Қадимги даврнинг тарихий реконструкцияси масалалари

CC BY f
14-19
64
15
Поделиться
Эгамбердиева , Н. (2022). Қадимги даврнинг тарихий реконструкцияси масалалари. Значение цифровых технологий в изучении истории Узбекистана, 1(01), 14–19. https://doi.org/10.47689/.v1i01.13304
Н Эгамбердиева , Ташкентский государственный педагогический университет

тд., дос

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

Тарих – ижтимоий ҳаёт тарзини ўзида акс эттирувчи кишилик жамиятининг ўтмишидир. Тарих бўлган воқеаларнинг ёритибгина қолмай, ундан сабоқ чиқаришга ва келажакни башорат қилишга ҳам имкон беради. Шу жиҳатдан қараганда, тарихни объектив ва ҳаққоний ўрганиш хар бир даврнинг долзарб масаласи бўлиб келган

Похожие статьи


background image

14

Trudy TashGU, 172.

5.

Bogomolov, G., Il’yasova, S. K (2010): «Diskussii o zdaniyakh s

krestoobraznoy planirovkoy v Chache», Traditsii Vostoka i Zapada v antichnoy
kul’ture Sredney Azii (Sbornik statey v chest’ Polya Bernara); Pod redaktsiyey
Kazima Abdullayeva, Samarkand, Noshirlik yog'dusi, 106116. I

6.

Filanovich, M.I. (1982): U istokov drevney kul’tury Tashkenta,

Tashkent, Fan.

7.

Filanovich, M.I. (2010): Drevnyaya i srednevekovaya istoriya

Tashkenta v arkheologicheskikh istoch- nikakh. Tashkent.

8.

Gil Fuensanta, J., Mederos, A. (2018): «The Late PPNB ‘World’

Systems in Northern Mesopotamia and South Levant: Agglomeration, control of
Long-Distance Exchange and the Transition of Early Religious Centers to
Central Villages», en L. Berrocal, A. Mederos, L. Ruano (eds.), Ex Lectione
Doctrina. Homenaje a la profesora Isabel Rubio de Miguel. Anejos a Cuadernos
de Prehistoriay Arqueolog^a de la Universidad Autonoma de Madrid, 3, 45-68.

9.

Mamedov, M. (2003): Drevnyaya arkhitektura Baktrii i Margiany.

Ashkhabad.

10.

Masson, M. Y. (1954): Proshloye Tashkenta. Izvestia AN RUz, 2.

11.

Nurulin, T.S. (2012): Astronomicheskiye poznaniya v arkhitekture

Drevnego Tashkenta. Tashkent: Arkhitektura i stroitel’stvo Uzbekistana, 1.

12.

Naveh, J. y Shaked, S. (2012): Aramaic Documents from Ancient

Bactria (Studies in the Khalilli

13.

Collection). Londres: Khalilli Collection.

14.

Suleymanov, R. Kh. (2000): Drevnii Nakhshab, Problemy tsivilizatsii

Uzbekistana VII v. do VII v. n. e. Tashkent: Fan.

15.

Zil’per, D.G. (1978): Dvortsovyy kompleks gorodishcha Ming-Uryuk

v Tashkente. Ashkhabad, Is- toriya i arkheologiya Sredney Azii.

ҚАДИМГИ ДАВРНИНГ ТАРИХИЙ РЕКОНСТРУКЦИЯСИ

МАСАЛАЛАРИ

Эгамбердиева Н.А.

т.ф.д., доц.,

Тошкент давлат педагогика университети


Тарих – ижтимоий ҳаёт тарзини ўзида акс эттирувчи кишилик

жамиятининг ўтмишидир. Тарих бўлган воқеаларнинг ёритибгина қолмай,
ундан сабоқ чиқаришга ва келажакни башорат қилишга ҳам имкон беради.
Шу жиҳатдан қараганда, тарихни объектив ва ҳаққоний ўрганиш хар бир
даврнинг долзарб масаласи бўлиб келган. Шунингдек, тарих давлатнинг
ўзига хос сиёсий қуроли ҳамдир, бу жамиятда ҳукмрон бўлган мафкурани


background image

15

инсонлар онгига сингдиришда ва уларни маълум бир ғоя остида
бирлаштириб, бошқаришда муҳим аҳамиятга эга. Бу мафкура бунёдкор
мафкура бўлиб, инсонларни яхшиликка, бунёдкорликка ундаса, бундай
жамиятда ривожланиш ва тараққиёт кузатилади, халқи фаровон яшайди.
Аксинча бўлса, яъни яратилган мафкура кимнингдир манфаатига хизмат
қилса, унда у жамият инсонларни мутеликка, қашшоқликка ва тобеликка
етаклайди. Шу сабаб ҳам, жамиятдаги мавжуд воқеликка тўғри баҳо
бериш, жамиятда соғлом муҳитни яратишда тарихдан тўғри сабоқ
чиқариш, уни объектив баҳолаш ўта муҳим вазифа саналади. Бу айниқса,
бугунги кунда долзарбдир. Чунки ҳозирда дунёда кечаётган глобализaция
жараёнида етакчилик учун ёки турли мақсадлар учун, инсон онггини
эгаллаш учун курашлар жонланган. Бунинг ёш авлодга таъсири жуда
кучли.

Компьютер

технологияларнинг

кириб

келиши,

ахборот

технологияларининг ривожланиши, ахборот алмашинувининг тезлашуви,
турли мафкура, қарашлар ва ғояларнинг мавжудлиги тарбиявий
масалаларни мураккаблаштирмоқда. Бу айниқса, мактабда ўқувчиларнинг
соғлом фикрли, интилувчан ва ўз мақсадига эга бўлиш каби масалаларни
ечишда тўсиқ бўлмоқда [12].

Ҳар бир инсон ўз ўтмиши ва яшаётган жойида мавжуд бўлган

қадимий қалъаларнинг тарихига қизиқади. Кўзи билан кўрган нарсанинг
қандай эканлиги ва унинг нима учун шундай аҳволга тушганини англашга
ҳаракат қилади. Ўлкамизнинг ҳар бир бурчагида биз қадимий
қалъаларнинг изларига дуч келамиз. Улар бизнинг кунимизгача
тепаликлар тарзида етиб келган. Тепаликлардан кўплаб сопол идишлар,
турли қадимий буюмларнинг синиқлари сочилиб ётади. Аҳолимизнинг,
болаларнинг биринчи қизиқишлари ҳам худди шундан бошланади. Унга
ечим излайди, агар шу жараёнда саволига жавоб топса, унинг тарихга
ўтмишган қизиқиши янада ортиб боради, аксинча, бўлса вақт ўтиб, “у
топилма” эсдан чиқади, ўзи “бошқа” турли йўллардан юради. Шу жараёнда
биз фарзандимизни йўқотиш эҳтимолимиз кучли бўлади, яъни унинг
онггини бошқа мафкурага эгаллашига йўл очиб беришимиз мумкин
бўлади.

Қадимий тарих масаласида бир муаммо мавжуд. Бу ҳам бўлса,

қадимий қалъаларнинг тупроқдан бунёд қилиниши ва бугунги кунга яхши
сақланиб қолмаганлиги масаласи. Дунё ёдгорликларининг тарихини
кузатган аҳолимизда биринчи навбатда туғиладиган савол бу: “Нима учун
бизда пахса ва лойдан қуришган, нега улар узоқ вақт сақланмаган ?”. Агар
у нима учун бизда пахсадан қурилганлигини англамаса, у учун бизнинг
ўтмишнинг излари аҳамиятсиз бўлиб қолади. Кўз олдида бошқа
халқларнинг ёдгорликлари “улуғвор” бўлиб кўринади. Ўз тарихига
беэътибор хислат шаклланади.

Учинчидан, мактабларда “Тарих” фанининг ўқитилиши масаласи ҳам

муҳимдир. Тарих дарсликларида Ўзбекистоннинг қадимги тарихи етарли


background image

16

ёритилмаса ёки тарих ўқитувчи юртимизнинг қадимги тарихини, ўз
навбатида ўз қишлоғи, шаҳри, вилояти тарихини объектив ёритиб бера
олмаса ҳам биз фарзандларимизда соғлом эътиқодни шакллантира
олмаймиз. Тарихнинг муҳим вазифаси бўлган инсонларнинг маънавий
тарбиясида яна нуқсонлар кузатилади. Бу эса, ёш авлодни биздан янада
узоқлаштиради.

Ҳозирда тарихни объектив ўрганиш, маданий меросни сақлаш,

реставрaция қилиш, тарғиб қилиш каби масалалар давлат сиёсати
даражасига кўтарилган. Бу борада давлатимиз томонидан бир қанча қонун
ва фармонлар эълон қилинган [1, 2, 3, 4,]. Ўзбекистон тарихини тарғиб
қилиш, ўргатиш ва ўрганишда 2019 йилда ташкил қилинган “O‘zbekiston
tarixi” телеканали алоҳида аҳамиятга эга бўлмоқда. Қадимги

давр,

умуман тарихни реконструция қилиш масаласи куннинг долзарб
масаласига айланган. Бу борада бир қатор тадқиқот ишлари олиб борилган
[5, 7, 8, 10].

Қадимги даврга оид қалъаларнинг вертуал вариантининг яратилиши

ва таълим тизимига жорий этилиши инсоният тараққиётини янада чуқур
англаш ва ҳаётий дастуриламал бўлишида ўрни катта. Қадимий
қалъаларнинг вертуал реконструкцияси ёки макетини кўрган ҳар бир
инсонда унга нисбатан қизиқиш уйғонади. У ҳақда яна билгиси ва
маълумот олгиси келади. Уни кўзи билан кўргач, таққослаш имконига ҳам
эга бўлади. Шу жиҳатдан олиб қаралганда, қадимги тарихни вертуал
реконструкция қилиш ва уни таълим тизимига жорий этиш бугуннинг
долзарб масаласидир. Афсуски, бугунги кунда таълим тизимида қадимги
давр тарихи билан боғлиқ макетлар ишлаб чиқилмаган. Шунингдек,
ўқитиш жараёнида ҳам тарихнинг реконструкцияси билан боғлиқ амалий
дарсларни ўтиш йўлга қўйилмаган. Мавжуд имкониятлардан фойдаланиб,
тарих дарсларида маълум бир тарихий буюмнинг макетини ясашга ҳаракат
қилинсада, бу ўқувчиларда тарихга нисбатан қизиқиш уйғотиши мумкин.

Тарих фанини ўрганиш ва тадқиқ қилишда тарихий жараёнларни

моделлаштириш муҳим аҳамият касб этади. Тарихий воқеа, жараён ёки
бирор объект

чуқур ва ҳар томонлама ўрганилаётганда унинг моделлари

яратилади. Моделлар турли расмлар, схемалар, белгилар, графиклар
орқали ифодаланиши мумкин. Модел – бу реал объектнинг
соддалаштирилган кўриниши бўлиб, у орқали тарих фани назариясида
берилган ғояларни асослаш, моддий буюмларни ясаш, қалъа, турар-жой,
сарой, ибодатхоналарнинг макетларини яратиш ва илгари сурилган
фаразларни тажриба орқали таҳлил қилиш мумкин. Тарихий объектлар
ёки жараёнларни тизимли тарифлаб, унинг тузилиши ва фаолияти
қонуниятларини акс эттириш мумкин. Тарихий воқеликнинг айнан
моделларини яратиш асосида ундан яна қўшимча маълумотлар олиш
имконини ҳам беради.


background image

17

Охирги йилларда компютер технологиясининг ривожланиши

натижасида компютерли моделлаштириш ривожланиб бормоқда. Бу
тарихий воқеа ёки объектларнинг моделини яратиш имкониятларни янада
кенгайтирди. Бунда AutoCAD, 3D Max дастурларини чуқур билиш ва
ундан унумли фойдалана олиш зарур. Тарихий тадқиқотларда ҳам 3D
моделлаштиришнинг аҳамият жуда юқори саналади.

Тарихни реконструкция қилишда математик услубдан ҳам унумли

фойдаланиш мумкин. Жумладан, аҳамонийлар ҳукмронлиги даврида Ўрта
Осиё сатрапликларига солинган солиқ миқдорини таҳлил қилиб кўрамиз.
Геродот маълумотида Бақтрия ўн иккинчи сатраплик бўлиб, ундан 350
талант миқдорида солиқ олинган. Солиқлар Бобил таланти асосида
тўланган ва Бобил таланти 78 евбей минасига тенг бўлганлиги ёзиб
қолдирган. Шунингдек, асарда кумуш бобил талантларини евбей
оғирлигига айлантирса 9880 талантни ташкил қилиши ва ҳар йили Доро
хазинасига жами 14 560 евбей таланти тушишини ёзиб қолдирган [ 6 ]. Биз
математик таҳлил орқали талантнинг бугунги кунда қанча миқдорни
ташкил қилишини аниқлаймиз. Бунда талантнинг қадимги даврда турлича
миқдори бўлганига ва бугунги кунда ҳам тарихчилар томонидан талантга
турлича миқдор кўрсатишини ҳам эътиборга олишимиз зарур [11].
Аҳамонийлар даврида талантнинг икки хил тури бўлган, бири оғир тури
60,4 кг.ни, иккинчиси енгил тури бўлиб, у подшо таланти деб аталган ва
30,2 кг.ни ташкил этган. Солиқ миқдори ҳам подшо талантида
белгиланган. Умумий солиқ миқдорини аниқлашимиз учун 350 талантни
30,2 кг. кўпайтирамиз. Натижада, 1824,08 кг келиб чиқади. Демак, ҳар
йили Бақтриядан Доро I саройига 1 тонна 824 кг кумуш солиқ сифатида
берилган. Уни бугунги кун суммасига айлантирсак, яъни 1 кг кумуш нархи
7 млн 150 минг сўм қилиб олсак, 13 млрд 41 млн 600 минг сўм келиб
чиқади.

Бу эса, ўша даврда Аҳамонийлар таркибига кирган давлатларга

ниҳоятда катта миқдорда солиқ юки солинганлигини кўрсатади, иккинчи
томондан Аҳамонийлар давлати таркибига кирган давлатлар шунча
миқдордаги кумушни қандай олишган бўлиши мумкин, балки бу талантга
нисбатан берилган килограмм миқдори нотўғридир ? Талант миқдорини
аниқлаш учун яна бир манбага эътибор қаратиш лозим. Бунда бир талант
ўша давр кишилари учун аҳамияти қандай бўлган ? Бунда бизга ёзма
манбалардаги маълумотлар таҳлили зарур.

Интернет сайтида [9] бир талантга нима сотиб олиш мумкинлиги

ҳақида маълумот берилган. Бу Аҳамонийлар давридаги афиналиклар
мисолида таҳлил қилинган. Бир талант – 60 мина, 1 мина – 100 драхма, 1
драхма – 6 оболга, 1 обол – 8 халкга тенг бўлган. Мил.авв. V асрда
Афиналиклар оиласининг бир кунлик энг кам харажат миқдори 2 оболни
ташкил қилган. Бундай оилалар 1 талант билан 50 йил яшаши мумкин
бўлган. Шунингдек, бир талантга 120 ҳўкиз ёки 50 та от, ёки 400 та қўй,


background image

18

12 та қул сотиб олиш мумкин бўлган. Бу билан биз ўша давр учун ҳам
бир талантнинг миқдори катта бўлганлигининг гувоҳи бўламиз.
Талант миқдори таҳлил қилингач, у давр аҳолисининг турмуш тарзи
қандай кечган ? - деган савол туғилиши табиий. Бунда яна ёзма манбалар
ва археологик маълумотларни ўрганиш орқали бирор ечимга келиш
мумкин. Бунда тарихий ҳаққонийликни тиклаш учун ўша даврга оид ҳар
бир далилни эътибордан четда қолдирмаслик зарур. Шунингдек, турли
тарихий методологик услублар – хронологик, анализ, синтез, диахрон,
синхрон, генетик, ретроспектив каби услублар ҳам муҳим аҳамият касб
этади. Демак, тарихнинг ҳар бир даврини, ҳам бир моддий, номоддий
ёдгорликларини реконструкция қилиш орқали ўтмишнинг очилмаган
томонларини англаймиз ва ҳаётимиз учун зарур бўлган сабоқлар
чиқарамиз.

Адабиётлар:

1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Қадимий ёзма

манбаларни сақлаш, тадқиқ ва тарғиб қилиш тизимини янада
такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” ги 2017 йил 24 майдаги
ПҚ-2995-сонли қарори.

2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Моддий маданий

мерос объектларини муҳофаза қилиш соҳасидаги фаолиятни тубдан
такомиллаштириш чора тадбирлари тўғрисида”ги 2018 йил 19 декабрдаги
ПҚ-4068 сон қарори

3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Археологик

тадқиқотларни тубдан такомиллаштириш тўғрисида”ги 2019 йил 21
сентябрдаги ВМҚ-792-сонли қарори.

4. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Моддий

маданий мерос объектлари ва ЮНЕСКОнинг умумжаҳон мероси
рўйҳатига киритилган ҳудудлар муҳофазасини кучайтириш чора-
тадбирлари тўғрисида”ги2021 йил 3 мартдаги ВМҚ-119–сонли қарори.

5. Абдуллаев Ў.И. Ўрта Осиёда ибтидоий жамоа тузуми ва илк

давлатчилик тарихи. Тарих фанлари доктори (DSc) диссертaцияси. – Т.:
2019.

6. Геродот. История в девяти книгах. Пер. и примеч. Г.А.

Стратановского. – Л.: Наука, 1972.

7. Маткаримов Х.О. Хоразм воҳасида археологик тадқиқотлар

тарихи (қадимги даврга оид тарихий реконструкция муаммолари) Тарих
фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) дисс.автореф. – Нукус, 2021.

8. Матяқубов Ҳ. Хоразм воҳаси бронза асри ва илк темир даври

тарихи (маданият, ижтимоий-иқтисодий ва сиёсий муносабатлар
муаммолари). –Тошкент. 2017.

9. Талант и талан. rousseau. livejoumal.com.


background image

19

10. Тоғаев Ж.Э. Бронза ва илк темир даври тарихий реконструкция

масалалари (жанубий Ўзбекистон мисолида). Тарих фанлари бўйича
фалсафа доктори (PhD) дисс... автореф. – Тошкент, 2021.

11. Egamberdieva N.A. Amudaryo havzasi hududlarining qadimgi

madaniyati (mil.avv. VIII-mil. IV asrlar).– Тошкент. Innovatsiya-ziyo. 2020. –
B.14.

12. Togaev, J. E., and U. A. Usarov. "CHARACTERISTICS OF

ARCHITECTURE OF ANCIENT BACTRIA."

IN EXAMPLE SAPALLITEPA

AND JARKUTAN. ISJ Theoretical & Applied Science

10.54 (2017): 28-31.

13. Togaev, J. "HISTORIOGRAPHY OF SOCIO-ECONOMIC

RELATIONS OF ANCIENT BACTRIA (IN EXAMPLE THE BRONZE AND
EARLY IRON AGE)."

BIOLOGICAL SCIENCES

8 (2017): 24.

ҚОЯТОШ СУРАТЛАРИНИ ЎРГАНИШ ВА САҚЛАШДА РАҚАМЛИ

ТЕХНОЛОГИЯЛАРНИНГ ЎРНИ

Тўйчибоев Б.Б.

т.ф.н., доц.,

Гулистон Давлат университети

Ўзбекистон қоятош тасвир ёдгорликлари – жаҳон маданий

меъросининг ажралмас таркибий қисми ҳисобланади. Кўп жиҳатдан улар
қадим ўтмиш халқларининг маданий, ижтимоий, бадиий, маънавий-диний
дунёқарашини англашга ёрдам берувчи манба ҳисобланади. Қоятош
тасвирлари ўзларининг кўргазмалилиги, ўзига хос бадиий чиройи билан
қадимий маданият ва замонавий хаёт ўртасидаги алоқаларни очиб беради.

Бугунги кунда Ўзбекистоннинг тоғли ва тоғолди ҳудудларида мезолит

давридан сўнги ўрта асрларга қадар хронологик давомийликда 150 га яқин
қоятош тасвир ёдгорликлари аниқланган. Ёдгорликлар, асосан,
Ўзбекистоннинг шимолий-шарқий (Ғарбий Тян-Шан, Туркистон, Олой
тизмалари) Марказий (Нурота, Зарафшон тизмалари) ва шимолий-ғарбий
(Букантау, Тамдитау, Султан Увайс, Кулжуктау) қисмларида жойлашган.

Ўзбекистон ҳудудида аниқланиб, ўрганилган ёдгорликларга тўхталиб

ўтамиз. Булар: машхур қоятош санъат ёдгорлиги хисобланувчи Зараутсой
тасвирлари [1., 2., 3., 4.], Сўх ариғи ҳавзасида жойлашган Суратлисой ва
Охна қоятош ёдгорликлари (Олой тоғларининг шимолий ёнбағирлари) [5.
75-80 б], илмий адабиётларда кенг ёритилган Навоий шаҳридан 35 км
шимолий-шарқда жойлашган Сармишсой қоятош суратлари (Ғарбий Тян-
Шан, Нурота тизмасига кирувчи Қоратоғнинг жанубий қисми) [8. с.17., 9.
p.92.], Қирғизистон билан чегара ҳудудда жойлашган Эшма қоятош
суратлари (Олой тизмасининг шимолий ёнбағирлари, Қатрантоғнинг
жанубий қисми), Янгиариқсой дараси қоятош суратлари (Қарантоғ

Библиографические ссылки

Узбекистан Республикаси Президентининг “Кадимий ёзма манбаларни саклаш, тадкик ва таргиб килиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тугрисида” ги 2017 йил 24 майдаги ПК-2995-сонли карори.

Узбекистан Республикаси Президентининг “Моддий маданий мсрос объектларини мухофаза килиш сохдсидаги фаолиятни тубдан такомиллаштириш чора тадбирлари тугрисида’Ти 2018 йил 19 декабрдаги ПК-4068 сон карори

Узбекистан Республикаси Вазирлар Махкамасининг “Археологик тадкикотларни тубдан такомиллаштириш тугрисида’Ти 2019 йил 21 сснтябрдаги ВМК-792-сонли карори.

Узбекистан Республикаси Вазирлар Махкамасининг “Моддий маданий мсрос объектлари ва ЮНЕСКОнинг умумжахон мсроси руйхатига киритилган худудлар мухофазасини кучайтириш чора-тадбирлари тугрисида”ги2021 йил 3 мартдаги ВМК-119-сонли карори.

Абдуллаев У.И. Урта Осиёда ибтидоий жамоа тузуми ва илк давлатчилик тарихи. Тарих фанлари доктори (DSc) дисссртацияси. - Т.: 2019.

Геродот. История в девяти книгах. Пер. и примеч. Г.А. Стратановского. - Л.: Наука, 1972.

Маткаримов Х.О. Хоразм вохасида археологик тадкикотлар тарихи (кадимги даврга оид тарихий реконструкция муаммолари) Тарих фанлари буйича фалсафа доктори (PhD) дисс.авторсф. - Нукус, 2021.

Матякубов X,- Хоразм вохаси бронза асри ва илк тсмир даври тарихи (маданият, ижтимоий-иктисодий ва сиёсий муносабатлар муаммолари). -Тошкент. 2017.

Талант и талан. rousseau. livcjoumal.com.

Тогасв Ж.Э. Бронза ва илк тсмир даври тарихий реконструкция масалалари (жанубий Узбекистан мисолида). Тарих фанлари буйича фалсафа доктори (PhD) дисс... авторсф. - Тошкент, 2021.

Egambcrdicva N.A. Amudaryo havzasi hududlarining qadimgi madaniyati (mil.aw. VIII-miL IV asrlar).- Тошкент. Innovatsiya-ziyo. 2020. -B.14.

Togaev, J. E„ and U. A. Usarov. "CHARACTERISTICS OF ARCHITECTURE OF ANCIENT BACTRIA." IN EXAMPLE SAPALLITEPA AND JARKUTAN. ISJ Theoretical & Applied Science 10.54 (2017): 28-31.

Togaev, J. "HISTORIOGRAPHY OF SOCIO-ECONOMIC RELATIONS OF ANCIENT BACTRIA (IN EXAMPLE THE BRONZE AND EARLY IRON AGE)." BIOLOGICAL SCIENCES 8 (2017): 24.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов