Социально-экономическая и культурная жизнь в период Амира Тимура

CC BY f
86-93
5
4
Поделиться
Каримова, М. (2023). Социально-экономическая и культурная жизнь в период Амира Тимура. Актуальные проблемы обучения социально-гуманитарных наук в медицинском образовании, 1(1), 86–93. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/sciences-medical-education/article/view/20510
Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

В статье поясняется, что во времена Амира Темура он обратил внимание на налоговую систему, земледелие и благоустройство, пытался установить критерии справедливости в своей стране, а также наблюдался рост изобразительного искусства, искусства миниатюры и монументальной живописи в стране.


background image

«Актуальные проблемы обучения социально

-

гуманитарных наук в медицинском образовании»

Международная научно

-

практическая онлайн конференция

86

АМИР ТЕМУР ДАВРИДАГИ ИЖТИМОИЙ

-

ИҚТИСОДИЙ ВА

МАДАНИЙ ҲАЁТ

Каримова Мияссар Жамолдиновна

Тошкент педиатрия тиббиёт институти. Ўзбекистон, Тошкент ш.

Аннотация.

Мақолада Амир Темур даврида солиқ тизими, деҳқончилик

ва ободончилик ишларига эътибор бериб, ўз давлатида адолат мезонларини

ўрнатишга ҳаракат қилганлиги ва яна мамлакатда тасвирий санъат

-

миниатюра санъати ва монументал рассомликда ҳам юксалиш рўй

берганлиги ёритилган. асосланганлигини “Темур тузуклари”дан мисоллар

келтириб баён қилган.

Калит сўзлар:

солиқ тизими, боғ, яйлов, деҳқончилик, ободончилик,

ҳирож, бозор, лалмикор ер, илм

-

фан, маърифат, маънавий ҳаёт, сайидлар.

СОЦИАЛЬНО

-

ЭКОНОМИЧЕСКАЯ И КУЛЬТУРНАЯ ЖИЗНЬ

В ПЕРИОД АМИРА ТИМУРА

Каримова Мияссар Жамолдиновна

Ташкентский педиатрический медицинский институт

Узбекистан, г. Ташкент.

Аннотация.

В статье поясняется, что во времена Амира Темура он

обратил внимание на налоговую систему, земледелие и благоустройство,

пытался установить критерии справедливости в своей стране, а также
наблюдался рост изобразительного искусства, искусства миниатюры и

монументальной живописи в стране.

Ключевые слова:

налоговая система, сад, пастбище, земледелие,

благоустройство, хираж, рынок, пашня, наука, просвещение, духовная жизнь,

саиды.


background image

«Актуальные проблемы обучения социально

-

гуманитарных наук в медицинском образовании»

Международная научно

-

практическая онлайн конференция

87

SOCIO-ECONOMIC AND CULTURAL LIFE DURING AMIR TIMUR

Karimova Miyassar Jamoldinovna

Tashkent Pediatric Medical Institute. Uzbekistan, Tashkent.

Annotation.

The article explains that during the time of Amir Temur, he paid

attention to the tax system, agriculture and landscaping, tried to establish the

criteria of justice in his country, and there was also an increase in fine arts,
miniature art and monumental painting in the country. on examples from the

Laws of Temur

.

Keywords:

tax system, vegetable garden, pasture, agriculture, improvement,

hiring, market, arable land, science, education, spiritual life, he said.

КИРИШ

Ҳозирги

даврнинг

зиддиятларга

тўлиқ

воқелиги

,

мозийга

қайтиб

,

унинг

жамики

ижобий

ва

салбий

жиҳатларига

холис

баҳо

беришга

,

келажак

авлоднинг

ундан

сабоқ

олиб

,

яшаётган

кунининг

кўплаб

масалаларига

ўтмишдан

жавоб

топиши

мавзунинг

долзарблиги

ҳисобланади

.

ИШНИНГ

МАҚСАДИ

Адабиётлар

,

билан

ишлаб

,

манба

ва

архив

маълумотларини

йиғиш

,

улар

билан

ишлаш

ва

таҳлили

қилиш

орқали

орқали

Амир

Темур

давридаги

ижтимоий

-

иқтисодий

ва

маданий

ҳаёти

масалаларини

ёритишдир

.

ҚЎЛЛАНИЛГАН

УСУЛЛАР

Адабиётлар

билан

ишлаб

уларни

тахлили

орқали

хулосалар

қилинди

.

ОЛИНГАН

НАТИЖАЛАР

МУҲОКАМАСИ

Амир

Темур

ўз

ҳукмронлиги

даврида

давлат

ва

ҳарбий

бошқаруви

билан

бир

қаторда

,

солиқ

тизими

,

деҳқончилик

ва

ободончилик

ишларига

ҳам

алоҳида

эътибор

берган

.

