Ўзбекистон тарихий маданий ёдгорликларига муносабатнинг 1980 йиллардаги ҳолати

CC BY f
280-283
31
9
Поделиться
Юнусова, Х. (2022). Ўзбекистон тарихий маданий ёдгорликларига муносабатнинг 1980 йиллардаги ҳолати. Значение цифровых технологий в изучении истории Узбекистана, 1(01), 280–283. https://doi.org/10.47689/.v1i01.13516
Х Юнусова, Национальный университет Узбекистана

к.т.н., профессор

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

Ўзбекистон нафақат иттифоқда, балки бутун дунёда ўзининг бетакрор меъморий обидалари билан машҳур бўлган очиқ осмон остидаги музей бўлган. 1980 йил бошларида республикадаги 7056 та йирик маданий тарихий ёдгорликлар илмий асосда ўрганилиб, уларнинг тарихий ва маданий аҳамияти аниқланган ҳамда давлат рўйхатига олинган эди


background image

280

6. Основные тенденции и показатели экономического и социального

развития Республики Узбекистан Статистический сборник. Т., 2011.

ЎЗБЕКИСТОН ТАРИХИЙ МАДАНИЙ ЁДГОРЛИКЛАРИГА

МУНОСАБАТНИНГ 1980 ЙИЛЛАРДАГИ ҲОЛАТИ

Юнусова Х.Э.

т.ф.д., профессор

Ўзбекистон Миллий университети

Ўзбекистон нафақат иттифоқда, балки бутун дунёда ўзининг

бетакрор меъморий обидалари билан машҳур бўлган очиқ осмон остидаги
музей бўлган. 1980 йил бошларида республикадаги 7056 та йирик маданий
тарихий ёдгорликлар илмий асосда ўрганилиб, уларнинг тарихий ва
маданий аҳамияти аниқланган ҳамда давлат рўйхатига олинган эди.
Булардан 1503 таси архитектура, 2766 таси санъат, 2837 таси археологик
ёдгорликлар бўлган. Булардан ташқари, республиканинг баъзи
вилоятларида рўйхатга олинмаган маданий ёдгорликлар ҳам бўлган.
Бундай ёдгорликлар қаторига Наманган вилоятида 30, Самарқанд
вилоятида 60, Тошкент вилоятида 100, Фарғона вилоятида 200 тадан зиёд
рўйхатга олинмаган ёдгорликларни ҳам киритиш мумкин эди[1]. Бироқ, бу
обидаларга буюк тарихий мерос, халқ маънавий мулки сифатида
қаралмади. Таъмирланиб, ён - атрофи ободонлаштирилган баъзи
ёдгорликларга турли муассаса ва идоралар жойлаштирилди. Маҳаллий
аҳолининг маданияти, маънавиятини юксалтиришда хизмат қилиши
мумкин бўлган обидаларнинг аксариятига "эскилик сарқити" сифатида
қаралди ва асосан хўжалик эҳтиёжлари мақсадларида фойдаланилди.
Тарихий обидаларнинг аҳамиятини пасайтириш, улардан миллий эътиқод
ва руҳиятга ёт бўлган марксча - ленинча ғояларни тарғиб этиш мақсадида
бу обидалардан чойхона, дўкон, меҳмонхона сифатида ҳам фойдаланди.
Масалан, Тошкент шаҳридаги Бешёҳоч даҳасидаги Абулқосим мадрасаси
1919 йилда ёпиб қўйилди, 1929 йилда эса очарчиликдан азият чекиб
Самарадан кўчириб келтирилган 70 та оила жойлаштирилди. 1974 йилга
келиб Тошкент ўйинчоқ фабрикасининг филиалига айлантирилди.
Натижада бино қиёфаси бутунлай ўзгариб кетди. Инқирози кучайиб
бораётган совет давлати мамлакатда имкон даража вазиятни ушлаб туриш
мақсадида халқ эътиқодига таъсир кўрсатувчи моддий ва номоддий
ёдгорликларга муносабат жуда оғирлашиб кетди [11]. 1983 йилдан кейин
партия, совет идоралари томонидан меъморий обидалар ижарага бериш
ҳолатлари

кўпайиб,

турли

мақсадларда

фойдаланилаётган


background image

281

ёдгорликларнинг сони 1984 йилда 150 тага, 1985 йилга келиб эса 230
тагача етди. 115 та ёдгорликдан сайёҳларга хизмат кўрсатиш учун
фойдаланилди, 33 та ёдгорлик музейга, 22 таси театрга, 69 таси маданий-
маърифий муассасаларга айлантирилди. Баъзи собиқ масжид ва
мадрасаларда атеизм бурчаклари ташкил этилди [2].

Албатта, бу тарихий обидаларни таъмирлаш мақсадида давлат

томонидан маблағ ажратилди, лекин сиёсий раҳбарият топшириғини кутиб
ўтиришга, топширилган режани бажаришга ўрганган маҳаллий раҳбарлар
таъмирлаш ишларини тўлиқ назоратга олмадилар. Масалан, тарихий
обидаларга бой Хивада 1967 йилда 82 та масжид, мадрасалар давлат
муҳофазасига олинган бўлиб, уларни муҳофаза этиш учун давлат маблағ
ажратди, лекин тарихий обидалар атрофларидаги ерлар аҳолига уй - жой
қуриш учун бўлиб берилди, кўп ташкилотларнинг лойиҳасиз қурилган
бинолари ишга тушди. 1978 йил Хивада ўзбек киноси асосчиси Х. Девонов
яшаган ва ижод қилган уйни музейга айлантириш ўрнига уйнинг бир
қисми хўжалик омбори вазифасини ўтаб келди. Хивадаги Муҳаммад
Аминхон мадрасаси эса меҳмонхонага айлантирилди [12]. Оллоқулихон
карвонсаройида савдо - сотиқ ишларини амалга ошириш учун савдо
расталари ишга туширилди. Тарихий манбаларда кўрсатилишича, X асрда
Хоразмга келган араб сайёҳи ал-Мақсудий Хиванинг Жума масжидини
биринчи бўлиб тилга олган. Хусусан узоқ йиллар давомида масжиддаги
213 устун ёғоч ўймакорликнинг нодир намунаси ҳисобланиб келинган эди.
Лекин бу ерда ҳам сопол буюмлар савдо кўргазмаси билан бирга, ашула ва
рақс ансамблининг клуби жойлаштирилди. Пахта майдонларини
кенгайтириш, ирригация иншоотлари ва шаҳобчаларини қуриш билан
боғлиқ ишлар натижасида кўплаб архитектура ёдгорликлари вайрон
қилинди. Шу тариқа археологик ёдгорликлар жойлашган ерлар экин
майдонлари ҳисобидан жой ола бошлади. Хўжалик раҳбарлари эса
аксарият мазкур ёдгорликларни бузиб ташлаш ҳисобига экин экиладиган
ерларни кўпайтирдилар [3]. Археологик ёдгорликлар жойлашган айрим
ерлар экин майдонлари ҳисобига киритилди. Хўжалик раҳбарлари эса кўп
ҳолда мазкур ёдгорликларни бузиб, дала майдонлари қаторига қўшдилар.
Юқоридаги ишларнинг барчаси пахта майдонларини кенгайтириш сиёсати
натижасида амалга ошган эди [4].

1979 йилда пахта экиладиган майдонларни кенгайтириш баҳонаси

билан Самарқанд вилояти Иштихон туманидаги Алпомиш тепанинг бир
қисми, 1980 йилда ободонлаштириш ишлари баҳонаси билан Эски Термиз
шаҳарчасидаги XI – XIII асрларга оид бўлган меъморий ёдорликлар бузиб
ташланди [5]. 1980 йиллар ўрталарида таъмирлаш ишлари нотўғри олиб
борилиши натижасида Сурхондарё вилоятидаги пахсадан қилинган “Қирқ
қиз” ансамблининг катта бир қисми қулаб тушди. Архитектура
ёдгорликларини бузилгани учун бериладиган маъмурий жазо ҳам жиддий
бўлмади. Ўзбекистон ССР Прокуратураси ўтказган текширувлар ҳам бу


background image

282

ишларда жиддий хатоларга йўл қўйилганини, кўплаб тарихий ёдгорликлар
хароб аҳволга тушиб қолгани ва қаровсизлик оқибатида йўқ бўлиб кетиш
арафасида эканлигини кўрсатган [6].

Шуни ҳам қайд этиш керакки, республиканинг янги ташкил топган

шаҳарлари атрофларида ҳам маълум тарихий обидалар мавжуд бўлган.
Тошкент шаҳар ижроия қўмитаси қурилиш ишларини олиб бориш
давомида тарихий ёдгорликларни муҳофаза қилиш ишларини кўнгилли
шаҳар жамиятига, Ўзбекистон ССР Маданият вазирлигининг маданий
ёдгорликларни муҳофаза қилувчи Бош Бошқармасига топширди. Лекин
маданий ёдгорликларга эскилик сарқити сифатида қараш устунлик
қилганлиги боис бу масалаларга жиддий эътибор берилмади. Ҳатто,
Тошкент шаҳрининг айрим туманларида маданий ёдгорликларни ҳисобга
олувчи комиссияларнинг тузилмади. Баъзи туман ижроия қўмиталари
раислари бу тўғрисида аниқ тасаввурга ҳам эга бўлмаганлар [7]. Натижада
шаҳардаги баъзи маданий ёдгорликлар бузилиб кетишига ёки бутунлай
хароб ҳолга келиб қолишига олиб келди. Шаҳардаги “Айрилиш”
мадрасаси ўрнига турар жой, “Қози Низомиддин” масжиди ўрнига
дорихона қурилди. Яна бир ачинарли ҳол шунда бўлдики, айрим ҳолларда,
бу ерларда ҳам обидалардан ишлаб чиқариш корхонаси ёки омборхона
сифатида фойдаланилди. Бу бинолардаги айрим хоналар идораларнинг
талабларига мослаб қурилди. Хоналар кенгайтирилиб, деворлари олиб
ташланди, дераза, эшикларнинг ўрни алмаштирилди. Тарихий обидалар
ўрнида ишлаб чиқариш цехлари ташкил этилди. Чунончи Хива шаҳрининг
ўзида 21 ташкилот ва идоралар тарихий ёдгорликлардан хўжалик ишлари
мақсадларида фойдаландилар. Самарқандда эски шаҳар ҳаробалари эса
канализация ишларини амалга ошириш вақтида вайрон этилди.

Фарғона водийсидаги архитектура ёдгорликларининг ўзига хос

томонларидан бири – бетакрор нозик нақшлари эди. Улар фақат безак
эмас, балки ўзбек халқининг юксак эстетик диди ва маҳоратининг
намунаси бўл-ган. Шу жиҳатдан ҳам улар ўзига хос мазмун ва аҳамиятга
эга бўлган. Бу ишларда ҳам маълум қийинчиликлар келиб чиқди.
Таъмирлаш ишларига малакасиз усталарнинг жалб этилиши тарихий
ёдгорликлардаги ўзига хос безакларни йўқолишига олиб келди.
Охунбобоев туманидаги Хўжа Муборак ва Хўжа Мағиз мақбаралари
ҳаваскор усталар томонидан таъмирланиши натижасида безакларнинг
аввалги ҳолати йўқолиб кетди. Марғилон шаҳрида Кафтарлик
қабристонидаги биноларга чизилган нақшлар ва безаклар устига
Ўзбекистон ССРнинг герби ва юлдуз расми чизиб қўйилди. Булар
таъмирлаш ишларининг сифати юзасидан мутахассислар назорати
ўрнатилмаганининг натижаси эди [8].

Умуман, совет давлати ҳукмронлиги йилларида республика бўйича

жуда кўплаб тарихий ва археологик ёдгорликлар эътиборсизлик, ёки
масъулиятсизлик туфайли ҳароб ҳолга келиб қолганлиги сир эмас. Шуни


background image

283

алоҳида таъкидлаш жоизки, 1980 йилларининг охирига келиб кенг
жамоатчилик орасида ҳам тарихий ёдгорликларни тиклашга бўлган
ҳаракат ортиб борди. Хусусан, Қашқадарё вилоятида тарихий
ёдгорликларни тиклаш мақсадида бир гуруҳ оқсақоллар, зиёлиларни
тарихий обидалар, қадимий эски китоб ва қўлёзмаларни сақлаш ҳамда
асраб авайлаш мақсадида ёзилган мурожатномаси вилоят вақтли
матбуотида эълон қилин-ди. Уй - жой коммунал - социал хўжалик банки
ҳузурида махсус хайрия-эҳсон ҳисоби очилди. 1990 йил август ойига қадар
12 минг рубль пул тўпланди [9]. Бироқ, ишларнинг тўлиқ амалга
оширмаслик бор маблағни ўз ўрнига сарфлашга имкон бермади [10]. 1986
йилда Ўзбекистон ССР Маданият вазирлиги Бухоро шаҳри ва вилоятидаги
25 мингдан ортиқ тарихий ёдгорликларни таъмирлашга мўлжалланган 975
минг рублни ажратди, лекин, Бухородаги Қизилтепа, Остонтепа сингари
бир қатор тарихий ёдгорликларни муҳофазага олишда жиддий нуқсонларга
йўл қўйилди. Ушбу тарихий обидалар олдига қурилаётган мебель
фабрикаси Қумтепа ва Қуммозор тепа ёдгорликларини ўта даражада
ҳароба ҳолатга келтириб қўйди, ён - атрофи ахлатхонага айланди. Бугунги
кунда ҳам тарихий обидарлага муносабат маҳаллий раҳбарлардан катта
масъулиятни талаб қилади. Ота – боблардан қолган меросга беъэтиборлик,
нописандлик маҳаллий раҳбар учун жуда катта хатолардан бири
бўлишлигини англаш муҳим.

Адабиётлар:

1. Ўз МА. Р-2454-фонд, рўйхат-6, йиғма жилд - 4222, 3-варақ.
2. Ўз МА. Р-2454-фонд, рўйхат-6, йиғма жилд - 4565, 41-варақ.
3. Ўз МА. Р-2454-фонд, рўйхат-6, йиғма жилд – 4565. 69-варақ
4. Ўз МА. Р-2454-фонд, рўйхат-6, йиғма жилд -4565, 69-варақ
5. Ўз МА. Р-2454-фонд, рўйхат-6, йиғма жилд - 4565, 52-варақ
6. Ўз МА. Р-2454-фонд, рўйхат-6, йиғма жилд - 4565, 59-варақ
7. Ўз МА. Р-2454-фонд, рўйхат-6, йиғма жилд -4565, 52-варақ
8. Ўз МА. Р-2454-фонд, рўйхат-6, йиғма жилд - 4565, 67-варақ
9. Тўхтамишев И. Ёдгорлик ҳам кўзгу // Совет Ўзбекистони. 1990

йил, 28 август

10.

Тўхтамишев И. Ёдгорлик ҳам кўзгу // Совет Ўзбекистони. 1990

йил, 28 август.

11. Babajanov, Bakhtiyar M., A. Muminov, and A. V. Kügelgen.

"Disputes on Muslim Authority in Central Asia in 20th Century." (2007).

12. Muminov, Alisher. "Makhalla as the Center and the Conductor of

Socio-political Development in Uzbekistan."

ISJ Theoretical & Applied

Science

4.48 (2017): 103-107.

Библиографические ссылки

Уз МА. Р-2454-фонд, руйхат-6, йигма жилд - 4222, 3-варак.

Уз МА. Р-2454-фонд, руйхат-6, йигма жилд - 4565, 41-варак.

Уз МА. Р-2454-фонд, руйхат-6, йигма жилд - 4565. 69-варак

Уз МА. Р-2454-фонд, руйхат-6, йигма жилд -4565, 69-варак

Уз МА. Р-2454-фонд, руйхат-6, йигма жилд - 4565, 52-варак

Уз МА. Р-2454-фонд, руйхат-6, йигма жилд - 4565, 59-варак

Уз МА. Р-2454-фонд, руйхат-6, йигма жилд -4565, 52-варак

Уз МА. Р-2454-фонд, руйхат-6, йигма жилд - 4565, 67-варак

Тухтамишсв И. Ёдгорлик хам кузгу // Совет Узбскистони. 1990 йил, 28 август

Тухтамишсв И. Ёдгорлик хам кузгу // Совет Узбскистони. 1990 йил, 28 август.

Babajanov, Bakhtiyar М., A. Muminov, and А. V. Kugclgen. "Disputes on Muslim Authority in Central Asia in 20th Century." (2007).

Muminov, Alisher. "Makhalla as the Center and the Conductor of Socio-political Development in Uzbekistan." ISJ Theoretical & Applied Science 4.48 (2017): 103-107.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов