ЖИНОЯТЛАРНИ ТЕРГОВ ҚИЛИШДА ФОЙДАЛАНИЛАДИГАН КОМПЬЮТЕР АХБОРОТЛАРИ

Поделиться
Турғунов, А. (2022). ЖИНОЯТЛАРНИ ТЕРГОВ ҚИЛИШДА ФОЙДАЛАНИЛАДИГАН КОМПЬЮТЕР АХБОРОТЛАРИ. Наука и научный потенциал: основа устойчивого инновационного развития общества, 1(1), 68–77. https://doi.org/10.47689/inlibrary-SSPBSIDS-2022-pp68-77
Асроржон Турғунов, Бош прокуратура Академияси

Жиноятчиликка қарши курашиш ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тўғрисидаги қонунлар ижроси устидан назорат кафедраси ўқитувчиси

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

Мазкур мақола мамлакатимизда ахборотлаштириш соҳасида олиб борилаётган ислоҳотлар, бу борадаги ахборот технологияларини такомиллашуви, ахборот, компьютер ахборотлари мазмун ва моҳиятига бағишланган. Жиноят ишларини тергов қилишда замонавий ахборот технологияларидан фойдаланиш имкониятлари ёритилган.


background image

Наука и научный потенциал: основа

Устойчивого инновационного развития

общества (Ташкент, 15 мая 2022 года)

68

ЖИНОЯТЛАРНИ ТЕРГОВ ҚИЛИШДА ФОЙДАЛАНИЛАДИГАН

КОМПЬЮТЕР АХБОРОТЛАРИ

Турғунов Асроржон Анварович

Бош прокуратура Академияси Жиноятчиликка қарши курашиш ва

ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тўғрисидаги

қонунлар ижроси устидан назорат кафедраси ўқитувчиси

al-asror@mail.ru

Аннотация:

Мазкур мақола мамлакатимизда ахборотлаштириш

соҳасида олиб борилаётган ислоҳотлар, бу борадаги ахборот

технологияларини такомиллашуви, ахборот, компьютер ахборотлари

мазмун ва моҳиятига бағишланган. Жиноят ишларини тергов қилишда

замонавий ахборот технологияларидан фойдаланиш имкониятлари

ёритилган.

Таянч сўзлар:

компьютер, ЭҲМ, ахборот, замонавий ахборот

технологиялари, тергов, терговчи.


Ҳозирги замонавий шароитида ахборот технологиялари инсон

фаолиятининг деярли барча соҳаларига жадал жорий этилмоқда. Ўтган

асрнинг 90-йиллари бошларида қисқа вақт ичида илмий-техникавий

тараққиёт ахборотни йиғиш, қайта ишлаш, тўплаш, сақлаш, қидириш ва

тарқатиш жараёнларини босиб ўтди.

XXI аср дунё миқёсида “ахборотлар асри” деб эътироф этилди. Асрнинг

бундай ном билан аталишига XX асрнинг инсон томонидан яратилган энг

муҳим ютуқларидан бири бўлмиш компьютернинг кашф қилиниши ва

унинг ҳаётнинг барча соҳаларига кириб борганлиги билан бевосита боғлиқ

десак, муболаға бўлмайди. Инсоният ўз тарихидаги навбатдаги катта
ютуқни қўлга киритди.

Бу ўзгаришлар жаҳон ҳамжамиятининг ахборотни яратиш,

ўзгартириш ва истеъмол қилиш билан боғлиқ бўлган ахборот соҳасининг

шаклланишига олиб келди ва кўп жиҳатдан бутун дунёда ижтимоий-

иқтисодий муносабатларнинг янада ривожланишини олдиндан белгилаб

берди. Ҳозирги вақтда компьютер техникаси ва дастурий таъминот саноати

жаҳон иқтисодиётининг энг жадал ривожланаётган тармоқларидан бири

ҳисобланади.

Агар ХХ асрнинг 90-йиллари бошларида шахсий компьютерлар

камдан-кам бўлган бўлса, ҳозир улар ўн миллионлаб фойдаланувчиларга
хизмат кўрсатмоқда. Бугунги кунда дунёда йилига 100 миллиондан ортиқ

шахсий компьютерлар ишлаб чиқарилмоқда.


background image

Наука и научный потенциал – Основа

Устойчивого инновационного развития

общества (Ташкент, 15 мая 2022 года)

69

Биз уни дастлаб барча сингари катта ютуқ сифатида тан олдик, лекин

мана компьютернинг кашф қилинганидан буён ярим асрга яқин вақт ўтса-

да, бу ноёб кашфиёт янгидан-янги муаммоларни, қолаверса, ай¬рим

ҳолларда, очилмай қолаётган (латент) жиноят турларининг келиб

чиқишига бевосита сабаб бўлмоқда.

Ахборотни ривожлантириш ва такомиллаштириш технологиялар,

техник воситалар ишлаб чиқариш ва кўламини кенгайтириш компьютер

технологиялари, алоқа қурилмаларини такомиллаштириш, бундай

қурилмаларнинг мавжудлиги ва энг муҳими, ўз амбитсияларини қондириш
шаклида инсон омилининг мавжудлиги ёки очкўзлик ижтимоий хавфли

хатти-ҳаракатларнинг янги турини келтириб чиқарди.

Шуни таъкидлаш керак, замонавий жиноятчилар ўзларининг

ноқонуний фаолиятида тобора фаоллашмоқда. Шахсий компьютерлар,

электрон почта, мобил алоқа ва бошқа замонавий юқори технологияли

воситалар фойдаланиш ўғирлик, фирибгарлик, ўзлаштириш ёки растрата

қилиш, мулкка зарар етказиш, товламачилик каби кўплаб "анъанавий"

жиноятлар компьютерга рухсатсиз кириш, зарарли маълумотлар яратиш,

фойдаланиш ва тарқатиш, компьютер дастурлари, компьютерлар,

уларнинг тизимларининг ишлаш қоидаларини бузиш билан биргаликда
содир этилмоқда.

Сўнгги пайтларда компьютер воситаларидан фойдаланиш билан

содир этилган жиноятлар сонининг кўпайиши уларни тўлиқ ва ҳар

томонлама тергов қилиш, текшириш усуллари ишлаб чиқиш заруратини

келтириб чиқармоқда.

Бу муаммоларни ҳал қилишдан олдин ахборот ва ахборотлаштириш

жараёнларининг моҳиятини чуқур англаш мақсадга мувофиқ бўлар эди.

Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига кўра, ахборот материя,

энергия, замон ва макон синга¬ри оламнинг фундаментал асосларидан

бири ҳисобланади. У материянинг инъикос, тузилиш ва хилма-хиллик

сингари хусусиятлари билан боғлиқдир. Ахборот атроф-муҳитдаги

объектлар ва ҳодисалар ҳамда уларнинг ноаниқлик даражасини

камайтирадиган

хусусиятлари

ва

муносабатлари

тўғрисидаги

маълумотлардир. Ўзбекистон Республикаси мустақилликка эришгач,

бошқа соҳалар сингари ахборот хавфсизлиги ва ахборотлаштириш

жараёнида юзага келаётган муносабатларни тартибга солиш ҳамда бу

соҳадаги қонунларни бузганлик учун жавобгарлик масалаларига катта

эътибор қаратилди.

Бугунги кунда Ўзбекистон Республикасининг бир қатор қонун

ҳужжатлари ушбу турдаги муносабатларни тартибга солишга қаратилган.
Жумладан, Ўзбекистон Республикасининг 1997 йил


background image

Наука и научный потенциал: основа

Устойчивого инновационного развития

общества (Ташкент, 15 мая 2022 года)

70

24 апрелдаги “Ахборот олиш кафолатлари ва эркинлиги тўғрисида”ги

Қонуни, 2002 йил 12 декабр куни “Ахборот эркинлигининг принциплари ва

кафолатлари тўғрисида”ги Қонуни, 2003 йил 11 декабр куни

“Ахборотлаштириш тўғрисида”ги Қонуни, 2007 йил 25 декабрдаги

“Ахборотлаштириш ва маълумотлар узатиш соҳасида қонунга хилоф

ҳаракатлар содир этганлик учун жавобгарлик кучайтирилганлиги

муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун

ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида” ги Қонуни ва

2006 йил 4 апрелдаги “Автоматлаштирилган банк тизимида ахборотни
муҳофаза қилиш тўғрисида” ги, Қонуни, 2019 йил 02 июлдаги “Шахсга доир

маълумотлар тўғрисида”ги бир қатор қонунлар ушбу соҳадаги

муносабатларни ҳамда унга қарши содир этилган жиноятларни тартибга

солишнинг ҳуқуқий асоси ҳисобланади.

“Ахборот” сўзи лотинча “information” сўзидан олинган бўлиб, бирор

иш ҳолати ёки киши фаолияти ҳақида маълум қилиш, хабар бериш ёҳуд

бирор нарса ҳақида маълумот деган маънони англатади.

Ахборот тушунчаси юзасидан турли адабиётларда баъзи бир фикрлар

билдирилган. Жумладан; И.Я. Козаченко, З.А. Незнамов, Г.П. Новоселовлар

“Ахборот – тақдим этиш ва ташкил қилиш юзасидан маълумотлар
мажмуасининг объектив шакли ҳисобланиб, маълумотлар базасида

жойлашган ҳамда ЭХМ ёрдамида топиш ва қайта ишлаш учун

тизимлаштирилган маълумотлардир” – деган фикрни илгари суради.

В.А. Дуленко эса “Ахборот – турли хил объектлар, воқеа, ходиса ва

жараёнлар шаклида намоён бўладиган, инсон ёки автоматик қурилмалар

томонидан расмий қайта ишлаш учун қабул қилинадиган маълумотлар

мажмуидир” – деб тарифлайди.

Ўзбекистон

Республикасининг

“Ахборот

эркинлигининг

принциплари ва кафолатлари тўғрисида”ги Қонунида “Ахборот –

манбалари ва тақдим этилиш шаклидан қатъи назар шахслар, предметлар,

фактлар, воқеалар, ҳодисалар ва жараёнлар тўғрисидаги маълумотлар”

сифатида таърифланган. Ушбу таъриф ахборот тушунчасига берилган энг

оддий ва аниқ жавобдир. Бироқ гап компьютер ахборотлари ҳақида

кетганда бу таърифга баъзи бир ўзгартиришлар киритишга тўғри келади.

Айни дамда ахборот ва маълумот тушунчаларини ҳам бир-биридан

фарқлаш зарур. Бизнинг фикримизча “Компьютер ахбороти – манбалари ва

тақдим этилиш шаклидан қатъи назар шахслар, предметлар, фактлар,

воқеалар, ҳодисалар ва жараёнлар тўғрисидаги тизимлаштирилган

маълумотлар

мажмуи”дир.

Яъни,

маълумотлар

бир

тизимга

солинганидагина ахборот сифатида мавжуд бўлади.

Маълумот эса ахборотга нисбатан тор тушунча бўлиб, ахборотнинг

муайян бир қисмн ёки кичик бирлигини ташкил қилади.


background image

Наука и научный потенциал – Основа

Устойчивого инновационного развития

общества (Ташкент, 15 мая 2022 года)

71

Айни дамда компьютер ахборотларини криминалистика нуқтаи

назаридан шартли равишда қуйидаги турларга ажратиш мумкин.

Компьютер воситалари ва дастурларини бошқариш фаолиятига оид

ахборотлар – муайян дастур, компьютер техникаси ёки унинг қисмини

бошқариш оид тизимли ахборотлардир. Ушбу дастурлар орқали

компьютердан

фойдаланувчилар

ўзлари

учун

керакли

бўлган

ахборотларни излаш, топиш, олиш, сақлаш, қайд қилиш, тадқиқ қилиш ва

яратиш ёки бошқа шунга ўхшаш вазифаларни бажариши мумкин. Улар

жумласига Microsoft office, Windows, Norton commander, ўйин дастурлари ва
шу каби бошқа программаларни киритиш мумкин.

Компьютер бошқарув фаолиятини издан чиқаришга оид ахборотлар –

мустақил ишлаш ва ўз-ўзидан кўпайиш ҳусусиятига эга бўлган, муайян

ғаразли функция (вазифа)ни амалга ошириш мақсадида бошқарув

дастурлари таркибида ёзилган махсус (вирус) дастурдир. Ушбу дастурдар

жумласига (троя оти (Trojan Horses), чувалчанг (Worms), боот сектор

(Bootsector viruses), макро (Macro viruses), оператив хотирада яшовчи

(Memory Resident Viruses), ўзгарувчан (Polymorphic viruses), рооткит

(Rootkit viruses), вақт бомбаси (Time or Logic Bombs) ва шу каби бошқа бир

қатор вирус программаларини киритиш мумкин.

Зарар келтирувчи дастурларни аниқлаш, ушлаш, даволаш ва йўқ

қилишга оид ахборотлар – янги вирусларни топиш мавжудларини даволаш

ёки йўқ қилиш ҳамда зарарланмаган дастур ва ахборотларни ҳимоя

қилишга оид маҳсус программалар. Буларга турли ҳил антивирус (Eset Not

32, Aidstest, DrWeb, Adinf, AVP, ВоotCHK ва Norton Antivirus, Каspersky

Security) дастурларини мисол тариқасида келтириш мумкин.

Йўқотилган маълумотларни қайта тикловчи ахборотлар – компьютер

хотирасидан ўчиб кетган ёки қасддан йўқ қилинган ахборотларни

дастлабки холатига келтириб тикловчи дастурлар. Бунда компьютер

хотираси ёки ахборот ташувчиларнинг форматланмаганлигига алоҳида

эътибор қаратиш лозим. Агарда, форматланиш якунланган бўлса

йўқотилган маълумотларни қайта тиклаш имконсиздир. Ушбу турдаги

дастурлар сирасига Handy Recovery ва шу каби программаларни киритиш

мумкин.

Инсон онги, соғлиғи ва хоҳиш-истагига таъсир этувчи ахборотлар –

муайян ғаразли функция (вазифа)ни амалга ошириш мақсадида бошқарув

ёки бошқа дастурлар таркибида ёзилган ёҳуд алоҳида тузилган, шахснинг

кўриш, эшитиш ёки англаш қобилияти орқали унинг онги, соғлиғи ва

хоҳиш-истагига бевосита таъсир этувчи махсус дастур ёки ахборот.

Бевосита таъсир – понографик дастур, авдио, видео, суръат, овоз ёки

шу каби ахборотлар орқали амалга оширилади.

Ўз навбатида ахборотларнинг ҳам бир қатор турлари мавжуд:


background image

Наука и научный потенциал: основа

Устойчивого инновационного развития

общества (Ташкент, 15 мая 2022 года)

72

Ахборотдан фойдаланиш даражасига кўра – махфий, оммавий ва

ҳужжатлаштирилган ва тақдим этилиши мумкин бўлмаган ахборотлар.

Махфий ахборот – фойдаланилиши қонун ҳужжатларига мувофиқ

чеклаб қўйиладиган ҳужжатлаштирилган ахборотдир.

Оммавий ахборот – чекланмаган доирадаги шахслар учун

мўлжалланган ҳужжатлаштирилган ахборот, босма, аудио, аудиовизуал

ҳамда бошқа хабарлар ва материаллар.

Ҳужжатлаштирилган ахборот – муайян риквизитга эга бўлган

идентификация қилиш имконини берувчи электрон ёки моддий жисмда
қайд этилган ахборотдир.

Тақдим этилиши мумкин бўлмаган ахборот – Давлат органлари,

фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, жамоат бирлашмалари,

корхоналар, муассасалар, ташкилотлар ва мансабдор шахслар давлат сири

ёки қонун билан қўриқланадиган бошқа сирдан иборат ахборотдир.

Ахборотларнинг маҳфийлик даражасига кўра – ўта муҳим, мутлоқа

маҳфий ва маҳфий ахборотлар.

Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида “ахборот” тушунчаси турли

ижтимоий муносабатларни тартибга соладиган қонунчилик ҳужжатларида

кенг тарзда ўз аксини топган. Унга: оммавий ахборот; шахсларга оид
ахборот; ижодий фаолият натижаси ҳисобланадиган фан, адабиёт ва санъат

асарлари; расмий ҳужжатлар (қонунлар, қонуности ҳужжатлари ва

шунингдек, уларнинг расмий таржималари); махфий (конфеденциал)

ахборот; давлат сири; реклама ва бошқалар киришлиги қайд этилган.

Ўзбекистон Республикаси ҳукумати билан Қозоғистон республикаси

ҳукумати ўртасидаги “Махфий ахборотни ўзаро ҳимоя қилиш тўғрисида”ги

битимда маҳфий ахборот тушунчасига қуйидагича таъриф берилган:

Махфий ахборот бу – тарқатилиши ҳарбий, иқтисодий, фан ва

техникавий, ташқи иқтисодий, ташқи сиёсий, разведка, контрразведка,

тезкор қидирув фаолияти ва умум қабул қилинган халқаро ҳуқуқ

нормаларига зид бўлмаган бошқа соҳалардаги фаолиятни самарали амалга

ошириш мақсадида давлат томонидан чекланган, давлат, хизмат ва ҳарбий

сирларни ўз ичига олувчи, давлат ҳимоясида бўлган маьлумотлар. Яъни,

маҳфий ахборот давлатнинг сиёсий, ҳарбий, иқтисодий, фан ва техника ёки

бошқа соҳалардаги фаолиятига оид давлат томонидан чекланган ва давлат

муҳофазасида бўлган маьлумотлар ҳисобланади. Ушбу турдаги

ахборотларнинг

ўзига

хос

ҳусусияти

давлат

органларининг

манфаатларини ҳимоя қилишга қаратилганлигидир.

Ўта муҳим ахборот – тарқатилиши туфайли Ўзбекистон Республикаси

миллий хавфсизлигига бир ёки бир неча санаб ўтилган соҳаларда зарар

етказиши мумкин бўлган ҳарбий, ташқи сиёсий, иқтисодий, фан ва

техникавий, разведка, контрразведка ва тезкор қидирув фаолияти


background image

Наука и научный потенциал – Основа

Устойчивого инновационного развития

общества (Ташкент, 15 мая 2022 года)

73

соҳаларига тааллуқли маълумотлардир. Ушбу турдаги ахборотлар бевосита

давлатнинг миллий ҳавфсизлиги билан боғлиқдир. Давлатнинг миллий

ҳавфсизлик дейилганда мамлакат ахолиси, чегаралари, терреторияси ва

суверенитетининг яхлитлиги, уни сақлаш ва ҳимоя қилиш, сиёсий ва

ҳарбий салоҳияти, табиий бойликлари ёки экологияси каби масалалар

тушунилиши лозим.

“Мутлақо маҳфий” – тарқатилиши туфайли Ўзбекистон Республикаси

миллий хавфсизлигига, давлат органи манфаатларига ёки Ўзбекистон

Республикаси иқтисодиёти тармоғига бир ёки бир неча санаб ўтилган

соҳаларда зарар етказиши мумкин бўлган ҳарбий, ташқи сиёсий,

иқтисодий, фан ва техникавий, разведка, контрразведка ва тезкор қидирув

фаолияти соҳаларига тааллуқли маълумотлардир. Ушбу турдаги

ахборотлар юқорида таъкидлаб ўтилаган давлатнинг миллий ҳавфсизлиги

ва давлат органларининг манфаатлари каби масалалардан ташқари

республика иқтисодиёти тармоғи ҳисобланган нефът, газ, электр-энергия,

кончилик, оғир металлургия, автосаноат ва шу каби бошқа бир қатор

иқтисодий тармоқларга оид маълумотларни ҳам қамраб олади.

Ўзбекистон Республикасининг давлат сири бу – давлат томонидан

қўриқланадиган ва махсус рўйхатлар билан чегаралаб қўйиладиган

алоҳида аҳамиятли, мутлақо маҳфий ва маҳфий ҳарбий, сиёсий, иқтисодий,

илмий-техникавий ва ўзга хил маълумотлардир. Давлат сирлари

Ўзбекистон Республикасининг мулкидир.

Юридик адабиётларда “сир” тушунчаси бўйича бир қатор таърифлар

ишлаб чиқилган. Ўзбекистон Республикасининг “Давлат сирларини сақлаш

тўғрисида”ги Қонунининг 1-моддасида: давлат томонидан қўриқланадиган

ва махсус рўйхатлар билан чегаралаб қўйиладиган алоҳида аҳамиятли,

мутлақо махфий ва махфий ҳарбий, сиёсий, иқтисодий, илмий-техникавий

ва ўзга хил маълумотлар Ўзбекистон Республикасининг давлат сирлари

ҳисобланади. Давлат сирлари Ўзбекистон Республикасининг мулкидир, деб

белгилаб қўйилган. Албатта, фақат чекланган фойдаланиш режими

белгиланган ахборотларгина ушбу соҳа доирасида ҳуқуқий тартибга

солинади. Мазкур соҳадаги миллий қонунчилигимизни таҳлил қилиш шуни

кўрсатадики, 30 дан ортиқ сир тутиладиган ахборотлар фуқароларнинг бу

борадаги ҳуқуқ ва эркинликларини амалга оширишларини чеклайди. Шу

ўринда, қонун

билан

муҳофаза

этиладиган

сир тутиладиган

ахборотларнинг қуйидаги 4 та гуруҳини ажратиб кўрсатиш мумкин:

1) шахсий ҳаёт сири; 2) касбий сир; 3) тижорат сири; 4) давлат сири.

Ошкор этилиши республика ҳарбий-иқтисодий имкониятларининг

сифат ҳолатига салбий таъсир этиши ёки Ўзбекистон Республикасининг

мудофаа қобилияти, давлат хавфсизлиги, иқтисодий ва сиёсий

манфаатлари учун бошқа оғир оқибатлар келтириб чиқариши мумкин

бўлган маълумотлар давлат сирини ташкил этади.


background image

Наука и научный потенциал: основа

Устойчивого инновационного развития

общества (Ташкент, 15 мая 2022 года)

74

Ошкор этилиши Ўзбекистон Республикасининг мудофаа қоби¬лияти,

давлат хавфсизлиги ва Қуролли Кучлари учун оғир оқибатлар келтириб

чиқариши мумкин бўлган ҳарбий хусусиятга эга маъ¬лумотлар ҳарбий

сирни ташкил этади.

Ошкор этилиши Ўзбекистон Республикаси манфаатларига зарар

етказиши мумкин бўлган фан, техника, ишлаб чиқариш ва бошқарув

соҳасига доир маълумотлар хизмат сирини ташкил этади.

Ахборотларни маҳфийлаштириш ва маҳфийликдан чиқариш бевосита

Ўзбекистон Республикасининг “Давлат сирларини сақлаш тўғрисида”ги

Қонунга

ҳамда

Ўзбекистон

Республикаси

Вазирлар

Маҳкамаси

тасдиқлайдиган маълумотларнинг махфийлик даражасини аниқлаш ва

белгилаш тартиби тўғрисидаги Низом ва Ўзбекистон Республикасида

маҳфийлаштирилиши лозим бўлган маълумотлар Рўйхатига мувофиқ

махсус ваколатли давлат органи томонидан амалга оширилади.

Маҳфийлаштирилиши фуқаронинг шахсий хавфсизлигига таҳдид

соладиган ахборот давлат сирларига мансуб деб топилиши мумкин эмас.

Ахборот тақдим этиш шаклига кўра – моддий ёки электрон

кўринишдаги ахборотларга бўлинади.

Ахборот қайд қилиш шаклига кўра – белгили, матнли, графикли,

тасвирий, овозли ахборотлар.

Ўзбекистон Республикаси 2002 йил 12 декабрда қабул қилинган

“Ахборот эркинлиги принциплари ва кафолатлари тўғрисида”ги Қонуни

нормаларига биноан, ахборот очиқ ва ошкора бўлиши керак, махфий

ахборот бундан мустасно.

Махфий ахборотга қуйидагилар кирмайди:

фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари, уларни рўёбга чиқариш

тартиби тўғрисидаги, шунингдек давлат ҳокимияти ва бошқарув

органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, жамоат

бирлашмалари ва бошқа нодавлат нотижорат ташкилотларининг ҳуқуқий

мақомини белгиловчи қонунчилик ҳужжатлари;

экологик, метеорологик, демографик, санитария-эпидемио¬логик,

фавқулодда вазиятлар тўғрисидаги маълумотлар ҳамда аҳолининг, аҳоли

пунктларининг, ишлаб чиқариш объектлари ва коммуникацияларнинг

хавфсизлигини таъминлаш учун зарур бўлган бошқа ахборотлар;

ахборот-кутубхона муассасаларининг, архивларнинг, идоравий

архивларнинг ва Ўзбекистон Республикаси ҳудудида фаолият кўрсатаётган

юридик шахсларга тегишли ахборот тизимларининг очиқ фондларидаги

мавжуд маълумотлар.

Давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи

бошқариш органлари, жамоат бирлашмалари ва бошқа нодавлат

нотижорат ташкилотлари жамият манфаатларига тааллуқли воқеалар,

фактлар, ҳодисалар ва жараёнлар тўғрисида қонунчиликда белгиланган

тартибда оммавий ахборот воситаларига хабар бериши шарт.


background image

Наука и научный потенциал – Основа

Устойчивого инновационного развития

общества (Ташкент, 15 мая 2022 года)

75

Давлат ҳар кимнинг ахборотни излаш, олиш, текшириш, тарқатиш,

ундан фойдаланиш ва уни сақлаш ҳуқуқини ҳимоя қилади. Жинси, ирқи,

миллати, тили, дини, ижтимоий келиб чиқиши, эътиқоди, шахсий ва

ижтимоий мавқеига қараб ахборот олиш ҳуқуқи чекланишига йўл

қўйилмайди.

Давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи

бошқариш органлари, жамоат бирлашмалари ва бошқа нодавлат

нотижорат ташкилотлари ҳамда мансабдор шахслар қонун ҳужжатларида

белгиланган тартибда ҳар кимга ўзининг ҳуқуқлари, эркинликлари ва

қонуний манфаатларига дахлдор бўлган ахборот билан танишиб чиқиш

имкониятини таъминлаб беришга, мақбул ахборот ресурслари яратишга,

фойдаланувчиларни фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва

мажбуриятларига, уларнинг хавфсизлигига доир ҳамда жамият

манфаатларига тааллуқли бошқа масалалар юзасидан ахборот билан

оммавий тарзда таъминлашга мажбурдирлар. Ўзбекистон Республикасида

цензурага ва ахборотни монополлаштирилишига йўл қўйилмайди.

Ўзбекистон Республикасининг қонунларига мувофиқ “Ўта муҳим”,

“Мутлақо маҳфий” ва “Маҳфий” каби устхат билан белгиланган ахборот

давлат маҳфий ҳужжатларига ҳисобланади.

Яна шуни таъкидлаб ўтиш жоизки, ҳар қандай компьютер техника ва

технологиясини харакатга келтирувчи куч бу – ахборотдир. Яъни,

жиноятчи шахс айнан компьютер ахборотлари ёки дастурларидан

фойдаланган ҳолда муайян жиноятни содир этади. Бу ўз навбатида

президентимиз И.А. Каримовниг “ХХI аср – информацион ҳуружлар

давридир” деган фикрини нечоғлик тўғри эканлигини исботлайди. Бу

ҳуружлар муайян ғоя, мафкура ёки ахборот кўринишида намоён бўлади.

Юқорида кўрсатилган ахборотлар ва компьютер техникасидан

жиноий мақсадаларда қуйидаги шаклларда фойдаланилади.

Компьютер дастурларидан жиноят объекти сифатида фойдаланиш

(қонунга ҳилоф равишда кўчириш, вируслар билан зарар етказиш ва

бошқалар);

Компьютер дастурларидан жиноят воситаси сифатида фойдаланиш

(қонунга ҳилоф равишда компьютер тизимларига кириш, компьютер

ахборотларини сохталаштириш ва х.к.);

Тажоввуз объекти бўлиб компьютер техникаси ҳисобланган ҳолатлар

(компьютерни ўғирлаш);

ЭҲМ техник воситаларини жиноят содир этиш воситаси сифатида

фойдаланиш (ахборот базаларини қалбакилаштириш, ЭҲМдан фойдаланиб

ҳужжатларни қалбакилаштириш ва бошқалар).

Тадқиқот натижаларига кўра, терговчи жиноятларни тергов қилишда

компьютер ахборотларни йиғиш ва улардан фойдаланиш билан боғлиқ

фаолиятида бир қатор муаммоларга дуч келади.


background image

Наука и научный потенциал: основа

Устойчивого инновационного развития

общества (Ташкент, 15 мая 2022 года)

76

Биринчидан, ахборот манбаларидан олинган ашёвий далилларни

процессуал жиҳатдан тўғри мустаҳкамлаш ва уларни қайд қилиш ва олиб

қўйиш. Шу ўринда, тадқиқотчи Ш. Бободўстовнинг: “Ўзбекистон

Республикаси Жиноят процессуал кодекси 73-моддасида холислар

суриштирувчи, терговчи, прокурор томонидан тергов ёки бошқа

ҳаракатлар ўтказилганини, уни ўтказиш жараёни ва натижаларини

тасдиқлаш учун ушбу Кодексда назарда тутилган ҳолларда чақирилиши

кўрсатилган. Шунингдек, Қонуннинг 352-моддасида тергов ҳаракатларини

ўтказишда холисларнинг иштироки белгиланган. Унга кўра, дастлабки
терговда олиб қўйиш, тинтув ўтказиш, кўздан кечириш, гувоҳлантириш,

эксперимент ўтказиш, таниб олиш учун кўрсатиш, кўрсатувни ҳодиса юз

берган жойда текшириш, эксперт тадқиқотини ўтказиш учун намуналар

олиш, мурдани эксгумация қилиш каби тергов ҳаракатларини ўтказишда

камида икки нафар холис иштирок этиши лозим. Ўзбекистон Республикаси

Жиноят процессуал кодексининг

76, 78-моддаларида назарда тутилган асослар бўлмагани боис, кўздан

кечириш тергов ҳаракатининг барча турида холисларни иштирокини

мажбурий ҳисоблаш мумкин. Айтиш мумкинки, ушбу ҳолат ахборот

технологиялари соҳасида содир этилган жиноятларга ҳам таалуқли.

Ўзбекистон Республикаси жиноят-процессуал қонунчилигига биноан

тергов ёки суд ҳаракатининг бориши ва натижалари акс эттирилган

фотосуратлар, фонограммалар, видеоёзувлар, кинотасвирлар, қолиплар,

нусхалар, режалар, схемалар ва бошқалар баённомага илова қилинади. Ҳар

қайси иловада тергов ёки суд ҳаракатининг номи, ўтказилган жойи, санаси

кўрсатилган изоҳловчи матн бўлиши лозим. Бу изоҳловчи матнни

суриштирув ва дастлабки тергов босқичида суриштирувчи ёки терговчи ва

холислар, судда эса, раислик қилувчи ва суд мажлиси котиби ўз имзолари

билан тасдиқлайдилар. Тергов ҳаракати баённомаси билан таништирилган

шахслар баённоманинг ҳар бир саҳифаси остига ва унинг охирига имзо

чекадилар.

Дейлик, жиноят айнан ахборот технологиялари соҳасида содир этилди.

Ҳолат бўйича ҳодиса жойини кўздан кечириш баённомаси тузилиб, барча

топилган ашёвий далиллар унда қайд қилинади ва холислар томонидан

имзоланади. Шунингдек, ҳодиса жойидан топилган компьютер техник

воситалари ва компьютерлаштирилган қурилмалар ҳам белгиланган

тартибда ўралиб, муҳрланади. Бироқ, унинг ичидаги ахборотлар фақатгина

экспертиза текшируви натижасида аниқланади ва баҳоланади. Фикримизча,

кўздан кечириш тергов ҳаракатини бу тарзда олиб борилиши кейинчалик

кўздан кечириш тергов ҳаракатининг объективлиги ва эҳтимолли қонун
нормаларини бузилишига олиб келиши мумкин.


background image

Наука и научный потенциал – Основа

Устойчивого инновационного развития

общества (Ташкент, 15 мая 2022 года)

77

Мавжуд қонунчиликка кўра олинган далилларни далил сифатида

эътироф этиш учун холисларнинг иштироки муҳим принципиал аҳамиятга

эга. Агарда, кўздан кечириш жараёнида холислар иштирок этмаса,

компьютер ёки компьютерлаштирилган қурилмалардан олинган ашёвий

далиллар судда далил деб топилмаслиги мумкин. Бошқача қилиб айтганда,

холислар иштирокисиз олинган маълумотлар манфаатдор шахслар

томонидан тергов ва суд жараёнининг исталган вақтида ўзгартирилиши

ёки йўқотилиши мумкин. Шу боис, қонунийликни ва кўздан кечиришнинг

объективлигини таъминлаш учун кўздан кечириш жараёнида мутахассис
билан бир қаторда холисларнинг иштирокини ҳам таъминлаш мақсадга

мувофиқдир” деган фикрига қўшиламиз.

Иккинчидан, ЭҲМ ёки унинг ёрдамида олинган маълумотларни

манбаини дастлабки ёки хосила деб ҳисоблаш борасида ҳам муаммо

мавжуд.

Криминалистикада ахборотга содир этилган жиноятлар тўғрисидаги

билимлар мажмуи сифатида қаралади. Шу боис, биз кибернетика ва

криминалистикани уйғунлаштирган ҳолда ахборот ва унинг содир этилган

ижтимоий ҳавфли қилмиш билан сабабий боғланиши тўғрисида сўз

юритишимиз мақсадга мувофиқ.

Инсон томонидан табиат қонуниятларини билиш жараёнларини

кенгайиши жиноий фаолият натижасида қолган изларни излаш жараёнини

кенгайишига олиб келади.

Компьютер жиноятлари бўйича умумий исботлаш тизими амалдаги

жиноят процессуал қонунчилиги доирасида исботлашнинг мантиқий

қонуниятларига бўйсунади. Бироқ, электрон ҳисоблаш техникасининг

ўзига хослиги мазкур турдаги жиноятларни тергов қилишда далилларни

тўплаш ва уни баҳолашнинг ўзига хос фаолиятини назарий жиҳатдан

аниқлаш лозимлигини тасдиқлайди.

Библиографические ссылки

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов