SCIENCE AND INNOVATION IN THE
EDUCATION SYSTEM
International scientific-online conference
95
ГИЁҲВАНДЛИК ВОСИТАЛАРИ ВА ПСИХОТРОП МОДДАЛАР
БИЛАН ҚОНУНГА ХИЛОФ РАВИШДА МУОМАЛА ҚИЛИШДАН
ИБОРАТ ЖИНОЯТЛАРНИНГ ТУШУНЧАСИ ВА ТАСНИФИ
Саъдуллаев Акрамжон Рахматуллаевич
https://doi.org/10.5281/zenodo.15773534
Ўзбекистон
Республикаси
Президенти
Шавкат
Мирзиёев
Конституциямиз қабул қилинганининг 24 йиллигига бағишланган
тантанали маросимдаги маърузасида таъкидлаб ўтганидек, бугунги кунда
ён-атрофимизда диний экстремизм, терроризм, гиёҳвандлик, одам
савдоси, ноқонуний миграция, “оммавий маданият” деган турли бало-
қазоларнинг хавфи тобора кучайиб бораётганини ҳисобга оладиган
бўлсак, ҳақиқатан ҳам, ҳозирги вақтда ёшлар тарбияси биз учун ўз
долзарблиги ва аҳамиятини ҳеч қачон йўқотмайдиган масала бўлиб
қолмоқда.
Барчамизга маълумки, гиёҳвандлик воситалари ёки психотроп
моддалар билан қонунга хилоф равишда муомала қилиш, аввало, инсон
соғлиғи ва хавфсизлигига жиддий таҳдид солади, жамиятнинг ижтимоий-
иқтисодий ва маданий негизига, аҳолининг жисмоний, руҳий ва маънавий
таназзулга учрашига, яъни одамларнинг шахсий деградациясига,
аҳолининг насл қолдириш қобилиятига ва келгуси авлоднинг
саломатлигига салбий таъсир кўрсатади. Шу билан бирга, бу иллат
мамлакатимиздаги
криминоген
вазиятни
оғирлаштиради,
жиноятчиликнинг оммавий негизлари яратилишига, натижада уюшган
жиноятчилик илдиз отишига олиб келади.
Буларнинг барчаси бугунги кунда гиёҳвандликка батамом барҳам
бериш мақсадида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва бошқа мутасадди
органлар олдида кескин чоралар кўриш бўйича чора-тадбирларни янада
кучайтириш заруратини қўймоқда. Айниқса, судлар томонидан жиноий
жазо чораларини тайинлашда алоҳида ёндашув ва содир этилган
қилмишнинг жамият учун хавфлилик даражасига етарли баҳо бериш
талаб этилади. Таъкидлаш жоизки, гиёҳвандлик воситалари, психотроп
моддалар ва прекурсорлар билан боғлиқ жиноятларга қарши курашиш
бўйича қонунчилик тизими мустақиллик йилларида амалга оширилаётган
суд-ҳуқуқ ислоҳотлари доирасида такомиллаштирилди.
Бугунги кунда фуқароларнинг соғлиғини муҳофаза қилиш ва
мустаҳкамлаш жамият ҳаётининг муҳим шартларидан бири ҳисобланади,
чунки соғлиқ инсон учун ҳаёт каби энг олий неъматдир. Соғлиқни
муҳофаза қилиш тизими бевосита сиёсий, иқтисодий, ҳуқуқий, маданий,
SCIENCE AND INNOVATION IN THE
EDUCATION SYSTEM
International scientific-online conference
96
илмий, тиббий ҳамда санитар-гигиеник каби йўналишлардаги комплекс
чоратадбирлар орқали амалга оширилиб, ҳар бир инсоннинг жисмоний ва
руҳий саломатлигини сақлаш ва мустаҳкамлашга йўналтирилгандир. Шу
муносабат билан инсон ва фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини,
соғлиғини муҳофаза қилишда ҳуқуқий чоралар муҳим аҳамият касб этади.
Аҳолининг соғлиғига жиддий зарар етказадиган, жамият учун
хавфли иллатлардан бири ҳисобланган гиёҳвандлик муаммоси сўнгги
йилларда нафақат республикамиз, балки бутун дунё жамоатчилигини ҳам
ташвишга солмоқда. Гиёҳвандлик воситалари ёки психотроп моддалар
билан қонунга хилоф равишда муомала қилиш инсон соғлиғи ва
хавфсизлигига жиддий таҳдид солади, мамлакатимиздаги криминоген
вазиятга, жамиятимиз иқтисодий ва маданий негизига салбий таъсир
кўрсатади.
Бу турдаги жиноятларнинг ижтимоий хавфлилик даражасининг ўсиб
бораётганлиги ва аҳоли соғлиғини ҳимоя қилишнинг муҳимлиги мазкур
жиноятларнинг зарурий белгиларини, уларни квалификация қилиш
қоидаларини, ўхшаш бўлган жиноятлардан фарқли жиҳатларини
батафсил таҳлил қилиш зарурлигини тақозо этмоқда.
Гиёҳвандлик ижтимоий ҳодиса сифатида ХХ асрнинг 70-йиллари
охирига келиб ёшлар орасида авж ола бошлади. Гиёҳвандликнинг ўзи
нима? Гиёҳвандлик – юнонча “наркотикос” сўзидан олинган бўлиб,
маъноси бир лаҳза бўлса-да ҳаёт ташвишларидан, муаммоларидан
йироқлашиш ёки физиологик роҳатланиш хоҳиши, деган маънони
билдиради. Гиёҳвандликка чалинган шахслардаги бўладиган салбий
ўзгаришларга асосан гиёҳвандлик моддалар (наша, қора дори, героин,
кўкнори, опиум, феномен ва бошқалар)ни истеъмол қилиб кўрганидан
сўнг, бу моддаларни истеъмол этмасдан тура олмаслик унга ружу
қўйишни, яъни физиологик ва психологик боғланиш тушунилади.
Ўзбекистон Республикасида гиёҳвандлик воситалари ва психотроп
моддалар билан муомала қилиш тартиби “Гиёҳвандлик воситалари ва
психотроп моддалар тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг 1999 йил
19 август қонуни
1
билан белгиланади. Мазкур қонунга мувофиқ
гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларнинг
қонуний муомалада бўлиши (олиб кириш (олиб чиқиш), транзит тарзида
ўтказиш, сақлаш, бериш, реализация қилиш, тақсимлаш, олиш, ташиш,
жўнатиш, ишлаб чиқиш, ишлаб чиқариш, тайёрлаш, улардан фойдаланиш
1
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1999 й., 9-сон, 210-модда.
SCIENCE AND INNOVATION IN THE
EDUCATION SYSTEM
International scientific-online conference
97
ва уларни йўқ қилиш, шунингдек таркибида гиёҳвандлик моддаси бўлган
ўсимликларни етиштириш) тартибга солинган. Бироқ, гиёҳвандлик
воситалари ёки психотроп моддалар билан ноқонуний муомала қилиш
жамиятимиз хавфсизлигига, инсонларнинг соғлиғига жиддий хавф
туғдириши ҳаммага маълум.
Гиёҳвандлик воситалари ёки психотроп моддалар билан қонунга
хилоф равишда муомала қилишдан иборат қилмишлар учун жавобгарлик
амалдаги Жиноят кодекси
2
Махсус қисми олтинчи бўлимининг XIX бобида
белгиланган. Жиноят қонунчилигида “гиёҳвандлик воситалари ёки
психотроп моддалар билан қонунга хилоф равишда муомала қилишдан
иборат жиноятлар” тушунчаси мавжуд эмас, бироқ жиноят ҳуқуқи
назариясида бу турдаги жиноятлар деганда, жиноят қонунида жазо
қўллаш таҳдиди билан назарда тутилган, инсон соғлиғи билан боғлиқ
жамоат хавфсизлигини, гиёҳвандлик воситалари ёки психотроп моддалар
билан муомала қилиш тартибини таъминловчи ижтимоий муносабатларга
тажовуз қилувчи, айбли ижтимоий хавфли қилмишлар тушунилади.
Мазкур жиноятларнинг турдош объекти бўлиб, инсонларнинг соғлиғи
билан боғлиқ жамоат хавфсизлиги ҳисобланади.
Жиноят кодекси Махсус қисмининг “Шахсга қарши жиноятлар”
бўлимида жойлашган ва алоҳида (аниқ) шахсларнинг соғлиғини муҳофаза
этадиган нормалардан фарқли ўлароқ ушбу бобдаги жиноятлар кўпчилик
шахсларнинг ёки муайян ҳудуддаги бир қисм аҳолининг соғлиғига хавф
туғдиради. Шунинг учун жабрланувчиларнинг ноаниқ кенг доираси бу
турдаги жиноятларнинг ўзига хос хусусиятларидан биридир. Кўрилаётган
жиноятларнинг бевосита объектини аҳолининг соғлиғи ташкил қилади.
Фақат гиёҳвандлик воситалари ёки психотроп моддаларни ишлаб
чиқариш ёки улардан фойдаланиш тартибини белгиловчи ижтимоий
муносабатлар Жиноят кодексининг 275-моддасида назарда тутилган
жиноятнинг бевосита объекти бўлиб ҳисобланади.
Гиёҳвандлик воситалари ёки психотроп моддалар билан қонунга
хилоф равишда муомала қилишдан иборат жиноятларни ҳуқуқий
баҳолашда жиноят предметини аниқлаш муҳим аҳамият касб этади.
Гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддалар ушбу турдаги
жиноятларнинг предмети бўлиб ҳисобланади. “Гиёҳвандлик воситалари
ва психотроп моддалар” тушунчаси амалдаги Жиноят қонунчилиги ва
бошқа қонун ҳужжатларида белгиланган. Унга кўра гиёҳвандлик
2
Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1995 й., 1-сон, Ўзбекистон
Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 й., 9-сон, 144-модда.
SCIENCE AND INNOVATION IN THE
EDUCATION SYSTEM
International scientific-online conference
98
воситалари деб, “Гиёҳвандлик воситалари тўғрисида”ги БМТнинг 1961
йилги ягона конвенциясининг I ва II рўйхатларига киритилган табиий ёки
сунъий тайёрланган ҳар қандай гиёҳвандлик воситалари; психотроп
моддалар деганда эса БМТнинг “Психотроп моддалар ҳақида”ги 1971
йилги конвенциясининг I, II, III ва IV рўйхатларига киритилган ҳар қандай
табиий ёки синтетик модда ёхуд ҳар қандай табиий материал
ҳисобланиши назарда тутилган.
Ўзбекистон Республикасининг “Гиёҳвандлик воситалари ва
психотроп моддалар тўғрисида”ги 1999 йил 19 август қонуни
3
нинг 3-
моддасида гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддаларга қуйидагича
таъриф берилган: гиёҳвандлик (наркотик) воситалари – гиёҳвандлик
воситалари рўйхатига киритилган ва Ўзбекистон Республикасида
назоратга олинадиган, келиб чиқиши синтетик ёки табиий моддалар,
таркибида гиёҳвандлик моддаси бўлган препаратлар ва ўсимликлар ва
муомалада бўлиши чекланган гиёҳвандлик воситаларининг рўйхатлари
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Гиёҳвандлик
воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларни Ўзбекистон
Республикаси ҳудудига олиб кириш, ундан олиб чиқиш ва транзит тарзида
ўтказиш тартибини, шунингдек уларнинг муомалада бўлиши юзасидан
назоратни
такомиллаштириш
тўғрисида”ги
2015
йил
12 ноябрь 330-сонли қарори
4
нинг 4 ва 5-иловаларида келтирилган;
психотроп моддалар – психотроп моддалар рўйхатига киритилган ва
Ўзбекистон Республикасида назоратга олинадиган, келиб чиқиши
синтетик ёки табиий моддалар Ўзбекистон Республикасида муомалада
бўлиши чекланган психотроп моддаларнинг рўйхати Ўзбекистон
Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Гиёҳвандлик воситалари,
психотроп моддалар ва прекурсорларни Ўзбекистон Республикаси
ҳудудига олиб кириш, ундан олиб чиқиш ва транзит тарзида ўтказиш
тартибини, шунингдек уларнинг муомалада бўлиши юзасидан назоратни
такомиллаштириш
тўғрисида”ги
2015
йил
12 ноябрь 330-сонли қарори
5
да келтирилган.
Кўрилаётган аксарият жиноятларнинг объектив томони турли хил
фаол ҳаракатларда намоён бўлади: тақиқланган экинларни етиштириш
(ЖК 270-м.); гиёҳвандлик воситалари ёки психотроп моддаларни қонунга
хилоф равишда эгаллаш (ЖК 271-м.); гиёҳвандлик воситалари ёки
3
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1999 й., 9-сон, 210-модда.
4
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2015 й., 46-сон, 584-модда.
5
Ўша манба.
SCIENCE AND INNOVATION IN THE
EDUCATION SYSTEM
International scientific-online conference
99
психотроп моддаларни ўтказиш мақсадини кўзлаб қонунга хилоф равишда
тайёрлаш, олиш, сақлаш ва бошқа ҳаракатлар қилиш, шунингдек уларни
қонунга хилоф равишда ўтказиш (ЖК 273-м.); гиёҳвандлик воситалари
ёки психотроп моддаларни истеъмол қилишга жалб этиш (ЖК 274-м.);
гиёҳвандлик воситалари ёки психотроп моддаларни ўтказиш мақсадини
кўзламай қонунга хилоф равишда тайёрлаш, эгаллаш, сақлаш ва бошқа
ҳаракатлар (ЖК 276-м.). Гиёҳвандлик воситалари ёки психотроп моддалар
ишлаб чиқариш ёки улардан фойдаланиш қоидаларини бузиш (ЖК 275-м.)
каби жиноятлар ҳам ҳаракат ҳам ҳаракатсизлик орқали содир этилиши
мумкин.
Таҳлил қилинаётган жиноятларнинг диспозициялари бланкет
хусусиятга эгалигини алоҳида эътироф этиш лозим. Яъни, айрим
нормаларнинг жиноят таркиби белгиларини шакллантиришда қонун
чиқарувчи томонидан муайян қоидаларни бузишнинг айнан қайси
қилмишлар ташкил этиши аниқ кўрсатилмаганлиги (Гиёҳвандлик
воситалари ёки психотроп моддалар ишлаб чиқариш ёки улардан
фойдаланиш қоидаларини бузиш) ёки моддалар диспозицияларида
жиноят предметларининг аниқ рўйхати белгиланмаганлиги сабабли,
жиноят предмети ва объектив томонининг хусусиятларини бошқа ҳуқуқ
соҳаларидаги норматив ҳужжатларга мурожаат қилмасдан аниқлаш
мумкин эмас.
Яъни мазкур жиноятлар норманинг диспозициясида кўрсатилган
қилмишлар содир этилган вақтдан бошлаб тугалланган ҳисобланади.
Қонун мазмунига кўра, гиёҳвандлик воситалари ёки психотроп
моддаларнинг кўп бўлмаган, озгинадан кўп ва кўп миқдорлари билан
қонунга хилоф равишда муомала қилганлик учун жиноий жавобгарлик
белгиланган. Ноқонуний муомалада аниқланган гиёҳвандлик воситалари
ёки психотроп моддаларнинг номи ва миқдорлари наркотик моддалар
устидан назорат қилиш бўйича Ўзбекистон Республикаси давлат
комиссиясининг
2015
йил
26
майдаги
12/15-сонли қарори
6
билан тасдиқланган “Қонунга хилоф равишда
муомалада бўлган гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддаларнинг
миқдорлари”да белгиланган (2-илова). Кўрилаётган жиноятларнинг
субъектив томони айбнинг қасд шакли билан ифодаланади.
Яъни жиноят содир этаётган шахс ўз қилмишининг ижтимоий
хавфлилик хусусиятини англайди ва шундай қилмишни содир этишни
6
Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2016 й., 13-сон, 122-модда.
SCIENCE AND INNOVATION IN THE
EDUCATION SYSTEM
International scientific-online conference
100
истайди. Фақатгина гиёҳвандлик воситалари ёки психотроп моддаларни
ишлаб чиқариш ёки улардан фойдаланиш қоидаларини бузиш жинояти
субъектив томондан ҳам қасд, ҳам эҳтиётсизлик орқали содир этилиши
мумкин. Ушбу жиноятларнинг мотив ва мақсадлари турлича бўлиши
мумкин ва қилмишларнинг квалификациясига таъсир этмайди.
Бироқ, Жиноят кодексининг 273-моддасида назарда тутилган
жиноятда жиноят содир этиш мақсади (ўтказиш мақсади) зарурий белги
сифатида диспозицияда кўрсатилган бўлиб, бу турдаги қилмишни
квалификация қилишда аҳамиятга эга. Ўн олти ёшга тўлган, ақли расо,
жисмоний шахслар гиёҳвандлик воситалари ёки психотроп моддалар
билан қонунга хилоф равишда муомала қилишдан иборат жиноятларнинг
субъекти бўлиб ҳисобланади.
Жиноят кодексининг 271-моддасида (Гиёҳвандлик воситалари ёки
психотроп моддаларни қонунга хилоф равишда эгаллаш) назарда
тутилган жиноят учун жавобгарлик ўн тўрт ёшдан белгиланган.
Гиёҳвандлик воситалари ёки психотроп моддалар ишлаб чиқариш ёки
улардан фойдаланиш қоидаларини бузиш (275-м.) жинояти учун махсус
субъект, яъни гиёҳвандлик воситалари ёки психотроп моддаларни ишлаб
чиқариш, сақлаш, ҳисобга олиш, бериш, ташиш ёки жўнатишнинг
белгиланган қоидаларига риоя этиш мажбурияти юклатилган ўн олти
ёшга тўлган, ақли расо жисмоний шахсларнинг жавобгарлиги
белгиланган.
Ўзбекистон Республикасининг “Ёшларга оид давлат сиёсати
тўғрисида”ги қонуни
7
ва “Наркотик моддаларнинг суиистеъмоли ва
ноқонуний айланишига қарши кураш бўйича 2016 – 2020 йилларга
мўлжалланган комплекс чора-тадбирлар дастури” нинг ижросини
таъминлаш, ёшлар орасида гиёҳвандлик ва наркотик моддалар билан
боғлиқ жиноятлар содир этилишининг олдини олиш, аниқлаш ва чек
қўйиш мақсадида, ички ишлар органлари Ўзбекистон Республикаси
Наркотик моддаларни назорат қилиш миллий маркази, Халқ таълими
вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Соғлиқни сақлаш
вазирлиги ҳамда бошқа манфаатдор идора ва ташкилотлар вакиллари
билан ҳамкорликда “Ёшлар орасида наркотик воситаларининг
тарқатилишига қарши кураш” тезкор-профилактик тадбирлар мунтазам
равишда ўтказилиб келинмоқда.
7
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2016 й., 37-сон, 426-модда.
SCIENCE AND INNOVATION IN THE
EDUCATION SYSTEM
International scientific-online conference
101
Тадбир давомида мамлакатимизда фаолият кўрсатаётган барча олий
таълим, ўрта махсус билим юртлари, коллеж ва лицейлар ҳамда ўрта
умумтаълим мактабларда “Биз гиёҳвандликка қаршимиз” мавзусидаги
профилактик характердаги маърузалар қилинмоқда. Шу каби учрашув,
давра суҳбатлари ишчи ва хизматчиларнинг аксарияти ёшларни ташкил
қилган корхона, муассаса, ташкилот ҳамда қишлоқ фуқаролар
йиғинларида ҳам ўтказилди.
Мазкур учрашув, давра суҳбатларида Ички ишлар вазирлиги
Наркотрафик ва гиёҳванд моддалар билан қонунга хилоф равишда
муомала қилишга қарши кураш бошқармаси ва Матбуот маркази
ходимлари томонидан ҳамкорликда тайёрланган махсус видеофильм ва
роликлардан фойдаланилиб келинмоқда. Давлат дастури ва ИИВ йиллик
чора-тадбирлар
режасининг
ижросини
таъминлаш
мақсадида,
республикамиз ички ишлар органлари томонидан ҳуқуқ-тартибот
органлари ва жамоатчилик билан ҳамкорликда наркотрафикни йўлини
тўсиш, гиёҳванд моддалар билан боғлиқ ноқонуний фаолиятни аниқлаб
фош этиш, таркибида наркотик моддалар бўлган ўсимликлар экилган
майдонларни йўқ қилиш ва наркомания тарқалишининг олдини олиш
борасида ҳар йили икки босқичда “Қора дори” кенг қамровли тадбири
самарали ўтказилмоқда. “Қора дори” кенг қамровли тадбирининг биринчи
босқичи 1 майдан 30 июнга қадар, иккинчи босқичи эса 1 августдан 30
сентябргача ўтказилади.
Шунингдек, ҳар йили 1 ноябрдан 30 ноябрга қадар ИИВ,
Прокуратура, Давлат хавфсизлик хизмати, Давлат божхона қўмитаси,
Солиқ қўмитаси, ҳокимият ва тиббиёт муассасалари ҳамда бошқа
манфаатдор идора ва ташкилотлар вакиллари билан ҳамкорликда
Республика миқёсида “Таркибида наркотик ва психотроп моддалари
бўлган дори-дармонларнинг ноқонуний муомаласига қарши кураш”
тадбири самарали ўтказилиб келинмоқда. Мазкур тадбирни ўтказиш
давомида асосий эътибор, энг аввало, ушбу турдаги дори воситаларини
Республикага четдан контрабанда йўли билан олиб кириш ва тарқатиш,
Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Дори-дармон акциядорлик бирлашмаси
тизимлари, наркотик воситалар ва психотроп моддаларнинг муомаласи
билан боғлиқ фаолиятни амалга оширувчи корхоналар (юридик шахслар)
ходимлари, қонунга хилоф равишда фаолият кўрсатаётган “Қора
бозорлар”да ва бошқа объектларда жисмоний шахслар томонидан
фармацевтик препаратлар ҳамда давлат ҳисобидаги дори-дармонларнинг
SCIENCE AND INNOVATION IN THE
EDUCATION SYSTEM
International scientific-online conference
102
ноқонуний муомаласи билан боғлиқ ҳолатларнинг олдини олиш ва фош
этишга қаратилади.
Фикримизча,
қонунларда
жазо
қўллаш
таҳдиди
билан
тақиқланганлигига қарамасдан гиёҳвандлик воситаларини ишлаб
чиқариш ва у билан савдо қилувчилар сонининг тобора кўпайиб
бораётганлиги сабабларидан бири, гиёҳвандлик воситаларининг савдоси
жуда катта бойлик орттириш имкониятига эгалигидадир. Айниқса,
гиёҳвандлик воситаларидан жабр кўраётганларнинг кўпчилик қисмини
жамият келажаги бўлмиш ёшлар ташкил этаётганлиги ачинарлидир. Боз
устига гиёҳвандлик воситалари нафақат инсон соғлиғига, балки унинг энг
кучли қуроли бўлмиш онгига ҳам зарар етказади ҳамда бунинг
натижасида шахс аста-секинлик билан инсонийлик қиёфасини йўқота
бошлайди.
Хулоса ўрнида айтиш мукинки, мамлакатимизда фуқароларнинг
соғлиғини муҳофаза қилиш ва мустаҳкамлаш жамият ҳаётининг муҳим
шартларидан бири ҳисобланади, чунки соғлиқ инсон учун ҳаёт каби энг
олий неъматдир. Соғлиқни муҳофаза қилиш тизими бевосита сиёсий,
иқтисодий, ҳуқуқий, маданий, илмий, тиббий ҳамда санитар-гигиеник
каби йўналишлардаги комплекс чоратадбирлар орқали амалга оширилиб,
ҳар бир инсоннинг жисмоний ва руҳий саломатлигини сақлаш ва
мустаҳкамлашга йўналтирилгандир. Наркотик моддаларнинг жадаллик
билан кенг тарқалишининг сабаби, гиёҳвандлик воситалари ёки
психотроп моддалар истеъмолига нисбатан тобеликнинг вужудга келиши
ҳолати ҳисобланади.
Бугунги кунда гиёҳвандлик воситалари ёки психотроп моддалар
ноқонуний айланмасининг олдини олиш, унга қарши кураш ҳуқуқни
муҳофаза қилувчи органлар олдида турган кечиктириб бўлмас долзарб
вазифалардан биридир, чунки ушбу моддаларнинг ноқонуний айланмаси,
ундан келиб тушадиган маблағлар нопок одамлар (жиноий унсурлар) нинг
қуролига айланиб бормоқда. Айнан шу маблағлар эвазига террорчилар
турли-туман қуроллар сотиб олиш, жанггариларни ёллаш, айрим
давлатлар ҳудудларида жойлашган базаларда, уларни ўта хавфли
террорчилик ҳаракатлари ва қўпорувчилик жиноятларини содир этишга
тайёрлаш билан шуғулланмоқдалар.
Бу жиноий унсурлар ўз экстремистик ғояларини тарғиб этишлари ва
фаолият кўрсатишларига қаршилик қилаётган давлатга, жумладан
Ўзбекистон Республикасининг тинчлигига хавф солмоқда. Ўзбекистон
SCIENCE AND INNOVATION IN THE
EDUCATION SYSTEM
International scientific-online conference
103
Республикасининг олиб бораётган эркин демократик давлат қуриш
йўлидаги ислоҳотлари биринчи навбатда жамият аъзоларининг
тинчлигини таъминлаш, уларнинг эркин яшаш шароитини яхшилашга
қаратилган. Шу мақсаддан келиб чиқиб, ҳар бир фуқаронинг маънавияти
ва дунёқарашини янги давр талаблари асосида шакллантириш ҳамда шахс
маънавиятида
юзага
келадиган
турли
иллатларни
юзага
келтирмаслигини таъминлаш ҳам давлат сиёсатида алоҳида эътиборга
олинган.