Оддий

деҳқонларнинг

турмушларида

адолат

мезонларини

ўрнатишга

ҳаракат

қилган. “Амр

қилдимки”, –

деган

у

“тузуклар”ида

,

ҳосил

пишиб

етилмасдан

бурун

раиятдан

молу

жиҳот

олинмасин

,

ҳосил

етилгач

,

ҳосилни

учга

бўлиб

олсинлар

.

Агар

раият

солиқ

тўпловчи

юбормасдан

,

солиқни

ўзи

келтириб

берса

,

у

ҳолда

у

ерга

солиқ

тўпловчи

юбормасинлар

.

Агарда

солиқ

олишга

юборишга

мажбур

бўлсалар

,

улар

солиқларни

буйруқ

бериш

ва

яхши

сўз

билан

олсинлар

;

калтак

,

арқон

ишлатиб

,

ишни

уруш

-

сўкишгача

олиб

бормасинлар

.

“Темур

тузуклари”да

мамлакатдаги

солиқ

тизими

маълум

меъёрга

туширилганлиги

баён

қилинади

.

Жумладан, кимки саҳрони обод қилса,

биринчи йили ундан ҳеч нарса олинмаган. Иккинчи йили раият ўз розилиги

билан берган нарса олинган. Учинчи йили қонун

-

қоидага кўра хирож

олинган. Солиқнинг

асосий тури хирож бўлиб, у экиндан олинган ҳосилга

ва ернинг унумдорлигига қараб йиғилган. Суғориладиган ерлардан ҳирож

ҳосилнинг 1/3 қисми миқдорида олинган. Агар ер эгаси хирожни пул


background image

«Актуальные проблемы обучения социально

-

гуманитарных наук в медицинском образовании»

Международная научно

-

практическая онлайн конференция

88

ҳисобидан

тўлашга рози бўлса, унда ҳосилнинг учдан бир қисми бозор

нархи ҳисобидан пулга чақилган.

Лалмикор ерларнинг ҳосили суғориладиган ерларга нисбатан кам

бўлгани учун, бундай ерларда деҳқончилик қилган музорийлар умумий

ҳосилнинг 1/6 қисми миқдорида солиқ тўлаганлар. Бундай ерлар, одатда

замонасининг илм

-

фан, маърифат ва маънавий ҳаётининг акобир ва

ашрафлари ҳисобланган сайидлар, хўжалар, уламо ва машойихлар

тасарруфида бўлган. Бу даврда боғ ва дарахтзорлардан “мол сардарахт”,

яйловлардан “мол ўтлоқ” ва “сувлоқ” каби солиқлар олиниб, уларни

тўплашда қадимдан расм бўлган тартиб

-

қоидага амал қилинган.

Дўкондор ҳунармандлардан тамғо солиғи олинган. Зарур бўлганда

аҳоли катта қурилишларга жалб этилган. Бу ишларда миробона, доруғона

солиқлари ундирилган. Чегара ҳудудларида божхона бўлиб, четдан

келадиган савдогарлардан бож ундирилган. Мамлакат хавф остида қолган

пайтларда фавқулодда солиқ (аворизот) йиғиб олинган. Мамлакат

ҳудудидан чопар ёки элчилар ўтаётганда, зарурат туғилганда, аҳоли уларга

от

-

улов топиб бериши лозим бўлган. Амир Темур давлатида олиб борилган

солиқ сиёсатининг адолатлилик характери, унинг давлат ва жамият

манфаатларидан келиб чиққанлигида эди.

Амир Темур амалдорлардан доимо қонун ва адолатга бўйсунишини

талаб қилган. Уларга гуноҳкор деб ҳисобланганларга нисбатан куч ишлатиш,

уларни қамчи ёки таёқ билан уриш тақиқланган, бу қоидани бузганлар

ўлимга ҳукм қилинган, Темурнинг солиқ сиёсати ва бу сиёсатга оид тартиб

-

қоидаларни ўрганиш ҳозирги кунда ҳам ўз аҳамиятини йўқотмаган.

Амир Темур давлатида ҳуқуқий муносабатлар Қуръони Карим ва

Ҳадиси

шарифдан баён қилинган тартиб қоидаларга асосланган. Унинг

ҳуқуқ ва қонун унсурлари “Темур тузуклари”да ўз аксини топган. Бу асарда

давлат юмушлари, ҳарбий соҳа, раият ва ижтимоий тузумнинг барча

қатламлари ҳақида сўз юритилган. “Темур тузуклари”да таъкидланишича,

дунёвий жиҳатларни ҳукмдорнинг ўзи назорат қилган ва керакли жазони

ҳам айнан давлат бошлиғи берган. Жумладан, испан элчиси Руи Гонсалесь

де Клавихонинг эсталикларида такидланишича,

Темур шаҳарда олти йилу

ўн бир ой бўлмаган вақтда, ўз ўрнига ҳоким қилиб тайинлаб кетган киши,

унинг ишончидан фойдаланиб ўз лавозимини суистеъмол қилиб, кўп

хатоликларга йўл қўяди. Соҳибқирон Самарқандга қайтгач, бу кишини

олдига чақириб мол

-

мулкини мусодара қилиб, ўзини жазолайди.

Шариат ишлари қозига берилган. Бироқ давлатнинг девонида, унинг

турли бўғинларида ҳам алоҳида қозилар, суд, жиноят ва жазо ишларини

амалга оширганлар. Масалан, лашкар учун махсус қози, раият учун алоҳида

қози тайинланган.

Амир Темурнинг улкан марказлашган давлатда осойишталикни

ўрнатиш, иқтисодиёт ва савдо

-

сотиқ соҳасида олиб борган сиёсати,

мамлакатдаги шаҳарларни ободонлаштириш, илм

-

маърифат, ҳунар ва касб


background image

«Актуальные проблемы обучения социально

-

гуманитарных наук в медицинском образовании»

Международная научно

-

практическая онлайн конференция

89

эгалари қадрини кўтариш натижасида маданият тараққиёти юксак

поғонага кўтарилди.

Темур мамлакатнинг иқтисодий қудратини оширишга

ҳаракат қилди. У ишғол қилган мамлакатларда катта бойликларни қўлга

киритиб, уларни Мовароуннаҳрда шаҳарларни ободончилиги учун сарф

қилди. Темур Самарқандда ҳашаматли бинолар барпо қилиш учунХоразм

-

Урганч, Табриз, Исфихон, Шероз, Боғдод, Халаб, Дамашқ ва Ҳиндистондан

ғишт терувчи усталар, пардозловчилар, қурувчилар, ўймакор усталар,

наққошларни ўзга мамлакатлардан келтирди. Бу ҳақда Ибн Арабшоҳнинг

асарида келтирилишича: “Темур Дамашқдан, фазилат соҳибларини, турли

ҳунар аҳлларини ва қандай бўлмасин, бирор касб эгаси бўлган моҳир

косибларни –

тўқувчилар, тикувчилар, санъаткорлар, дурадгорлар, (темир)

қалпоқ ясовчилар, отбоқарлар (мол табиблари), чодир ясовчилар,

наққошлар, ёй ясовчилар, лочиндорлар –

бир сўз билан айтганда қандай

ҳунар аҳли бўлса (бирга) олиб келади”.

Дамашқдан сўнг Амир Темур Боғдод томон йўл олиб, “одамларнинг бир

қисмини Оллоҳдод (соҳибқироннинг амирларидан бири) билан (бирга)

Самарқандга жўнатди”. Бу гуруҳ уч

-

тўрт ойдан сўнг 1401 йилнинг кузида

Самарқандга етиб келади. “Уларнинг сафларида Шом аҳлидан бир гуруҳ

(кишилар) бор эдики: (уларнинг) энг кўзга кўрингани вазир аш

-

Шоҳидийнинг ўғли қози Шиҳобуддин Аҳмад бўлиб, қолганлари эса, мол

табиблари, буёқчилар, шойи тўқувчиларэдилар. Булар Темур Шомдан олиб

келган қимматбаҳо юкларнинг аввалгиси ва у терган асирлару бойликлар

мевасидан Самарқандга етиб келган дастлабки самара эди”. Булардан

ташқари минглаб ҳунарманд ва косиблар Арманистон, Озарбайжон, Кирмон,

Форс ва бошқа вилоятлардан олиб келинди.

Дамашқ моҳир тикувчи, чапдаст

чавандоз ва комонбозларни, лойдан кўза ясовчи кулолларни кўплаб

жўнаттирди. Туркиядан эса мерган овчилар ва бошқа ҳунармандларни: ғишт

терувчилар, тош йўнувчи, тилла билан ишловчи, зардўз усталарни,
шунингдек, турли мутахассислар –

инженерлар, арқон тўқувчиларни ва арқон

ишлаб чиқариладиган дастгоҳларни ҳам Самарқандга олиб келди. Шундан

кейин мамлакатда каноп ва зиғирпоя экиладиган бўлди.

Қамишдан

шакар

олиш йўлга қўйилди. Мовароуннаҳрда майда ҳунармандчилик, тўқимачилик,

ганчкорлик тараққий этди, металл ва нодир тошлар

қайта ишлана бошлади.

Заҳириддин Бобурнинг хабар беришича, ўша даврда Самарқандда энг яхши

қоғоз ишлаб чиқарила бошлади.

Бу даврда тасвирий санъат

-

миниатюра санъати ва монументал

рассомликда ҳам юксалиш юз берган, Бир талай миниатюра асарлари

майдонга келган. Бизгача етиб келган тасвирий санъат ёдгорликлари
Самарқанд, Ҳирот ва Бухорода бу санъатнинг ўзига хос услублари

шакллангани, ҳаётни реал тасвирлаш ривожланиб борганлигини

кўрсатади.

Самарқанднинг Боғи Шамолидаги Соҳибқирон қурдирган сарой

расмларини чизган Пирсаид Аҳмад тенги йўқ мусаввир бўлган. Захириддин

Бобур эса ўз асарида Дилкушо боғи саройидаги расмларда Темурнинг


background image

«Актуальные проблемы обучения социально

-

гуманитарных наук в медицинском образовании»

Международная научно

-

практическая онлайн конференция

90

Ҳиндистон

сафари тасвирланганлигини ҳикоя қилади.

Амир Темурнинг

тириклик вақтидаги қиёфаси акс этган миниатюралар ҳали топилмаган.

Асл ҳолатига яқин суратлар “Зафарнома”нинг дастлабки кўчирилган

нусхаларида учрайди. Унинг бир мунча ёрқинроқ қиёфаси Ҳиротда (1467 й)

кўчирилган “Зафарнома”да келтирилади. Дастлаб Мирак Наққош бошлаган

ва Беҳзод якунлаган ушбу миниатюрада бой компазиция ва

сержило

буёқлар уйғунлиги билан ажралиб туради.

Амир Темур даврида меморчилик санъати ҳам тараққий этди.

Хусусан, Темур Самарқандда Бибихоним, Кўксарой масжиди, Шоҳизинда
мақбарасини барпо қилди. Кеш (Шаҳрисабз) шаҳрида Оқсарой қурила

бошланди. Булардан

ташқари, Самарқанд атрофида Боғи Шамол, Боғи

Дилкушо, Боғи Нав, Боғи Чинор боғлари барпо этилди. Темур ободончилик

ишларига катта эътибор бериб, кўприклар, ирригация иншоотлари,

карвонсаройлар, работлар қурдирди, каналлар ўтқазди, кўплаб мактаб,

мадраса ва хонақоҳлар, ҳаммомлар барпо қилди. Унинг даврида Самарқанд

янгича усулда қайта қурилди. Бу даврда қурилган Ширинбека, Бибихоним,

Туман оғо обидаларида наққошлик ва ҳаттотлик билан бирга тасвирий

лавҳалар ишланган. Ширинбека оғо мақбарасида тасвир кўп рангларда,
қолган ички бино деворларида оқ ва мовий рангдаги табиат манзаралари

тасвирланган.

Амир Темур ўз даврида қурдирган бинолар ўзининг хашамдолиги,

билан ажралиб, ўзига хос шарқона кўрнишдаги услубга эга бўлган

Жумладан, Амир Темурнинг Шаҳрисабз шаҳрида қурдирган “оқ мачит”

саройи испан элчиси Руи Гонсалес де Клавихо нигоҳидан четда қолмаган. У

бу ҳақда, ўз эсталикларида сарой қурилиши ҳақида тўлиқ маълумот ёзиб

қодирган. 1404 йил 28 август куни Кешга кириб келган сайёхларни, эртаси

куни куни Соҳибқироннинг фармони билан йигирма йилдан бери

қурилаётган қасрни кўриш учун олиб борадилар. Қасрнинг кириш
қисмидаги узун дарвозаси жуда баланд бўлиб, кираверишнинг чап ва ўнг

томонидаги гиштдан арк қилинган ва нақшларига тилла суви юритилган

эди. Аркнинг остида эшиксиз кичик хоналар жойлашган. Хоналарнинг

поллари пастроқ бўлсада, жуда чиройли безаклар билан зийнатланган...

Дарвозанинг орқасида ҳам шунга ўхшаш хоналар бўлиб, улардан катта

ҳовлига чиқилади. Ҳовлининг ерларига оқ тоштахталар ётқизилган, атроф

жуда кўркам безатилган. Эни уч юз қадамча келадиган ҳовлининг ўртасида

катта ховуз бор, ҳовлидан саройнинг катта хоналаридан бирига ўтадиган

эшик жуда моҳирлик

-

да, тилла ва дуру гавҳарлар билан безатилган,

эшикнинг ўртасида орқасида қуёш чиқиб турган шернинг расми, чекка
қисмларида ҳам ҳудди шу сурат тасвирланган. Бу катта эшик орқали

меҳмонлар учун қурилган тўртбурчак шаклдаги катта хонага кириб

борилган. Хонанинг деворларига тилла, дур

-

гавҳарлардан безак берилган

бўлиб, шифтларига тилла суви юргизилган... Тепадаги қаватда хоналар


background image

«Актуальные проблемы обучения социально

-

гуманитарных наук в медицинском образовании»

Международная научно

-

практическая онлайн конференция

91

жуда кўп бўлиб, уларнинг бари олтин, дур

-

гавҳарлар билан зийнатланган...

Соҳибқироннинг ўзи ва завжалари учун ажратилган хоналарнинг

деворлари, ери ва шифти ақлни лол қолдирадиган даражада безатилган.

Соҳибқироннинг тантана ва базмларни

ўтказадиган жуда катта

меҳмонхонасининг девору шифтлари олтин, дур

-

жавоҳирлар билан

ишланган. Меҳмонхонанинг рўпарасида катта боғ, унда ҳар хил мевали

дарахтлар ва ҳовуз бўлган. Бу қаср ва масжид жуда юқори даражада

чиройли қурилган бўлиб, ўша даврдаги парижлик усталарнинг ҳам шундай

саъат намунасига хайрат билан қарашлари элчи томонидан тан олинган.

Ўрта Осиё санъатининг кўзга кўринган тадқиқотчилари –

санъатшунослик фанлари докторлари Л.И.

Ремпель ва Г.А.

Пугаченковалар

конкрет равишда ҳар томонлама олиб борган текширишлар натижасида

XIV асрнинг охири ва XV асрнинг бошларида умуман Мовароуннаҳр, хусусан

Самарқандда янгича санъат юзага келганлигини қайд этадилар.

Мовароуннаҳр –

Ўрта Осиёнинг оригинал, ўзига хос меморчилиги, санъати,

хусусиятларини ҳамда Ўрта ва Яқин Шарқда ривожланган бадиий

тафаккурни ўзида ифодалаган эди.

Европалик элчилар Амир Темур давлатидаги бойлик ва ҳашамни

тўлалигича ҳис қилдилар, бу ҳақда Клавихо қуйидагиларни ёзади. Улар
таклиф этилган уй бениҳоя қимматбаҳо шоҳидан ясалиб, унда ҳар бири

тўрт пояли, яхлит ясалган хонтахталарнинг узунлиги икки ярим, кенглиги

бир ярим қарич келади. Хонтахта устига еттита олтин қувача қўйилган.

Қувачалардан иккитасининг сиртига йирик

-

йирик марварид, зумрад,

ферузалар ўйиб жойлаштирилган. Ҳар бирининг ўйилган чизиқлари зиҳига

ёқут ёпиштирилган. Бундан ташқари, хонтахта устида олтита думалоқ

тилла коса қўйилган бўлиб, улардан бирининг ичига йирик думалоқ гулдор

марваридлар билан сайқал берилган. Коса ўртасига йўғонлиги икки бармоқ

келадиган чиройли рангдаги табиий ёқут ёпиштирилган. Подшоҳ номидан
уюштирилган ушбу базмга элчилар ҳам таклиф этилдилар. Бу томоша

ўзининг ҳашаматли, кўркамлиги, ундаги ўйинларнинг серзавқлиги билан

элчиларда чуқур таассурот қолдирган.

Хулоса қилиб айтганда Амир Темур даврида ўлка халқлари моддий,

маданий ва маънавий жиҳатдан улкан ютуқларга эришди. Бу даврни том

маънода айтганда халқимиз тарихида Иккинчи уйғониш даври деб

ҳисоблаш мумкин.

ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ:

1.

Ахмедова, М., Алимова, М. М., & Каримова, М. Ж. (2014). Современные

аспекты роли развития духовности в воспитании подрастающего

поколения.

Молодой ученый, (6), 863

-865.

2.

Темур Тузуклари. Т.:“Ғофур Ғулом номидаги Адабиёт ва

санъат”,1996.

-

122,123,124,125 б.

3.

Сагдуллаев А., Аминов Б., Мавлонов Ў., Норқулов Н. Ўзбекистон

тарихи: давлат ва жамият тараққиёти.Т.: “Академия”, 2000.

-137.


background image

«Актуальные проблемы обучения социально

-

гуманитарных наук в медицинском образовании»

Международная научно

-

практическая онлайн конференция

92

4.

Руи Гонсалесь де Клавихо. Амир Темур Европа элчилари нигоҳида.

Буюк Амир Темур тарихи.

Т.: “Ғофур Ғулом”, 2007.

-110,111, 126-

127.143,161. б.

5.

Ибн Арабшоҳ. Ажоиб ал

-

макдур фи тарихи таймур. (Темур тарихида

тақдир ажойиботлари). I китоб Т.: “Меҳнат”,1992.

-

246,250,251 б.

6.

ХайруллаевМ.М., А.Ўринбоев, О.Бўриев ва бошқалар.

Темурийлар

бунёдкорлиги давр манбаларида. Т.: “Абдулла Қодирий”,1997.

- 9-

10 б.

7.

Мўминов И. Амир Темурнинг Ўрта Осиё тарихида тутган ўрни ва

роли. Т.: “Фан”, 1993.

-

25, 27, 30 б.

8.

Хайруллаев М.М., А.Ўринбоев, О.Бўриев ва бошқалар. Темурийлар

бунёдкорлиги давр манбаларида. Т.: “Абдулла Қодирий номидаги халқ

мероси”, 1997.

- 9-

10,20 б.

9.

Раҳмонов М. Темур ва темурийлар даври санъатига бир назар.

//

Амир Темур ва Темурийлар даврида маданият ва санъат. (Мақолалар). Т.:

“Ғофур Ғулом номидаги Адабиёт ва санъат”,1996.

-

6 б.

10.

Бобурнома. Т.: “Юлдузча”, 1990.

-

44 б.

11.

Мусаев Н.У., Азимов Ҳ.И. Маданиятшунослик. (Ўқув қўлланма). Т.:

“ТДЮИ”

, 2009.-

153 б.

12.

Каримова М.Ж., Хайтматова Г.А., Жабборова Ю.Ж. Темурийлар

даврида ҳунармандчилик ва савдо. “Педиатрия” журнали 2022 йил 1

-

сон. –

Б.211

-214. ISSN: 2091-5039

13.

Каримова М.Ж., Ахмедова М.А. Амир Темур ва темурийлар

давридаги маданият, Педиатрия №1.2021й. –Б.248

-251.

14.

Каримова М.Ж.Амир Темур ва темурийлар даври маданияти.

ҚарДУ ХАБАРЛАРИ. Илмий

-

назарий, услубий журнал. Журнал 2009 йилда

ташкил этилган. Йилига 4 марта чоп этилади. Махсус сон (Ижтимоий

фанлар) Қарши –

2020.-

Б.258

-263.

15.

Каримова М.Ж., Алимова М.М. Амир Темур давлатида бошқарув

тизими. Международный научный журнал “ИНТЕРНАУКА” №18 –

2019. 3 т.

54

–57 бетлар.

16.

Каримова М.Ж.Темурийлар даврида илм фан ва табобат ривожи.

Қорақалпоқ республикаси Ажинияз номидаги Нукус шаҳар Педагогика

институти, “ижтимоий

-

гуманитар фанларнинг долзарб масалалари:

ривожланиш истиқболлари” мавзусидаги халқаро илмий

-

назарий анжуман

материаллари II бўлим. Нукус. 2018 й.

-105-

106 бетлар

17.

Каримова М.Ж. Амир Темур даврида илм фан ва табобатнинг

ривожланиши. Қорақалпоқ республикаси Ажинияз номидаги Нукус шаҳар

Педагогика институти, “ижтимоий

-

гуманитар фанларнинг долзарб

масалалари: ривожланиш истиқболлари” мавзусидаги халқаро илмий

-

назарий анжуман материаллари II бўлим. Нукус. 2018й.

-100-

102 бетлар.

18.

Каримова М.Ж. Амир Темур давридаги дипломатик алоқалар.

“Ўзбекистон телерадиожурналистикаси тараққиёти ва трансформация

жараёнлари” мавзуида IV Республика илмий

-

амалий конференция

материаллари. Тошкент

-

2017й.

-

Б.160

-163.


background image

«Актуальные проблемы обучения социально

-

гуманитарных наук в медицинском образовании»

Международная научно

-

практическая онлайн конференция

93

19.

Каримова М.Ж., Ахмедова М.А., Алимова М.М. “Темурийлар даврида

ижтимоий

-

иқтисодий

ҳаёт

Международный

научный

журнал

“ИНТЕРНАУКА” №2 –

2017.1 т. Б..43 –

46.

20.

Каримова М.Ж., Алимова М.М., Жабборова Ю.Ж. “Темурийлар

давридаги ер згалиги”. Международный научный журнал “ИНТЕРНАУКА”

№2 –

2017.1 т. –Б.40 –

42.

21.

. Каримова М.Ж., Алимова М.М., Жабборова Ю.Ж. Амир Темур–

покровитель культуры Ежеквартальный журнал «Научный аспект» № 1 .

ООО «Аспект» г.Самара, 2016 г. –С. 46

-56.

22.

Каримова

М.Ж.,

Алимова

М.М.

“Темур

тузуклари”

маънавиятимизни кўтаришда муҳим омилдир. Мирзо Улуғбек номидаги

Ўзбекистон миллий Университети. “Миллий ва умуминсоний маданиятлар

уйғунлиги: назария ва амалиёт” Республика илмий –амалий анжуман

материаллари 24 март 2016 йил.

-

Б.67

-69.

23.

Каримова М.Ж. “Темур тузуклари” да ерга эгалик. “Мулоқот”.

Миллий, ижтимоий

-

сиёсий, тарихий

-

бадиий журнал. 2006 йил №1

-

2 сон. 9

-

10 бетлар

24.

Karimova M. (2020). Trade Relations between the Kokand Khanate and

Russia. Available at SSRN 3688544.

25.

Karimova M. (2020). Crafts and trade in the Kokand Khanate. Available

at SSRN 3656770.

26.

Ахмедова, М. А., С. Ш. Абдусатторов, and Ш. Ш. Абдусатторов.

"ИННОВАЦИОННЫЕ ПОДХОДЫ К УКРЕПЛЕНИЮ МЕЖДУНАРОДНЫХ

ОТНОШЕНИЙ В ОБЛАСТИ МЕДИЦИНСКОГО ОБРАЗОВАНИЯ."

Medicus 2

(2019): 48-50.

27.

Сайдазимов, Камол Тулкунович, and Хуррам Фармонович

Хайдаров.

"

Специфика

социального

закона

." Austrian Journal of Humanities

and Social Sciences 1.3-4 (2015): 165-168.

28.

Сайдазимов, Камол Тулкунович, and Хуррам Фармонович

Хайдаров.

"

Специфика

социального

закона

." Austrian Journal of Humanities

and Social Sciences 1.3-4 (2015): 165-168.

29.

Muhamadiyevich, Jurayev Anvar. "Land resources in central asia as a

social factor." Web of Scientist: International Scientific Research Journal 3.02

(2022): 419-424.

ХIХ АСР ЎРТАЛАРИДА ҚЎҚОН ХОНЛИГИДА

ҲУНАРМАНДЧИЛИК ВА САВДО СОТИҚНИНГ РИВОЖЛАНИШИ

Каримова Мияссар Жамолдиновна

Библиографические ссылки

Ахмедова, М., Алимова, М. М., & Каримова, М. Ж. (2014). Современные аспекты роли развития духовности в воспитании подрастающего поколения. Молодой ученый, (6), 863-865.

Темур Тузуклари. Т.:“Ғофур Ғулом номидаги Адабиёт ва санъат”,1996.- 122,123,124,125 б.

Сагдуллаев А., Аминов Б., Мавлонов Ў., Норқулов Н. Ўзбекистон тарихи: давлат ва жамият тараққиёти.Т.: “Академия”,2000. -137.

Руи Гонсалесь де Клавихо. Амир Темур Европа элчилари нигоҳида. Буюк Амир Темур тарихи. Т.: “Ғофур Ғулом”, 2007.-110,111, 126-127.143,161. б.

Ибн Арабшоҳ. Ажоиб ал-макдур фи тарихи таймур. (Темур тарихида тақдир ажойиботлари). I китоб Т.: “Меҳнат”,1992. -246,250,251 б.

ХайруллаевМ.М., А.Ўринбоев, О.Бўриев ва бошқалар. Темурийлар бунёдкорлиги давр манбаларида. Т.: “Абдулла Қодирий”,1997.- 9-10 б.

Мўминов И. Амир Темурнинг Ўрта Осиё тарихида тутган ўрни ва роли. Т.: “Фан”, 1993. -25, 27, 30 б.

Хайруллаев М.М., А.Ўринбоев, О.Бўриев ва бошқалар. Темурийлар бунёдкорлиги давр манбаларида. Т.: “Абдулла Қодирий номидаги халқ мероси”, 1997.- 9-10,20 б.

Раҳмонов М. Темур ва темурийлар даври санъатига бир назар. // Амир Темур ва Темурийлар даврида маданият ва санъат. (Мақолалар). Т.: “Ғофур Ғулом номидаги Адабиёт ва санъат”,1996.- 6 б.

Бобурнома. Т.: “Юлдузча”, 1990.-44 б.

Мусаев Н.У., Азимов Ҳ.И. Маданиятшунослик. (Ўқув қўлланма). Т.: “ТДЮИ”, 2009.- 153 б.

Каримова М.Ж., Хайтматова Г.А., Жабборова Ю.Ж. Темурийлар даврида ҳунармандчилик ва савдо. “Педиатрия” журнали 2022 йил 1-сон. –Б.211-214. ISSN: 2091-5039

Каримова М.Ж., Ахмедова М.А. Амир Темур ва темурийлар давридаги маданият, Педиатрия №1.2021й. –Б.248-251.

Каримова М.Ж.Амир Темур ва темурийлар даври маданияти. ҚарДУ ХАБАРЛАРИ. Илмий-назарий, услубий журнал. Журнал 2009 йилда ташкил этилган. Йилига 4 марта чоп этилади. Махсус сон (Ижтимоий фанлар) Қарши – 2020.-Б.258-263.

Каримова М.Ж., Алимова М.М. Амир Темур давлатида бошқарув тизими. Международный научный журнал “ИНТЕРНАУКА” №18 – 2019. 3 т. 54 –57 бетлар.

Каримова М.Ж.Темурийлар даврида илм фан ва табобат ривожи. Қорақалпоқ республикаси Ажинияз номидаги Нукус шаҳар Педагогика институти, “ижтимоий-гуманитар фанларнинг долзарб масалалари: ривожланиш истиқболлари” мавзусидаги халқаро илмий-назарий анжуман материаллари II бўлим. Нукус. 2018 й.-105-106 бетлар

Каримова М.Ж. Амир Темур даврида илм фан ва табобатнинг ривожланиши. Қорақалпоқ республикаси Ажинияз номидаги Нукус шаҳар Педагогика институти, “ижтимоий-гуманитар фанларнинг долзарб масалалари: ривожланиш истиқболлари” мавзусидаги халқаро илмий-назарий анжуман материаллари II бўлим. Нукус. 2018й.-100-102 бетлар.

Каримова М.Ж. Амир Темур давридаги дипломатик алоқалар. “Ўзбекистон телерадиожурналистикаси тараққиёти ва трансформация жараёнлари” мавзуида IV Республика илмий-амалий конференция материаллари. Тошкент-2017й.-Б.160-163.

Каримова М.Ж., Ахмедова М.А., Алимова М.М. “Темурийлар даврида ижтимоий-иқтисодий ҳаёт Международный научный журнал “ИНТЕРНАУКА” №2 – 2017.1 т. Б..43 –46.

Каримова М.Ж., Алимова М.М., Жабборова Ю.Ж. “Темурийлар давридаги ер згалиги”. Международный научный журнал “ИНТЕРНАУКА” №2 – 2017.1 т. –Б.40 –42.

. Каримова М.Ж., Алимова М.М., Жабборова Ю.Ж. Амир Темур– покровитель культуры Ежеквартальный журнал «Научный аспект» № 1 . ООО «Аспект» г.Самара, 2016 г. –С. 46-56.

Каримова М.Ж., Алимова М.М. “Темур тузуклари” маънавиятимизни кўтаришда муҳим омилдир. Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон миллий Университети. “Миллий ва умуминсоний маданиятлар уйғунлиги: назария ва амалиёт” Республика илмий –амалий анжуман материаллари 24 март 2016 йил. -Б.67-69.

Каримова М.Ж. “Темур тузуклари” да ерга эгалик. “Мулоқот”. Миллий, ижтимоий-сиёсий, тарихий-бадиий журнал. 2006 йил №1-2 сон. 9-10 бетлар

Karimova M. (2020). Trade Relations between the Kokand Khanate and Russia. Available at SSRN 3688544.

Karimova M. (2020). Crafts and trade in the Kokand Khanate. Available at SSRN 3656770.

Ахмедова, М. А., С. Ш. Абдусатторов, and Ш. Ш. Абдусатторов. "ИННОВАЦИОННЫЕ ПОДХОДЫ К УКРЕПЛЕНИЮ МЕЖДУНАРОДНЫХ ОТНОШЕНИЙ В ОБЛАСТИ МЕДИЦИНСКОГО ОБРАЗОВАНИЯ." Medicus 2 (2019): 48-50.

Сайдазимов, Камол Тулкунович, and Хуррам Фармонович Хайдаров. "Специфика социального закона." Austrian Journal of Humanities and Social Sciences 1.3-4 (2015): 165-168.

Сайдазимов, Камол Тулкунович, and Хуррам Фармонович Хайдаров. "Специфика социального закона." Austrian Journal of Humanities and Social Sciences 1.3-4 (2015): 165-168.

Muhamadiyevich, Jurayev Anvar. "Land resources in central asia as a social factor." Web of Scientist: International Scientific Research Journal 3.02 (2022): 419-424.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов