Наука и научный потенциал – Основа
Устойчивого инновационного развития
общества (Ташкент, 15 мая 2022 года)
91
АХБОРОТ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИДАН ФОЙДЛАНИБ СОДИР
ЭТИЛГАН ЖИНОЯТЛАРНИ ТЕРГОВ ҚИЛИШДА МУТАХАССИС-
ЭКСПЕРТ ИШТИРОКИ
Турғунов Асроржон Анварович
Бош прокуратура Академияси Жиноятчиликка қарши курашиш
ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тўғрисидаги қонунлар ижроси
устидан назорат кафедраси ўқитувчиси
E-mail: al-asror@mail.ru
Аннотация:
Мазкур
мақолада
компьютер
техникаларида
фойдаланган ҳолда содир этилган жиноятларни тергов қилишда ахборот
ва юқори компьютер технологияларидан фойдаланиш соҳасида махсус
билимларни қўллаш, мутахассис ва экспертларни жалб қилиш, терговчи
билан уларнинг ўзаро ҳамкорлиги масалалари кенг ёритилган.
Таянч сўзлар:
компьютер, замонавий ахборот технологиялари,
ҳисоблаш техника воситаси, мутахассис, эксперт, суд экспертизаси, тергов,
терговчи.
Бутун дунёда ҳам, хусусан, Ўзбекистон Республикасида ҳам
юқори технологияларнинг ривожланиши, замонавий ахборот ва
телекоммуникация тизимларининг техник имкониятларини жамият
фаолиятининг барча соҳаларига жорий этиш ва ахборотни ҳимоя
қилишнинг ҳозирги ҳолати жиноятнинг янги тури – телекоммуникатсия ва
компютер ахбороти соҳасидаги жиноятларнинг пайдо бўлиши учун
объектив шарт-шароитларни яратди.
Дунё миқёсида компьютер технологияларини жадал суратлар билан
такомиллашиб бориши бу борада содир этилаётган жиноятларни сони ва
сифатини ошишига замин яратмоқда.
Ҳозирда ахборот технологиялари соҳасидаги жиноятлар аксарият
ҳолларда оддий компьютер техникаси ёрдамида махсус дастурий таъминот
орқали телекоммуникация тармоқларига уланиш йўли билан содир этилмода.
Мазкур жиноятларни содир этишда юқори технологиялардан
фойдаланиш уларни содир этишда мутлақо янги ёки модификация
қилинган дастурлардан фойдаланишни назарда тутади. Жиноятчилар
компьютер техникаси ёки унинг дастурий таъминотини модификация
қилиб, ундан ижодий фойдаланади. Ўз навбатида, бу ҳаракатлар натижаси
компьютер жиноятларини юқори даражада латентлигини таъминлайди.
Ҳозирги вақтда компьютер жиноятларини содир этиш учун
қимматбаҳо компьютер техникаларини сотиб олиш шарт эмас. Амалий
жиҳатдан ҳар ким глобал Интернет тармоғидан жиноятни содир этиш учун
Наука и научный потенциал: основа
Устойчивого инновационного развития
общества (Ташкент, 15 мая 2022 года)
92
зарур ҳаракатлар алгоритмини ўзида жамлаган зарар келтирувчи
дастурларни топиши ҳамда ундан фойдаланиши мумкин. Бу турдаги
дастурларга улардан фойдаланиш инструкцияси ҳам илова қилинади.
Мазкур ҳолатлар компьютер ахборотлари соҳасида содир этиладиган
жиноятларнинг сонини сезиларли даражада оширади.
Юқори технологиялар соҳасидаги жиноятларнинг кенг тарқалиши
ҳуқуқни мухофаза қилувчи орган ходимларини мавжуд компютер
тизимларининг техник имкониятларини ҳар томонлама ўрганиш, уларни
ушбу фаолият соҳасидаги ҳуқуқбузарликларга қарши курашишда қўллаш
ва улардан фойдаланиш заруриятига муқаррар равишда олиб келади.
Жиноят ишларини тергов қилиш ва айбдорларни фош этишда
олинган ашёвий далилларни текшириш учун муайян маълумотларни
компьютер
маълумотларини
унинг
тармоқлари,
сетлари
ва
компьютернинг ўзидан олиш зарур. Бундай текширувлар махсус билимга
эга бўлган шахслар томонидан ўтказилади.
Юқори технологиялар ва компьютер маълумотларидан фойдаланиш
билан боғлиқ жиноятларни тергов қилиш масалаларига бағишланган
махсус
адабиётлар
таҳлили
қуйидаги
босқичларда
компьютер
технологиялари соҳасида махсус билимлардан фойдаланиш заруриятини
келтириб чиқаради.
1. Воқеа жойини кўздан кечириш босқичида
2. Тезкор-қидирув доирасида тадқиқот тайинлашда
3. Жиноий иш қўзғатиш босқичида
4. Тергов тахминлари ишлаб чиқишда
5. Тезкор-қидирув тадбирлари режасини тайёрлашда
6. Судга оид экспертизаларни тайинлашда ва суд экспертизаси
хулосаларидан фойдаланишда
7. Кейинги тергов ҳаракатлари режасини тайёрлашда (тинтув, олиб
қўйиш, сўроқ қилиш, юзлаштириш, тергов эксперименти)
Суд ва тергов органи ходимларининг ўзи экспертиза текшируви учун
зарур бўлган махсус билимга эга бўлган тақдирда ҳам экспертиза тайинлаш
заруратидан озод қилинмайди, чунки уларнинг процессуал ҳолати бўйича
ишни текширишда ўзига хос ваколати бўлиб, экспертиза ўтказадиган
мутахассисларнинг ваколатлари ҳам процессуал ҳолатидан келиб чиқади.
Бу тартиб экспертиза хулосаси холисона бўлишининг кафолатларидан
биридир.
Терговчининг етарли махсус билим ва зарур шарт шароитлар
мавжудлиги тўғрисидаги тушунчаси жиноят ишларини фош этиш ва тергов
қилиш жараёнида улардан фойдаланиш, жиноят процессининг турли
босқичларида мутахассислар ва экспертлар мутахассисларни жалб
этишнинг мақсадга мувофиқлигини холисона баҳолаш имконини беради.
Наука и научный потенциал – Основа
Устойчивого инновационного развития
общества (Ташкент, 15 мая 2022 года)
93
Шунга асосланиб, бу турдаги жиноятларни тергов қилишда терговга
қадар текширув мансабдор шахси, суриштирувчи ёки терговчи олдида
турган қуйидаги устувор вазифаларни белгилаш мумкин.
1. Аввало, терговчи минтақада суд экспертиза муассасаларининг
мавжудлиги, шунингдек тегишли мутахассисликлар бўйича мутахассислар
ёки экспертлари мавжудлиги, суд экспертиза муассасаларида техник
имкониятлар тўлиқлиги тўғрисидаги маълумотлар бўлиши керак.
Тақдим этилган маълумотлар у ёки бу мутахассиси ёки экспертини
жалб этишнинг мақсадга мувофиқлигини аниқлаш учун зарур
2. Шунингдек, терговчининг муаммоли масалалар юзасидан тегишли
мутахассислар билан маслаҳатлашиши тавсия этилади. Бу маълумотлар
терговчининг техник воситаларни олиб қўйиш, уларни қадоқлаш, ташиш
ва сақлаш билан боғлиқ кейинги тергов ҳаракатларини ва тезкор-қидирув
тадбирларини ўтказиш малакали бўлиши учун зарурдир.
3. Мутахассис ёки экспертни жалб қилишнинг мақсадга мувофиқлиги
учун терговчи тадқиқ қилинадиган техник воситалар, компьютер
технологияларининг, шунингдек ушбу компьютер технологияси дастурий
таъминотининг, периферик қурилмаларнинг мавжудлиги ва имкониятлари,
ишлаш қобилияти ҳақида тўлиқ маълумотга эга бўлиши керак.
Ушбу маълумот мутахассис ёки экспертлар учун ўрганишнинг
мураккаблигини,
техник
воситалар
мавжудлигини,
экспертиза
муассасасининг имкониятлари, шунингдек, тадқиқот объектларини
текшириш учун қарорда терговчига экспертлар томонидан ҳал қилиш учун
тақдим этилган саволларнинг матни тузишда ёрдам беришлари учун
зарурдир.
4. Терговчи, суриштирувчи тегишли ихтисослик бўйича мутахассис
ёки эксперт билан боғланишдан олдин компьютер техникасини олиб
қўйиш ва қадоқлашда мутахассисларни жалб қилиши мақсадга
мувофиқдир.
5. Экспертиза тайинлашда, тергов ҳаракатларини расмийлаштришда
терговчи томонидан жиноят процессуал қонуни талабларига қатъий амал
қилиши даркор.
Эксперт олдига қўйиладиган саволлар унинг махсус билимлари
доирасида бўлиши лозим. Бу талаб бузилиб, эксперт олдига унинг ваколат
доирасидан четга чиқадиган вазифалар қўйилса, у хулоса беришдан бош
тортиши мумкин. Текширув натижасида бериладиган хулосалар эса
экспертнинг билим доираси билан чегараланади ва унинг ваколатидан
ташқари чиқмаслиги керак.
Суд экспертизаси материалини тайёрлаш, эксперт ҳал қиладиган
саволларни тўғри белгилаш, солиштириб текшириш учун намуналар олиш
ва бошқа шу каби масалаларни амалга ошириш учун терговчи ёки суд
криминалистик техникаси соҳасидаги мутахассис маслаҳатини олиши
Наука и научный потенциал: основа
Устойчивого инновационного развития
общества (Ташкент, 15 мая 2022 года)
94
мумкин. Экспертиза тайинлаш даврида текширув объектларини кўчириб
олиш, мустаҳкамлаш, текширув вазифасини аниқ белгилаб, саволларни
экспертиза предметига оид равишда турли тадбирларини амалга
оширишда криминалист мутахассиснинг ёрдами жуда муҳим.
Суд ва тергов органи ходимларининг ўзи экспертиза текшируви учун
зарур бўлган махсус билимга эга бўлган тақдирда ҳам экспертиза тайинлаш
заруратидан озод қилинмайди, чунки уларнинг процессуал ҳолати бўйича
ишни текширишда ўзига хос ваколати бўлиб, экспертиза ўтказадиган
мутахассисларнинг ваколатлари ҳам процессуал ҳолатидан келиб чиқади.
Бу тартиб экспертиза хулосаси холисона бўлишининг кафолатларидан
биридир.
Жиноятга алоқадор бўлган ҳисоблаш техника воситаси (кейинги
матнларда ҲТВ деб юритилади)ни кўздан кечириш мақсадларини
қуйидагича ифодалаш мумкин:
1. Жиноятни ким, қандай мақсадда ва қандай шароитда содир
этганлигини аниқлаш учун жиноят натижасида юзага келган изларни
топиш.
2. Жиноят содир этиш механизмини тиклаш мақсадида қилмиш
шароитларини аниқлаш.
3. Ҳисоблаш техника воситасининг техник ҳолатини аниқлаш.
Ҳисоблаш техника воситасини дастлабки кўздан кечиришни амалга
оширганда рақамли ахборот ташувчилар ва компьютер эҳтиёт қисмлари
билан ишлаш қоидаларини биладиган криминалист‐мутахассиснинг
ёрдами керак бўлади.
Ҳисоблаш техника воситасини дастлабки кўздан кечиришда қўшимча
далилларни қайд қилиш учун рангли расм ёки видео тасвирга олишни
қўллаш мақсадга мувофиқдир, шунингдек қуйидагиларга эътибор бериш
лозим:
– ҲТВ ва қўшимча қурилмаларни атрофдаги жиҳозларга нисбатан
жойлашишига (ориентирли расмга олиш мақсадга мувофиқ);
– ҲТВ ва қўшимча қурилмаларнинг уланишларига (узелли расмга
олиш мақсадга мувофиқ);
– кўздан
кечириш
тергов
ҳаракатининг
бошида ҲТВнинг
мониторидаги тасвир ва принтердан чиқарилаётган ҳужжатлар, электрон
ҳужжатларнинг излари ва бошқа ашёвий далилларга (деталли расмга олиш
мақсадга мувофиқ).
ҲТВни кўздан кечириш баённомасида қуйидаги маълумотлар акс
эттирилиши лозим:
– ҲТВнинг тури, русуми, шакли (конфигурацияси), ранги, рақами
(инвентарь, завод ёки ҳисобга олиш рақами);
– уловчи ва электр энергияси билан таъминловчи симларнинг тури
(ишлатилиш мақсади), ранги ва ўзига хос аломатлари;
Наука и научный потенциал – Основа
Устойчивого инновационного развития
общества (Ташкент, 15 мая 2022 года)
95
– тергов ҳаракатини ўтказиш вақтида ҲТВнинг ҳолати (ишлаётган
ёки ўчирилган);
– ҲТВнинг техник ҳолати – ташқи кўриниши, корпусининг бутунлиги,
қўшимча
қурилмаларнинг
тўғри
уланганлиги,
чиқимга
оид
материалларнинг (тонер, қоғоз ва ҳоказо) мавждудлиги, рақамли ахборот
ташувчининг тури ва бошқалар. Бунда текшириш учун мутахассисни жалб
қилиш мақсадга мувофиқдир;
– электр токи манбаининг тури, унинг тактик‐техник тавсифи ва
техник
ҳолати
(ишчи
кучланиши,
частотаси,
иш
юкламаси,
сақлагичларнинг мавжудлиги, унга уланган техник воситалар сони,
розеткалар сони ва ҳоказо);
– ҲТВга қўшимча қурилмаларни улашга ёки ҲТВни электр алоқа
каналига уланиши учун мавжуд шароитлар (мутахассис томонидан
аниқланади);
– ҲТВнинг конструкциясидаги стандартга тўғри келмайдиган
ўзгаришлар ёки бузилишлар, айниқса жиноят жараёнида вужудга келиш
эҳтимоли бўлса;
– жиноят излари (бузиш қуролларининг излари, корпус ичига кириш
излари, бармоқ излари, сим бўлаклари ва ажратиш материаллари
(изоляция), қон, тери, соч, газлама толалари ва ҳоказо);
– ҲТВнинг атрофдаги техника воситаларига нисбатан жойлашиши;
– ҲТВнинг бошқа техника воситалари билан аниқ уланиш тартиби;
– ҲТВдаги мавжуд ахборот тури (очиқ ёки ёпиқ маълумотлар);
– кўздан кечирилаётган ҲТВда рухсатсиз киришга ёки
маълумотларнинг
тарқалиб
кетишига
қарши,
айниқса,
маълумотларни бутунлай йўқ қилиб юборадиган хусусий ҳимоя
воситаларининг мавжудлиги (мутахассис томонидан аниқланади);
– ҲТВ иш механизмларининг жойлашиши ва монитордаги тасвир
(ёқилган ҳолатда бўлган тақдирда);
– ҲТВни кўздан кечириш жараёнида мутахассис томонидан амалга
оширилган барча ҳаракатлар: тугмаларни босиш, дастурларни тўхтатиш,
ҲТВни ўчириш, қўшимча қурилмалар ва электр токидан ажратиш
тартиблари, ўлчаш асбобларининг кўрсатгичлари ва ҳоказо).
ҲТВ ва унга уланган қўшимча қурилмаларни батафсил кўздан
кечиришдан олдин, уларнинг ўзаро уланиш схемасини чизиш керак бўлади.
Ушбу схема фотожадвалга бириктирилиб, кўздан кечириш баённомасига
илова қилинади.
Чизилган схема, келгусида бўлиб ўтган воқеа тафси‐ лотларини тўлиқ
ёритиб бериш, далилларни батафсил ўрганиш, сабаб‐оқибат боғланишини
аниқлаш ҳамда тергов қилиш режасини тузишда самарали ёрдам беради.
Шунингдек, қўзғатилган жиноят иши материаллари тегишлилиги бўйича
Наука и научный потенциал: основа
Устойчивого инновационного развития
общества (Ташкент, 15 мая 2022 года)
96
ўзга тергов органига ўтказилган тақдирда, ушбу ҳужжатлар ҳодиса содир
бўлган жойга чиқмаган терговчида тегишли таассурот пайдо бўлишида
муҳим роль ўйнайди.
Эксперт‐криминалист томонидан ҲТВнинг бузилиши ва рақамли
ахборот ташувчиларда ахборотнинг ўчиб кетишига сабаб бўлиши мумкин
бўлган материаллар ва асбоб‐ ускуналарнинг ишлатилишига алоҳида урғу
берилиши лозим. Буларга қуйидагиларни киритса бўлади:
– магнитли материаллар (магнит порошоги);
– магнитли асбоблар (магнит мойқалами);
– магнитли ускуналар (электромагнит, металлодетектор);
– электр‐магнитнинг йўналтирилган тарқатувчи ускуналари (кучли
ёритгич лампалари, кучли инфрақизил ва ультрабинафша нур
тарқатувчилари);
– иситгич ускуналари;
– ишқорли‐кислотали материаллар ва ҳоказо.
Кўздан кечириш ва бошқа тергов ҳаракатларини амалга оширишда
юқорида айтиб ўтилганларни эҳтиёткорлик билан, ҳисоблаш техника
воситалари, рақамли ахборот ташувчилар ва улагич симлардан камида бир
метр масофада ишлатиш лозим.
Рақамли ахборот ташувчиларни кўздан кечириш тергов ҳаракати
тўғрисида тўхталишдан олдин, уларнинг энг кўп тарқалган турлари ҳақида
қисқа маълумотга эга бўлиш мақсадга мувофиқдир. Жумладан:
Винчестер – (винт, хард, қаттиқ диск) – одатда тизимли блокнинг
ичида жойлашади ва катта ҳажмдаги ахборотларни доимий сақлаш учун
мўлжалланган. Кўпинча ахборот “компьютерда ёзилган” деб айтилганда,
айнан винчестерда ёзилгани назарда тутилади. Ҳозирги кунда ташқи
қаттиқ дисклар ҳам кенг тарқалмоқда.
Эгилувчан дискетлар (флоппи диск, дискета) – пластик корпусга
жойлаштирилган диск, кўп маротаба ёзиш ва қайта ёзиш учун
мўлжалланган рақамли ахборотларни ташувчи портатив восита. Ҳозирги
кунда муомаладан деярли чиқиб кетган.
USB‐флеш‐тўплагич (флешка, флеш‐драйв) – USB интер‐ фейси орқали
компьютерга уланадиган, олиб юрувчи сифатида флеш‐хотира ишлатилган
рақамли ахборот ташувчиси.
SD‐карталар – портатив ускуналарда ишлатиш учун мўлжалланган
флеш‐хотира картаси. Бугунги кунда рақамли фотоаппаратлар, мобил
телефонлар, смартфонлар, чўнтак компьютерлари, электрон китоблар ва
ҳоказоларда кенг ишлатилмоқда.
Рақамли ахборот ташувчисини кўздан кечириш – ҳодиса содир бўлган
жойни кўздан кечириш жараёнида ёки алоҳида тергов ҳаракати сифатида
ўтказиш мумкин.
Наука и научный потенциал – Основа
Устойчивого инновационного развития
общества (Ташкент, 15 мая 2022 года)
97
Рақамли ахборот ташувчиларни кўздан кечиришнинг қонунийлиги ва
тўғрилигини исботловчи кафолат тергов ҳаракатида махсус танланган
холисларнинг иштирокидир. Ўзбекистон Республикаси Жиноят‐процессуал
кодексига асосан холис тергов ёки бошқа ҳаракатлар ўтказилганини, уни
ўтказиш жараёни ва натижаларини тасдиқлаш учун ишда иштирок этишга
жалб қилинади (73‐модда). Бевосита ўтказиладиган тергов ҳаракатларида
холис кўриш ва эшитиш қобилияти, шунингдек, лаёқатидан ташқари бирор‐
бир ўзига хос сифати билан ажралиб туриши шарт эмас. Лекин компьютер
технологиялари билан ўтказиладиган тергов ҳаракатларини фақат бевосита
холис иштирокида амалга ошириб бўлмайди, яъни улар турли техник
воситалар ёрдамида ўтказилади. Ушбу техник воситаларни самарали
қўллаш учун, шубҳасиз, ахборот технологиялари соҳаси мутахассиси керак
бўлади, аммо холислар ҳам ўтказилаётган ҳаракатларнинг мазмуни,
моҳияти ва натижаларини тушунишлари муҳимдир. Шундай тергов
ҳаракатларида иштирок этиш учун рақамли ахборот ташувчилар ва
дастурлардан яхши хабардор бўлган холисларни жалб қилиш ва шу ҳақда
баённомада изоҳ бериб ўтиш мақсадга мувофиқ.
Рақамли ахборот ташувчиларни кўздан кечириш тергов ҳаракати
ахборот технологиялари йўналиши мутахассиси иштирокида ўтказилиши
мақсадга мувофиқ. Ушбу тергов ҳаракати рақамли ахборот ташувчисининг
тури, хили, ишлатиш мақсади, техник параметрлари ва унга ёзиб олинган
маълумотлар билан танишишдан бошланади.
Рақамли ахборот ташувчиларни кўздан кечириш тергов ҳаракати
ўтказилганда қуйидагиларга эътибор берилиши керак:
1) рақамли ахборот ташувчисининг русуми, хили, ишлатиш мақсади,
ранги, ишлаб чиқарувчи томонидан берилган рақами;
2) ғилофнинг (қути, ўрам, махсус техник восита) мавжудлиги, мавжуд
бўлса, ўзига хос белгилари ва техник ҳолати – русуми, катталиги, ранги,
ишланган материали, физик шикастланишлар, ишлатиш принципи ва
ҳоказо;
3) техник ҳолати – ташувчининг катталиги; ташқи кўриниши;
материали; унинг бутунлиги ва ўзига хос аломат‐ лари; рақамли
ахборотларни рухсатсиз ўчириб юборишга (қайта ёзиш ва ҳ.к.) қарши
мосламаларнинг (калит, пломба, тиқин, маркер) мавжудлиги, мавжуд
бўлган тақдирда мосламанинг ҳолати;
4) ўқиш воситасига уланувчи мослама (разъём)нинг мавжудлиги,
мавжуд бўлса, унинг катталиги, ранги, маркаси ва техник ҳолати;
5) ташқи махсус белгилари мавжудлиги, уларнинг ранги ва катталиги
(ишлаб чиқарувчи ва ишлатувчилар томонидан махсус белгилар ёки
маълумотлар билан ёпиштирилган қоғозлар);
Наука и научный потенциал: основа
Устойчивого инновационного развития
общества (Ташкент, 15 мая 2022 года)
98
6) рухсатсиз
фойдаланишга
қарши
қаратилган
индивидуал
ҳимояловчи белгиларнинг мавжудлиги, унинг тури (голограмма, штрих‐
код, эмбоссинг ва ҳ.к.) катталиги ва ранги. Ушбу банд бўйича ҳаракатлар
махсус кўриш ва ўқиш воситаларини ишлатган ҳолда мутахассис
томонидан ўтказилади.
7) рақамли ахборот ташувчилардан рухсатсиз фойдаланишга қарши
қаратилган индивидуал ҳимояловчи белгиларни сохталаштириш
ҳолатлари (тозалаш, кимёвий модда таъсирида ёки иссиқлик таъсирида
ўчириш, қайта ёпиштириш, қўшимча ёзиб қўйиш, қайта улаш ва ҳ.к.) Ушбу
банд бўйича ҳаракатлар 6‐бандда кўрсатилган мутахассис томонидан
ўтказилади;
8) ишга лаёқатлилиги ва ички таснифланиши – серия рақами ва том
фарқ белгиси; ташувчининг бўш турган ва ахборотлар билан банд бўлган
хотира ҳажми; ишдан чиққан зона, сектор, кластерларнинг сони ва серия
рақамлари; ёзиб олинган дастурлар, файллар, каталоглар, маълумотлар
сони, уларнинг номланиши ва кенгайтмаси, яратилган ёки охирги
ўзгартирилган санаси; махсус белги ёки байроқча (системали, архивли,
яширин, фақат ўқиш ёки ёзиш учун ва ҳ.к.); яширин ёки дастлаб ўчирилган
файлларнинг мавжудлиги ва уларнинг реквизитлари (номланиши,
катталиги, яратилиш ва ўчирилиш вақти). Ушбу банд бўйича ҳаракатлар
махсус синовдан ўтказилган ҳисоблаш техника воситалари ва дастурий
таъминотларни қўллаган ҳолда мутахассис томонидан ўтказилади;
9) рақамли ахборот ташувчиларга ёзилган файллар (дастурлар,
рақамли ахборотлар)дан ишга тааллуқлиларини кўриб чиқиш. Ушбу
ҳаракатлар, 8‐бандда кўрсатилганидек, мутахассис томонидан ўтказилади;
10) кўздан кечириш тергов ҳаракати вақтида ҳисоблаш техника
воситалари ва рақамли ахборот ташувчилари билан ўтказилган барча
ҳаракатлар (тугмаларга босиш, улаш, узиш ва ҳоказо);
11) кўздан кечириш жараёнида ишлатилган ҳисоблаш техника
воситаларининг ўзига хос аломатлари – типи, хили, маркаси, номи, ишлаб
чиқарувчининг рақами ва ҳоказо;
12) кўздан кечириш жараёнида ишлатилган ҳисоблаш техника
воситаларида зарарли дастурлар ва вируслар мавжуд/мавжуд эмаслиги
мутахассис томонидан текширилганлиги.
Юқорида келтирилган ҳолатларнинг барчаси кўздан кечириш
баённомасида тўлиқ, аниқ ва тушунарли тарзда акс эттирилиши лозим. Шу
билан бирга, ахборот технологиялари соҳаси ва кўздан кечирилаётган
объектлардан етарли даражада хабардор бўлган холислар тергов
жараёнига жалб қилинган тақдирда, уларнинг иштироки баённомада
“Холислар ахборот технологиялари соҳасида, шунингдек, кўздан
кечирилаётган техника ҳақида етарли малакага эга ва барча бажарилаётган
ҳаракатларни бутунлай тушунади”, деб акс эттирилиши керак.
Наука и научный потенциал – Основа
Устойчивого инновационного развития
общества (Ташкент, 15 мая 2022 года)
99
Рақамли ахборотларни кўздан кечириш тергов ҳаракатининг
мақсадини ўз ичида жиноят фаолияти изларини олиб юрувчи
ахборотларни аниқлаш деб ифодаласак, мақсадга муво‐ фиқ бўлади.
Қуйида “рақамли ахборот”, яъни мультимедиа файллари (расм, видео
ва ҳ.к.), электрон ҳужжатлар (MS Word, MS Excel ва бошқа муҳаррир
дастурларида тайёрланган файллар) ва маълум бир дастурлаш тилини
ишлатган ҳолда ёзилган дастур кодлари ҳақида фикр юритамиз.
Рақамли ахборотни кўздан кечириш биз учун одатий бўлиб қолган
кўздан кечириш тергов ҳаракати эмаслигини тан олиш керак. Уни амалга
ошириш учун ишлаш принциплари ҳар доим ҳам аниқ ва содда бўлмаган
техник воситалар ҳамда дастурлар ҳақида етарли билимга эга бўлиш лозим.
Бу эса шунга ўхшаш кўздан кечиришда тегишли мутахассис‐муҳандис
иштирок этишини тақозо қилади. Акс ҳолда бу объектларни кўздан
кечиришда мақбуллик талабларига риоя қилинмайди.
Ушбу жараёнда асл ҳолатни аниқ тасаввур қилишда хато қилиш
эҳтимоли юқори эканлиги сир эмас. Шунинг боис бир қатор чет эл
олимлари рақамли ахборотларни кўздан кечириш тергов ҳаракатини
ўтказиш мумкин эмас, балки ҳар доим экспертиза ўтказилиши мақсадга
мувофиқ, деган фикрни илгари сурадилар.
Россиялик олим Н.Н. Федотов эса Россия Федерациясининг
компьютер жиноятчилигига қарши курашдаги назарияси ва амалиётидан
келиб чиққан ҳолда, кўздан кечириш тергов ҳаракатини экспертиза билан
алмаштирилиши мақсадга мувофиқ эмаслигини қайд этади. Олим
компьютер‐техника экспертизасини ҳар доим ўтказишининг имкони йўқли
ва баъзи ҳолатларда терговчининг олдида экспертиза ўрнига кўздан
кечириш тергов ҳаракатини ўтказиш ёки умуман жиноят иши бўйича иш
юритувини тўхтатиш муаммоларининг мавжудлиги тўғрисида фикр
юритган.
Биз рақамли ахборотлар билан боғлиқ ҳолатларда кўздан кечириш
тергов ҳаракатларини ўтказиш мумкин эмаслиги тўғрисидаги фикрларга
қўшилмаган ҳолда Н.Н. Федотовнинг фикрини қисман тўғри деб
ҳисоблаймиз, биринчидан, экспертизанинг ўрнига кўздан кечириш тергов
ҳаракатини ўтказиш анча вақтни тежашга олиб келади, иккинчидан,
экспертизани ўтказиш учун барибир рақамли ахборот сақловчини олиб
қўйиш ёки ичидаги рақамли ахборотдан нусха олиш лозим бўлади, бу эса
биз таклиф қилаётган кўздан кечириш тергов ҳаракатидан кўп фарқ
қилмайди, яъни ушбу ҳаракатларни амалга ошириш учун албатта
мутахассиснинг иштироки, ахборот технологиялари соҳасидан хабардор
бўлган холиснинг иштирок этиши ва эксперт ҳаракатлари рақамли
ахборотни кўздан кечириш ва керакли маълумотларни принтердан
чиқаришдан бошланади. Шундай экан, “ушбу ҳаракатларни Ўзбекистон
Наука и научный потенциал: основа
Устойчивого инновационного развития
общества (Ташкент, 15 мая 2022 года)
100
Республикаси ЖПКнинг 135–137, 140, 141‐ моддалари билан тартибга
солинган кўздан кечириш тергов ҳаракати асосида ўтказиш осонроқ
эмасми?”, деган асосли савол юзага келади.
Шубҳасиз, рақамли далиллар билан муносабатда бўлишнинг расмий
ёки ҳеч бўлмаганда умумэътироф этилган усуллари бўлганида уларнинг
ишончлилигини ва ўзгармаслигини асослаш осонроқ бўлар эди. Рақамли
далилларни тўплаш, текшириш ва қайд этиш қоидалари қонунда назарда
тутилмаганлиги ҳозирги кунда айрим муаммоларни юзага келтирмоқда. Бу
ҳолат суд жараёнида тўпланган далилларнинг ишончлилиги ва
ўзгармаслигини шубҳа остида қолдириши мумкин. Ушбу ҳолат келгусида
криминалистик назария ва амалиётда муаммо туғдирмаслиги учун алоҳида
диссертация тадқиқоти доирасида ўрганилиши ва рақамли далиллар билан
муносабатда бўлиш бўйича аниқ қоидалар қонунда акс эттирилиши лозим.
Рақамли ахборот кўпинча ўзини ўзи тушунтирадиган аниқ ва яққол
далил сифатида эмас, балки барчага тушунарли ҳолатга келтириш учун
эксперт ёки мутахассис фикри зарур бўладиган далилларга тааллуқлидир.
Рақамли далил сифатида бирор‐бир дастурлаш тилидан фойдаланган ҳолда
тайёрланган дастур коди назарда тутиладиган бўлса, ушбу коднинг ўзи
эмас, балки эксперт хулосаси, уни ўрганган гувоҳ ёки холис кўрсатмалари
инобатга олинади.
Рақамли
ахборотни
сохталаштириш
осонлигини
ва
сохталаштирилганлигини аниқлаш методикаси ҳанузгача мавжуд
эмаслигини инобатга олиб, ушбу йўналишда тадқиқот олиб борган бир
қатор олимлар уларни далил мақомида тан олинишига қарши чиққан.
Шуни таъкидлаш жоизки, турли даражадаги тан жароҳатлари, тиш
излари, биологик чиқиндиларнинг излари ва бошқаларни сохталаштириш
рақамли ахборотни сохталаштиришдан ҳам осонроқдир. Мамлакатимиз
тергов амалиётида юқорида санаб ўтилган изларни сохталаштириш ҳолатлари
учраганлигига қарамасдан, улар далил мақомига эга деб тан олинмоқда.
Бундан ташқари, эксперт ихтиёрига тақдим қилинган рақамли
ахборотларнинг ҳажми ва сифатига қараб, уларнинг сохталаштирилганлигини
аниқлаш имкони бор, деган фикрдамиз.
Келгусида рақамли ахборотлар далилий аҳамиятга эга бўлиши учун
қуйидаги тартибга амал қилиш лозим:
1) рақамли ахборотлар олиб қўйилгунга қадар ўзгартирил‐
маганлиги;
2) олиб қўйиш тартибининг қонунга мослиги;
3) олиб қўйишдан кейин кўздан кечиришгача ва эксперт ихтиёрига
тақдим қилишга қадар бўлган даврда мазмунан ўзгармаслиги;
4) изоҳлашнинг тўғрилиги.
Наука и научный потенциал – Основа
Устойчивого инновационного развития
общества (Ташкент, 15 мая 2022 года)
101
Шуни айтиб ўтиш жоизки, юқорида келтирилган талаблар
“занжирни” ташкил этади, яъни орадан битта банд талабга жавоб бермаса,
қолган ҳалқаларда ҳам маъно қолмайди.
Шубҳасиз,
юқорида
қайд
этганимиздек,
рақамли
ахборот
ташувчиларнинг кўздан кечирилиши қонунийлиги ваўғрилигини
исботловчи кафолат тергов ҳаракатида махсус танланган холисларнинг
иштирок этишидир. Жиноят‐ процессуал кодексига асосан холислар тергов
ёки бошқа ҳаракатлар ўтказилганини, уни ўтказиш жараёни ва
натижаларини тасдиқлаш учун жалб қилинади (73‐модда). Компьютер
технологиялари билан ўтказиладиган тергов ҳаракатлари турли хил техник
воситалар ёрдамида ўтказилади. Ушбу техник воситаларни самарали
қўллаш учун, шубҳасиз, ахборот технологиялари соҳаси мутахассиси жалб
қилиниши лозим, аммо холислар ҳам ўтказилаётган ҳаракатларнинг
мазмуни, моҳияти ва натижаларини тушунишлари муҳим аҳамият касб
этади. Шу каби тергов ҳаракатларида иштирок этиш учун кўздан
кечирилаётган рақамли ахборот ташувчилардан ва дастурлардан етарли
даражада хабардор бўлган холисларни жалб қилиш ва шу ҳақда баённомада
изоҳ бериб ўтиш мақсадга мувофиқдир, акс ҳолда холис қандай ҳаракатлар
ўтказилганлигини мазмунан тасдиқлаш имкониятига эга бўлмайди.
Бир қатор олимлар ўз тадқиқотларида рақамли ахборотларни кўздан
кечириш жараёни билан боғлиқ ҳолатларни таҳлил қилганлар. Ушбу
тадқиқотларни ўрганиб чиқиб, миллий қонунчилигимизга асосланган
ҳолда, рақамли ахборотларни жиноят иши материалларига қўшиш
жараёнини шакллантиришга ҳаракат қиламиз.
Жиноятга алоқадор рақамли ахборот ҳисоблаш техника воситасида
ёки рақамли ахборот ташувчида мавжудлиги аниқланган тақдирда, уни
кўздан кечиришнинг сифати албатта терговчининг тайёргарлиги ва
амалиётда шаклланган кўникмаларига бевосита боғлиқ бўлади.
Терговчи дастлаб ахборот технологиялари соҳасида ва кўздан
кечирилаётган объектлардан етарли даражада хабардор бўлган холислар
ва мутахассислар жалб қилган ҳолда компьютердаги жиноятга алоқадор
бўлган ахборотларни кўздан кечиради ва рақамли ахборотни кўздан
кечириш баённомасида қуйидагиларни ёритади:
– процессорнинг тавсифи, операцион тизимининг тури;
– тизимнинг вирусларга қарши ҳимояланганлик ҳолати (антивирус
дастурлари мавжудлиги);
– тизимнинг ноқонуний киришга қарши ҳимояланганлик ҳолати
(тизимга кириш пароллари, электрон калит ва ҳоказоларнинг
мавжудлиги);
– компьютердан фойдаланувчилар сони, уларнинг исми, ҳар
бирининг компьютерга кириш ҳуқуқлари;
Наука и научный потенциал: основа
Устойчивого инновационного развития
общества (Ташкент, 15 мая 2022 года)
102
– тергов учун аҳамиятга молик ҳужжат топилган тақдирда, унинг
номи, ҳажми ва ҳисоблаш техника воситасининг хотирасида эгаллаган
жойи;
– ҳужжатнинг ёзилиш шакли (одамга тушунарли, компьютер
форматида кодланган, аралаш ва ҳ.к.);
– ҳужжат ижрочисининг реквизитлари (номи, юридик манзили ва ҳ.к.);
– ҳужжатнинг рўйхатдан ўтган рақами (томнинг серияга оид рақами
ёки меткаси);
– ҳужжатнинг тузилган ва охирги ўзгартирилган саналари;
– ҳужжат тузилган дастур номи ва ишлаб чиқилган санаси;
– тергов ҳаракати давомида ишлатилган техник воситалар ва
дастурий таъминотларнинг тури, конфигурацияси ва техник ҳолати.
Керакли маълумотлар принтер орқали босиб чиқарилади. Агар
маълумотларнинг ҳажм катта бўлса, бир маротаба ёзиладиган CD‐R ёки
DVD‐R дискка нусха олиниб, баённомага илова қилинади.
Шунингдек, ахборот технологиялари соҳаси ва кўздан кечирилаётган
объектлардан етарли даражада хабардор бўлган холислар жалб қилинган
тақдирда, кўздан кечириш баённо‐ масида тахминан қуйидаги ёзув акс
эттирилиши керак:
Шундан сўнг, экспертиза ўтказиш зарурати туғилса, ҳисоблаш
техника воситаси ўчирилиб, ўралиб, экспертизага жўнатилади.
Ҳодиса содир бўлган жойдан ҳисоблаш техника воситасини бутунлай
олиб қўйишнинг муқобил варианти унинг дискларидан нусха олиш
имконияти борлигидир. Бунинг учун етарли хотира ҳажмига эга рақамли
ахборот ташувчи бўлиши шарт. Нусха олишнинг бир қатор усуллари
мавжуд бўлиб, уларни танлашни мутахассис ихтиёрига қолдиришни тавсия
этган бўлар эдик. Чунки нусха олиш жараёнида у нафақат мавжуд бўлган
техника
ва
дастурлардан,
балки
компьютер
ҳимоясининг
имкониятларидан, шунингдек руткит, мантиқий бомба ва бошқаларни
мавжудлигидан ва компьютер ишлашини тўхтатиш қандай натижаларга
олиб келишидан келиб чиқади.