Авторы

  • Салоҳиддин Юнусов
    Тошкент давлат аграр университети профессор, қ.х.ф.д,
  • Ғулом Рўзметов
    Тошкент давлат аграр университети таянч докторанти
  • Mалоҳат Маҳмудова
    Тошкент давлат аграр университети талабаси
  • Меҳрож Ахмедов
    тадқиқодчи

DOI:

https://doi.org/10.71337/inlibrary.uz.scin.46362

Аннотация

Бугунги кунда картошка дунёнинг кўплаб мамлакатларида етиштирилади ва буғдой, шоли, маккажухоридан кейинги ўринда, аҳамияти жиҳатидан эса иккинчи ўринда туради. Картошка инсон учун муҳим бўлган оқсил, крахмал, турли витаминлар ҳамда минерал тузлар, элементлар манбаидир. Мамлакат озиқ-овқат хавфсизлигини янада мустаҳкамлаш, пахта ва бошоқли дон экиладиган майдонларни қисқартириб, картошка, сабзавот, озиқ-овқати мойли экинларни жойлаштириш; қишлоқ хўжалик экинларининг янги юқори ва сифатли серҳосил навларини яратиш каби бир қанча вазифалар бугунги кун талаби.


background image

ILM-FAN VA INNOVATSIYA

ILMIY-AMALIY KONFERENSIYASI

in-academy.uz/index.php/si

40

ТОШКЕНТ ДАВЛАТ АГРАР УНИВЕРСИТЕТИ

КАРТОШКАЧИЛИКДА ЎЗБЕКИСТОН ВА КОРЕЯ ХАМКОРЛИГИ

Юнусов Салоҳиддин Адҳамович

Тошкент давлат аграр университети профессор, қ.х.ф.д,

Рўзметов Ғулом Илхомбой ўғли

Тошкент давлат аграр университети таянч докторанти

Маҳмудова Mалоҳат Mаҳмуд қизи

Тошкент давлат аграр университети талабаси

Ахмедов Меҳрож Эгамярович

тадқиқодчи

https://doi.org/10.5281/zenodo.13744175

Кириш

Бугунги кунда картошка дунёнинг кўплаб мамлакатларида етиштирилади ва

буғдой, шоли, маккажухоридан кейинги ўринда, аҳамияти жиҳатидан эса иккинчи
ўринда туради. Картошка инсон учун муҳим бўлган оқсил, крахмал, турли витаминлар
ҳамда минерал тузлар, элементлар манбаидир. Мамлакат озиқ-овқат хавфсизлигини
янада мустаҳкамлаш, пахта ва бошоқли дон экиладиган майдонларни қисқартириб,
картошка, сабзавот, озиқ-овқати мойли экинларни жойлаштириш; қишлоқ хўжалик
экинларининг янги юқори ва сифатли серҳосил навларини яратиш каби бир қанча
вазифалар бугунги кун талаби.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 6 майдаги ПҚ-4704-сонли

“Республикада картошка етиштириш-ни кенгайтириш ва уруғчилигини янада
ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги, Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 9
декабрдаги 652/11-сонли “Маҳаллий картошка етиштиришни кўпайтириш ва
уруғчилик базасини янада мустаҳкамлаш бўйича қўшимча чора тадбирлар
тўғрисида”ги қарорларида мамлакатимизда истеъмол ва уруғлик картошка
етиштиришни кўпайтириш, картошка уруғчилигини ривожлантириш, ички бозор
талабини қондириш, унинг экспортини кенгайтириш, уруғлик картошканинг
суперэлита ва элита авлодларини етиштириш, илғор технологиялар, инновatsiон
ечимлар ва илм-фан ютуқларини кенг жорий этишга алоҳида эътибор қаратилган.
2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясида
“Қишлоқ хўжалигини илмий асосда интенсив ривожлантириш орқали деҳқон ва
фермерлар даромадини камида 2 баравар ошириш, қишлоқ хўжалигининг йиллик
ўсишини камида 5 фоизга етказиш” бўйича ҳам вазифалар белгилаб берилган. Давлат
дастурида белгиланган вазифаларни бажаришда сабзавот ва полиз экинларини
селекциясини кучайтириш ҳисобига маҳаллий навларнинг улушини ошириш,
жумладан картошканинг ҳосилдор, вирусга чидамли навлари асосида маҳаллий
навларни яратиш муҳим аҳамият касб этади.

Бугунги кунда Республикамизда 253 минг гектар майдонда картошка экилмоқда.

Ўртача ҳосилдорлик 163 ц/га ни ташкил этади. Мазкур кўрсаткич АҚШда 490 ц/га,
Нидерландияда 440 ц/га, Эронда 300 ц/га, Покистонда 250 ц/га, Россияда 200 ц/га,
Қирғизистонда 170 ц/га ни ташкил этади. Юртимизда картошка маҳсулоти
етиштирувчилар томонидан йиллик уруғликка бўлган талаб 500-600 минг тоннани
ташкил этиб, элита ва R1 уруғлик картошка ўрнига импорт қилинган R5-7 товар ёки


background image

ILM-FAN VA INNOVATSIYA

ILMIY-AMALIY KONFERENSIYASI

in-academy.uz/index.php/si

41

маҳаллий сифатсиз уруғлик картошка экилмоқда. Бу албатта уруғлик картошка
етишмовчилиги ва олинаётган ҳосилдорликнинг пастлигига боғлиқдир.

Республикамизда уруғлик картошкани йиллик импорти 23 минг тонна, яъни 10

млн. долларни ташкил қилади. Вахоланки, Мамлакатимиз тупроқ-иқлим шароити
картошка етиштиришга мос бўлсада, 2023 йилда 462,5 минг т товар картошка
хориждан импорт қилинган (январь 23,3 минг т, февраль 68,7 минг, март 108 минг,
апрель 63,4 минг, май 67,9 минг, июнь 1,6 минг, июль 0,4 минг, август 0,4 минг,
сентябрь 11,2 минг, октябрь 73,1 минг, ноябрь 44,4 минг т).

Ўзбекистонда картошка етиштириш ҳолатини изохлайдиган бўлсак, 1992~1993

йиллардан картошка вируслари ва зараркунандаларнинг кўпайиши, картошка
уруғчилигини заифлашиши, ҳосилдорликни пасайиши, тупроқ шўрланиши билан
боғлиқ муаммолар пайдо бўлди. Уруғлик картошка Россия, Польша, Эрон, Покистон,
Ҳиндистон ва Голландиядан олиб келинди. Голландиядан юқори қиммат нархларда ва
Осиёдан эса паст сифатли уруғлик картошка импорти кўпайди. Натижада уруғлик
картошка нархининг 55% га ошишига олиб келди. Ҳосилдорлик эса 15-20 т/га ни
ташкил этган.

Маҳсулотнинг беқарорлиги, импортни кучайиши, янги навларни ишлаб чиқиш

сустлиги, бозорни бошқариш қийинлиги, картошка нархининг кескин ўзгаришлари ва
картошка уруғини экиш миқдори гектарига 3,5-4,0 тоннагача сарфланиши каби
муаммолар юзага келган.

Картошка уруғчилиги бўйича Ўзбекистонда уруғлик картошка ишлаб чиқариш

тизимини ташкил этиш, вируссиз соғлом уруғлик етиштириш, тўқима культураси
технологиясини қўллаш, зараркунандаларга қарши курашиш, иқлим ўзгаришига
жавобан янги навларни яратиш ва маълумотларга асосланган аниқ қишлоқ хўжалигига
ўтиш режалаштирилган.

Ўзбекистон ва Корея Республикасини 1980 йилдан 2022 йилгача картошка ишлаб

чиқариш ҳолати бўйича таққослайдиган бўлсак, диаграммадан кўришимиз мумкинки,
Ўзбекистонда 2000 йилда 586 минг тонна етиштирилган ва 2022 йилда 3443 минг
тонна маҳсулот етиштирилган.

Корея Республикасида эса бу кўрсаткич 1980 йилда 446 минг тонна бўлса 2022

йилга келиб 586 минг тоннани ташкил этган.

Картошка экилган майдонлар Ўзбекистонда 2000 йилда 50 минг гетардан ошиқ

бўлса, 2022 йилда 109 минг гектрадан ортиқ майдонга экилган. Корея Республикасида
эса бу кўрсаткич 1980 йилда 40 минг гектарга яқин экилган бўлса, 2022 йилга келиб бу
кўрсаткич камайган яъни 23,1 минг гектарни ташкил этган.


background image

ILM-FAN VA INNOVATSIYA

ILMIY-AMALIY KONFERENSIYASI

in-academy.uz/index.php/si

42

1-расм. Ўзбекистон ва Кореяда йиллар давомида картошка етиштириш ялпи

маҳсулот хажми,т/га.

2-расм. Ўзбекистон ва Кореяда йиллар давомида картошка экилган

майдонлар га.

Кореяда картошка етиштириш ва экилган майдони қуйидагича бўлиб,

иссиқхоналарда 2100 гектар (22 т/га), баҳорда14000 гектар (23-25 т/га), тоғли худудда
3600 гектар (32-55 т/ га) ва кузда 1500 гектар (15-18 т/га) майдонда етиштирилади.


1-жадвал. Кореяда картошка етиштириш ва майдони.

37 391

21 091

29 415

24 913

23 176

0

0

52 200

70 700

109 110

0

20 000

40 000

60 000

80 000

100 000

120 000

1980

1990

2000

2010

2022

KOREA

UZBEKISTAN

(unit : ha)


background image

ILM-FAN VA INNOVATSIYA

ILMIY-AMALIY KONFERENSIYASI

in-academy.uz/index.php/si

43

3-расм. Кореяда картошкани иссиқхоналарда етиштириш.

Кореяда картошкани иссиқхоналарда етиштиришда иқтисодий фойда 200-300%

ни ташкил этган. Иссиқхонада картошка етиштиришда асосан декабр ойида экилади ва
апрел-май ойларида ҳосил олинади. Мавсумий ишлаб чиқариш фермер хўжаликлари
даромадининг оширади. Қишлоқ хўжалиги маҳсулоти яъни картошка тугаган
мавсумда тайёр бўлади. Қишлоқ хўжалиги ерларидан фойдаланиш даражаси
яхшиланди. Озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқаришни кўпайтириш ёқилғисиз
етиштириш (оддий иситиш) мумкин. Оз меҳнат билан ўстирилади. Хароратни
бошқариш, ҳашаротлар, касалликларга қарши курашиш ҳамда озиқлантириш
ишларни олиб бориш осон бўлади.

Корея ахолисининг кўпайиши ва иссиқхона майдонини кенгайиши.


background image

ILM-FAN VA INNOVATSIYA

ILMIY-AMALIY KONFERENSIYASI

in-academy.uz/index.php/si

44

Ўзбекистонда иссиқхона майдонининг кенгайиш тенденцияси.

Ўзбекистонда ахолини кўпайиш тенденцияси ва иссиқхоналарнинг

истиқболи.

Хулоса қилиб шуни айтиш мумкинки, Ўзбекистонда картошка импортини

камайтириш ва махаллий уруғчиликни ривожлантиришда Корея Республикаси


background image

ILM-FAN VA INNOVATSIYA

ILMIY-AMALIY KONFERENSIYASI

in-academy.uz/index.php/si

45

тажрибасини жорий этиш ва янгича инновацион технологияларни қўллаш мақсадга
мувофиқ. Глобал исиш даражаси охирги йилларда картошка ҳосилдорлиги ва
уруғчилигига салбий таъсири кузатилмоқда. Шунинг учун маҳсулдорликни ошириш ва
импортни камайтиришда иссиқхоналардан фойдаланиш, вируссиз картошка
туганакларини етиштириш бугунги кун талаби. Ўйлаймизки, Корея Республикаси
билан хамкорликда картошка етиштириш технологиясини жорий этиш соҳа ривожига
фойда келтиради деб ўйлаймиз.

References:

1.

O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining 2020 yil 6 maydagi PQ-4704-sonli

“Respublikada kartoshka еtishtirishni kengaytirish va urug‘chiligini yanada rivojlantirish
chora-tadbirlari to‘g‘risida”gi qarori.
2.

Отамуродов Э., Остонакулов Т.Э. Ўғитлаш ва туп қалинлиги. // Ж. Ўзбекистон

қишлоқ хўжалиги. Т., 2002. 2. 49 бетлар.
3.

Остонакулов Т.Е., Усмонов Н. Картошка хосилдорлиги, уруғбоп туганаклар чиқими

ва кўпайиш коэффесентининг сидератларга боғлиқлиги. // Ж. Ўзбекистон қишлоқ
хўжалиги. №4., 2020. 32-33 бетлар.
4.

Остонакулов Т.Э., Лукова И. Картошканинг янги “БОҒИЗОҒОН” навини экиш

тартиби. // Ж. Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги. №4., 2021 33-34 бетлар.
5.

Yunusov Salohiddin Adhamovich. Kartoshkachilik va yеtishtirishdagi muammolar.

O‘zbekiston agrar xabarnomasi. № 4 (10/2) 2023 8-10 betlar.
6.

Юнусов С., Тўрабоева Ю. Тупроқда сунъий иқлим яратиш ёки мулчалашнинг

ахамияти. «Фермер» Ж., Тошкент 2014. №3., 48-49 бетлар.
7.

Юнусов С., Тўрабоева Ю., Салиев С. Эртаки картошкани етиштириш хусусиятлари.

“Агросаноат

мажмуи

тармоқларида

инновaцион

бошқарув

фаолиятини

модернизaциялаш ва ривожлантириш муаммолари”. Республика илмий-амалий
конференция материаллари. Тошкент 2014. 89-91 бетлар.
8.

Юнусов С., Абдиев З., Эгамбердиев С., Дурходжаев Ш. Картошкани мулчалаш

усулларининг

ижобий

хусусиятлари.

“Қишлоқ

хўжалигини

инновaцион

ривожлантиришда олий ва ўрта махсус, касб-хунар таълим муассасалари ёш
олимларининг роли” мавзусидаги Республика илмий-амалий анжумани материаллари
тўплами (2016 йил, 27 май) 335-336 бетлар.
9.

Юнусов С., Эгамбердиев С., Биогумуснинг тупроқ структураси ва картошка

хосилдорлигига таъсири. “Ўзбекистон тупроқшунослик фанининг долзарб муаммолари
ва истиқболлари: озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашда ерларнинг мелиоратив
холатини яхшилаш ва замонавий агробиотехнологияларни қўллаш “ мавзусида илмий-
амалий конференция мақолалар тўплами Тошкент – 2017 й. 20 апрел.205-208 бетлар.
10.

Yunusov S.A., Boliqulov F.O. Untraditional methods of growing cucumbers on open

areas. International Journal of Recent Technology and Engineering (TM). India. 2019. –Vol. 8 –
Issue 3C. – Р. 586-589.
11.

Юнусов С., Рузметов Г. Положителные особенности способов мулчилования

картофеля. ЗБИРНИК ТЕЗ ІІ МИЖНАРОДНОЁ НАУКОВО-ПРАКТИЧНОЁ КОНФЕРЕНЦИЁ:
«ИННОВАЦИЙНИ РОЗРОБКИ МОЛОДИ В СУЧАСНОМУ ОВОЧИВНИЦТВИ» Национална
академия аграрних наук Украёни, 2021, 2021 82-85 бет.

Библиографические ссылки

O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining 2020 yil 6 maydagi PQ-4704-sonli “Respublikada kartoshka еtishtirishni kengaytirish va urug‘chiligini yanada rivojlantirish chora-tadbirlari to‘g‘risida”gi qarori.

Отамуродов Э., Остонакулов Т.Э. Ўғитлаш ва туп қалинлиги. // Ж. Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги. Т., 2002. 2. 49 бетлар.

Остонакулов Т.Е., Усмонов Н. Картошка хосилдорлиги, уруғбоп туганаклар чиқими ва кўпайиш коэффесентининг сидератларга боғлиқлиги. // Ж. Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги. №4., 2020. 32-33 бетлар.

Остонакулов Т.Э., Лукова И. Картошканинг янги “БОҒИЗОҒОН” навини экиш тартиби. // Ж. Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги. №4., 2021 33-34 бетлар.

Yunusov Salohiddin Adhamovich. Kartoshkachilik va yеtishtirishdagi muammolar. O‘zbekiston agrar xabarnomasi. № 4 (10/2) 2023 8-10 betlar.

Юнусов С., Тўрабоева Ю. Тупроқда сунъий иқлим яратиш ёки мулчалашнинг ахамияти. «Фермер» Ж., Тошкент 2014. №3., 48-49 бетлар.

Юнусов С., Тўрабоева Ю., Салиев С. Эртаки картошкани етиштириш хусусиятлари. “Агросаноат мажмуи тармоқларида инновaцион бошқарув фаолиятини модернизaциялаш ва ривожлантириш муаммолари”. Республика илмий-амалий конференция материаллари. Тошкент 2014. 89-91 бетлар.

Юнусов С., Абдиев З., Эгамбердиев С., Дурходжаев Ш. Картошкани мулчалаш усулларининг ижобий хусусиятлари. “Қишлоқ хўжалигини инновaцион ривожлантиришда олий ва ўрта махсус, касб-хунар таълим муассасалари ёш олимларининг роли” мавзусидаги Республика илмий-амалий анжумани материаллари тўплами (2016 йил, 27 май) 335-336 бетлар.

Юнусов С., Эгамбердиев С., Биогумуснинг тупроқ структураси ва картошка хосилдорлигига таъсири. “Ўзбекистон тупроқшунослик фанининг долзарб муаммолари ва истиқболлари: озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашда ерларнинг мелиоратив холатини яхшилаш ва замонавий агробиотехнологияларни қўллаш “ мавзусида илмий-амалий конференция мақолалар тўплами Тошкент – 2017 й. 20 апрел.205-208 бетлар.

Yunusov S.A., Boliqulov F.O. Untraditional methods of growing cucumbers on open areas. International Journal of Recent Technology and Engineering (TM). India. 2019. –Vol. 8 – Issue 3C. – Р. 586-589.

Юнусов С., Рузметов Г. Положителные особенности способов мулчилования картофеля. ЗБИРНИК ТЕЗ ІІ МИЖНАРОДНОЁ НАУКОВО-ПРАКТИЧНОЁ КОНФЕРЕНЦИЁ: «ИННОВАЦИЙНИ РОЗРОБКИ МОЛОДИ В СУЧАСНОМУ ОВОЧИВНИЦТВИ» Национална академия аграрних наук Украёни, 2021, 2021 82-85 бет.

Наиболее читаемые статьи этого автора (авторов)