НОДАВЛАТ НОТИЖОРАТ ТАШКИЛОТЛАРИ-ФУҚАРОЛИК ҲУҚУҚИЙ МУНОСАБАТ СУБЪЕКТЛАРИ СИФАТИДА

CC BY f
57-61
33
8
Поделиться
Мухиддинов, Н. (2022). НОДАВЛАТ НОТИЖОРАТ ТАШКИЛОТЛАРИ-ФУҚАРОЛИК ҲУҚУҚИЙ МУНОСАБАТ СУБЪЕКТЛАРИ СИФАТИДА. Наука и научный потенциал: основа устойчивого инновационного развития общества, 1(1), 57–61. https://doi.org/10.47689/inlibrary-SSPBSIDS-2022-pp57-61
Нодир Мухиддинов, Тошкент Давлат Юридик Университети Ихтисослаштирилган филиали

Давлат-ҳуқуқий фанлар кафедраси ўқитувчиси

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

Ушбу мақола орқали нодавлат нотижорат ташкилотларнинг ташкилий-ҳуқуқий жиҳатлари, нодавлат нотижорат ташкилотларни ташкил этишнинг асослари, шунингдек, бошқа давлатларда ҳуқуқий томонлама қандай тартибга солиниши бўйича баъзи мулоҳазалар билдирилди.


background image

Наука и научный потенциал – Основа

Устойчивого инновационного развития

общества (Ташкент, 15 мая 2022 года)

57

НОДАВЛАТ НОТИЖОРАТ ТАШКИЛОТЛАРИ-ФУҚАРОЛИК

ҲУҚУҚИЙ МУНОСАБАТ СУБЪЕКТЛАРИ СИФАТИДА

Мухиддинов Нодир

ТДЮУ Ихтисослаштирилган филиали Давлат-ҳуқуқий фанлар

кафедраси ўқитувчиси

Аннотация.

Ушбу

мақола

орқали

нодавлат

нотижорат

ташкилотларнинг ташкилий-ҳуқуқий жиҳатлари, нодавлат нотижорат

ташкилотларни ташкил этишнинг асослари, шунингдек, бошқа

давлатларда ҳуқуқий томонлама қандай тартибга солиниши

бўйича баъзи

мулоҳазалар билдирилди.

Калит сўзлар:

нодавлат нотижорат

ташкилотлар, фойда олишга

қаратилган фаолият, муассислар, ташкилий-ҳуқуқий шакллар, юридик

шахслар

Бугунги

ривожланаётган

Ўзбекистон

бозор

иқтисодиёти

муносабатларининг муҳим субъекти бўлиб, унга асос сифатида нодавлат
нотижорат ташкилотлари хизмат қилмоқда. Маълумки, нодавлат

нотижорат ташкилотлари миллионлаб инсонларга ижтимоий-иқтисодий

жабҳаларда талайгина ҳаётий муҳим вазифаларни ҳал қилишда, кўплаб

ишчи ўринларини жорий этиш ҳамда турли ижтимоий-фойдали

ислоҳотларни амалга оширишда беминнат кўмак беради.

“Ўзбекистон Республикаси Нодавлат нотижорат ташкилотлари

тўғрисида”ги Қонуннинг 2-моддасига мувофиқ, нодавлат нотижорат

ташкилотлари жисмоний ва юридик шахсларнинг қонуний манфаатлари ва

ҳуқуқларини ҳимоя қилиш; демократик қадриятларни ҳимоя қилиш;

ижтимоий, маданий ва маориф соҳасидаги мақсадларга эришиш; маънавий
ва бошқа номоддий талабларни қондириш; хайр-эҳсон фаолиятини амалга

ошириш; бошқа ижтимоий фойдали мақсадларни рўёбга чиқариш

мақсадида тузилади.

