ЗАМОНАВИЙ ЖАМИЯТДА АЁЛЛАР ЎРНИ.

Annotasiya

Ҳозирги кунда янги Ўзбекистонни барпо этишнинг улкан имкониятлари яратилиб, шиддатли ислоҳотлар давом этмоқда. Юртимизда амалга оширилаётган демократик ислоҳотларнинг асосий мақсади – инсон, унинг ҳуқуқ ва эркинликлари, қонуний манфаатлари энг юксак қадрият сифатида тан олинадиган ҳуқуқий демократик давлат ва адолатли фуқаролик жамиятини қуришдир.

Manba turi: Konferentsiyalar
Yildan beri qamrab olingan yillar 2022
inLibrary
Google Scholar
Chiqarish:
  • Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш хизмати бошлиғининг хотин-қизлар масалалари бўйича ўринбосари
35-38
21

Кўчирилди

Кўчирилганлиги хақида маълумот йук.
Ulashish
Кыдырбаева, А. (2025). ЗАМОНАВИЙ ЖАМИЯТДА АЁЛЛАР ЎРНИ. Наука и инновации в системе образования, 4(3), 35–38. Retrieved from https://inlibrary.uz/index.php/sies/article/view/73952
Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Annotasiya

Ҳозирги кунда янги Ўзбекистонни барпо этишнинг улкан имкониятлари яратилиб, шиддатли ислоҳотлар давом этмоқда. Юртимизда амалга оширилаётган демократик ислоҳотларнинг асосий мақсади – инсон, унинг ҳуқуқ ва эркинликлари, қонуний манфаатлари энг юксак қадрият сифатида тан олинадиган ҳуқуқий демократик давлат ва адолатли фуқаролик жамиятини қуришдир.


background image

SCIENCE AND INNOVATION IN THE

EDUCATION SYSTEM

International scientific-online conference

35

ЗАМОНАВИЙ ЖАМИЯТДА АЁЛЛАР ЎРНИ.

А.М.Кыдырбаева

Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ маънавий-маърифий ишлар ва

кадрлар билан таъминлаш хизмати бошлиғининг хотин-қизлар

масалалари бўйича ўринбосари

https://doi.org/10.5281/zenodo.15087799

Ҳозирги кунда янги Ўзбекистонни барпо этишнинг улкан

имкониятлари яратилиб, шиддатли ислоҳотлар давом этмоқда.
Юртимизда амалга оширилаётган демократик ислоҳотларнинг асосий
мақсади – инсон, унинг ҳуқуқ ва эркинликлари, қонуний манфаатлари энг
юксак қадрият сифатида тан олинадиган ҳуқуқий демократик давлат ва
адолатли фуқаролик жамиятини қуришдир.

Бу жиҳатдан Президентимиз Ш.М.Мирзиёевнинг Олий Мажлисга

тақдим этган Мурожаатномасидаги янги Ўзбекистонни буюк тарих, буюк
давлат, буюк маданият яратган, меҳнаткаш, азму шижоатли, адолатни
қадрлайдиган халқимиз билан биргаликда барпо этамиз ҳамда ислоҳотлар
натижасида халқимиз учун фаровон ва муносиб турмуш шароитини
яратиб беришимиз зарур, деган сўзлари бугунги давр талабини акс
эттиришини алоҳида таъкидлаш лозим.

Ўзбекистонда инсон ҳуқуқлари жамиятни демократлаштириш

муаммолари илмий зеҳният, халқнинг тарихан таркиб топган анъаналари,
урф-одатлари, маънавий қадриятларини инобатга олган ҳолда ҳал
этилмоқда.

Аёллар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасида амалга оширилган

ислоҳотлар силсиласида ушбу муносабатларни ҳуқуқий тартибга солувчи
қонунчиликни такомиллаштириш ҳам муҳим аҳамиятга эга ҳисобланади.
Шу

боис аёллар ҳуқуқларини ҳимоя қилишнинг оилавий-ҳуқуқий

масалалари ва турли давлат хизматларида хизмат қилувчи аёл
ходималарнинг

Ўзбекистон

Республикасининг

қонунчиликларида

белгиланган аёллар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш механизмларини изоҳлаш
долзарбдир.

Хотин қизлар ҳаракати даставвал Шимолий Америкада, 1775-1783

йиллар давомида мустақиллик учун кураш шароитида ва Францияда 1789-
1794 йиллардаги инқилоб даврида вужудга келди. 1914 йил 8 мартда
хотин-қизлар куни байрам сифатида бир вақтнинг ўзида 6 мамлакат –
Австрия-Венгрия,

Бельгия,

Германия,

Нидерландия,

Россия

ва

Швейцарияда илк марта кенг нишонланди.


background image

SCIENCE AND INNOVATION IN THE

EDUCATION SYSTEM

International scientific-online conference

36

Дастлабки феминистлар хотин - қизларнинг эзилиши хамда уларнинг

эркакларга қарамлиги сабабларини излар экан, уларни ҳам ҳуқуқий ва
ижтимоий жабҳаларда кўради. Уларнинг қарашлари феминистик
дунёқараш, кейинчалик феминистик назария шаклини олди. Бироқ,
феминистларнинг хотин – қизларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва
кенгайтириш борасидаги чиқишлари жамият учун кутилмаган бўлиб,
ҳаммада ва ҳатто аёллар орасида ҳам ижобий қабул килинмаган.

Аёлларга тааллуқли ва Ўзбекистон қўшилган халқаро ҳужжатлар

қаторига 1948 йил 10 декабрда қабул қилинган Инсон ҳуқуқлари
умумжаҳон декларацияси; 1959 йил 20 ноябрда қабул қилинган Бола
ҳуқуқлари тўғрисидаги конвенция; 1919 йилда Женевада қабул қилинган
ва 1952 йил 28 июнда қайта кўриб чиқилган “Оналикни муҳофаза қилиш
тўғрисида”ги Конвенция; 1966 йил 16 декабрда қабул қилинган
“Иқтисодий, ижтимоий ва маданий ҳуқуқлар тўғрисида”ги Халқаро пакт
(ҳужжат) киради.

МДҲ аъзолари бўлган давлатлар ўртасида аёлларга доир

муносабатларни тартибга солишда 1993 йил 22 январда Минскда қабул
қилинган ва 1993 йил 6 майда Ўзбекистон ратификация қилган
“Фуқаролик, оилавий, жиноий ишлар бўйича ҳуқуқий ёрдам ва ҳуқуқий
муносабатлар тўғрисида”ги Конвенция муҳим ўрин эгаллайди. Ушбу
Конвенцияда белгиланган қоидалар аёлларни ҳуқуқий жиҳатдан МДҲ
мамлакатлари ўртасида 1993 йилда тузилган икки томонлама
шартномаларда назарда тутилган қоидаларга яқинлиги билан
ифодаланади.

Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси 23-моддасига кўра: ҳар

бир инсон меҳнат қилиш, ишни эркин танлаш, адолатли ва қулай иш
шароитига эга бўлиш ва ишсизликдан ҳимоя қилиниш ҳуқуқига; ҳар бир
инсон ҳеч бир камситишсиз тенг меҳнат учун тенг ҳақ олиш ҳуқуқига; ҳар
бир ишловчи киши ўзи ва оиласи учун инсонга муносиб яшашни
таъминлайдиган адолатли ва қониқарли даромад олишга, зарур бўлганда
ижтимоий таъминотнинг бошқа воситалари билан тўлдирилувчи даромад
олиш ҳуқуқига эга.

Эркаклар ва аёллар ўртасида тенгликка эришиш дунё мамлакатлари

ижтимоий-иқтисодий ривожланишнинг турли босқичларида вазият ва
муаммолар ҳар хил кечган бўлсада, шунга қарамай, хотин-қизлар ва
эркакларнинг меҳнат бозоридаги мавқеи, уларнинг қадрият ва
анъаналарга асосланган жамият ҳамда оилаларда ижтимоий мавқеини


background image

SCIENCE AND INNOVATION IN THE

EDUCATION SYSTEM

International scientific-online conference

37

ифодаловчи умумий қонуниятлар мавжуд. Бу қонуниятлар гендер
тенгликни таъминлаш орқали намоён бўлади. Гендер бу умуман олганда -
эркаклар ва аёлларнинг умумий тенглик нуқтаи назаридан фарқларини ва
томонларнинг барча йўналишлардаги ҳақиқий ўрнини акс эттирувчи
тушунча ҳисобланади.

Гендер тенглиги - бу ҳар бир инсоннинг ҳуқуқидир. Aёлларнинг

ҳуқуқларини кафолатлаш ва уларга ўз салоҳиятларини тўла намоён этиш
имкониятларини бериш нафақат гендер тенгликка эришиш учун, балки
ривожланишнинг кенг босқичларига эришиш учун ҳам муҳимдир. Сир
эмаски тенг имконятга эга бўлган аёллар ва қизлар ўз оилалари, халқи ва
мамлакатларининг саломатлиги ва самарадорлигига ҳисса қўшиб, барчага
фойда келтирадиган куч яратиши мумкин. Гендер тенглиги шуни
англатадики, хар бир жамятда эркаклар ва аёллар молиявий мустақиллик,
таълим ва шахсий ривожланиш учун тенг кучга эга бўлиши лозим.
Aёлларнинг ҳуқуқ ва имкониятларини кенгайтириш гендер тенглигига
эришишнинг муҳим жиҳатларидан биридир. Бу аёлнинг ўзини ўзи
қадрлаш туйғусини, қарор қабул қилиш қобилиятини, имконият ва
манбалардан фойдаланиш имкониятини, ўзгаришларни амалга ошириш
қобилиятини оширишни ўз ичига олади.

“Жамият – ислоҳотлар ташаббускори” деган янги ғоя кундалик

фаолиятимизга тобора чуқур кириб бораётганлиги ва унга таяниб иш
кўрилиши зарурлиги ана шу серқирра жараённинг мазмун-моҳиятини
англатади. Хотин-қизларнинг сиёсий ҳаётдаги ролини ошириш бўйича
ўзгаришлар сиёсий соҳага ҳам таъсир қилди.

Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати

таркибида аёллар ҳуқуқларини таъминлаш ва камситишнинг ҳар қандай
шаклига барҳам бериш бўйича, миллий қонунчиликда халқаро
стандартларни

уйғунлаштириш,

хотин-қизларнинг

гендер

камситилишига йўл қўймаслик мақсадида Хотин-қизларнинг гендер
тенглигини ҳимоя қилиш бўйича комиссия тузилди. Бундан ташқари,
меҳнатга оид ҳуқуқларнинг кафолатлари ва қўллаб-қувватлашни янада
кучайтириш, уйдаги зўравонлик қурбонларига ёрдам бериш мақсадида
зўравонликдан жабр кўрган шахсларни реабилитация қилиш ва
мослаштириш маркази ташкил этилди.

“Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига сайлов тўғрисида”ги

қонуннинг 22-моддасига кўра сиёсий партиялар томонидан Қонунчилик
палатаси, Ўзбекистонда хотин-қизлар ҳуқуқларини таъминлашнинг


background image

SCIENCE AND INNOVATION IN THE

EDUCATION SYSTEM

International scientific-online conference

38

ташкилий-ҳуқуқий асосларини такомиллаштиришда хотин-қизларнинг
депутатликка номзод этиб кўрсатилишида 30 фоизлик квота белгиланди.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил

18

февралдаги

“Жамиятда

ижтимоий

маънавий

муҳитни

соғломлаштириш, маҳалла институтини қўллаб-қувватлаш ҳамда оила ва
хотин-қизлар билан ишлаш тизимини янги даражага олиб чиқиш чора-
тадбирлари

тўғрисида”ги

5938-сонли

Фармони[1],

Ўзбекистон

Республикасининг 2019 йил 2 сентябрда “Хотин-қизлар ва эркаклар учун
тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятлар кафолатлари тўғрисида“ги[2] ва “Хотин-
қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш тўғрисида“ги[3]
қонунларининг кучга киргани бу борадаги муҳим қадам бўлди.

Янги Ўзбекистонни сиёсий тизимда шахс ва давлатнинг ўзаро

муносабатларига устуворлик берилиб, улар бир-бири билан ҳуқуқ ва
мажбуриятлар воситасида чамбарчас боғлиқдир. Ижтимоий-сиёсий ва
ҳуқуқий муносабатларни мутаносиблаштиришнинг асосий механизми –
бу, демократия, Ўзбекистон ҳудудида истиқомат қилаётган барча фуқаро
ва аҳолининг ҳуқуқларини кафолатлаштиришга қаратилгандир.

Фойдаланилган адабиётлар:

1.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Жамиятда ижтимоий

маънавий муҳитни соғломлаштириш, маҳалла институтини қўллаб -
қувватлаш ҳамда оила ва хотин- қизлар билан ишлаш тизимини янги
даражага олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони //
Электрон манба: www.lex.uz
2.

Ўзбекистон Республикасининг “Хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг

ҳуқуқ ҳамда имкониятлар кафолатлари тўғрисида”ги Қонуни // Электрон
манба: www.lex.uz
3.

Ўзбекистон

Республикасининг

“Хотин-қизларни

тазйиқ

ва

зўравонликдан ҳимоя қилиш тўғрисида“ги Қонуни // Электрон манба:
www.lex.uz
4.

Ражабов Қ., Қандов Б. Жаҳон тарихидаги сулола ва давлатлар:

қисқача сиѐсий тарихи ва муҳим саналари. Т.2. – Т.: “Ўзбекистон”, 2015. - Б.
121.; Normatov O.М. Some Features of Regional Policy in Turkestan //
International Journal of Trend in Scientific Research and Development (IJTSRD),
e-ISSN: 2456- 6470, 2021. –Pp.53-55.

Bibliografik manbalar

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Жамиятда ижтимоий маънавий муҳитни соғломлаштириш, маҳалла институтини қўллаб -қувватлаш ҳамда оила ва хотин- қизлар билан ишлаш тизимини янги даражага олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони // Электрон манба: www.lex.uz

Ўзбекистон Республикасининг “Хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятлар кафолатлари тўғрисида”ги Қонуни // Электрон манба: www.lex.uz

Ўзбекистон Республикасининг “Хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш тўғрисида“ги Қонуни // Электрон манба: www.lex.uz

Ражабов Қ., Қандов Б. Жаҳон тарихидаги сулола ва давлатлар: қисқача сиѐсий тарихи ва муҳим саналари. Т.2. – Т.: “Ўзбекистон”, 2015. - Б. 121.; Normatov O.М. Some Features of Regional Policy in Turkestan // International Journal of Trend in Scientific Research and Development (IJTSRD), e-ISSN: 2456- 6470, 2021. –Pp.53-55.