Авторы

  • Тўлқин Тоштемиров

Биография автора

  • Тўлқин Тоштемиров
    Мустақил изланувчи

DOI:

https://doi.org/10.71337/inlibrary.uz.science-shine.85232

Ключевые слова:

микрофирма якка тартибдаги тадбиркор айланмадан олинадиган солиқ айланмадан олинадиган солиқни қатъий белгиланган солиқ ставкаси солиқ суммаси дивиденд солиқ ҳисоботи солиқ тўлови солиқ тўлов муддати.

Аннотация

Мақолада кичик тадбиркорлик субъектларини соддлаштирилган тартибда солиққа тортиш бўйича тадқиқот олиб борилган, айланмадан олинадиган солиқ ва айланмадан олинадиган солиқни қатъий белгиланган солиқ ставкаси таҳлил қилинган, уни такомиллаштириш юзасидан таклифлар берилган, хулосалар шакллантирилган.


background image

23

Issue 6(41), Volume 1 | ISSN 3030-377X | 31.03.2025

SCIENCE SHINE

INTERNATIONAL SCIENTIFIC JOURNAL

КИЧИК ТАДБИРКОРЛИК СУБЪЕКТЛАРИНИ СОДДАЛАШТИРИЛГАН

ТАРТИБДА СОЛИҚҚА ТОРТИШ МАСАЛАЛАРИ

Тоштемиров Тўлқин Тоиржонович

Мустақил изланувчи


Аннотация:

Мақолада

кичик

тадбиркорлик

субъектларини

соддлаштирилган тартибда солиққа тортиш бўйича тадқиқот олиб борилган,
айланмадан олинадиган солиқ ва айланмадан олинадиган солиқни қатъий
белгиланган солиқ ставкаси таҳлил қилинган, уни такомиллаштириш юзасидан
таклифлар берилган, хулосалар шакллантирилган.

Калит сўзлар:

микрофирма,

якка тартибдаги тадбиркор, айланмадан

олинадиган солиқ, айланмадан олинадиган солиқни қатъий белгиланган солиқ
ставкаси, солиқ суммаси, дивиденд, солиқ ҳисоботи, солиқ тўлови, солиқ тўлов
муддати.

ВОПРОСЫ НАЛОГООБЛОЖЕНИЯ СУБЪЕКТОВ МАЛОГО

ПРЕДПРИНИМАТЕЛЬСТВА В УПРОЩЕННОМ ПОРЯДКЕ

Тоштемиров Тулкин Тоиржонович

Независимый исследователь

Аннотация:

В

статье

проведено

исследование

упрощенного

налогообложения субъектов малого предпринимательства, проанализированы
налог с оборота и фиксированная налоговая ставка налога с оборота, высказаны
предложения по его совершенствованию, сделаны выводы.

Ключевые слова:

микрофирма, индивидуальный предприниматель, налог

с оборота, фиксированная ставка налога с оборота, сумма налога, дивиденды,
налоговый отчет, уплата налога, период уплаты налога.

ISSUES OF TAXATION OF SMALL BUSINESS ENTITIES IN A

SIMPLIFIED MANNER

Toshtemirov Tulkin Toirjonovich

Independent Researcher


background image

24

Issue 6(41), Volume 1 | ISSN 3030-377X | 31.03.2025

SCIENCE SHINE

INTERNATIONAL SCIENTIFIC JOURNAL

Abstract:

In the article, research was conducted on the simplified taxation of

small business entities, the turnover tax and the fixed tax rate of the turnover tax were
analyzed, suggestions were made for its improvement, and conclusions were drawn.

Key words:

micro-firm, individual entrepreneur, turnover tax, turnover tax

fixed tax rate, tax amount, dividend, tax report, tax payment, tax payment period.


Кириш:

Ҳозирги дунёдаги мураккаб, тез ўзгарувчан, иқтисодий

муносабатлар таранглашган вазиятда Янги Ўзбекистон Республикасининг
ижтимоий-иқтисодий

жараёнларни

ривожланишида,

макроиқтисодий

барқарорликни мустаҳкамлаш ва юқори иқтисодий ўсишни таъминлаш, эркин
бозор механизмларни жорий қилиш ва соғлом рақобатни яратишда кичик
тадбиркорлик субъектларнинг аҳамияти жуда ҳам юқори ҳисобланади.

Кичик тадбиркорлик субъектларининг иқтисодиётдаги ўрни уларнинг ялпи

ички маҳсулотдаги улуши ва аҳолини бандлик билан таъминлашдаги
кўрсаткичи билан ҳам алоҳида аҳамиятлидир.

Кичик

тадбиркорлик

субъектларининг

макроиқтисодий

кўрсаткичлари тўғрисидаги маълумот

1

1-диаграмма


Шу сабабдан, кичик тадбиркорлик субъектларини ҳар томонлама давлат

сиёсати даражасида қўллаб-қувватлаш, уларнинг ривожланишига имконият
яратиш

зарур.

Ўзбекистон

Республикаси

Президенти

Ш.Мирзиёев

таъкидлагандек, “Тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш – бу бизнинг стратегик
йўлимиз! Тадбиркорлик қанча тез ривожланса, мамлакатимиз шунча қудратли

1

https://stat.uz/uz/rasmiy-statistika/small-business-and-entrepreneurship-2

0,0

200,0

400,0

600,0

800,0

1000,0

1200,0

1400,0

2010 йил

2015 йил

2020 йил

2024 йил

Макроиқтисодий кўрсаткичлар

Кичик тадбиркорлик субъектлар сони, минг та

ЯИМдаги улуши

Аҳоли бандлигидаги улуши

Экспортдаги улуши


background image

25

Issue 6(41), Volume 1 | ISSN 3030-377X | 31.03.2025

SCIENCE SHINE

INTERNATIONAL SCIENTIFIC JOURNAL

бўлади, халқимиз шунча фаровон яшайди. Бир ҳақиқатни яхши англаб олиш
керак. Ҳар қандай муваффақиятли йирик бизнесга эришиш, энг аввало, кичик
ғоя ва ҳаракатдан бошланади. Ўзгаришларга тез мослашадиган, янгилик ва
рақобатдан қўрқмайдиган, муҳими, одамларни ишли қилиб, даромадини
кўпайтиришда энг фаол соҳа ҳам бу – кичик бизнес. Шу боис, кичик бизнесни
қўллаб-қувватлаш бундан кейин ҳам давлат сиёсатининг устувор
йўналишларидан бири бўлиб қолади”

2

.

Давлат

томонидан

кичик

тадбиркорлик

субъектларини

рағбатлантиришнинг энг самарали механизми эса, бу солиқ сиёсатидир.

Мавзуга оид адабиётлар таҳлили.

Хорижий ва маҳаллий олимлар

микрофирмаларни солиққа тортиш муаммолари билан назарий жиҳатдан узоқ
вақтдан бериб шуғулланиб келишади. Солиққа тортиш назариялари икки
гуруҳга бўлинган бўлиб, биринчи умумий солиқ назариялари бўлса, иккинчиси
хусусий солиқ назариялари ҳисобланади. Хусусий солиқ назарияларидан кенг
тарқалгани эса, ягона солиқ назарияси ҳисобланади, яъни соддалаштирилган
солиққа тортиш тизими.

Ягона солиқ назарияси тарихи узоқ даврларга бориб тақалади, у билан

ўтмишнинг машҳур иқтисодчилари бўлган У. Петти, Ф.Кенэ, А.Тюрго ва
бошқалар шуғулланган. Ягона солиқ назарияси солиқ юки даражаси юқори
бўлган даврда шаклланган бўлиб, ягона солиқ – бу ягона солиқ объектини
солиққа тортиш орқали бюджетга ундириладиган солиқ тўлови ҳисобланади
(масалан, ер, кўчмас мулк, даромадлар, харажатлар ва бошқалар). Ягона солиқ
назарияси пайдо бўлиши билан солиққа тортишда биринчи марта солиққа
тортишни адолатлилик ғояси илгари сурилган.

У.Петти ўзининг “Солиқлар ва йиғимлар трактаси” (1662 й.) асарида ягона

солиқ назариясини ишлаб чиқиб, солиққа тортишда адолат бўлиши ҳамда
тўланадиган солиқ олинадиган даромадга мутаносиб бўлиши кераклигини
айтади. Унга кўра, биринчи навбатда ушбу солиқ акциз солиғи кўринишида
бўлиб, товарларни сотиб олишда онсон ва содда тўланиши керак. Иккинчидан,
бу солиқ тежамкорликни рағбатлантириб, халқни бойитади. Учинчидан, бир
марта истеъмол қилинадиган нарса учун икки марта солиқ тўланишини олдини
олади

3

.

2

Ш.М.Мирзиёев. Кичик ва ўрта бизнес вакиллари билан соҳанинг иқтисодиётдаги ўрнини ошириш ва

ривожланишини янги босқичга олиб чиқиш масалаларига бағишланган учрашуви. 19 март 2025 йил.
https://president.uz/uz/lists/view/7955

3

Петров Ю.И. Теория и история налогообложения: учеб.пособие.М.: Юридический институт МИИТа, 2011. –

176 с.


background image

26

Issue 6(41), Volume 1 | ISSN 3030-377X | 31.03.2025

SCIENCE SHINE

INTERNATIONAL SCIENTIFIC JOURNAL

XVIII аср бошларида С. Де Вобан биринчилардан бўлиб, қироллик ушр

солиғи жорий қилишни таклиф этган, унга кўра қишлоқ хўжалиги ва
ҳунармандчиликдан олинган даромадлардан 5 фоиздан 10 фоизгача солиқ
ундириш лозим бўлади. Шу билан бирга, ягона солиқ билан бирга божхона
тўловлари ва айрим муаммоли солиқларни ундириш кераклигини таъкидлайди.

XVIII аср иккинчи ярмида иқтисодчи олимлар Ф.Кенэ ва А.Тюрголар

қишлоқ хўжалигида даромад ернинг унумдорлигига боғлиқ деган хулосага
келиб, ягона ер солиғи жорий этишни таклиф этишган. Уларнинг фикрича
ягона ер солиғи ер унумдорлигидан келиб чиқиб белгиланиши, Ф.Кенэ ҳисоб-
китобларига кўра ердан олинган даромаднинг 2/7 миқдорида белгиланиши
лозим. Бошқа барча солиқлар кераксиз бўлиб, пировардида ердан олинган соф
даромаддан чегирилади.

Тадқиқот методологияси:

Мақолада илмий абстракция, анализ, синтез,

индукция ва дедукция усулларини қўллаган ҳолда микрофирмаларни солиққа
тортиш, соддалаштирилган солиқ тизимларига оид хорижий ва маҳаллий
иқтисодчи олимларнинг тадқиқотлари ўрганилди.

Таҳлил ва натижалар муҳокамаси:

Ўзбекистон Республикаси солиқ

қонунчилигига кўра кичик тадбиркорлик субъектларини соддалаштирилган
тартибда солиққа тортиш тартибидан фойдаланиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 18-моддасига асосан солиқ

тўловчиларнинг айрим тоифалари учун Ўзбекистон Республикаси ҳудудида
махсус солиқ режимлари, яъни соддалаштирилган тартибда солиққа тортиш
белгиланган бўлиб, шулардан бири айланмадан олинадиган солиқ ҳисобланади.

Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг XX бўлими, 66-боб,

461-470

1

-моддалари

билан айланмадан олинадиган солиқнинг солиқ

тўловчилари, солиқ солиш объекти, солиқ базаси, солиқ ставкалари, солиқ
даври, ҳисобот даври, солиқни ҳисоблаш чиқариш, солиқ ҳисоботларини
тақдим этиш ва солиқни тўлаш тартибга солинган

4

.

Солиқ қонунчилигига кўра, якка тартибдаги тадбиркорлар ҳамда

микрофирмалар айланмадан олинадиган солиқни тўлашнинг икки хил, яъни
фоизли (1 – 4 фоиз) ва қатъий (товар айланмаси 500 миллион сўмгача бўлганда
– 30 миллион сўм ва 1 миллиард сўмгача 40 миллион сўм) ставкадаги
тартибларидан бирини танлашлари мумкин.

4

https://lex.uz/docs/4674902


background image

27

Issue 6(41), Volume 1 | ISSN 3030-377X | 31.03.2025

SCIENCE SHINE

INTERNATIONAL SCIENTIFIC JOURNAL

Айланмадан олинадиган солиқни қатъий ставкадаги тартиб учун қўйилган

талаблар фоизли тартибга нисбатан енгил ҳисобланади.

Жумладан, қатъий ставкадаги тартибда солиқ тўлайдиган тадбиркорлар

дивиденд солиғидан озод этилган ҳамда айланмасидан қатъий назар ойма-ой
қатъий миқдордаги солиқ тўлайди.

Шу билан бирга, қатъий ставкадаги тартибда солиқ тўлаётган

тадбиркорлар ушбу солиқ бўйича ҳисобот топширишдан озод этилган.

Шу билан бирга, амалиётда айланмадан олинадиган солиқни ҳисоблаш ва

тўлашда бир қатор муаммолар вужудга келмоқда. Ушбу муаммоларни
мисоллар кесимида кўриб чиқамиз.

Мисол учун, биринчи ҳолатда 2024 йил давомида жами айланмаси 900

миллион сўм бўлган ва 200 миллион сўмдан дивиденд олган шартли "А” ва "Б"
солиқ тўловчилар мисолида солиқни ундирилишини кўриб чиқамиз.

Шартли

корхона

Айланмадан

олинадиган солиқ

Товар

айланмаси

Олган

дивиденди

суммаси

Айланмадан

олинадиган солиқ
суммаси

Дивиденд

солиғи

Жами

ҳисобланга
н солиқ

1.

“А”

корхона

фоизли
(4%)

900 млн.сўм

200 млн.сўм

36 млн.сўм

10 млн.сўм

46

млн.сўм

2.

“Б”

корхона

қатъий

белгиланган сумма

(40 млн.сўм)

900 млн.сўм

200 млн.сўм

40 млн.сўм

Озод

этилган

40

млн.сўм


Мазкур мисолда календарь йили давомида бир хил товар айланмасини

амалга ошириб, солиқ тўлаган солиқ тўловчилар таҳлил қилинган бўлиб,
айланмадан олинадиган солиқни қатъий белгиланган солиқ ставкасини
танланган солиқ тўловчилар олган дивидендларидан солиқдан озод этилганлиги
сабабли улар камроқ солиқ тўлашлари мумкинлигини ҳамда тўланган солиқлар
кескин фарқ қилмаслигини кўриш мумкин бўлади.

Бироқ, қисқа даври ичида бир хил товар айланмасини амалга оширган

солиқ тўловчилар ўртасида солиқ юки жуда ҳам кескин фарқ қилади.

Масалан, иккинчи ҳолатда 2024 йил январь-март ойларида товар

айланмаси 400 миллион сўм бўлган ва 50 миллион сўмдан дивиденд олган
солиқ тўловчилар мисолида кўриб чиқамиз.


background image

28

Issue 6(41), Volume 1 | ISSN 3030-377X | 31.03.2025

SCIENCE SHINE

INTERNATIONAL SCIENTIFIC JOURNAL

Шартли
корхона

Айланмадан
олинадиган
солиқ

Товар
айланмаси

Олган
дивиденди
суммаси

Айланмадан
олинадиган
солиқ
суммаси

Дивиденд
солиғи

Жами
ҳисобл
анган
солиқ

1.

“А”
корхона

фоизли
(4%)

400 млн.сўм 50 млн.сўм

16 млн.сўм

2,5
млн.сўм

18,5
млн.сўм

2.

“Б”
корхона

қатъий
белгиланган
сумма
(30 млн.сўм)

400 млн.сўм 50 млн.сўм

7,5 млн.сўм

Озод
этилган

7,5
млн.сўм

Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 470

1

-моддасига асосан

айланмадан олинадиган солиқни қатъий белгиланган суммада солиқ тўлашга
солиқ даври мобайнида ўтилган тақдирда, солиқ миқдори қатъий белгиланган
суммани ўн иккига бўлиш ва олинган натижани жорий солиқ даврининг
якунига қадар қолган ойлар сонига кўпайтириш йўли билан аниқланади.

Солиқ тўловчи январь-март ойларида айланмадан олинадиган солиқни

қатъий белгиланган суммасини танлаган ҳолда 7,5 миллион сўм тўлаган, яъни
400 миллион сўм товар айланмасини амалга оширганлиги сабабли 30 миллион
сўмлик солиқ ставкасини танлаган (30/12*3=7,5 миллион сўм).

Шунингдек, Солиқ кодексининг 470

1

-моддасига мувофиқ солиқ даври

давомида қатъий белгиланган суммада солиқ тўлашдан қўшилган қиймат
солиғи ва фойда солиғини тўлашга ўтишда қатъий белгиланган суммадаги
солиқ суммаси ушбу солиқларни тўлашга ўтиш амалга оширилган охирги
календарь ой ҳисобга олинган ҳолда тўланади.

Амалиётда ушбу нормадан ноҳалол йўл билан даромад олмоқчи бўлган

тадбиркорлар ўзларини солиқдан қочиш схемалари сифатида фойдаланиш
ҳолатларини учраши солиқ органларининг ҳақли эътирозига сабаб бўлмоқда.

Масалан, 2024 йил март-июнь ойларида “С” солиқ тўловчиси айланмадан

олинадиган солиқни қатъий ставка бўйича тўлашга ўтган ҳолда 1,2 миллиард
сўм товар айланмасини амалга оширган.

Мазкур солиқ тўловчи 1 миллиард сўмгача бўлган айланмаси учун 40

миллион сўм (4 фоиз) солиқ тўлаш ўрнига тўрт ойлик фаолияти учун ойига 3,3
миллион сўмдан 13,3 миллион сўм солиқ тўлаган (2025 йилда қатъий ставка 40
миллион сўм ёки ойига 3,3 миллион сўм) ва бешинчи ойда фаолиятини
ихтиёрий тугатишга ариза бериб, натижада, мазкур солиқ тўловчи товар
айланмасига нисбатан 26,7 миллион сўм кам солиқ тўлаган.


background image

29

Issue 6(41), Volume 1 | ISSN 3030-377X | 31.03.2025

SCIENCE SHINE

INTERNATIONAL SCIENTIFIC JOURNAL

Шу сабабдан, 2026 йил 1 январдан айланмадан олинадиган қатъий

белгиланган солиқ суммаси тартибини қўллашни бекор қилиш белгиланган.

Хулоса қилиб шуни таъкидлаш лозимки, айланмадан олинадиган

солиқнинг қатъий белгиланган суммада тўлаш механизми янги ташкил
этилаётган тадбиркорлик субъектлари учун жуда ҳам қулай солиқ режими
ҳисобланади. Дастлаб, ушбу механизм кичик тадбиркорлик субъектларини
оёққа туриб олиб, фаолиятларини ривожлантириш учун жорий этилган бўлиб,
солиқ маъмуриятчилиги ва бошқа масалалар уларнинг фаолият юритишларига
салбий таъсир этиш омилларини минималлаштиришга ҳаракат қилинган.

Агарда, айланмадан олинадиган солиқнинг қатъий белгиланган суммада

тўлаш механизми бекор қилинса, кичик тадбиркорлик субъектларида солиқ
юкини ошиши билан бирга, солиқ ҳисобини юритиш, солиқ ҳисоботларини
топшириш ва солиқ назорати билан боғлиқ муносабатлар, якунида солиқ
қонунчилиги оид ҳуқуқбузарликларни содир этиш эҳтимоли ошиши ҳисобига
молиявий ва маъмурий жарималарни кўпайишига олиб келади.

Кичик тадбиркорлик субъектлари, тадбиркорлик фаолиятига кириб

келаётган бизнес эгаларини рағбатлантириш мақсадида, айланмадан
олинадиган солиқнинг қатъий белгиланган суммада тўлаш тартибини сақлаб
қолиш мақсадга мувофиқ ҳисобланади.

Шу билан бирга, солиқ юкини тадбиркорлар ўртасида нотекис

тақсимланишига олиб келаётган номаларини бекор қилиш лозим бўлади.

Фойдаланилган адабиётлар рўйхати:

1. Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси.
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 10 февралдаги

“Тадбиркорлик субъектларини тоифаларга ажратиш мезонлари ҳамда солиқ
сиёсати ва солиқ маъмуриятчилигини янада такомиллаштириш чора-
тадбирлари тўғрисида” ПФ – 21-сон Фармони.

3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 30 августдаги

“Ўзбекистон Республикаси Президентининг тадбиркорлар билан 2022 йилдаги
“очиқ мулоқоти”да белгиланган вазифаларни амалга ошириш чора-тадбирлари
тўғрисида” ПҚ – 364-сон қарори.

4. Петти У. “Трактате о налогах и сборах” 1662 г. Москва. Ось-89, 1997. –

с.112.

5. Худойқулов С.К., Абдурасулов А.А., Хонтўраев Б.А “Солиқ назарияси”.

Дарслик – Т.: Иқтисодиёт, 2020. – с.307.


background image

30

Issue 6(41), Volume 1 | ISSN 3030-377X | 31.03.2025

SCIENCE SHINE

INTERNATIONAL SCIENTIFIC JOURNAL

6. Петров Ю.И. Теория и история налогообложения: учеб.пособие.М.:

Юридический институт МИИТ, 2011. – 176 с.

7. Санақулова Б. Р. Кичик корхоналарни солиққа тортиш механизмини

такомиллаштириш ва солиқ юкини камайтириш йўллари. Диссертация, Т. –
2011. – 150 б.

8.

www.soliq.uz

9.

www.stat.uz

10.

https://kun.uz/kr/26772177

Библиографические ссылки

Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 10 февралдаги “Тадбиркорлик субъектларини тоифаларга ажратиш мезонлари ҳамда солиқ сиёсати ва солиқ маъмуриятчилигини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” ПФ – 21-сон Фармони.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 30 августдаги “Ўзбекистон Республикаси Президентининг тадбиркорлар билан 2022 йилдаги “очиқ мулоқоти”да белгиланган вазифаларни амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида” ПҚ – 364-сон қарори.

Петти У. “Трактате о налогах и сборах” 1662 г. Москва. Ось-89, 1997. – с.112.

Худойқулов С.К., Абдурасулов А.А., Хонтўраев Б.А “Солиқ назарияси”. Дарслик – Т.: Иқтисодиёт, 2020. – с.307.

Петров Ю.И. Теория и история налогообложения: учеб.пособие.М.: Юридический институт МИИТ, 2011. – 176 с.

Санақулова Б. Р. Кичик корхоналарни солиққа тортиш механизмини такомиллаштириш ва солиқ юкини камайтириш йўллари. Диссертация, Т. – 2011. – 150 б.

www.soliq.uz

www.stat.uz