25
Issue 8(43), Volume 1 | ISSN 3030-377X | 30.04.2025
SCIENCE SHINE
INTERNATIONAL SCIENTIFIC JOURNAL
СЕРВИТУТ БЕЛГИЛАШДА НИЗОНИ СУДГАЧА ҲАЛ ҚИЛИШ
ТАРТИБИ МАЖБУРИЙМИ?
Сулайманбекова Хилола Улугбековна
Сирдарё туманлараро иқтисодий суди судьяси
Аннотация:
Ушбу мақолада судлар амалётида сервитут ҳуқуқини
белгилаш билан боғлиқ низоларни кўришнинг ўзига хос томонлари ёритилган
бўлиб, бу тоифадаги низоларни кўришда учраётган айрим муаммоларни
бартараф этиш ҳамда суд амалиётини бирхиллаштириш бўйича тавсиялар ва
таклифлар ишлаб чиқилган.
Калит сўзлар:
ер, ер низолари, сервитут ҳуқуқи, сервитут белгилаш,
талабнома тартиби,низони судгача ҳал қилиш, давлат божи.
Ер тўғрисидаги низоларни суд тартибида кўриш бошқа даъволарни кўриб
чиқиш тартибидан унчалик фарқ қилмаса-да, ўрганиш жараёнида ерга оид
низоларни кўришда процессуал қонунчилик нормаларини қўллашда турлича
ёндашувлар мавжудлигини кўриш мумкин.
Хусусан, сервитут белгилашда низони судгача ҳал қилиш тартиби
(талабнома) мажбурий ёки мажбурий эмаслиги юзасидан турлича амалиёт
шаклланган.
Ер кодексининг 30-моддасига кўра
,
сервитут, уни белгилашни талаб
қилган шахслар билан ўзга ер участкасининг эгалик қилувчиси,
фойдаланувчиси, ижарачиси ва мулкдори ўртасидаги шартномага мувофиқ,
келишувга эришилмаган тақдирда эса, суд қарорига биноан белгиланади.
Мазкур ҳолатда келишув низони судгача ҳал қилиш тартиби ҳисобланиш
ёки ҳисобланмаслиги, сервитут белгилаш учун таклиф юбориш мажбурий ёки
мажбурий эмаслиги, офертанинг оғзаки ёки ёзма шаклда бўлиши ҳақида Кодекс
ёки Пленум қарорларида тушунтириш мавжуд эмас.
Ваҳоланки, сервитут белгилаш билан боғлиқ низолар жисмоний шахслар
ва юридик шахслар ўртасида вужудга келиши мумкинлиги, келишувга эришиш
ёки эришмаганликни исботлаш ёки исботлаш шарт эмаслиги қонунчилик
ҳужжатларида аниқ ифода этилмаганлиги натижасида судлар томонидан қонун
нормалари турлича шарҳланмоқда.
Масалан, “Канжа кўл” МЧЖ иқтисодий судга даъво аризаси билан
мурожаат қилиб, жавобгарлар “Асадулла Санжар” фермер хўжалиги ва “Уйғур
26
Issue 8(43), Volume 1 | ISSN 3030-377X | 30.04.2025
SCIENCE SHINE
INTERNATIONAL SCIENTIFIC JOURNAL
дала” фермер хўжалигига нисбатан сервитут ҳуқуқини белгилаб беришни
сўраган.
Аниқланишича, Гурлан туман ҳокимининг қарори билан “Канжа кўл”
МЧЖга Гурлан тумани “Гулистон” массивидан балиқчилик фаолияти билан
шуғулланиш учун 0,8 гектар ер майдони 30 йил муддатга ижарага берилган.
Ажратиб берилган ер майдонларига жавобгарлар чегарадош бўлган. Даъвогар
ажратилган ер майдонидаги кўл ҳудудига кириб чиқишга мўлжалланган йўл ва
сув йўли (ариқ)дан фойдаланишда жавобгарлар билан ўзаро келишмовчиликлар
юзага келган.
Биринчи инстанция судининг ажрими билан талабнома тартибига риоя
қилинмаганлиги сабабли даъво аризаси кўрмасдан қолдирилган.
Фикримизча, қуйидаги асосларга кўра юқоридаги мисолда суд ишни
мазмунан кўриши лозим:
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал қодексининг 107-
моддаси биринчи қисмининг 5-бандига кўра даъвогар низони судгача ҳал
қилиш (талабнома юбориш) тартибига риоя этмаган бўлса, башарти бу шу
тоифадаги низолар учун қонунда ёки тарафлар шартномасида назарда тутилган
бўлса, суд даъвони кўрмасдан қолдиради.
Бизнингча, Ер кодексининг 30-моддасида мазкур тоифадаги низолар учун
қонунда низони судгача ҳал қилиш (талабнома юбориш) тартибига риоя қилиш
мажбурийлиги назарда тутилмаган. Қолаверса, норматив ҳужжатларда сервитут
билан боғлиқ келишмовчиликларни расмийлаштириш тартиби мавжуд эмас.
Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2023
йил 20 ноябрдаги “Судларда ерга оид низоларни кўришда қонунчилик
ҳужжатлари нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида” 28-сонли
Пленум қарорида сервитут белгилашни сўраб мурожаат қилган шахс давлат
божини тўлаши назарда тутилган.
Мазкур тушунтириш манфаатдор шахс сервитут белгилаш юзасидан
беҳуда давлат божини тўламаслик учун аввало сервитут эгаси билан
келишишга, шартнома тузишга ҳаракат қилади, деган моҳиятдан келиб чиққан
деб ҳисоблаймиз.
Шу боис, даъвогарнинг жавобгарларга низоли йўлдан фойдаланишда
сервитутни қандай аниқ шартлар асосида белгилаш бўйича битим ёки келишув
таклиф этмаганлиги даъвони кўрмасдан қолдиришга асос бўлмайди.
Юқоридаги мисолда суд иш мазмунан кўриши лозим эди, деб ҳисоблаймиз.
27
Issue 8(43), Volume 1 | ISSN 3030-377X | 30.04.2025
SCIENCE SHINE
INTERNATIONAL SCIENTIFIC JOURNAL
Иккинчи томонидан, сервитут белгилашда талабнома тартиби шарт
бўлмаса, Ер кодексининг 30-моддаси тўртинчи қисмида назарда тутилган
“Сервитут, уни белгилашни талаб қилган шахслар билан ўзга ер участкасининг
эгалик қилувчиси, фойдаланувчиси, ижарачиси ва мулкдори ўртасидаги
шартномага мувофиқ, келишувга эришилмаган тақдирда эса, суд қарорига
биноан белгиланади., деган нормада “келишувга эришилмаган тақдирда” деган
жумланинг ҳеч қандай аҳамият касб этмаслигига олиб келади.
Шу сабабли, Ер Кодекси 30-моддасининг учинчи қисми “Сервитут, уни
белгилашни талаб қилган шахслар билан ўзга ер участкасининг эгалик
қилувчиси, фойдаланувчиси, ижарачиси ва мулкдори ўртасидаги шартномага
ёки суд қарорига биноан белгиланади” деб ифодалаш таклиф қилинади.
