.Т. (2019). «Зелёная экономика» как основа устойчивого развития. Монография. -Т: «Алоқачи», 480.