GIFT CONTRACT AND ITS SPECIFIC FEATURES IN CIVIL LAW

HAC
Google Scholar
Branch of knowledge
To share
Komiljonov, F. (2023). GIFT CONTRACT AND ITS SPECIFIC FEATURES IN CIVIL LAW. Modern Science and Research, 2(7), 328–330. Retrieved from https://inlibrary.uz/index.php/science-research/article/view/22225
Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Abstract

This article talks about the gift contract and its specific features in civil law. Reasonable opinions and comments are used throughout the article.

Similar Articles


background image

ISSN:

2181-3906

2023

International scientific journal

«MODERN SCIENCE АND RESEARCH»

VOLUME 2 / ISSUE 7 / UIF:8.2 / MODERNSCIENCE.UZ

328

ФУҚАРОЛИК ҲУҚУҚИДА ҲАДЯ ШАРТНОМАСИ ВА УНИНГ ЎЗИГА ХОС

ХУСУСИЯТЛАРИ

Ф.К.Комилжонов

Ўзбекистон Республикаси Судьялар

олий мактаби тингловчиси

https://doi.org/10.5281/zenodo.8179465

Aннотация.

Мазкур мақолада

фуқаролик ҳуқуқида ҳадя шартномаси ва унинг ўзига

хос хусусиятлари ҳақида сўз боради. Мақола давомида асосли фикр ва мулоҳазалардан
фойдаланилган.

Калит сўзлар:

фуқаролик ҳуқуқи, ҳадя шартномаси,

мулкий муносабатлар.

GIFT CONTRACT AND ITS SPECIFIC FEATURES IN CIVIL LAW

Abstract.

This article talks about the gift contract and its specific features in civil law.

Reasonable opinions and comments are used throughout the article.

Key words:

civil law, gift contract, property relations.

ДОГОВОР ДАРЕНИЯ И ЕГО ОСОБЕННОСТИ В ГРАЖДАНСКОМ ПРАВЕ

Аннотация.

В статье рассматривается договор дарения и его особенности в

гражданском праве. На протяжении всей статьи используются обоснованные мнения и
комментарии.

Ключевые слова:

гражданское право, договор дарения, имущественные отношения.


Маълумки, Ўзбекистон иқтисодиётини янада ривожлантириш ва либераллаштириш

бўйича белгиланган устивор вазифалар қаторига мулкий муносабатлар алоҳида ўринга эга
ҳисобланади.

Мулк ижтимоий ҳаётнинг барча соҳаларида амалга ошириладиган ҳаракат

манбаидир.

Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 31-боби “Хадя” деб номланиб,

хадя шартномасига мувофиқ,

бир тараф (ҳадя қилувчи) бошқа тараф (ҳадя олувчи)га ашёни

текин мулк қилиб беради ёки бериш мажбуриятини олади ёхуд унга ўзига ёки учинчи
шахсга нисбатан мулк ҳуқуқи (талабини) беради ё бериш мажбуриятини олади ёхуд уни ўзи
ёки учинчи шахс олдидаги мулкий мажбуриятдан озод қилади, яъни озод қилиш
мажбуриятини олади.

Шу билан бирга,

ҳадяни ҳадя олувчига ҳадя қилувчининг вафотидан кейин

топширишни назарда тутувчи шартнома ўз-ўзидан ҳақиқий эмас ҳисобланади.

Чунки бу

ҳадя эмас, васиятномага тўғри келади. Ҳадя шартномасида кўзда тутилган мулк тарафлар
томонидан

шартнома

имзоланган

кундан

бошлаб

кучга

киради.

Ҳадя

шартномасини имзоланган заҳотиёқ иккинчи тараф мулкига ўтиб кетади ва қарор
ўзгартирилмайди.

Агар ҳадя қилишни ният қилган инсон ҳали шартнома тузилмасдан оламдан ўтиб

қолса, бўлажак ҳадя эгаси мулкни талаб қилишга ҳақли эмас. Бу шунчаки қуруқ ваъда
ҳисобланади. Агар нотариал идорада иш бошланган бўлиб, шартнома тузиш ҳаракатлари
амалга оширилган бўлса, ишни мархумнинг яқинлари мерос гувоҳномасини
расмийлаштириш орқали давом эттиришлари мумкин.


background image

ISSN:

2181-3906

2023

International scientific journal

«MODERN SCIENCE АND RESEARCH»

VOLUME 2 / ISSUE 7 / UIF:8.2 / MODERNSCIENCE.UZ

329

Шартнома асосида кўчмас мулк (уй) ҳадя қилингани амалиётда кўп кузатилгани

боис, баъзи инсонлар бошқа нарсалар билан ҳадя шартномасини тузиш мумкин эмас, деб
ўйлайдилар. Аслида расмий ҳадя автомашина, қимматбахо қоғоз, қимматбахо буюм, кўп
миқдордаги пул ҳам бўлиши мумкин.

Ҳадяни топшириш уни тақдим қилиш, рамзий топшириш (калит ва ҳоказоларни

тақдим қилиш) ёки ҳуқуқни белгилайдиган ҳужжатларни тақдим этиш йўли билан амалга
оширилади.

Хайр-эҳсон қилувчи мол-мулкни фуқарога хайр-эҳсон қилганида бу мол-мулкдан

маълум бир мақсадда фойдаланишни шарт қилиб қўйиши лозим, юридик шахсларга хайр-
эҳсон қилганда эса бу шартни қўйиши мумкин. Бундай шарт бўлмаганида мол-мулкни
фуқарога хайр-эҳсон қилиш оддий ҳадя деб ҳисобланади, қолган ҳолларда эса хайр-эҳсон
қилинган мол-мулкдан ҳадя олувчи унинг вазифасига мувофиқ фойдаланади.

Ҳадя қилиш, айни пайтда ҳадяни олувчига топшириш оғзаки амалга оширилиши

мумкин.

Кўчмас мулкни ҳадя қилиш шартномаси ҳадя қилувчи юридик шахс бўлганида,

фуқаролар ўртасида базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн бараваридан ортиқ суммага
шартнома тузилаётганда, шартномада келажакда ҳадя этиш ваъда қилинган ҳолларда оддий
ёзма шаклда тузилиши лозим.

Кўчмас мулкни ҳадя қилиш шартномаси нотариал тасдиқланиши ва давлат

рўйхатидан ўтказилиши лозим.

Қонунчиликда белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказилиши лозим бўлган

автомототранспорт воситаларини ҳадя қилиш шартномаси нотариал тасдиқланган бўлиши
керак.

Агар ҳадя шартномаси рўйхатдан ўтказилган бўлса, ҳадяни қабул қилишни рад этиш

ҳам давлат рўйхатидан ўтказилиши лозим.

Ҳадя олувчи ҳадя қилувчининг, унинг оила аъзолари ёки яқин қариндошларининг

ҳаёти ёки соғлиғига қарши атайлаб жиноят содир қилган ҳолларда ҳадяни бекор қилишга
суд тартибида йўл қўйилади.

Ҳадя олувчи ҳадя қилувчини қасддан ўлдирган тақдирда ҳадя қилувчининг

ворислари судда ҳадяни бекор қилишни талаб этиш ҳуқуқига эга. Агар ҳадя олувчининг
ҳадя қилувчи учун катта номулкий қийматга эга бўлган ҳадя буюмга нисбатан муомаласи
унинг бутунлай йўқ бўлиб кетиши хавфини солса, ҳадя қилувчи ҳадя бекор этилишини суд
тартибида талаб қилишга ҳақли.

Бундан ташқари,

м

анфаатдор шахснинг талабига биноан суд якка тадбиркор ёки

юридик шахснинг банкротлик тўғрисидаги қонунчилик қоидаларини бузиб, банкрот деб
эълон қилинишидан олдинги бир йил ичида тадбиркорлик фаолияти билан боғлиқ
маблағлар ҳисобидан қилган ҳадясини бекор қилиши мумкин.

Шуни такидлаш лозим, эр ва хотиннинг никоҳга қадар ўзига тегишли бўлган мол-

мулки, шунингдек улардан ҳар бирининг никоҳ давомида ҳадя, мерос тариқасида ёки бошқа
бепул битимлар асосида олган мол-мулки улардан ҳар бирининг ўз мулки ҳисобланади.

Ҳадя шартномасида ҳадя олувчи ҳадя қилувчидан олдин вафот этган тақдирда ҳадя

қилувчининг ҳадяни бекор қилиш ҳуқуқи шарт қилиб қўйилиши мумкин. Ҳадя бекор
қилинган тақдирда ҳадя олувчи ҳадя қилинган ашёни, агар у ҳадя бекор қилинган пайтда


background image

ISSN:

2181-3906

2023

International scientific journal

«MODERN SCIENCE АND RESEARCH»

VOLUME 2 / ISSUE 7 / UIF:8.2 / MODERNSCIENCE.UZ

330

асл ҳолатда сақланиб қолган бўлса, қайтариши лозим. Ҳадя шартномасини бажаришдан
бош тортиш ва ҳадяни бекор қилиш тўғрисидаги қоидалар оғзаки тузилган ҳадя
шартномаларига нисбатан қўлланмайди.

Қонунчиликка мувофиқ, қуроллар ёки шу каби жамоат хавфсизлигига хавф солувчи

буюмларни ҳадя қилиш мумкин эмас. Ҳадя қилувчи ҳадя қилинган хонадонда оила аъзоси
сифатида истиқомат қилишга ҳақлидир. Ҳадя қилувчи ҳадя эвазига нимадир талаб қилишга
ҳақли эмас.

Ҳадянинг васиятномадан фарқи. Фуқаролик қонунчилигида ҳадяни ҳадя олувчига

ҳадя қилувчининг вафотидан кейин оширилишини назарда тутувчи шартнома тан
олинмайди. Бундай ҳолатда ҳадяга нисбатан васиятнома тўғрисидаги қоидалар қўлланади.
Ҳадянинг васиятномадан фарқи шундаки, мулк ҳадя қилувчининг тириклигида
топширилади.

Ҳадя шартномаси баъзи ҳуқуқий белгилари билан бошқа шартномалардан

фарқланади. Буни уларнинг ҳақиқий саналмаслиги ҳолларида ҳам кўриш мумкин.
Битимларнинг ҳақиқий саналиши учун одатда қўйиладиган шартлардан ташқари, ҳадяда,
биринчидан, ашё, мулк ҳуқуқи ёки мулкий мажбуриятдан озод қилиш шаклидаги ҳадя
ашёсини аниқ кўрсатиш керак. Иккинчидан, ҳадя предмети ҳадя олувчига ҳадя
қилувчининг тириклигида топширилиши керак. Бундан ташқари, ҳадя шартномалари,
албатта, оддий ёзма шаклда тузилиши, кўчмас мулкларни ҳадя қилиш эса, айни пайтда
нотариал тасдиқланиши ва давлат рўйхатидан ўтказилиши ҳам керак.


References

REFERENCES

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов