ISSN:
2181-3906
2023
International scientific journal
«MODERN SCIENCE АND RESEARCH»
VOLUME 2 / ISSUE 7 / UIF:8.2 / MODERNSCIENCE.UZ
66
ТЎҚИМАЧИЛИК САНОАТИДА МАҲСУЛОТ СИФАТИНИ
БОШҚАРИШНИНГ ЯНГИЧА ЁНДОШУВЛАРИ
Васиев Хайрулло Улугбекович
Андижон машинасозлик институти, докторант
Абдурахманов Oбиджон Хамидович
Тошкент давлат аграр университети, катта ўқитувчи
https://doi.org/10.5281/zenodo.8117579
Аннотация.
Мазкур мақолада Тўқимачилик корхоналарига сифатни бошқариш
тизимини жорий қилиш ва унинг афзалликлари, маҳсулот сифатини комплекс бошқариш,
махсулот рақобатбардошлигини оширишда сифат тизимини ўрни ва ахамияти кабилар
ёритилган.
Калит сўзлар:
Махсулот, сифат, ишлаб чиқариш, мақсад, устунлик, бахтсиз
ходиса, касбий касаллиги, BS 8800 қўлланмаси, манфаатдор томонлар, саломатлик ва
хавфсизликни бошқариш.
NEW APPROACHES TO PRODUCT QUALITY MANAGEMENT IN THE
TEXTILE INDUSTRY
Abstract.
The article describes the implementation of quality management systems at light
industry enterprises and its advantages, integrated product quality management, the role and
importance of quality systems in increasing the competitiveness of products.
Key words:
product, quality, production, purpose, advantage, unfortunate host,
occupational disease, BS 8800 manual, stakeholder, health and safety management.
НОВЫЕ ПОДХОДЫ К УПРАВЛЕНИЮ КАЧЕСТВОМ ПРОДУКЦИИ В
ТЕКСТИЛЬНОЙ ПРОМЫШЛЕННОСТИ
Аннотация.
В статье рассказывается о внедрении систем менеджмента качества
на предприятиях легкой промышленности и его преимуществах, интегрированном
управлении качеством продукции, о роли и значении систем качества в повышении
конкурентоспособности продукции.
Ключевые слова:
продукт, качество, производство, цель, преимущество,
несчастный
случай,
профессиональное
заболевание,
руководство
BS
8800,
заинтересованные стороны, Управление здоровьем и безопасностью.
Бугунги кунда аҳолининг талаб ва эҳтиёжларининг кескин ўсиб бориши, шунингдек,
жаҳон бозорида глобал рақобат кучайиб бораётган бир шароитда мамлакатимизда ишлаб
чиқарилаётган маҳсулотларнинг сифатини ошириш орқали уларнинг ички ва ташқи
бозорлардаги рақобатбардошлигини таъминлаш масалалари муҳим аҳамият касб этмоқда.
Маҳсулот сифатини комплекс бошқаришнинг таклиф этилаётган ҳужжатлаштириш
тузилмасининг ўзига хос хусусиятлари шундан иборатки, корхонанинг ички ҳужжатларини
ишлаб чиқиш ташқи ҳужжатлаштиришни таҳлил қилишга асосланади, бунда корхона
миссияси, унинг фалсафаси, ўзак қадриятлари ва ҳоказолар ҳисобга олинади. Бунда ҳар бир
ишлаб чиқиладиган ҳужжатда бирламчи мақсадни баён қилиниши керак ва маҳсулот
сифатини комплекс бошқариш тизимини йўлга қўйишда ҳаракатлар айнан шу мақсадга
томон йўналтирилади.
ISSN:
2181-3906
2023
International scientific journal
«MODERN SCIENCE АND RESEARCH»
VOLUME 2 / ISSUE 7 / UIF:8.2 / MODERNSCIENCE.UZ
67
Саноат корхонасининг иқтисодий ва ижтимоий ривожланиш жараёнида маҳсулот
сифатини ва рақобатбардошлигини оширишга қаратилган бошқарув қарорлари
такомиллашиб боради, ўзгаради ва уларнинг ўрнини янада самарали воситалар эгаллайди,
негаки вақт ўтган сайин бозор ва рақобат муҳитида ўзгаришлар содир бўлиб бораверади.
Тадқиқотлар шуни кўрсатмоқдаки, тўқимачилик корхонасида маҳсулот сифатини
комплекс бошқаришни ташкил этиш бўйича ишлаб чиқилган тадбирларни амалга ошириш
маҳсулот сифат кўрсаткичларининг яхшиланиши ва умуман ишлаб чиқариш
самарадорлигининг ортишига имкон берди.
Масалан, юқори сифатли маҳсулот улуши 2022 йилда 92 фоизни ташкил этиб,
маҳсулотнинг бозорда сотилиш ҳажми 60 фоизгача ўсди, маҳсулот сотиладиган бозор
сегменти кенгайди, маҳсулот нуқсонларини бартараф этиш харажатлари 21,7 фоизга
қисқарди ва ҳоказо.
Тўқимачилик корхоналарида сифатни бошқариш тизимини ишлаб чиқиш ва жорий
қилиш босқичининг ўзи ҳам бир қанча босқичларни ташкил қилади. Умуман олганда сифат
менежменти тизими ишчи ҳолат бўлиши ва сертификатланишгача уни ресурслар билан
таъминлаш ва лойиҳани бошқариш тартибида 5-босқичли ишларни амалга оширилади (1-
расм).
Тўқимачилик корхоналарида иш сифатининг босқичма-бочқич даражасидан
ташқари умумий иш сифати даражаси доимий равишда назоратда бўлиши керак. Бу иш
жараёнлари даврида операциялар ўртасидаги ўзаро боғлиқликларни таъминлайди. Ишлаб
чиқариш жараёнидаги иш сифати - бу бажариладиган иш жараёнларининг белгиланган
талаблар тизимига мувофиқлик даражаси бўлиб, бунда чиқарилидиган маҳсулот сонининг
ортиши ва сифатининг кўтарилишидаги тенг шарт-шароитлар ҳамда ишлаб чиқариш
ресурсларидан оқилона фойдалганлик даражасидан келиб чиқиб ушбу талаблар қўйилади
(2-расм).
Тўқимачилик корхоналарида маҳсулот ишлаб чиқаришнинг алоҳида бир
жараёнида мавжуд категориялар ўртасидаги ўзаро боғлиқликлар схемаси
ISSN:
2181-3906
2023
International scientific journal
«MODERN SCIENCE АND RESEARCH»
VOLUME 2 / ISSUE 7 / UIF:8.2 / MODERNSCIENCE.UZ
68
тўқимачилик корхоналарида иш сифати ишлаб чиқариладиган маҳсулотнинг сони ва
сифатида кўринади. Иш сифатининг маҳсулот сифати билан боғлиқлиги ўзига хос бўлган
алоҳида хусусиятларга эга. Иш жараёнларида бажариладиган операциялар кўпинча нафақат
тайёрланадиган маҳсулот, балки ишни сифатли ва унумли бажарилиши ва пировардда,
юқори сифатли маҳсулотни чиқариш учун зарур бўлган қулай шарт-шароитларни
яратилишига ҳам таъсир кўрсатади. Шунинг учун корхонада маҳсулот сифатини
бошқариш, биринчи навбатда, иш сифатини бошқаришдан бошланиши керак.
тўқимачилик корхоналарида маҳсулотининг сифати ва рақобатбардошлигини
кўзланган даражасига олиб чиқишга фақатгина бошқарувнинг барча поғоналарида функция
ва усуллар мажмуидан режа асосида фойдаланиш орқали эришиш мумкин, зеро ушбу
функция ва усуллардан фойдаланишдаги бирдамлик ва мақсадга йўналганлик бошқарув
тизимиларида ўз ифодасини топади.
Тўқимачилик корхоналарида олиб борган тадқиқотларимиз шуни кўрсатмоқдаки,
корхонада барқарор равишда сифатли маҳсулот ишлаб чиқариши учун сифат бошқаруви
тизимини йўлга қўйиши ва ривожлантириши керак. Корхона йирик ҳажмларда маҳсулот
ишлаб чиқарадиган бўлса, аниқ ва самарали фаолият кўрсатадиган сифат тизимига эга
бўлмай туриб, катта ҳажмларда маҳсулот ишлаб чиқара олмайди. Корхонада замонавий
сифат тизими мавжудлигини ва компаниянинг бугунги замон маҳсулот сифатини
таъминлаш талабларига жавоб беришини кўрсатувчи восита бу ИСО халқаро
стандартлаштириш ташкилотининг сертификатидир.
REFERENCES
1.
Амалий қўлланма. GMS-
Глобал ишлаб чиқариш тизими (ишлаб чиқаришни
бошқариш ва сифат менежменти тизими мутахассислари учун). /А.А. Мамажонов,
П.Т. Бердимуратов, И. Х. Матякубов, М.К. Султанов, Маҳмуджон Абдужабборий/
1-таҳрир. Тошкент. Турин политехника университети, 2011. –54бет.
2.
Н. Р. Мани. Почему это произошло в Японии, а не в США.// «Курс на качество» №
1,1991, Калуга, с.16-28.
Маҳсулот
сифати
Меҳнат сифати
Иш сифати
Алоҳида
ишлаб
чиқариш
жараёни
Алоҳида иш
жараёнлари
Меҳна
т
Қисман ишлаб
чиқариш
жараёнлари
Натижалар
(маҳсулот
сони ва
сифати),
маҳсулот
рақобатбардо
Меҳнат
воситала
ри
Меҳнат
предмети
Меҳнат предмети
ўзгаришининг
табиий жараёнлари
ISSN:
2181-3906
2023
International scientific journal
«MODERN SCIENCE АND RESEARCH»
VOLUME 2 / ISSUE 7 / UIF:8.2 / MODERNSCIENCE.UZ
69
3.
Анализ видов и последствий потенциальных отказов. FMEA. Справочное
руководство. Перевод с английского четвертого издания от июня 2008 г. -
Н.Новгород: ООО СМЦ "Приоритет", 2009. - 142 с.
4.
ГОСТ Р 51814.2-2001 «Системы качества в автомобилестроении. Метод анализа
видов и последствий потенциальных дефектов». М.: "Издательство стандартов" ,
2001. - 18с.
5.
ISO 31000 Хавф менежменти гурух стандартлари. Принцип ва қўлланма.