Тошкент шаҳрининг иқтисодий ривожланишида ҳунармандчилик, савдо-саноат ва банклар

CC BY f
284-290
15
7
Поделиться
Мусаев, Н. (2022). Тошкент шаҳрининг иқтисодий ривожланишида ҳунармандчилик, савдо-саноат ва банклар. Значение цифровых технологий в изучении истории Узбекистана, 1(01), 284–290. https://doi.org/10.47689/.v1i01.13518
Н Мусаев, Национальный университет Узбекистана

к.т.н., профессор

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

Мавзуда куйилган масалаларнинг купчилиги Туркистонда Россия империяси хукмронлиги даврида тупланган архив маълумотларига асосланган булиб,уларни туплаш ва бир тизимга солишда ракамли тарихдан фойдаланиш катта кулайликлар яратиб, ишни самарадарлигини оширади. Бунда архив манбалари, хариталар, турли суратлар ва бошкаларни визуаллаштириш оркали урганиш яхши самара бсради. Таъкидлаш жоизки, мавзуни ёритишда илгари фойдаланиб кслинган анъанавий усулларни ракамли тарих билан бирлаштирилганда куплаб кулайликларни юзага кслтиради. Жумладан, укиш кийин булган фотоплёнкаларни визуаллаштириш, юзлаб архив хужжатларни алмаштириш оркали зарур маълумотларни топиб олишдаги кийинчиликларни камайтиради.

Похожие статьи


background image

284

ТОШКЕНТ ШАҲРИНИНГ ИҚТИСОДИЙ РИВОЖЛАНИШИДА

ҲУНАРМАНДЧИЛИК, САВДО-САНОАТ ВА БАНКЛАР

Мусаев Н.У.

т.ф.д., профессор

Ўзбекистон Миллий университети

Мавзуда қўйилган масалаларнинг кўпчилиги Туркистонда Россия

империяси ҳукмронлиги даврида тўпланган архив маълумотларига
асосланган бўлиб,уларни тўплаш ва бир тизимга солишда рақамли
тарихдан фойдаланиш катта қулайликлар яратиб, ишни самарадарлигини
оширади. Бунда архив манбалари, хариталар, турли суратлар ва
бошқаларни визуаллаштириш орқали ўрганиш яхши самара беради.
Таъкидлаш жоизки, мавзуни ёритишда илгари фойдаланиб келинган
анъанавий усулларни рақамли тарих билан бирлаштирилганда кўплаб
қулайликларни юзага келтиради. Жумладан, ўқиш қийин бўлган
фотоплёнкаларни

визуаллаштириш,

юзлаб

архив

ҳужжатларни

алмаштириш

орқали

зарур

маълумотларни

топиб

олишдаги

қийинчиликларни камайтиради.

Тақдим этилаётган мавзуда Россия империяси томонидан

Туркистонда мустамлакачиликка асосланган бошқарув тизими жорий
этилганидан кейин табиий жиҳатдан қулай жойда жойлашган, суви
мўллиги, атрофида қазилма бойликлар кўплиги, шунингдек, кўчманчи
халқлар билан мунтазам суратда савдо алоқалари ўрнатилган Тошкент
шаҳри маъмурий бошқарув маркази сифатида танланган. Шаҳарда
ҳунармандчилик

ва

савдо-сотиқ

нисбатан

тез

ривожланган.

Н.Г.Малецкийнинг маьлумотларига кўра, Тошкентда «мустаҳкам цех
ташкилотларига бирлашган ҳунармандлар, деҳқонлар ва савдогарлар
жамоатчилик ишларини ўзаро келишган ҳолда бажарадилар». «Рус
ҳужжатларида ифода этилишича, - деб ёзади у,- XIX аср ўрталарида Ўрта
Осиё «Гамбурги» - Тошкентда шаҳарни ўз-ўзини бошқаришга асосланган
ажойиб тамойиллар ривожланди ва мустаҳкамланди»[1, С. 82].

Тошкент босиб олингандан кейин Туркистоннинг Россия билан

савдо алоқалари ривожланишида алоҳида ўрин тутган. 1871-йили бу ерда
бўлиб ўтган баҳорги ярмаркада Россиядан 216654 рубллик товар
келтирилган. Уларнинг 146447 рубллиги рус савдогарлари томонидан,
70207 рубллиги маҳаллий савдогарлар томонидан келтирилган [2, В. 54-
55,58]. Ўзаро савдо алоқаларининг ривожланиши Тошкент ярмаркасининг
фаолиятига ижобий таъсир кўрсатди. 1873-1874-йилларда бу ерда
Россиядан 11035572 рубллик товар келтирилган бўлса, 3094537 рубллик
товар олиб кетилди [3, С. 20-21]. Буни 1850-йиллари бутун Туркистонга


background image

285

келтирилган 670 минг рубллик маҳсулот миқдори билан таққосланганда
ўртадаги фарқяққол кўзга ташланади. Ўтган вақт мобайнида ўлкага
келтирилган ип-газламалар қарийб 30 баробар ошиб, ҳар йили ўртача 5
млн. рублни ташкил этган.

Туркистон шаҳарлари аҳолисининг тез кўпайиб, урбанизация

жараёнининг кучайиб бориши ва ортиқча ерларнинг банд қилиниши
аҳолининг бир қисмини деҳқончиликдан бутунлай воз кечиб
ҳунармандчилик ва савдо билан шуғулланишга мажбур этди. Масалан,
1872- йили Тошкентнинг Кўкча даҳасида жойлашган тўртта маҳаллада
462 хонадон рўйхатга олинган бўлиб, бу хонадонларда яшаганлар
ҳунармандчиликнинг 72 тури билан банд бўлган. Хонадон эгаларининг
муомаладаги ўртача маблағи 30 рублдан 100 рублгача, айрим
кишиларники ҳатто 300-400 рублга етган. Улар орасида устахона дўкон ва
ер эгалари билан бир қаторда, уйидан бошқа ҳеч вақоси бўлмаган
кишилар

ҳам

бор

эди

[4, С. 131]. Бу шаҳарда ҳунармандчилик ва савдонинг ривожланиши
билан бир қаторда аҳолининг синфий табақалиниши ҳам тезлашиб
борганлигини кўрсатади.

1867-йили Туркистон генерал-губернаторлиги ташкил этилганидан

кейин, Тошкентда бошқа хусусий саноат корхоналар ҳам кўпайиб борди.
Шу йили 5 киши (инженер-технолог Н.В.Ульянов, Д.Касьянов,
И.Яблонский, Н.П.Писаревский, О.И.Плавицкийлар)дан иборат ширкат
томонидан Европа типидаги биринчи сув тегирмони ишга туширилди.
1868-йили штабс капитан Какурин шундай тегирмоннинг иккинчисини
ишга туширди. Шу йили саноатчи М.Хлудов Салор ариғи бўйида Европа
типидаги дастлабки кўнчилик заводини қурди [5, Б.164]. 1874-йили
Кувайцев деган кимса ҳам шаҳар четида шундай завод қурди. Бироқ, бу
заводлар оддий ҳунармандчилик корхоналаридан деярли фарқ қилмас
эди. Кўн заводидан яхши даромад ололмаган Кувайцев уни заводда уста
бўлиб ишлаб келган Тезиковга сотди. Уддабурон Тезиков заводни
кенгайтирди, уни ўша даврнинг замонавий ускуналари билан жиҳозлаб,
ишлаб чиқаришни ривожлантирди ва қисқа муддат ичида миллиончи
бойга айланди.

Ишбилармонлар, биринчи навбатда ўз эьтиборларини Туркистонда

танқис бўлган маҳсулотлар ишлаб чиқаришга қаратдилар. Айниқса,
аҳолининг кундалик эҳтиёжлари учун зарур бўлган гугурт, совун, шам
каби рўзғор буюмларига талаб катта эди. Масалан, ўлкада гугурт ишлаб
чиқарилмагани учун у чет эллардан, асосан Россиядан келтирилган.
Гугуртдан катта фойда олиш мумкинлигини сезган петербурглик
истеьфодаги штабс капитан А.Н.Чернявский 1869-йили 23-мартда
Туркистон генерал-губернаторлигидан ўлкада гугурт фабрикаси очишга
рухсат ва 6000 сўм қарз сўраб мурожаат қилди [6, В. 1-3]. Гугурт
фабрикаси Туркистон учун ниҳоятда зарур бўлса-да, ҳукумат хазинада


background image

286

маблағ етишмаслиги баҳонасида қарз беришни орқага сурди. 1870-йили
Салор ариғи буйидаги бир бинони сотиб олиб, совун ва шам заводи
қурган савдогар Е.И.Чупин етиштирган маҳсулотлари билан қўшинлар ва
госпиталларни таьминлай бошлади. Завод маҳсулотларига талаб ошиб
бораётганлигини кўрган Е.Чупин заводни кенгайтириш учун давлатдан
8000 рубл қарз сўради [7, В. 1]. Бироқ, у ҳам рад жавобини олди. Бу
маьлумотлар

ўлкада

капиталистик

бозор

муносабатларини

ривожлантиришга

мустамлакачи

ҳукумат

унчалик

хоҳиши

бўлмаганлигини кўрсатади.

Туркистонга келган ишбилармонлар бир соҳа билан чекланиб

қолишмасдан, бойлик орттириш мақсадида саноат ишлаб чиқаришнинг
бир неча тармоқларига қўл уришган. Масалан, ўлкага биринчилардан
бўлиб келган рус саноатчиси И.И.Первушин 1871-йили Тошкентда ароқва
вино заводидан ташқари пиллачилик фабрикасини ҳам қурди. Бу ерда
осонлик билан бойлик орттириш имкониятлари катталигини кўрган
И.И.Первушин ароқзаводи ва пиллачилик фабрикаси билан чекланиб
қолмасдан, Қоратоғ тоғларидаги қўрғошин конлари ва Тошкент
яқинидаги тошкўмир конини (Оҳангарон туманида) ишга туширди [8, В.
4,8,11,14,17]. Шу тариқа ўлкада саноат корхоналари қуриш ва уларни
ишга туширишга эьтибор тобора кучайди. Айниқса, ўлка шаҳарларида
«янги

қисмлар»

қурилишининг

бошланиши

ғишт

заводлари

маҳсулотларига бўлган талабни ошириб юборди. Натижада, ғишт
заводларига эга бўлган маҳаллий бойлар европача усулда пишган ғишт
тайёрлашни ўрганиб олишиб, янги шаҳарларнинг ғиштга бўлган
эҳтиёжларини қондира бошладилар. Масалан, 1872-йили Тошкент шаҳар
бозорлари маьмурияти бозор ва карвонсаройларни қуриш мақсадида
қурилишлар учун «яхши пиширилган ғишт»ни етказиб беришга Мулла
Абдураим исмли киши билан шартнома тузди [9, В. 29]. Бундай
шартномалар бошқа корхоналар эгалари билан ҳам тузилди.

Сирдарё вилоятида қурилган завод ва фабрикаларнинг асосий

қисми рус ишбилармонлари ихтиёрида бўлиб, Тошкентдаги ароқ
заводларининг фақат биттасигина илгари Туркия фуқароси бўлган яҳудий
Пинхас Абдураҳмоновга тегишли эди. Таъкидлаш жоизки, меҳнати оғир
бўлсада, бироқ даромади кам, технологияси содда ғишт заводларининг
кўпчилиги маҳаллий бойлар ихтиёрида эди. Масалан, Чимкентдаги ғишт
заводлари Қурбонбой, Нурали Полвонбоев, Қурбонбой Оролов, Исоали
Муҳаммадов, Исохўжа Миразизовларга қарашли бўлган. Бу заводларда
ишловчи усталар ва ишчиларнинг жами 50 кишини ташкил этган [10, В.
29]. Маҳаллий бойлар меҳнати оғир, бироқкам даромадли ғишт
заводларини кенгайтиришдан унчалик манфаатдор эмас эдилар.

1867-йили Туркистон генерал-губернатори қилиб тайинланган

К.П.Кауфман ўлкага рус ва чет эл капитали кириб келиши учун кенг йўл
очиб берди. XIX асрнинг 60 йиллари охирлари ва 70-йилларнинг


background image

287

бошларида ўлкада савдо уйлари ва саноат корхоналари ташкил этила
бошланди.

Жумладан,

Тошкентда

И.Первушин,

М.Хлудов,

К.Трупчанинов ва бошқаларнинг савдо уйлари очилиб, улар қисқа вақт
ичида маҳаллий савдогарлар билан жиддий рақобат қила бошладилар.

1890-йили Туркистонда иш бошлаган немис капиталисти Луи Зальм

ўзининг рус савдогарларидан иборат вакиллари орқали Тошкент,
Самарқанд ва Фарғона вилояти шаҳарларида уйлар, омборлар ва ичак
заводларини ижарага олди. У фақат ижарага олинган жойларнинг ўзи
учунгина 150 минг рубл сарфлаб [11, В. 9,29], ичак тайёрлаш бўйича катта
иш бошлаб юборди. Дюршмидт ва Зальм ўртасида ичак заводларига эгалик
қилиш учун рақобат қарийб уч йил давом этди ва ниҳоят “Дюршмидт-
Зальм ширкати” тузилиши билан якунланди. Биринчи жаҳон уруши
арафасида “Дюршмидт-Зальм ширкати” ўлкада рўйхатдан ўтган 19 та ичак
тозалаш заводидан 15 тасини қўлга киритиб, бу соҳада барча рақибларини
бозорлардан суриб чиқарди ва ичак тайёрлашда якка ҳукмрон бўлиб олди
[12, С. 29]. Ширкат ичак ва бошқа қайта ишланган хом ашёни Ғарбий
Европа ва АҚШ га сотиб юз минг рублдан ортиқ даромад қилди.

Туркистонда савдо ва саноатни ривожлантириш бу ерга катта сармоя

сарфлашни талаб қилар, айни пайтда, рус савдо-саноат буржуазиясининг
ўзи ҳам банклардан бериладиган қарзларга муҳтож эди. Шунинг учун ҳам
у мустамлакаларда ўз иқтисодий таъсирини кучайтириш, айниқса, хом ашё
экспортини кўпайтириш мақсадида ўлкада банк ташкилотларини вужудга
келтиришга киришди. Шу муносабат билан 1874-йили 23-декабрда подшо
Александр II Тошкентда давлат банки бўлимини очишга рухсат берди.
Бўлим 1875-йили 10-майда иш бошлади [13, С. 29]. Давлат банки
раҳбарияти дастлаб ўлкада “савдо ва саноатнинг маҳаллий шартлари билан
тўла танишиб олмаганлиги туфайли” [14, В. 9] янги бўлимга савдо
векселларини ҳисобга олиш операциялари ўтказиш ва товар билан тўлаш
шарти асосида қарз беришни таъқиқлаб қўйди. Фақат бир йилдан
кейингина Молия вазирлиги векселлари орқали қарз беришга рухсат
берди. Давлат банкининг Тошкент бўлими 1891-йилгача, яъни бошқа
шаҳарларда ҳам бўлимлари очилгунга қадар ўлкада қарз берувчи ягона
давлат ташкилоти бўлиб турди. Давлат банкининг бўлимлари Тошкентдан
кейин Самарқанд, Қўқон, Бухоро ва Ашхобод шаҳарларида ҳам очилди.

Давлат банки ташкил этилганда унинг асосий суммаси 4,1 минг рубл

бўлиб, у Москва ва империянинг бошқа шаҳарларидан юборилган
векселлар асосида тўпланган эди. 1895-йилга келиб маҳаллий векселлар
1,6 млн. рублга, 1907-йилда эса биргина Тошкент шаҳрида 5 млн. рублга
етган [15, С. 75]. Бу капиталистик ишлаб чиқариш жараёнида анчагина
тажриба орттирган рус савдо капиталининг ўлкада чуқур томир ота
бошлаганини кўрсатади. Бироқ, давлат банкининг фаолияти кенгайиб
боришига қарамасдан, у савдогарлар ва саноатчиларнинг сармояга бўлган
талабларини тўла қондира олмай қолди. Натижада капиталистлар ўз


background image

288

эҳтиёжларидан келиб чиқишиб, ўлкада хусусий тижорат банклари очиш
ҳаракатига тушдилар.

Ўзининг мустамлакачилик сиёсатини рус савдо-саноат буржуазияси

манфаатлари билан мослаштириш ҳаракатига тушган чоризм рус
буржуазиясини чет эл рақобатидан ҳимоя қилиш учун “Туркистон
ўлкасини бошқариш ҳақидаги Низом” га махсус моддалар (207 ва 262)
киритди. Уларда чет эл фуқароларининг ўлкада кўчмас мулкларни қўлга
киритиши таъқиқлаб қўйилган эди. Бироқ, Россия империясининг бу
иқтисодий сиёсати чет эл капиталининг ўлкага кириб келишига қарши
қаратилган бўлса-да, бироқ унга жиддий тўсқинлик қила олмади. Чет эл
капиталистлари тезда бу таъқиқловчи моддаларга мослашиб олдилар,
айрим ҳолларда уларни четлаб ҳам ўтишга ҳаракат қилдилар. Масалан,
Туркистонда пахтачилик билан шуғулланган баъзи немис ширкатлари
Россия низомлари асосида ҳаракат қилишиб, Россия фуқаролигини қабул
қилдилар ва рус капиталистлари билан тенг ҳуқуқларга эга бўлдилар.

Бундан ташқари, рус банклари маблағларининг асосий қисмини чет

эл капитали ташкил қилганлиги туфайликўпчилик чет эл капиталистлари
ўлкага рус банклари бўлимлари орқали кириб келдилар. Масалан, “Рус
ташқи савдо банки” акциялари капиталининг 40 фоизи немис
капиталистларига, “Азов-Дон банки” акциялари капиталининг 8 млн.
рубли немис банкига, 10 млн. рубли француз ва 4 млн. рубли бошқа чет эл
банкларига тегишли эди. Бу банкдаги жами капиталнинг 40 %ини ташкил
қилар эди. “Рус-Осиё банки” акционерлар капиталининг 36,7 %, “Қўшма
банк” нинг 79 %, “Рус савдо-саноат банки” нинг 59 %, “Сибирь
банки”нинг 40 % чет эл, асосан француз капиталистларига тегишли
бўлган [16, С. 218 б.]. Бу банкларнинг кўпчилиги Туркистонда ўз
бўлимларига эга бўлишган. 1910-йили Россиядаги 15 та тижорат
банкларининг ўлка шаҳарларида 47 бўлими бор эди [17, С. 14].

Таъкидлаш жоизки, Туркистонда “эски” банклардан ҳисобланган ва

фаолиятини тобора кенгайтириб борган “Рус-Осиё банки” амалга оширган
ишларнинг ҳажми ва доираси жиҳатидан бошқа тижорат банкларидан
устун турган. У ўлканинг барча йирик шаҳарлари - Тошкент, Самарқанд,
Қўқон, Андижон, Наманган, Марғилон, Ашхобот, Марв, Верний, Бухоро,
Қарши, Янги Урганчда ўз бўлимларига эга эди [18, С. 88]. Тадқиқотчи
А.М.Куриловнинг таъкидлашича 1910-йилгача Рус-Хитой банки деб
номланган “Рус-Осиё банки” Россия фабрикалари номидан векселлар
тарқатишдан ташқари, пахта ва ип-газлама сотиб олиш учун қарз бера
бошлади. Бундан ташқари, банк ўз мижозлари воситачилигида ва ёлланган
вакиллари ёрдамида (банклар устави банкларга савдони ўз ҳисобларидан
амалга оширишларига йўл қўймас эди) Россиянинг Европа қисмидан
ўлкага дон келтирди, пахта ва дон билан боғлиқ ишларга янги мижозларни
жалб қилиш чораларини кўрди [19, С. 151]. “Рус-Осиё банки” пахта билан
савдо қилувчиларга ўз ҳисобларини очишга ёрдам бериб, пахтачиликда


background image

289

сўзсиз капиталистик савдо алоқаларини кенгайтирди. Банк шундай
усуллар билан ўлка иқтисодиётида капиталистик бозор муносабатларини
ривожланишига кўмаклашди.

1905-1908-йилларда қўшма банк гуруҳига кирган ва Москва саноат

капитали манфаатларини ҳимоя қилган Москва ҳисобот банки ҳамда
Москва савдогарчилик банклари Туркистонда ўз бўлимларини очдилар. Бу
банклар қўшма банкдан фарқ қилиб, фақат Россия капиталига таянар
эдилар. Барон А.Кноп раҳбарлик қилган Москва ҳисобот банки айни
пайтда тўқимачилик корхоналарини ҳам маблағ билан таъминлар эди [20,
С. 47]. Бу банк Марказий районлардаги тўқимачилик саноати ишлаб
чиқаришини хом ашё билан таъминлаш учун Туркистонда жойлашган 8 та
пахта тозалаш заводи орқали мустақил пахта тайёрлашни йўлга қўйган.
Шунингдек, у “ Катта Ярославль мануфактураси” ширкати билан ҳам
алоқа боғлаган эди. Москва ҳисобот банки “Бешбош” ширкатига ҳам аъзо
бўлиб, бу ширкат орқали ўлкада ёғ саноати ишлаб чиқаришига аралаша
бошлади.

Адабиётлар:

1.

Малецкий Н.Г. Ташкент (исторический очерк). Известие

Ташкентской городской думы, 1915, № 2, -С.82.

2.

ЎР МДА, ф. И-469, р.1, ҳ.12, в.54-55,58.

3.

Губаревич-Радобыльский Значение Туркестана в торгове России

с сопредельными странами Азии. Туркестанские ведомости. –Ташкент,
1874, №19; -С. 20-21.

4.

Азадаев К.Ф. Ташкент во второй половине XIX века. –Ташкент:

Изд. АН УзСССР, 1959, -С. 131.

5.

Озодаев Ф. Тошкент тарихидан очерклар (XIX асрнинг иккинчи

ярмида шаҳарнинг ижтимоийиқтисодий ва сиёсий ҳаёти). Тошкент: Ўз
ФА. 1960. -Б.164.

6.

ЎР МДА, ф. И-1, р. 16, ҳ. 214, в.1-3.

7.

ЎР МДА, ҳ. 513, в.1.

8.

ЎР МДА, р.1, ҳ. 18201, в.4, 8, 11, 14, 17.

9.

ЎР МДА, ф. И-17, р. 16, ҳ. 340, в.29.

10.

ЎР МДА, р.1, ҳ. 18379, в.29.

11.

ЎР МДА, ф. И-1, р.17, ҳ. 867, в. 9; р. 12, ҳ. 179, в.29.

12.

Вексельман М.И. К вопросу о проникновении иностранного

капитала в экономику Средней Азии до первой мировой войны. //
Общественные науки в Узбекистане, 1961, № 7. -С. 32.

13.

Гиндин И.Ф. Государственный банк и экономическая политика

царского правительства. -М.: Госфиниздат, 1960. -С. 29.

14.

ЎР МДА, ф. И-1, р.16, ҳ. 2317, в. 9.

15.

Лаврентьев В. Капитализм в Туркестане (буржуазная

колонизация Средней Азии). Л., 1930. -С. 75.


background image

290

16.

Ўзбекистон ССР тарихи. I-жилд, II-китоб... 218-бет.

17.

Заорская В.В. и Александер А. Промышленные заведения

Туркестанского края. – Петроград, 1915. -С. 14.

18.

Лаврентьев В. Капитализм в Туркестане (буржуазная

колонизация Средней Азии). Л., 1930. -С. 88.

19.

Курилов А.И.

Очерки

по

возникновению

и

развитию

хлопководства в Средней Азии // Вопросы хлопковой экономики. -М.,
1927. -С. 151.

20.

Цвибак М. Из истории капитализма в России. Хлопчатобумажная

промышленность ХХ века. -Л., 1925. -С. 47.

МУСТАҚИЛЛИКНИНГ ДАСТЛАБКИ ЙИЛЛАРИДА

ЎЗБЕКИСТОННИ ИЖТИМОИЙ-ИҚТИСОДИЙ РИВОЖЛАНИШ

СТРАТЕГИЯСИ

Муминов А.Г.

с.ф.д., профессор,

Тарих факультети декани

Ўзбекистон Миллий университети

Ҳap қандай давлат бopки, юкcaк дapaжaдaги тараққиётгa эpишиш,

pивoжлaнгaн дaвлaтлap қаторидa мyнocиб ўpингa эгa бўлиш, ўз фуқаролapи
yчyн фapoвoн тypмyш тapзини яpaтиш мақсадидa мyaйян ислоҳотлapни aмaлгa
oшиpaди. Ислоҳотлap мaзмyн-мoҳиятигa кўpa бир қанча турлapгa бўлинaди.
Улap жyмлacигa иқтисодий, ижтимoий, cиёcий, мaънaвий, мaдaний вa ҳ.қ
coҳaлapдaги ислоҳотлapни киpитиш мyмкин.

Ватанимиз яқиндагина ўз мустақиллигининг 31 йиллигини

нишонлади. Шу муносабат билан ўтган давр ичида босиб ўтилган
мураккаб йўлга яна бир бор назар ташлаш, шу йиллар ичида амалга
оширилган ишлар, бундай ютуқларга эришишда қандай жараёнлардан
ўтилганлиги ҳақидаги маълумотларни аҳолига, жумладан ёшларга етказиш
ниҳоятда муҳимдир.

Бу борада собиқ иттифоқ парокандаликка юз тутганда Ўзбекистонда

юзага келган сиёсий, ижтимоий ва иқтисодий вазиятни эслаш мақсадга
мувофиқдир.

Бу воқеалар биринчи Президент И.Каримовнинг “Ўзбекистон

мустақилликка эришиш остонасида” асарида мустақилликка эришиш
йўлида олиб борилган ўта оғир ва машаққатли курашлар тарихи ўз аксини
топган.

Библиографические ссылки

Малецкий Н.Г. Ташкент (исторический очерк). Известие Ташкентской городской думы, 1915, № 2, -С.82.

УР МДА, ф. И-469, р.1, х,. 12, в.54-55,58.

Губарсвич-Радобыльский Значение Туркестана в торговс России с сопредельными странами Азии. Туркестанские ведомости. -Ташкент, 1874, №19;-С. 20-21.

Азадасв К.Ф. Ташкент во второй половине XIX века. -Ташкент: Изд. АН УзСССР, 1959, -С. 131.

Озодасв Ф. Тошкент тарихидан очерклар (XIX аернинг иккинчи ярмида шахарнинг ижтимоийиктисодий ва сиёсий хаёти). Тошкент: Уз ФА. 1960. -Б. 164.

УР МДА, ф. И-1,р. 16, х. 214, в.1-3.

УР МДА, х,. 513, в.1.

УРМДА, р.1,х. 18201, в.4, 8, И, 14, 17.

УР МДА, ф. И-17, р. 16, х. 340, в.29.

УР МДА, р.1,х. 18379, в.29.

УР МДА, ф. И-1, р.17, х. 867, в. 9; р. 12, х. 179, в.29.

Вскссльман М.И. К вопросу о проникновении иностранного капитала в экономику Средней Азии до первой мировой войны. // Общественные науки в Узбекистане, 1961, № 7. -С. 32.

Гиндин И.Ф. Государственный банк и экономическая политика царского правительства. -М.: Госфиниздат, 1960. -С. 29.

УР МДА, ф. И-1, р. 16, х. 2317, в. 9.

Лаврентьев В. Капитализм в Туркестане (буржуазная колонизация Средней Азии). Л., 1930. -С. 75.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов