МАҲАЛЛИЙ ДАРАЖАДАГИ ҲОКИМИЯТЛАР БЎЛИНИШИ ТАМОЙИЛИ: КОНСТИТУЦИЯВИЙ – ҲУҚУҚИЙ АСОСЛАРИ

Annotasiya

Мамлакатимизда давлат ҳокимиятининг маҳаллий даражада ташкил этилиши ҳокимиятлар бўлиниши асосида амалга оширилди. Бироқ, узоқ йиллар давомида маҳаллий давлат ҳокимиятлари бўлиниши тўлиқ эмас эди, яъни ижро ва вакиллик органига ҳоким бошчилик қилар эди.

Manba turi: Konferentsiyalar
Yildan beri qamrab olingan yillar 2022
inLibrary
Google Scholar
Chiqarish:
26-29
10

Кўчирилди

Кўчирилганлиги хақида маълумот йук.
Ulashish
Якубжонов, Н. . (2025). МАҲАЛЛИЙ ДАРАЖАДАГИ ҲОКИМИЯТЛАР БЎЛИНИШИ ТАМОЙИЛИ: КОНСТИТУЦИЯВИЙ – ҲУҚУҚИЙ АСОСЛАРИ. Наука и инновация, 3(20), 26–29. Retrieved from https://inlibrary.uz/index.php/scin/article/view/104034
Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Annotasiya

Мамлакатимизда давлат ҳокимиятининг маҳаллий даражада ташкил этилиши ҳокимиятлар бўлиниши асосида амалга оширилди. Бироқ, узоқ йиллар давомида маҳаллий давлат ҳокимиятлари бўлиниши тўлиқ эмас эди, яъни ижро ва вакиллик органига ҳоким бошчилик қилар эди.


background image

ILM-FAN VA INNOVATSIYA

ILMIY-AMALIY KONFERENSIYASI

in-academy.uz/index.php/si

26

МАҲАЛЛИЙ ДАРАЖАДАГИ ҲОКИМИЯТЛАР БЎЛИНИШИ ТАМОЙИЛИ:

КОНСТИТУЦИЯВИЙ – ҲУҚУҚИЙ АСОСЛАРИ

Якубжонов Нуриддин Равшан ўғли

Тошкент давлат юридик университети

“Давлат бошқаруви ҳуқуқи”

мутахассислиги магистранти

https://doi.org/10.5281/zenodo.15600724

Мамлакатимизда давлат ҳокимиятининг маҳаллий даражада ташкил этилиши

ҳокимиятлар бўлиниши асосида амалга оширилди. Бироқ, узоқ йиллар давомида
маҳаллий давлат ҳокимиятлари бўлиниши тўлиқ эмас эди, яъни ижро ва вакиллик
органига ҳоким бошчилик қилар эди.

Ҳокимиятларнинг бўлиниши тарихига назар ташлайдиган бўлсак, француз

файласуфи Ш.Монтескйе “Ҳокимиятнинг бўлиниши” таълимотини илгари сурди.
Ҳокимиятларнинг бўлиниши тушунчасининг асосий тамойили шундан иборатки,
давлат ҳокимияти бир органда тўпланиши керак эмаслиги ҳокимиятни ҳокимият билан
чеклаш принципи демократик давлатнинг асоси ҳисобланади. Унинг фикрига кўра,
барча ҳокимият бир қўлда тўпланса, деспотизм пайдо бўлади [7.Б.97]. Бундан келиб
чиқиб бу принцип маҳаллий даражада ҳам тўлиқ қўлланилиши кераклиги муҳим
аҳамият касб этади.

2023-йил 30-апрелда умумхалқ референдуми билан янги таҳрирда қабул қилинган

Ўзбекистон Республикаси Конституциясида маҳаллий давлат ҳокимиятининг ижро
этувчи ва вакиллик органлари ваколатларини ажратишга қаратилган ўзгариш ва
қўшимчалар киритилди[1.Б.60]. Мазкур ўзгаришлар натижасида вилоят, туман ва
шаҳарлардаги кенгашларга ҳокимлар раислик қилиши ваколати бекор қилинди, бу эса
халқчил бошқарув асосланган ҳукуматни таъминлаб беришини мақсад қилиб
қўйилганлигини кўришимиз мумкин.

Бу ўзгаришларнинг долзарблиги шундаки, демократик бошқарувнинг асосий

тамойилларидан бири бўлган ҳокимиятлар бўлиниши принципи маҳаллий даражада
ҳам тўлиқ амалга оширилиши зарурати мавжудлигини кўришимиз мумкин. Хусусан,
“Кучли кенгаш, ташаббускор ва ҳисобдор ҳоким” тамойили асосида халқ депутатлари
маҳаллий Кенгашлари фаолиятини янада кучайтириш муҳим аҳамият касб этиб
келмоқда.

Янги таҳрирдаги Конституциянинг 120-моддасида вилоят, туман, шаҳар ҳокими

лавозимини эгаллаб турган шахсга бир вақтнинг ўзида халқ депутатлари Кенгашининг
раиси лавозимини эгаллаши мумкин эмаслиги белгилаб қўйилган[1.Б.60]. Олдинги
конституцияда бундай чеклов мавжуд эмас эди.

“Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги қонуннинг эски версиясининг 1-

моддасида “Вилоят, туман, шаҳар ҳокими вилоят, туман ва шаҳарнинг олий мансабдор
шахси бўлиб, айни бир вақтда тегишли ҳудуддаги вакиллик ва ижро ҳокимиятини
бошқаради” деб берилган эди. Амалдагисининг 2-моддасида эса “Вилоят, туман, шаҳар
ҳокими тегишли халқ депутатлари Кенгаши депутати этиб сайланиши мумкин” деб
келтирилган[2].


background image

ILM-FAN VA INNOVATSIYA

ILMIY-AMALIY KONFERENSIYASI

in-academy.uz/index.php/si

27

Конституциясида ҳокимни маҳаллий Кенгашларга бошчилик қилиш ваколати

бекор қилинди. Эндиликда Конституциянинг 121-моддасига кўра ҳоким тегишли
ҳудудда (вилоят, туман ва шаҳарда) фақат ижро этувчи ҳокимиятга бошчилик қилади.

Янги таҳрирдаги Конституциянинг 120-моддасига кўра Халқ депутатлари

Кенгашига унинг депутатлари орасидан қонунга мувофиқ сайланадиган раис бошчилик
қилади.

Конституциявий ўзгаришларнинг аҳамияти шундаки, улар маҳаллий давлат

ҳокимияти органларининг ваколатларини аниқ ажратиб, ҳокимиятлар бўлиниши
тамойилини маҳаллий даражада тўлиқ амалга ошириш имкониятини яратди. Бу, ўз
навбатида, демократик бошқарувнинг мустаҳкамланишига хизмат қилади.

Маҳаллий Кенгашларнинг назорат фаолиятини кучайтиришга қаратилган

ҳуқуқий асослар яратилди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Маҳаллий
давлат ҳокимияти органлари фаолиятининг самарадорлигини ошириш чора-
тадбирлари тўғрисида”ги 2024-йил 2-феврал ПФ-28-сон Фармонига асосан маҳаллий
вакиллик органларини халқ орасидаги мавқеини ошириш, жамият ва давлат ҳаётининг
муҳим масалаларини ҳал этишда маҳаллий давлат ҳокимияти вакиллик органларининг
ролини ошириш мақсад қилиб қўйилган[4].

Ж.Ракҳмановнинг

тадқиқотига

кўра,

ижро

ҳокимияти

органларининг

ҳисобдорлиги бошқарувни амалга оширишда мансабдор шахсларнинг парламент, суд
ҳокимияти, вакиллик органлари, фуқаролар, фуқаролик жамияти институтлари билан
ўзаро муносабатлари сифатида намоён бўлади[5.Б.426]. Бу ерда муҳими шундаки,
маҳаллий Кенгашлар алоҳида тартибда ҳокимнинг вилоят, туман, шаҳар ижтимоий-
иқтисодий ривожланишининг энг муҳим ва долзарб масалалари юзасидан ҳисоботини
эшитишни амалга оширадилар ва халқ депутатлари Кенгаши томонидан тегишли
қарорлар қабул қилинади[3.Б.77].

Маҳаллий вакиллик органлари ҳузурида уларнинг фаолиятига ташкилий,

техникавий ва бошқа жиҳатлардан хизмат кўрсатиш мақсадида котибиятлар ташкил
этилиши маҳаллий кенгашнинг ижро ҳокимиятидан ажралишининг илк қадам
сифатида кўришимиз мумкин. Бунинг натижасида маҳаллий Кенгашлар ўз режаларини
ҳокимликдан мустақил ҳолда амалга ошириш имкониятига эга бўлди. Ушбу ташаббуси
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М. Мирзиёев томонидан 2020-йил 14-
сентябрда “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонуннинг 20-моддасига
ўзгартиш киритиш орқали амалга оширилди. Х.И.Рузметовнинг таъкидлашича, мазкур
котибиятлар ҳокимдан ва унинг ижро маҳкамасидан мустақил ҳолда иш юритиб
маҳаллий Кенгашни холис ахборот билан таъминламоқда[3.Б.24].

Э.Исомиддинов томонидан кўрсатилганидек, маҳаллий давлат ҳокимияти

органларини ислоҳ қилишнинг назарий-институционал масалалари таҳлил қилиб
берилган. У таъкидлайдики, маҳаллий Кенгашларнинг давлат ва жамият бошқарувдаги
ролини кучайтириш, маҳаллий давлат ҳокимиятини янгича конституциявий-ҳуқуқий
шароитларда йўлга қўйиш мақсад этиб белгиланган[6.Б.96].

Ҳокимиятлар бўлиниши тамойилининг маҳаллий даражада амалга оширилиши

қуйидаги ўзгаришларни келтириб чиқарди:

Биринчидан, ташкилий жиҳатдан: маҳаллий Кенгаш раиси ва ҳоким лавозимлари

бир-биридан ажратилди.


background image

ILM-FAN VA INNOVATSIYA

ILMIY-AMALIY KONFERENSIYASI

in-academy.uz/index.php/si

28

Иккинчидан, функционал жиҳатдан: вакиллик органлари назорат функцияларини

мустақил равишда амалга ошириш имкониятига эга бўлди.

Учинчидан, ҳуқуқий жиҳатдан: маҳаллий Кенгашлар котибиятлари ташкил этилди

ва улар ҳокимлик аппаратларидан ажралган ҳолда мустақил фаолият юрита
бошлади[3.Б.69].

Ҳозирги вақтда ҳокимиятлар бўлиниши тамойилини янада самарали амалга

ошириш йўлида қатор муаммолар мавжуд бўлиб:

Қонунчилик базасидаги камчиликлар: “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги

қонуннинг 1-моддасида маҳаллий ижро ҳокимияти органларининг халқ депутатлари
Кенгашлари олдидаги ҳисобдорлиги белгиланган бўлса-да, ушбу институционал
фаолиятнинг мақсадлари кўзда тутилмаганлиги[5].

Б.Жўрайев “маҳаллий давлат ҳокимияти органлари фаолиятида ҳокимиятнинг

бўлиниш тамойилини жорий қилиш учун ҳокимларнинг вакиллик органлари
фаолиятида иштирок этишини кўриб чиқиш зарурга ўхшайди”[8], деб келтирган. Бунда
қонуннинг 2-моддасида “Вилоят, туман, шаҳар ҳокими тегишли халқ депутатлари
Кенгаши депутати этиб сайланиши мумкин” деб келтирилган бўлиб, ушбу нормани
бекор қилиш керак деб ҳисоблайман, чунки ушбу қонуннинг 1-моддасининг иккинчи
қисмида “Вилоят ҳокими, Тошкент шаҳар ҳокими Ўзбекистон Республикаси Президенти
ва тегишли халқ депутатлари Кенгаши олдида ҳисобдордирлар. Туман, шаҳар ҳокими
юқори турувчи ҳоким ва тегишли халқ депутатлари Кенгаши олдида ҳисобдордир” [2]
деб келтирилган, бу ҳолатда эса ҳоким ўзи ҳокимлик қилиб турган вилоят, туман ёки
шаҳарда депутат бўлиб сайланган тақдирда қисман ўз-ўзига ҳисобдор бўлиб қолади. Бу
ҳолат қонунчилик базасини янада такомиллаштириш зарурлигини кўрсатади.

Назорат механизмларининг етарли эмаслиги: Маҳаллий Кенгашларнинг ижро

ҳокимияти устидан назорат воситалари ҳали тўлиқ ривожланмаган. Х.И.Рузметовнинг
таъкидлашича, маҳаллий Кенгашлар томонидан олиб борилган назорат ишларида
баъзи муаммолар учрамоқда[3]. Шунингдек, халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари
ваколатлари кенгайтирилиб, уларга Кенгаш сўрови ва Кенгаш текшируви институтлари
жорий этилди. Кенгаш сўрови орқали улар давлат органлари мансабдор шахсларидан
ваколат доирасидаги масалалар бўйича асосли тушунтириш ёки фикр олиш имконига
эга бўлди. Кенгаш текшируви эса ҳудуд хавфсизлиги, барқарор ривожланиш, инсон
ҳуқуқлари ва давлат манфаатларига таҳдид солувчи ҳолатларни аниқлаш ва ўрганиш
учун мустақил текширув ўтказиш ҳуқуқини тақдим этди. Ушбу ўзгаришлар маҳаллий
ҳокимиятлар ўртасида ҳокимият тақсимоти ва назорат механизмларини мустаҳкамлаб,
Кенгашларга ижро ҳокимияти фаолиятини самарали назорат қилиш имконини берди.
Кенгаш сўрови ва текшируви институтлари тўлиқ шаклланмаганлиги сабабли соҳада
айрим муаммо ва камчиликлар учрамоқда. Ушбу институтларнинг тизимли асосда
ташкил этилмаганлиги ҳамда механизмларининг етарлича ишлаб чиқилмаганлиги,
шунингдек, халқ депутатларининг етарлича малакага эга эмаслиги маҳаллий
Кенгашларнинг самарали фаолият юритишига салбий таъсир кўрсатмоқда.

Юқорида санаб ўтилган муаммоларни бартараф этиш ва ҳокимиятлар бўлиниши

тамойилини янада чуқурроқ амалга ошириш учун қуйидаги таклифлар киритилади:

Қонунчилик базасини тизимли такомиллаштириш: Маҳаллий давлат ҳокимияти

тўғрисидаги қонунни ислоҳ қилиш орқали 1-моддасига ҳокимиятлар бўлиниши


background image

ILM-FAN VA INNOVATSIYA

ILMIY-AMALIY KONFERENSIYASI

in-academy.uz/index.php/si

29

мақсадларини аниқ белгилаб бериш, ҳокимларнинг тегишли халқ депутатлари Кенгаши
депутати этиб сайланиши бекор қилиш ёки ушбу нормани ўзгартириш, Кенгашларнинг
назорат ваколатларини кенгайтириш, ҳокимлар ва маҳаллий Кенгашлар ўртасидаги
ҳуқуқий муносабатларни аниқлаштириш лозим.

Хулоса қилар эканмиз, конституциявий ўзгаришлар маҳаллий даражада

ҳокимиятлар бўлиниши тамойилини амалга оширишда муҳим қадам бўлди.
Ҳокимларнинг маҳаллий Кенгашларга бошчилик қилиш ваколатлари бекор қилиниши
ва вакиллик органлари мустақиллиги кучайтирилиши халқчил бошқарув ва ҳукуматни
таъминлаш йўлида ижобий аҳамият касб этмоқда.

Бироқ, тадқиқот натижасида аниқланган муаммоларни ҳал қилиш учун комплекс

ёндашув зарур. Биринчидан, қонунчилик базасини тизимли ислоҳ қилиш, иккинчидан,
институционал тизимни кучайтириш, учинчидан, назорат механизмларини
такомиллаштириш лозим. Бу эса, ўз навбатида, Ўзбекистон Республикасида ҳуқуқий
демократик давлат ва фуқаролик жамияти қурилишига муҳим ҳисса қўшади.

References:

Используемая литература:

Foydalanilgan adabiyotlar:

1.

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси. – Т.: Ўзбекистон 2023.

2.

Ўзбекистон Республикасининг “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги 1993-

йил 2-сентябрдаги 913-ХИИ-сон Қонуни.
3.

Рузметов Х.И. (2023).

Маҳаллий давлат ҳокимияти фаолиятининг конституциявий

асослари:

Ўқув қўлланма.

ТДЮ нашриёти.

4.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Маҳаллий давлат ҳокимияти

органлари фаолиятининг самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги
Фармони. (2024, феврал 2). ПФ-28-сон.
5.

Ракҳманов Ж. (2024). Ижро ҳокимияти фаолияти бўйича ҳисобдорликни амалга

оширишнинг назарий-институтсионал масалалари.

Жамият ва инновациялар,

5(11),

425-бет.
6.

Исомиддинов Э. (2025). Ўзбекистонда маҳаллий давлат ҳокимияти органларини

ислоҳ қилишнинг консептуал асослари.

Жамият ва инновациялар

, 6(2), 90-96.

7.

Амиров С. (2023). Ҳокимият бўлиниш принципининг назарий асослари.

Ўзбекистон

миллий ахборот агентлиги – ўза илм-фан бўлими (електрон журнал),

10(48), 92-99.

8.

Жўрайев Б. Маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг қонунийлик ҳуқуқ-

тартибот ва фуқароларнинг хавсизлигини таъминлаш фаолияти: ҳуқуқий, ташкилий
масалалар. Юридик фанлар номзоди илмий даражасини олиш учун ёзилган
диссертатсия. - Тошкент, ДБА, 1999. – 117 б.

Bibliografik manbalar

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси. – Т.: Ўзбекистон 2023.

Ўзбекистон Республикасининг “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги 1993-йил 2-сентябрдаги 913-ХИИ-сон Қонуни.

Рузметов Х.И. (2023). Маҳаллий давлат ҳокимияти фаолиятининг конституциявий асослари: Ўқув қўлланма. ТДЮ нашриёти.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари фаолиятининг самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони. (2024, феврал 2). ПФ-28-сон.

Ракҳманов Ж. (2024). Ижро ҳокимияти фаолияти бўйича ҳисобдорликни амалга оширишнинг назарий-институтсионал масалалари. Жамият ва инновациялар, 5(11), 425-бет.

Исомиддинов Э. (2025). Ўзбекистонда маҳаллий давлат ҳокимияти органларини ислоҳ қилишнинг консептуал асослари. Жамият ва инновациялар, 6(2), 90-96.

Амиров С. (2023). Ҳокимият бўлиниш принципининг назарий асослари. Ўзбекистон миллий ахборот агентлиги – ўза илм-фан бўлими (електрон журнал), 10(48), 92-99.

Жўрайев Б. Маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг қонунийлик ҳуқуқ- тартибот ва фуқароларнинг хавсизлигини таъминлаш фаолияти: ҳуқуқий, ташкилий масалалар. Юридик фанлар номзоди илмий даражасини олиш учун ёзилган диссертатсия. - Тошкент, ДБА, 1999. – 117 б.