Authors

  • Маруф Исломов

DOI:

https://doi.org/10.71337/inlibrary.uz.science-research.75435

Keywords:

педагог лаёқат малака ошириш халқаро тажриба интеграция.

Abstract

Мазкур маколада жисмоний тарбия ўктувчиларининг малака ошириш тизимига хорижий тажрибаларни қўллаш зарурати таҳлил этилган. Мақола мазмунида мамлакатимизда олиб борилаётган кадрлар тайёрлаш ва малака ошириш соҳасида олиб борилаётган сиёсат мазмунига мувовиқ илғор халқаро тажрибаларни интеграция қилиш масаласи юзасидан хулосалар ишлаб чиқилган.

background image

2025-YIL

28-29-MART

“YANGI O‘ZBEKISTONDA MUHANDIS KADRLAR TAYORLASHNING ISTIQBOLLARI VA

YOSHLARNING IJTIMOIY - SIYOSIY FAOLLIGINI OSHIRISHNING DOLZARB MASALALARI”

Respublika ilmiy-texnik konferensiyasi

444


ЖИСМОНИЙ ТАРБИЯ ЎҚИТУВЧИЛАРИНИНГ МАЛАКАСИНИ ОШИРИШ

ТИЗИМИДА ХОРИЖИЙ ИЛҒОР ТАЖРИБАЛАРНИ ҚЎЛЛАШ ЗАРУРАТИ

Исломов Маруф Абдушукурович

Ўзбeкистон давлат спорт акадeмияси жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахассисларни

қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институти самарқанд филиали.

https://doi.org/10.5281/zenodo.15090221

Аннотация.

Мазкур маколада жисмоний тарбия ўктувчиларининг малака ошириш

тизимига хорижий тажрибаларни қўллаш зарурати таҳлил этилган. Мақола мазмунида
мамлакатимизда олиб борилаётган кадрлар тайёрлаш ва малака ошириш соҳасида олиб
борилаётган сиёсат мазмунига мувовиқ илғор халқаро тажрибаларни интеграция қилиш
масаласи юзасидан хулосалар ишлаб чиқилган.

Калит сўзлар:

педагог, лаёқат, малака ошириш, халқаро тажриба, интеграция.

Маълумки фан техника ривожланиши билан биргаликда жисмоний тарбия ва

спортнинг ҳам янгича ўқитиш турлари ва йўналишлари пайдо бўлмоқда. Шундай экан
бугуннинг долзарб муаммоларидан бири ўқитувчи ва мураббийларнинг мана шундай
билимлар билан тажрибалари ва малакасин ошириш бу айни муддао ҳисобланади.
Жисмоний тарбия ўқитувчиларининг малакасини ошириш – таълим тизимининг муҳим
йўналишларидан бири ҳисобланади. Замонавий жаҳон тажрибаси шуни кўрсатадики,
жисмоний тарбия ўқитувчиларининг касбий салоҳиятини мунтазам равишда ошириш
уларнинг самарали фаолияти учун асосий омиллардан бири ҳисобланади. Шу боис,
хорижий илғор тажрибаларни ўрганиш ва амалиётга жорий этиш муҳим аҳамият касб
этади.Бу борада давлатимиз раҳбари томонидан бир қанча қарорлар ва чора-тадбирлар
имзоланган. Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Мактабгача ва мактаб
таълими ташкилотлари ходимларини узлуксиз касбий ривожлантириш тизимини
такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2024 йил 21 июндаги ПҚ-
231-сон қарори, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 29 апрелдаги
“Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими тизимини 2030 йилгача ривожлантириш
концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги ПФ-5712-сон Фармонида “...узлуксиз таълим
тизими мазмунини сифат жиҳатидан янгилаш, шунингдек профессионал кадрларни
тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш” каби жуда жиддий вазифалар белгилаб
берилган. Бу соҳада қилиниши лозим бўлган қатор вазифалар мавжудлигини кўрсатиб
турибди. Мазкур фармон таълим тизими раҳбарлари олдига кечиктириб бўлмайдиган
вазифаларни қўяди.

Дуне микёсида рақобатбардош педагог кадрларни тайёрлашда таълим ва тарбиянинг

ўзаро боғликлиги ва узвийлигини таъминлаш, жисмоний маданият ва спортни замонавий
турлари бўйича компетентликнитакомиллаштиришнинг педагогик ва психологик
имкониятларини кенгайтириш механизмларини ишлаб чиқишни талаб қилади. АКШ,
Хитой, Германия, Япония, Франция, Россия каби давлатларида жисмоний тарбия
ўқитувчиларининг касбий компитентлигини таъминлаш, уларнинг маҳоартини
ривожлантириш

технологияларини

такомиллаштиришга

алохида

эътибор

қаратилганлигини кўриш мумкин. Шу нуктаи назардан, жисмоний тарбия ўқитувчиларига
қўйиладиган талаблар ҳам ортиб бормоқда. Ўзбекистон Республикаси “

Таълим

тўғрисида

”ги Қонунининг 13-моддасига мувофиқ, кадрлар малакасини ошириш касбий


background image

2025-YIL

28-29-MART

“YANGI O‘ZBEKISTONDA MUHANDIS KADRLAR TAYORLASHNING ISTIQBOLLARI VA

YOSHLARNING IJTIMOIY - SIYOSIY FAOLLIGINI OSHIRISHNING DOLZARB MASALALARI”

Respublika ilmiy-texnik konferensiyasi

445


билим, малака ва кўникмаларнинг чуқурлаштирилиши ҳамда янгилаб борилишини
таъминлайди, кадрларнинг тоифаси, даражаси, разряди ва лавозими ошишига хизмат
қилади.Жисмоний тарбия ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари
тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 3 июндаги Қарорини
ҳаётга изчил тадбиқ қилиш жамиятда соғлом турмуш-тарзини шакллантириш,
республикамизнинг барча ҳудудларидааҳоли ва ёшлар ўртасида спорт мусобақаларини
ташкил этиш, спорт биланмунтазам шуғулланишга кенг жалб этиш, шунингдек жисмоний
тарбия васпорт соҳасини малакали кадрлар билан таъминлаш, спорт иншоотларинингйил
давомида узлуксиз фаолият юритишини таъминлаш, улардан самаралифойдаланиш,
моддий-техника базанинг ҳолатини мустаҳкамлаш, спортанжомлари ва ускуналари билан
жиҳозлаш борасидаги кенг кўламлиислоҳотларни амалга оширишни талаб этади.

Жисмоний тарбия ўқитувчиларининг малакасини оширишнинг аҳамияти:

Замонавий педагогик методлардан фойдаланиш имконияти нияратади.

Болаларнинг

жисмоний

ва

руҳийривожланишига

мосёндашувни

таъминлайди.

Таълимсифатини оширишдаинновацион усуллардансамарали фойдаланиш

имконини беради.

Миллий ва халқаростандартларга мосжисмоний тарбия тизимини

шакллантиришга хизмат қилади.

Бугунги кунда спортчиларимиз юқори натижаларга эришиш билан бир қаторда

баъзи

муаммоларгадуч

келмоқдамиз.

Жумладан:

Ўзбекистон

Республикаси

Президентининг 2018 йил 5 мартдаги “Жисмоний тарбия ва спорт соҳасида давлат
бошқаруви тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонида
жисмоний тарбия ва спортни ташкил этишда қатор тизимли муаммолар вакамчиликларнинг
мавжудлиги, биринчидан, ушбу соҳада давлат сиёсатинисамарали олиб боришга ва
мамлакатнинг мавжуд спорт салоҳиятидан тўлиқфойдаланишга тўсқинликлар борлиги,
иккинчидан, жисмоний тарбия васпортни ривожлантириш концепциясини ишлаб
чиқилмаганлиги, учинчидан, спортчиларни тайёрлаш ва улар тиббий таъминотининг
инновацион тадқиқотлари ва услубий ишланмалари, замонавий талабларга жавобберадиган
стандартларининг мавжуд эмаслиги сифатли ўқув-машқжараёнининг йўлга қўйилишини
таъминламаётганлиги таъкидланган. Шунинг учун ҳам мамлакатимизда жисмоний тарбия
ва спорт соҳаси давлат сиёсати даражага кўтарилгани ҳеч кимга сир эмас. Бу кенг кўламли
ишларни амалга ошириш учун жисмоний тарбия ва спорт ташкилотлари фаолиятини
самарали ташкил этиш учун зарур бўлган малакали спортмутахассисларини тайёрлаш
долзарб вазифа ҳисобланади.“Жисмоний маданият соҳасида илғор хорижий
тажрибалар”дастури 2019 йил 23 сентябрдаги “Олий таълим муассасалари раҳбар вапедагог
кадрларининг малакасини ошириш тизимини янадатакомиллаштириш бўйича қўшимча
чора-тадбирлари тўғрисида” Ўзбекистон Республикасининг Ҳукумат Қароридаги устувор
йўналишлар мазмуниданкелиб чиққан ҳолда тузилган бўлиб, у замонавий талаблар асосида
қайтатайёрлаш ва малака ошириш жараёнларининг мазмунини такомиллаштириш ҳамда
олий таълим муассасалари педагог кадрларинингжисмоний маданият соҳасида илғор
хорижий тажрибалар касбий компетентлигини мунтазам ошириб боришни мақсад
қилади.Дастур мазмуни олий таълимнинг норматив-ҳуқуқий асослари вақонунчилик
нормалари, илғор таълим технологиялари ва педагогик маҳорат,таълим жараёнларида


background image

2025-YIL

28-29-MART

“YANGI O‘ZBEKISTONDA MUHANDIS KADRLAR TAYORLASHNING ISTIQBOLLARI VA

YOSHLARNING IJTIMOIY - SIYOSIY FAOLLIGINI OSHIRISHNING DOLZARB MASALALARI”

Respublika ilmiy-texnik konferensiyasi

446


ахборот-коммуникациятехнологияларини қўллаш,амалий хорижий тил, тизимли таҳлил ва
қарор қабул қилиш асослари, махсусфанлар негизида илмий ва амалий тадқиқотлар,
технологик тараққиёт ваўқув жараёнини ташкил этишнинг замонавий услублари бўйича
сўнггиютуқлар, педагогнинг касбий компетентлиги ва креативлиги, интернеттармоғи,
спорт таълим сифатини оширишда халқаротажрибалар асосидаўқитиш ва замонавий спорт
таълими усулларини ўзлаштириш бўйича янги билим, кўникма ва малакаларини
шакллантиришни назарда тутади.Ушбу дастурда “Жисмоний маданият соҳасида илғор
хорижий тажрибалар” спорт таълими сифатини оширишда илғор хорижий тажрибалар
асосида модулли ўқитишнинг афзаллиги, спорт таълими сифатини оширишда кейс-
методининг аҳамияти, ўқитишда кредит тизими ва унинг афзалликлари, хорижий
тажрибалардан қай услубда фойдаланиш масалалари баён этилган.

Модулнинг мақсади ва вазифалари «Жисмоний маданият соҳасида илғор хорижий

тажрибалар”модулининг мақсади: “Жисмоний тарбия ва жисмоний маданият” олийтаълим
муассасаларининг профессор-ўқитувчиларининг хорижий давлатларамалиётида спорт
таълими сифатини ошириш борасида эришилган ютуқ ватажрибаларини таълим жараёнига
тадбиқ этиш тўғрисидаги билим вакўникмаларини таркиб топтиришдан иборат.
«Жисмоний маданият соҳасида илғор хорижий тажрибалар”модулининг вазифалари:олий
таълим муассасаларининг профессор-ўқитувчиларининг спорттаълими сифатини
оширишда халқаро тажрибалари борасида назарий билимларни шакллантириш;

- олий таълим муассасаларининг профессор-ўқитувчиларининг халқаро

даражадаги педагогик билимларини ошириш ва касбий тайёргарлигидаражасини
ривожлантириш, спорт таълими сифатини оширишда илғорхалқаро тажрибаларини
педагогик жараёнга жорий этиш ҳамда замонавийтаълим технологияларидан фойдаланиш
бўйича малака ва кўникмаларинитакомиллаштириш;

- олий таълим муассасаларининг профессор-ўқитувчиларинингмунтазам касбий

фаолиятини ўсишида хориж тажрибалари, замонавийтаълим методлари, педагогларнинг
таҳлилий ва ижодий фикрлашкўникмаларига эга бўлиши керак;

Жисмоний маданият соҳасида илғор хорижий тажрибалар.
- олий таълим муассасаларининг профессор-ўқитувчиларининг таълимжараёнидаги

муаммоларини илғор хорижий таълим тажрибалариданфойдаланган ҳолда ҳал этиш
усулларини ишлаб чиқиш ва амалиётга тадбиқэтишга ўргатиш.

Ҳозирги

кунда

кўплаб

ривожланган

давлатларда

жисмоний

тарбия

ўқитувчиларининг малакасини ошириш тизими қуйидаги асосий йўналишларда ташкил
этилган:

Финляндия:

Ўқитувчиларни қайтатайёрлаш ва малака ошириш курслари мунтазам ташкил

этилади.

Жисмоний тарбия дарслари STEM (фан, технология, муҳандисликва

математика) билан интеграция қилинади.

Болаларга индивидуал ёндашув асосида машғулотлар ўтказилади.

Германия:

Жисмоний тарбия мутахассислари учун амалиёт ва назария уйғунлигига

алоҳида эътибор берилади.


background image

2025-YIL

28-29-MART

“YANGI O‘ZBEKISTONDA MUHANDIS KADRLAR TAYORLASHNING ISTIQBOLLARI VA

YOSHLARNING IJTIMOIY - SIYOSIY FAOLLIGINI OSHIRISHNING DOLZARB MASALALARI”

Respublika ilmiy-texnik konferensiyasi

447


Болаларнинг ёш хусусиятларини ҳисобга олишга йўналтирилган тренинглар

ўтказилади.

Давлат томонидан жисмоний тарбия ўқитувчиларига қўшимча малака

ошириш дастурлари молиялаштирилади.

Япония:

Болаларнинг функционал тайёргарлигини ҳисобга олган ҳолда махсус

инновацион тренинглар ўтказилади.

Таълим жараёнида турли спорт технологияларидан фойдаланиш мажбурий

ҳисобланади.

Жисмоний машқларни ўргатишда психологик ва педагогик ёндашув асосий

ўрин тутади.

Ўзбекистонда жисмоний тарбия ўқитувчилари малакасини ошириш тизимини

такомиллаштириш учун қуйидаги чора-тадбирларни жорий этишда ҳам юқоридаги
ривожланган давлатлардан андоза олган ҳолда ташкил қилинса мақсадга мувофиқ бўлар
эди.

Финляндия тажрибасига таянган ҳолда, жисмоний машғулотлар ва фанлар

интеграциясини ривожлантириш.

Германия тажрибасини ҳисобга олиб, ўқитувчилар учун амалиётга

йўналтирилган тренинглар ва малака ошириш курсларини кучайтириш.

Япония тажрибасини жорий этиб, замонавий спорт технологияларидан кенг

фойдаланиш ва болаларнинг индивидуал ривожланишини ҳисобга олиш.

Халқаро ташкилотлар билан ҳамкорлик қилиб, ўқитувчиларни чет элда

малака оширишга юбориш.

Япония, Финландия, Германия ва АҚШ спорт таълим тизимининг методларидан

фойдаланиш. Мамалакатимизда оммавий спортни ташкил этиш ва спорт мусобақалари
бошқарувида хорижий тажрибаларни жорий этиш. Хорижий давлатларда оммавий спортни
ташкил этиш тамойиллари. Хорижий давлатларда спорт мусобақаларини ташкил этиш ва
бошқарувида хорижий тажрибаларни жорий этиш. Спорт таълими сифатини оширишда
халқаро тажрибаларни ўрганиш асосида оммавий спорт бошқарувида хорижий
тажрибаларни жорий этиш услублари билан танишиш. Оммавий спорт ёки барча учун
спорт ижтимоий-иқтисодий муаммоларни ечишда асосий тамойилларини ўрганиш.
Оммавий спорт ривожида хорижий тажрибаларни ўрганиш, оммавий спорт ривожида -
молиявий, моддий,меҳнат ва илмий-ахборот ресурслар билан таъминланганлигини
ўрганиш ва ундан амалда фойдаланиш.

Ўқитувчиларни малакасини ошириш ва ўқитишда қуйидагича шакллардан

фойдаланиш натижали бўлади: кичик маъруза ва суҳбатлар (диққатни жамлашни
шакллантиради, маълумотларни қабул қилиш, билишга бўлган қизиқишини
ривожлантиради); маърузалар, амалий машғулотлар (маълумотлар ва технологияларни
англаб олиш, ақлий қизиқишни ривожлантириш, назарий билимларни мустаҳкамлаш);
давра суҳбатлари (кўрилаётган лойиҳа ечимлари бўйича таклиф бериш қобилиятини
ошириш, эшитиш, идрок қилиш мантиқий хулосалар чиқариш); баҳс ва мунозаралар
(лойиҳалар ечими бўйича далиллар ва асосли аргументларни тақдим қилиш, эшитиш ва
муаммолар ечимини топиш қобилиятини ривожлантириш).


background image

2025-YIL

28-29-MART

“YANGI O‘ZBEKISTONDA MUHANDIS KADRLAR TAYORLASHNING ISTIQBOLLARI VA

YOSHLARNING IJTIMOIY - SIYOSIY FAOLLIGINI OSHIRISHNING DOLZARB MASALALARI”

Respublika ilmiy-texnik konferensiyasi

448


Жисмоний тарбия ўқитувчиларининг касбий салоҳиятини ошириш ва уларни

халқаро тажрибалар билан бойитиш миллий таълим тизими ривожланишида муҳим
омиллардан бири ҳисобланади. Хорижий илғор тажрибаларни амалиётга жорий этиш
орқали болалар учун сифатли ва инновацион жисмоний тарбия таълим тизимини яратиш
мумкин бўлади.

Хулоса

Хулоса қилиб айтганда, жисмоний тарбия ўқитувчиларининг малакасини ошириш

тизимида илғор хорижий тажрибаларни қўллаш замонавий таълим сифатини оширишнинг
муҳим шартларидан бири ҳисобланади. Бугунги кунда халқаро тажрибаларни ўрганиш ва
амалиётга жорий этиш, педагогларнинг касбий маҳоратини ривожлантириш ҳамда
замонавий инновацион технологияларни ўқув жараёнига татбиқ этиш орқали жисмоний
тарбия тизимини янги босқичга олиб чиқиш мумкин. Дунёнинг ривожланган давлатларида
қўлланилаётган илғор методлар – модул таълими, кредит тизими, интерактив ва амалий
ўқитиш усуллари, ахборот-коммуникация технологияларидан самарали фойдаланиш
орқали ўқитувчиларнинг билим ва малакаларини узлуксиз ривожлантириш имконияти
яратилмоқда. Шунингдек, педагогларнинг малакасини ошириш давлат сиёсати даражасида
қўллаб-қувватланиши ва доимий равишда такомиллаштириб борилиши зарур.
Ўзбекистонда ҳам жисмоний тарбия ва спорт соҳасини ривожлантириш бўйича қатор
ҳуқуқий-меъёрий ҳужжатлар қабул қилинган бўлиб, улар орқали педагогларнинг касбий
ривожланишини қўллаб-қувватлаш, уларнинг хорижий тажрибаларни ўзлаштиришига
шароит яратиш мақсад қилинган. Келгусида жисмоний тарбия ўқитувчиларининг
малакасини оширишда инновацион таълим технологияларидан кенг фойдаланиш, илмий-
амалий тадқиқотлар натижаларини ўқув жараёнига жорий этиш ҳамда халқаро тажрибалар
асосида янги дастур ва методикаларни ишлаб чиқиш муҳим аҳамият касб этади.


Фойдаланилган адабиётлар ройхати:

1.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 5 мартдаги ПФ 5378-сон
фармони.

2.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 23 сентябрдаги 797-
сон қарори.

3.

П.М Лутфулаев. Хорижий мамалакатларда таълим сифати монография. Наманган
2020.

4.

Олий таълим тизими педагог ва раҳбар кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг
малакасини оширишни ташкил этиш бош илмий - методик маркази. “ЖИСМОНИЙ
МАДАНИЯТ СОҲАСИДА ИЛҒОР ХОРИЖИЙ ТАЖРИБАЛАР” Ўқув услубий
мажмуа. Тошкент 2016 йил.

References

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 5 мартдаги ПФ 5378-сон фармони.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 23 сентябрдаги 797-сон қарори.

П.М Лутфулаев. Хорижий мамалакатларда таълим сифати монография. Наманган 2020.

Олий таълим тизими педагог ва раҳбар кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни ташкил этиш бош илмий - методик маркази. “ЖИСМОНИЙ МАДАНИЯТ СОҲАСИДА ИЛҒОР ХОРИЖИЙ ТАЖРИБАЛАР” Ўқув услубий мажмуа. Тошкент 2016 йил.