ХЎЖАЛИК ЮРИТУВЧИ СУБЙЕКТЛАРДА МОЛИЯВИЙ НАТИЖАЛАР ТАҲЛИЛИ ВА ҲИСОБОТИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ЙЎЛЛАРИ

Annotasiya

Ушбу мақолада хўжалик юритувчи субъектларда молиявий натижалар ҳисобини ва таҳлилини такомиллаштириш масалалари ёритилади. Молиявий натижаларни аниқлаш, уларни таҳлил қилиш ва ҳисоботларда акс эттириш бўйича амалдаги усуллар ўрганилади ҳамда уларнинг самарадорлигини ошириш йўллари таклиф қилинади. Шунингдек, халқаро молиявий ҳисобот стандартлари (IFRS) талабларига мос равишда молиявий натижаларни шакллантириш ва уларни бошқарув қарорларида қўллаш имкониятлари таҳлил қилинади. Тадқиқот натижалари хўжалик юритувчи субйектларнинг молиявий барқарорлигини таъминлаш, фойда ва зарарларни бошқариш ҳамда умумий иқтисодий самарадорликни оширишга хизмат қилиши мумкин.

Manba turi: Konferentsiyalar
Yildan beri qamrab olingan yillar 2022
inLibrary
Google Scholar
Chiqarish:

Кўчирилди

Кўчирилганлиги хақида маълумот йук.
Ulashish
Расулова , Ш. ., & Ҳатамов , У. . (2025). ХЎЖАЛИК ЮРИТУВЧИ СУБЙЕКТЛАРДА МОЛИЯВИЙ НАТИЖАЛАР ТАҲЛИЛИ ВА ҲИСОБОТИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ЙЎЛЛАРИ. Наука и инновации в системе образования, 4(10), 26–30. Retrieved from https://inlibrary.uz/index.php/sies/article/view/135069
Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Annotasiya

Ушбу мақолада хўжалик юритувчи субъектларда молиявий натижалар ҳисобини ва таҳлилини такомиллаштириш масалалари ёритилади. Молиявий натижаларни аниқлаш, уларни таҳлил қилиш ва ҳисоботларда акс эттириш бўйича амалдаги усуллар ўрганилади ҳамда уларнинг самарадорлигини ошириш йўллари таклиф қилинади. Шунингдек, халқаро молиявий ҳисобот стандартлари (IFRS) талабларига мос равишда молиявий натижаларни шакллантириш ва уларни бошқарув қарорларида қўллаш имкониятлари таҳлил қилинади. Тадқиқот натижалари хўжалик юритувчи субйектларнинг молиявий барқарорлигини таъминлаш, фойда ва зарарларни бошқариш ҳамда умумий иқтисодий самарадорликни оширишга хизмат қилиши мумкин.


background image

SCIENCE AND INNOVATION IN THE

EDUCATION SYSTEM

International scientific-online conference

26

ХЎЖАЛИК ЮРИТУВЧИ СУБЙЕКТЛАРДА МОЛИЯВИЙ

НАТИЖАЛАР ТАҲЛИЛИ ВА ҲИСОБОТИНИ

ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ЙЎЛЛАРИ

Расулова Шарифа Ғайбуллаевна

ЖизПИ, доценти

Ҳатамов Умид Абдугаппор ўғли

ЖизПИ, талабаси

https://doi.org/10.5281/zenodo.16891834

Аннотaция:

Ушбу мақолада хўжалик юритувчи субъектларда

молиявий натижалар ҳисобини ва таҳлилини такомиллаштириш
масалалари ёритилади. Молиявий натижаларни аниқлаш, уларни таҳлил
қилиш ва ҳисоботларда акс эттириш бўйича амалдаги усуллар ўрганилади
ҳамда уларнинг самарадорлигини ошириш йўллари таклиф қилинади.
Шунингдек, халқаро молиявий ҳисобот стандартлари (IFRS) талабларига
мос равишда молиявий натижаларни шакллантириш ва уларни бошқарув
қарорларида қўллаш имкониятлари таҳлил қилинади. Тадқиқот
натижалари

хўжалик

юритувчи

субйектларнинг

молиявий

барқарорлигини таъминлаш, фойда ва зарарларни бошқариш ҳамда
умумий иқтисодий самарадорликни оширишга хизмат қилиши мумкин.

Калит сўзлар:

молиявий натижалар, молиявий таҳлил, фойда ва

зарар ҳисоби, IFRS, молиявий ҳисобот, самарадорлик, бошқарув қарорлари,
иқтисодий барқарорлик, хўжалик юритувчи субъект.

Annotation:

This article examines the issues of improving the accounting

and analysis of financial results in business entities. The existing methods for
determining financial results, analyzing them, and reflecting them in reports are
studied, and ways to enhance their efficiency are proposed. Special attention is
paid to aligning the formation of financial results with the requirements of
International Financial Reporting Standards (IFRS) and the possibilities of using
these results in managerial decision-making. The findings of the study can serve
to ensure the financial stability of business entities, manage profits and losses,
and improve overall economic efficiency.

Keywords:

financial results, financial analysis, profit and loss accounting,

IFRS, financial reporting, efficiency, managerial decisions, economic stability,
business entity.

Мамлакатимиз иқтисодиётини таркибий ўзгартириш, тармоқларни

модернизatsiя қилиш, техник ва технологик янгилашга доир лойиҳаларни
амалга ошириш учун инвестицияларни жалб қилиш борасида
бажарилаётган ишлар алоҳида эътиборга лойиқ.


background image

SCIENCE AND INNOVATION IN THE

EDUCATION SYSTEM

International scientific-online conference

27

Шу боисдан, хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини

барқарорлаштириш ва уларнинг молиябий ҳолатини янада ошириш
долзарб вазифалардан биридир. Бунда хўжалик юритувчи субъектларда

молиявий натижаларни шакллантириш ўзига хос хусусиятларга эга
бўлишига қарамасдан, энг аввало, бухгалтерия ҳисобининг халқаро
стандартларига асосланган. Масалан, «Тушум» номли 18-сонли
бухгалтерия ҳисобининг халқаро стандартига мувофиқ, маҳсулот
сотишдан тушган тушум қуйидаги мезонлар тўлиқ бажарилганда тан
олиниши кўрсатиб ўтилган;

- корхонанинг маҳсулотга эгалик қилиш билан боғлиқ манфаат ва

хавфнинг асосий қисмини харидорга ўтказиб берганда;

- корхонанинг ушбу маҳсулотни ўз мулки даражасида бошқариш ва

назорат қилишда қатнашмаса;

- тушум миқдорини аниқ белгилаш мумкин бўлганда;
- ушбу оперatsiялар билан боғлиқ иқтисодий манбанинг корхонага

келиб тушиш имконияти мавжуд бўлса;

- сарфланган ва кутилаётган харажатлар миқдорини аниқ белгилаш

мумкин бўлганда.

Қайд қилиш лозимки, ушбу мезонлар Ўзбекистон Республикасининг

"Асосий хўжалик фаолияти даромадлари" номли 2-сонли БХМСда
кўрсатилган мезонлар билан айнан бир хилдир. Бошқача айтганда,
маҳсулотни сотишдан тушган даромадни тан олиш мезонлари айнан мана
шу бешта гуруҳда мужассамлашган. Лекин ушбу жараёнларнинг
бошланғич бўғини ҳисобланган сотувчи ва харидор ўртасида тузиладиган
ҳуқуқий

ҳужжат - шартноманинг мавжудлиги назардан четда қолмоқда.

Фикримизча, биринчи мезоннинг мазмуни кўпроқ маҳсулотни

консигнatsiя шартлари асосида сотиш жараёнига кўпроқ яқиндир, чунки
бу ҳолатда маҳсулотга эгалик қилиш ҳуқуқининг харидорга тўлиқ
ўтмаганлиги, яъни сотувчининг ушбу маҳсулотни маълум даражада
назорат

қилиши

мумкинлиги

белгиланган.

Бундан

ташкари,

корхоналарнинг ўз маҳсулотларини фақат консигнatsiя шартлари асосида
сотмаслигини эътиборга олиб, юқорида кўрсатилган биринчи ва иккинчи
мезонларни умумлаштириш уларнинг асл мазмунини ўзгартирмайди, деб
ўйлаймиз.

Агарда молиявий натижаларни аниқлашнинг халқаро тажрибасига

назар ташлайдиган бўлсак, фойда ва зарарларни аниқлаш, аввало,


background image

SCIENCE AND INNOVATION IN THE

EDUCATION SYSTEM

International scientific-online conference

28

харажатларни калькуляция қилишга бевосита боғлиқ эканлигига гувоҳ
бўламиз.

Хўжалик юритувчи субъектларнинг молиявий хўжалик фаолияти

натижалари даромад, харажат ҳамда якуний молиявий натижа
кўрсаткичларида ўз аксини топади. Уларда молиявий ҳисоботни тузиш ва
тақдим қилишнинг концептуал асосларида жамланган даромад
компаниянинг асосий ва асосий бўлмаган фаолиятидан олинадиган
даромадлардан ташкил топиши қайд қилинган.

Бухгалтерия ҳисобининг халқаро концептуал асосларида тушумлар

асосий даромадлар ва асосий бўлмаган тушумларга, яъни нафларга
ажратилган. Халқаро стандартларга биноан, асосий даромадлар таркибига
корхонанинг одатдаги фаолияти давомида юзага келган, турли хил
жумладан, сотиш, рағбатлантиришлар, фоизлар, дивидендлар, роялти ва
ижара даромадлари киритилган.

Шундан келиб чиқиб, хўжалик юритувчи субъектларда асосий

фаолият билан боғлиқ даромадларни икки гуруҳга ажратиш мумкин:

1) оперatsiон фаолиятдан олинган даромадлар (товар, маҳсулот, иш ва

хизматлар сотишдан олинган даромадлар);

2) молиявий фаолиятдан олинган даромадлар (роялти, дивиденд,

фоизлар, ижара даромадлари).

Асосий бўлмаган тушумлар, яъни нафлар тушумлар тавсифига жавоб

берадиган ва у субъектнинг асосий фаолияти натижасида юзага келиши
ёки юзага келмаслиги мумкин бўлган бошқа моддалардир. Буларга жорий
бўлмаган активларни тасарруф қилишдан олинган фойда, сотишга
қобилиятли қимматли қоғозларни қайта бахолашдан олинган нафлар
валюта курси фарқи, кредиторлик қарзларини ҳисобдан чиқаришдан
олинган нафлар, қайтарилмайдиган молиявий ёрдамлар, олинган пенья,
жарима ва неустойкалар, ҳисобот даврида аниқланган ўтган даврлар
даромадлари ва бошқа нафларни киритиш мумкин.

Хўжалик юритувчи субъектларда

асосий хўжалик фаолиятидан

олинган даромадларда салмоқли таркибий қисмни товар (маҳсулот, иш ва
хизмат)лар сотишдан олинган даромадлар ташкил этади. Ушбу
кўрсаткичларни тавсифлашда, сотишдан олинган ялпи даромад ва соф
даромад кўрсаткичларини бир-биридан фарқлаш лозим деб ўйлаймиз.

Меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларда ялпи даромад (тушум) кўрсаткичи

кўзда тутилмаган. Сотишдан олинган соф даромад (тушум)ни аниқланиши
хусусида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар маҳкамаси томонидан 1999


background image

SCIENCE AND INNOVATION IN THE

EDUCATION SYSTEM

International scientific-online conference

29

йил 5 февралдаги 54-сонли қарори билан тасдиқланган "Маҳсулот (иш,
хизмат)ларни ишлаб чиқариш ва сотиш харажатлар таркиби ҳамда
молиявий натижаларни шакллантириш тартиби тўғрисида"ги Низомда
қуйидагича таъриф берилган: "Сотишдан олинган соф тушум маҳсулот
(иш, хизмат)лар тушумидан қўшилган қиймат солиғи, акциз ва экспорт
божхона пошлиналари минус қилиш орқали топилади. Унга товарларнинг
қайтарилиши, харидорларга тақдим қилинган чегирма ва бошқалар
қўшилмайди".

Лекин, Ўзбекистон Республикасининг 21-сонли “Хўжалик юритувчи

субъектлар молиявий-хўжалик фаолиятининг бухгалтерия ҳисоби счётлар
режаси ва уни қўллаш бўйича Йўриқнома” номли бухгалтерия ҳисобининг
миллий стандартига асосан даромадларни аниқлашнинг янги тартиби
жорий қилиндики, унга кўра даромад таркибидан харидорларга тақдим
қилинган ҚҚС ва акциз солиғи тўлиқ, ажратилган. Стандарт талабларига
мувофиқ равишда сотишдан олинган ялпи даромад кўрсаткичини янги
тахрирда ёритиб бериш лозим.

Сотишдан олинган ялпи даромад (тушум) 21-сон БХМСнинг янги

таҳрири жорий қилгунга қадар ўз таркибига ҚҚС акциз солиғи ва бошқа
тўловларни ҳам олган эди. Янги стандартда ҚҚС, акциз ва бошқа тўловлар
даромадлар таркибидан ажратилгандан сўнг, ялпи даромад кўрсаткичи
молиявий натижаларни ҳисоблашда иштирок этмаслиги тўғрисида
фикрлар юзага келиши мумкин. Лекин, бу кўрсаткич таркиби ўзгарган
бўлсада, у йўқолган эмас, балки унинг янгича мазмун-моҳияти вужудга
келди. Бу эса, ялпи даромад кўрсаткичига янгича ёндашишни ва
қарашларни тақозо этади.

Халқаро стандартларда харажатларни корхонанинг одатдаги

фаолияти билан боғлиқ бўлган харажатлар ва одатдаги фаолияти билан
боғлиқ бўлмаган харажатларга ажратилган.

Бухгалтерия

ҳисобининг

концептуал

қоидаларига

мувофиқ

субъектнинг одатдаги фаолияти билан боғлиқ харажатлар -бу
корхонанинг одатдаги фаолияти курси жараёнида юз берган
харажатларни ўз ичига олади.

Одатдаги фаолияти билан боғлиқ бўлмаган харажатлари - бу корхона

одатдаги курси фаолияти жараёнида юз бериши ёки юз бермаслиги
мумкин бўлган харажатлардир.


background image

SCIENCE AND INNOVATION IN THE

EDUCATION SYSTEM

International scientific-online conference

30

Фикримизча, халқаро ва миллий стандартлар талабларидан келиб

чиқиб, Хўжалик юритувчи субъектларида харажатларни қуйидагича
таснифлаш мақсадга мувофиқдир:

1) одатдаги фаолият билан боғлиқ харажатлар (сотиш таннархи,

оперatsiон харажатлар);

2) молиявий фаолият харажатлари;
3) илмий-тадқиқот ва тажриба-конструкторлик харажатлари;
4) одатдаги фаолиятга боғлиқ бўлмаган харажатлар.
Шундай қилиб, хўжалик юритувчи субъектларда молиявий натижалар

ҳисобини тўғри юритиш, уни такомиллаштиришда бухгалтерия
ҳисобининг халқаро ва миллий стандартларида кўзда тутилган
тамойиллар ҳамда талаблар асосида ташкил этиш уларни янада
такомиллаштиришга замин яратади деб ўйлаймиз.

Foydalanilgan adabiyotlar:

1. Gaybullayevna, R. S., & Musurmangulov. (2024). THE IMPORTANCE OF TIME
MANAGEMENT IN ENSURING EFFICIENCY IN CONSTRUCTION. JOURNAL OF
ECONOMY, TOURISM AND SERVICE, 3(1), 28-31.
2. Gaybullayevna, R. S. (2023). THE STATE OF THE DIGITAL ECONOMY TODAY:
PROBLEMS AND SOLUTIONS. JOURNAL OF ECONOMY, TOURISM AND SERVICE,
2(12), 38-42.

Bibliografik manbalar

Gaybullayevna, R. S., & Musurmangulov. (2024). THE IMPORTANCE OF TIME MANAGEMENT IN ENSURING EFFICIENCY IN CONSTRUCTION. JOURNAL OF ECONOMY, TOURISM AND SERVICE, 3(1), 28-31.

Gaybullayevna, R. S. (2023). THE STATE OF THE DIGITAL ECONOMY TODAY: PROBLEMS AND SOLUTIONS. JOURNAL OF ECONOMY, TOURISM AND SERVICE, 2(12), 38-42.