Авторы

  • Шахзодбек Суюнов
    Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академияси “Тергов фаолияти” кафедраси ўқитувчиси
  • Бексултон Бурхонов
    Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академияси 3-босқич 325-гуруҳ курсанти

DOI:

https://doi.org/10.71337/inlibrary.uz.scin.108482

Ключевые слова:

Далиллар баённомада қайд этиш исбот қилиш иштирокчилари суриштирувчи терговчи прокурор суд.

Аннотация

Ушбу мақолада ишни судга қадар юритиш босқичида далилларни баённомада қайд этиш борасидаги фикр ва мулохазалар келтирилган бўлиб,Ўзбекистон республикаси Жиноят-процессуал кодексида келтирилган далилларни баённомада қайд этиш жараёнлари,амалиётдаги муаммо ва камчиликлар ўрганиб чиқилиб бартараф этиш учун тавсиялар ишлаб чиқилган.


background image

ILM-FAN VA INNOVATSIYA

ILMIY-AMALIY KONFERENSIYASI

in-academy.uz/index.php/si

63

ИШНИ СУДГА ҚАДАР ЮРИТИШ БОСҚИЧИДА ДАЛИЛЛАРНИ

БАЁННОМАДА ҚАЙД ЭТИШНИНГ ЎЗИГА ХОС ҲУСУСИЯТЛАРИ

Суюнов Шахзодбек Шовкатович

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академияси

“Тергов фаолияти” кафедраси ўқитувчиси

Бурхонов Бексултон Мирсодиқ ўғли

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академияси 3-босқич 325-гуруҳ курсанти

https://doi.org/10.5281/zenodo.15687013

Аннотация

Ушбу мақолада ишни судга қадар юритиш босқичида далилларни баённомада

қайд этиш борасидаги фикр ва мулохазалар келтирилган бўлиб,Ўзбекистон
республикаси Жиноят-процессуал кодексида келтирилган далилларни баённомада
қайд этиш жараёнлари,амалиётдаги муаммо ва камчиликлар ўрганиб чиқилиб
бартараф этиш учун тавсиялар ишлаб чиқилган.

Калит сўз

Далиллар,баённомада қайд этиш, исбот қилиш иштирокчилари, суриштирувчи,

терговчи, прокурор,суд.

Республикамизда кейинги йилларда давлат ва жамият ҳаётининг барча

соҳаларини ислоҳ қилиш ва либераллаштиришга, амалдаги қонунчиликни
такомиллаштиришга қаратилган чоралар изчиллик билан амалга оширилмоқда. Булар
тизимида айниқса суд-ҳуқуқ соҳасида амалга оширилган ишлар салмоқли ва алоҳида
эътиборга молик

1

. Мазкур соҳадаги ислоҳотлар самараси ўлароқ, мамлакатимизда

жиноятчиликка қарши курашнинг халқаро талаб ва андозаларга жавоб бера оладиган
ҳуқуқий механизми яратилмоқда.

Шу ўринда алоҳида қайд этиш жоизки, бугунги илм-фан ва технологиялар шиддат

билан ривожланаётган даврда жиноят-процессуал ҳуқуқда далилларни баҳолаш
тартибини замонавий талаблар ва амалиёт эҳтиёжлари асосида такомиллаштириш
зарурати юзага келмоқда

2

.

Бизга маълумки, далиллар белгиланган тартибда тўпланган ва Ўзбекистон

Республикаси Жиноят-процессуал кодекси (кейинги ўринларда ЖПК деб
юритилади)нинг 88, 90, 92-94-моддаларида назарда тутилган шартларга мувофиқ
бўлсагина, улар мақбул деб эътироф этилади (ЖПК 95-моддаси учинчи қисми).

Кўриниб турибдики, далилларни мақбул деб эътироф этиш учун қонунда иккита

шарт белгиланган:

- далилларнинг белгиланган тартибда тўпланганлиги;
- далилларнинг ЖПКнинг 88, 90, 92-94-моддаларида назарда тутилган шартларга

мувофиқлиги бўлса, мақбул деб эътироф этилади. Ўзбекистон Республикасининг 2008

1

Б.Б.Муродов. Жиноят-процессуал қонун нормаларини эркинлаштириш йўллари // Олий юридик ўқув

юртларида инсон ҳуқуқлари муҳофазасини таъминловчи фанларнинг ўқитишнинг замонавий муаммолари.
Тошкент. Ўзбекистон Миллий университети ҳуқуқшунослик факультети 2009. Б. 66-69.

2

Б.Б.Муродов. Хусусий айблов институтини қўллаш самарадорлигини ошириш йўллари // Хусусий айблов ва

ярашув институтларини такомиллаштириш чоралари: Республика илмий-амалий конференцияси материаллари.
Т:Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академияси, 2015й.Б. 34-40.


background image

ILM-FAN VA INNOVATSIYA

ILMIY-AMALIY KONFERENSIYASI

in-academy.uz/index.php/si

64

йил 31 декабрдаги “Адвокатура институти такомиллаштирилиши муносабати билан
Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар
киритиш тўғрисида”ги ЎРҚ-198-сон қонунига мувофиқ, ЖПКнинг 95-моддаси учинчи
қисми “Кодекснинг” деган сўздан кейин “88, 90” рақамлари билан тўлдирилди [3].
Эндиликда далилларни мақбул деб эътироф этиш учун улар ЖПКнинг 88, 90, 92-94-
моддаларида назарда тутилган шартларга мувофиқ бўлиши шарт

3

.

Ҳозирги жадал ривожланган даврда барча демократик, ҳуқуқий давлатларда шахс

ҳуқуқларини таъминлаш, уларни ишончли ҳимоя қилиш ва кафолатлаш давлат
сиёсатининг асосий йўналишларидан бири сифатида эътироф этилиб, ушбу соҳада
муҳим ишлар амалга оширилмоқда. Бироқ жиноят-процессуал фаолиятда шахс
ҳуқуқларини таъминлашда бир қанча муаммо ва камчиликлар ҳамон кўзга
ташланмоқда. Шу муносабат билан камчиликларни бартараф қилиш мақсадида бир
қанча конун ҳужжатлари қабул қилинмоқда. Исбот қилиш жараёнида ҳимоячига далил
тўплаш ваколати берилганлигини инобатга олиб, уни исбот қилишда иштирок этувчи
субъектлар тоифасидан чиқариш ва ЖПКнинг 86-моддаси биринчи қисмида
белгиланган исбот қилишни бевосита амалга оширишувчи иштирокчилар қаторига
киритиш мақсадга мувофиқдир

4

. Чунки, ЖПКнинг 85-моддасида исбот қилишнинг

тушунчаси таърифланган бўлиб, унда исбот қилиш ишни қонуний, асосланган ва
адолатли ҳал қилиш учун аҳамиятга эга бўлган ҳолатлар тўғрисидаги ҳақиқатни
аниқлаш мақсадида далилларни тўплаш, текшириш ва баҳолашдан иборат эканлиги
белгиланган.

ЖПКнинг далилларни тўплашни тартибга солувчи 87-моддасининг иккинчи

қисмида эса ҳимоячи жиноят иши бўйича далилларни тўплаш ва тақдим этишга ҳақли
бўлиб, улар жиноят иши материалларига қўшиб қўйилиши, шунингдек терговга қадар
текширув, суриштирув, дастлабки тергов ўтказиш ва жиноят ишини судда кўриш
жараёнида мажбурий баҳоланиши лозимлиги белгиланган

5

Айтиш жоизки, ЖПКнинг 85-моддаси талаби билан 87-моддасининг иккинчи

қисмида белгиланган шартлар бир-бирига номутаносиб бўлиб қолган. Хусусан, “Суд-
тергов фаолиятида фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари кафолатларини
кучайтириш чора-тадбирлар юзасидан қонун қабул қилинганлиги муносабати билан
Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар
киритиш тўғрисида”ги 2018 йил 4 апрелдаги қонуни[4]га мувофиқ, ЖПКнинг 87-
моддасининг иккинчи қисмига ўзгартишлар киритилганда қонун чиқарувчининг
назаридан четта қолганлиги билан изоҳланади. ЖПКдаги мазкур бўшлиқ,
ҳимоячининг далил тўплаш орқали исбот қилишда иштирок этиш ҳуқуқига тўсиқ
бўлиши билан бир қаторда, исбот қилишнинг умумий шартлари бузилишига замин
яратади ва мазкур процессуал қоидаларнинг бенуқсон ишлашига ҳалақит беради.

3

Ш.Ш.Суюнов. Гиёҳвандлик воситалари ёки психотроп моддалар билан қонунга хилоф равишда муомала

қилишдан иборат жиноятларни квалификация қилишнинг муҳим жиҳатлари. “Талқин ва тадқиқотлар”
Республика илмий-услубий журнали 10сони. 01.10.2022 йил Б. 105-109.

4

Ш.Ш.Суюнов. Гиёҳвандлик воситалари ёки психотроп моддалар билан қонунга хилоф равишда муомала

қилишдан иборат жиноятларни квалификация қилишнинг муҳим жиҳатлари. “Талқин ва тадқиқотлар”
Республика илмий-услубий журнали 10сони. 01.10.2022 йил Б. 105-109.

5

Ш.Ш.Суюнов. Some aspects of qualifying drug-related crimes. Корея Республикасининг “Digital Fashion

Conference” журнали 5.10.2022 й Б. 13-15


background image

ILM-FAN VA INNOVATSIYA

ILMIY-AMALIY KONFERENSIYASI

in-academy.uz/index.php/si

65

Айблов ва ҳимоя томонлари ўз фойдасига далилларни қўлга киритиш учун судга
тақдим этилиши лозим бўлган “ҳақиқий материаллар”ни тўплашда тенг ҳуқуққа эга
бўлишлари лозим

6

. Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 4 прелдаги қонунини

билан ЖПКнинг 84-моддаси иккинчи қисмига киритилган ўзгартишлар айнан шу
мақсадни кўзлаганлиги шубҳасиздир.

Ишни судга қадар юритиш — суд қарорини қабул қилишдан аввалги процесс

бўлиб, бу босқичда ишнинг мазмуни, далиллар, ва бошқа зарур маълумотлар
тўпланади. Судга қадар юритишда далилларни баённомада қайд этиш муҳим
аҳамиятга эга, чунки бу босқичда судга тақдим этиладиган барча далиллар ҳамда
уларнинг қонунийлик даражаси аниқланади. Далилларни баённомада тўғри ва аниқ
қайд этиш ишнинг келажакдаги натижасини белгилайди

7

.

Судга қадар юритиш босқичида далилларни тўплаш ва уларни баённомада тўғри

шаклда қайд этиш ишнинг ҳал этувчи қисми ҳисобланади. Баённома — бу ишни
юритувчи органга ёки судга йўналтириладиган расмий ҳужжат бўлиб, унда
далилларнинг таснифи, уларнинг манбалари, ва уларнинг ишдаги аҳамияти
ёритилади

8

. Шунинг учун, далилларни баённомада қайд этишда қуйидаги аспектларга

алоҳида эътибор қаратиш зарур:. Далилларнинг турлари ва уларни баённомада қайд
этиш

9

Далиллар ҳар хил турларга бўлиниши мумкин: ҳужжатлар, ёзма далиллар, овозли

ва тасвирли далиллар, шаҳодатлар ва ёки эксперт хулосалари. Баённомада ҳар бир
далилнинг тури аниқ кўрсатилиши керак.

- ҳужжатлар: Агар ишда қандайдир ёзма ҳужжатлар (шартномалар, ҳисоботлар,

расмий ёзувлар ва ҳ.к.) далил сифатида тақдим этилса, уларнинг нусхалари баённомада
айтилиб, манбалари ва уларнинг ишга қандай таъсир қилиши тушунтирилиши керак.

- шаҳодатлар: Агар ишда гувоҳларнинг шаҳодатлари муҳим бўлса, уларнинг исми,

манзили ва айтган гапларининг мазмуни баённомада баён қилинади.

- эксперт хулосалари: Агар эксперт хулосаси ишда далил сифатида асос бўлса,

экспертнинг номини, мутахассислик соҳасини ва хулосанинг мазмунини баённомада
илова қилиш талаб этилади.

Баённомада қайд этилаётган ҳар бир далилнинг қонунийлик даражаси ҳам кўриб

чиқилиши зарур. Қонун талабларига кўра, судга қадар юритиш босқичида топланган
далиллар қонунга мувофиқ бўлиши керак. Шунинг учун, далиллар тўғри шаклда

6

А.Т.Аширбоев. Айбланувчининг иштирокини таъминлаш имкони бўлмаган тақдирда дастлабки терговни

тўхтатиш: Назария ва амалиёт. Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси Қорақалпоғистон бўлимининг
Ахборотномаси № 1 (2024).– 2024. 95-98 б.

7

А.Й.Абдуллаев. Транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш

жиноятининг сабаблари ва уни содир этилишига имкон берган шарт-шароитлар (Хоразм вилояти мисолида).
Евразийский журнал права, финансов и прикладных. 2023 г.

8

Ш.Ш.Суюнов. Kompyuter texnika vositalari orqali sodir etilgan firibgarlik jinoyati turlari. “Замонавий дунёда

педагогика ва психология” номли Respublika ilmiy-amaliy konferensiyasi. 9.06.2023 йил

9

А.Т.Аширбоев. Айбланувчининг қаерда эканлиги номаълум бўлган ҳолларда жиноят ишини тўхтатишнинг

назарий ва амалий жиҳатлари. Жамият ва инновациялар № 1 (2024).– 2024. – 314-320 б.


background image

ILM-FAN VA INNOVATSIYA

ILMIY-AMALIY KONFERENSIYASI

in-academy.uz/index.php/si

66

тўпланиши, уларнинг қонуний йўллар билан олинганлиги ва тасдиқланганлиги ҳақида
маълумотлар баённомада аниқ белгиланиши керак

10

.

Масалан, агар далиллар ўзига хос тартибда олинмаган бўлса (масалан, махсус

текширувлар ёки излашлар давомида), улар судда қабул қилинмаслиги мумкин.
Баённомада бундай ҳолатлардан огоҳ бўлиш ва уларни тўғри баён этиш муҳим

11

.

Далилларни баённомада қайд этишда уларнинг ишдаги аҳамияти ва натижалари

ҳам аниқ кўрсатилиши зарур. Судга қадар юритишда далилларнинг тўғри баён
қилиниши, уларнинг бир-бири билан боғлиқлиги ва ишни ҳал қилишдаги рольлари
кўрсатилиши керак.

Масалан, агар ишда бир нечта далиллар бир-бирига зид келса, уларнинг ҳар

бирига қандай баҳо берилгани, қайси далилнинг устунлигини аниқлаш ва бу ҳақдаги
хулосалар баённомада ёритилиши лозим.

Далилларнинг тўпланиш ва тизимлаштириш жараёни ҳам муҳим аҳамиятга эга.

Судга қадар юритиш босқичида ҳар бир далил, унинг манбаи, ўз вақтида олинганлиги
ва қонунийлиги ўзаро боғланган тартибда тасдиқланиши керак. Баённомада ушбу
тартибга амал қилинаётгани, далилларнинг тизимли кўрсатилиши ишнинг
ярашишига ёрдам беради.

Далиллар кўпинча шахсий маълумотларни ўз ичига олади, шунинг учун уларни

баённомада қайд этар экан, конфиденциалликка амал қилиш зарур. Масалан, шахсга
оид маълумотлар ёки хусусий ҳужжатлар тартибга солинган бўлиши керак. Бу
жумладан, ишда иштирок этувчи шахсларнинг ёки гувоҳларнинг шахсий
маълумотлари ҳамда уларга нисбатан ҳар қандай ноқонуний ахборотни ишга
қўшмасликка ҳаддан ташқари эҳтиёт бўлиш керак.

Хулоса ўрнида шуни айтишимиз мумкинки,ишни судга қадар юритиш босқичида

далилларни баённомада тўғри қайд этиш, судда ишнинг натижасини белгилайди. Бу
босқичда ҳар бир далилнинг аниқлиги, манбалари ва қонунийлиги муҳим аҳамият касб
этади.

References:

Используемая литература:

Foydalanilgan adabiyotlar:

1.

Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси.

2.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 25.01.2020 йилдаги

Олий Мажлисга Мурожаатномаси. // [Електрон манба].
3.

Ўзбекистон юридик энциклопедияси. –Т., 2009. – Б. 199.

4.

Ўзбекистон миллий энциклопедияси. Т.4. –Т., 2002. – Б. 47.

5.

Б.Б.Муродов. Жиноят-протсессуал қонун нормаларини эркинлаштириш йўллари

// Олий юридик ўқув юртларида инсон ҳуқуқлари муҳофазасини таъминловчи
фанларнинг ўқитишнинг замонавий муаммолари. Тошкент. Ўзбекистон Миллий
университети ҳуқуқшунослик факултети 2009. Б. 66-69.

10

А.Й.Абдуллаев. Гувоҳнинг била туриб ёлғон кўрсатув бериши сабаблари. Евразийский журнал права,

финансов и прикладных. 2023 г.

11

Ш.С.Агоев., Абдухамидов А. Гувохлантириш тергов харакатини ўтказишнинг ахамияти //Общественные

науки в современном мире: теоретические и практические исследования. – 2024. – Т. 3. – №. 7. – С. 49-51.


background image

ILM-FAN VA INNOVATSIYA

ILMIY-AMALIY KONFERENSIYASI

in-academy.uz/index.php/si

67

6.

Б.Б.Муродов. Жиноят-протсессуал муносабатларда ҳимоячининг иштироки //

“Адвокатлик фаолияти: назария ва амалиёт масалалари” мавзусидаги илмий-амалий
конференция материаллари. ЎзР Президенти ҳузуридаги Амалдаги қонун ҳужжатлари
мониторинги институти. – Тошкент, 2010. Б. 171-175.
7.

Б.Б.Муродов. Хусусий айблов институтини қўллаш самарадорлигини ошириш

йўллари // Хусусий айблов ва ярашув институтларини такомиллаштириш чоралари:
Республика илмий-амалий конференцияси материаллари. Т:Ўзбекистон Республикаси
ИИВ Академияси, 2015й.Б. 34-40.
8.

Б.Б.Муродов. “Жиноятларни тергов қилиш методикаси” фанидан ўқув дастури. Т.:

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академияси, 2012. Б.24
9.

Ш.Ш.Суюнов. Гиёҳвандлик воситалари ёки психотроп моддалар билан қонунга

хилоф равишда муомала қилишдан иборат жиноятларни квалификатсия қилишнинг
муҳим жиҳатлари. “Талқин ва тадқиқотлар” Республика илмий-услубий журнали
10сони. 01.10.2022 йил Б. 105-109.
10.

Ш.Ш.Суюнов. Компютер техника воситалари орқали содир этилган фирибгарлик

жинояти турлари. “Замонавий дунёда педагогика ва психология” номли Республика
илмий-амалий конференцияси. 9.06.2023 йил
11.

Ш.Ш.Суюнов. Ҳодиса содир бўлган жойни кўздан кечириш тергов харакатининг

жиноят содир этган шахсларни аниқлаш хамда уларнинг айбини исботлашдаги
ахамияти. “Замонавий дунёда педагогика ва психология” номли Республика илмий-
амалий конференцияси.
12.

Ш.Ш.Суюнов. Гиёҳвандлик воситаларини, уларнинг аналогларини ёки психотроп

моддаларини сотиш мақсадисиз ноқонуний ишлаб чиқариш, олиш, сақлаш, жинояти
тушунчаси // Жамият ва инновация. – 2025. – В. 6. – Но 1/С. – Б. 267-277.
13.

А.Т.Аширбоев. Айбланувчининг қаерда эканлиги номаълум бўлган ҳолларда

жиноят ишини тўхтатишнинг назарий ва амалий жиҳатлари. Жамият ва инновациялар
№ 1 (2024).– 2024. – 314-320 б.
14.

А.Т.Аширбоев. Жиноят ишини тўхтатиш тушунчаси ва аҳамияти.

Эксмерткриминалистик фаолият: истиқболлар ва инновациялар мавзусидаги халқаро
конференция материллари тўплами. Т., Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар
вазирлиги Академияси, 2023. – Б. 381-388.
15.

А.Т.Аширбоев. Айбланувчининг иштирокини таъминлаш имкони бўлмаган

тақдирда дастлабки терговни тўхтатиш: Назария ва амалиёт. Ўзбекистон Республикаси
Фанлар Академияси Қорақалпоғистон бўлимининг Ахборотномаси № 1 (2024).– 2024.
95-98 б.
16.

А.Т.Аширбоев. Cуриштирув ва дастлабки терговни тўхтатиш институти: халқаро

тажриба

ва

ўзбекистон

қонунчилигини

такомиллаштириш

истиқболлари

//Общественные науки в современном мире: теоретические и практические
исследования. – 2024. – Т. 3. – №. 14. – С. 37-42.
17.

Н.Қ.Усманалиев. “Оқилона муддат” тамоийилини жорий этиш назарий ва амалий

жиҳатлари //Наука и инновации в системе образования. – 2025. – Т. 4. – №. 3. – С. 44-50.
18.

Н.Қ.Усманалиев. Жиноят ишини юритишни тўхтатиш ва тиклаш муддатлари

билан боғлиқ айрим мулоҳазалар //Теоретические аспекты становления
педагогических наук. – 2025. – Т. 4. – №. 6. – С. 40-47.


background image

ILM-FAN VA INNOVATSIYA

ILMIY-AMALIY KONFERENSIYASI

in-academy.uz/index.php/si

68

19.

Н.Қ.Усманалиев.

Протсессуал

муддатларнинг

ҳисоблашда

қўлланилувчи

меъзонларнинг айрим жиҳатлари //проблемс анд солутионс оф сcиентифиc анд
инновативе ресеарч. – 2024. – Т. 1. – №. 3. – С. 25-30.
20.

Н.Қ.Усманалиев. Байназов Ж. Ўғирлик жинояти бўйича ҳодиса содир бўлган

жойни кўздан кечириш тергов ҳаракатининг янги усуллари //Наука и инновации в
системе образования. – 2024. – Т. 3. – №. 8. – С. 69-74.
21.

Ш.С.Агоев., Шакирова С. Қийнаш жиноятини тергов қилиш: назария ва амалиёт

//Развитие и инновации в науке. –2024. – Т. 3. – №. 6. – С. 75-81.
22.

Ш.С.Агоев., Абдухамидов А. Гувохлантириш тергов харакатини ўтказишнинг

ахамияти //Общественные науки в современном мире: теоретические и практические
исследования. – 2024. – Т. 3. – №. 7. – С. 49-51.
23.

Ш.С.Агоев., Асатуллаев Д. Ахборот технологиялари соҳасидаги ўғирлик

жиноятларни тергов қилишнинг ўзига хос хусусиятлари //Общественные науки в
современном мире: теоретические и практические исследования. – 2024. – Т. 3. – №. 7. –
С. 31-35.
24.

Ш.С.Агоев., Ташев У. Экспертиза фаолиятининг арманистон республикаси жиноят-

протсессуал қонунчилигидаги ҳуқуқий асослари //Развитие и инновации в науке. –
2024. – Т. 3. – №. 6. – С. 48-56.
25.

Н.А Хушвактова. Факторы, препятствующие эффективному использо-ванию

общественного участия в досудебном производстве / Н.А. Хушвактова //
Теоретические аспекты юриспруденции и вопросы правоприменения: сб. ст. по
материалам LXV Международной научно-практической конференции «Теорети¬ческие
аспекты юриспруденции и вопросы правоприменения». – № 11(65). – Москва, Изд.
«Интернаука», 2022.
26.

Н.А Хушвактова. Коррупцияга оид жиноятларни фош қилиш ва тергов қилишда

жамоатчилик ёрдамидан фойдаланиш // «Давлат бошқаруви соҳасида коррупциявий
хавф-хатарларни бартараф этиш механизмларини такомиллаштириш масалалари»:
республика илмий-амалий конференцияси тўплами – Тошкент давлат юридик
университетининг ихтисослаштирилган филиали, Т: 2022. Б.78-83.

Библиографические ссылки

Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 25.01.2020 йилдаги Олий Мажлисга Мурожаатномаси. // [Електрон манба].

Ўзбекистон юридик энциклопедияси. –Т., 2009. – Б. 199.

Ўзбекистон миллий энциклопедияси. Т.4. –Т., 2002. – Б. 47.

Б.Б.Муродов. Жиноят-протсессуал қонун нормаларини эркинлаштириш йўллари // Олий юридик ўқув юртларида инсон ҳуқуқлари муҳофазасини таъминловчи фанларнинг ўқитишнинг замонавий муаммолари. Тошкент. Ўзбекистон Миллий университети ҳуқуқшунослик факултети 2009. Б. 66-69.

Б.Б.Муродов. Жиноят-протсессуал муносабатларда ҳимоячининг иштироки // “Адвокатлик фаолияти: назария ва амалиёт масалалари” мавзусидаги илмий-амалий конференция материаллари. ЎзР Президенти ҳузуридаги Амалдаги қонун ҳужжатлари мониторинги институти. – Тошкент, 2010. Б. 171-175.

Б.Б.Муродов. Хусусий айблов институтини қўллаш самарадорлигини ошириш йўллари // Хусусий айблов ва ярашув институтларини такомиллаштириш чоралари: Республика илмий-амалий конференцияси материаллари. Т:Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академияси, 2015й.Б. 34-40.

Б.Б.Муродов. “Жиноятларни тергов қилиш методикаси” фанидан ўқув дастури. Т.: Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академияси, 2012. Б.24

Ш.Ш.Суюнов. Гиёҳвандлик воситалари ёки психотроп моддалар билан қонунга хилоф равишда муомала қилишдан иборат жиноятларни квалификатсия қилишнинг муҳим жиҳатлари. “Талқин ва тадқиқотлар” Республика илмий-услубий журнали 10сони. 01.10.2022 йил Б. 105-109.

Ш.Ш.Суюнов. Компютер техника воситалари орқали содир этилган фирибгарлик жинояти турлари. “Замонавий дунёда педагогика ва психология” номли Республика илмий-амалий конференцияси. 9.06.2023 йил

Ш.Ш.Суюнов. Ҳодиса содир бўлган жойни кўздан кечириш тергов харакатининг жиноят содир этган шахсларни аниқлаш хамда уларнинг айбини исботлашдаги ахамияти. “Замонавий дунёда педагогика ва психология” номли Республика илмий-амалий конференцияси.

Ш.Ш.Суюнов. Гиёҳвандлик воситаларини, уларнинг аналогларини ёки психотроп моддаларини сотиш мақсадисиз ноқонуний ишлаб чиқариш, олиш, сақлаш, жинояти тушунчаси // Жамият ва инновация. – 2025. – В. 6. – Но 1/С. – Б. 267-277.

А.Т.Аширбоев. Айбланувчининг қаерда эканлиги номаълум бўлган ҳолларда жиноят ишини тўхтатишнинг назарий ва амалий жиҳатлари. Жамият ва инновациялар № 1 (2024).– 2024. – 314-320 б.

А.Т.Аширбоев. Жиноят ишини тўхтатиш тушунчаси ва аҳамияти. Эксмерткриминалистик фаолият: истиқболлар ва инновациялар мавзусидаги халқаро конференция материллари тўплами. Т., Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Академияси, 2023. – Б. 381-388.

А.Т.Аширбоев. Айбланувчининг иштирокини таъминлаш имкони бўлмаган тақдирда дастлабки терговни тўхтатиш: Назария ва амалиёт. Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси Қорақалпоғистон бўлимининг Ахборотномаси № 1 (2024).– 2024. 95-98 б.

А.Т.Аширбоев. Cуриштирув ва дастлабки терговни тўхтатиш институти: халқаро тажриба ва ўзбекистон қонунчилигини такомиллаштириш истиқболлари //Общественные науки в современном мире: теоретические и практические исследования. – 2024. – Т. 3. – №. 14. – С. 37-42.

Н.Қ.Усманалиев. “Оқилона муддат” тамоийилини жорий этиш назарий ва амалий жиҳатлари //Наука и инновации в системе образования. – 2025. – Т. 4. – №. 3. – С. 44-50.

Н.Қ.Усманалиев. Жиноят ишини юритишни тўхтатиш ва тиклаш муддатлари билан боғлиқ айрим мулоҳазалар //Теоретические аспекты становления педагогических наук. – 2025. – Т. 4. – №. 6. – С. 40-47.

Н.Қ.Усманалиев. Протсессуал муддатларнинг ҳисоблашда қўлланилувчи меъзонларнинг айрим жиҳатлари //проблемс анд солутионс оф сcиентифиc анд инновативе ресеарч. – 2024. – Т. 1. – №. 3. – С. 25-30.

Н.Қ.Усманалиев. Байназов Ж. Ўғирлик жинояти бўйича ҳодиса содир бўлган жойни кўздан кечириш тергов ҳаракатининг янги усуллари //Наука и инновации в системе образования. – 2024. – Т. 3. – №. 8. – С. 69-74.

Ш.С.Агоев., Шакирова С. Қийнаш жиноятини тергов қилиш: назария ва амалиёт //Развитие и инновации в науке. –2024. – Т. 3. – №. 6. – С. 75-81.

Ш.С.Агоев., Абдухамидов А. Гувохлантириш тергов харакатини ўтказишнинг ахамияти //Общественные науки в современном мире: теоретические и практические исследования. – 2024. – Т. 3. – №. 7. – С. 49-51.

Ш.С.Агоев., Асатуллаев Д. Ахборот технологиялари соҳасидаги ўғирлик жиноятларни тергов қилишнинг ўзига хос хусусиятлари //Общественные науки в современном мире: теоретические и практические исследования. – 2024. – Т. 3. – №. 7. – С. 31-35.

Ш.С.Агоев., Ташев У. Экспертиза фаолиятининг арманистон республикаси жиноят-протсессуал қонунчилигидаги ҳуқуқий асослари //Развитие и инновации в науке. – 2024. – Т. 3. – №. 6. – С. 48-56.

Н.А Хушвактова. Факторы, препятствующие эффективному использо-ванию общественного участия в досудебном производстве / Н.А. Хушвактова // Теоретические аспекты юриспруденции и вопросы правоприменения: сб. ст. по материалам LXV Международной научно-практической конференции «Теорети¬ческие аспекты юриспруденции и вопросы правоприменения». – № 11(65). – Москва, Изд. «Интернаука», 2022.

Н.А Хушвактова. Коррупцияга оид жиноятларни фош қилиш ва тергов қилишда жамоатчилик ёрдамидан фойдаланиш // «Давлат бошқаруви соҳасида коррупциявий хавф-хатарларни бартараф этиш механизмларини такомиллаштириш масалалари»: республика илмий-амалий конференцияси тўплами – Тошкент давлат юридик университетининг ихтисослаштирилган филиали, Т: 2022. Б.78-83.

Наиболее читаемые статьи этого автора (авторов)