SCIENCE AND INNOVATION IN THE
EDUCATION SYSTEM
International scientific-online conference
152
ЖАМОАТ ХАВФСИЗЛИГИ ВА ЖАМОАТ ТАРТИБИГА ҚАРШИ
ЖИНОЯТЛАР ПРОФИЛАКТИКАСИНИНГ ҲУҚУҚИЙ АСОСЛАРИ
Бекмурзаев Азамат Ережепбаевич
https://doi.org/10.5281/zenodo.12593128
Бугунги кунда ички ишлар органлари тизимини тубдан ислоҳ
қилиш, хусусан кадрлар билан ишлаш фаолиятини бошқаришнинг янги
механизмлари ва амалиётини кенг жорий этиш мақсадида 4 та қонун, 30
дан ортиқ Президент қарор-фармонлари ҳамда 150 дан ортиқ бошқа
қонуности норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилинди.
Мазкур ҳуқуқий асосларга таяниб, кейинги йилларда ички ишлар
органлари фаолиятида тўпланиб қолган ва улар зиммасига юклатилган
вазифаларни самарали бажаришга тўсиқ бўлаётган жиддий камчилик ва
муаммолар чуқур танкидий таҳлил қилиниб, уларни бартараф этиш
мақсадида тизимнинг барча фаолият йўналишларида туб ислоҳотлар
амалга оширила бошланди.
Бундан
асосий
кўзланган
мақсад
эса,
Президентимиз
таъкидлаганидек,
“авваламбор, ташаббускор ислоҳотчи бўлиб
майдонга чиқадиган, стратегик фикр юритадиган, билимли ва
малакали янги авлод кадрларини тарбиялашимиз зарур”
1
“Ички ишлар органларини халқчил профессионал тузилмага
айлантириш ва аҳоли билан янада яқин ҳамкорликда ишлашга йўналтириш
бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент Қарори
2
мамлакатимизда тинчлик-осойишталикни таъминлаш, фуқароларнинг
ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилиш,
энг асосийси, бугунги ислоҳотлар бош мақсади бўлган – инсон қадрини қарор
топтириш масаласига устувор аҳамият қаратилаётганини яна бир
амалий тасдиғи бўлди.
Аслида, ушбу ҳужжат ички ишлар органларида кадрлар соҳасида
олиб борилаётган ислоҳотларнинг мантиқий давоми бўлди. Чунки,
биргина қарор билан тасдиқланган “Ички ишлар органларининг касбий
маданият ва хизмат интизоми кодекси”ни қабул қилиш ташаббуси бундан
бир йил олдин давлатимиз раҳбари томонидан илгари сурилган эди.
Умуман, давлатимиз раҳбари имзолаган ҳужжат шахсий таркиб
ўртасида нафақат “темир интизом”ни таъминлаш, балки соҳадаги
1
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Конституция қабул қилинганининг 25 йиллигига
бағишланган тантанали маросимдаги маърузаси // Халқ сўзи, 2017.-7 дек.
2
Қаранг: Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.01.2023 й., 07/23/10/0043-сон. https://lex.uz/.
SCIENCE AND INNOVATION IN THE
EDUCATION SYSTEM
International scientific-online conference
153
ислоҳотларни янги босқичга олиб чиқиш учун замин яратишга хизмат
қилиши билан ҳам аҳамиятли ҳисобланади.
Зотан, қарор билан ички ишлар органлари хизматига номзодларни
қабул қилиш, кадрларни тайёрлаш, уларни ўқитиш, қайта тайёрлаш ва
малакасини ошириш, таълим сифатини кўтариш, илмий ҳамда психологик
фаолиятни ривожлантириш, жанговар ва жисмоний тайёргарлик
даражасини юксалтириш ҳамда хизмат ўташ масалаларида ва албатта,
соҳани рақамлаштириш бўйича кенг кўламли вазифалар белгиланди.
Хусусан, шу пайтга қадар фаолиятимизда фақат “Ички ишлар
органларининг интизом устави”га амал қилиб келинган. Давлатимиз
раҳбари имзолаган ҳужжат билан эса “Ички ишлар органларининг касбий
маданият ва хизмат интизоми кодекси” қабул қилинди.
Юқорида уставнинг асосий предмети ходимларни рағбатлантириш
ва интизомий жазолаш фаолиятини тартибга солишдан иборат бўлган.
Янги қабул қилинган Кодекс ходимларни маънавиятли, садоқатли,
халқпарвар этиб тарбиялаш, уларда ҳалоллик, юқори масъулият ҳамда
одоб-ахлоқ нормаларига сўзсиз риоя этиш ҳиссини шакллантириш, шу
билан бирга ножўя ҳаракатлар ва коррупцион ҳолатларнинг олдини
олишга қаратилган.
Шунингдек, ходимларнинг хизматдан ташқари вақтдаги одоби,
раҳбар ва ходимнинг ўзаро муносабати, бошлиқнинг мажбуриятини ҳам ўз
ичига олган.
Асосийси, кодексда белгиланган қоидаларга амал қилишнинг қатъий
талаблари ва шартлари ҳам белгиланди. Бундан буён ҳар бир ходим, у
раҳбар бўладими ёки оддий ходим хизмат фаолияти самарадорлиги ва
хизмат интизомини баҳолашда кодекс талабларини билиши ва унга амал
қилиши асосий мезон ҳисобланади.
Кодексдаги қоида ва талабларга амал қилмаслик ёки уларни қўпол
равишда бузиш эса ходимни ички ишлар органларидан хизматдан
бўшатишгача бўлган интизомий жазо чорасини қўллаш учун асос бўлади.
Шунингдек, барча даражадаги раҳбарлар кодекс талабларининг
бажарилишига қаратилган маънавий-маърифий ва тарбиявий ишларни
амалга ошириш бўйича шахсан жавобгар эканлиги кўрсатиб ўтилди.
Бугунги таҳликали, таҳдид ва хавф-хатар кучайиб бораётган даврда
жамоат хавфсизлигини таъминлаш, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва
жиноятчиликка қарши курашишнинг яхлит тизимини шакллантириш, ички
ишлар органларининг энг қуйи бўғинидан республика даражасигача самарали
SCIENCE AND INNOVATION IN THE
EDUCATION SYSTEM
International scientific-online conference
154
фаолиятини йўлга қўйиш ва замонавий иш услубларини жорий этиш
мамлакатда, унинг барча маъмурий-ҳудудий бирликларида ҳуқуқ-тартибот ва
қонунийликни мустаҳкамлаш, аҳолининг тинчлиги ва осойишталигини
таъминлашнинг асосий шарти бўлиб қолмоқда.
Шунинг учун ҳам
биринчидан,
ҳар бир маҳалла, оила ва шахс кесимида
жиноятчиликнинг сабабларини аниқлаш ва уларни бартараф этиш,
иккинчидан,
ҳудудларда жиноятчилик аҳволидан келиб чиқиб «жиноят
ўчоқлари»ни бартараф этиш учун барча зарур куч ва воситаларни жалб
қилиш,
учинчидан,
«республика — вилоят — туман — маҳалла» тизими
асосида яхлит бошқарув ва узлуксиз назорат қилиш механизмларини жорий
этиш,
тўртинчидан,
ички ишлар органлари ходимларининг замонавий
қиёфасини яратиш ҳамда соҳани тўлиқ рақамлаштиришга эришиш ички
ишлар органлари фаолиятини ташкил этишнинг мутлақо янги механизмлари
сифатида амалиётга жорий этилмоқда
3
.
Ҳаракатлар стратегиясига мувофиқ ва жамият эҳтиёжларидан келиб
чиққан ҳолда жамоат хавфсизлигини таъминлаш йўналишидаги ишларни
«Халқ манфаатларига хизмат қилиш» тамойили асосида ташкил этишнинг
мутлақо янги механизм ва тартиблари жорий этилиб, давлат органларининг
жамоатчилик тузилмалари билан ўзаро мақсадли ҳамкорлиги йўлга
қўйилмоқда.
Шуни алоҳида қайд этиш жоизки, жаҳонда кучайиб бораётган турли
хавф-хатар ва зиддиятлар, эл-юрт тинчлиги ва осойишталигига таҳдидлар,
пандемия, табиий ва техноген офатлар жамоат хавфсизлигини таъминлашга
масъул давлат тузилмаларига ўз фаолиятини «Барча саъй-ҳаракатлар инсон
қадри учун» деган устувор ғоя асосида янада такомиллаштириш вазифасини
юкламоқда
4
.
Мазкур вазифаларни самарали амалга ошириш мақсадида миллий
хавфсизликнинг ажралмас таркибий қисми бўлганжамоат хавфсизлигини
таъминлаш соҳасидаги давлат сиёсатининг истиқболдаги йўналишларини
ўзида мужассами этган Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги
концепцияси тасдиқланди.
3
Ўзбекистон Республикаси Президентининг: 2021 йил 26 мартдаги “Жамоат хавфсизлигини таъминлаш ва
жиноятчиликка қарши курашиш соҳасида ички ишлар органлари фаолиятини сифат жиҳатидан янги босқичга кўтариш
чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-6196-сон фармони //
; 2021 йил 2 апрелдаги «Ички ишлар
органларининг жамоат хавфсизлигини таъминлаш ва жиноятчиликка карши курашиш соҳасидаги фаолиятини янада
такомиллаштириш бўйича кўшимча ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-5050-сон қарори. //
https://lex.uz/ru/docs/5353841
4
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 29 ноябрдаги “Ўзбекистон Республикаси Жамоат
хавфсизлиги концепциясини тасдиқлаш ва уни амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-27-сон фармони /
https://www.lex.uz/ru/docs/5749291?type=print
SCIENCE AND INNOVATION IN THE
EDUCATION SYSTEM
International scientific-online conference
155
2021 йил 29 ноябрда қабул қилинган “Ўзбекистон Республикасида
жамоат хавфсизлиги концепциясини тасдиқлаш ва уни амалга ошириш чора-
тадбирлари тўғрисида”ги фармон айни йўналишдаги ислоҳотларни “халқ
манфаатларига хизмат қилиш” тамойили ҳамда Янги Ўзбекистон тараққиёт
стратегияси асосида қатъий давом эттиришни белгилаб берди.
Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги концепциясида миллий
хавфсизликнинг асосий йўналишларидан бири ҳисобланган жамоат
хавфсизлигини таъминлаш соҳасидаги давлат сиёсати, унинг умумий
қоидаларида эса “жамоат хавфсизлиги”, “жамоат хавфсизлигини таъминлаш”
тушунчаси, жамоат хавфсизлигини таъминлаш соҳасидаги миллий
манфаатлар, давлат сиёсатининг асосий йўналишлари, фаолиятнинг асосий
тамойиллари, шунингдек мазкур йўналишда чора-тадбирлар ҳамкорликда
амалга оширилиши белгиланган.
Концепцияга мувофиқ жамоат хавфсизлиги — жамиятнинг қонунга
хилоф тажовузлар, ижтимоий ва миллатлараро низолар, фавқулодда
вазиятлар ва бошқа таҳдидлардан ҳимояланганлик ҳолати бўлиб, у
жамиятнинг барқарор ривожланишига хизмат қилади ҳамда инсоннинг
ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатлари рўёбга чиқарилишини
таъминлайди.
Жамоат хавфсизлигини таъминлаш — давлат томонидан жамиятни
таҳдидлардан ҳимоя қилиш учун белгиланадиган ҳамда доимий равишда
такомиллаштириб бориладиган сиёсий, ижтимоий-иқтисодий, ҳуқуқий ва
бошқа комплекс ташкилий чора-тадбирларни қамраб олувчи яхлит тизим.
Таҳлили шуни кўрсатмоқдаки жамоат хавфсизлигини таъминлаш
соҳасида давлат сиёсатининг асосий йўналишларининг мазмун-моҳиятида
устуворлик превентив, яъни барвақт профилактик чора-тадбирларга
берилган. Хусусан: жамоат хавфсизлигига таҳдидларни бартараф этиш бўйича
кенг қамровли мақсадли дастурларни қабул қилиш ва уларнинг ижросини
таъминлаш; жамиятнинг қонунга хилоф тажовузларнинг барвақт олдини
олиш, уларнинг асосий омилларини аниқлаш ва бартараф этиш;ижтимоий ва
миллатлараро низоларнинг профилактикасини амалга ошириш;ижтимоий
инфратузилманинг, шу жумладан туризм объектларининг узлуксиз ва
хавфсиз фаолият кўрсатишини таъминлаш;транспорт инфратузилмасини,
транспорт воситаларининг хавфсизлик стандартларини ва йўл ҳаракати
қоидаларини такомиллаштириш орқали йўл-транспорт ҳодисалари
оқибатида етказиладиган зарар ва ўлим билан боғлиқ ҳолатларнинг олдини
олиш;жиноят содир этишга мойил, маъмурий ва пробация назоратига
SCIENCE AND INNOVATION IN THE
EDUCATION SYSTEM
International scientific-online conference
156
олинган ҳамда ёт бўлган ғоялар таъсирига тушиб адашган шахсларнинг
ижтимоийлашуви, шу жумладан уларни касб-ҳунарга ўқитиш ва
тадбиркорликка кенг жалб қилиш орқали ушбу тоифадаги фуқаролар
томонидан қайта жиноят содир этилишига йўл қўймаслик;аҳоли ва
ҳудудларни табиий ва техноген хусусиятли фавқулодда вазиятлардан ҳимоя
қилиш, фуқаро муҳофазаси, ёнғин хавфсизлигини таъминлашда аҳолининг
кўникмаларини шакллантириш ва доимий такомиллаштириб бориш;вояга
етмаганлар ва ёшларни Ватанга муҳаббат, миллий ва умуминсоний
қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялаш, терроризм, экстремизм, зўравонлик
ва шафқатсизлик ғояларидан ҳимоялашга йўналтирилган ишларни амалга
ошириш орқали улар орасида ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш;соҳага
замонавий ахборот-коммуникация технологиялари ва тизимларини кенг
жорий этиш; куч ва воситаларининг доимий тайёрлигини таъминлаш,
тезкорлигини ошириш, моддий-техник таъминотини мустаҳкамлаш,
шунингдек, уларнинг шахсий таркибини ҳуқуқий ва ижтимоий ҳимоялаш
даражасини ошириш.
Мазкур коцепцияда жамоат хавфсизлигини таъминлаш соҳасидаги
миллий манфаатлар, унинг асосий тамойиллари, шунингдек жамоат
хавфсизлигини таъминлашнинг давлат идоралари ва ташкилотлари,
фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, нодавлат нотижорат
ташкилотлар, жамоат бирлашмалари, фуқаролар ҳамда оммавий ахборот
воситалари билан ҳамкорликда амалга оширилиши, жалб қилинувчи куч ва
воситаларнинг ҳаракатлари ўзаро изчиллик ва бирликка асосланиши ҳамда
бу борадаги фаолиятда сансалорлик ва зиддиятларга йўл қўйилмаслиги
қатъий белгиланди.
Концепцияда жамоат хавфсизлигини таъминловчи субъектлар
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, Ички ишлар вазирлиги,
Миллий гвардия, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Давлат хавфсизлик
хизмати, Бош прокуратура, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги,
Ахборот технологиялари
ва
коммуникацияларини ривожлантириш
вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, маҳаллий давлат ҳокимияти
органларидан иборат эканлиги ҳамда уларнинг ҳар бирининг ваколатлари,
шунингдек уни амалга ошириш механизмлари ҳамда ундан кутилаётган
натижалар алоҳида белгиланган.
Жамоат хавфсизлиги Концепциясини амалга ошириш механизлари
бевосита 2022–2025 йилларда Ўзбекистон Республикасида жамоат
хавфсизлигини таъминлаш тизимини ривожлантириш Стратегияси ҳамда
SCIENCE AND INNOVATION IN THE
EDUCATION SYSTEM
International scientific-online conference
157
уни 2022 йилда амалга ошириш бўйича “йўл харитаси”да белгиланган. Мазкур
ҳужжатларга мувофиқ жамоат хавфсизлигини таъминлаш тизимини
такомиллаштиришга: ҳуқуқий; услубий; илмий; ташкилий асосларини; шакл
ва усулларини ривожлантириш; шунингдек фаолиятни рақамлаштириш
йўналишларида тизимли чора-тадбирларни босқичма-босқич амалга ошириш
орқали эришилади.
Ўтган
давр
мобайнида
ички
ишлар
органлари
тизимини
такомиллаштириш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилди. Айниқса,
ички ишлар органларининг маҳаллаларда жамоат тартибини сақлаш,
фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва
жиноятчиликка қарши курашиш учун ташкил этилган қуйи бўғинини
ривожлантириш ва мустаҳкамлаш бўйича салмоқли ишлар қилинди.
Дарҳақиқат ички ишлар органлари мустақил Ўзбекистоннинг
мамлакатдаги тинчлик ва барқарорлик мавжуд бўлиши, фуқароларнинг ҳуқуқ
ва эркинликларини таъминлайди. Ўзбекистонда олий қадрият деб тан
олинган инсон, унинг ҳаёти, эркинлиги, шаъни, қадр-қиммати ва бошқа
дахлсиз ҳуқуқлари таъминланишини янада мустаҳкам кафолатлаш
мақсадида, ички ишлар органлари тизимидаги амалга оширилаётган
ислоҳотларнинг мантиқий давоми сифатида Ўзбекистон Республикаси
Президентининг 2021 йил 26 мартда “Жамоат хавфсизлигини таъминлаш ва
жиноятчиликка қарши курашиш соҳасида ички ишлар органлари фаолиятини
сифат жиҳатидан янги босқичга кўтариш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-
6196-сон Фармони
5
ва мазкур Фармонга мувофиқ, 2021 йил 2 апрелда “Ички
ишлар органларининг жамоат хавфсизлигини таъминлаш ва жиноятчиликка
қарши курашиш соҳасидаги фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича
қўшимча ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-5050-сон Қарори
6
, 2021
йил 15 апрелда “Ички ишлар органлари учун профессионал кадрларни
тайёрлашнинг сифат жиҳатидан янги тизимини жорий этиш бўйича чора-
тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-5076-сон Қарори
7
лари қабул қилинди.
Давлат раҳбари томонидан қабул қилинган мазкур меъёрий-ҳуқуқий
ҳужжатларда ички ишлар органларининг фаолиятини такомиллаштириш,
5
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 26 мартда “Жамоат хавфсизлигини таъминлаш
ва жиноятчиликка қарши курашиш соҳасида ички ишлар органлари фаолиятини сифат жиҳатидан янги босқичга
кўтариш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-6196-сон Фармони // lex.uz.
6
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 2 апрелда “Ички ишлар органларининг жамоат
хавфсизлигини таъминлаш ва жиноятчиликка қарши курашиш соҳасидаги фаолиятини янада такомиллаштириш
бўйича қўшимча ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-5050-сон Қарори // lex.uz.
7
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 15 апрелда “Ички ишлар органлари учун
профессионал кадрларни тайёрлашнинг сифат жиҳатидан янги тизимини жорий этиш бўйича чора-тадбирлар
тўғрисида”ги ПҚ-5076-сон Қарори // lex.uz.
SCIENCE AND INNOVATION IN THE
EDUCATION SYSTEM
International scientific-online conference
158
уни тартибга солиш, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, жамоат
хавфсизлигини таъминлаш ва жиноятчиликка қарши курашиш каби бир
қатор вазифалар белгиланган.
Шунга мос равишда ички ишлар органларининг жиноятчиликка қарши
кураш, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, жамоат тартибини сақлаш ва
фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш, аҳолининг ҳуқуқий онгини ошириш
борасидаги ишлари ҳам яхшиланди. Энг муҳими, тизим ходимларининг халқ
билан ҳамкорлиги кучайтирилди. Эл-юрт тинчлигига рахна солувчи ва
жамият ривожига салбий таъсир кўрсатувчи ҳолатларга қарши кенг
жамоатчилик билан биргаликда, ҳамжиҳатликда кураш олиб боришга
алоҳида эътибор қаратилди.
Жамиятда барқарорлик, тинчлик ва осойишталикни қарор топтириш,
инсон ҳуқуқ ва эркинликларига сўзсиз риоя этилишини таъминлаш
мамлакатни ижтимоий-иқтисодий жиҳатдан янада ривожлантириш, аҳоли
фаровонлигини юксалтириш, ҳуқуқий демократик давлат қуриш бўйича
амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлардан кўзланган мақсадларга
эришишнинг муҳим шарти ҳисобланади.
Фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини
ҳимоя қилиш, жамоат тартибини сақлаш, шахс, жамият ва давлат
хавфсизлигини таъминлаш, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва
профилактикаси бўйича республикада яхлит ҳуқуқий тизим яратилган бўлиб,
унда ички ишлар органлари муҳим ўрин эгаллайди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Хавфсизлик
кенгашининг кенгайтирилган йиғилишида “Бугунги кунда биз “Хавфсиз
шаҳар – хавфсиз мамлакат” концепцияси асосида юртимизда жамоат
тартибини таъминлашга қаратилган катта ишларни амалга оширмоқдамиз.
Энди бундан буён ҳар бир шаҳар ва вилоятда хавфсиз ҳудуд лойиҳасини
амалга ошириш, жамоат тартибини сақлаш учун Ички ишлар вазирлиги
билан бирга Миллий гвардия масъул ва жавобгар этиб белгиланади”
8
– деб
барча жабҳаларда жамоат тартибини сақлашни бирдай иккита тузилмага
юклади.
Амалиёт шуни кўрсатмоқдаки барча тадбирларда Ички ишлар
вазирлиги билан бирга Миллий гвардия масъул бўлиб хизмат олиб
боришмоқда. Оммавий тадбирларда шу тадбирга қўйилган талабларни
бажариш учун ички ишлар ва Миллий гвардия ходимининг ўз ваколат
доирасида жамоат тартибини таъминлайди, агарда ички ишлар органлари
8
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 10.01.2018 йилдагн Ўзбекистон Республикаси
Президенти ҳузуридаги Хавфснзлик кенгашинмнг кенгайтирилган йиғилишндаги маърузаси.
SCIENCE AND INNOVATION IN THE
EDUCATION SYSTEM
International scientific-online conference
159
ходимининг ҳуқуқбузарликни тўхтатиш, ҳужжатларни текшириш учун
тақдим этиш ҳақидаги қонуний талабларини бажармаслик ёхуд жамоат
тартибини сақлаш билан боғлиқ қонуний талабларини бажармаслик
маъмурий жавобгарликни келтириб чиқаради.
Бизнинг фикримизча, ҳозирги кундаги жиддий муаммолардан бири
оммавий тадбирлар ўтказиладиган жойларда йўл ҳаракати хавфсизлигини
таъминлашдаги маъмурий-ҳуқуқий муаммолардир. Жумладан, Ўзбекистон
Республикасининг Йўл ҳаракати хавфсизлиги тўғрисидаги қонунида,
оммавий тадбирлар ўтказиладиган жойларни қурилиш лойиҳасига Ички
ишлар вазирлигининг Йўл харакат хавфсизлиги Бошқармаси томонидан
белгиланган ҳудудда транспорт воситаларининг ҳаракат хавфсизлиги ва
сақлаш жойлари бўйича қўйиладиган талаблар тўғрисида ҳуқуқий
ваколатлари белгиланмаган. Бунинг натижасида охирги даврларда
қурилаётган ўйингоҳ, концерт заллари, ресторан, супермаркет ва бошқа
оммавий тадбирлар ўтказиладиган жойлардаги транспорт ҳаракатлари ёки
тўхташ жойлари, умуман йўл ҳаракати хавфсизлигига жавоб бермайди.
Фикримизча, юқорида қайд этилган муаммолар таҳлили, ҳозирги кунга
келиб, “Ўзбекистон Республикасининг оммавий тадбирлар ўтказиш
тўғрисида”ги қонуни лойиҳасини ишлаб чиқиш ва уни қабул қилиш ва
бошкқа оммавий тадбирлар ўтказишда жамоат хавфсизлигини таъминлаш
билан боғлиқ бир қатор қонунларга ўзгартиришлар киритилиши лозим
эканлигини тасдиқлайди.
Хулоса сифатида айтиш мумкинки,
барча давлатларда жамоат тартибини
сақлаш ва фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш муҳим масалалардан бири
бўлиб, ушбу вазифа билан шуғулланувчи таркибий бўлинмаларни бошқариш
турли йўллар ва усуллар орқали амалга оширилади. Ушбу соҳада ҳар бир
давлат ўзига хос тажрибага эга бўлиб, уларни ўрганиш ҳамда юртимизда
жамоат тартиби ва хавфсизлигини таъминлаш тизимига татбиқ этиш бугунги
кунда долзарб масалалардан биридир. Зеро, мамлакат Президенти
Ш.М.Мирзиёев таъкидлаганидек, “бугунги кунда ички ишлар органлари
фаолияти самарадорлигини ошириш учун ривожланган хорижий
давлатларнинг илғор тажрибасини чуқур ўрганган ҳолда, амалий фаолиятга
янгича иш услублари ва механизмларини, хусусан, рақамли технологияларни
кенг татбиқ этиш вазифасига алоҳида эътибор қаратишимиз лозим”.