Barcha maqolalar
Ҳамза шеъриятининг манбалари, матний тадқиқи
Тадқиқот объектлари: Ҳамзанинг ЎзР ФА Алишер Навоий номидаги Давлат Адабиёт музейида сақланаётган архиви, шоир асарларининг ЎзРФА Абу Райҳон Беруний номидаги Шарқшунослик института фондида ҳамда Ғафур Ғулом номидаги Қўқон Адабиёт музейида сақланаётган қўлёзмалари.
Ишнинг мақсади: “Девони Нихоний” қўлёзмаси ва “Миллий ашулалар учун миллий шеърлар” тўплами киёсий-матний тадқикини амалга ошириш ҳамда Ҳамза шеъриятини ўрганишнинг назарий-методологик муаммоларини ҳал қилиш.
Тадқиқот метод и: Тарихий-қиёсий метод.
Олинган натижалар ва уларнинг янгилиги:
- Ҳамза шеъриятининг манбалари ва матний тадкиқи муаммоси илк бор алохида тадкиқот объекти сифатида ўрганилди;
- Шоир ижодий меросига оид тадқикотлар таҳлили асосида Ҳамза шеъриятини ўрганишнинг назарий-методологик тамойиллари аниқланди;
- “Девони Ниҳоний”даги шеърларнинг матний тадқики асосида шоир лирик асарларининг аслиятга мувофик матни тикланди;
- “Миллий ашулалар учун миллий шеърлар” мажмуасига кирган ижтимоий-сиёсий мавзудаги шеърлар аслият ва нашр нусхаларининг киёсий тахдили натижасида улардаги матний тафовутлар аниқланиб, назарий умумлашмалар чиқарилди.
Амалий ахамияти: Тадқиқот натижаларидан олий ва ўрта махсус таълим муассасалари, хусусан, филология факультетларида “Миллий уйғониш даври ўзбек адабиёти”, “Ўзбек адабиёти” фанларидан даре машғулотлари ўтишда, “Матншунослик”, “Адабий манбашунослик ва матншунослик тарихи”, “Ўзбек ёзма матнининг тараққиёт боскичлари” сингари фанлар бўйича бакалавриат ва магистратура боскичлари учун ўкув қўлланмалари, услубий кўрсатмалар тайёрлашда фойдаланиш мумкин.
Татбиқ этиш даражаси ва иқтисодий самарадорлиги: Тадқиқот натижалари бўйича илмий маърузалар килинган ва 10 та илмий макола чоп этилган.
Қўлланиш(фойдаланиш) соҳаси: Адабиётшунослик, адабий манбашунослик ва матншунослик.
Қоятошларга суратлар графикада (композиция ва реконструкция муаммолари)
Тадқиқот объектлари: Марказий Осиё худудидаги петроглифларни санъатшунослик нуқтаи назаридан ўрганиш, тахлил этиш, такқослаш йўли билан ўхшаш томонларини аниқлаш, саҳна мавзуларини аниқлаш. Қоятош тасвирлари тадкикотчилари томонидан, мазкур мавзуни регион масштабида ўрганиш, муаммони чуқур тахлил этиш имконини бериши ҳакида XX асрнинг етмишинчи йилларидаёқ фикр билдирилган. Бундай тадқиқот Марказий Осиё регионида тошда тасвир ишлаш санъатида саҳналарнинг шаклланиши жараёнида, композициясида, мавзулар ғоявийлигида умумийликни аниклаш имконини беради. Шунинг учун муаллиф, эътиборини кенг маштабда қоятош тасвирларини илмий тахлил этишга қаратди.
Ишнинг мақсади: Мавзулар, персонажларни жойлаштиришда қўлланилган график услублар, персонажларнинг динамик харакатлари оркали тасвирий саҳналар композициясига хос коидаларни аниклаш. Қоятошларда тасвирланган иморат тарҳи ва композициясини ўрганиш, қадимги давр рассомининг жамиятдаги ўрни ва ролини аниклаш. Тадқикот натижалари асосида қоятошлардаги суратларнинг график реконструкциясини бажариш.
Тадқиқот методлари: Қоятош суратларига бағишланган маълумотларни ўрганишга ва умумлаштиришга асосланган. Тадқиқотга сазовор хар бир қоятош сурати ўрганилади ва ҳар томонлама таҳлил этилади. Тадқикотлар натижаси асосида айрим саҳналарнинг барча қисмлари кўриниши график ренконструкция килинади.
Олинган натижалар ва уларнинг янгнлиги: Петроглифларнинг хар томонлама ўрганилиши натижасида қоятош суратларида саҳна композициясини яратишда фигураларни жойлаштириш, уларни катталаштириб ёки кичрайтириб ифодалаш, композиция бўшлик муҳитида чуқурлик орқа кием, рамзий белгилар ишлаб, сахна мазмунини яратиш каби қоидаларга амал килинганлиги аникланди. Қадимги рассомга хос дасхат ва услублар аниқланди. Айрим саҳна ва персонажлар реконструкцияси бажарилди.
Амалий ахамияти: Тадкиқот натижалари коятошлардаги петроглифларнинг, яъни кадимий тасвирларнинг айрим кирраларини, ўша давр одамлари анъанавий хаёти тарзини, хўжалик юритиш фаолиятини, Қадим замонларга хос маросимларнинг бажарилиши каби масалаларни ёритишда мавжуд бўлган бўшликларни тўлдиради. Диссертациянинг асосий натижалари кейинги илмий тадкиқот учун фойда келтиради: а) аналитик материаллар, хулосалар ва график реконструкциялар Марказий Осиё халқларининг кадимий тарихи, санъатига оид илмий асарлар яратишда, бой қадимий санъат қатламини тарғибот этишда, санъат соҳасида мутахассислар тайёрлайдиган олий мактаб талабалари учун ўкув ва услубий қўлланма яратишда; б) кадимий маросимларни аниклашда; в) турар жой мажмуаларидан ташкил топтан маконларнинг шаклланишини аниклашда қўлланилади.
Татбиқ этиш даражаси ва иқтисодий самарадорлиги: тадқиқотнинг асосий натижалари ва унда кўтарилган муаммолар илмий журналлар, конференция материаллари ва бошқа нашрлардаги бир қатор маколаларда очиб берилган. Тадкикот натижалари ТДТУ Дизайн кафедрасида “Бадиий ижод”, “Композиция асослари”, “Санъат тарихи” каби фанлардан амалий, услубий қўлланмалар яратишда қўлланилмокда.
Қўлланилиш (фойдаланиш) сохаси: Санъатшунослик, тарих, архитектура тарихи, маданиятшунослик, санъат тарихи, этпография, музейшунослик, архив иши.
ҚОРАҚАЛПОҚ ВОКАЛ САНЪАТИНИНГ АСОСЧИСИ БАЗАРБАЙ НАДИРОВ
ХХ аср – ХХI аср бошлари Ўзбекистон жанубий ҳудудларининг анъанавий каштачилиги
Тадқиқот объектлари: Узбекистан жанубий ҳудудлари Сурхондарё ва Қашкадарё вилоятларининг анъанавий кашта буюмлари, оқ-энли гиламлари.
Ишнинг максади: XX аср -XXI аср бошлари Сурхондарё ва Қашқадарё вилоятларидаги анъанавий каштачилигини ўзига хос хусусиятларини очиб бериш, минтақадаги каштачилик анъаналарини саклаш ва кайта тиклаш жараёнларини тадқиқ этиш.
Тадқиқот методлари: мавзуни тадкик этишда экспедиция, музей коллекциялардаги буюмларни тавсифлаш, санъатшунослик нуктаи назаридан тарихий-таснифий бахолаш, киёсий-умумлашма тахдил, илмий-назарий мушоҳада каби усуллардан фойдаланилди.
Олинган натижалар ва уларнинг янгилиги: тадқиқ этилган минтаканинг кашта марказлари, чевар ва чизмакашлари аникланди; анъанавий кашта буюмларининг ҳозирда тадқиқ этилаётган вилоятлар аҳолисининг маиший ҳаётидаги ўрни ўрганилди; кайд этилган хар бир марказ ва қишлоқлардаги буюмлар тахдил этилиб, махаллий анъаналарга хос технологик хамда бадиий жихатлар аникланди; кашта турлари, уларнинг композицион услуб ва нақшлари жиҳатидан икки вилоят марказлари каштачилик анъаналарининг умумийлиги ҳамда ўзига хослиги аникланди; Сурхондарё ва Қашқадарё вилоятлари анъанавий каштачилигининг киёсий тахдил асосида Узбекистан каштачилик мактаблари доирасидаги ўрни аникланди.
Амалий ахамияти: Мазкур ишнинг хулосалари каштачилик санъати билан шугулланувчи чеварлар учун ўзига хос услубий кўлланма бўлиб, Узбекистан жанубий худудларидаги каштачилик анъаналарини саклаш ва тиклаш жараёнида мухим амалий ахамиятга эгадир.
Татбиқ этиш даражаси: Мавзу бўйича илмий журнал ва тўпламларда жами 12 та макола ва тезислар эълон килинган.
Фойдаланиш сохаси: Тадқиқот натижаларидан Олий ва ўрта махсус билим юртлари учун Ўзбекистон халк амалий санъати тарихи ва назарияси билан боғлиқ қўлланма ва дарсликлар тузишда, Ўзбекистон каштачилиги бўйича умумлашма асарлар яратишда ҳамда санъатшунослик соҳасида Давлат грантлари доирасида фойдаланиш мумкин.
Хоразм амалий безак-санъатининг ривожланиш тарихи (XVI аср – XX аср бошлари)
Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Жаҳон санъатшунослигида миллий маданий мсрос, хусусан, халк амалий санъати, унинг асрий анъаналари, тарихий шаклланиш босқичлари, бадиий хусусиятлари ва ўзига хосликлари, халқ амалий санъатининг анъаналарини саклаб қолиш, бадиий жиҳатдан янада бойитиш ва кснг тарғиб қилиш устувор йўналишлардан биридир. Қадриятларимизнинг ажралмас кисми бўлган халк амалий санъати, унинг ривожланиш боскичлари ва ўзига хос хусусиятларининг тадқики хам соҳанинг ривожини таъминловчи мухим омиллардан ҳисобланади.
Ҳозирги даврда жахон микёсида йирик сиёсий-иқтисодий ўзгаришлар юз бсриб, барча давлатларнинг ижтимоий ва маданий хаётига ўз таъсирини ўтказмокда, миллий маданиятларни сақлаш ва ривожлантириш долзарб масалага айланмокда. Глобаллашув шароитида ўзбек миллатининг Хоразм амалий санъати каби ноёб ва кам ўрганилган ажралмас қисмини тадкик этилиши миллий ўзликни сақлаб колишга, жамиятнинг маънавий маданиятини янада юксалтиришга хизмат қилади.
XVI-XX асрлар Хоразм амалий санъати Узбекистан бадиий мсросининг ёрқин саҳифаларидан биридир. Афсуски, бу ноёб мсрос санъатшунослик нуқтаи назаридан дсярли ўрганилмаган. Мазкур ишнинг яратилишига мустақиллик давридаги тарихий-сиёсий тамойиллар ва имкониятлар, яъни халкнинг анъанавий бадиий қадриятларига янгича қараш, уларни ўрганилишига йўналтирилган давлат сиёсати асос бўлди. XVI-XX асрлар Хоразм амалий санъатининг етарли тадқиқ этилмаганлиги, унинг ўрганилмаган томонларини ёритилиши тадқикотнинг хам назарий, хам амалий ахамиятини оширади. Хоразм амалий санъатининг асосий йўналишлари, бадиий услуби, нақш тизими айнан шу даврда шаклланган бўлиб, мумтоз Хоразм амалий санъати сифатида бахолаш мумкин. Бу эса бугунги кундаги бадиий ҳунармандчиликни йўқолиб кстган турлари ва бадиий технологик услубларини, махаллий хусусиятларини тиклашда ва бойитишда методологик асос бўлади.
Узбекистан Республикаси Президентининг 2017 йил 16 августдаги ПК-3219-сонли “Узбекистан Бадиий академияси фаолиятини ривожлантириш ва янада такомиллаштиришга дойр қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарори, 2017 йил 17 ноябрдаги ПФ-5242-сонли “Ҳунармандчиликни янада ривожлантириш ва хунармандларни хар томонлама қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони ва 2017 йил 17 ноябрдаги ПҚ-3393-сонли “Ҳунарманд” уюшмаси фаолиятини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги Қарори ва фаолиятга тегишли бошқа мсъёрий-хукукий хужжатларда бслгиланган вазифаларнинг ижросини таъминлашда мазкур диссертация иши муайян даражада хизмат қилади.
Тадқиқотнинг мақсади Хива хонлиги даврида Хоразм амалий санъатининг асосий ривожланиш босқичлари ва унинг бадиий хусусиятларини аниқлашдан иборат.
Тадқиқотнинг илмий янгилиги куйидагилардан иборат:
XVI—XX аср бошида Хоразм амалий санъатининг тадрижий ривож— ланиш хусусиятлари ва тарихий-бадиий ўзига хослиги кўрсатиб бсрилган;
ижтимоий-сиёсий жараёнларнинг ҳунармандчиликка ўтказган салбий ёки ижобий таъсири санъатшунослик таҳлили орқали тарихий даврлар кесимида асосланган;
Хоразм амалий санъатининг кулолчилик, кандакорлик, заргарлик, читгарлик, кошинпазлик, ёғоч, ганч ва мармар ўймакорлиги турларини маҳаллий хусусиятлари аникланган;
Хоразм бадиий ҳунармандчилиги нақш тизимининг космогоник, нарса-буюм, зооморф, ислимий ва гириҳ нақшлари таснифланган;
Хоразм мсъморчилиги ва амалий санъатининг уйғунлиги Хива шаҳридаги меъморий иншоотлар бсзаклари орқали кўрсатилган;
Хоразм амалий санъатининг йўқолиб кстган турларини ва бадиий-тсхнологик услубларини тиклаш юзасидан тавсиялар ишлаб чиқилган.
Хулоса
Хива хонлиги даври Хоразм амалий санъатини тадқиқ этиш натижасида қуйидаги хулосага келинди:
1. XVI-XVIII аср биринчи ярми, яъни Хива хонлиги вужудга келиши ва шаклланиши даврда Хоразм амалий санъат турлари бошка даврларга қиёслаганда нисбатан сует ривожланган. Бу давр амалий санъат ҳолатига ҳокимият учун ўзаро курашлар, қўшни халклар ва давлатларнинг босқинчилик урушлари салбий таъсир ўтказган. Сиёсий баркарорлик ўрната олган ҳукмдорлар даврида эса амалий санъат бирмунча тараққий этган. Жумладан, ёғоч ўймакорлиги, кандакорлик, заргарлик ва бадиий кўнчилик ривожланган.
2. XVIII аср иккинчи ярми - XIX аср бошида Хива хонлигидаги сиёсий ва иқтисодий баркарорлик туфайли амалий санъатнинг кулолчилик, кандакорлик, читгарлик, бадиий кўнчилик, мсъморчилик билан боглик кошинпазлик, ёғоч, ганч ва мармар ўймакорлиги турлари равнак топтан.
3. 1873 йилда Россия импсрияси томонидан Хива хонлигини истило этилиши ва “Гандимён шартномаси”нинг имзоланиши хонликни сиёсий ҳукуқларини чсклаб қўйган. Уруш харажатлари, катта микдордаги товон пули, халкнинг норозилиги, хонликнинг ташқи савдодан узиб кўйилиши иктисодий ахволни огирлаштирган. Бу омиллар амалий санъат ривожига салбий таъсир қилган.
4. Хоразм сирланган кулолчилиги буюмлари (бодия, чанок,, қопширма, шакаша), ўзининг ранги (мовий, ок, яшил) ва бадиий безалиши (айланма ислимий, япроқ, катак, эгри-букрй) жиҳатидан бошқа ҳудудларда ишлаб чиқарилган шу турдаги ашёлардан тубдан фарк килади. Мамлакатимизда фақат Хоразмда бодия, чўгирма қолипи ва кубба тайёрланади. Хоразм амалий санъатида қўлланган ишқор шу ҳудудда ўсадиган чўгон ва қора ўроҳ ўсимлигидан олинган.
5. Хоразмда қумъон, селобча, тунча, тунг, хўн каби уй-рўзғор буюмлари кенг тарқалган. Хоразмда ўзига хос шаклга эга кумъон ясаш санъат даражасига кўтарилган. Хоразм кандакорлигида накш устига безак бсришда бўёқ ёки турли қопламалар кўлланмаган.
6. Хоразм заргарлик бсзаклари турининг кўплиги, бсзалиши ва тайёрланиш технологияси билан бошқа ҳудудлар заргарлик санъатидан алоҳида ажралиб туради. Хоразмда XX аср бошигача бошқа ҳудудларда учрамайдиган шакл ва бсзаклари рамзий маънога эга тождузи, дуодузи, манглайдузи, манатдузи, осмадузи, кўкракдузи, калитбоги, яримтирнок,, бутунтирноқ, бодомой каби тақинчоқлар кснг тарқалган.
7. Читга гул босишда ёғочдан ясалган колипдан фойдаланилган. Читга, асосан, ислимий гуллар туширилган. Хоразмда сўзаналар ҳам босма усулда тайёрланган. Хива усталари ипакдан юпқа қилиб тўкилган турма ва мадали бслбоғ тайёрлашган.
8. Тадқиқот натижасида XVI - XX аср бошида Хоразм амалий санъатида қўлланган 80 га яқин нақш тури аниқланди. Булар асосан, космогоник, рамзий, ислимий, зооморф, буюм шаклидаги ва гсомстрик нақшлардир.
9. Хоразм ёғоч ўймакорлигида воҳанинг ўзига хос хусусиятлари акс этиб, у материал (гужум, кррамон, олмурут (нок)), буюм турлари (ўра, ўратош, қопи, лаву, эгар, хомут), бсзалиши (ислимий: айланма ислими, турунж, ойгул; гирих: уч бурчак, тўрт бурчак, саккиз киррали юлдуз) ва тсхникаси (ёг суртиш, заминнинг камлиги)га кўра ўзига хослик касб этади. Ёғоч ўймакорлиги хонлик ҳукм сурган барча даврда тараккий этган.
10. Хоразмда ганч ўймакорлиги бошка ҳудудларга нисбатан кам кўлланган бўлса-да, лекин хоразмлик ганчкорлар санъат намуналари яратишга эришган. Ганчкорликда айланма ислимий, мадоҳил, турунж, цалампир композициялари ишлатилган. Хоразм ганчкорлиги накш бсзакларининг спиралсимон композицион тузилиши, новдаларнинг жуда нафис кўлланиши ва безакларидаги бадиий хусусиятлари билан ажралиб туради.
11. Хоразм мармар ўймакорлигида ислимий нақшлардан: коалам пир, турунж', гириҳ накшлардан: уч бурчак, тўрт бурчак, саккиз қиррали юлдуз кўп қўлланган. Лавҳларда настаълиц, қабртош ва вакфномаларда эса таълиц хатида ёзувлар битилган.
Асосий таклиф ва тавсиялар куйидагилар:
• хозирда йўқолиб кстган амалий санъат турлари ва буюмларини, жумладан, заргарлик, пичокчилик, мармар ўймакорлиги ва миллий тахя, яъни бош кийим тикишни қайта тиклаш;
• кулолчиликда табиий ишқор тайёрлашни йўлга кўйиш;
• тадқиқот даври бўйича “Хоразм бадиий ҳунармандчилик марказлари атласи”ни яратиш;
• анъанавий амалий санъат турларини ўқувчи ва талабаларга ўргатиш учун тўгарак ва марказлар ташкил этиш;
• Урганч давлат университета ҳамда Хива миллий хунармандчилик ва туризм коллежида анъанавий амалий санъат мутахассисларини тайёрлашни йўлга қўйиш;
• Хива “Ичан калъа” давлат музсй-қўриқхонаси Амалий санъат ва хунармандчилик экспозицияларининг электрон шаклини яратиш мухим ахамият касб этади.
Учинчи ренессанснинг пойдевори илм – маърифатга асосланади!
Мазкур мақолада Янги Ўзбекистонда Учинчи ренессанснинг пойдевори илм-маърифатга асосланиши, биринчи ва иккинчи Ренесссанс даврида етишиб чиққан буюк алломаларнинг қарашлари, бугунги кунда таълим соҳасига қаратилаётган эътибор ва амалга оширилаётган энг муҳим ислоҳотлар илгари сурилган. Илм-фан, маънавият-маърифатга йўналтирилган сармоя буюк келажак учун киритилган муҳим инвестиция эканлиги ёритилган.
Ўрта Осиё Республикаларининг замонавий декоратив санъати
Ушбу илмий дастур муаллиф 15 йил ичида олиб бораётган тадқиқотлар асосида тузилган. Бу изланишлар натижалари ўзининг тўла ҳолдаги аксини қуйидаги иккита монография да топган:
1. - А Ҳакимов. Ўрта Осиё республикаларининг замонавий безак санъати. Тошкент. "Фан" нашряёти, 1988. 10 б.т.
2. - А Ҳакимов. Урта Осиё республикаларининг замонавий безак пластикаси. Тошкент. "Фан" нашриёти. 1992. 12 б.т.
Биринчи китоб кириш сўзи, 3 боб, хулоса ва адабиётлар руйхатидан иборат.
"Минтаканинг безак санъатини ўрганишдаги услубият масалалари" деб аталган I бобда асосий услубий йўналишлар белгиланади, муаммолар мавзуси кўриб чиқилади ва тадқиқотларнинг услубий негизи ишлаб чиқилади.
"Ўрта Осиёдаги халқ санъатида анъаналарнинг ривожланиши" деб номланган П бобда эса халқ санъатининг долзарб муаммолари кўриб чиқилади ва халқ усталарининг ижоди анъаналарни давом эттириш нуқтаи назаридан ўрганилади.
"Ўрта Осиё республикаларида профессионал безак санъатининг минтакавий ва миллий хусусиятлари нуқтаи назаридан шаклланиши ва ривожланиши" деб аталган Ш бобда 1960 - йилларнинг охири ва 1970 йилларда минтаканинг бадиий маданиятида пайдо бўлган янги жараёнлар тавсифи берилади.
Хул осада асосий натижалар баён этилади.
Иккинчи китоб биринчи китобнинг мантиқий давоми бўлиб, у хам кириш сўзи, 3 боб, хулоса ва адабиёт рўйхатидан иборатдир.
"Минтакадаги 1970 ва 1980 йиллар бошидаги нонументал ва безак пластикасининг усталари йўналишлари ва муаммолари" деб номланган I бобда Ўзбекистон, Тожикистон ва Туркманистондаги етакчи хайкалтарошлар ижодининг илмий тавсифи берилади, шу жараённинг асосий йўналишлари ва бу санъатнинг ҳар бир турлари Ўртасидаги ўзаро таъсири белгиланади, хар бир бадиий мактабга оид хусусиятлар аникланади.
"Минтака безак санъати - мустакил жараён сифатида: мавзулар ва услубият тавсифи" деб аталган П бобда ниҳоятда катта ва бой материаллар тарихий ва замонавий нуқтаи назардан тартибга солиниб, уларни тавсифлашга харакат килинади. Бу санъатнинг услубий ва мавзу йўналишлари туркумларга ажратиб берилади ва тавсифланади, безак пластикани ўзига хос фазилатлари белгилаб берилади.
"Безак пластккаси ва шаҳар меъморчилиги муҳити" деб номланган Ш бобда безак санъати билан шахар меъморчилиги муҳити ўзаро таъсирига алоҳида эътибор берилади.
Хулосада асосий натижалар баён этилада.
Шундай қилиб, ушбу тадқиқот иккита мустақил, лекин яхлит, бутун бир бадиий жараённи, яъни Ўрта Осиё замонавий санъатининг турли томонларини ўрганишга бағишланган китобларнинг мавзусидан иборат.
Илмий манбанинг асосини Ўрта Осиёнинг тўртта республикаси - Ўзбекистон, Тожикистон, Туркманистон ва Қирғизистон халқ санъати, бадиий саноати ва ноанъанавий безак санъатининг асарлари ташкил этади.
Илмий ишнинг асосий мақсади - минтақадаги 1970-1980 йилларга оид безак санъатининг ривожланишини таргиб этиш, умумийлаштирилган ва яхлит тавсифини беришдан иборат. Шу билан бирга, ишда анъаналарни давом зттириш ва бадиий жараённинг асосий хусусиятларини аниқлаш муаммосига алоҳида зътибор берилади. Шу мақсаддан келиб чиқиб, илмий тадқиқот қуйидаги йўналишларда олиб борилган.
- анъаналарни давом эттириш муаммосини ўрганиш учун назарий - услубий мезонларни ва тутилган йўлларни белгилаш;
- халк амалий санъатининг додзарб муаммоларини ва етакчи усталар ижодини тадқиқ қилиш;
- гайри анъанавий безак санъати ва бадиий санъатнинг асосий йўналишларини ва рассомлар ижодини ўрганиш;
- безак санъатининг ҳар ҳил турлари ва минтака шаҳарларининг муҳити ўртасидаги ўзаро таъсири масалаларини тадқик килиш;
- тадқик қилинаётган бадиий жараённи минтақавий ва миллий хусусиятларини белгилаб бериш;
Асосий илмий натижаларнинг долзарблиги ва янгилиги қуйидагилардан иборат.
- санъатшунослик фанида “минтака безак санъати" деган янги тушунча киритилиб, унга хар томонлама тавсиф берилади ва асосий турлари ўзаро таъсири белгилнади;
- анъанавийлик ва новаторлик муаммоларини ўрганиш услубияти ва йўналишлари белгиланган;
- анъанавий ва ғайри анънавий безак санъатида новаторлик хусусиятлари аникданган;
- фанда аввал ўрганилмаган кўп киррали бадиий жараён, яъни минтаканинг гайри анъанавий санъати хар тарафлама ўрганилади ва шу билан бирга санъатшуносликда янги илмий йўналиш ривож топишига йўл очилади;
- безак санъатининг бутун бир сохаларидаги йўналишлар тадкиқот қилинади, минтаканинг ижоди ўрганилмаган етакчи рассомларнинг асарларига хар томонлама тавсиф берилади;
- безак санъати турлари ва шаҳар меъморлик муҳити ўртасидаги ўзаро таъсири муаммоси бой материаллар асосида ўрганилади;
Илмий иш Х.Х.Ниёзий номидаги санъатшунослик илмий - тадкиқот институтининг амалий саньат бўлимида бажарилган ва илмгоҳнинг режаларига киритилган тадқиқотларнинг биридир. Илмий ишнинг мавзуси ва натижалари институтнинг илмий кенгаши йиғилишларида муҳокама қилиниб ҳимояга тавсия этилган.
Ўзбекистон ландшафт архитектурасида Темурийлар боғ-парк санъатини қайта тиклаш концепцияси.
Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Бугунги кунда дунё замонавий шаҳарсозлик амалиётида атроф-муҳитни ташкил этувчи, архитектурами табиат билан узвий уйғунлаштирувчи, очиқ муҳитлар композициясини яратувчи экологик самарадор йўналиш - ландшафт архитектураси жадаллик билан ривожланиб бормокда. Унинг бош максади шахарсозлик тизимида экологик мувозанатни яхшилаш ва рационал ландшафт архитектурасини барқарорлаштиришдан иборат. Ҳозирда дунё шахарсозлигида ландшафт архитектурасини шакллантириш тажрибаларига асосланган самарали усулларни тадқик қилиш ва бунда миллий анъаналарга эътибор бериш эҳтиёжи тугилмокда.
Жахон миқёсида ландшафт архитектурасидан оқилона фойдаланиш юзасидан олиб борилаётган тадқиқотларда ландшафт дизайни, ҳудудларни ободонлаштириш ва кўкаламлаштириш ишлари эстетик савиясини такомиллаштиришда соҳадаги меъёрий ҳужжатларнинг тўлақонли шаклланти-рилмаганлиги, анъанавий бог-парк санъатини ривожлантиришнинг истиқболли йўналишлари ва самарали йўллари комплекс ўрганилмаганлиги натижасида бир қатор, жумладан Ўзбекистон ландшафт архитектурасини янада такомил-лаштириш ва ривожлантириш, уларнинг режавий ечимлари сифатини оширишга йўналтирилган шаҳарсозлик талаблари ва қоидаларининг яратилмаганлиги каби муаммолар юзага чиқмокда.
Мустақиллик йилларида республикамизда ландшафт архитектурасини ривожлантиришга кенг имкониятлар яратилганда ва боғ-парк санъатини янада такомиллаштиришга алоҳида аҳамият берилмоқда. «Ҳаётнинг ўзи, ўтган йилларнинг тажрибаси, биздан минтақаларда комплекс ривожлантиришнинг жиддий муаммоларини ечишни таъминлаш, инфраструктураларни қайта тиклашни талаб этмокда»37. Бу борада архитекторлар олдида шаҳар ва кишлоқлар ландшафт архитектурасини қайта режалаштиришда шаҳарсозликнинг қадимий усуллари, жумладан анъанавий боғ-парк санъатини ҳисобга олиб, уларнинг ўзига хос хусусиятларини қайта тиклаш вазифалари турибди. Шу муносабат билан бугунги кунда анъанавий “Чорбоғ” услубининг генезисини ва ландшафт архитектураси соҳасида миллий мероснинг самарали усулларини такомиллаш-тириш зарурати туғилмоқда. Бундай долзарб вазифаларини ечишнинг йўлларидан бири сифатида Ўзбекистон ландшафт архитектурасини такомиллаштиришда Темурийлар боғ-парк санъатини қайта тиклаш зарурлигига катта эътибор қаратилаётганлигини эътироф этиш зарур.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг2017 йил 1майдаги ПФ-5030-сонли «Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш кўмитаси фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» ги Фармони ва Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 13 августдаги 223-сонли «Ўзбекистон Республикасида ландшафт дизайнини ривожлантириш Дастурини тасдиқлаш тўғрисида»ги Қарори, шунингдек шаҳарларни ободонлаштириш ва кўкаламлаштиришга доир бошқа меъёрий-ҳуқуқий хужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишда, анъанавий ландшафт архитектураси объектларини лойиҳалаш ва такомиллаштиришда мазкур диссертация тадқикоти муайян даражада хизмат қилади.
Тадқиқотнинг мақсади Ўзбекистон замонавий ландшафт архитектурасида Темурийлар даври анъанавий боғ-парк санъатини қайта тиклашнинг самарали йўлларини ишлаб чикиш ва такомиллаштиришдан иборат.
Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
Қадимги Миер, Месопотамия, Қадимги Форс, Юнонистон, Рим, Хитой, Сўғд ҳамда Япония ва Мавритан Испанияси ўрта аср боғларининг Темурийлар “Чорбоғ”лари ва “Хиёбон”ларининг шаклланиши ва ривожланишига, боғ-парк курилиши ва шаклланиш усулларига кўрсатган таъсири асослаб берилган;
Ўрта Осиё, Ўрта Шарқ, Мавритан Испанияси ва Шимолий Ҳиндистоннинг XIV-XV11 асрлардаги боғ-парк санъати орасидаги боғлиқлик, меъморий-ландшафт ва композициявий ечимларидаги умумийлик ва фарқли томонлари очиб берилган;
мазкур мамлакатлардаги 38 та анъанавий “Чорбоғ” ва “Хиёбон”ларнинг меъморий режавий типлари, параметрлари, боғ иморатларининг турлари аникланган ва киёсий умумийлаштирилган.
XV аср қатор миниатюраларидаги бизгача сақланмаган боғларнинг меъморий-режавий хусусиятлари, ландшафт ва сув композициялари ўзаро мутаносибликда, геометрик пропорционаллик ва уйгунликда шаклланганлиги исботланган;
Темурийлар даври “Чорбоғ”лари ва “Хиёбон”ларини Ўзбекистон ландшафт архитектурасида кайта тиклашнинг илмий-назарий ва лойихавий асослари (тарихий ва замонавий богларнинг типлари, параметрлари, модул асососида режалаштириш, сув қурилмалари, ўсимликларни тўғри танлаш, бог иморатларининг архитектурасига хос хусусиятлари) шакллантирилган.
Хулоса
Диссертацияда бажарилган тадқиқотларга асосланиб, куйидаги илмий хулосаларга келинди:
1. "Чорбоғ" услубидаги меъморий ташкиллаштирилган боғлар ва "Хиё-бон"лар типологияси XIV-XV асрларда Ўрта Шарқ ва Ўрта Осиё ҳалқлари санъати ва маданиятининг ўзаро таъсири асосида шаклланиб, бу мамлакатлар меъморлари ва боғбонларига Қадимги Миер (мил.ав. XXVII-XVIaa.), Месопотамия ва Бобил (мил.ав. XXIII-VIaa.), Хитой (мил. ав. XII- милодий ХПаа.), Форс (мил.ав. VI-IV аа.), Юнонистон (мил.ав.У-П аа.), Рим империяси (мил.ав. 1а - милодий IVa.), Қуръон ва Ҳадисларнинг таъсири (милодий VII—VIII аа.), ўрта аерлардаги Япония (Vlll-XVIIaa.) ва Мавритан Испанияси (ХШаа.) боғларининг бот-парк курилиши усуллари маълум эди.
1. Боғ-парк санъати ўзининг юкори чўққисига Мовароуннаҳрда Амир Темур ва Темурийлар хукмронлиги даврида (XIV-XV аа.), Эронда Сафавийлар даврида (XVI-XVIIaa.), Шимолий Ҳиндистонда Бобурийлар даврида (XVI-ХУПаа.)эришди. Меъморий ташкиллашган "Чорбоғ" усули ушбу мамлакатлар боғ-парк санъатининг расмий бадиий услубига айланди ва маданий меросининг ажралмас кисми бўлиб, аҳолининг истироҳат эҳтиёжларига, табиат билан уйғунлашиш, ҳукмдорларга тож кийдириш, байрам-тантаналарини ўтказишга ва мемориал боғлар тарзида хизмат қилди.
3. Темурийларнинг боғ-паркчиликдаги янгилиги XIV-XV асрларда Самарканд ва Ҳирот шаҳарлари атрофида ўзаро ва шаҳарлар билан “Хиебон”лар орқали боғлаган "Чорбоғ"лар гулчамбарини яратишда акс этди. Сафавийларнинг Исфахон боғ-паркчилигидаги янгилиги эса ушбу иккита анъанавий шакллар: “Чорбоғ”лар ва “Хиёбон”ни яхлит бир боғ-парк ансамбли-“Шаҳарбоғ”да мужассамлантириб XVII асрнинг боғ-парк санъатидаги ноёб вокеликка айлантиришидир.
4. Ўрта Осиё ва Эрон боғларидан фаркли тарзда Бобурийлар боғларида сувнинг роли муқаддаслаштирилди; режавий мунтазамлик кучайтирилди, боғ иморатларининг маҳобатлилиги ошди; боғлар кўлами ва вазифаларининг ўзгариши очиқ муҳитлар, каналлар, сув ҳавзалари майдонини оширишга имкон туғдирди; бог иморатларининг пардозлари учун рангли тошларни танлаш тоифаларга бўлинди.
5. Вазифалари ва шаҳарларда хамда шаҳарлар четида жойлашишига қараб меъморий- ташкиллашган "Чор-боғ" ва " Хиёбонлар" диссертант томонидан 4 типга бўлинган: 1) Шаҳарлар ташкарисидаги боғлар; 2) Жамоат бинолари таркибидаги боғлар; 3) Хиёбонлар; 4) Чор-боғ ва Хиёбонлардан тузилган бог-парк ансамбллари.
6. Ўрта Осиё , Ўрта Шарқ , Шимолий Ҳиндистон ва Покистоннинг 38та "Чор-боғ" ва "Хиёбонлар"ининг параметрлари, тузилиш услублари, типларини жадвал шаклида тадқик қилиш ва такқослаш натижасида уларнинг меъморий-режавий ва ландшафт ечимларидаги қонуният аникланган, келажакда уларни лойиҳалаш учун "Чор-боғ" кичик, катта ва йирик ўлчамлилар тавсия қилинган.
7. Диссертант бажарган режавий тахдил "Чор-боғ"ларни лойиҳалашнинг " модул", яъни "миқёс" услубини аниклашга имконини берган. Бу эса Республикамиз сув танқислиги шароитида боғларни геометрик мунтазам бўлишлигини такозо этади. Текис ҳудудларда боғ режасини ўзаро кесишувчи ўқлар бўйлаб симметрии композицияда, рельефларни қиялик жойларда эса, поғонали тарздашакллантириш тавсия этилади.
8. "Чор-боғ" ва "Хиёбонлар" учун энг асосий ва муҳим элемент - бу окар сувнинг мавжудлигидир. "Чор-боғ" ландшафта бирин-кетингуллаб турувчи гулзорлар, буталар, манзарали ва мевали дарахтлардан ташкил топиши зарур. Сув, усимликлар ва боғ бинолари архитектураси орасидаги уйғунлик боғ саройи интерьерига, мўжаз фавворалари бассейн ёки интерьер ва экстерьерлар бекларга ислимий нақшларни киритиш орқали таъминланади.
9. Диссертация "Чор-боғ" ўсимликларни танлаш, уларни Ўзбекистоннинг кескин ўзгарувчан об-ҳаво шароитида экологиями яхшилаш ва қулай микроиқлим яратиш мақсадида экиш усуллари тавсия этилган.
10. Илмий ишда "Чор-боғ" ва "Хиёбонлар"ни Узбекистан ландшафт архитектурасида қайта тиклашнинг иқтисодий самарадорлиги асосланган бўлиб, унга кўра мазкур боғларда ободонлаштириш даражасининг юқори даражада бўлганлиги туфайли кичик худудларда кўп сонли аҳолининг дам олиш мумкунлигини кўрсатилган.
11. "Чор-боғ"ларни этнографик музейлар кошида ташкил этиш; "Мустақиллик", "Наврўз", "Ер саховати", "Рамазон"ва "Қурбон хаит" миллий байрамларини ўтказиш жойлари тарзида фойдаланиш; Республикамиз экотуризм индустриясини ошириш такомиллаштириш ва инвесторлар капиталини жалб қилиш имкониятларини ҳам беради.
12. Ўрта Осиё меъморий ёдгорликлари ва шаҳарларидаги тарихий зоналарни қайта қуриш, улар ҳудудини кўкаламлаштириш ва ландшафт ташкиллаштириш талаб этилган ҳолатларда биз айнан мазкур диссертацияда тадқик этилган меъморий-ташкиллашган "Чорбоғ" усулини қўллашни таклиф этамизки, бу ёдгорликларнинг атроф муҳит билан уйғунлашишига, обидалар пойдеворининг намланмаслигига ва чўкмаслигига ёрдам беради ва бу ҳолатлар 17.10.2009йилда тасдиқланган "Маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва фойдаланиш ҳакида"ги Республика Қонунига тамоман мос келади.
Диссертантнинг фикрича, Темурийларнинг "Чорбоғ" ва "Хиёбон" услубларида қайта тикланган боғлари, Ўзбекистон ландшафт архитектурасида ўзига хослик ва тарихий анъаналарни қайта яратишга хизмат қилиши билан бирга, атроф мухит экологиясини яхшилаш, ташқи ва ички туризмни такомиллаштириш, Республикамиз аҳолисини яшаш тарзини янги даражага чиқариш имконини ҳам беради.
Ўзбек насрида оталар ва болалар муаммоси: генезиси, реалистик талқини (1970-2000)
Тадқиқот объектлари: халқ оғзаки ижодининг турли жанрлари, диний-фалсафий манбалар, мумтоз ҳамда жадид адабиёти намояндалари, С.Аҳмад, О.Ёқубов, П.Қодиров, М.Али, Ў.Ҳошимов, Э.Самандаров, М.Мансуров, М.М.Дўст, Ш.Бўтаев, Н.Норкобилов каби адибларнинг асарлари.
Ишнинг мақсадн: ўтган асрнинг сўнгги чораги ва XXI аср бошларида яратилган ўзбек насрининг тарихий ва замонавий мавзулардаги намуналарида оталар ва болалар муаммоси талқинини илмий-назарий жихатдан тадқиқ этиш.
Тадқиқот методлари: диссертацияда киёсий-типологик тадкиқ усулидан фойдаланилди.
Олинган натижалар ва уларнинг янгилиги: ишда бадиий адабиётда муҳим ўрин тутган оталар ва болалар муаммосининг ўзига хос хусусиятлари, генезиси, омиллари ғоявий-эстетик тизимнинг таркибий қисми сифатида монографии йўналишда илк марта тадқик қилинди: а) ижтимоий-эстетик онг такомили ва турли даврлар характерига кўра оталар ва болалар муаммосининг вужудга келиш жараёни кўрсатиб берилди; б) адабий жараёнга диний-фалсафий мафкуранинг таъсири ва ундан келиб чиқадиган маънавий-маърифий томонлар тахлил этилди; в) ижтимоий таракқиётнинг кўзгуси бўлмиш адабий жараён мазкур муаммони ифодалар экан, кандай ғоявий, тарбиявий мақсадларга йўналтирилганлиги тахдил қилинди; г) оталар ва болалар муаммоси умумбашарий мавзу эканлиги нуктаи назаридан рус ва жаҳон адабиёти намуналарига қиёсий-типологик аспектда ёндашилди.
Амалий ахамияти: диссертациянинг натижалари ва илмий-назарий хулосаларидан ўзбек адабиётининг айрим назарий масалаларини ёритиш, олий ўқув юртларининг филология факультетларида, академик лицей, касб-ҳунар коллежлари, умумтаълим мактабларида адабиёт фанидан дарс машғулотлар олиб бориш, танланма дарслар ташкил этиш, дарслик ва қўлланмалар яратишда ҳамда миллий хусусиятлар билан боғлиқ турли маданий-маърифий тадбирлар ўтказишда кенг фойдаланиш мумкин.
Татбиқ этиш даражаси ва иқтисодий самарадорлиги: тадқикот натижаларидан олий ўкув юрти, академик лицей, касб-ҳунар коллежлари, умумтаълим мактабларида ўзбек адабиёти тарихи, адабиёт назариясига оид машғулотларни ўтиш ҳамда ўкув кўлланмалар яратишда фойдаланиш мумкин. Тадқиқот натижалари муаллифнинг мақола ҳамда рисолаларида оммалаштирилган.
Қўлланилиш сохаси: ҳозирги миллий адабиёт, адабиёт назарияси, адабий танкид, эстетика, ижтимоий-гуманитар фанлар, маънавият соҳалари.
Ўзбек мумтоз шеъриятида риндона маъно ва лирик қаҳрамон характери
Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Жаҳон адабиётшунослигида Шарқ шеъриятининг хилма-хил мавзулари орасида мухим ўрин тутган риндона шеърларнинг шаклланиш тарихини асослаш, тадрижий такомилини аниклаш, гоявий-бадиий хусусиятларини тавсифлаш, тимсоллар тизимини тахдил килиш, уларнинг мумтоз адабиётдаги тарихий тараққиётини очиб бериш, лирик қахрамон - ринд характерининг ўзига хослигини далиллаш борасида олиб борилаётган тадқиқотлар мухим назарий аҳамиятга эга.
Мустақилликка эришилгандан сўнг адабиётшуносликда хар бир сўз, тушунча ва тимсолни бадиий матн талабидан келиб чиқиб тадкиқ қилишга, уларни бахолашда нафақат ифода тарзи, тасвир имконияти, балки маъно катламига сингиб кетган диний, маърифий, тасаввуфий фикр-кечинмаларга хам алохида эътибор берила бошланди. Шунинг учун хам бошқа анъанавий мавзуларга нисбатан моддий ҳаётга ниҳоят даражада яқин, жонли турмуш нафаси уфуриб турган, кўпинча ижодкор таржимаи холи, у яшаган тарихий-ижтимоий муҳит ҳақида ўкувчида ёрқин тасаввур уйғота оладиган, ахлоқий, таълимий, ирфоний мазмунларни ифодаловчи риндона шеърларнинг XII - XV асрнинг I ярми ўзбек адабиётида яратилган намуналарини илмий тадқиқот объекта сифатида ўрганиш, уларнинг тарихий такомилини ўзбек халкининг миллий-рухий дунёси, асрлар давомида шаклланган маънавий-маданий кадриятлари, урф-одатлари, кундалик турмуш тарзи билан боғлиқликда очиб бериш ўзбек адабиётшунослигининг долзарб муаммоларидан биридир.
Бу мавзуни атрофлича ўрганиш, энг аввало, жахон адабиёти, хусусан, Шарқ шеъриятининг ҳаёт ва инсон такдири билан боғлиқ томонларини янада кенгроқ мушоҳада килиш, сўз санъатининг таъсир қуввати ва аҳамиятини тўғри баҳолаш, тарих мулкига айланган урф-одат, ижтимоий-маданий қадриятлардан сабок олишга яқиндан ёрдам беради. Зеро, бадиий адабиёт инсоннинг «маънавий оламини кашф этадиган» қудратли восита бўлиб, «азалдан халқ қалбининг ифодачиси, ҳақикат ва адолат жарчиси бўлиб келади»1. Риндона шеърлар хам халқнинг ўй-қарашлари, орзу-умидлари, миллий поэтик тафаккури, маънавий киёфасини акс эттириб, инсон калбида хаётга муҳаббат ва яшаш завкини кучайтиришга хизмат килган ўзига хос ижод намуналаридир. Бу эса уларнинг маъно, образ, мажоз олами, тасвир йўли ва воситалари, хусусан, XII - XV асрнинг I ярми ўзбек мумтоз шеъриятида яратилган мазкур намуналарни монографик тарзда тадкик килиш, ўз навбатида, дунё илм-фанини бундан хабардор этиш заруратини келтириб чиқаради. Шунингдек, риндона маъно ифодалаган шеърларнинг ўзбек мумтоз шеъриятида тутган мавкеи, характерли жихатлари хакида янги хулосалар чиқариш имконини беради.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 25 августдаги ПК-45 1 -сон «Миллий гоя таргиботи ва маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш тўғрисида»ги, 2010 йил 27 январдаги ПҚ-1271-сон «Баркамол авлод йили» давлат дастури ҳакида»ги қарорлари, 2016 йил 13 майдаги ПФ-4797-сон «Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат Узбек тили ва адабиёти университетини ташкил этиш тўғрисида»ги фармони, Узбекистан Республикаси Президентининг 2017 йил 17 февралдаги ПҚ-2789-сон «Фанлар академияси фаолияти, илмий тадкиқот ишларини ташкил этиш, бошқариш ва молиялаштиришни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори ҳамда мазкур фаолиятга тегишли бошқа меъёрий-ҳукуқий ҳужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишда ушбу диссертация тадқикоти муайян даражада хизмат килади.
Тадқиқотнинг мақсади ўзбек мумтоз адабиётидаги риндона шеърларнинг шаклланиш омилларини аниқлаш хамда тарихий таракқиёти, ғоявий-бадиий олами ва лирик қаҳрамон - ринд характерининг муҳим хусусиятларини очиб беришдан иборат.
Диссертация тадқиқотининг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
риндона шеърларнинг тараққиёт тамойиллари, образлар тизими, гоявий-бадиий хусусиятлари, тасвир кўлами, ифода усули ва лирик кахрамон характери очиб берилган;
риндона шеърларнинг юзага келишида Шарқ халқларининг диний-мифологик тушунчалари, ижтимоий-маиший турмуш маданияти, урф-одат ва маросимлари, уларнинг бадиий ижоддаги ахамияти хамда эстетик хусусиятлари исботланган;
қадимги араб ва форс-тожик шеъриятидаги хамриятларнинг ўзбек мумтоз адабиётида риндона шеърлар такомилидаги мавқеи аникланган;
Шарк мумтоз адабиётида, хусусан, туркий шеъриятда XV асрнинг I ярмига қадар яратилган риндона мазмундаги алохида мисра, байт ва шеърларнинг бадиий ўзига хослиги далилланган;
риндона шеърларнинг ўзбек мумтоз адабиётидаги ифода имкониятлари, образ ва тимсоллар олами, тарихий ва бадиий хусусиятлари асосланган;
риндона шеърларнинг ўзбек мумтоз шеъриятида фаоллашув микёси ва даражасининг ижтимоий сабаблари, эстетик мезонлари очиб берилган;
лирик кахрамон дунёқараши, маънавий-ахлоқий киёфасининг риндона шеърларнинг мазмун-мохияти, поэтик табиати, бадиий тасвир принциплари билан боғлиқлиги асосланган;
XII - XV асрнинг I ярми ўзбек адабиётида яратилган риндона шеърларнинг ўзига хослиги, муштарак ва фаркли жиҳатлари, гоявий-бадиий хусусиятлари хамда лирик кахрамон характери масалалари тадкик этилган.
Хулоса
1. Маълум бўладики, риндона шеърларнинг генезиси, тадрижий такомили, тараққиёт босқичларини уларнинг поэтик хусусиятлари ва бадиий-эстетик талаблари билан узвий боғлиқликда тадкиқ этиш мумтоз адабиётда май мавзуси ёритилган шеърлар ҳақидаги тасаввурларни яхлит бир тизимга бирлаштиради. Риндона шеърларда ишк ва комиллик, хаёт ва унинг сир-асрорлари, инсон ва унинг қисмати, олам гўзалликлари ва умр шодликлари, шунингдек маърифий-ирфоний масалалар юксак бадиий талкин хамда тахдил этилган. Ҳаётийлик, хакқонийлик, ишонарлилик ва, энг муҳими, муайян ижтимоий-тарихий шароит билан бевосита алоқадорлиги уларнинг ўзига хос эстетик тамойиллари, мазмун-мохиятини англашга хам имкон очади.
2. Риндона шеърларда қўлланган сўз, ибора, образ ва рамзлар лирик кахрамон - ринднинг табиати, ахлоқий киёфасини кашф этишда мухим “очқич” вазифасини бажаради. Шоирнинг руҳий холатлари, рангин кечинмаларини мукаммал тасвирлашга ёрдам беради ва унинг мақсад хамда маслаги асарнинг ўзига хос бадиий-тасвирий воситаларидан якқол кўриниб туради. Жамият ҳаётида, кундалик турмушда учраб турадиган турли воқеа-ҳодисаларни бадиий тафаккурда жонлантириб, уларни ёрқин лирик образ, таъсирчан поэтик манзаралар яратишга йўналтириш риндона моҳиятдаги шеърларнинг яна бир ўзига хос жихатидир. Майсеварлик тушунчаси ва кайфиятларининг бадиий ижоддан мухим ўрин эгаллаши шеъриятда риндона тасвир кўламини янада кенгайтирди. Илк илдизлари хамриятлардан озикланган риндона шеърлар бадиий адабиёт конуниятлари ва мумтоз шеъриятнинг адабий анъаналари таъсирида туркий адабиётда ўзига хос йўналишларда тараккий этди.
3. Шарк шеъриятида дастлаб реал, моддий хаёт манзаралари тасвирланган риндона шеърлар, кейинчалик ижтимоий, фалсафий, маданий, ахлокий маъноларни хам камраб олган. Муайян давр, ижодкор рухияти ва воқеликка муносабатини ёритишда улар бир-биридан сезиларли зайлда фаркланади. Жумладан, VI - VII асрларда яратилган хамриятларда май мает қилувчи ичкилик сифатида ифодаланган бўлса, IX аердан бошлаб шеъриятда улар, асосан, хаётий-маиший фикрларни акс эттириш учун қўлланила бошланган. XI - XII аерларга келиб, уларда ирфоний маънолар хам маълум бир ўрин эгаллаган. Риндона шеърларнинг мазмун-моҳияти, мантик ва гоявий йўналиши хар иккала маъно - зоҳирий ва ботиний мазмунларни ўзида мужассамлаштирганлиги билан хам эътиборлидир.
4. Ўзбек адабиёти узок аерларга бориб такалувчи чукур илдизга эга. Дунёнинг барча бошқа халқлари каби ўзбек халки ҳам олис ўтмишдаёқ бадиий тафаккурнинг ўзига хос намуналарини яратган. Улар Махмуд Кошгарийнинг «Девону луготит турк» асаридан хам ўрин олган бўлиб, айрим шеърий парчаларда бевосита риндона мазмунлар ифодаланган.
5. Мумтоз шеъриятда риндона шеърларнинг юзага келишида юнон мифологиясидаги май маъбуди - Дионисии шарафлаган қўшиқлар, форс-тожик халқларининг Ой маъбудига аталган ва Қуёш маъбуди Митрани шарафлаб ўтказилган базмлари, Гоҳонбароқ, Наврўз, Меҳржон, Сада байрамлари, сосоний ҳукмдорлар саройида гўсанлар томонидан ижро этилган, майни мадҳ этувчи кўшиклар, араб халкларининг қадимги Нотил ойи билан боғлиқ анъаналари, туркий халқларда узум ва майнинг хаётбахшлик фазилатлари улуғланган «Бабахвара», бўзахўрлик билан боғлиқ «яса-юсун», шунингдекё «учар пиёла», «сафар коса», «тўра ойини» каби урф-одатларнинг хам у ёки бу даражада таъсири бўлган, албатта.
6. Тарихдан яхши маълумки, ислом дини арабларнинг хаёт ва турмуш тарзи билан бирга уларнинг ишонч-эътиқоди, туйғу ва тахайюлларини хам ўзгартирганлиги туфайли, адабиёт хам янги йўналишлар ахтара бошлаган эди. Натижада олдинги айрим мавзулар ўрнини бошқаси эгаллаб, янги динда май ва шароб такиқлангани сабабли ишқ хамда шаробдан сўз юритилган шеърлар микдори камайган эди. Лекин ишк ва майга чорловчи шеърлар ёзиш умавийлар даврига келиб яна авж олди. Аббосийлар хукмронлиги даврида риндона кайфият тавсифланган махсус поэтик жанр - хамрият жанри юзага келдики, бунинг ўзига хос сабаби майнинг адабиётда инсон руҳий-маънавий эркинлигининг мажозий тимсоли ўлароқ ифода топганлигида кўринади.
7. У ёки бу мавзунинг дунёга келиб, ривож топишида адабий алоқа ва муносабатларнинг хам таъсири бўлади. Риндона шеърлар [Парк халклари орасида форсий адабиётда яхши ишланган. Шу маънода, Рудакий, Фирдавсий, Ибн Сино, Умар Хайём, Низомий, Х,офиз Шерозий каби форс-тожик адабиётининг буюк вакиллари асарлари XII - XV асрнинг I ярмида яшаб ижод қилган ўзбек шоирлари учун бир ижодий мактаб вазифасини ўтаган эди.
8. Шарқ мумтоз адабиёти дин билан, ислом заминида дунёга келган тасаввуф таълимоти билан мустаҳкам ва узвий алоқадорликда тараккий топган. Маърифий адабиётга дойр образ, тушунча ва фикр-туйгуларнинг мумтоз шеъриятда ифода топиши риндона шеърларнинг мазмун-моҳиятида ҳам беқиёс ўрин тутган, албатта. Тасаввуфда май ва унта алокадор образлар кўпинча тариқат босқичлари, шунингдек бу йўлга кирган соликнинг ранг-баранг руҳий холатларини билдиради. Бундай мазмунлар ўзбек адабиётида дастлаб Яссавий хикматларида ифодаланган. Улардаги соф тасаввуфий мазмунларда қўлланган май, шароб, соқий, журъа, майхона, пири мугон каби қатор тимсоллар ўзбек мумтоз шеъриятида риндона шеърларнинг поэтик образлар табиатига ниҳоятда купли таъсир ўтказган.
9. Агар номалардаги риндона кайфият тавсифига багишланган шеърий парчалар мавзу кўлами, гоявий олами ва бадиий-эстетик хусусиятлари жиҳатидан ўзбек адабиётида алоҳида мавқе эгалласа, Ҳофиз Хоразмий, Атоий, Гадоий, Лутфий, Саккокий каби йирик сўз санъаткорлари ижодида, номанавис шоирлардан фаркли ўлароқ, май ва ишқ мавзулари хамиша уйғун ҳолда тасвирланган.
10. Риндона шеърларда ҳаётий мантиқ, фалсафий руҳ етакчилик килади, қолаверса, теран тафаккур, чукур мулохазакорлик, шунингдек ёритилаётган масалаларнинг моҳиятан панд-насиҳат мазмуни билан мувофикликда ифодаланиши уларнинг хос табиатини далиллайди. Уларда маданий-маиший турмуш манзаралари, ижтимоий-сиёсий мухитнинг айрим масалалари, тарихий давр ва замоннинг маънавий-ахлокий муаммолари май билан боғлиқ образлар воситасида поэтик жихатдан ёркин тасвирланади. Ана шунинг учун ҳам ижодкор шахсияти, руҳий ва фикрий дунёси, замон ва замон ахлига муносабати, шунингдек, теран фалсафий карашлари хамда хулосаларини билишда риндона шеърлар гоятда мухим манба вазифасини хам бажаради. Диққатга сазовор жихати шундаки, риндона маъно ифодаланган алохида мисра, байт ва шеърлар кейинчалик ўзбек мумтоз адабиётида май мавзуси ёритилган махсус поэтик жанр - соқийнома жанрининг шаклланиши ва тарихий такомилида хам ўзига хос асос вазифасини ўтади.
Ўзбек миллий қадриятларини ифодаловчи мақолларнинг тарихий илдизлари ва уларнинг ёшлар тарбиясидаги ўрни
Мақолада ўзбек миллий мақолларининг қўлланилиши, уларнинг илдизлари ва миллий қадриятларимиз билан узвий боғлиқлиги, ҳар бир сўзнинг маъно хилма-хиллиги, ибораларнинг турғунлиги, шаклий барқарорлигининг устунлик қилиши, қулланиш ўрнига қараб уларнинг маъно доираси доимий равишда кенгайиб бориши ва оиладаги,ёшлар тарбиясидаги ўрни қанчалик муҳим эканлиги бир неча мисоллар билан кўрсатилган
Наманган яллачилик санъати анъаналари
Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Замонавий жаҳон этномусиқашунослигида халқларнинг ўзлигини англатувчи асрий мусиқий анъаналари, уларнинг тарихий шаклланиш омиллари, эстетик моҳияти ва тадрижий ривожланиш конуниятлари устувор йўналишлардан бири бўлиб турибди. Бунда айникса яратувчанлик тимсоли бўлган аёл (она)лар мусиқа ижодига хос парда-оханг ва ритм хусусиятларини тавсифлаш, уларни юзага кслтирган бирламчи манбааларни аниқлаш, хамда кўп асрлик гендсрлик ананаларининг миллий мусиқа ривожида тутган ўрнини ёритиб бсриш тобора муҳим аҳамият касб этмокда.
Жаҳон этномусикашунослигида Шарқ мусулмон олами аёлларининг ижтимоий-маданий ҳаётда тутган ўрни, уларнинг ижодига оид жанрлар таснифи, стакчи мавзулар доираси, бадиий ифодаланиш воситалари ва ижрочилик анъаналари доим диққат-эътиборда бўлиб кслган. Узбек мусиқашунослигида ҳам бу масалалар қисман ёритилган. Айни вақтда ўзбек аёлларининг касбий яллачилик ижоди, бу санъатнинг генсзиси ва мохияти; хос оҳанг, парда (лад) ва ритмик хусусиятлари; яллачилик санъатининг замонавий ўзбск маданиятида тутган муҳим ўринини асослаб бсриш ишлари мусиқашунослик илми олдида турган муҳим илмий вазифалардан биридир.
Мамлакатимизда миллий мусикий кадриятларни баркамол ифодаловчи халк мусика мсроси ва касбий монодия намуналарини атрофлича тадқиқ этиш учун зарур шарт-шароитлар юзага келди. Шу жумладан, халқ қўшиқлари, бахшичилик достонлари, мумтоз макомлар каторида чинакам қадр-қимматини топа бошлаган асллар мусика ижодини этномусиқашунос-ликнинг замонавий илғор методлари асосида ҳақконий ёритиш борасида кенг имкониятлар яратилди. Узбекистан Рсспубликасини ривожлантириш харакатлар стратсгиясининг муҳим устувор йўналишларидан бири сифатида “илмий-тадқиқот ва инновация фаолиятини рағбатлантириш, илмий ва инновация ютукларини амалиётга жорий этишнинг самарали мсханизмларини яратиш”1 ишлари белгиланган.
Узбекистан Рсспубликаси Прсзидентининг 2015 йил 20 ноябрдаги ПҚ-2435-сон “Болалар мусика ва санъат мактаблари фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича 2016-2020 йилларга мўлжалланган Давлат дастури тўғрисида”, 2017 йил 8 августдаги ПҚ-3178-сон “Узбекистан давлат конссрваторияси фаолиятини янада ривожлантириш ва такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”, хамда 2017 йил 17 ноябрдаги ПҚ-3391-сон “Узбек миллий маком санъатини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарорларида белгиланган мухим вазифаларни амалга оширишга мазкур диссертация иши муайян даражада хизмат килади.
Тадқиқотнинг мақсади Наманган аёллар яллачилик санъатининг ижодкорлик, ижрочилик ва устоз-шогирд анъаналарини тизимли тадқик қилиш ҳамда уларнинг ҳозирги давр ўзбек мусика маданиятидаги аҳамиятини аниқлашдан иборат.
Тадқиқотнинг илмий янгилиги. Яллачилик санъатининг тарихий келиб чиқиш манбалари қадимги даврга оид диний-эътиқодлар, халқ маросимлари, оммавий байрам ва урф-одатлари билан боғликлиги аниқланган;
асллар мусиқа ижодининг нсгизини ташкил этган оҳанг луғати трихордлардан иборатлиги ҳамда уларнинг мунгли семантик мазмуни очиб бсрилган;
куй, сўз ва рақс унсурлари муштарак яллачилик санъатида трихордларнинг турлича ритмик-усуллар билан боғланиши ўлароқ хилма-хил бадиий образлар намоён бўлиши исботланган;
Наманган яллачилик санъатида ўзбек аёлининг руҳий ксчинмалари, миллий менталитета ва борликни нозик ҳис килиш жараёнлари ўзига хос парда-оҳанг ва ритм-усуллари воситасида ифодаланиши ёритиб бсрилган;
яллачилик санъатига хос хусусиятларни ўрганиш натижасида олинган хулосалар ўзбек мусиқашунослиги учун муҳим илмий-назарий маълумотларни ташкил этади.
Хулоса
“Наманган яллачилик санъати анъаналари” мавзуидаги докторлик дисссртацияси бўйича олиб борилган тадқиқот натижасида куйидаги хулосаларга келинди:
Яллачилик санъатининг кслиб чиқиш ўқ илдизлари жуда кадимий даврларга бориб такалади. Бунда олис тарих каърида юзага кслган турли эътикод ва дунсқарашлар билан боғлиқ маросим ва халқ байрамларидаги аёлларнинг турфа ижодлари яллачиликнинг илк манбаалари сифатида эътирофланди.
Ватанимиз ҳудудларида ислом динининг кенг ёйилиши ўлароқ ўзбек аёлларининг оғзаки мусиқа ижоди ривожида янги давр бошланди. Бу хол айниқса яллачиликнинг муҳим таянч манбаларидан бири бўлган “ичкари” маданиятига хос жанрлар ва уларни ижро этиш анъаналарида ўз аксини топди. Айни вактда аёллар ижодининг касбий санъат даражасига қадар юксалишида сарой маданияти муҳим аҳамият касб этди. Дастлаб халқ мусиқасининг маросим (ёр-ёр, кслин салом ва б.) ва номаросим жанрларига (кўшиқ, ялла, лапар ва б.) таянган Наманган аёлларининг огзаки ижоди Ахси сарой маданияти билан бсвосита боғлиқ холда яллачилик санъати даражасида карор топди.
Яллачилар рспсртуарининг асосини ташкил этган жанрлар, халқ манбаларидан фарқли ўлароқ, санъаткор аёллар ижодида янги сифатларга эга бўлиши кузатилди. Бунда ялла жанри тадкик килинган санъатда етакчи мақомни “ишгол” этади.
Яллачиликда халқ ижодидан ўзлаштирилган бошқа айтим жанрлари (кўшиқ, ашула ва б.) хам рақс унсурлари билан сифатланганки, натижада аёллар фольклорига оид айрим қўшик намуналарининг ўзгача вариантлари юзага кслган.
Наманган яллачилари аёллар оханг лугатидан унумли фойдаланган холда айтим жанрларида ўзларининг муаллифлик асарларини хам яратадилар. Бу ижодий жараёнда терция камровидаги муким оханг тузилмалари ҳамда уфар, қашкарча каби рақсбоп усуллар яратилаётган ялла ва бошқа айтим-ракс намуналарининг асосий куй-ритм инвариантлари сифатида намоён бўлади.
Бугунги кунда Наманган яллачилик санъати Узбекистан маданиятида муносиб ўрин тутмокда. Шу билан бирга аёллар санъатида айрим ўзгаришлар хам содир бўлмокдаки, бу ҳол айниқса ижодкорлик ва ижрочилик жабхаларида кузатилади.
Бадиий кийматлар алмашинуви жадаллашган хозирги давр маданий воксълигида яллачилик санъатининг таъсирланиш майдонидан бастакорлик ижоди, айрим саҳанавий кўринишларида эса композиторлик жанрлари, қолавсрса, эстрада қўшиқчилиги хам муҳим ўрин олмокда. Шу билан бирга яллачилик анъаналарининг саҳнавий талқинлари хотин-қизларнинг кундан-кун ортиб бораётган фольклор-этнографик ансамбллари фаолиятида ҳам кузатилади. Таниқли яллачи (сатанг)лар қаторида Наманган шаҳридаги “Ёр-ёр” фольклор жамоаси шундай ижодий-ижрочилик талкинлари ҳам боис турли миқёсдаги фестиваль ва танловларда фахрли ўринларни олишга сазовор бўлмокда. Халқ мусиқа ижодиётида кузатилаётган шу каби ижодий жараёнлар алоҳида илмий тадкиқотлар мавзуидир.
Қайд этмоқ ксракки, яллачилик санъатининг янги талқинлари билан бир қаторда замонавий маданиятимизда бу санъатнинг кўп асрлик анъаналарини ҳам бсзавол сақланишига алоҳида эътибор бсриш жоиз. Мазкур ишларни амалга оширилиши пировардида эса ўзбск аёлларининг қадимдан кслаётган ссрқирра ижоди ва шунинг маҳсули бўлган яллачилик санъати анъаналарини асраб авайлаган ҳолда, истиқболини ҳам илмий асосда бслгилаб, уларни келгуси авлодга бскаму кўст етказиб бсриш ишига ўз ҳиссамизни қўшган бўламиз.
Матн тарихи ва унинг генезисига доир айрим мулоҳазалар
Мумтоз бадиий асарлар матни тарихини чуқур ўрганмай туриб, матншунослик илмининг тараққий этиши ҳақида гап ҳам бўлиши мумкин эмас. Чунки матн тарихи тушунчаси матншуносликнинг таянч назарий асосларидандир. “Матн тарихи қўлёзма манбалар генеалогиясини текширишдан муаллифнинг ва манбани кўчирган котибнинг дунёқараши ва ғоясини ўрганишгача, асарнинг юзага келишида муаллиф ижодий ниятининг рўёбга чиқишидан унинг яратилишига у ёки бу даражада алоқадор бўлган бошқа адабий ёдгорликлар билан ўзаро боғлиқ жиҳатлари тадқиқигача бўлган барча жараёнларни ўз ичига олиши” [6,9] назарда тутилса, ушбу илмий муаммони ўрганиш нечоғлиқ муҳим экани янада ойдинлашади.
Композиторлик ижодиётида йил фасллари мавзуси талқини
Тадқиқот объекта: композиторлар ижодида йил фасллари туркумипипг кенг тарихий (XVIII аср охиридан то XXI аср бошига қадар) ва жуғрофий кесимдаги бадиий талқини. Тахдил учун танланган асарлар ичида ўтмиш жахон мусиқа санъатининг мумтоз намуналари билан бир қаторда замонавий (узбек ва хорижий) композиторлар асарлари хам ўрин олган. Уларнинг аксарияти илк бор тадқиқ қилинмокда.
Ишнинг мақсади - композиторлик ижодиёти мисолида йил фасллари мавзусининг хилма-хил талқинларини тарихий тадрижиётда кўрсатиб бериш, унинг замонавий Узбекистан композиторлари асарларида турлича намоён бўлишини аниқлаш ҳамда миллий бадиий анъаналар билан боғлиқлигини асослаб беришдан иборат.
Тадқиқот методлари: тадқиқот объекти тарихий-типологик, синхроник ва диахроник қиёс ва мажмуавий услубий ёндошувларнинг муштарак қўлланилишини тақозо этди.
Олинган натижалар ва уларнинг янгилиги: мусиқа санъатида йил фасллари мавзусининг турлича талқин тадрижи илк бор илмий кузатилди. Тадқиқот давомида эришилган айрим натижа ва назарий ҳолатлар бадиий мазмун назариясининг илмий асосларини шакллантиришда, шунингдек, ижодий тафаккурни ривожланиб борувчи мураккаб тадрижий тизим сифатида англашда аҳамиятли бўлиши мумкин.
Амалий аҳамияти: турли миллий композиторлик мактаблари намоёндалари томонидан йил фасллари мавзусининг ижодий талқини хусусидаги илмий тасаввурларни кенгайтиришга, ҳамда мусиқашунослик фанини шу йўналишдаги янги мусиқий асарлар тадқиқоти билан бойитишга кўмак беради.
Татбиқ этиш даражаси ва иқтисодий самарадорлиги: диссертация материаллари Узбекистан давлат консерваториясининг Мусиқа тарихи ва танкид кафедрасида олиб бориладиган “Жахон халқлари мусиқаси тарихи” курси бўйича маърузалар матнида ўз аксини топтан.
Қўлланилиш (фойдаланиш) сохаси: тадкикот иши илмий ва педагогик амалиётда, шунингдек, “Жахон халклари мусиқаси тарихи”, “Мусиқий услублар тарихи”, “Узбек мусиқаси тарихи”, “Маданиятшунослик” каби ўқув фанларининг маърузалари мазмунида кенг қўлланилиши мумкин. Илмий иш материаллари маърузачи-мусиқашуносларнинг маърифатчилик фаолияти самарадорлигини оширишга имкон беради.
Икки буюк хамсанавис ижод концепцияси
Буюк озарбайжон шоири шайх Низомий Ганжавий жаҳон адабиётидаги ноёб поэтик ҳодиса – хамсачиликни бошлаб берди. Гарчи форсийда битган бўлса ҳам, улуғ шоирнинг “Панж ганж”ида туркий тафаккур, туркий руҳ акс этгани маълум . Улуғ ўзбек мутафаккири ҳазрат Алишер Навоий эса “Хамса”си билан Низомий Ганжавий бошлаган поэтик анъанани янгилаш баробарида юксак тараққиёт босқичига кўтарди. Озарбайжонўзбек адабий алоқаларига доир эътиборга молик илмий тадқиқотлар муаллифи профессор Алмаз Улвийнинг ёзишича, Алишер Навоий Низомий анъаналарини изчил давом эттириш билан чекланмай, туркий адабиётнинг тараққиёт даражасини янада юксалтирди . Зеро, буюк салафига бўлган эҳтиром, унинг поэтик тафаккур такомилидаги беназир хизматлари эътирофи ҳазрат Алишер Навоий “Хамса”сининг ҳар бир достонида яққол сезилиб туради. “Хамса” достонларининг алоҳида боблари унинг васфига бағишлангани ҳам буни тасдиқлайди.
Диний қадриятлар ва тасвирий санъат интеграциясининг шахс маънавиятига таъсири
Тадқиқот объектлари: Марказий Осиё ҳудудидаги зардуштийлик, буддавийлик ва ислом динлари қадриятлари билан боғлиқ тасвирий санъат асарлари.
Ишнинг мақсади: шахс маънавиятининг юксалишида диний қадриятлар ва тасвирий санъат интеграциясининг назарий-фалсафий асосларини тадқиқ этиш, уларнинг ижтимоий-маданий ҳаётда узвий алоқадорлик қонуниятлари ва механизмларини илмий асослашдан иборат.
Тадқиқотнинг методлари: илмий билишнинг объективлик, тизимлилик, ворислик, қиёсий тахлил, анализ ва синтез, умумлаштириш, тарихийлик ва мантиқийлик каби тамойил ва методларидан фойдаланилди.
Олинган натижалар ва уларнинг янгилнги: диний кадрият ва тасвирий санъат интеграциясининг субстанционал компонентлари ва ривожланиш қонуниятлари илмий асосланди; миллий ғояни сингдиришда ислом санъатининг ўрни ва аҳамияти очиб берилди; ислом кадриятлари ва тасвирий санъат интеграциясининг хозирги кунда комил инсонни шакллантиришнинг илмий-фалсафий хамда методологии асослари тадқиқ этилди.
Амалий ахамняти: ғоявий-тарбиявий ишларда дин ва санъат, айникса, ислом кадриятлари ва тасвирий санъат узвийлигини тўғри талкин этиш, мафкуравий ишда “оммавий маданият”нинг асл мохияти, акидапарастлик ва маънавий қадриятларни менсимаслик (нигилизм) зарарини тўғри тушунтириш, глобаллашув даврининг маънавий тахдидларига иммунитет ҳосил килишда фойдаланиш мумкин.
Татбиқ этиш даражаси ва иқтисодий самарадорлиги: Тадқиқот натижасида олинган хулосалар, диний кадриятлар ва тасвирий санъат интеграциясига оид илмий назарий тушунчалар тарихни диалектик маданий тушуниш концепцияси билан тўлдиради. Бу хулосалар диний кадриятлар ва тасвирий санъат интеграциясининг жамият ва шахе маънавий ҳаётига тадбик килиш жараёнини фалсафий тахлил килишга имкон беради.
Қўлланиш (фойдаланиш) сохаси: Тадкикот материалларидан “Миллий гоя”, “Маънавият асослари”, “Диншунослик”, “Санъатшунослик” фанларининг ’’Диний кадриятлар ва тасвирий санъат интеграцияси”га оид мавзуларида фойдаланиш мумкин.
Буюк Ибн Сино образининг янгича талқини
“Ҳиммат ва саботи бўлмаган миллатнинг ҳақи ҳаёти йўқдир”. Бундан роппароса бир юзу беш йил олдин “Ойна” журналида босилган мақоласига улуғ маърифатпарвар Абдурауф Фитрат ана шундай сарлавҳа қўйган эди. Ҳиммат – Ватан ва миллат учун, зарур бўлганда, молу жондан кеча олмоқ. Сабот – Ватан ва миллатнинг шаъни-шарафи, ор-номусини ҳимоя қилиш йўлида метин иродани намоён эта билмоқдир. Биз тарихий илдизлари қадимият булоқларидан сув ичган, дунё тамаддунининг, инсониятнинг илму ирфон бешигини тебратган миллатмиз. Башариятга маърифат ва ахлоқдан, ҳиммат ва саботдан дарс берган буюк мутафаккирлар ворисимиз. Лекин ворислик ҳақи бу ҳақда жар солиш, оғиз йиртиш билангина адо этилмас. Ворислик ҳуқуқига қуруқ даъволар билан эришилмас. Бунинг учун аждодларни мукаммал танимоқ, улар меросини қунт билан ўрганмоқ, тафаккур ва тадаббур этмоқ, илму ирфонда улар эришган оламшумул ютуқларни янгилари билан бойитмоқ зарур.
«Абу-л-Муайяд ал-Маккий ал-Хоразмийнинг «Маноқиб Аби Ҳанифа
Тадқиқот объектлари: ҳанафийлик мазҳаби тамойиллари; мазҳаб вакилларининг қарашлари; Абу-л-Муайяд ал-Маккий ал-Хоразмийнинг ҳаёти, ижоди, илмий мороси ва унинг «Манокиб Аби Ҳанифа» асари.
Ишнинг мақсади: Абу-л-Муайяд ал-Маккий ал-Хоразмийнинг «Манокиб Аби Ҳанифа» асарини ханафийлик мазҳаби бўйича манба сифатида тадкиқ килиш.
Тадқиқот методлари: тарихий ва киёсий-таҳлилий.
Олинган натижалар ва уларнинг янгилиги: Илк маротаба ал-Хоразмийнинг «Маноқиб Аби Ҳанифа» асари Сулаймония кутубхонаси қўлёзмалар фондида 1631 рақами остида сакланадиган нусхаси асосида ҳар томонлама илмий тадқик қилинди; асарнинг ислом оламида, хусусан, Мовароуннаҳрда ҳанафийлик мазҳаби тарихи бўйича муҳим манба экани ишончли далиллар асосида кўрсатиб бсрилди. Қўлёзма ҳамда нашр нусхаларининг илмий-киёсий тахлили натижасида қўлёзмада сақланган Абу Ҳанифанинг шогирдларига бағишланган тўкқиз (32-40) бобдан иборат қисмининг нашрда тушиб колгани аниқланди, бу кисмда мавжуд янги маълумотлар илмий муомалага киритилди.
Амалий аҳамияти: Тадқикот натижалари диний бағрикснглик ва миллатлараро тотувликни мустаҳкамлаш, диний экстремизм, терроризм ва акидапарастликка карши кураш борасида олиб борилаётган ишларининг самарадорлигини ошириш, улар учун илмий асосли замин тайёрлашга хизмат қилади.
Татбиқ этиш даражаси ва иқтисодий самарадорлиги: мавзу бўйича 7 та илмий макола чоп этилди, илмий анжуманларда 2 маъруза ва ТИУда махсус курслар ўқилди.
Қўлланиш (фойдаланиш) соҳаси: диссертация матсриалларидан ўқув жараёнида диншунослик, исломшунослик, фалсафа, ислом тарихи ва ҳоказо курслар бўйича, махсус малака ошириш курсларида, дастур, дарслик, маъруза матнларини тайёрлашда, маънавий-маърифий тадбирларни ўтказишда, телскўрсатув ва радиоэшиттиришларни уюштиришда унумли фойдаланиш мумкин.
The role of fine art in technology science
national identity, patriotism, respect for national cultural and historical traditions and intellectual heritage of our people, strengthening the position and prestige of our republic in the world. A person who learns a trade and acquires knowledge finds his place in the universe. Working and pleasing him to the wind also has its own etiquette. This article discusses the etiquette of apprenticeship to the Master, the etiquette of master-app
The expression of social dexterity in Uzbek fiction
As it is known, the social status of occupation in the communication is determined, compared to the
participants-curry, relationship status, position and role in the family. Speech communication is an important tool for providing information about the social status of the participants. For example, the speech units selected by the owner, the speech etiquette forms can transport information about the social status of the speaker. In particular, the participants' concluding remarks in the life of society are received great attention in the communication culture of Uzbekistan. In this article deixis theory in linguistics, deixis of the social condition, its representatives are discussed. In communication gestural units they are mainly used to express participants' social condition. The social status of linguistics in the speech of the participants of the dialogue is pointed as social deixis, we used terminology of social condition deixis. After all, the social status (social further status) of speech participants is provided in terms of social deixis. The speech units that
express social status deixis not only explain speaker and social condition of other participants, but also inform about its subjective evaluation. Linguistic and also extralinguistic units are used to make deixis of social status in the Uzbek language. Language units of deixis of social status language include pronouns, contact units, social lexic units and some supplements. Personal pronoun organize complicated deictic character as a tool to form of social status and person's deixis. They indicate participants of the speech which makes clear individual's deixis and determine social status deixis via showing their relations and
social factors in the same time. Supplement -s which indicates grammar meaning of possession, personal
suffixes, respect does a task of clarifying social status deixis too. Also, one of active language units that could explain speech participants' social status is reference units. Reference units' have a special duty of not only grabbing attention of listener in the speech, but also defining social relationship between speech participants. Communication units are actively used as a tool of indicating speech participants' social status in our speech. Even spelling name incorrectly to the listener indicates disrespectfulness, lowness of listener's social status or using words that mean relativity with strangers’ services as a respect. In speech deictic points which have social symbol are used in lexical field too. This include socially specialized lexic units. In
the conversion of speech participants practicing certain field's representatives' special words, slangs indicate that they are in a one group and they are socially equal. Character (right) which was formed by human's job, position, adorenes identifies not only that person's duty (responsibility), but also his position along communicative act. Overall, in Uzbek language expression units of the social condition deixis are various, therefore when each of them are analysed deeply they could obviously give intriguing informations about not only pragmalinguistics, but also sociolinguistics of Uzbek linguistics' researches
Talaba yoshlarni kasbga tayyorlashda qo‘g‘irchoq teatrining muhim o‘rni
Ushbu maqolada bo‘lajak boshlang‘ich sinf o‘qituvchilarining o‘qish darsini tashkil etishda hikoya va ertaklarni sahnalashtirishda qo‘g‘irchoq teatrining muhim jihatlari haqida keng to‘xtalib o‘tilgan.
Socio-cultural processes in Termez and Chaghanian during the period of the Timurids (On the example of exposition of the Termez Archaeological Museum)
Ушбу мақолада Термиз археология музейининг саккизинчи кўргазма зали Амир Темур ва темурийлар даврида Термиз ва Чағониён маданиятига бағишланган бўлиб, ушбу кўргазма залида Қирққиз, Кокилдор ота, саййидлар, мақбара Султон Саодат мажмуаси макетлари, сирланган уй-рўзғор буюмлари, Амир Темур давлати харитаси, мис тангалар, шахмат доналари ва ҳарбий анжомлар намойиш этиб келинмоқда. 1370 йилдан-ХVI аср бошларигача бўлган даврни ўз ичига қамраб олган ушбу зал кўргазмаларида намойиш этилаётган ашёвий манбалар Термиз ва Чағониён амалий санъатининг Амир Темур давлати бошқа марказий шаҳарлари маданияти билан ҳамоҳанг тараққий этганлигидан далолат беради.
San’at mafkuraviy qurol sifatida
Mafkura va san’at insoniyat madaniyatining o‘zaro bog‘langan jabhalari bo‘lib, dunyo haqidagi tushunchamizga ta’sir ko‘rsatadi va uni shakllantiradi. Mafkura individual va jamoaviy dunyoqarashni boshqaradigan e'tiqodlar, qadriyatlar va tamoyillar majmuini ifodalaydi, san'at esa his-tuyg'ular, g‘oyalar va istiqbollarni etkazish uchun ishlatiladigan keng ko'lamli ijodiy ifodalarni o‘z ichiga oladi. Ushbu abstrakt mafkura va san’at o‘rtasidagi munosabatni o‘rganib, ularning aks etishi, bir-biriga qarshi kurashishi va ta’siriga e’tibor qaratadi.
Mirzo Ulug‘bek davri adabiyoti Alisher Navoiy talqinlarida
Maqola buyuk o‘zbek shoiri va mutafakkirining qarashlari tahliliga bag‘ishlangan Alisher Navoiy qomusiy olim, temuriylar hukmdori Mirzo Ulug‘bek davridagi adabiyot haqida. Muallif Navoiy ijodidagi bu mavzudagi g‘oya va talqinlarni quyidagi tasnif asosida o‘rgangan: 1) buyuk shoir ijodida Mirzo Ulug‘bekni madh etish; 2) Mirzo Ulug‘bek davrida vujudga kelgan adabiy muhit va uning namoyandalari ijodiga munosabat; 3) bu hukmdor davrida adabiy-estetik tafakkurning rivojlanishi. Alisher Navoiyning “Farhod va Shirin” dostonining yakuniy qismida hamda “Majolis un-nafois” (“Tozli majlislar”)da Mirzo Ulug‘bek Qur’oni Karimni yetti qiroat bilan yod olgan va o‘rgangan betakror hofiz sifatida ta’riflanadi va madh etiladi. , “Ziji jadidi Ko‘ragoniy”ni yozgan buyuk astronom, shuningdek, u zo‘r didga ega shoir sifatida tilga olingan. Abdullatif Mirzo misolida Mirzo Ulug‘bekning she’riyatga bo‘lgan tabiiy moyilligi uning farzandlariga ham o‘tganligi ko‘rsatilgan. Bundan tashqari, maqola muallifi o‘z fikrlarini isbotlash uchun Abdurazzoq Samarqandiyning “Matla’i sadayn va majmai bahrayn” va Davlatshoh Samarqandiyning “Tazkirat ush-shuaro” asarlaridagi ma’lumotlardan ham foydalangan. Bu manbalardagi ma’lumotlar Alisher Navoiyning “Majolis un-nafois”da keltirilgan fikr-mulohazalarini to‘ldirish, yangi fakt va dalillar bilan boyitish jihatidan qimmatli ekanligi ilmiy jihatdan isbotlangan. O‘z navbatida V.V.Bartoldning “Ulug‘bek va uning davri”, Ergash Rustamovning “XV asr birinchi yarmi o‘zbek she’riyati” monografiyalaridagi qarashlar ham tahlil qilindi.
Ibn SIno - qomusiy olim
Mustaqil yurtimizning bugungi rivojlanish davrida ta’lim sohasini rivojlantirish va yetuk, malakali kadrlarni tayyorlash borasida chuqur va samarali islohotlar olib borilmoqda. Bugungi kunda Oliy o’quv yurtlarida talabalarning ta’lim olishlari uchun barcha sharoitlar yaratib berilmoqda. Insoniyat tarixining rivojlanish davrlarini sar hisob qilganimizda butun dunyoga mashxur vatandoshimiz Abu Ali ibn Sino yashagan davrni alohida etirof etishimiz joiz. Hozirgi kunda ushbu vatandoshimizni bilmaydigan xalq butun dunyoda topilmasa kerak. Ammo o’z yurtdoshlarimiz orasida buyuk qomusiy olim tarixini bilmaydigan vatandoshlarimizning borligi Abu Ali ibn Sino tarixini yoritishimizni talab qiladi.
- 1-25 / 33
- Keyingi