HISTORICAL AND LEGAL ASPECTS OF THE ESTABLISHMENT OF INSTITUTIONS

HAC
Google Scholar
Branch of knowledge
To share
Sagatova, M. (2023). HISTORICAL AND LEGAL ASPECTS OF THE ESTABLISHMENT OF INSTITUTIONS. Modern Science and Research, 2(5), 17–21. Retrieved from https://inlibrary.uz/index.php/science-research/article/view/19706
Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Abstract

In this article, the author analyzed the history of the creation of institutions in the ancient Roman state and their activities from a scientific and theoretical point of view. He also explained that the main goal and objectives of the institutions is to help the poor and low-income segments of the population, unite them in a family and support them.

Similar Articles


background image

ISSN:

2181-3906

2023

International scientific journal

«MODERN SCIENCE АND RESEARCH»

VOLUME 2 / ISSUE 5 / UIF:8.2 / MODERNSCIENCE.UZ

17

МУАССАСАЛАРНИНГ ВУЖУДГА КЕЛИШИНИ ТАРИХИЙ-ҲУҚУҚИЙ

ЖИХАТЛАРИ

Сагатова Муборак

Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети “Фуқаролик жамияти

ва ҳуқуқ таълими” кафедраси ўқитувчиси Почта индекси: 100174, Университет кўчаси, 4

https://doi.org/10.5281/zenodo.7886614

Аннотация.

Муаллиф мазкур мақолада қадимги Рим давлатида муассасаларни

вужудга келиш тарихи ва уларнинг фаолиятини илмий - назарий жихатдан тахлил этган.
Шунингдек, муассасаларнинг асосий мақсади ва вазифалари аҳолининг қашшоқ, қийин
аҳволда ҳаёт кечирувчи қатламига ёрдам бериш, уларни бир оила сифатида бирлаштириш
ҳамда уларга ҳар томонлама мурувват кўрсатиш тузилмаси бўлганлигини ёритиб берган.

Калит сўзлар:

муассаса, алимент муассасалари, дафн маросимларини ўтказувчи

коллегиялар, ҳайрия муассасалари, оммавий муассаса, хусусий муассаса, юридик шахс.

ИСТОРИКО-ПРАВОВЫЕ АСПЕКТЫ СОЗДАНИЯ ИНСТИТУТОВ

Аннотация.

В данной статье автор проанализировал историю создания

институтов в древнеримском государстве и их деятельность с научно-теоретической
точки зрения. Также он пояснил, что основной целью и задачами учреждений является
помощь бедным и малообеспеченным слоям населения, объединение их в семью и оказание им
всесторонней доброты.

Ключевые слова:

учреждение, алиментные учреждения, похоронные коллегии,

благотворительные учреждения, государственное учреждение, частное учреждение,
юридическое лицо.

HISTORICAL AND LEGAL ASPECTS OF THE ESTABLISHMENT OF INSTITUTIONS

Abstract.

In this article, the author analyzed the history of the creation of institutions in the

ancient Roman state and their activities from a scientific and theoretical point of view. He also
explained that the main goal and objectives of the institutions is to help the poor and low-income
segments of the population, unite them in a family and support them.

Key words:

institution, maintenance institutions, funeral colleges, charitable institutions,

public institution, private institution, legal entity.

Муассасалар бундан икки ярим минг йил аввал қадимги Рим давлатида вужудга келган.

Улар ўзининг вужудга келиш вақтидан бошлаб деярли беш аср ўтгунга қадар жудаям
секинлик билан ривожланиб борган. Рим ҳуқуқига оид манбаларда юридик шахс мақомига
эга бўлган кўпгина ҳайрия муассасалар ҳақида таъкидланади. Бундай муассасаларга
черковлар, касалхоналар, мактаблар, мехрибонлик уйлари, ҳарбийлар учун маҳсус
касалхоналар каби ташкилотлар кирар эди

1

. Милоддан аввалги II асрга келиб Рим

императорларининг хайрихоҳлиги натижасида муассасаларнинг сони ва турлари кўпайиб
борди.

Қадимги Римда ҳайрия муассасалари орасида етим қолган болалар ва жудаям қашшоқ

ҳаёт кечирувчи оилалардаги фарзандларни ўз бағрига олган ва уларга ҳар томонлама ёрдам
кўрсатган

“alimenta”

деб аталган муассасалар мавжуд бўлган. Aлимент муассасалари м.а. I

1

Топилдиев В.Р. Рим ҳуқуқи. –Тошкент.: 2013. Янги аср авлоди., 263 б.


background image

ISSN:

2181-3906

2023

International scientific journal

«MODERN SCIENCE АND RESEARCH»

VOLUME 2 / ISSUE 5 / UIF:8.2 / MODERNSCIENCE.UZ

18

асрда Рим императори Нерва (м.а. 33 йил) ҳукмронлиги даврида вужудга келган. Бу
муассасалар кейинчалик шахсан императорлар томонидан вужудга келтирила бошланган.
Улар императорларнинг буйруғи билан шаҳарнинг мансабдор шахслари томонидан моддий
жиҳатдан таъминлаб турилган. Бу жараёнда шахсан квестор (консулнинг судлов ва молиявий
ишлар бўйича ёрдамчиси) ҳам қатнашган.

Алимент муассасалари фақатгина инсонпарварлик мақсадида фаолият юритиб,

кўрсатилган ёрдамларнинг барчаси беғараз ҳисобланган. Алиментдан нафақат етим болалар
ва оғир шароитдаги оилаларнинг фарзандлари, балки вояга етган бўлса-да, сиёсий
жараёнларда қатнаша олмайдиган болалар ҳам, етим қолган ва ёлғиз қизлар ҳам
фойдаланганлар. Жумладан, 82-161 йилларда Римда етим қолган қизлар учун алоҳида
стипендиялар

(stipendium)

ажратилар эди.

Алимент муассасаларининг кўпайишида ва ривожланишида Плиний, Антонин Пий,

Септимий Север (222-235й.) каби императорларнинг фаолияти катта роль ўйнаган. Бу
муассасаларнинг ҳуқуқий мақоми ҳақида шуни айтиш мумкинки, улар фуқаролик хуқуқий
муносабатларда юридик шахс сифатида қатнаша оладиган, аниқ бир ҳайрия мақсадларида
фаолият олиб борадиган ва ўзининг жамғармасига эга бўлган ташкилотлар эди.

Қадимги Римда вужудга келган муассасаларнинг яна бири тури бу дафн маросимларини

ўтказувчи коллегиялар

(collegia tenuiorum, collegia funeraticia)

бўлиб, улар милодий I

асрнинг иккинчи ярмида ташкил топган. Бундай муассасаларнинг вужудга келишига эҳтиёж
шунда эдики, қадимги римликлар ўз таналарининг нафақат тириклик пайтидаги ҳолатига,
балки унинг вафот этганларидан кейин қандай аҳволда бўлиши ҳақида ҳам қайғурганлар.
Яьни, I-IV асрларга оид манбаларда кўрсатилишича, ўша даврдаги жамиятнинг бой
одамлари шаҳар ташқарисидан ўзлари ва ўз яқинлари учун оилавий мозор учун ерлар сотиб
олганлар.

Бундан фарқли равишда аҳолининг қашшоқ қатлами бундай имкониятга эга

бўлмаганлар ва дафн маросимини ўтказувчи коллегия – (

collegia teniorium)

га аъзо

бўлганлар. Бу коллегиянинг аъзолари ҳар ойда унинг ҳисобига маълум миқдорда пул ўтказиб
туришлари натижасида ўзлари учун дафн этиладиган жой сотиб олиш ҳуқуқига эга
бўлганлар. Лекин, улар ўзларига тегишли ерга эга бўлганларидан кейин ҳам коллегия билан
бўлган алоқаларини узиб қўймаганлар.

Сollegia teniorium

ўзининг аъзоларига ер ажратиб

бериш билан бирга улар вафот этганларидан сўнг тегишли диний расм-русумларнинг
ўтказилишини ҳам таъминлаган. Шундай экан, бу коллегияга, асосан, жамиятнинг қуйи
қатламига мансуб шахслар, озод қилинган шахслар

(libertini

), ўз хўжайинининг руҳсати

билан қуллар ва шу каби шахслар аъзо бўлганлар (

tenuis

– лотинча “камбағал” деган маънони

билдиради). Мазкур ташкилотнинг характерли жиҳати шунда эдики, улар ҳам жамоат
муассасаларига ҳамда муассасага хос ҳусусиятларга эга эди.

Унинг жамоат ташкилотига хос ҳусусиятини қуйидагиларда кўриш мумкин:

биринчидан,

(collegia teniorium)

нинг асосида жамоат ташкилотчилиги ётарди;

иккинчидан,

унинг аъзолари ҳуқуқ ва мажбуриятларда тенг бўлганлар ва уни

бошқарганлар, умумий келишув асосида унинг фаолиятини тўхтатиб қўйиш ҳуқуқига ҳам эга
бўлганлар;


background image

ISSN:

2181-3906

2023

International scientific journal

«MODERN SCIENCE АND RESEARCH»

VOLUME 2 / ISSUE 5 / UIF:8.2 / MODERNSCIENCE.UZ

19

учинчидан,

collegia teniorium нинг олдига қўйилган мақсад ва вазифалар унинг фаол

аъзоларининг шахсий хоҳиш-истаги орқали амалга оширилган

2

.

Шу билан бирга

collegia teniorium

кўпгина Рим ҳуқуқига оид адабиётларда ҳайрия

муассасаси сифатида талқин қилинади

3

. Чунки, илк коллегияларнинг ташкил топиш давридан

бошлаб у билан мустаҳкам алоқалар ўрнатиб борган христиан черкови вақт ўтиши билан уни
маблағ билан тўлиқ ёки қисман таъминлаб тура бошлади ва унинг бош асосчисига айланди.
Энди мазкур муассасанинг асосий ишчи ва бошқарувчиларини христиан черкови вакиллари
ташкил этиб, бу муассасанинг ҳайрия ва бошқа мақсадларни кўзловчи фаолияти улар
томонидан бошқарилиб туриладиган бўлди. Бир сўз билан айтганда,

collegia teniorium

жамоат ташкилоти сифатида талқин қилинганда ҳам, муассаса сифатида талқин қилинганда
ҳам шуни кўриш мумкинки, унинг бош мақсади ва вазифалари аҳолининг қашшоқ ва қийин
аҳволда ҳаёт кечирувчи қатламига ёрдам бериш, уларни бир оила сифатида бирлаштириш
ҳамда уларга ҳар томонлама мурувват кўрсатиш эди.

Қадимги Римда (

ad pia causa)

деб аталган ҳайрия муассалари ҳам мавжуд бўлиб, улар

император Константин (306 – 337 й.) ҳукмронлиги даврида вужудга келган. Умумий ном
билан (

ad pia causa

) деб аталган мазкур ҳайрия муассасалари таркибига касалхоналар

(nosocomia

); қариялар уйлари (

gerontocomia)

, янги туғилган чақалоқларни боқувчи уйлар

(brephotrophia

), етим қолганлар учун яшаш жойлари (

orphanotrophia),

қашшоқлар учун

яшаш жойлари (

ptochotrophia),

уйсиз бечоралар ва мусофирлар учун яшаш жойлари

(xenodochia ёки xenones) ҳамда бева аёллар учун яшаш жойлари кирган

4

.

Ҳайрия муассасаларидаги бундай хилма-хиллик уларнинг турли хил йўналишларда

ривож топганидан далолат беради.

Ad pia causa

ларнинг ўзига хос жиҳати шундаки, уларнинг

фаолияти маълум бир белгилаб қўйилган мақсадни амалга ошириш билангина чегаралаб
қўйилмаган. Яъни, аниқ бир ҳайрия мақсадини кўзлаб вужудга келтирилган муассаса бошқа
бир ҳайрия мақсадидаги фаолиятни ҳам амалга оширган. Масалан, беморларни даволаш
мақсадида қурилган касалхоналардан беморлардан ташқари яшаш жойга муҳтож, ночор
аҳволда бўлган бошқа шахслар ҳам ўзларига бошпана топганлар. Лотин манбаларида

xenodochia,

xenones тарзида тилга олинган уйсиз бечоралар ва дарвешона ҳаёт

кечирувчиларни ўз бағрига олган ҳайрия муассасаларининг орқасидан эрамизнинг IV асри
ўрталаридан бошлаб шунга ўхшаш бошқа турдаги муассасалар сони ва тури жиҳатдан ҳам
кўпайиб борди. Жумладан, ушбу даврда биргина Константинопол шаҳрида уларнинг сони 35
тани ташкил этар эди. Кейинчалик бундай муассасалар Ғарбий Европада ҳам ташкил топа
бошлаган.

Қадимги Рим жамиятининг турли хил йўналишларида фаолият кўрсатган

муассасаларнинг ҳуқуқий мақомини умумлаштирган ҳолда шуни айтиш мумкинки, уларга
ўзининг илк ташкил топиш даврларида император ҳазинасининг мурувват ва ҳайр-эҳсон
мақсадида сарф қилинадиган бир қисми сифатида қаралган. Лекин, христиан динининг кенг
ёйилиши ва давлат дини сифатида қабул қилиниши билан мустақил фаолият юритиш
ҳуқуқига, яъни юридик шахс мақомига эга бўлган муассасалар вужудга кела бошлаган. Бу

2

Топилдиев В.Р. Рим ҳуқуқи. –Тошкент.: 2013. Янги аср авлоди., 263 б.

3

Римское право: учебное пособие / А. И. Бортенев, О. А. Сергачева, Е. Н. Коваленко; – Волгоград.:

Издательство Волгоградского института управления. 2017.

4

Вологдин А.А. Римское право. – Москва.: Юстиция., 2019. 256 c.


background image

ISSN:

2181-3906

2023

International scientific journal

«MODERN SCIENCE АND RESEARCH»

VOLUME 2 / ISSUE 5 / UIF:8.2 / MODERNSCIENCE.UZ

20

муассасалар (асосан, алоҳида черковлар) мулк сотиб олиш ёки васият бўйича унга эгалик
қилиш, кредитор бўлиш, судда иштирок этиш каби ҳуқуқларга эга эди. Бундай ҳуқуқларга
вақт ўтиши билан черков назорати остида бўлган бошқа муассасалар ҳам эга бўла бошлаган.

Мустақил юридик шахс ҳисобланган мазкур ҳайрия муассасалари умумий ном билан

“piae causae”, “piae corpora”, “venerabiles domus”

деб аталган. Бу муассасаларнинг

фаолиятини юритиб турувчи ва назорат қилиб турувчи шахслар “

oeconomus

” деб аталар эди.

Лекин, рим ҳуқуқи барча юридик шахслар сингари жамиятда мавжуд бўлган мазкур
муассасаларнинг ҳуқуқий мақоми тўғрисида муфассал бирор бир таъриф қолдирмаган.

Бугунги кунда муассасалар деб номланган корпорациялар айрим тадқиқотчиларнинг

фикрича юридик шахларнинг айрим турларидан анча кейин пайдо бўлган.

Муассасалар тарихини таҳлил қилар эканмиз, уларнинг вужудга келиши, турлари ва

ривожланиб бориши вақт ўтиши билан цивилизация алмашиб турганидек ўзгариб борган.
Яъни, илк муассасалар

(alimenta, сollegia tenuiorum

) Рим империясининг Ғарбий қисмида –

Ғарбий Европада вужудга келган ва бир хил йўналишда ривожланиб борган бўлса, улар
эрамизнинг IV асрига келиб Шарқий Рим империяси – Византияда сони ва тури жиҳатдан
Ғарбга қараганда анча юқорилаб кетди. Чунки, Ғарбий Рим империяси инқирозга юз
тутаётган бир даврда Византия ҳар томонлама ривожланиб бораётган давлат эди

5

.

Эрамизнинг VII асридан бошлаб славян халқларининг ҳам ўз давлатларига асос сола

бошлаши билан Византия империяси билан турли жабҳалардаги сиёсий, иқтисодий,
ижтимоий алоқалар йўлга қўйилган ва бу алоқаларнинг ривожланиб бориши билан 10-12 аср
олдин қадимги Рим давлатида ташкил топган муассасалар энди славян давлатларида ҳам
вужудга кела бошлади. Айниқса, X асрда (988 й.) славянларнинг Византиядан
христианликни қабул қилиши бу жараённинг янада жадаллашувига асосий туртки бўлди. Шу
аснода турли хил муассасалар тўғрисидаги тушунчалар халқлар ўртасидаги маданий, савдо-
иқтисодий, диний, сиёсий алоқалар орқали дунёнинг турли мамлакатларига тарқалган. Бу эса
муассасаларнинг бошқа давлатларда ҳам ташкил топишига олиб келган.

Ҳозирги замон ҳуқуқ назариясида муассаса деб, фуқаролик муносабатларида ҳуқуқнинг
мустақил субъекти сифатида қатнаша оладиган ва аниқ бир мақсад йўлида тижоратга оид
бўлмаган фаолият юритадиган ташкилот тушунилади

6

. Ўзбекистон Республикасининг 1997

йил 1 мартдан амалга киритилган Фуқаролик кодексининг 76-моддасида: “Бошқарув,
ижтимоий-маданий ёки тижоратчиликдан иборат бўлмаган вазифаларни амалга ошириш
учун мулкдор томонидан ташкил этилган ва тўла ёки қисман таъминлаб туриладиган
ташкилот муассаса ҳисобланади

7

” деб таъкидланган. Шунингдек, Ўзбекистон

Республикасининг “Нодавлат нотижорат ташкилотлари тўғрисида”ги Қонунни 13-
моддасида “Ижтимоий, маданий ва бошқа нотижорат тусдаги вазифаларни амалга ошириш
учун жисмоний ва (ёки) юридик шахслар томонидан тузилган нодавлат нотижорат
ташкилоти муассаса деб эътироф этилади

8

” деб белгиланган.

5

Топилдиев В.Р. Rim huquqi. –Т., Yridik adabiyotlar publish., 2022. 201 б.

6

Топилдиев В.Р. (2011). Фуқаролик ҳуқуқи (Ўқув қўлланма). -Т.: Чўлпон номидаги нашриёт матбаа ижодий

уйи, 624.

7

Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси. Расмий нашр. – Т., Адолат., 2018. – Б. 547.

8

Ўзбекистон Республикасининг 14.04.1999 йилдаги “Нодавлат нотижорат ташкилотлари тўғрисида”ги

Қонуни. (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1999 й., 5-сон, 115-модда)


background image

ISSN:

2181-3906

2023

International scientific journal

«MODERN SCIENCE АND RESEARCH»

VOLUME 2 / ISSUE 5 / UIF:8.2 / MODERNSCIENCE.UZ

21

Муассасалар қаторига давлат ва маҳаллий ҳокимият органлари, таълим, фан, маданият,

соғлиқни сақлаш, спортни бошқариб турувчи ташкилотлар – мактаблар, олий таълим
муассасалари, институтлар, касалхоналар, музейлар, кутубхоналар, суд-прокуратура
органлари ва бошқалар киради. Муассасалар уларни вужудга келтирувчи субъектларга қараб
оммавий (давлат ва маҳаллий ҳокимиятга тегишли) ва ҳусусий (жисмоний ва юридик
шахслар томонидан асос солинган) бўлиши мумкин.

Хулоса қилиб шуни айтиш мумкинки, деярли икки ярим минг йиллик тарихга эга

бўлган муассасалар ҳозирги кунга қадар мавжуд бўлган жамият ва давлатларнинг
шаклланиши ва ривожланишида ўз таъсир кучига эга бўлган асосий омиллардан бири бўлиб
келмоқда. Чунки муассасалар, асосан айнан давлатнинг уларга бўлган эҳтиёжи натижасида
вужудга келади. Давлатда мавжуд бўлган муассасаларнинг турлари, фаолияти, ҳуқуқий
мақоми ва давлатнинг уларга бўлган муносабати орқали мазкур давлатнинг ижтимоий-
сиёсий тузумини хамда давлатда фуқароларнинг ҳуқуқлари ва эркинликлари қанчалик
даражада амалга оширилишини билиб олиш мумкин бўлади.

REFERENCES

1.

Топилдиев В.Р. Рим ҳуқуқи. –Тошкент.: 2013. Янги аср авлоди, 263 б.

2.

Топилдиев В.Р. Рим ҳуқуқи. –Тошкент.: 2013. Янги аср авлоди, 263 б.

3.

Римское право: учебное пособие / А.И. Бортенев, О.А. Сергачева, Е.Н. Коваленко; –
Волгоград .: 2017.

4.

Вологдин А.А. Римское право. – Москва .: Юстиция, 2019. 256 c.

5.

Топилдиев В.Р. Rim huquqi. –Т., Yridik adabiyotlar publish, 2022. 201 б.

6.

Топилдиев В.Р. (2011). Фуқаролик ҳуқуқи (Ўқув қўлланма). -Т.:Чўлпон номидаги
нашриёт матбаа ижодий уйи, 624 б.

7.

Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси. Расмий нашр. – Т.: Адолат.,
2018. – Б. 547.

8.

Ўзбекистон Республикасининг 14.04.1999 йилдаги “Нодавлат нотижорат
ташкилотлари

тўғрисида”ги

Қонуни.

(Ўзбекистон

Республикаси

Олий

Мажлисининг Ахборотномаси, 1999 й., 5-сон, 115-модда)

References

Топилдиев В.Р. Рим ҳуқуқи. –Тошкент.: 2013. Янги аср авлоди, 263 б.

Топилдиев В.Р. Рим ҳуқуқи. –Тошкент.: 2013. Янги аср авлоди, 263 б.

Римское право: учебное пособие / А.И. Бортенев, О.А. Сергачева, Е.Н. Коваленко; – Волгоград .: 2017.

Вологдин А.А. Римское право. – Москва .: Юстиция, 2019. 256 c.

Топилдиев В.Р. Rim huquqi. –Т., Yridik adabiyotlar publish, 2022. 201 б.

Топилдиев В.Р. (2011). Фуқаролик ҳуқуқи (Ўқув қўлланма). -Т.:Чўлпон номидаги нашриёт матбаа ижодий уйи, 624 б.

Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси. Расмий нашр. – Т.: Адолат., 2018. – Б. 547.

Ўзбекистон Республикасининг 14.04.1999 йилдаги “Нодавлат нотижорат ташкилотлари тўғрисида”ги Қонуни. (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1999 й., 5-сон, 115-модда)

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов