ISSN:
2181-3906
2025
International scientific journal
«MODERN
SCIENCE
АND RESEARCH»
VOLUME 4 / ISSUE 8 / UIF:8.2 / MODERNSCIENCE.UZ
30
ЖАМИЯТДА ЁШЛАРНИ
ИЖТИМОИЙ
-
МАДАНИЙ ЖИҲАТДАН
ИЖТИМОИЙЛАШУВИГА ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОНДА ЯРАТИЛАЁТГАН ЁШЛАР
ИНФРАТУЗИЛМАЛАРИ ВА ОММАВИЙ АХБОРОТ ВОСИТАЛАРИНИНГ
МАНИПУЛЯТИВ ТАЪСИРИ
Хонимов Шарофиддин Баҳодирович
Ёшлар ишлари агентлиги марказий аппарати бўлим бошлиғи,
фалсафа фанлари бўйича фалсафа доктори, Phd.
Тел:
+99891-668-78-98
https://doi.org/10.5281/zenodo.16732010
Аннотация.
Мазкур мақолада Янги Ўзбекистонда яратилаётган ёшлар
инфратузилмалари, амалга ошириб борилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, оммавий
ахборот воситалари, ижтимоий тармоқларнинг ёшлар мафкурасини шакллантиришдаги
манипулятив ўрни илмий асосда таҳлил қилинган. Глобал ахборот муҳитининг ўзгариши
ёшларга ижобий ва салбий таъсир кўрсатаётгани ёритилган.
Мақолада оммавий
ахборот воситалари билан ишлаш имкониятлари, рақамли технологиялар орқали ўзини
ривожлантириш, шунингдек, ахборот хуружлари ва интернет қарамлиги каби
муаммолар атрофлича ўрганилган. Шунингдек, ёшларнинг мафкуравий иммунитетини
маънавий ва мафкуравий жиҳатдан қўллаб
-
қувватлаш учун рақамли ҳозирги замонавий
платформалардан самарали фойдаланиш бўйича тавсиялар ишлаб чиқилган. Мақола,
илмий
-
амалий аҳамиятга эга бўлиб, замонавий ахборот технологиялари шароитида
ёшлар билан ишлаш стратегиясини
шакллантириш учун асос бўла олади.
Калит сўзлар:
Янги Ўзбекистон, Инфратузилма, ёшлар мафкураси, оммавий
ахборот воситалари, ижтимоий тармоқлар, рақамли платформалар, ахборот
хавфсизлиги, таълим платформалари, интернет қарамлиги, инновацион фикрлаш, миллий
қадриятлар, глобал фуқаролик.
Annotation.
This article provides a scientific analysis of the youth infrastructure being
developed in New Uzbekistan, as well as the large-scale reforms being implemented. It explores
the manipulative role of mass media and social networks in shaping the ideology of young
people.
The changing global information environment and its positive and negative impacts on
youth are discussed. The article thoroughly examines issues such as opportunities for working
with media, self-development through digital technologies, information attacks, and internet
addiction. It also offers recommendations for effectively using modern digital platforms to
provide ideological and spiritual support for strengthening the ideological immunity of youth.
This article is of scientific and practical significance and can serve as a foundation for
developing a strategy for working with youth in the context of modern information technologies.
Keywords:
New Uzbekistan, infrastructure, youth ideology, mass media, social networks,
digital platforms, information security, educational platforms, internet addiction, bloggers,
innovative thinking, national values, global citizenship.
Аннотация
.
В данной статье научно проанализирована инфраструктура для
молодежи, создаваемая в Новом Узбекистане, а также масштабные реформы, которые
реализуются.
ISSN:
2181-3906
2025
International scientific journal
«MODERN
SCIENCE
АND RESEARCH»
VOLUME 4 / ISSUE 8 / UIF:8.2 / MODERNSCIENCE.UZ
31
Рассмотрена манипулятивная роль средств массовой информации и социальных
сетей в формировании идеологии молодежи. Освещено влияние изменений глобальной
информационной среды на молодежь как в положительном, так и в отрицательном
ключе. В статье подробно изучены возможности работы со СМИ, саморазвития через
цифровые технологии, а также проблемы информационных атак и интернет
-
зависимости. Кроме того, разработаны рекомендации по эффективному использованию
современных цифровых платформ для духовной и идеологической поддержки
идеологического иммунитета молодежи. Статья имеет научно
-
практическое значение и
может служить основой для формирования стратегии работы с молодежью в условиях
современных информационных технологий.
Ключевые слова:
Новый Узбекистан, инфраструктура, идеология молодежи,
средства
массовой
информации,
социальные
сети,
цифровые
платформы,
информационная безопасность, образовательные платформы, интернет
-
зависимость,
блогеры, инновационное мышление, национальные ценности, глобальное гражданство.
Кириш
Ўзбекистон ёшларининг ҳар бир муваффақияти юртимиз учун куч
-
қудрат,
мамлакатимиз келажагига таянч. Бугун ёшларимиз замонавий йўналишларни эгаллаб,
анча илгарилаб кетяпти. Ёшлари қўллаб
-
қувватланадиган, сифатли таълим билан қамраб
олинадиган ҳамда ҳар соҳада тегишли инфратузилма билан таъминланган қатлам
вакиллари бундан ҳам катта натижаларга эришади, тўғрироқ айтадиган бўлсак эришиб
келмоқда ҳам.
Биринчи ва иккинчи Ренессансни буюк аллома ва мутафаккирларимиз яратган
бўлса, бугун тарих навбатни сизларга бермоқда. Ишончим комил, сизлар барча соҳаларда
мамлакатимиз байроғини баланд кўтаришга қодирсиз. Сизлар –
Янги Ўзбекистон
бунёдкорлари сифатида янги тарих яратадиган олтин авлодсиз
деган эди ҳурматли
Президентимиз.
Ёшларга сифатли таълим
-
тарбия бериш, хорижий тилларни ўргатиш, касб эгаллаб,
ҳаётда муносиб ўрин топишига кўмаклашиш –
давлатимизнинг асосий вазифасига
айланган. Бунда замон талабидан келиб чиқиб, зарур шароитлар, инфратузилмалар ҳамда
ривожланиш учун катта майдонлар яратилмоқда.
Оммавий ахборот воситалари, жумладан ижтимоий тармоқлар замонавий ёшлар
учун ахборот олишнинг, ўз устида ишлаб ривожланиши учун асосий манбаига айланган.
Лекин, бу жараён ижобий имкониятлар билан бирга хавф
-
хатарларни ҳам ўз ичига
олади. Хусусан, нотўғри ёки зарарли ахборотлар тарқалиши, ёшларнинг миллий
қадриятлардан узоқлашиши, интернет қарамлиги каби масалалар жиддий муаммоларни
юзага келтириши мумкин. Шу сабабли, ижтимоий тармоқлардан оқилона фойдаланиш ва
уларни ёшлар тарбиясида самарали восита сифатида қўллаш стратегияларини ишлаб
чиқиш долзарб вазифа бўлиб қолмоқда.
1
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
2025 йил 30 июндаги Ёшлар билан ўтказилган очиқ мулоқотидан.
ISSN:
2181-3906
2025
International scientific journal
«MODERN
SCIENCE
АND RESEARCH»
VOLUME 4 / ISSUE 8 / UIF:8.2 / MODERNSCIENCE.UZ
32
Бироқ, бу жараённинг икки қиррали эканлиги –
бир томондан, имкониятларни
кенгайтирса, бошқа томондан, янги хавфларни юзага келтириши эҳтимоли мавжуд.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг XV боб Оммавий ахборот
воситалари, 81 моддасида айтилганидек
, “Оммавий ахборот воситалари эркиндир ва
қонунга мувофиқ иш олиб борадилар. Давлат оммавий ахборот воситалари фаолиятининг
эркинлигини, уларнинг ахборотни излаш, олиш, ундан фойдаланиш ва уни тарқатишга
бўлган ҳуқуқлари амалга оширилишини кафолатлайди. Оммавий ахборот воситалари ўзи
тақдим этадиган ахборотнинг ишончлилиги учун жавобгардир”.
Ёшлар мафкурасини шакллантиришда оммавий ахборот воситаларининг ўрни ва
улардан самарали фойдаланиш усуллари ижобий ва салбий жиҳатлари мазкур мақоланинг
асосий мавзусини ташкил этади. Шунингдек, уларнинг имкониятларидан самарали
фойдаланиш бўйича таклифлар беради.
Асосий қисм
Ёшлик инсон умрининг навқирон, соғлом ва куч
-
қувватга тўла давридир. Айнан шу
паллада инсон олдида яхшилик ва ёмонлик йўллари очиқ бўлади. Истаса, илм олиб, бирор
касб
-
ҳунар эгаллаб, одамларга фойдали ишлари билан наф етказиш имконига эга бўлади.
Ҳар бир жамиятнинг ривожи ва юксалишида макон ва замон тушунчалари,
яратилган шарт
-
шароитлар билан биргаликда ахборот макони муҳим ўрин тутади.
Замонавий ахборот ва илм
-
фансиз тараққиёт ҳақида сўз бўлиши мумкин эмас. Чунки
жамиятдаги қайси соҳага назар ташламанг, унда етук мутахассис бўлиш учун албатта
устоз керак бўлади. Устоз
-
нафақат билим берувчи, балки тарбиячи, ёшларнинг ҳар бир
юриш туришига манипулятив жиҳатдан йўл кўрсатувчи ва жамиятга фойдали инсонларни
етиштирувчи фидоий инсондир.
Айнан оммавий ахборот воситалари, жумладан, Ижтимоий тармоқлар ҳам бугунги
кун талабидан келиб чиқиб кўп ҳолларда ёшлар мафкурасининг шаклланишида улар
ҳаётининг ажралмас қисмига айланган. Статистик маълумотларга
кўра, дунёдаги интернет
фойдаланувчиларининг қарийб 60 фоизи ёшлар бўлиб, улар кунига ўртача 3
-
4 соат
вақтини ижтимоий платформаларда ўтказади. Facebook, Инстаграм, ТикТок, Телеграм
каби платформалар ёшларнинг фикрлаш тарзини, маънавий қадриятларини ва ҳаётий
қарашларини бевосита шакллантиради.
Мамлакатимизда ёшларга яратилаётган шароитлар, имкониятлар ва тегишли
инфратузилмалар бугуни кунда ёшларимиз ҳаётида ҳар томонлама аниқ натижалар
бермоқда. Ўтган йили юртимиз ёшлари “ТОП
-
500”талик олийгоҳларга кириш бўйича
Марказий Осиёда 1
-
ўринни эгаллади. Бугунги кунда 30 нафар йигит
-
қиз дунёдаги “ТОП
-
10”, 500 нафари “ТОП
-
100” ва 1 минг 500 нафари “ТОП
-
300”дан жой олган нуфузли
университетларда таҳсил олмоқда
Сўнгги етти йилда бошқарув кадрлари таркиби анча ёшариб, 40 ёшгача бўлган
раҳбарлар улуши 37 фоиздан 65 фоизга ошди. Бу рақам ҳам Янги Ўзбекистон шароитида
давлат хизматчилари ўртасида сифат таркиби ўзгарганидан далолат беради.
2
Ўзбекистон Республикасининг янги таҳрирдаги Конституцияси 30.04.2023 йил.
ISSN:
2181-3906
2025
International scientific journal
«MODERN
SCIENCE
АND RESEARCH»
VOLUME 4 / ISSUE 8 / UIF:8.2 / MODERNSCIENCE.UZ
33
Янги Ўзбекистон ёшлари ҳар бир яратилган шарт
-
шароитлардан унумли ва
мақсадли фойдаланиб ўз мақсадларига етиб келишмоқда.
Шу ўринда Ижтимоий тармоқлар таъсирининг ёшлар мафкурасидаги манпулятив
таъсирлари, аниқроқ айтадиган бўлсак фойдали ва салбий тарафларига эътибор қиладиган
бўлсак ахборотларга тезкор эга бўлиш,
дунё воқеаларидан хабардор бўлишга ва билим
олишга кенг имкониятлар яратишларини мисол қила оламиз. Масалан, таълим
ресурсларига кириш, илмий мақолалар ва дарсликлардан фойдаланиш имкониятлари
ортмоқда.
Шу билан бирга, глобал фикрлашни шакллантиришга кўмак кўрсатади.
Ижтимоий
тармоқлар ёшларни миллий ва халқаро даражада фикр алмашишга, глобал маданиятни
ўрганишга ундайди.
Тармоқларнинг ўзаро салбий манипулятив таъсирлари ҳам бор, ахборот хуружи шу
қадар
кўпайдики, ўсмирлар у ёқда турсин, ақл
-
у ҳушини йиғиб олган кишилар ҳам
интернетдан берилган хабарларнинг қайси бири тўғри, қайси бири нотўғри эканини
ажратиши қийин бўлиб қолади.
Шу боис бундай шароитда ҳар бир ота
-
она фарзандларига йўл
-
йўриқ кўрсатиши,
уларни мунтазам назоратда тутиши ҳар қачонгидан ҳам муҳим ва долзарбдир. Қанийди
оталар ўғиллари билан , оналар эса қизлари билан яқин дўст, ҳамфикр ва сирдош бўлишса.
Афсуски, айрим оила бошлиқлари фарзандлари тарбиясини уй бекаси зиммасига юклаб
қўя
қолишади. Ўзларини оила ташвиши ва катта ишлар билан банддек кўрсатишади. Шу
тўғрими? Ахир ўғилга бериладиган тарбияни она, қизга бериладиган тарбияни эса ота
эплай олмайдику.
Сўнги йилларда мафкуравий жиҳатдан салбий таъсирларга тушиб қолган вояга
етмаганлар томонидан содир этилаётган жиноятлар ва ижтимоий тармоқдаги "қармоқлар"
гирдобига тушиб қолганларнинг аксарияти оиласида ота ёки онанинг меҳрига тўймаган,
уларнинг тарбиясидан бебаҳра ёшлар аниқланмоқда.
Фарзанд ўзи муҳтож бўлган одоб ва тарбияни бобо
-
бувилари, ота
-
оналари, ака
-
укаларидан ололмаса, бошқа жойнинг "тузоғи"га илинади.
Маънавиятидаги ана шу бўшлиқни тўлдириш илинжида кўчага чиқиб "дўстлар"
орттиради. Табиийки ҳали яхшилик ва ёмонликни, эзгулик ва ёвузликни, оқу қорани
ажрата ололмайдиган ўсмир яхши гапирган одамнинг таъсирига тушади. Бу эса жуда
хавфлидир.
Ёшлар мафкурасига салбий жиҳатдан манипулятив таъсир қиладиган омилларни
санаб ўтамиз биринчидан
-
вақт исрофи ижтимоий тармоқ фойдаланувчиси бир марта
ёзишма ёки расм алмашишни амалга оширса ҳам, бу алоқа бир неча соатлаб давом этади.
Айрим ёшларнинг ана шундай олтиндан
-
да қиммат вақтларини ҳар хил фойдасиз
ишларга сарфлашлари исрофдан бошқа ҳеч нарса эмас.
Иккинчидан баъзи ҳолларда асосланмаган ёлғон гап ва миш
-
мишлар ўчоғига
айланиб қолади (аксарияти бундан мустасно)
Ижтимоий тармоқ воситаларидан фойдалана
бошлаган киши дастлаб жиддий, секин
-
аста бўлар
-
бўлмас гап
-
сўзлар, ҳеч кимга фойдаси
йўқ маълумот ва хабарларни ёзишга одатланиб қолади. Мазкур инсонлар ҳақидаги асоссиз
гап сўзлар бир суҳбатдан бошқасига жойлаштирилади ва хабар текширилмасдан кейинги
мулоқотлардаги танишларига юборилади. Кимнингдир бепарволиги сабаб тарқатилган
биргина ёлғон хабар натижасида қанча оилалар зарар кўриши мумкин.
ISSN:
2181-3906
2025
International scientific journal
«MODERN
SCIENCE
АND RESEARCH»
VOLUME 4 / ISSUE 8 / UIF:8.2 / MODERNSCIENCE.UZ
34
Учинчидан айрим ҳолларда фитна чиқарувчи хабарлар
қолаверса, ёшлар ўртасида
ижтимоий тармоқларда бир
-
бирини ҳақорат қилиш, туҳмат, бўҳтон, ғийбат ва ҳаттоки
жамиятимизга фитна уруғини сочаётганлар ҳам учраб турибди. Кимда кимнинг қасди
бўлса, тўғридан тўғри интернет орқали шу қасдини олиш учун “хумори”дан чиқмоқда.
Ислом динида фитна чиқариш оғир гуноҳлардан бўлиб, ҳатто одам ўлдиришдан
ҳам
катта гуноҳ саналади. Aллоҳ таоло:
“…Фитна қотилликдан ҳам ашаддийроқдир
”
(Бақара сураси, 191
-
оят), деб огоҳлантирган
Тўртинчидан масхаралаш макони
бу виртуал оламда мазах ва истеҳзоли гап сўзлар
ҳам
баъзида ураб туради. Жисмоний нуқсони бор одамларнинг расмлари ва видеоларини
қўйиб, турли масхарали изоҳлар қолдиришади. Бир бирларига турли лақаблар тақишади.
Бешинчидан
ноқулай ҳолатлар ошкор этиладиган “олам” виртуал мулоқот
воситаларида оғир юк ташилаётган уловлар ёки ҳайвонлар суратларини кўп учратиш. Бу
ёшларда ҳайвонларга бешафқат муомалада бўлиш кайфиятини пайдо қилмаслигига ҳеч
ким кафолат бермайди.
Олтинчидан aхлоқсиз
авж
олган
маскан
турли шаҳвоний латифалар, беҳаё расмлар
ва уятли тасвирга бой видеолар ёшлар онгига салбий таъсир қилиши аниқ.
Еттинчидан
бегоналашув
aйни пайтда бир жойда, бир хонада, битта йиғилиш
-
маросимга тўпланганларнинг аксари бир
-
бирларига ёки бошқа жойдаги одамга телефон
ёзишмалари жўнатиш билан машғул бўлади. Aслида бу йиғилиш бир
-
бирларини узоқ
вақтдан буён кўрмаганлар учун ташкил ‘тилган бўлади.
Cаккизинчидан
-
ўзгалар
айбини
пойлаш
кўпинча бу бировлар ўламан деса,
бировлар куламан дейди қабилидаги нақлга асосан иш тутишини эслатади. Инсон билиб
-
билмай турли хатоларга йўл қўйиши мумкин. У ўзи йўл қўйган хатони бекитишга ҳаракат
қилмоқдами, демак, ўша одамда аслида ўз айбини беркитган бўлади.биз юқорида санаб
ўтган ҳолатлар айрим ҳоллардагина содир бўладиган ижтимоий воқеликлар сирасига
киради, аслдиа бугун биз 1 сония ҳам ҳаётимизнинг даври оралиғида ижтимоий
тармоқларсиз тасаввур қилаолмаймиз.
Хулоса
Шуни унутмаслик керакки, тарбияни унутишга ҳеч кимни ҳаққи йўқ. Ёшлар
ўртасида китоб мутолаасига иштиёқни ошириш зарур. Қўлида смартфон ёки планшет
эмас, китоб тутган боланинг дунёқараши кенг, тафаккури юксак бўлади, турли
тафаккурли, маърифатли, ва юксак маънавиятли авлодни ҳеч ким енга олмайди.
Ижтимоий тармоқ ёшлар мафкурасини шакллантиришда улкан салоҳиятга эга.
Аммо бу салоҳият фақат улар оқилона бошқарилганда ва мақсадга мувофиқ
ишлатилганда тўлиқ амалга ошади. Ёшларнинг миллий ва глобал маданиятни
уйғунлаштиришда бу платформалар муҳим восита бўлиб хизмат қилиши мумкин. Шу
сабабли, давлат ва жамиятнинг асосий вазифаси —
ёшлар учун ахборот хавфсизлигини
таъминлаш, уларда танқидий фикрлашни ривожлантириш ва рақамли платформаларни
ривожланиш учун самарали воситага айлантиришдир.
4
Шайх Нуриддин Холиқназаровнинг “Ёшларга насиҳатим” китобидан. Тошкент
-2024
ISSN:
2181-3906
2025
International scientific journal
«MODERN
SCIENCE
АND RESEARCH»
VOLUME 4 / ISSUE 8 / UIF:8.2 / MODERNSCIENCE.UZ
35
Фойдаланилган адабиётлар
1.
Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 30 апрелдаги Референдум асосида янги
таҳрирда қабул қилинган Конституцияси.
2.
Гидденс, А.
Modernity and Self-Identity. Cambridge: Polity Press
, 1991.
3.
Бойд, Д.
It’s Complicated: The Social Lives of Networked Teens.
Yale University Press
, 2014.
4.
Кастеллс, M.
The Rise of the Network Society. Wiley-Blackwell
, 2010.
5.
Муминов А. “Глобал тармоқнинг миллий онгга таъсири” // Ўзбекистон фалсафаси,
2022.
6.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг ёшларга оид
чиқишлари ва қарорлари.
7.
Ахборот хавфсизлиги бўйича халқаро тадқиқотлар.
8.
“Рақамли иқтисодиёт ва жамият” журналининг махсус сони, 2023 йил.
9.
Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлигининг расмий маълумотлари.
10.
UNESCO “Digital Transformation in Education”
,
2023 йилги ҳисобот.
11.
Шайх Нуриддин Холиқназаров
-
Ёшларга насиҳатим адабиёти.
12.
Ўзбекистон Республикаси Президенти ахборот сайтлари
