Айрим хорижий мамлакатларда судьяларнинг интизомий жавобгарлиги

CC BY f
75-79
4
5
Поделиться
Каримов , Т. (2023). Айрим хорижий мамлакатларда судьяларнинг интизомий жавобгарлиги . Наука, общество, образование в современных реалиях, 1(1), 75–79. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/science-society-education/article/view/20208
Темур Каримов , Департамент юридических услуг, суде и других органах АО "Узнилибанк

Главный юрисконсульт практики правовой защиты банковских интересов

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

Мазкур мақолада айрим хорижий мамлакатларда судьяларнинг интизомий жавобгарлик масалалари, судьяларни интизомий жавобгарликка тортиш механизми, судьяларни интизомий жавобгарлиги асослари, таркиби ва белгилари ёритилган. Муаллиф томонидан олимларнинг судьяларни интизомий жавобгарликка тортишга оид фикр-мулоҳазалари таҳлил қилиниб, илмий мунозарага киришилган. Шунингдек, судьяларни интизомий жавобгарликка тортишдаги айрим муаммолар таҳлил қилинган ҳолда таклиф ва тавсиялар келтириб ўтилган.


background image

Наука, общество, образование в современных

реалиях

75

АЙРИМ ХОРИЖИЙ МАМЛАКАТЛАРДА СУДЬЯЛАРНИНГ

ИНТИЗОМИЙ ЖАВОБГАРЛИГИ

Каримов Темур Мамарахим ўғли,

“Ўзмиллийбанк” АЖ, Юридик хизмат департаменти, Суд ва бошқа

органларда банк манфаатларини ҳуқуқий ҳимоя қилиш

Амалиёти Бош юрисконсульти

temur_karimov_1994@mail.ru

Аннотация:

Мазкур мақолада айрим хорижий мамлакатларда

судьяларнинг интизомий жавобгарлик масалалари, судьяларни интизомий

жавобгарликка тортиш механизми, судьяларни интизомий жавобгарлиги

асослари, таркиби ва белгилари ёритилган. Муаллиф томонидан

олимларнинг судьяларни интизомий жавобгарликка тортишга оид фикр-

мулоҳазалари таҳлил қилиниб, илмий мунозарага киришилган. Шунингдек,

судьяларни интизомий жавобгарликка тортишдаги айрим муаммолар

таҳлил қилинган ҳолда таклиф ва тавсиялар келтириб ўтилган.

Калит сўзлар:

суд, судья,

суд ҳокимияти,

судьяларнинг интизомий

жавобгарлиги, судьяларнинг малака ҳайъати.

Мамлакатимизнинг турли соҳаларида кенг кўламли ислоҳотлар

амалга оширилмоқда, ушбу ислоҳотлар қаторида суд-ҳуқуқ ислоҳотлари

ҳам муҳим ўрин тутади ва уларнинг асосий вазифаси сифатида инсон

ҳуқуқлари устуворлигини таъминлаш белгиланган.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 28 январдаги

“2022–2026 йилларга мўлжалланган янги Ўзбекистоннинг тараққиёт

стратегияси тўғрисида”ги ПФ–60-сон Фармонида “Суд тизимини босқичма-

босқич рақамлаштириш, бюрократик ғов ва тўсиқларни бартараф этиш
орқали фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларининг одил судловга

эришиш даражасини тубдан ошириш. Шу билан бирга, судьяларнинг ўзини

ўзи бошқариш тамойилини кенг жорий этиш ҳамда судьяларга

ғайриқонуний тарзда таъсир ўтказишнинг олдини олиш бўйича таъсирчан

механизмларни яратиш ва суд тизимини тартибга солувчи норматив-

ҳуқуқий ҳужжатларни тизимлаштириш ишларини олиб бориш [1] каби

вазифалар қўйилганлиги ушбу соҳани янада такомиллаштириш зарурати

мавжудлигидан далолат беради.

Судьяларни интизомий жавобгарликка тортиш асосларининг

мавжудлиги судьянинг мустақиллиги ва унинг жамият олдидаги
мажбуриятлари ўртасидаги мувозанатни таъминлашга хизмат қилади.

Бунинг учун давлат шундай тартибга солиш механизмини яратиши


background image

Наука, общество, образование в современных

реалиях

76

лозимки, бунда судья учун ҳар бир қонун ҳужжати талабларига мос

келмайдиган қарори ёки одоб-ахлоқ нормаларини бузганлиги учун мавҳум

жавобгарлик хавфи истисно этилиши зарур. Судьяга асослантирилган

ҳуқуқий таъсир чоралари, шу жумладан, интизомий жавобгарлик чоралари

қўлланилишини кафолатлаш учун жавобгарликка тортишнинг қатъий

асослари белгиланган бўлиши лозим

[2].

Судьянинг интизомий жавобгарлиги масаласи суд тизими

самарадорлигини ва судьяларнинг мустақиллигини таъминлашда муҳим

аҳамият касб этади.

Европа Кенгаши Вазирлар қўмитасининг 2010 йилдаги (CМ/Реc12)

тавсияларига кўра, қасддан ёки қўпол эҳтиётсизлик ҳолатларидан ташқари

судья ишни кўриш жараёнида қонун нормалари, фактлар ёки далилларни

нотўғри баҳолагани учун жиноий ёхуд интизомий жавобгарликка

тортилиши мумкин эмас.

Аксарият давлатларнинг судьялар одоб-ахлоқ нормаларида судья

томонидан йўл қўйилиши мумкин бўлмаган хатти-ҳаракатлар рўйхати

келтирилган.

Интизомий жавобгарлик чораларини қўллаш учун асос бўлувчи

нормаларни турлича талқин қилишнинг олдини олиш мақсадида эса,
айрим Европа давлатлари қонунчилигида интизомий ножўя хатти-

ҳаракатнинг қатъий асослари белгиланган.

Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида судьяларнинг интизомий

жавобгарлиги тушунчасига таъриф бериб ўтилмаган.

Россия Федерациясининг 2013 йил 2 июлдаги 179-ФЗ-сонли “Россия

Федерациясида

судьяларнинг

мақоми

тўғрисида”ги

Қонунининг

12.1.-моддасида судьяларнинг интизомий жавобгарлиги тушунчасига

таъриф бериб ўтилган. Унга кўра, интизомий жавобгарлик деганда судья

томонидан хизмат вазифасини амалга ошираётган вақтда ёки хизмат

вазифасидан ҳоли бўлган вақтда содир этган айбли ҳаракати ёки
ҳаракатсизлиги натижасида ушбу қонун нормалари ва судьяларнинг одоб-

аҳлоқ кодекси талабларининг бузилиши оқибатида судьялик шаъни ва

қадр-қимматига доғ туширадиган ҳамда суднинг обрўсини туширадиган

ножўя хатти-ҳаракатнинг содир этилиши деб таъриф берилган [3].

Айрим хорижий давлатлар қонунчилигида унча оғир бўлмаган ва

оғир ножўя хатти-ҳаракатлар ўртасидаги фарқлар белгиланган. Жумладан,

Испаниянинг «Суд ҳокимияти тўғрисида»ги Қонунига кўра, унча оғир

бўлмаган ножўя хатти-ҳаракатларга судьянинг ўз раҳбариятига ёки бошқа

суд ходимларига нисбатан ҳурматсизлиги, уларнинг кўрсатмаларини ёки

топшириқларини бажармаслиги ёхуд ўз иш жойида узоқ вақт давомида
сабабсиз бўлмаслиги киради. Интизомий жазо чораларини қўллашга олиб

келадиган оғир ножўя хатти-ҳаракатлар жумласига, Конституция

қоидаларини бузиш, манфаатлар тўқнашуви мавжуд бўлганда ишни


background image

Наука, общество, образование в современных

реалиях

77

кўришдан ўз хоҳишига кўра воз кечмаслик, судьялик обрўсига тўғри

келмайдиган хатти-ҳаракатларни содир этиш, процессуал муддатларга

риоя қилмаслик, ўз ваколатини суиистеъмол қилиш, махфий

маълумотларни ёки касбий сирни ошкор қилиш кабилар киради. Ўта оғир

ножўя хатти-ҳаракатларга Испания Конституциясига риоя қилмаслик, агар

бундай ҳуқуқбузарлик суд қарори билан якуний тарзда мустаҳкамланган

бўлса, сиёсий партиялар ёки касаба уюшмаларига аъзо бўлиш орқали

олинган мажбуриятни бажариш ёки хизмат қилиш, ўзининг судьялик

функциясини бажаришда бошқа судья ёки магистратга буйруқ бериш ёки
босим ўтказиш орқали асослантирилмаган аралашиш содир этиш, ишни

кўришда иштирок этишга халақит берадиган қандайдир юридик ҳолатлар

таъсирида қолиш унга олдиндан маълум бўлса-да, судья ёки магистр ишни

кўришдан воз кечмаса, ишни кўришни асоссиз ёки такрорий равишда

чўзиш, ишни қўзғаш, юритиш ёки унинг доирасида қарор қабул қилиш,

бошқа ҳар қандай суд вазифаларини бажариш заруратини инкор қилиш ва

бошқалар мансубдир.

Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида судьяларни интизомий

жавобгарликка тортиш тартиби 2021 йил 28 июлдаги ЎРҚ–703-сонли

Ўзбекистон

Республикаси

“Судлар

тўғрисида”ги

Қонуннинг

74-77-моддалари ҳамда 2014 йил 22 апрелдаги ЎРҚ–368-сонли

“Судьяларнинг малака ҳайъатлари тўғрисидаги низомга ўзгартиш ва

қўшимчалар киритиш ҳақида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни билан

тасдиқланган “Судьяларнинг малака ҳайъатлари тўғрисида”ги Низом

талабларида белгилаб ўтилган.

Ўзбекистон Республикаси “Судлар тўғрисида”ги Қонуннинг

76-моддасига асосан, Судьяга нисбатан қўлланиладиган интизомий жазо

чоралари белгиланган бўлиб, булар қуйидагилардир.

Судьяларнинг малака ҳайъати интизомий жавобгарликка тортилган

судьяга қуйидаги интизомий жазо чораларидан бирини қўллаши мумкин:

– огоҳлантириш;

– ҳайфсан;

– ўртача ойлик иш ҳақининг ўттиз фоизидан ортиқ бўлмаган

миқдорда жарима;

– малака даражасини бир поғонага пасайтириш;

– ваколатларини муддатидан илгари тугатиш.

Интизомий жазо чоралари қўлланилаётганида қоидабузарликнинг

хусусияти ва оқибатлари, ножўя хатти-ҳаракатнинг оғир-енгиллиги,

судьянинг шахси, айбдорлик даражаси инобатга олинади [4].

Германия

қонунчилигининг

“Судлар

тўғрисида”ги

Қонуни

64-моддасига асосан [5], судьялар томонидан ўз вазифаларини

бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун хайфсан, жарима

ёки судьялик мақомидан озод қилиш чоралари қўлланиши мумкинлиги


background image

Наука, общество, образование в современных

реалиях

78

белгиланган. Мазкур ҳолатда биринчи жазо чораси яъни хайфсан, судьяга

нисбатан назорат инстанцияси томонидан қўлланилади, қолган икки жазо

чораси жарима ва судьялик мақомидан озод этиш фақатгина суднинг

қарорига асосан қўлланилиши мумкинлиги белгиланган. Шунингдек, мазкур

Қонуннинг 30-моддаси биринчи қисмига мувофиқ, судья интизомий

жавобгарлик доирасида бошқа лавозимга ўтказилиши мумкинлиги

белгиланган. Шу билан бирга, “Германия Федератив Республикасининг

асосий қонуни” 97-моддаси, 2-қисмига [6] кўра судьялар ўз ҳохиш иродасига

боғлиқ бўлмаган ҳолда қонун доирасида лавозимидан озод қилиниши ёки

бошқа лавозимга ўтказилиши мумкинлиги кўрсатиб ўтилган.

Юқоридаги қонун нормалари бўйича судьяларнинг интизомий

жавобгарлиги бўйича Ўзбекистон Республикаси ва Германия Федератив

Республикаси қонунчилигини ўзаро қиёсий тахлил қиладиган бўлсак,

Германия Федератив Республикаси қонунчилиги Ўзбекистон Республикаси

қонунчилигига нисбатан бир мунча кенгроқ ишлаб чиқилганлигини кўриш

мумкин. Яъни Ўзбекистон Республикаси “Судлар тўғрисида”ги Қонунига

асосан, судьяларга нисбатан қўлланилиши мумкин бўлган энг енгил

интизомий жазо чораси огоҳлантириш бўлса, Германия Федератив

Республикаси қонунчилигига кўра энг енгил интизомий жазо чораси бу

хайфсан ва жаримадир. Шунингдек, Германия Федератив Республикаси

қонунчилигида Ўзбекистон Республикаси қонунчилигидан фарқли равишда

интизомий жавобгарлик доирасида судьяларни лавозимидан озод қилиш ёки

бошқа лавозимга ўтказиш фақатгина суднинг қарорига асосан амалга

оширилиши

белгиланганлиги,

судьяларга

нисбатан

интизомий

жавобгарликка тортишнинг ўзи хос тизими мавжудлигидан далолат беради.

Ж.Абдурахмонхўжаевнинг фикрича, судьяларнинг интизомий

жавобгарлик институтининг мақсади судьянинг жиддий ҳуқуқбузарлик

содир этилишини олдини олишга қаратилганлиги билан ҳам

аҳамиятлидир. Бироқ жиддий интизомий қилмиш учун судьялар

ваколатини муддатидан илгари тугатиш мақсадга мувофиқдир. Судьялар

интизомий жавобгарликка тортиш асослари, тартиб-таомиллари ва

жараёнларини такомиллаштириш долзарб масалалардандир.

Судьяларга нисбатан қўлланиладиган интизомий жавобгарликнинг

янада самарали ва таъсирчан бўлиши учун уни қўллаш соҳаси, доираси,

турлари, шакллари ва усулларини кенгайтириш зарурлигини кўрсатмоқда.

Бу борада айрим хорижий ва МДҲга аъзо мамлакатлар тажрибасини

ўрганиш муҳим аҳамият касб этади. Жумладан, Озарбайжон

Республикасининг “Судлар ва судьялар тўғрисида”ги Қонунига кўра, танбеҳ

бериш

ва

ҳайфсан

эълон

қилиш

белгиланган.

Қирғизистон

Республикасининг “Судьялар мақоми тўғрисида”ги Конституциявий

Қонунига асосан, ҳайфсан, судьяни эгаллаб турган лавозимидан

муддатидан илгари озод этиш ҳамда кам аҳамиятли интизомий ҳатти-

ҳаракат содир этилганда Судьялар Кенгаши огоҳлантириш билан


background image

Наука, общество, образование в современных

реалиях

79

чекланиши назарда тутилган. Беларусь Республикасининг “Суд тузилиши

ва судьялар мақоми тўғрисида”ги Кодексида 5 та турдаги интизомий

жавобгарлик белгиланган. Уларга танбеҳ, ҳайфсан бериш, хизматга

тўлиқсиз лойиқлиги тўғрисида огоҳлантириш, судьяларни малака

даражасидан олти ой муддатга пасайтириш, эгаллаб турган лавозимидан

озод этиш назарда тутилган.

Юқорида қайд этилган давлатлардан фарқли равишда Молдова

Республикасининг “Судьялар мақоми тўғрисида”ги Қонунига асосан,

танбеҳ, ҳайфсан, қаттиқ ҳайфсан, лавозимдан озод этиш, раис ва раис
ўринбосари лавозимидан озод этиш ўз ифодасини топган.

Таҳлиллардан келиб чиқиб, миллий қонунчилигимиздаги интизомий

жазо чораларига қўшимча равишда, судьялар малака даражасини 6 ойгача

1 поғона пасайтириш, судьянинг ваколатларини муддатидан илгари

тугатиш интизомий жазо чорасини эса, фақат суднинг қарори асосида

амалга ошириш мақсадга мувофиқ ва бу келажакда судьянинг

дахлсизлигини янада кучайтиришга хизмат қилади.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг “Судлар тўғрисида”ги

Қонунида судьяларни интизомий жавобгарликка тортиш масаласи қисман

мустаҳкамланган бўлиб уларнинг тушунчаси, интизомий жавобгарликка
оид ишларни кўриб чиқиш тартиб-таомиллари етарлича ҳамда алоҳида

қонун билан тартибга солинмаган. Лекин, айрим хорижий мамлакатларда,

жумладан, Жанубий Корея, Буюк Британия, Грузияда бу борадаги

тажрибани кўриш мумкин. Ўзбекистон Республикасида ҳам “Судьялар

интизомий жавобгарлиги тўғрисида”ги Қонун қабул қилиниши, келгусида

бу борада аниқ ҳуқуқий механизм яратилишига замин яратади

ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ:

1.

https://lex.uz/docs/5841063

//

Ўзбекистон

Республикаси

Президентининг 2022 йил 28 январдаги “2022–2026 йилларга
мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси тўғрисида”ги

ПФ–60-сон Фармони.

2.

https://sud.uz/sudyalarga-nisbatan-intizomiy/ maqola.

3.

Рос. газета. 2018. 5 июля.

4.

https://lex.uz/docs/5534923 // 2021 йил 28 июлдаги ЎРҚ-703-сонли

Ўзбекистон Республикаси “Судлар тўғрисида”ги Қонун.

5.

Deutsches Richtergesetz // Информационная система Федерального

министерства юстиции FRG JURIS [Электронный ресурс]. – Режим доступа:

http:// www.gesetze-im-internet.de. – Data dostupa: 11.11.2018.

6.

Основной закон Федеративной Республики Германия. – Bonn,

1998 // Информационная система Федерального министерства юстиции
FRG JURIS [Электронный ресурс]. – Режим доступа: http://www.gesetze-im-

internet.de. – Дата обращения: 11.11.2018.

Библиографические ссылки

https://lex.uz/docs/5841063 // Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 28 январдаги “2022–2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси тўғрисида”ги ПФ–60-сон Фармони.

https://sud.uz/sudyalarga-nisbatan-intizomiy/ maqola.

Рос. газета. 2018. 5 июля.

https://lex.uz/docs/5534923 // 2021 йил 28 июлдаги ЎРҚ-703-сонли Ўзбекистон Республикаси “Судлар тўғрисида”ги Қонун.

Deutsches Richtergesetz // Информационная система Федерального министерства юстиции FRG JURIS [Электронный ресурс]. – Режим доступа: http:// www.gesetze-im-internet.de. – Data dostupa: 11.11.2018.

Основной закон Федеративной Республики Германия. – Bonn, 1998 // Информационная система Федерального министерства юстиции FRG JURIS [Электронный ресурс]. – Режим доступа: http://www.gesetze-im internet.de. – Дата обращения: 11.11.2018.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов