EFFECTIVE WAYS TO INTENSIVELY GROW BODIES AND HEIFERS ON BREEDING FARMS AND CREATE A HERD OF THE FIRST FERTILE COWS

HAC
Google Scholar
Branch of knowledge
To share
Ajimuratov, A., & Koshenova, U. (2023). EFFECTIVE WAYS TO INTENSIVELY GROW BODIES AND HEIFERS ON BREEDING FARMS AND CREATE A HERD OF THE FIRST FERTILE COWS. Modern Science and Research, 2(7), 5–7. Retrieved from https://inlibrary.uz/index.php/science-research/article/view/22310
Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Abstract

This article provides information on the organization of a herd replenishment group from well-developed female calves, feeding them purposefully intensively, which is acceptable by Origin on farms specializing in cattle breeding.


background image

ISSN:

2181-3906

2023

International scientific journal

«MODERN SCIENCE АND RESEARCH»

VOLUME 2 / ISSUE 8 / UIF:8.2 / MODERNSCIENCE.UZ

5

НАСЛЧИЛИК ФЕРМЕР ХЎЖАЛИКЛАРИДА ТАНА ВА ҒУНАЖИНЛАРНИ

ЖАДАЛ ЎСТИРИШ ВА БИРИНЧИ ТУҚҚАН СЕРМАҲСУЛ СИГИРЛАР

ПОДАСИНИ ЯРАТИШНИНГ САМАРАЛИ УСУЛЛАРИ

Ажимуратов Ахмет

Самарқанд давлат ветеринария медицинаси, чорвачилик ва биотехнологиялар

университети Нукус филиали магистранти

Кошенова Уғилхан Қурбанбаевна

Самарқанд давлат ветеринария медицинаси, чорвачилик ва биотехнологиялар

университети Нукус филиали талабаси

https://doi.org/10.5281/zenodo.8208865

Аннотация.

Ушбу

мақолада

қорамолчиликка

ихтисослашган

фермер

хўжаликларида келиб чиқиши бўйича маъқул, яхши ривожланган урғочи бузоқлардан подани
тўлдириш гуруҳи ташкил қилиш, уларни мақсадли жадал ўстириб боқиш ҳақида
маълумотлар келтирилган.

Калит сўзлар:

Пода, рацион, конституция, экстерьер, зот, ғунажин.

EFFECTIVE WAYS TO INTENSIVELY GROW BODIES AND HEIFERS ON

BREEDING FARMS AND CREATE A HERD OF THE FIRST FERTILE COWS

Abstact.

This article provides information on the organization of a herd replenishment

group from well-developed female calves, feeding them purposefully intensively, which is
acceptable by Origin on farms specializing in cattle breeding.

Key words:

Herd, racion, Constitución, exterer, breed, heifer.

ЭФФЕКТИВНЫЕ МЕТОДЫ ИНТЕНСИВНОГО ВЫРАЩИВАНИЯ ТЕЛОК И

ТЕЛОК НА ПЛЕМЕННЫХ ФЕРМАХ И СОЗДАНИЯ ПЕРВОГО

ПРОДУКТИВНОГО СТАДА КОРОВ

Аннотация.

В данной статье представлена информация об организации группы

пополнения стада из благоприятных по происхождению, хорошо развитых самок телят
на фермах, специализирующихся на разведении крупного рогатого скота, их
целенаправленном интенсивном выращивании и выращивании.

Ключевые слова:

Стадо, рацион, конституция, экстерьер, порода, телка.

Сут қорамолчилигини жадал ривожлантириш, моллар наслини яхшилаш билан

уларнинг подасини сифат жиҳатдан тез, қайта тиклашни тақоза этади. Шунинг учун фермер
хўжаликлари талабларига мослашган наслдор тана ва ғунажинларни жадал ўстириш
республикада катта аҳамиятга эга.

Подадаги сигирлар таркибини йилига 15-20 % сермаҳсул биринчи туғим сигирлар

билан мунтазам алмаштириб бориш подани ёшартириш билан бирга, уларнинг насл ва
маҳсулдорлик кўрсаткичларини жадал ўсишини таъминлайди.

Бу тадбирлар таъминлаш учун фермер хўжалиги пода таркибида сигирлар бош

сонига нисбатан 18-20 % ғунажинлар, 20-25 % қочириш ёшидаги таналар ва 25-30 % 1
ёшгача наслдор таналар бўлиши талаб этилади.

Афсуски, республикамизнинг кўпчилик фермер хўжаликларида, ёш наслдор

молларни ўстиришга етарли аҳамият бермаслиги натижасида уларнинг кунлик ўсиши 250-
300 г ни ташкил этиб, 18 ойлигида бор йўғи 200-250 кг тош босиши, улардан подани


background image

ISSN:

2181-3906

2023

International scientific journal

«MODERN SCIENCE АND RESEARCH»

VOLUME 2 / ISSUE 8 / UIF:8.2 / MODERNSCIENCE.UZ

6

тўлдиришда фойдаланиш имкониятларидан маҳрум қилмоқда. Натижада фермер
хўжаликлари сигирлар подасига ўз вақтида сермаҳсул биринчи туққан сигирлар
кўчирилмаслиги, қари ва каммаҳсул сигирларни подадан пучак қилинмаслиги сабабли
маҳсулдорликнинг жадал ўсиш кўзга ташланмаётир. Кўпчилик фермер хўжаликлари ўз
тана ва ғунажинларини жадал ўстириб сермаҳсул сигирлар подасини яратиш ўрнига
хориждан кўплаб қиммат (5-6 млн. сўм) баҳода тана ва ғунажинлар сотиб олмоқдалар.

Ҳар бир фермер ҳам хориж валютасида мол сотиб олиш имкониятига эга эмас, шу

боис фермер хўжаликларида ички имкониятларни ишга солган холда ўзи ва қўшни
фермерлар, шахсий ёрдамчи ва деҳқон хўжаликлари учун сермаҳсул I туғим сигирлар ёки
ғунажинлар ўстиришни ташкил қилиш керак.

Қорамолчиликка ихтисослашган фермер хўжаликларида келиб чиқиши бўйича

маъқул, яхши ривожланган урғочи бузоқлардан подани тўлдириш гуруҳи ташкил қилиниб,
улар мақсадли жадал ўстирилиб 16-18 ойлигида йирик зотларда (қора-ола, голштин, швиц)
350-360 кг, кичик зотларда (қизил чўл, бушуев) 320-340 кг тирик вазнга эришганда қочириб,
ғунажинларни меъёрда ўстириш эвазига 26-27 ойлигида туғишини таминлаш, кам
харажатлар билан сермаҳсул сигир етиштириш имконини беради.

Бу мақсадда иложи борича фермер хўжаликларида жаҳон илғор чорвачилиги

(Исроил, Шимолий Америка, Европа мамлакатлари) тажрибаларидан фойдаланиб
(таналарни 13-14 ойлигида қочириб 22-23 ойлигида туғдириш) уларни шароитга қараб
мослаб жорий этишни талаб этади.

Фермер хўжаликларида наслчилик ишини тўғри йўлга қўйиш, сигир ва қочириш

ёшига етган таналарни суъний уруғлантириш ва жаҳон генофондининг асл намуналаридан
фойдаланиб келажакда сермаҳсул авлод олишни таъминлайди.

Ҳар бир фермер хўжалигининг табиий – иқлим шароити, иқтисодий аҳволига қараб

у ёки бу зотни маъқул сақлаш усулларини, озиқлантириш хили (типи) ва меъёрини қўллаш
имкониятлари мавжуд.

Бу борада республикада қатор илмий тадқиқотлар ўтказилиб ижобий натижалар,

яъни зот ва зотдорликдаги, турли жадалликда, рацион типида ўстирилган I туққан
сигирлардан 3400-3900 кг сут соғиб олиш мумкинлиги қайд этилган.

Қорақалпоғистон республикасининг барча туманларининг сут ишлаб чиқаришга

иҳтисослашган фермер ва деҳқон хўжаликлари шароитида подани тўлдирадиган урғочи
таналарни ўстириш ва сермаҳсул биринчи туғим сигирларнинг ҳолатини ўрганишни талаб
этади.

Подани тўлдирадиган урғочи таналарни ўстириш технологияси хўжаликларда ҳар

хилда олиб борилади. Бундай технологияларнинг асосий камчиликлари ёш қорамолларни
озиқлантириш ва сақлаш шароитлари улар организмининг биологик талаби даражасига
тўғри келмаслиги, натижада улар қочириш ёшида тирик вазни бўйича андоза талабларига
жавоб бермасдан подани қайта тиклаш ҳусусияти пасаяди. Улардан етиштирилган биринчи
туғим сигирларнинг маҳсулдорлиги албатта паст бўлади. Фермер хўжаликларида подани
тўлдирадиган ёш қорамолларнинг ўртача кунлик семириш 350 г дан паст бўлиб, урғочи
таналар 23-25 ойлигида 340-350 кг тирик вазнда қочирилмоқда.

Шунинг учун ҳам фермер ва деҳқон хўжаликларида подани тўлдирадиган ёш

қорамоллар ва биринчи туғим сигирларни ўстириш технологияларини такомиллаштириш


background image

ISSN:

2181-3906

2023

International scientific journal

«MODERN SCIENCE АND RESEARCH»

VOLUME 2 / ISSUE 8 / UIF:8.2 / MODERNSCIENCE.UZ

7

бўйича ҳар томонлама илмий изланишлар ўтказиш маълум илмий ва амалий қизиқиш
уйғотади.

Мажмуа илмий изланишларда Ўзбекистонда худудлаштирилган сут йўналишида

қорамолларнинг сермаҳсул подасини ўстириш технологиясини асосий элементлари
(тизимлари) ўрганилиб, уларнинг биологик талабларга мос келадиган муайян
озиқлантириш ва сақлаш шароитлари аниқланади, ғунажинларни туғишга тайёрлаш ва
биринчи туғим сигирларни ийдириш жараёнлари уларнинг маҳсулдорлигини оширишга
қаратилади.

Сут ишлаб чиқаришни кўпайтириш, сифатини яхшилаш ва таннархини пасайтириш

муаммолари сермаҳсул биринчи туғим сигирларни ўстириш технологиясини
такомиллаштириш самарали усулларини ишлаб чиқиш асосида амалга оширилганлиги учун
долзарб бўлиб, халқ хўжалигида катта амалий аҳамиятга эгалиги ушбу ишни бажаришга
асос бўлади.


REFERENCES

1.

Максудов И. Қорамолчилик билан шуғулланувчи фермерлар учун қўлланма.
Самарқанд, 1997.

2.

Максудов И. Фермер хўжалигида подани тўлдирувчи урғочи таналарни ўстириш.
СамҚХИ илмий тўплами, 1997, 118 б.

3.

Максудов И, Собиров П.С, Дўстқулов С.Д. Сутчилик хўжалигини ташкил қилиш
тажрибасидан. СамҚХИ илмий тўплами, 2001 й, 185-191 б.

4.

Ganiyeva, M. (2021). Effective Methods of TRIZ.

References

Максудов И. Қорамолчилик билан шуғулланувчи фермерлар учун қўлланма. Самарқанд, 1997.

Максудов И. Фермер хўжалигида подани тўлдирувчи урғочи таналарни ўстириш. СамҚХИ илмий тўплами, 1997, 118 б.

Максудов И, Собиров П.С, Дўстқулов С.Д. Сутчилик хўжалигини ташкил қилиш тажрибасидан. СамҚХИ илмий тўплами, 2001 й, 185-191 б.

Ganiyeva, M. (2021). Effective Methods of TRIZ.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов