Фарход Каримов
Электрон тижорат фаолияти билан шуғулланувчи ҳар қандай корхона-нинг веб-саҳифаси потенциал мижозлар билан бевосита алоқа ўрна-тишнинг бошланғич нуқтаси ҳисобланади. Шу сабабли веб-саҳифадан фойдаланиш тизимининг қулайлиги мижозларда яхши таассурот қолдириши би-лан бирга корхонага нисбатан истеъмолчилар муносабатини белгилайди1. Ўтка-зилган тадқиқотларга кўра, истеъмолчининг ишончини қозониш ва уни харид қилишга ундаш нировард натижада веб-саҳифадан фойдаланиш тизимининг қулай-лиги билан бевосита боғликдир2. Шундай экан, веб-саҳифадан фойдаланиш тизимининг қулайлиги ҳар қандай электрон тижорат фаолиятининг муваффақият ка-литидир. Агар веб-саҳифадан фойдаланиш қийин бўлса, харидорни жалб қилиш мушкул бўлади ва оқибатда корхона потенциал харидорларини йўқотиши эх.ти-моли нисбатан ошади3. Кўтарилаётган масаланинг долзарблигига қарамасдан, Марказий Осиёдаги электрон тижорат веб-сақифаларининг фойдаланиш тизими ва ривожланиш даражаси х,али чуқур тадқиқ этилмаган. Ушбу тадқиқотдан мак-сад мавжуд бўшлиқни илмий жиҳатдан тўлдириш ва вазиятни ўзгартиришга доир амалий кўрсатмалар беришдан иборатдир.