Authors

  • К.Х. Давлетмуратов

DOI:

https://doi.org/10.71337/inlibrary.uz.science-research.67964

Abstract

Бу мақолада ёш авлоднинг маънавий, ақлий ва ижтимоий ривожланиши учун муҳим вазифаларга ўргатиш. Танқидий фикрлашни инсоннинг воқеаларга, маълумотларга ва вазиятларга тўғри ёндашишини, уларни баҳолаб, мустақил қарорлар қабул қилишини таъминлашини такомилаштириш гап этилади чунки мустақил фикрловчи шахслар ижтимоий ҳаётдаги муаммоларга янгича ёндашув таклиф қила оладилар.

background image

608

ResearchBib IF - 11.01, ISSN: 3030-3753, Volume 2 Issue 2

ЁШЛАРДА ТАНҚИДИЙ ФИКРЛАШНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ.

Давлетмуратов К.Х.

Ажиниёз номидаги Нукус давлат педагогика институти

Аник ва табийий фанларни масофадан окитиш кафедраси ассистенти.

Электрон почта:

dauletmuratov@ndpi.uz

https://doi.org/10.5281/zenodo.14871938

Аннотация. Бу мақолада ёш авлоднинг маънавий, ақлий ва ижтимоий

ривожланиши учун муҳим вазифаларга ўргатиш. Танқидий фикрлашни инсоннинг

воқеаларга, маълумотларга ва вазиятларга тўғри ёндашишини, уларни баҳолаб, мустақил

қарорлар қабул қилишини таъминлашини такомилаштириш гап этилади чунки мустақил

фикрловчи шахслар ижтимоий ҳаётдаги муаммоларга янгича ёндашув таклиф қила

оладилар.

Калит сўзлар: танқидий фикрлаш, ёшлар, ривожланиш, мустақил фикрлаш,

муаммоларни ечиш, ижодий фаолият.

УЛУЧШЕНИЕ КРИТИЧЕСКОГО МЫШЛЕНИЯ У МОЛОДЫХ ЛЮДЕЙ.

Аннотация. В статья раскрывает вопросы обучения важным задачам духовного,

интеллектуального и социального развития подрастающего поколения. Речь идет о

совершенствовании критического мышления, обеспечивающего правильный подход

человека к событиям, информации и ситуациям, их оценку и самостоятельное принятие

решений, поскольку самостоятельно мыслящие люди могут предложить новый подход к

проблемам социальной жизни.

Ключевые слова: критическое мышление, молодежь, развитие, самостоятельное

мышление, решение проблем, творческая деятельность.

IMPROVING CRITICAL THINKING IN YOUNG PEOPLE.

Abstract. This article aims to teach the important tasks for the spiritual, intellectual, and

social development of the younger generation. It is necessary to improve critical thinking to ensure

that a person approaches events, information, and situations correctly, evaluates them, and makes

independent decisions, as independent thinkers are able to offer a new approach to problems in

public life.

Keywords: critical thinking, youth, development, independent thinking, problem-solving,

creative activity.

Ўзбекистон Республикасида таълим сифатини яхшилаш бўйича илғор хорижий

тажрибани ўрганиш ва амалиётга жорий этиш жараёнларини ўрганиш ва амалиётга жорий

этиш мақсадида давлат олий таълим муассасалари (Ўзбекистон Республикаси Давлат


background image

609

ResearchBib IF - 11.01, ISSN: 3030-3753, Volume 2 Issue 2

хавфсизлик хизмати, Миллий гвардия, Ички ишлар вазирлиги, Мудофаа вазирлиги, Давлат

божхона қўмитаси тизимидаги олий таълим муассасаларига мутасаддилик қилувчи)

раҳбарларининг хорижий мамлакатларга хизмат сафарига чиқиш зарурлиги тўғрисида

хабардор қилинган тақдирда ҳаракат қилиш тартиби белгиланди. Замонавий олий таълим

кўплаб мақсадларга эришиш учун муҳим аҳамиятга эга бутун умр ривожланади биз

билишимиз керак бўлган нарса - бу ўз ишингизда профессионал бўлиш учун зарур бўлган

кўникмаларни ошириш учун нима қилишингиз мумкин.

Ёшларда танқидий фикрлашни такомиллаштириш – бу ўқув жараёнларининг

ажралмас қисми бўлиб, ёшларнинг мустақил, ижодий ва чуқур фикрлаш қобилиятини

шакллантиришда муҳим аҳамият касб этади. Танқидий фикрлаш – бу фақат маълумотни

қабул қилиш эмас, балки уни таҳлил қилиш, баҳолаш, саволлар бериш ва рационал

қарорлар қабул қилиш қобилиятидир. Қуйида бу соҳани такомиллаштириш бўйича

тавсиялар билан танишиб чиқишингиз мумкин. Танқидий фикрлаш бу фақат маълумотни

эшитиб қолиш эмас, балки уни таҳлил қилиш, баҳолаш ва ўз хулосаларига келиш

қобилиятидир. Бу қобилият ҳар бир инсон, айниқса ёшлар учун муҳим аҳамиятга эга.

Замонавий дунёда ахборот оқими жуда тез, ва бу оқимда ҳақиқатни ёлғондан ажратиш учун

танқидий фикрлаш кўникмаси зарур.

Танқидий фикрлашнинг аҳамияти

Мустақил қарор қабул қилиш:

Танқидий фикрловчи инсон ўзига хос нуқтаи

назарга эга бўлади ва турли вазиятларда мустақил қарорлар қабул қила олади.

Муаммоларни ечиш:

Мураккаб муаммоларни таҳлил қилиш ва уларга энг мақбул

ечимларни топиш учун танқидий фикрлаш асосий омилдир.

Ижодкорлик:

Танқидий фикрловчи инсонлар янги ғояларни яратишга ва ижодий

бўлишга мойил бўладилар.

Муваффақиятга эришиш:

Ҳар қандай соҳада муваффақиятга эришиш учун

танқидий фикрлаш муҳимдир. Бу қобилият одамларга ўз мақсадларига эришиш йўлида

тўсиқларни енгиб ўтишга ёрдам беради.

Ёшларда танқидий фикрлашни ривожлантириш усуллари

Саволлар бериш:

Ҳар бир маълумотни қабул қилар экан, ўзингизга саволлар

беринг: Бу маълумот қанчалик ишончли? Бошқа манбаларда бу ҳақда нима дейилган? Бу

маълумот мен учун нимани англатади?

Мунозаралар:

Турли мавзуларда мунозараларда қатнашинг. Бошқа одамларнинг

фикрларини эшитинг ва ўз нуқтаи назарингизни асосланг.

Ўқиш:

Турли соҳалардаги адабиётларни ўқинг. Бу сизга янги билимлар бериб,

фикрлаш доирангизни кенгайтиради.


background image

610

ResearchBib IF - 11.01, ISSN: 3030-3753, Volume 2 Issue 2

Ижодий фаолият:

Расм чизиш, ёзиш, мусиқа ижро этиш каби ижодий фаолиятлар

билан шуғулланинг. Бу сизнинг ижодий қобилиятингизни ривожлантириб, танқидий

фикрлашингизга ёрдам беради.

Мустақил лойиҳалар:

Мустақил лойиҳалар устида ишланг. Бу сизга муаммоларни

аниқлаш, ечимларни топиш ва натижаларни таҳлил қилиш имконини беради.

Очиқ фикрлаш:

Янги ғояларга очиқ бўлинг. Бошқаларнинг фикрларини эшитиш ва

улардан ўрганишдан тортинманг. Таълим жараёнини интерактив қилиш.

Дарсларда баҳс ва мунозаралар ташкил қилиш орқали ёшларни ўз нуқтаи

назарларини ҳимоя қилишга ўргатинг. Масалалар ва ҳолатларни таҳлил қилиш учун

жамоавий иш усулларидан фойдаланинг. Савол-жавоб шаклидаги ўқув жараёнлари

танқидий фикрлашни рағбатлантиради.

Савол беришга ўргатиш ёшларни фикрлашга ундайдиган саволлар беришга

ўргатинг.

Масалан:

Нима учун бу қарор тўғри деб ҳисоблайсиз?

Бошқа қандай ечимлар бўлиши мумкин?

Ҳар қандай қарорнинг ижобий ва салбий томонларини кўрсатинг.

Уларга мураккаб саволларга жавоб беришни ва далиллар асосида фикр юритишни

ўргатинг.

Танқидий фикрлаш машқларини қўллаш. Турли мавзулар бўйича ҳолатларни таҳлил

қилиш: реал ҳаётдаги муаммоларни муҳокама қилиб, уларнинг ечимларини топиш.

Логик ўйинлар ва таҳлилий топшириқлар орқали фикрлаш қобилиятини

ривожлантириш.

Турли манбалардан фойдаланиш.Турли ахборот манбаларини тақдим этиш ва

уларни танқидий баҳолашга ўргатиш: китоблар, мақолалар, онлайн манбалар. Манбалар

ўртасидаги фарқларни тушунтириб, маълумотларни текширишга одатланиш.

Ижодий ёндашувни рағбатлантириш ёшларга мустақил фикр юритиш имконини

бериш. Турли масалаларга ўзгача ёндашувлар таклиф қилишга рағбатлантириш. Янги

ғояларни муҳокама қилишга шароит яратиш. Танқидий фикрлашнинг аҳамияти ҳақида

тушунча бериш Танқидий фикрлашнинг кундалик ҳаётдаги аҳамиятини ёшларга

тушунтириш.

Уларнинг қарор қабул қилиш қобилияти ва мустақил фикр юритишига ижобий

таъсир кўрсатишини таъкидлаш хисобланади.

Хулоса

Танқидий фикрлаш – бу доимий равишда ривожланиб борадиган жараёндир.


background image

611

ResearchBib IF - 11.01, ISSN: 3030-3753, Volume 2 Issue 2

Ёшлик даври – бу қобилиятни шакллантириш учун энг яхши вақт. Юқорида

келтирилган усулларни қўллаб, сиз ўз фикрлашингизни янада чуқурлаштириб,

муваффақиятли инсон бўлишингиз мумкин. Бундан ташқари, муҳокама қилинаётган

масала, муаммо, ўрганилаётган мавзу, ўқувчиларнинг мазкур мавзуга оид мустақил

фикрлари (хато бўлса ҳам, фикр, майли, билсин), қандай бўлишидан қатъи назар, ўйлашга,

мулоҳаза юритишга ундайдиганлари шахсга узатиладиган таълимга хос муҳим белгилардан

бири ҳисобланади.

REFERENCES

1.

Указ Президента Республики Узбекистан, от 08.10.2019 г. № УП-5847

2.

Ишмуҳамедов Р., Абдуқодиров А., Пардаев А. Таълимда инновацион

3.

технологиялар / Амалий тавсиялар. – Тошкент“Истеъдод” жамғармаси, 2008-180 б.

4.

Олимов Қ.Т. Педагогик технологиялар. Тошкент “Fan va texnologiyalar” нашриёти,

2011. – 275 б.

5.

Джени Стил, Керт Мередис, Чарльз Темпл. Проект: Чтение и письмо для развития

крытического мышления. Пособия 1-7. Бишкек, 2000.

6.

O Дайана Халпери. Психолоия крытического мышления.-Сант-Петербург, 2000.

7.

O Дэвид Клустер. Танқидий фикрлаш нима? Таржимон К.Ишматов. СОРОС

«Танқидий фикрлаш асослари» дастури.

8.

O Фарберман Б.Л. ва бошқ. Олий ўқув юртларида ўқитишнинг замонавий усуллари. –

Т., 2002.

9.

O Халқаро очиқ жамияти институтининг «Танқидий фикрлашни ривожлантириш

асослари» дастури. – Тошкент,2002.