ISSN:
2181-3906
2023
International scientific journal
«MODERN SCIENCE АND RESEARCH»
VOLUME 2 / ISSUE 12 / UIF:8.2 / MODERNSCIENCE.UZ
932
МУСУЛМОН ҲУҚУҚИДА ГАРОВ ТУШУНЧАСИ, ВА УНГА БОҒЛИҚ
МАСАЛАЛАР ҲАҚИДА
Қиличев Абдураим Ярашевич
Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси
Давлат ва ҳуқуқ институти мустақил тадқиқотчиси
2441188guas@mail.ru
https://doi.org/10.5281/zenodo.10408617
Аннотатция.
Мазкур мақолада исломда гаров тушунчаси, унинг турлари ва асосий
жиҳатлари ҳақида, шунингдек гаров шартномаси билан боғлиқ ўзига хосликлар баён
қилинади.
Калит сўзлар:
Гаров, раҳн, қарз, мулк.
ABOUT THE CONCEPT OF PLEDGE IN MUSLIM LAW AND RELATED ISSUES
Abstract.
This article describes the concept of pledge in Islam, its types and main aspects,
as well as specifics related to the pledge contract.
Key words:
Pledge, lien, debt, property.
О ПОНЯТИИ ЗАЛОГА В МУСУЛЬМАНСКОМ ПРАВЕ И СВЯЗАННЫХ С НИМ
ВОПРОСАХ
Аннотация.
В данной статье описано понятие залога в исламе, его виды и основные
аспекты, а также особенности, связанные с договором залога.
Ключевые слова:
Залог, залог, долг, имущество.
Анъанавий молия ташкилотлари ёки жисмоний шахслар улардан қарз олишда гаровни
талаб қилишади, лекин исломий молия институтлари кредит бермай, молиявий фаолият
шуғулланади ҳамда шариятда маълум бўлган кафиллик учун гаров талаб қилишади.
Гаров сўзи араб тилида
“раҳн”
, гаров берувчи
“ар-раҳин”
, гаров олувчи
“муртаҳин”
,
гаровга қўйилган мол эса
“марҳун”,
қарз
“марҳунбихи”
дейилади.
Шариатда
қарз сабабидан ишонч учун тутиб қолинган молга - гаров
дейилади,
яъни ислом дини қарз олди бердиси (насия) савдода гаров олишга ёки беришга изн беради.
Гаров қарз берувчи учун қарзни тўлаш кафолати ёки гарови бўлиб хизмат қилади.
Қуръони Каримнинг Бақара сураси, 283-оятида:
“Агар сафарда бўлсангизу котиб
топа олмасангиз, (қарз эвазига) гаров берингиз”,
дейилган. Шундай қилиб, қарз олди
бердиси (масалан қарз ҳасанда) ёки савдо битимларида (насия савдода) қарз берувчи берган
қарзи эвазига, савдогар-тожир насияга сотаётган моли эвазига
гаров
талаб қилиш ҳуқуқига
эга.
Гаровга доир умумий фиқҳий қоидалар:
1. Шариатда савдоси таъқиқланган мол-мулк (масалан вақфдаги мулк, маст қилувчи
ичимликлар, чўчқа ва ҳоказо) гаров сифатида тақдим қилиниши мумкин эмас;
2. Гаровга қўйилаётган нарса аниқ тавсифланиши (таърифланиши) мумкин бўлиши
керак (масалан нималиги, кўриниши, ўлчами, ранги, оғирлиги каби);
ISSN:
2181-3906
2023
International scientific journal
«MODERN SCIENCE АND RESEARCH»
VOLUME 2 / ISSUE 12 / UIF:8.2 / MODERNSCIENCE.UZ
933
3. Гаров берувчи мулкни тасарруф қилиш ҳуқуқи ва қобилиятига эга оқил инсон
бўлиши (ёш бола бўлмаслиги, гаровга қўйишга мажбурланмаган бўлиши) керак
1
;
4. Гаровга қўйилаётган мулк гаров берувчи қарздорнинг мулки бўлиши керак, яъни
бошқа бировнинг мулки гаров сифатида тақдим қилиниши мумкин эмас, аммо учинчи
тарафнинг мулки, унинг розилиги билан (яъни томонларнинг ёзма келишуви асосида)
гаровга қўйилиши мумкин;
5. Тарафларнинг келишувига, ҳамда гаровнинг турига қараб, гаров мулк эгасининг
ўзида сақланиши ҳам, гаров олувчида сақланиши ҳам, шунингдек учинчи томонда
сақланиши ҳам мумкин;
6. Гаровни сақлаш ва унинг бус-бутунлигини таъминлаш бўйича масъулият ва бу
билан боғлиқ харажатлар гаров берувчи-қарздорнинг зиммасида бўлади;
7. Гаров берувчи гаровдаги мулкни бошқа бировга сотиш, ҳадя қилиш в.ҳ.к.з.
ҳуқуқига эга эмас;
8. Гаровдаги нарса яна бошқа бировга (учинчи томонга) гаровга берилиши мумкин
эмас;
9. Гаров берувчи (қарздор) гаровга қўйилган мулкдан гаров олувчининг рухсатисиз
фойдаланишга ҳақи йўқ;
10. Қарз берувчи унга берилган гаровдан фойдаланишга ҳаққи йўқ, ҳаттоки қарздор
бунга руҳсат берган бўлса ҳам, чунки қарз бериш эвазига келадиган (қарз берувчига) ҳар
қандай фойда рибо ҳисобланади. Аммо гаров сифатида сигир, туя, от каби соғиладиган ёки
миниладиган ҳайвон тақдим қилинганда гаровни ушлаб турган ундан (гаровдан)
фойдаланиши мумкин, масалан соғин сигир гаровга қўйилган бўлса, гаровни тутиб турган
гаровдаги сигирни соғиб сутини ичиши ёки сотиши мумкин. Лекин, бу ҳолатда гаровни
тутиб турган шу молнинг нафақасини (яъни боқишни) ҳам бўйнига олади, чунки агар
гаровдаги ҳайвон боқилмаса у нобуд бўлади, соғилмаса касалланади ва бу билан гаров
берувчига моддий зарар етади.
Ушбу турдаги гаров ва ундан фойдаланиш масаласи Абу Ҳурайрадан (р.а) ривоят
қилинган қуйидаги ҳадисда келтирилган.
“Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Улов
гаровга қўйилган бўлса, минилади. Сутли ҳайвон гаровга қўйилган бўлса, сути ичилади.
Миниб, ичганга нафақаси лозим бўлади”, деган”.
Гаров турлари: рухсат этилган, тақиқланган, ҳақиқий ёхуд ҳақиқий эмас,
мажбурий, шартли ва умумий.
Гаров сифатида қуйидагилар тақдим қилиниши мумкин:
– шариатда савдоси таъқиқланмаган мол-мулк;
– қимматбаҳо қоғозлар (масалан шариатда таъқиқланмаган маҳсулот ишлаб
чиқарувчи корхоналар акциялари);
– пул;
– муддатли омонатга қўйилган пуллар (масалан муддатли омонатга қўйилган
бўлганлиги учун қарздор ўз пулларидан фойдалана олмасдан қарз олишга мажбур бўлган
ҳолатда);
1
Ан-Надави, Аль-Фикх аль Муяссар, 392-бет.
ISSN:
2181-3906
2023
International scientific journal
«MODERN SCIENCE АND RESEARCH»
VOLUME 2 / ISSUE 12 / UIF:8.2 / MODERNSCIENCE.UZ
934
– ва бошқа шариатда ва амалдаги қонунчиликда таъқиқланмаган мол-мулк.
Гаров тақдим қилиш (қабул қилиш)да қуйидагиларга риоя этиш ва эътибор
қилиш лозим:
1.
Гаров ҳам ҳудди байъ (савдо) каби икки томоннинг розилиги билан, ёзма келишув
асосида амалга оширилади;
2. Қарздор қарзини қайтаришга қатъий аҳд қилиши керак, яъни гаров бердимку қарзни
қайтармасам гаров ҳисобидан ёпиб юборишади деган фикрда бўлмаслиги лозим. Чунки
қарз берган ёки молини насияга берган томон қарздорнинг қарзини ёпиш учун гаровни
сотиш каби ортиқча ташвишларга қолса, у бошқа бировга қарз бермай қўйиши мумкин,
яъни бу нарса жамиятда инсонларнинг бир бирига бўлган ишончига путур етказади
(ўзбекчасига айтганда одамлар ўртасида меҳр-оқибатнинг йўқолишига сабаб бўлади).
Гаровга талафот етиши масаласи:
– гаров олувчининг айбисиз гаровга қўйилган мулк йўқолса ёки унга талафот етса,
гаров олувчи эмас, балки қарздор зарар кўради, яъни бу зарар қарздорнинг зиммасига
тушади;
– агар гаровни тутиб турган (қарз берувчи ёки учинчи томон)нинг айби билан гаров
талафотга учраса, унда қарз қарздорнинг бўйнидан соқит бўлади, лекин агар талафотга
учраган гаровнинг қиймати мавжуд қарздан юқорироқ (қимматроқ) бўлса, у ҳолда ўртадаги
фарқ гаровнинг талафотга учрашига сабаб бўлган томондан қопланади.
– гаровга қўйилган мулк турли офатлардан (ёнғин, тошқин, ўғрилик ва ҳоказо)
суғурталаниши мумкин. Фақат бундай суғурталаш имкони бўлса исломий суғурта
(такафул) тизими доирасида бўлиши керак (ҳамма давлатларда ҳам такафул мавжуд эмас).
Шунда гаровга қўйилган мулк, гаровни ушлаб турган томоннинг айбисиз талафотга учраса,
гаров берувчига етган зарар суғурта ҳисобидан қопланади.
Қарзни ёпиш вақтида гаровни тасарруф этиш тартиби.
Агар келишилган муддатда
қарз қайтарилмаса (тўлов амалга оширилмаса) берилган қарз (мол) гаров ҳисобидан
қопланади. Гаровнинг сотилишидан тушган пул қарз миқдоридан кўп бўлса, унда ортиқча
пул қарздорга қайтарилади. Гаровни сотиш давомида қилинган харажатлар ҳам гаров
сотилишидан тушган пулдан қопланади, агар бу пул етарли бўлмаса, у ҳолда етмаган қисми
гаров берувчи-қарздор ҳисобидан қопланади. Агар гаров берилган қарздан паст нархга
сотилса, унда етмаган қисми қарздор томонидан қопланади.
Қонуний жиҳатдан, раҳн - қарздорнинг кредиторга қарзни қайтаришга қодир
бўлмаган ёки қарзни тўлашдан бош тортган ҳолларда кредиторга қарзни қайтариб олиш ёки
уни гаровга қўйилган мол-мулкдан қондириш имконини берадиган таъминот сифатида
кредиторга жисмоний мулкни тақдим этган шартномани англатади.
Аксарият ислом уламоларининг фикрича, гаров (раҳн) шартномаси тўрт устундан
иборат.
Шартнома тарафлари (қарздор, қарз берувчи ва гаров):
1. Ар-роҳин (қарздор/гаровчи) бу - қарзни тўлаш учун кредиторга гаров қўйган гаров
шартномаси тарафларидан бири. У ўз қарзини тўламагунча ёки тўлашдан бош тормагунча,
қарз берувчига ўз мол-мулкини назорат қилишга рухсат бермагунча ўша мулкнинг қонуний
эгаси ҳисобланади.
ISSN:
2181-3906
2023
International scientific journal
«MODERN SCIENCE АND RESEARCH»
VOLUME 2 / ISSUE 12 / UIF:8.2 / MODERNSCIENCE.UZ
935
2. Ал-муртаҳин (кредитор/гаровга олувчи) бу гаров шартномасининг иккинчи тарафи
ва гаров таъминоти (хавфсизлиги) тақдим этилган шахс ёхуд муассасадир.
3. Ал-марҳун (гаровга қўйилган нарса-мулк). Бу қарздор томонидан қарз олиш учун
гаровга сифатида фойдаланиладиган, сотувга қўйилмайдиган активдир.
4. Ал-Мурхинбихи (Қарз), бу қарздор томонидан унинг келгуси эҳтиёжларини
қондириш учун молиялаштириш сифатида қарз берувчи томонидан берилган маблағ.
Бунинг учун фоизлар ундирилмайди.
5. Таклиф (оферта) ва қабул қилиш (акцепт). Бу шартноманинг асосидир. Гаров
шартномасини тузиш учун қарздор таклиф қилиши, қарз берувчи (кредитор) ушбу
таклифларни қабул қилган бўлиши керак. Шунда шартнома ҳақиқий ҳисобланади.
2
Юқоридагилардан келиб чиқиб хулоса қилиш мумкинки, ислом молиясида гаров
билан боғлиқ масалаларнинг аксарият қисми бўйича тушунтиришлар берилган.
Гаров билан боғлиқ турли тушунмовчилик-муаммолар, томонлар ўртасида тузилган
ўзаро келишув доирасида, агар келишмовчилик ҳал бўлмаса, у ҳолда шариат ва амалдаги
қонунчилик доирасида ҳал қилиниши белгиланган. Яъни, ўзаро келишувга эришиш асосий
мезон қилиб олинган.
2
Аминат А. Фитай “Природа и принципы рана (залога) в исламских финансах” 2023.