Амалдаги фуқаролик қонунчилиги юридик шахсларни икки асосий

турга: тижорат ва тижоратчи бўлмаган (нотижорат) ташкилотларга

ажратган ҳолда таснифлайди. Бунда улар фаолиятининг асосий мақсади

уларни фарқлашнинг бош ҳуқуқий ва иқтисодий мезони ҳисобланади.

Муҳим омил этиб фойда олиш ёки олмаслик белгиланган. Айтиш мумкинки,

қонун чиқарувчи томонидан юридик шахсларнинг тижоратчи бўлган ва

тижоратчи бўлмаган ташкилотларга бўлиниши тарихий жиҳатдан
қуйидаги сабаблардан келиб чиққан:


background image

Наука и научный потенциал: основа

Устойчивого инновационного развития

общества (Ташкент, 15 мая 2022 года)

58

– Фуқаролик кодексига тижоратчи бўлган ташкилотларнинг мутлақ

рўйхатини киритиш амалий жиҳатдан зарур бўлган, чунки бу бозор

иқтисодиётининг ўтиш даврида муҳим шарти бўлиб ҳисобланар эди.

Тижоратчи бўлган ташкилотларнинг ташкилий-ҳуқуқий шаклларини

белгилаш қонун чиқарувчи учун уларни оммавий-ҳуқуқий жиҳатдан

тартибга солиш зарурати билан изоҳланади;

– бу турдаги ташкилотлар учун кейинги солиқ тартиботини ўрнатиш,

уларнинг давлат бюджетига мажбурий тўловлари белгилаб қўйиш

зарурати бундай фарқлашни шарт қилиб қўяди;

– юридик шахслар ўз иштирокчилари ўртасида фойдани бўлиш

масаласини ҳал этиши зарурати ҳамда мавжудлигини эсдан чиқармаслик

лозим. Маълумки, тижоратчи бўлмаган ташкилотларнинг ижтимоий-

ҳуқуқий моҳияти бундай хусусиятлардан маҳрум.

Аммо қонун чиқарувчи уларнинг жамият ва давлат ўртасидаги

демократик алоқаларни таъминлаб турувчи муҳим бўғин сифатида

ёндашиб, уларга нисбатан аҳоли олдидаги ўз ижтимоий вазифаларини адо

этишлари учун бирмунча енгиллик яратиб берган, уларнинг ташкилий-

ҳуқуқий мақомини оммавий даражада ҳам, фуқаролик ҳуқуқий қонун

ҳужжатлари даражасида ҳам белгилаб қўйган.

Фойда олишни ўз фаолиятининг асосий мақсади қилиб олган

(тижоратчи ташкилот) ёки фойда олишни ана шундай мақсад қилиб олмаган

ташкилот (тижоратчи бўлмаган ташкилот) юридик шахс бўлиши мумкин.

Ушбу қайд Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодексининг 40-моддасида,

шунингдек, “Ўзбекистон Республикаси одавлат нотижорат ташкилотлари

тўғрисида”ги [1] Қонуннинг 2-моддасида ўз ифодасини топган.

И.Б. Зокиров юридик шахсларнинг тижоратчи ва нотижорат

турларини эътироф этаркан, унинг нотижорат турларида муассислар

фойда олиш мақсадини кўзламайдиган ташкилотни назарда тутади. Қонун

ҳужжатларига мувофиқ тижоратчи юридик шахслар ҳам нотижорат

юридик шахслар ҳам тадбиркорлик (фойда олишга қаратилган фаолият)

фаолияти билан шуғулланишлари мумкин, лекин бунда тижоратчи юридик

шахслардан фарқ қилиб, нотижорат юридик шахслар ўз тадбиркорлик

фаолиятларидан олган фойдани фақат аъзоларининг эҳтиёжини қондириш

ёки ўзга муштарак мақсадни амалга ошириш учун ишлатадилар. Шу

муносабат билан нотижорат юридик шахсларга нисбатан Фуқаролик

Кодекси “фойда олишни мақсад қилиб қўймаган” ибораси белгиланган. Бу

эса нотижорат ташкилоти тадбиркорлик билан шуғулланиши муайян

фойда кўриши мумкинлигини белгилайди. Фақатгина нотижорат юридик

шахсларнинг асосий мақсади (ёрдамчи ёки бошқа мақсадлар бундан

мустасно) фойда олиш бўлмайди, холос. Тижоратчи бўлмаган ташкилотлар

ўз уставида белгиланган мақсадларга мос келадиган доирада

тадбиркорлик фаолияти билан ҳам шуғуллана олади [2].


background image

Наука и научный потенциал – Основа

Устойчивого инновационного развития

общества (Ташкент, 15 мая 2022 года)

59

Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодексида тижоратчи бўлмаган

юридик шахсларнинг ташкилий-ҳуқуқий шакллари ёпиқ рўйхат сифатида

белгиланади. Улар Фуқаролик Кодексида бевосита назарда тутилган

шаклларда (матлубот кооперативлари, жамоат бирлашмалари ва жамоат

фондлари, муассасалар, юридик шахсларнинг уюшмалари, фуқароларнинг

ўзини-ўзи бошқариш органлари), шунингдек, махсус қонунларда кўзда

тутилган бошқа ташкилий-ҳуқуқий шаклларда ташкил этилиши мумкин.

Хусусан, махсус қонунларда тижоратчи бўлмаган ташкилотлар қаторига уй-

жой хусусий мулкдорларининг ширкатлари, адвокатлик уюшмалари,
диний ташкилотлар ва ҳоказолар киритилган. Давлатимиз томонидан олиб

борилаётган ижтимоий вазифалар миқёсининг нақадар кенглигини

ҳисобга олиб, тижоратчи бўлмаган ташкилотларнинг яна янгидан-янги

шакллари келиб чиқиши мумкинлигини башорат қилса бўлади [3].

Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодекси 40-моддаси 2-қисмида:

тижоратчи ташкилот бўлмаган юридик шахс жамоат бирлашмаси, ижтимоий

фонд ва мулкдор томонидан молиявий таъминлаб туриладиган муассаса

шаклида, шунингдек, қонунларда назарда тутилган бошқача шаклда ташкил

этилиши мумкинлиги қайд этилган. Кўриниб турибдики, Фуқаролик Кодекси

нотижорат ташкилотлар ташкилий ҳуқуқий шаклларини ўзида ифодалаган,
бироқ бу жумлани “Ўзбекистон Республикаси Нодавлат нотижорат

ташкилотлари тўғрисида”ги Қонунининг 10-модда 2-банди тўлдиради:

“Нодавлат

нотижорат

ташкилотлари

ўзларининг

фаолиятини

мувофиқлаштириб бориш, шунингдек, умумий манфаатларини ифодалаш

ҳамда ҳимоя қилиш мақсадида уюшмалар (иттифоқлар) шаклида

бирлашмалар тузиши мумкин”.

Юридик шахсларнинг тижоратчи бўлган ва тижоратчи бўлмаган

ташкилотларга бўлиниши нафақат Ўзбекистон ҳуқуқ тизимига хос

хусусият бўлиб ҳисобланади, балки Россия фуқаролик қонунчилигида ҳам

ўз ифодасини топган. Россия Федерацияси Фуқаролик Кодекси ҳам

нодавлат нотижорат ташкилотларининг бир неча ҳуқуқий ҳолатини баён

этади. Жумладан, ўз эгалари, хайрия-эҳсон ва бошқа фондлар томонидан

молиялаштириладиган истеъмолчилар кооперативлари, ижтимоий ва

диний ташкилотлар (уюшмалар) [4] нотижорат ташкилотлар жумласига

киради. Шунингдек, юқорида келтирилган нотижорат ташкилотлар

доирасини “Нотижорат ташкилотлари тўғрисида”ги Россия Федерацияси

Қонуни тўлдиради. Унга асосан, нотижорат ташкилотлар доирасига

нотижорат шерикчилик, автоном нотижорат ташкилотлар, юридик

шахслар уюшмалари (ассоциация ва иттифоқлар) ҳам киради [5]. 1999 йил

8-июль Федерал Қонуни билан ушбу қонун “Давлат корпорацияси” деб
номланувчи 7.1 банди билан тўлдирилган.


background image

Наука и научный потенциал: основа

Устойчивого инновационного развития

общества (Ташкент, 15 мая 2022 года)

60

Нотижорат ташкилотлар ҳуқуқий шакллари доираси ниҳоятда кенг

бўлиб, уларнинг сони кейинчалик ҳам шакл ва сони жиҳатидан ўзгариб

бориши мумкин. Бу борада рус профессори Н.М. Коршунов ҳамда

Н.Д. Эриашвили [6] юқорида келтирилган шакллардан ташқари қуйидаги

шаклларда: федерал нотариал палаталар (“Россия Федерацияси Нотариати

тўғрисида”ги федерал Қонуни асосида ўз фаолиятини олиб боради),

тураржой эгаларининг иттифоқлиги (“Россия Федерациясининг тураржой

эгалари иттифоқлиги тўғрисида”ги федерал Қонуни) ва бошқа шаклларда

ташкил этилиши мумкинлигини эътироф этишган. Нодавлат нотижорат
ташкилотларининг ташкилий-ҳуқуқий шаклларининг хилма-хиллигини

Т.В. Юръева ҳам маъқуллаб, нотижорат ташкилотнинг аниқ конкрет шакли

унинг қандай мақсад асосида ташкил этилиши, муассислари ўртасидаги

ўзаро муносабат доирасидан келиб чиқади. Нотижорат ташкилотларнинг

ташкил этилиш мақсадлари турли хил бўлиб, айримлари “учинчи шахслар”

манфаатларини намоён этиш учун тузилса (масалан муассасалар, фондлар,

автоном нотижорат ташкилотлар ва давлат корпорациялари), бошқалари

ўзининг муассислари, қатнашчилари манфаатларини ҳимоя қилиш

мақсадида тузилади (масалан, ассоциациялар, иттифоқлар, нотижорат

шерикчилик ва ҳоказолар) [7]. Нодавлат нотижорат ташкилотларининг
ҳуқуқий

шакллари

англосаксон

ҳуқуқ

тизимида

компаниялар

(корпорациялар), трастлар ва рўйхатга олинмаган уюшмалар нотижорат

ташкилотларининг

классик

ташкилий-ҳуқуқий

шакллари

бўлиб

ҳисобланади. Масалан, АҚШ, Канада, Австралия, Буюк Британия

қонунчилиги мазкур тизимни ифодалайди.

Бугунги кунда юртимизда нодавлат нотижорат ташкилотлари

фаолиятини кенгайтириш ва уларни қўллаб-қувватлаш ва улар фаолиятини

тартибга солиш борасида норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг тўлиқ

комплекси

ишлаб

чиқилган.

Хусусан,

Ўзбекистон

Республикаси

Конституцияси,

“Ўзбекистон

Республикаси

жамоат

бирлашмалари

тўғрисида”ги, “Ўзбекистон Республикаси Нодавлат нотижорат ташкилотлари

тўғрисида”ги,

“Ўзбекистон

Нодавлат

нотижорат

ташкилотлари

фаолиятининг кафолатлари тўғрисида”ги, “Ўзбекистон Республикаси жамоат

фондлари тўгрисида”ги Қонунлари шулар жумласидандир. Фуқаролик

Кодексида тижоратчи бўлмаган юридик шахсларнинг ташкилий-ҳуқуқий

шакллари ёпиқ рўйхат сифатида белгиланади. Маълумки, нотижорат

ташкилотлар Фуқаролик Кодексида бевосита назарда тутилган шаклларда

(матлубот кооперативлари, жамоат бирлашмалари ва жамоат фондлари,

муассасалар, юридик шахсларнинг уюшмалари, фуқароларнинг ўзини-ўзи

бошқариш органлари) шунингдек, махсус қонунларда кўзда тутилган бошқа
ташкилий-ҳуқуқий шаклларда ташкил этилиши мумкин. Тижоратчи

бўлмаган ташкилотлар ҳуқуқий шакллари қаторини “Ўзбекистон


background image

Наука и научный потенциал – Основа

Устойчивого инновационного развития

общества (Ташкент, 15 мая 2022 года)

61

Республикаси Нодавлат нотижорат ташкилотлари тўғрисида”ги Қонуни

тўлдиради.

Ушбу

Қонуннинг

2-моддасида

нодавлат

нотижорат

ташкилотлари тушунчаси келтирилган. Унга мувофиқ нодавлат нотижорат

ташкилоти-жисмоний ва (ёки) юридик шахслар томонидан ихтиёрийлик

асосида ташкил этилган, даромад (фойда) олишни ўз фаолиятининг асосий

мақсади қилиб олмаган ҳамда олинган даромадларни (фойдани) ўз

қатнашчилари (аъзолари) ўртасида тақсимламайдиган ўзини-ўзи бошқариш

ташкилотидир. Нодавлат нотижорат ташкилоти жисмоний ва юридик

шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини, бошқа демократик
қадриятларни ҳимоя қилиш, ижтимоий, маданий ва маърифий мақсадларга

эришиш, маънавий ва бошқа номоддий эҳтиёжларни қондириш, хайрия

фаолиятини амалга ошириш учун ҳамда бошқа ижтимоий фойдали

мақсадларда тузилади.

ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ:

1.

Республикасининг Нодавлат нотижорат ташкилотлари тўғрисида”ги

қонуни, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси.

1999 йил № 5. 115-модда.

2.

Зокиров И.Б. “Фуқаролик ҳуқуқи” дарслик, 1-қисм. Т.: ТДЮИ, 2006.

3.

Раҳмонқулов Х.Р, Оқюлов О.О. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик

Кодексига шарҳ” – 1 жилд, “Вектор-пресс”.: Тошкент – 2010.

4.

Россия Федерацияси Фуқаролик Кодекси 116-123 моддалари.

(1994 йил 30-ноябрь).

5.

RF «О некоммерческих организасиях» №7-ФЗ от 12-января

1996 года // СЗ РФ 1996 – №3. Ст 145.

6.

Предпринимателъскоэ право.Учебник для вузов / Под. ред. проф.

Н.М. Коршунова, Н.Д. Эриашвили. 2-э изд перер.и.доп. М.: Закон и право,

2003. – С. 93.

7.

Юръева Т.В. «Экономика некоммерческих организасий», учеб.

Пособи. М.: Юрист, 2002. – С. 37.

Библиографические ссылки

Республикасининг Нодавлат нотижорат ташкилотлари ту+'рисида”ги конуни, Узбекистан Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси. 1999 йил № 5. 115-модда.

Зокиров И.Б. “Фукаролик хукуки” дарслик, 1-кисм. Т.: ТДЮИ, 2006.

Рахмонкулов Х.Р, Окюлов О.О. Узбекистан Республикаси Фукаролик Кодексига шарх” — 1 жилд, “Вектор-пресс”.: Тошкент - 2010.

Россия Федерацияси Фукаролик Кодекси 116-123 моддалари. (1994 йил 30-ноябрь).

RF «О некоммерческих организасиях» №7-ФЗ от 12-января 1996 года // СЗ РФ 1996 - №3. Ст 145.

Предпринимателъскоэ право.Учебник для вузов / Под. ред. проф. Н.М. Коршунова, Н.Д. Эриашвили. 2-э изд перер.и.доп. М.: Закон и право, 2003. - С. 93.

Юръева Т.В. «Экономика некоммерческих организасий», учеб. Пособи. М.: Юрист, 2002. - С. 37.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов