Олий таълим маконида фан ва таълимнинг рақамли трансформацияси

CC BY f
340-344
18
8
Поделиться
Сиддиков, Р. (2022). Олий таълим маконида фан ва таълимнинг рақамли трансформацияси. Значение цифровых технологий в изучении истории Узбекистана, 1(01), 340–344. https://doi.org/10.47689/.v1i01.13579
Р Сиддиков, Национальный университет Узбекистана

к.т.н., доцент

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

Глобаллашув даврининг ўзига хос жиҳатларидан бири олий таълим маконида технологик ривожланиш туфайли ахборот технологиялари, масофавий ўқитиш ва бошқа янгиликларнинг пайдо бўлиши натижасида анъанавий университет тушунчаси эскириши яққол кузга ташланди. Бу жараён фикримизча, анъанавий университетнинг аҳамиятини тез орада пасайишига олиб келмайди. Чунки ,олий таълим маконидаги тенденциялар ҳамма ерда бир вақтда ва бир кўринишда ривожланиб бормаяпти.Янги ахборот ва рақамли технологияларни таълим жараёнига жалб қилиш ва улардан ҳамма жойда таълим сифатини яхшилаш воситаси сифатида фойдаланишда ривожланган ва ривожланаётган давлатлар ўртасида катта фарқ мавжуд. Бироқ, ХХI асрда жаҳонда академик муҳитни ўзгартиришнинг асосий омилларидан бири бўлган жиддий ўзгаришлар рўй бермоқда


background image

340

Адабиётлар:

1.

Народы мира. Историко-этнографический справочник. Москва.

«Советская энциклопедия». 1988.

2. Ўзбекистон миллий энциклопедияси. 6 том. Тошкент. “Ўзбекистон

миллий энциклопедияси” нашриёти. 2003.

3. Жабборов И. Жаҳон этнологияси асослари. Тошкент. “Ўқитувчи”

нашриёт-матбаа уйи. 2008.

4. Қосимов Б. Уйғонган миллат маърифати. Тошкент. “Маънавият”

нашриёти. 2011.

5. Этнический атлас Узбекистана. Тошкент. Институт "Открытое

общество". – Узбекистан. 2002.

ОЛИЙ ТАЪЛИМ МАКОНИДА ФАН ВА ТАЪЛИМНИНГ

РАҚАМЛИ ТРАНСФОРМАЦИЯСИ

Сиддиқов Р.Б.

т.ф.н., доцент,

Ўзбекистон Миллий университети


Глобаллашув даврининг ўзига хос жиҳатларидан бири олий таълим

маконида технологик ривожланиш туфайли ахборот технологиялари,
масофавий ўқитиш ва бошқа янгиликларнинг пайдо бўлиши натижасида
анъанавий университет тушунчаси эскириши яққол кузга ташланди. Бу
жараён фикримизча, анъанавий университетнинг аҳамиятини тез орада
пасайишига олиб келмайди. Чунки ,олий таълим маконидаги тенденциялар
ҳамма ерда бир вақтда ва бир кўринишда ривожланиб бормаяпти.Янги
ахборот ва рақамли технологияларни таълим жараёнига жалб қилиш ва
улардан ҳамма жойда таълим сифатини яхшилаш воситаси сифатида
фойдаланишда ривожланган ва ривожланаётган давлатлар ўртасида катта
фарқ мавжуд. Бироқ, ХХI асрда жаҳонда академик муҳитни
ўзгартиришнинг асосий омилларидан бири бўлган жиддий ўзгаришлар рўй
бермоқда.

2009 йилда Парижда бўлиб ўтган Жаҳон олий таълим

конференциясида таъкидланганидек Интернет тармоғи билимларни
тарқатиш соҳасида ҳақиқий инқилобни келтириб чиқарди [1]. Дунёнинг
аксарият

ривожланган

мамлакатларида

ахборот

коммуникация

технологияларидан фойдаланиш жадал ва кўп қиррали ўсиш билан
ажралиб туради ва олий таълимнинг деярли барча жиҳатларига таъсир
қилади. Электрон почта ва онлайн оммавий тармоқлар академик
ҳамкорлик ва ўзаро ҳамкорликдаги тадқиқотлар учун кенг имконият


background image

341

яратди. Дунё бўйлаб электрон журналлар кенг тарқалди, бу баъзи
соҳаларда жуда муҳим роль ўйнамоқда.

Охирги йилларда бўлган муҳим ўзгаришлардан бири шу бўлдики,

Интернет базасида барча соҳаларга тегишли бўлган маълумотлар
жамланган бўлиб таълимни қиёфасини тубдан ўзгаришига олиб келди.
Трансмиллий очиқ таълим ресурсларини яратилиши катта кучга эга бўлиб,
масофадан туриб маҳаллий даражада мавжуд бўлмаган ўқув курслари,
дастурлари ва ўқитиш усулларига бепул кириш имкониятини яратди.
Ушбу тенденциянинг оқибатларини чуқур ўрганиш шуни кўрсатадики, у
ривожланган ва ривожланаётган давлатлар ўртасидаги бўшлиқни янада
кучайтиради. Кўпгина ривожланаётган мамлакатларда янги технологиялар
кўпинча олий маълумот олиш имкониятини кенгайтиришнинг калити
ҳисобланади. Бироқ, АКТга таяниш компьютер техникаси, дастурий
таъминот, техник қўллаб-қувватлаш, ўқитиш ва доимий модернизация
қилиш нуқтаи назаридан катта харажатлар ва қийинчиликлар билан
боғлиқ.

Дунёнинг айрим қисмларида, Осиё ва Африкада юқори тезликдаги

Интернетга кириш ҳали ҳам чекланган. Дунёнинг энг қашшоқ
мамлакатлари бу соҳада тобора орқада қолмоқда, чунки ахборотни ишлаб
чиқариш ва тарқатиш ушбу мамлакатларга кириш қийин бўлган ёки ҳатто
ёпиқ бўлган техник каналлар орқали амалга оширилади.

Рақамли технологиялар бутун дунё бўйлаб масофавий таълим ўсиб

бораётган ва ўзгарувчан талабалар контингентининг эҳтиёжларини
қондириш учун курашаётган олий таълим тизимларига улкан имкониятлар
очиб берди.

АКТларнинг пайдо бўлиши натижасида масофавий таълимда туб

ўзгаришлар рўй берди, бу провайдерлар сони ва турларини, ўқув
дастурларини ишлаб чиқувчиларни реал равишда кўпайиши, уларни
амалга ошириш шакллари ва педагогик инновациялар учун имкониятлар
очди. Дунё бўйлаб масофавий таълим олаётган талабалар сонини ҳисоблаш
жуда қийин, аммо бу ҳодисанинг кўлами ҳақида фикр дунёда кўплаб мега-
университетлар мавжудлиги билан изоҳланади, бу ерда уларнинг
маълумотларига кўра миллиондан ортиқ талабалар таҳсил олишади. Бир
неча ўн йиллар давомида ушбу соҳада йирик “очиқ” университетлар
ҳукмронлик қилмоқда (Indira Gandhi National Open University Индра Ганди
номидаги Миллий очиқ университет Ҳиндистонда 4 милиондан ошиқ
талабага эга) [2]. Қитъадаги биринчи масофавий таълим муассасаси
ҳисобланган Жанубий Aфрика университетида тахминан 400 минг талаба
таҳсил олади. Afrika Virtual университети турли штатлар ва тил
гуруҳларини қамраб олган ҳамда 20 дан ортиқ мамлакат талабалари учун
ўз эшигини очган [3].

Масофавий таълимнинг жозибадорлиги кўп

жиҳатдан кенг доирадаги талабалар (таълим муассасаларидан узоқда
яшовчи талабалар, ишлайдиган катталар, уй ва академик вазифаларни
бирлаштиришга уринаётган аёллар) ва ҳатто маҳбусларнинг эҳтиёжларини


background image

342

қондириш қобилияти билан изоҳланади. Таълимнинг ушбу шаклини
амалга оширишда маълум муаммолар ҳам мавжуд бўлиб, уларнинг энг
асосийси таълим сифатни таъминлаш билан боғлиқ.

Олий таълим маконида фан ва таълимнинг рақамли трансформацияси

ўқув жараёнини модернизация қилиш ва рақамлаштириш инсон
фаолиятининг деярли барча соҳаларини рақамли ўзгартириш ва веб-
технологиялар, булутли хизматлар, mobil иловалар, virtual ҳақиқат каби
АКТни жадал жорий етиш билан амалга оширилади.

Таълим жараёнини

ўзгартиришдан мақсад қўйилган педагогик вазифаларни максимал
самарадорликка эга рақамли технологияларнинг имкониятларидан
фойдаланган холда хал қилиш, ўз навбатида таълим соҳасидаги
технологияларни ривожлантиришнинг мақсадлари уларнинг ўқув
жараёнига максимал даражада мослашиши ва унга қўшилишини
таъминлашдан иборат.

Сўнгги йилларда марказлаштирилган ўқув моделидан тармоқлараро

ўзаро таъсирига ўтиш, мослашувчан таълим муҳитини яратиш ва
индивидуал таълим траекторияларини қуриш кузатилмоқда. Замонавий
технологияларни жорий этиш жараёни бошланиши билан муассасаларнинг
таълим имкониятлари сезиларли даражада кенгайди, янги ўқув форматлари
ривожланмоқда.

Хозирги кунда рақамли таълим жараёнини қуришга таъсир қилувчи

асосий омиллар:

- янги технологиялар;
- рақамли иқтисодиётнинг янги талаблари ходимлар учун;
-“рақамли авлод” - янги талабалар ва хокозо.
Таълим маконини рақамлаштириш жараёнлари асосида қуйидаги

технологик тенденциялар пайдо бўлди ва ривожланмоқда. Булутли
технологиялар-катта ҳажмдаги ахборотни сақлаш ва ахборот ресурсларига
қулай тармоққа эга бўлиш имконини берувчи технологиялар энг кам
бошқарув ҳаракати ва ўзаро таъсирлар билан фойдаланиш мумкин.

Оммавий очиқ онлайн курслар бепул ёки шартли равишда бепул

онлайн курслар турли шаклларда бўлиши мумкин ва оммавий
фойдаланишни ўз ичига олади. Бугунги кунда бу энг машҳур ва фаол
ривожланаётган моделлардан биридир.

Рақамли

таълим

онлайн

курслар

таълим

имкониятларини

кенгайтиради ва таълимни индивидуаллаштиришга ҳисса қўшади; ўқув
жараёнини режалаштиришнинг мослашувчанлигини оширади; таълим
дастурларини амалга ошириш харажатларини камайтириш; инновацион
педагогик технологиялардан фойдаланишга кўмаклашиш ва бошқалар.

Мобил (кўчма) қурилмалар ёрдамида “мобил” билим олиш:

планшетлар, смартфонлар, нетбуклар орқали амалга оширилади. Кенг
маънода мобил таълим-бу ўқувчилар учун ўз имкониятидан келиб чиқиб
вақт, жой, суръат ва ўрганиш воситаларини мустақил танлаш [4].


background image

343

Адаптив таълим-бу ўқувчининг индивидуал қобилиятлари ва

эҳтиёжларини иложи борича ҳисобга оладиган, ахборот ва педагогик
технологияларни бирлаштирган оптималлаштирилган ўқув модели бу
таълим субъектлари ўртасидаги ўзаро таъсирнинг интерактивлигини
таъминлайди.

Сунъий ақл,

Сунъий интеллект - бу ақлли компютер тизимларини

ривожлантириш билан шуғулланадиган АКТ фанлари соҳаси, яъни биз
анъанавий равишда инсон онги билан боғлайдиган имкониятларга эга
тизимлар - тилни тушуниш, ўрганиш, мулоҳаза юритиш, муаммоларни ҳал
қилиш қобилияти ва бошқалар. Мутахассисларнинг фикрига кўра, бир неча
йилдан сунг сунъий интеллект, симуляторлар ва ўқув майдонидаги виртуал
реаллик дарсликларни ўрнига келади ва таълим тизимининг
методологиясини ўзгартиради.

Бевосита тарихий таълимда XXI аср кўникмаларини ( SOFT SKILLS)

ривожлантириш зарурияти тўғрисида олима И.М.Шамсиева шундай фикр
билдирган, 21 аср кўникмалари дунё экспертлари томонидан Sof skills –
юмшоқ кўникмалар деб таърифланди ва келажак мутахассиси учун айнан
шуларнинг муҳим бўлиши белгилаб берилди. Soft skills - ўзгарувчан ёки
мослашувчан, шахсий (персонал) ўсиш билан боғлиқ қуйидаги
кўникмалар: муаммоларни ҳал қила олиш қобилияти, коммуникация ва
жамоада ишлай олиш, ташаббускорликдир.Албатта бугунги кунда тарих
дарсларини XXI аср компетенцияларини шакллантиришга кўмак берувчи
педагогик технологиялардан фойдаланиш одатий холга айланди.
И.М.Шамсиева такидлаганидек “Интеллектуал харита”, “Расмли контр -
тест”, “5 дақиқалик эссе”, “Лойиҳалаштириш”, “РАШМ”(Роль, аудитория,
шакл ва мавзу)ижодкорлик,“Бумеранг”, “Сase – study”, “Фишбоун (Балиқ
скелети)”

муаммоларниҳал

қилиш,

SWOT-

таҳлил”

“Резюме”,

“Assignment” “Linkage bridge” (“Боғловчи кўприк”) каби таълим
стратегиялари танқидий ва таҳлилий тафаккурни, “Филлворд”,
“Кроссворд”, “Чайнворд” лар эса мустақил изланиш каби кўникмаларни
такомиллаштиради. Бу технологияларнинг кичик гуруҳларда қўлланилиши
эса, яна бир қатор муҳим компетенциялар: мулокот (коммуникация) ва
жамоада ҳамкорликда ишлаш (коллаборация) сингари кўникмаларни
шакллантиришга ёрдам беради [5].

Хулоса ўрнида шуни айтиш керакки олий таълим тизимида юқори

малакали кадрларни, сифатли замон талабларига жавоб берадиган қилиб
тайёрлашда илғор давлатларни рақамли технологияларни ўқув жараёнига
жорий қилиш тажрибасидан кенг фойдаланиш муҳим аҳамиятга эга.

Адабиётлар:

1.

Trends in Global Higher Education: Tracking an Academic Revolution

Executive Summary A Report Prepared for the UNESCO 2009 World
Conference on Higher Education. Philip G. Altbach. Liz Reisberg, Laura E.


background image

344

Rumbley. Published in 2009 by the United Nations Educational, Scientific and
Cultural Organization.

2.

https://ru.wikibrief.org/wiki/Indira_Gandhi_National_Open_University

3.

https://www.unisa.ac.za/sites/corporate/default/About/Facts-&-figures

4.

Татаринов К.А. Мобильное обучение поколения «Z» // балт.

гуманит. журн. 2019. № 2(27).

5.

“Тарихий манбашунослик, тарихнавислик, тарих тадқиқотлари

методлари ва методологиясининг долзарб масалалари” // Республика XII
илмий-амалий конференция материаллари. 12–илмий тўплам [Тошкент
давлат шарқшунослик университети. Масъул муҳаррир т.ф.д., проф.
М.М.Исҳоқов] - Тошкент: 2020.

170-174 бетлар.

ХIХ АСРНИНГ ИККИНЧИ ЯРМИ – ХХ АСР БОШЛАРИДА БУХОРО

АМИРЛИГИДАГИДА ТАЪЛИМ ТИЗИМИ

Очилдиев Ф.Б.

т.ф.н., доц.,

Археология кафедраси мудири,

Ўзбекистон Миллий университети

Бухоро амирлиги маркази ҳисобланган Бухоро шаҳри ислом дини

устуни, ислом паноҳгоҳи сифатида мусулмон оламининг ўчоғи саналган.
Бу ерга нафақат Бухоро амирлигининг турли вилоятлари ва туманларидан,
қолаверса, хорижий юртлардан, жумладан Уфа, Оренбург, Қозон, Троицк,
Оқмачит, Қрим ва Кавказдан ҳам ислом илмини эгаллаш учун бошқирд,
татар, доғистонлик талабалар, ўз илмини ошириш учун уламо аҳли
вакиллари ҳам келишар эди. Уламо аҳли ва талабалар оқими ҳамда ислом
дини ва маданияти маркази сабабли амирлик пойтахти Бухоройи шариф
номи билан довруғ қозонган. Бошқа жиҳатдан Бухоро тасаввуфнинг йирик
тариқати – нақшбандийликнинг ҳам ўчоғи сифатида машҳур эди.

Муҳаммад Али Балжувоний Бухоро амирлигининг XX аср бошларига

оид таълим тизими тўғрисида қуйидаги маълумотларни ёзиб қолдирган:

Бухоро Туркистон ва Мовароуннаҳрдаги давлатлар орасида илм-фан,

маданият, шариат фанларининг тараққий этганлиги билан афзал. Тафсир,
ҳадис, фиқҳ, калом, усул, сарф-у наҳв илмларидан иборат бўлган шариат
илмлари шу муаззам диёрда ривожланган, ҳикмат илмини ҳам
мадрасаларда зарурат юзасидан ўқитадилар” [1].

Бухоро амирлигида таълим икки босқичда олиб борилган. Биринчи

босқич қуйи, яъни бошланғич мактабда, иккинчиси – юқори босқич
мадрасаларда давом эттирилган. Бошланғич мактабларда ўқувчилар араб
имлосида савод чиқариб, диний билимлар билан бирга табиат, жамият,
атроф-муҳит ва одоб-аҳлоқдан ҳам таълим олишган. С.Айнийнинг

Библиографические ссылки

Trends in Global Higher Education: Tracking an Academic Revolution Executive Summary A Report Prepared for the UNESCO 2009 World Conference on Higher Education. Philip G. Altbach. Liz Reisberg, Laura E.Rumbley. Published in 2009 by the United Nations Educational, Scientific and Cultural Organization.

https://ru.wikibricf.org/wiki/Indira Gandhi National Open University

https://www.unisa.ac.za/sitcs/corporate/dcfault/About/Facts-&-figurcs

Татаринов К.А. Мобильное обучение поколения «Z» // балт. туманит, журн. 2019. № 2(27).

“Тарихий манбашунослик, тарихнавислик, тарих тадкикотлари мстодлари ва мстодологиясининг долзарб масалалари” // Республика XII илмий-амалий конференция материаллари. 12-илмий туплам [Тошкент давлат шаркшунослик университета. Масъул мухаррир т.ф.д., проф. М.М.Исхоков] - Тошкент: 2020. 170-174 бстлар.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов