ILM-FAN VA INNOVATSIYA
ILMIY-AMALIY KONFERENSIYASI
in-academy.uz/index.php/si
140
БАТАТ КЎЧАТЛАРИНИ ТУРЛИ МУДДАТЛАРДА ЕТИШТИРИШ ВА
МАҚБУЛ ЭКИШ МУДДАТИНИ АНИҚЛАШ
Усмонова Бумайрам Мирсадиковна
Тошкент давлат аграр университети таянч докторанти
Юнусов Салоҳиддин Адҳамович
Тошкент давлат аграр университети
Қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор
https://doi.org/10.5281/zenodo.14969951
Аннотация.
Мақолада Тошкент вилояти шароитида батат ўсимлигини 4 та экиш
муддатлари ўзаро таққосланиб ўрганилганда бататни кўчатидан 5 майда экилгани
мақбул экиш муддати бўлиб, ушбу муддатида ўсимликнинг ўсиши ва ривожланиши
ҳосилдорлик кўрсаткичлари юқори ва самарадорлиги баён этилган.
Калит сўзлар.
Батат, Кўчатлар , экиш муддатлари тутувчанлик, харорат, намлик.
ВЫРАЩИВАНИЕ РАССАДЫ БАТАТА ПРИ РАЗЛИЧНЫХ СРОКАХ И
ОПРЕДЕЛЕНИЕ ОПТИМАЛЬНОГО СРОКА ПОСАДКИ
Усмонова Бумайрам Мирсадиковна
Ташкентский государственный аграрный университет, докторант
maryamusmanova939@gmil.com
Юнусов Салохиддин Адхамович
Ташкентский государственный аграрный университет
Доктор сельскохозяйственных наук, профессор
Аннотация.
В статье сравниваются четыре срока посадки батата в условиях
Ташкентской области и показано, что посадка батата из рассады 5 мая является
оптимальным сроком посадки, что обеспечивает высокий рост и развитие растения,
высокую урожайность и эффективность.
Ключевые слова.
Батат, Рассада, сроки посадки, всхожесть, температура,
влажность.
CULTIVATION OF SWEET POTATO SEEDLINGS AT VARIOUS DURATIONS
AND DETERMINATION OF THE OPTIMAL PLANTING PERIOD
Bumayram Mirsadikovna Usmonova
Tashkent State Agrarian University, PhD Candidate
maryamusmanova939@gmil.com
Salohiddin Adkhamovich Yunusov
Tashkent State Agrarian University
Doctor of Agricultural Sciences, Professor
Abstract.
The article compares four dates for planting sweet potatoes in the conditions
of the Tashkent region and shows that planting sweet potatoes from seedlings on May 5 is the
optimal planting date, which ensures high growth and development of the plant, high yield
and efficiency.
ILM-FAN VA INNOVATSIYA
ILMIY-AMALIY KONFERENSIYASI
in-academy.uz/index.php/si
141
Key words
. Sweet potato, Seedlings, planting dates, germination, temperature,
humidity.
Мавзунинг долзарблиги.
Хозирги кунда кам тарқалган сабзавотлардан бири
батат (ширин картошка) (
Ipomea batatas
L.) ҳисобланади. Батат юқори мазали озиқ-
овқат ҳусусиятига эга ва ҳар хил мақсадларда фойдаланиладиган истиқболи ўсимлик
бўлиб, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти
(ФАО) маълумотига кўра, 2022 йилда дунё бўйича 86410 минг тонна ишлаб чиқарилган
бўлиб, 2021 йилга нисбатан 1,25% ошган. Дунё бўйича энг кўп батат етиштирувчи
давлатлар Хитой (53,9%, яъни 46,7 минг т.), Малайзия (8,2 минг т.), Танзания (4,8 минг
т.), Нигерия (4,7 минг т.), Ангола (2,5 минг т.), Уганда (2,4 минг т.), Ҳиндистон (2,3 минг
т.), АҚШ (2,3 минг т.), Мадагаскар (2,2 минг т.), Ветнам (2,1 минг т.), Индонезия (2,0
минг т.), ҳисобланади.
1
Дунёда батат ёки ширин картошка жуда қимматли бўлиб, худди
картошкадай қайнатилган, қовурилган ва димланган холида истеъмол қилинади, шу
билан бирга консерва саноати, кондитер маҳсулотлари ишлаб чиқаришида, спирт ва
крахмал олишда кенг фойдаланилади. Ўзбекистон Республикаси Президентининг
2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясида
“Қишлоқ хўжалигини илмий асосда интенсив ривожлантириш орқали деҳқон ва
фермерлар даромадини камида 2 баравар ошириш, қишлоқ хўжалигининг йиллик
ўсишини камида 5 фоизга етказиш”, шу билан бирга ноанъанавий сабзавот экин
турларини етиштириш майдонларини кўпайтириш, ҳосилдорлигини тубдан оширишга
оид чора-тадбирларни амалга оширилмоқда [1; 2;].
Тажрибамизнинг асосий мақсади Тошкент вилояти шароитида батат ўсимлигини
истиқболли навларини танлаш, мақбул экиш муддатлари ва экиш схемаларини
аниқлашдан иборат. Бизнинг тадқиқотларимизда батат кўчатларини Тошкент вилояти
тупроқ иқлим шароитида мақбул экиш муддатларини аниқлаш ва ахоли томорқа ер
эгалари ва фермер хўжаликларга батат кўчатларини етиштиришда мақбул экиш
муддатини тавсия этишдан иборат [3; 4; 5; 6; 7; 8; 9;].
Олиб борилган тажрибада бататни Тойлоқи нави ўсимликларида гуллаш фазаси
кузатилмади, яъни гулламади. Нихоллар пайдо бўлгандан то туганакларнинг етилиш
давригача назорат вариантда 168 кунни ташкил этган. Қолган барча вариантларда
юқори натижа, яъни 172-175 кунда пишиб етилган. Энг эрта пишиб етилган вариант бу
5 майда экилган вариантда бўлиб, 172 кунни, яъни назоратга нисбатан 4 кун эрта
пишган.
Ўсув даврининг давомийлиги эса вариантлараро 183-189 кунни ташкил этган.
Назоратга нисбатан 1 кун ўсув даври узоқ бўлган 5 майда экилган вариантда (189 кун)
кузатилди.
Батат ўсимлгини турли экиш муддатларининг ўсиб ривожланиш
фенофазаларига таъсири (2022-2024 йй.)
Вар
и
ан
тла
р
Экиш
муддатлари
Нихолларни
далада
Нихоллар пайдо бўлгандан
то... гача, кун
Ўсув даври
давомийлиги,
ILM-FAN VA INNOVATSIYA
ILMIY-AMALIY KONFERENSIYASI
in-academy.uz/index.php/si
142
тутувчанлиги, %
гуллаши
туганакни
етилиши
кун
1
15 апрел-
назорат
85
-
168
188
2
25 апрел
92
-
173
185
3
5 май
97
-
172
189
4
15 май
95
-
175
183
Батат ўсимлгини турли экиш муддатларининг ер устки қисмини ўсиши,
биометрик кўрсаткичларига таъсири (2022-2024 йй.).
Экиш
муддатлари
Асосий поя узунлиги
(см)
Тупдаги ён шохлар
сони (дона)
Барглар сони (дона)
июн ойи II
декадаси
октябр
ойи I
декадаси
июн ойи
II
декадаси
октябр
ойи I
декадаси
июн ойи II
декадаси
октябр ойи I
декадаси
15 апрел-
назорат
58,4±1,2
184,5±2,7
2,0±0,03
5,2±0,08
24,4±0,36
187,3±2,76
25 апрел
55,2±1,4
198,3±3,6
2,1±0,04
5,0±0,07
25,6±0,47
186,5±2,75
5 май
52,6±1,2
197,5±2,9
2,3±0,03
5,4±0,08
28,4±0,42
198,8±2,93
15 май
48,7±0,6
178,2±2,3
2,0±0,03
5,0±0,07
21,8±0,28
171,9±2,53
ЭКФ
05
2,7
5,7
0,1
0,1
0,8
4,9
Sх
%
0,8
0,5
0,5
0,4
0,5
0,4
Тажрибада батат ўсимлгини турли экиш муддатларда етиштирилганда
ўсимликнинг биометрик кўрсаткичлари хисоблаб чиқилди (4.1.16-жадвалга қаранг).
Бунда ўсимликнинг ер устки қисмини ўсиши, ривожланишига оид маълумотлар
келтирилди. Кузатувлар ўсимликнинг ўсув даврида 2 марта олиб борилди. Биринчиси
июн ойининг иккинчи декадасида, иккинчиси эса октябр ойининг биринчи декадасида
ўлчанди.
Биометрик ўлчовларда ўсимликнинг асосий поя узунлиги, ён шохлар сони ва
барглар сони аниқланди. Асосий поянинг узунлиги бўйича дастлабки ўлчовда экиш
муддатлараро 48,7-58,4 см ни ташкил этган бўлса, кейинги ўлчовда 178,2-198,3 см гача
бўлганлиги аниқланган
ILM-FAN VA INNOVATSIYA
ILMIY-AMALIY KONFERENSIYASI
in-academy.uz/index.php/si
143
Батат ўсимлгини турли экиш муддатларининг ер устки қисмини ўсишида, асосий
поя узунлиги (см) ўсиши билан ундаги ён шохлар сони (дона) ортиши бўйича
корреляцион боғлиқликни Б.А.Доспехов (1985) услуби бўйича ҳисобланди.
Ушбу кўрсаткичлар орасида ўзаро юқори даражада ижобий корреляцион
боғлиқлик борлиги кузатилиб, корреляция коэффициенти r=0,993 (R2=0,9864) га тенг
бўлиб, юқори даражада ижобий боғланиш мавжудлигини кўрсатди
Батат
ўсимлгини
турли
экиш
муддатларининг
ҳосилдорлик
кўрсаткичларига таъсири (2022-2024 йй.).
Вар
иан
тлар
Экиш
муддатлари
Туганакни
ўртача
вазни, г
Умумий
ҳосил, т/га
Товарбоп
ҳосил, т/га
Товарбоп
ҳосил
улуши, %
Стандартга
нисбатан, %
1
15 апрел-
назорат
438±6,4
42,3±0,62
39,5±0,58
93,5
100
2
25 апрел
422±7,7
42,8±0,63
41,2±0,61
94,0
104
3
5 май
482±7,1
44,4±0,65
43,4±0,64
97,8
110
4
15 май
361±4,7
41,6±0,61
40,5±0,60
95,0
103
Батат ўсимлиги ҳосилдорлигини аниқлашда ҳар йили умумий ҳосили товар ва
нотавар ҳосилга ажратилди, чунки маҳсулотининг товарбоплик хусусияти асосий
кўрсаткичлардан бири бўлиб, маҳсулот сифатига баҳо берилади.
Тажрибада умумий ҳосил миқдори вариантлараро 41,6-44,4 т/га ни ташкил
қилган. Ундан товарбоп ҳосил ажратилган ва вариантлараро бир биридан фарқланди.
Назорат вариантнинг товарбоп ҳосили 39,5 т/га ни ташкил этиб, қолган
вариантлардан паст ҳосил берди. Бунда энг юқори товарбоп ҳосил бататни 5 майда
y = 0,0223x + 0,913
bxy = 44,2570 + 2,1236
r = 0,993 + 0,0477
R² = 0,9864 + 0,0236
tr = 20,8 n = 8
1,6
2,6
3,6
4,6
5,6
6,6
30,0
60,0
90,0
120,0
150,0
180,0
210,0
240,0
270,0
Июн
ойи II
декадаси
Октябр
ойи I
декадаси
Июн
ойи II
декадаси
Октябр
ойи I
декадаси
Июн
ойи II
декадаси
Октябр
ойи I
декадаси
Июн
ойи II
декадаси
Октябр
ойи I
декадаси
15.апр (назорат)
25.апр
05.май
15.май
Экиш муддатлари
Асосий поя узунлиги (см)
Тупдаги ён шохлар сони (дона)
ILM-FAN VA INNOVATSIYA
ILMIY-AMALIY KONFERENSIYASI
in-academy.uz/index.php/si
144
экилган вариантида назорат вариантга нисбатан 10 фоизга юқори, яъни 43,4 т/га
ҳосил берганлиги аниқланди.
Хулоса қилиб шуни айтиш мумкинки, Тошкент вилояти шароитида батат
ўсимлигини 4 та экиш муддатлари ўзаро таққосланиб ўрганилганда бататни
кўчатидан 5 майда экиш мақбул экиш муддати эканлиги аниқланди. Ушбу экиш
муддатида ўсимликнинг ўсиши ва ривожланиши яхши бўлган. Батат ҳосилдорлиги ва
ҳосил сифати ҳам 5 майда экилган вариантда юқори ва сифатли эканлиги маълум
бўлди.
Foydalanilgan adabiyotlar/Используемая литература/References:
1.
Ўзбекситон Республикаси худудида экиш учун тавсия этилган қишлоқ хўжалик
экинлари Давлат реестри. 2024. – б. 53.
2.
Азимов Б.Ж., Азимов Б.Б. “Сабзавотчилик, полизчлик ва картошкачиликда
тажрибалар ўтказиш методикаси”.-Т. Ўзбекистон Миллий Энциклопедияси, 2002 й.
181–185-б.
3.
Белик В.Ф. Методика физиологических исследований в овощеводстве и
бахчеводстве. - Москва, 1970. – С. 211.
4.
Доспехов Б.А. Методика полевого опыта. – Москва: Агропромиздат, 1985. – С. 223-
290.
5.
Мавлянова Р.Ф., Меджитов С.М. Рекоментации выращивания батата в
Узбекситане. Ташкент. 2003. с. 28
6.
Методика государственного сортоиспытания сельскохозяйственных культур.
Выпуск IV Картофель, овощные и бахчевые культуры. – Москва Колос, 1975. – С. 36-46.
7.
Международные правила анализа семян. – Москва Колос, 1984. – С. 34- 126.
8.
Методика опытного дела в овощеводстве и бахчеводстве. Под ред. В.Ф.Белика. –
Москва Агропромиздат, 1992. – С. 15-310.
9.
Моисейченко В.Ф. и др. Основы научных исследований в плодоводстве,
овощеводстве и виноградарстве. – Москва Колос, 1994. – С. 135-160.