SOME CONSIDERATIONS ON THE CONTRACT OF INCORPORATION AND CORPORATE LAW

HAC
Google Scholar
Branch of knowledge
To share
Sagatova, M. (2023). SOME CONSIDERATIONS ON THE CONTRACT OF INCORPORATION AND CORPORATE LAW. Modern Science and Research, 2(6), 819–826. Retrieved from https://inlibrary.uz/index.php/science-research/article/view/21274
Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Keywords:

Abstract

In this article, the author analyzed the opinions and comments of legal scholars on the foundation of contract and corporate law from the theoretical and practical point of view based on the current legal documents and scientific works of researchers. Also, it was intended to justify the adoption of general rules specific to corporate relations, which are the most important and fundamental part of organizational-legal relations and which all corporations must follow, and the need to express the basic rules regarding various legal entities in the form of a corporation in the FC.


background image

ISSN:

2181-3906

2023

International scientific journal

«MODERN SCIENCE АND RESEARCH»

VOLUME 2 / ISSUE 6 / UIF:8.2 / MODERNSCIENCE.UZ

819

ТАЪСИС ШАРТНОМАСИ ВА КОРПОРАТИВ ҲУҚУҚ ХУСУСИДА АЙРИМ

МУЛОҲАЗАЛАР

Сагатова Муборак

Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети “Фуқаролик жамияти

ва ҳуқуқ таълими” кафедраси ўқитувчиси Почта индекси: 100174, Университет кўчаси, 4

https://doi.org/10.5281/zenodo.8045963

Аннотация.

Муаллиф мазкур мақолада таъсис шартномаси ва корпоратив ҳуқуқ

хусусидаги ҳуқуқшунос олимларнинг фикр ва мулохазаларини амалдаги қонун хужжатлари
ва тадқиқотчилар томонидан олиб борилган илмий ишлар асосида назарий ва амалий
жихатдан тахлил этган. Шунингдек, ташкилий-ҳуқуқий муносабатларнинг энг муҳим ва
асосий қисми бўлган корпоратив муносабатлар учун хос бўлган ва барча корпорациялар
амал қилиши лозим бўлган умумий қоидаларни қабул қилиш, корпорация кўринишидаги
турли юридик шахсларга оид асосий қоидаларни ФКда ифодалаш лозимлигини асослаб
беришга харакат қилган.

Калит сўзлар:

юридик шахс, корпорация, ширкат, таъсис шартномаси, корпоратив

ҳуқуқ, ҳуқуқ нормалари, молиявий-ҳуқуқий нормалар, маъмурий-ҳуқуқий нормалар, меҳнат-
ҳуқуқий нормалар, фуқаролик-ҳуқуқий нормалар, корпоратив нормалар, социал нормалар.

SOME CONSIDERATIONS ON THE CONTRACT OF INCORPORATION AND

CORPORATE LAW

Abstract.

In this article, the author analyzed the opinions and comments of legal scholars on

the foundation of contract and corporate law from the theoretical and practical point of view based
on the current legal documents and scientific works of researchers. Also, it was intended to justify
the adoption of general rules specific to corporate relations, which are the most important and
fundamental part of organizational-legal relations and which all corporations must follow, and
the need to express the basic rules regarding various legal entities in the form of a corporation in
the FC.

Key words:

legal entity, corporation, partnership, founding agreement, corporate law, legal

norms, financial-legal norms, administrative-legal norms, labor-legal norms, civil-legal norms,
corporate norms, social norms.

НЕКОТОРЫЕ СООБРАЖЕНИЯ ПО УЧРЕДИТЕЛЬНОМУ ДОГОВОРУ И

КОРПОРАТИВНОМУ ПРАВУ

Аннотация.

В данной статье автор проанализировал с теоретической и

практической точки зрения взгляды и суждения ученых-правоведов об учредительном
договоре и корпоративном праве на основе действующих правовых документов и научных
работ, проведенных исследователями. Также он пытался обосновать необходимость
принятия общих правил корпоративных отношений, являющихся важнейшей и основной
частью организационно-правовых отношений, которым должны следовать все
корпорации, и выразить основные правила в отношении различных юридических лиц в
форма корпорации в FC.

Ключевые слова:

юридическое лицо, корпорация, товарищество, учредительный

договор,

корпоративное

право,

нормы

права,

финансово-правовые

нормы,

административно-правовые нормы, трудово-правовые нормы, гражданско-правовые
нормы, корпоративные нормы, социальные нормы.


background image

ISSN:

2181-3906

2023

International scientific journal

«MODERN SCIENCE АND RESEARCH»

VOLUME 2 / ISSUE 6 / UIF:8.2 / MODERNSCIENCE.UZ

820

Дунёда ижтимоий - иқтисодий соҳада турли субъектларнинг ўзаро ҳамкорлиги

тараққиётнинг ҳал қилувчи асосий омили ҳисобланади. Ривожланган мамлакатларда
бундай ҳамкорликнинг ташкилий-ҳуқуқий механизми тарихан таркиб топган ва амалиётда
ўзини оқламоқда. Тижорат ва нотижорат шерикликнинг компаниялар ва корпорациялар,
жамоат фондлари фаолиятини ташкил этиш, бошқаришдаги турли шакллари, усуллари
бунда яққол намоён бўлади. Ўз тарихий тараққиётида бозор тизимидан узилиб қолиб,
маъмурий тизимни бошидан кечирган мамлакатларда тўлақонли бозор тизими ва
фуқаролик жамияти сегментларини шакллантиришда ташкилий-ҳуқуқий муносабатлар
тизимидан самарали фойдаланишнинг ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш, уларни
мулкий ва шахсий муносабатлар билан уйғунлаштириш механизмларини жорий этиш
заруратини юзага келтирмоқда.

Бу эса, Европа Иттифоқи, АҚШ, Жанубий Шарқий Осиё

мамлакатларида вакиллик, корпоратив муносабатлари, йиғилиш қарорларининг фуқаролик
ҳуқуқ ва бурчларига таъсирининг ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш долзарблик касб
этаётганлигидан далолат бермоқда.

Ўзбекистон Республикасида амалга оширилаётган ҳуқуқий ислоҳотлар фуқаролик

ҳуқуқий муносабатларга ҳам ўз таъсирини ўтказмоқда. Айниқса, фуқаролик ҳуқуқида янги
муносабатларнинг вужудга келиши фуқаролик ҳуқуқий муносабатлар доирасининг
кенгайишига ва шу билан бирга мамлакатимизда ижтимоий-иқтисодий муносабатлар
изчиллигини ҳамда барқарорлигини таъминлайди. Шу маънода корпоратив ҳуқуқий
муносабатларни тартибга солишда қонун ҳужжатларининг роли беқиёсдир.

Юртимизда ўтган йиллар давомида бозор иқтисодиёти соҳасидаги ўзгаришларнинг

ишончли қонунчилик базасини шакллантириш борасида амалга оширилган улкан ишлар
ҳеч кимга сир эмас, албатта. Буларнинг барчасини эътироф этган ҳолда, мавжуд
қонунларимизнинг кўпчилигини уларни қўллаш амалиёти ва мамлакатимизда бозор
муносабатларини ривожланишининг ҳозирги даврдаги янги реал ҳолатидан келиб чиқиб,
жиддий қайта кўриб чиқиш зарур. Ўзбекистон Республикасининг Президенти
Ш.М.Мирзиёев таъкидлаганидек, “Ўтган даврда қабул қилинган 400 яқин яхлит қонунлар
ҳаётимизнинг барча соҳаларини ҳуқуқий тартибга солиш билан бирга, фуқароларнинг
ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлашга хизмат қилмоқда. Айни вақтда қонунларнинг
тўлиқлиги ҳаётийлиги ва тўғридан тўғри амалга ошириш механизмларига эга экани ҳақида
сўз юритганда бу борада ҳали кўп ишлашимиз кераклигини таъкидлаш зарур. Афсуски,
хозирги кунда қонунларнинг ислоҳотлар самарасига таъсири етарлича сезилмаяпти.
Уларнинг ижтимоий муносабатларни тартибга солишдаги роли пастлигича қолмоқда. Бу
холат мамлакатимиз қонунчилик тизимига фуқароларимиз, тадбиркорлар, қолаверса, чет эл
инвесторларининг ишончсизлигини келтириб чиқариши мумкинлигини унитмаслигимиз
керак”

1

.

Янги фуқаролик қонун-ҳужжатлари қабул қилиниши билан жамиятимизда кўплаб

янги фуқаролик-ҳуқуқий муносабатлар вужудга келди

2

. Бундай ҳуқуқий муносабатлар

1

Ш.М.Мирзиёев Қонун устиворлиги ва инсон манфаатларини таъминлаш юрт тараққиёти ва халқ

фаровонлигининг гарови. –Т., “Ўзбекистон” НМИУ. 2017. 8-бет.

2

Topildiev V.R. The Implementation of Preliminary Contracts (Foreign Experience) // The American Journal of

Political Science Law and Criminology 2021. -P. 43-48.


background image

ISSN:

2181-3906

2023

International scientific journal

«MODERN SCIENCE АND RESEARCH»

VOLUME 2 / ISSUE 6 / UIF:8.2 / MODERNSCIENCE.UZ

821

маъмурий-буйруқбозлик тизими учун ёт бўлиб, эркин бозор иқтисодиётининг кенг амал
қилишини таъминлашга хизмат қилиши билан ҳарактерлидир. Шу билан бирга фуқаролик
ҳуқуқи томонидан тартибга солинадиган муносабатлар доираси ҳам кенгайди. Бозор
иқтисодиётига асосланган янги фуқаролик-ҳуқуқий муносабатлардан бири корпоратив
ҳуқуқий муносабат ҳисобланади.

Биз мазкур мақолада таъсис шартномаси ва корпоратив ҳуқуқ хусусида фикр ва

мулохаза юритамиз.

Бугунги кунда ташкилий-ҳуқуқий муносабатларнинг энг муҳим ва асосий қисми

сифатида корпоратив муносабатларга алоҳида эътибор қаратилар экан, юридик шахсларни
корпоратив ва нокорпоратив юридик шахсларга ажратиш ва уларнинг ҳуқуқий мақоми ва
фаолиятини ана шу нуқтаи назардан ҳам белгилаш зарурияти юзага келади. Бунда
корпоратив муносабатлар учун хос бўлган ва барча корпорациялар амал қилиши лозим
бўлган умумий қоидаларни қабул қилиш, корпорация кўринишидаги турли юридик
шахсларга оид алоҳида қонунлар бўйсундирилиши лозим бўлган асосий қоидаларни ФКда
ифодалаш муҳимдир. Бу эса, ўз навбатида, Фуқаролик кодексида алоҳида “Корпорациялар”
номли боб киритишни тақозо этадики, бу ҳолат ташкилий-ҳуқуқий муносабатларни
фуқаролик-ҳуқуқий тартибга солиш механизмини аниқлаштириш билан бирга унинг
изчиллиги ва самарадорлигини оширишга хизмат қилади

3

.

Таъсис шартномалари ўз ҳаракатерига кўра корпоратив нормалар туркумига киради

4

.

Корпоратив ҳуқуқ - бу шахслар ва маблағлар (капиталлар) бирлашувига асосланган
ташкилотларда ишлаб чиқилган хатти-ҳаракат қоидалари тизими бўлиб, ушбу ташкилот
жамоаси ва муассислари эрки-иродасини ифодалайди ва ташкилот фаолиятини турли
томонларини тартибга солади. Бошқача айтганда корпоратив ҳуқуқни фирманинг ички
ҳуқуқи, ички ташкилий ҳуқуқи деб айтиш мумкин. У ёки бу ижтимоий (социал) фойдали
фаолиятни амалга ошириш учун шахслар ва капиталларни бирлаштирувчи мухтор
(автаном) тузилма бўлган ҳар қандай ташкилот ўз олдига қўйган мақсад ва вазифаларни
амалга ошириш ва ходимлар фаолиятини энг юқори даражада самарали бўлишини
таъминлаш учун ўз ходимларининг муайян хатти-ҳаракат қоидаларини шакллантиришга
ҳақлидир. Кенг маънода корпоратив ҳуқуқ худди шундай мазмунда ташкил этилиши
мумкин.

Корпоратив ҳуқуқни нисбатан торроқ маънода ташкил этиш ҳам мавжуд АҚШ,

Канада ва инглиз тилида сўзлашувчи бошқа мамлакатларда корпоратив ҳуқуқ асосан
акционерлик ҳуқуқи, яъни устав капитали акцияларга бўлинган корхона-акциядорлик

3

Топилдиев В.Р. Фуқаролик қонунчилигида корпоратив муносабатларни такомиллаштириш истиқболлари

хусусида айрим мулоҳазалар. Еurasian journal of law, finance and applied sciences. –Т., 2022. 105-114 бетлар.

4

Topildiev V.R. Сivil law problems of constituent contracts //Жамият ва инновациялар журнали. №3 2021. -P.81-

90.


background image

ISSN:

2181-3906

2023

International scientific journal

«MODERN SCIENCE АND RESEARCH»

VOLUME 2 / ISSUE 6 / UIF:8.2 / MODERNSCIENCE.UZ

822

жамиятлари ичида вужудга келадиган муносабатларни тартибга солувчи хатти-ҳаракат
қоидалари тизими ҳисобланади

5

.

Ҳақиқатан ҳам ушбу мамлакатларда капиталларни бирлаштирувчи асосий

корпорациялар бўлиб, йирик-йирик акциядорлик жамиятлари ҳисобланади. Юксак
технологияларга асосланган ишлаб чиқаришни ташкил этиш шароитларида ушбу
корпорациялар хўжалик юритишнинг самарали шакли эканлигини исбот қилди. Одатда
АҚШда давлат корхоналари камдан-кам ҳолларда ташкил этилган. Ширкатлар эса
индивидуал (якка тартибдаги) мулкни шакли ҳисобланган. Ҳозирги вақтда ҳам
ривожланган мамлакатларда давлат секторида жами ёлланма мутахасисларнинг 10 %
ишлайди холос.

6

Умуман олганда давлат корхоналари деярли фойда-даромад олмасдан

фаолият кўрсатади. Бундай корхоналар одатда мудофаа-ҳарбий саноат корхоналари,
кўприклар, дамбалар, канализация тизимлари қурилиши, аҳлат-чиқинди тўплаш, оммавий
кутубхоналар ва шу каби социал тузилмалар кўринишида мавжуд. Бироқ,
хусусийлаштириш жараёни ушбу соҳаларга ҳам кириб бормоқда. Давлат бошқаруви билан
боғлиқ тармоқлар бўлган соҳаларда давлат тузилмалари ўрнига хусусий фирмалар ташкил
этилмоқда (масалан, почта хизматлари кўрсатиш, шаҳар жамоат транспорти, кутубхоналар,
аҳлат-чиқинди тўплаш ва х.к.).

Ғарб мамлакатларида ширкатлар то XX-асрнинг 80 йиллари ўрталаригача юридик

шахс сифатида тан олинмаган, демак корпорация бўлиб ҳисобланмаган. Бироқ, сўнги
вақтларда юридик шахслар доирасига ва корпорациялар сафига ширкатлар ҳам де-юре
бўлмаса ҳам, де-факто сифатида киритила бошланди. Худди шу сабабли акциядорлик
хуқуқи ва корпоратив хуқуқни айний тушунчалар сифатида қабул қилиш тўғри эмас.

Корпоратив хуқуқ қуйидаги белгиларга эга:
-биринчидан, корпоратив ҳуқуқ ҳуқуқ нормаларидан иборат (яъни умумий

характердаги хатти-ҳаракат қоидаларини ўзида ифодалайди). Нормативлик – соф ҳуқуқий
ходиса эмас, бу эса энг аввало корпоратив нормалар ташкилотда кенг тарқалган, типик, тез-
тез такрорланиб турадиган муносабатларни тартибга солади ва ниҳоят бундай нормалар
ташкилотнинг барча аъзоларига ёхуд кўпчилик аъзоларига тааллуқли бўлади. Масалан,
кооператив бошқарув ваколатлари бошқарув раиси ва аъзолари қанча бўлишидан, кимлар
бўлишидан қаътий назар белгилаб қўйилади ва амалда бўлади;

-иккинчидан, корпоратив ҳуқуқ нормалар тизимидан иборат, уларнинг ҳар бири

ташкилот фаолиятининг муайян томонларини тартибга солади. Энг камида корпоратив
нормаларининг тўрт хил блокини ажратиб кўрсатиши мумкин.

а) молиявий-ҳуқуқий нормалар;
б) маъмурий-ҳуқуқий нормалар;
в) меҳнат-ҳуқуқий нормалар;
г) фуқаролик-ҳуқуқий нормалар.

5

Топилдиев В.Р. Ташкилий муносабатларни фуқаролик ҳуқуқий талқини. Монография. –Тошкент: Mumtoz

so`z, 2020. 289 б.

6

Кашанина Т.В. Корпоративное право : учебное пособие для вузов / - Москва : Издательство Юрайт,

2023.189 с.


background image

ISSN:

2181-3906

2023

International scientific journal

«MODERN SCIENCE АND RESEARCH»

VOLUME 2 / ISSUE 6 / UIF:8.2 / MODERNSCIENCE.UZ

823

Албатта, бундай табақалаштириш мутлоқ бўлмай шартли ҳарактерга эга. Сўнги

вақтларда корхоналарда ахборот маъмуриятлардан фойдаланиш бўйича муносабатларни
тартибга солувчи корпоратив нормалар фаол равишда шаклланмоқда деб айтиш мумкин.
Бундай ахборотлар, маълумотлар ошкора этилмайдиган ахборотлар, тижорат сирлари
кўринишида таъсис шартномаларида ҳам мужассамланиши мумкин. Айни вақтда
процессуал ҳаракатлардаги нормалар ҳам корпоратив нормалар сафидан жой олмоқда деб
айтиш мумкин;

-учинчидан, корпоратив нормалар корпорация иштирокчилари (муассислар,

акциядорлар, ёлланма ходимлар) учун мажбурий ҳисобланади. Корпорация аъзолари
корпоратив нормалар уларга ёқиш ёқмаслигидан, маъқулламаслигидан қатъий назар,
бошқача айтганда уларнинг суъбектив муносабатларидан қатъий назар иштирок этилиши
шарт. Кўп ҳолларда корпоратив нормалар корпорация аъзолари томонидан консенсус
асосида ёхуд кўпчилик эрки-иродаси асосида қабул қилинади (масалан таъсис
шартномаси). Демак, корпоратив нормалар корпорация аъзолари эрки-иродасига тўла ёхуд
деярли тўлиқ мос келади деб айтиш мумкин;

-тўртинчидан, одатда корпоратив нормалар ёзма шаклда мавжуд бўлади, уларни

ифодаланиш шакли бўлиб корпоратив ҳужжатлар ҳисобланади. Корхонада корпоратив
ҳужжатларни юридик кучига қараб корпоратив ҳужжатларнинг бир неча поғонаси амал
қилади (масалан муассисларнинг таъсис шартномалари, умумий йиғилиш ҳужжатлари,
кузатув кенгаш ҳужжатлари, акциядорлик жамияти бошқарув ҳужжатлари, раҳбарлик
томонидан чиқарилган ҳужжатлар-фармойишлар, қарорлар ва ҳокозо).

Бундай ҳолатда корпоратив ҳужжатларнинг турли поғоналари ўртасида зиддият,

коллизия бўлиши мумкинми деган савол туғилади. Агарда корпорациянинг ҳуқуқий
ҳужжатлар қабул қилишга ҳақли бўлган турли субъектлари ўртасида ваколатлар доираси
аниқ белгиланиб ва чегаралаб қўйилган бўлса, бундай коллизия бўлиши олди олинади.
Агарда муайян сабабларга кўра бундай коллизиялар вужудга келса (масалан, ваколатлар
доираси аниқ белгилаб қўйилмаганлиги сабабли), бундай ҳолатда биринчидан, қонун
ҳужжатларида белгиланган мезонларга кўра, иккинчидан, бир-бирига зид ҳужжатлар
чиқарган орган ваколатлари ва ҳуқуқий мақомига кўра ва ниҳоят, мақсадга мувофиқлик
мезонларидан келиб чиққан ҳолда ушбу коллизиялар бартараф этилиши лозим.

Таъсис шартномаси корпоратив ҳужжатлар тизимига киради. Демак, таъсис

шартномалари ҳам бошқа корпоратив ҳужжатлар билан коллизион тўқнашганда қайси
ҳужжат устивор кучга эга эканлигини аниқлаш масаласи муҳим аҳамиятга эга бўлади

7

.

Ушбу муаммо мазкур тадқиқот доирасига киргани сабабли бу ҳақда тўхтаб ўтиш мақсадга
мувофиқдир.

Фуқаролик кодексида таъсис шартномасининг таъсир доираси аниқ-равшан белгилаб

қўйилган. Шу сабабли таъсис шартномасининг ушбу доирасидаги нормалари мутлоқ
юридик кучга эга ва бошқа турдаги корпоратив ҳужжатлар билан белгиланиши мумкин
эмас. Масалан, корхона уставида муассислар таркибига кириш ва чиқишнинг бир ҳил
тартиби, корхона муассислари таъсис шартномасида корхона муассислари таркибига

7

Топилдиев В.Р. ва муаллифлар жамоаси. Шартнома ҳуқуқи. -

Тошкент:

Ўзбекистон Республикаси

Жамоат

хавфсизлиги университети, 2022. 631 б.


background image

ISSN:

2181-3906

2023

International scientific journal

«MODERN SCIENCE АND RESEARCH»

VOLUME 2 / ISSUE 6 / UIF:8.2 / MODERNSCIENCE.UZ

824

кириш ва чиқишнинг бошқа тартиби ва шартлари белгиланган бўлиб корхона устави ва
таъсис шартномаси ўртасида ўзига хос коллизия вужудга келса, у холда табиийки
Фуқаролик кодексига асосан таъсис шартномаси устивор кучга эга бўлади

8

.

- бешинчидан, корпоратив нормалар ўзаро боғлиқ, яхлит ва уйғун тизимни ташкил

этади. Тўғри, ушбу тамойилини хусусиятни Т.Кашанина бошқача талқин этади. Яъни,
унинг фикрича корпоратив нормалар корпорациянинг бошқарув органлари томонидан
чиқарилади ва унинг муайян автоном тузилма сифатидаги жамоа эрки иродасини ифода
этади. Хатто қарор (корпоратив норма) жамоа умумий йиғини корпорациянинг бошқа
органлар томонидан қабул қилинган тақдирда улар ўзаро уйғун бўлиши, ҳеч бўлмаганда
корпорация ҳаётининг туб аҳамиятига эга бўлган масалалар бўйича (бошқарув тизими,
фойда тақсимоти, жамоа шартномаси) қабул қилган қарорларга зид бўлмаслиги лозим

9

.

Қандай бўлганда ҳам, корпоратив нормалар ўзаро уйғун, яхлит тизимни ташкил этмоғи
лозим.

- олтинчидан, корпоратив нормалар риоя қилинмаган, бузилган тақдирда мажбурлов

кучи билан таъминланади. Бунда мажбурлов таъсир чоралари ҳам корпорациянинг ўзи
томонидан ва давлат томонидан қўлланилади. Албатта, бунда энг аввало корпорациянинг
ўзи ташаббускор бўлади. Норматив нормаларда назарда тутилган мажбурлов чоралари
қўлланилади. Агарда бундай чоралар етарли бўлмаса ёҳуд корпоратив нормалар таъсири
самара бермаса корпорация суд орқали манфаатларини ҳимоя қилиш, давлатни мажбурлов
кучидан фойдаланишга ҳаракат қилади. Баъзан корпорация корпоратив нормани бузиши
мумкин (масалан, акционерга жамият томонидан қандайдир сабабга кўра акционерчи
дивиденд тўланмаслиги сабабли акционерни судга мурожаат қилиши), ҳар қандай ҳолатда
ҳам корпоратив норма суд қарори асосида, давлат мажбурлов кучидан фойдаланган ҳолда
ижро этилади.

Т.Кашанина корпоратив ҳуқуққа қуйидагича таъриф беради: корпоратив ҳуқуқ - бу

корпоратив бошқарув органлари томонидан ўрнатилган норматив тизим бўлиб, у
корпорация аъзолари эрки-иродасини ифодалайди, корпорация аъзолари (иштирокчилари)
учун мажбурий ҳисобланади, корпоратив мажбурлов кучи билан, агар у етарли бўлмаганда
эса давлатнинг мажбурлов кучи билан таъминланади.

10

Давлат ва ҳуқуқ назарияси бўйича мутахассис профессор З.Исломов корпоратив

нормалар моҳиятини ва унинг ҳусусиятини тадқиқ этар экан, ўзига хос фикр мулоҳазаларни
баён этади. Унинг фикрича ижтимоий муносабатларни норматив тартибга солиш
тузилишининг таркибий қисми бўлиб корпоратив нормалар ёки жамоат ташкилотларининг
нормалари ҳисобланади. Жамоат ташкилотларининг нормалари социал нормалар
турларидан биридир. Корпоратив нормаларни бошқа социал нормалардан ўзига хос
фарқлари ва уларни бирлаштирувчи умумий ҳусусиятлари энг аввало у тартибга соладиган

8

Топилдиев В.Р. Фуқаролик ташкилий-ҳуқуқий шартномалар. Монография. –Т., "Университет", 2021. 159 б.

9

Кашанина Т.В. Корпоративное право : учебное пособие для вузов / - Москва : Издательство Юрайт,

2023.189 с.

10

Кашанина Т.В. Корпоративное право : учебное пособие для вузов / - Москва : Издательство Юрайт,

2023.189 с.


background image

ISSN:

2181-3906

2023

International scientific journal

«MODERN SCIENCE АND RESEARCH»

VOLUME 2 / ISSUE 6 / UIF:8.2 / MODERNSCIENCE.UZ

825

ижтимоий муносабатлар тури ва бу муносабатларни тартибга солишни амалга
оширилишини таъминлаш шаклларида яққол намоён бўлади.

Жамоат ташкилотлари ўз фаолиятларини яхшироқ ташкил этиш, ички вазифаларни

муваффақиятли ҳал этиш мақсадларида корпоратив нормалар яратилади, шу сабабли ҳам
уларни том маънода жамоат ташкилотларини нормалари деб аташ мумкин. Бундан
корпоратив нормаларни энг асосий ҳусусияти – уларни таъсир доираси у ёки бу жамоат
ташкилотларининг доираси билан чекланиши ва шу сабабли ҳам унинг локал характерга
эга эканлиги келиб чиқади. Шундай қилиб, корпоратив нормалар ёки жамоат
ташкилотларининг нормалари жамоат ташкилотларининг уставларида, низомларида,
қарорларида уларни фаолият мақсадларига эришиш учун белгилаб қўйилган ҳатти-ҳаракат
қоидалари ҳисобланади.

11

Демак, корпоратив нормалар фақат ички муносабатларни тартибга солади: Ушбу

жамоат ташкилотларининг мақсад ва вазифалари, органларининг ваколатлари, уларнинг
ҳуқуқ ва мажбуриятлари, ушбу ташкилотга аъзо бўлиб кириш ва ундан чиқиш тартиби,
нормаларга риоя қилиш кафолатлари ва шу кабилар хисобланади

12

.

З.Исломовнинг фикрича жамоат ташкилотларининг нормалари ҳуқуқий ва

ноҳуқуқий гуруҳларга бўлинади. Жамоат ташкилотларининг ҳуқуқий ҳарактердаги
нормалари жамоат бирлашмаларининг давлат топшириғи (ўз ваколатларини қисман
бериши) асосида чиқарилган ҳужжатларда ҳам ўз ифодасини топиши мумкин. Барча
жамоат бирлашмалари ҳуқуқ ижодкорлигида иштирок этиши мумкин, бироқ бу турлича
шаклларда ва турлича ҳажмларда намоён бўлади.

Жамоат бирлашмаларининг нормаларини амал қилиши ҳуқуқ нормаларини амал

қилиш билан бир ҳил деб айтиш мумкин. Улар сиёсий мазмунга эга, ташкилий чоралар,
санкциялар ёрдамида ижроси таъминланади ва х.к. Бироқ, давлат фаолияти билан
корпоратив нормаларнинг бевосита алоқаси, боғланиши мавжуд эмаслигини қайд этиб
ўтиш лозим.

Корпоратив нормалар ҳуқуқий нормаларга нисбатан ўзининг кучи, таъсир доираси,

қатъийлиги бўйича анча қуйида туради, бироқ муайян абзалликка ҳам эга: корпоратив
нормалар фаоллик ва ташабускорликка асосланади ва ҳуқуқий тартибга солиш доирасидан
ташқарида ҳам таъсир кучига эга.

Ҳуқуқшунос олимларнинг фикрича ҳуқуқ нормалари ва жамоат ташкилотлари

нормалари ўртасида қуйидаги умумийликлар мавжуд:

-биринчидан, улар аниқ-равшан ифодаланган хатти-ҳаракат қоидалари ҳисобланади;
-иккинчидан, улар маҳсус ҳужжатларда мустаҳкамлаб қўйилади;
-учинчидан улар муайян нормалар тизимидан иборат бўлади.
Айни вақтда улар ўртасида муайян фарқ-тафовутлар, ўзига хосликлар ҳам мавжуд. Бу

уларнинг таъминланиш даражаси билан боғлиқ. Ҳуқуқ нормалари давлат томонидан
ўрнатилади ва давлатнинг мажбурлов кучи билан таъминланади. Жамоат

11

Исломов З. Обшество, государство, право. –Т., Адолат. 2001. 28-бет.

12

Топилдиев В.Р. Фуқаролик ҳуқуқи. Дарслик. –Т., «Yridik adabiyotlar publish» 2022. 592 б.


background image

ISSN:

2181-3906

2023

International scientific journal

«MODERN SCIENCE АND RESEARCH»

VOLUME 2 / ISSUE 6 / UIF:8.2 / MODERNSCIENCE.UZ

826

ташкилотларининг нормалари эса жамоат ташкилотларининг ўзлари томонидан
таъминланади.

13

Албатта, муаллиф бу ўринда корпоратив нормаларнинг моҳияти ва мазмунини ўзига

хос ташкил этишга уринади. Ушбу ўринда шуни ҳам унитмаслик керакки, корпоратив
нормалар бўйича ушбу илмий мулоҳазалар ўзбек миллий ҳуқуқ мактаби доирасида илк
маротаба билдирилгани билан ҳам эътиборга сазовордир. Унинг ижобий жиҳатлари энг
аввало корпоратив нормаларни жамоат бирлашмалари уставлари, низомларида
мужассамланган нормалар тизими сифатида намоён бўлиши очиб берилганидир. Бироқ,
корпоратив нормалар жуда кенг маънода ташкил этилиб, жамоат ташкилотлари ҳужжати
маъносида тушунтирилади.

REFERENCES

1.

Ш.М.Мирзиёев Қонун устиворлиги ва инсон манфаатларини таъминлаш юрт
тараққиёти ва халқ фаровонлигининг гарови. –Т., “Ўзбекистон” НМИУ. 2017. 8-бет.

2.

Topildiev V.R. The Implementation of Preliminary Contracts (Foreign Experience) // The
American Journal of Political Science Law and Criminology 2021. -P. 43-48.

3.

Топилдиев В.Р. Фуқаролик қонунчилигида корпоратив муносабатларни
такомиллаштириш истиқболлари хусусида айрим мулоҳазалар. Еurasian journal of
law, finance and applied sciences. –Т., 2022. 105-114 бетлар.

4.

Topildiev V.R. Сivil law problems of constituent contracts //Жамият ва инновациялар
журнали. №3 2021. -P.81-90.

5.

Топилдиев В.Р. Ташкилий муносабатларни фуқаролик ҳуқуқий талқини.
Монография. –Тошкент: Mumtoz so`z, 2020. 289 б.

6.

Кашанина Т.В. Корпоративное право : учебное пособие для вузов / - Москва :
Издательство Юрайт, 2023.189 с.

7.

Топилдиев В.Р. ва муаллифлар жамоаси. Шартнома ҳуқуқи. -

Тошкент:

Ўзбекистон

Республикаси

Жамоат хавфсизлиги университети, 2022. 631 б.

8.

Топилдиев В.Р. Фуқаролик ташкилий-ҳуқуқий шартномалар. Монография. –Т.,
"Университет", 2021. 159 б.

9.

Кашанина Т.В. Корпоративное право : учебное пособие для вузов / - Москва :
Издательство Юрайт, 2023.189 с.

10.

Кашанина Т.В. Корпоративное право : учебное пособие для вузов / - Москва :
Издательство Юрайт, 2023.189 с.

11.

Исломов З. Обшество, государство, право. –Т., Адолат. 2001. 28-бет.

12.

Топилдиев В.Р. Фуқаролик ҳуқуқи. Дарслик. –Т., «Yridik adabiyotlar publish» 2022.
592 б.

13.

Исломов З. Обшество, государство, право. –Т., Адолат. 2001.

13

З.Исломов Обшество, государство, право. –Т., Адолат. 2001.

References

Ш.М.Мирзиёев Қонун устиворлиги ва инсон манфаатларини таъминлаш юрт тараққиёти ва халқ фаровонлигининг гарови. –Т., “Ўзбекистон” НМИУ. 2017. 8-бет.

Topildiev V.R. The Implementation of Preliminary Contracts (Foreign Experience) // The American Journal of Political Science Law and Criminology 2021. -P. 43-48.

Топилдиев В.Р. Фуқаролик қонунчилигида корпоратив муносабатларни такомиллаштириш истиқболлари хусусида айрим мулоҳазалар. Еurasian journal of law, finance and applied sciences. –Т., 2022. 105-114 бетлар.

Topildiev V.R. Сivil law problems of constituent contracts //Жамият ва инновациялар журнали. №3 2021. -P.81-90.

Топилдиев В.Р. Ташкилий муносабатларни фуқаролик ҳуқуқий талқини. Монография. –Тошкент: Mumtoz so`z, 2020. 289 б.

Кашанина Т.В. Корпоративное право : учебное пособие для вузов / - Москва : Издательство Юрайт, 2023.189 с.

Топилдиев В.Р. ва муаллифлар жамоаси. Шартнома ҳуқуқи. -Тошкент: Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги университети, 2022. 631 б.

Топилдиев В.Р. Фуқаролик ташкилий-ҳуқуқий шартномалар. Монография. –Т., "Университет", 2021. 159 б.

Кашанина Т.В. Корпоративное право : учебное пособие для вузов / - Москва : Издательство Юрайт, 2023.189 с.

Кашанина Т.В. Корпоративное право : учебное пособие для вузов / - Москва : Издательство Юрайт, 2023.189 с.

Исломов З. Обшество, государство, право. –Т., Адолат. 2001. 28-бет.

Топилдиев В.Р. Фуқаролик ҳуқуқи. Дарслик. –Т., «Yridik adabiyotlar publish» 2022. 592 б.

Исломов З. Обшество, государство, право. –Т., Адолат. 2001.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов