Авторы

DOI:

https://doi.org/10.47689/2181-1415-vol6-iss4/S-pp401-410

Ключевые слова:

Торгово-промышленная палата развитие предпринимательства субъекты предпринимательства экспорт инвестиции деловая среда социальное партнерство бизнес открытый диалог зарубежный

Аннотация

В данной статье исследуется роль и значение Торгово-промышленной палаты в развитии предпринимательства и обеспечении экономического прогресса в Узбекистане. В ней освещается история создания и развития палаты, ее основные задачи, права и полномочия по поддержке предпринимателей и формированию деловой среды. Также отмечаются достижения и успехи в экономике Узбекистана за последние годы и роль Торгово-промышленной палаты в этих процессах. Кроме того, проанализированы направления развития социального партнерства между государственными и негосударственными организациями в сфере развития предпринимательства.


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Journal home page:

https://inscience.uz/index.php/socinov/index

The role of the Chamber of Commerce and Industry in
developing entrepreneurship in Uzbekistan

Azizbek BADALOV

1


Kokand University Andijan branch

ARTICLE INFO

ABSTRACT

Article history:

Received March 2025

Received in revised form

15 April 2025
Accepted 25 April 2025

Available online

25 May 2025

This article analyzes the role and importance of the Chamber

of Commerce and Industry in the development of

entrepreneurship and ensuring economic development in

Uzbekistan. It notes the history of the Chamber's formation and

development, its main tasks, rights and powers in supporting
entrepreneurs and forming a business environment,

achievements and milestones in the economy of Uzbekistan in

recent years, and the role of the Chamber of Commerce and

Industry in this. Also, directions for the development of social
partnership between state and non-state organizations in the

development of entrepreneurship were analyzed.

2181-

1415/©

2025 in Science LLC.

DOI:

https://doi.org/10.47689/2181-1415-vol6-iss4/S-pp401-410

This is an open access article under the Attribution 4.0 International
(CC BY 4.0) license (https://creativecommons.org/licenses/by/4.0/deed.ru)

Keywords:

Chamber of Commerce and

Industry,

entrepreneurship
development,

business entities,

export,

investment,

business environment,

social partnership,

business,

open dialogue,

foreign.

Ўзбекистонда тадбиркорликни ривожлантиришда
Савдо

-

саноат палатасининг роли

АННОТАЦИЯ

Калит сўзлар:

Савдо

-

саноат палатаси,

тадбиркорликни
ривожлантириш,
тадбиркорлик

субъектлари,

экспорт,

инвестиция,

ишбилармонлик муҳити,
ижтимоий шериклик,
бизнес,

Ушбу

мақолада

Ўзбекистонда

тадбиркорликни

ривожлантириш ва иқтисодий тараққиётни таъминлашда
Савдо

-

саноат палатасининг ўрни ва аҳамияти тадқиқ

этилган. Хусусан, палатанинг ташкил топиши ва

ривожланиш тарихи, унинг тадбиркорларни қўллаб

-

қувватлаш ва ишбилармонлик муҳитини шакллантириш
борасидаги асосий вазифалари, ҳуқуқ ва ваколатлари,

сўнгги йилларда Ўзбекистон иқтисодиётида эришилган

ютуқ ва марралар ҳамда бунда Савдо

-

саноат палатасининг

1

PhD, Associate Professor, Kokand University Andijan branch.


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

04 (2025) / ISSN 2181-1415

402

очиқ мулоқот,

хорижий.

роли

қайд

этилган.

Шунингдек,

тадбиркорликни

ривожлантиришда давлат ва нодавлат ташкилотлари
ўртасида ижтимоий шерикликни ривожлантиришнинг

йўналишлари таҳлил қилинган.

Роль Торгово

-

промышленной палаты в развитии

предпринимательства в Узбекистане

АННОТАЦИЯ

Ключевые слова:

Торгово

-

промышленная

палата,

развитие
предпринимательства,

субъекты
предпринимательства,
экспорт,

инвестиции,

деловая среда,

социальное партнерство,
бизнес,

открытый диалог,
зарубежный.

В данной статье исследуется роль и значение Торгово

-

промышленной палаты в развитии предпринимательства и

обеспечении экономического прогресса в Узбекистане.

В ней освещается история создания и развития палаты,

ее основные задачи, права и полномочия по поддержке

предпринимателей и формированию деловой среды. Также
отмечаются достижения и успехи в экономике Узбекистана

за последние годы и роль Торгово

-

промышленной палаты

в этих процессах. Кроме того, проанализированы

направления развития социального партнерства между
государственными и негосударственными организациями

в сфере развития предпринимательства.

Бугун Ўзбекистон халқи ўз олдига қўйган улкан, оламшумул мақсад –

Учинчи

Ренессансни барпо этиш сари катта куч

-

ғайрат билан интилмоқда. Узоқ муддатли

турғунликдан кейин маданият, илм

-

фан, санъат, таълим

-

тарбия, умуман жамиятнинг

барча соҳаларида қайта жонланиш ва тезкор тараққиёт йўлига чиқмоқда.

Президентимиз 18–20 ноябр кунлари Олий Мажлисдаги халқимиз вакиллари

билан учрашувларда кейинги 7 йил ичида пухта ишлаб чиқилган дастурлар,
давлатимиз ва халқимизнинг қатъий иродаси, машаққатли меҳнати туфайли
ижтимоий

-

иқтисодий, сиёсий, маданият соҳаларида эришган ютуқларимиз ҳамда

кейинги йиллар –

2030 йилгача эришишимиз лозим бўлган марраларни кўрсатиб

бердилар. Жумладан, давлатимиз раҳбари кейинги йилларда эришган
ютуқларимизни қайд этар экан, мамлакатимизда иқтисодий соҳада амалга
оширилган пухта ва изчил сиёсатнинг натижасида иқтисодиётимиз 2 бараварга
ўсиб, 100 миллиард долларлик тарихий маррадан ошганлиги, бунинг натижасида
эса аҳоли жон бошига ялпи ички маҳсулот улуши 1600 доллардан қарийб

3000 долларга етганлиги, камбағаллик даражаси сўнгги 5 йил давомида

23

фоиздан 11 фоизга қисқарганлиги, 2024 йилда эса бу кўрсаткич 9 фоизни

ташкил қилиши кутилаётгани, мамлакатимизнинг экспорт салоҳияти 2 баравар
ўсиб, 25 миллиард доллардан ортганини таъкидладилар

[1.B.

1-2

].

Шунингдек, ижтимоий соҳадаги ислоҳотлар туфайли 25 мингдан зиёд

хусусий боғчалар, 70 га яқин хусусий олий таълим муассасалари ташкил этилиши
натижасида қамров мактабгача таълимда –

74 фоиз, олий таълимда эса –

39 фоиздан ошганлиги, ижтимоий хизматлар соҳасида ҳам улкан ўзгаришлар
амалга оширилиб, барча ҳудудларда

“Инсон” марказларининг очилиши

натижасида жойларда аҳолига 100 дан ортиқ ижтимоий хизматлар кўрсатиш
йўлга қўйилганлиги ва бошқа қатор ютуқларни санаб ўтдилар

[1.B.

2

]. Таъкидлаш


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

04 (2025) / ISSN 2181-1415

403

лозимки, бундай ютуқ ва марраларга эришиш осон бўлгани йўқ, унинг ортида энг
аввало, ўз вақтида пухта ишланган дастурлар, рационал қарорлар ва уларни ижро
этишдаги юксак масъулият, халқимизнинг юксак иродаси, ҳамжиҳатлиги ва
машаққатли меҳнати турибди.

Бугунги кунда глобаллашув феномени туфайли жаҳон миқёсида кечаётган

сиёсий, иқтисодий ҳамда маданий муносабатлар мураккаб ва таҳликали тус

олмоқда. Мамлакатимиз раҳбари, шу йилнинг 19 ноябр куни

янги сайланган

Ўзбекистон Республикаси Сенатининг биринчи ялпи мажлисида дунёдаги вазият

ва жараёнлар ҳақида тўхталиб, унинг ҳозирги мисли кўрилмаган даражада кескин

ва мураккаб бўлиб бораётгани шароитида юртимиз тинчлиги ва равнақини

таъминлаш ҳар қачонгидан ҳам устувор вазифага айланиб бораётганини

таъкидлаб, шу ўринда

Буюк шоир ва мутафаккир Паҳлавон Маҳмуд

бобомизнинг,

“қадимги аждодлар битта тўфон кўрган бўлса, бугун биз мингта

тўфон кўрмоқдамиз” деган ҳикматли сўзларини эсладилар

[2.B.1].

Дарҳақиқат, Украина, Фаластин, Сурия ва бошқа

турли минтақалар рўй

бераётган қонли тўқнашувлар, экологик ва техноген фожиалар, иқлим

ўзгаришлари, иқтисодий инқирозлар, терроризм ва экстремизм таҳдидлари

тобора кучайиб бораётгани шароитида олдимизга қўйган улкан мақсадлар

йўлидан оғишмай, олдимизда турган улкан ва масъулиятли вазифаларни амалга

ошириш биздан янгича маданият ва янгича дунёқарашни талаб қилмоқда.

Шуни ҳам таъкидлаш лозимки, яқин йилларда Ўзбекистон аҳолиси

40 миллионга етиши прогноз қилинмоқда. Юқорида таъкидланган бутунжаҳон

миқёсида кечаётган мураккаб ва таҳликали жараёнлар ва мамлакатимизнинг

аҳоли сонининг динамик тарзда ортиб бораётгани шароитида биз ўз олдимизга

иқтисодиётимиз ҳажмини 200 миллиард доллар ва аҳоли жон бошига ЯИМ

улушини 5000 долларга етказиш, камбағаллик даражасини халқаро стандарт

даражаси ҳисобланган 5 фоизга тушириш ва ижтимоий суғурта тизимини жорий

этиш, мамлакатимиз экспорт қувватини 2 бараварга ошириб, унинг ҳажмини

45 миллиард долларга олиб чиқиш, ижтимоий соҳада олиб борилаётган

ислоҳотларни чуқурлаштириш орқали қамровни

мактабгача таълимда –

80 фоиз,

олий таълимда эса –

50 фоизга етказиш, аҳолининг ўртача умр давомийлигини

78 ёшга етказиш каби улкан марраларни қўймоқдамиз

[1.B.

1-2

].

Мана шундай вазиятда биз фақат кучли ирода, бирлик ва ҳамжиҳатлик,

қаттиқ меҳнат билангина юртимизда тинчлик ва тараққиётни таъминлаш,

олдимизга қўйган улкан

марраларга эриша оламиз. Бу йўлда давлат ҳокимияти ва

нодавлат ташкилотлар энг устувор вазифаси бу –

тадбиркорликни

ривожлантириш

бўлмоғи лозим.

Сўнгги йилларда мамлакатимизда тадбиркорлик ривожига қаратилаётган

эътибор ва бу соҳада амалга топширилаётган изчил ислоҳотлар Ўзбекистон

тараққиётининг бугунги янги босқичида мамлакатимиз ва халқимизнинг

дунёдаги ривожланган давлатлар қаторига кўтарилишга хизмат қиладиган улкан

ўзгаришларга сабаб бўлмоқда.

2016 йилдан бошланган очиқлик сиёсати, фаол инвестицияларни жалб этиш,

бизнесни қўллаб

-

қувватлашга қаратилган дастурларни амалиётга жорий этиш

борасидаги чора

-

тадбирлар туфайли

Ўзбекистон ҳар жабҳада, хусусан, иқтисодий

ҳамкорлик борасида ҳам дунёга очилиб, улкан салоҳиятини жаҳонга намоён

қилиш имконига эга бўлмоқда.


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

04 (2025) / ISSN 2181-1415

404

Бугун Ўзбекистонда жаҳоннинг илғор мамлакатларида синовдан ўтган янги,

самарадор воситалар ва усулларни жорий этиш орқали

“Инсон манфаатлари –

барча нарсадан устун”

деган эзгу ғояни ҳаётга жорий этишга ҳаракат

қилинмоқда. Айнан ҳозирги даврда мамлакатимизда бу масалага катта эътибор

берилаётгани асло бежиз эмас. Негаки, жаҳон халқлари ва замонавий илғор

мамлакатлар

иқтисодиётининг

натижадорлигини,

ҳаракатчанлиги

ва

динамиклигини таъминлаш, соҳани ривожлантиришда тадбиркорликнинг ўзига

хос ўрни борлиги аллақачон исботланган. Буни тадбиркорлик ва бизнесни

ривожлантириш орқали дунёнинг энг фаровон мамлакатлари қаторига

кўтарилган Янги Зеландия, Сингапур, Япония, Гонконг, Жанубий Корея ва Хитой

мамлакатлари мисолида кўришимиз мумкин. Мисол тариқасида айтиш мумкинки,

Янги Зеландияда тадбиркорлик ва бизнесни қўллаб

-

қувватлашга қаратилган 20 та

Давлат дастури мавжуд бўлиб, улардан бири “Рақамли ютуқ” дастури учун 44 млн.

доллар йўналтирилган. Бунинг натижасида ҳозирда мамлакатдаги 97% микро ва

кичик тадбиркорлар (20 кишидан ортмайди) ЯИМ чорак қисмини бермоқда.

Сингапурда эса, давлат кичик бизнесга 3 йил солиқ имтиёзи беради. 100 минг

доллар даромадни 75%ини солиқдан озод қилади. Ундан кейинги 100 минг эса

50 % озод қилинади

[3].

Тадбиркорлик бугунги тараққий этган мамлакатлар ҳаётининг асосий

элементларидан бири ҳисобланади ва Ўзбекистон иқтисодиёти учун ҳам энг

муҳим омиллардан бири сифатида ўз самарадорлигини кўрсатмоқда.

Бугун тадбиркорлик ҳаракати Ўзбекистон жамиятининг ўзига

хос,

иқтисодий жиҳатдан мустаҳкам янги ижтимоий қатламига ва Янги Ўзбекистон

тараққиётининг ҳаракатлантирувчи кучига айланди. Энди тадбиркорлик шунчаки

даромад олиш билан чекланиб қоладиган фаолият тури бўлиб қолмасдан,

ижтимоий

-

иқтисодий соҳадаги бошқа йўналишларни ҳам ривожлантиришга

туртки бўладиган муҳим бир тушунчага эга бўлмоқда.

Тадбиркорлар маҳаллий ҳокимлик органлари билан, прокурорлар билан,

солиқчилар билан ва барча даражадаги давлат органларини боғлайдиган

занжирнинг марказида турадиган қисмига, яъни жамиятдаги барча бўғинларни

уйғунлаштирувчи кучга, Янги Ўзбекистоннинг

мазмунан драйверига

айланди.

Буларнинг барчаси бу жабҳада ислоҳотларнинг аниқ

-

тиниқ стратегияси

амалга оширилаётгани билан изоҳланади. Хусусан, бундан

уч йил олдин

ниҳоятда

яхши бир тажриба –

Президентимизни соҳанинг энг илғор вакиллари билан очиқ

мулоқот шаклидаги учрашувини ташкил этиб, йиғилиб қолган масалаларга

биргаликда ечим топиш амалиёти йўлга қўйилгани ва ушбу анъана давом

эттирилаётгани, шунингдек

20 августни

Ўзбекистонда

“Тадбиркорлар куни”

сифатида белгилангани бунинг яққол далилидир.

Маълумот учун:

2021 йилда

бўлиб ўтган очиқ мулоқот натижалари бўйича бизнесни қўллаб

-

қувватлаш

борасида

57 та

, 2022 йили эса

55 та,

2023 йили

56

та

янги ташаббуслар илгари

сурилган эди

[

4]. Шунингдек, 2024 йилда ўтказилган очиқ мулоқот тадбирида ҳам

60 та

норматив

-

ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини қабул қилиш,

28

та

янги

ташаббусларни амалга ошириш белгилаб олинди.

Буларнинг ҳисобидан бизнесни юритишда нима енгилликлар бўлди,

тадбиркорлар ҳаётида қандай ижобий ўзгаришларга эришилди. Умуман,

ташаббуслар натижаси мамлакатимиз иқтисодиётига қандай ижобий таъсир

кўрсатганига ҳам тўхталиб ўтсак.


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

04 (2025) / ISSN 2181-1415

405

биринчидан,

очиқ мулоқот тадбирларида бизнес вакиллари томонидан

берилган таклифлар асосида бизнес субъектлари

микро, кичик, ўрта

ва

йирик

тоифаларга бўлинди ва уларнинг ҳар бири билан алоҳида ёндашувлар асосида
ишлаш тизими йўлга қўйилди. Шунингдек, туман ва шаҳарлар ҳам

5

та тоифага

ажратилди,

60

та

туманга алоҳида солиқ, кредит ва молиявий

ёрдам режимлари

жорий қилинди.

иккинчидан,

жорий йилдан бошлаб, қонунчилик талабларига риоя этган

ҳолда фаолият юритаётган тадбиркорлик субъектларини аниқлаш ва қўшимча
рағбатлантириш мақсадида тадбиркорлик субъектларининг барқарорлик
рейтингини тизими жорий этилиб,

Барқарорлик рейтинги ахборот тизими

платформаси

яратилди. Ҳозирда платформада жами

527521

мингта тадбиркордан

8213

таси юқори

(ААА, АА, А

),

75769 таси –

ўрта

(БББ, ББ, Б)

, 230663

таси

қониқарли

(ССС, СС, С)

,

212876 таси –

қуйи

(D)

рейтингда жойлашган

[5].

учинчидан,

тадбиркорлик соҳасидаги мавжуд муаммоларни таҳлил қилиш

ва бу борада қабул қилинаётган норматив

-

ҳуқуқий ҳужжатларнинг бизнесга

таъсирини баҳолаш мақсадида Президент ҳузурида

Тадбиркорликни қўллаб

-

қувватлаш бўйича Жамоатчилик кенгаши

ташкил қилинди.

тўртинчидан,

илгари янги тадбиркорлар учун

“кириш қийин бўлган”

119 та

фаолият бўйича лицензия ва рухсатномалар бекор қилинди ёки хабардор

қилиш шаклига ўтказилди. Бугунги кунда амалга оширилиши учун лицензияларни
олиш талаб қилинадиган фаолият турлари

59

та

ни ҳамда амалга оширилиши учун

рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатларни олиш талаб этиладиган фаолият
(ҳаракатлар) турлари

123

тани

ташкил қилмоқда. Натижада бугунга келиб, уч

йилдан ортиқ ишлаётган корхоналар улуши 76

фоизни ташкил этиб, илк бор

300

мингтага етди. Яна 100

мингдан зиёд шундай якка тартибдаги тадбиркорлар

бор. Бу йилнинг ўзида тадбиркорларнинг товар айланмаси ўтган йилга нисбатан

25

фоизга кўпайиб, 986

триллион сўмга етди. Йиллик айланмаси 10

миллиард

сўмдан 100 миллиард сўмгача бўлган ўрта корхоналар 2

карра кўпайди. Айланмаси

100

миллиард сўмдан ортиқ йирик корхоналар эса 2

минг 200

тадан ошди. Бу ҳам –

ўтган йилга нисбатан 2

баробар кўп бўлди

[6].

Булар ҳали ҳаммаси эмас. Кейинги йилларда иқтисодиёт соҳасини

либераллаштириш борасида амалга оширилган ислоҳотлар натижасида
мамлакатимизга киритилаётган йиллик хорижий сармоялар ҳажми изчил ошиб
бормоқда. 2024 йилда киритилган йиллик хорижий сармоялар ҳажми

10 миллиард доллардан ошди

. Бу –

2017 йилга нисбатан

3 баробар

кўп

демакдир. Шунингдек, сўнгги икки йилда маҳаллий корхоналар томонидан

25 миллиард доллар

лик маҳсулотлар экспорт қилинди ва аввал импорт қилинган

10 миллиард доллар

лик маҳсулотни ўзимизда ишлаб чиқариш йўлга қўйилди

[7].

Янги Ўзбекистон –

янгича иқтисодий муносабатлар, янгича иқтисодий

дунёқараш

, дегани. Шу боис мамлакатимиз иқтисодий тизими тўлиқ қайта

қурилмоқда, бозор механизмларини амалда жорий этиш бошланди. Ўзбекистон
стратегик тараққиёт йўлини тутиб, барқарор иқтисодий ўсишни таъминлаш
орқали даромади ўртачадан юқори бўлган давлатлар қаторидан ўрин олишни
асосий ғоялардан бири сифатида илгари сурар экан, бу йўлда тадбиркорларга

эътибор, уларни қўллаб

-

қувватлаш бундан кейин ҳам давлат сиёсатининг энг

устувор вазифаси бўлиб қолади.


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

04 (2025) / ISSN 2181-1415

406

Тадбиркорликни қўллаб

-

қувватлаш, уларнинг ҳуқуқларини муҳофаза

қилишни кучайтириш мақсадида, самарали тузилмалар шакллантирилди. Мазкур
тузилмалар қаторида

Ўзбекистон Савдо

-

саноат палатаси

ҳам ўзининг муносиб

ўрнига эга бўлиб келмоқда.

Ўзбекистон Савдо

-

саноат палатаси Ўзбекистон Республикасининг Биринчи

Президенти Ислом Каримов ташаббуси билан 2004 йил 3 декабрда қабул қилинган

“Ўзбекистон Республикаси Савдо

-

саноат палатаси тўғрисида”ги Қонунига асосан

тадбиркорликни ривожлантириш учун қулай шароитлар яратиш, ишбилармонлик
муҳитини такомиллаштириш, Палата аъзоларининг ҳуқуқлари ва қонуний
манфаатларини ифода этиш ҳамда ҳимоя қилиш, тадбиркорларнинг чет эллик
шериклар билан алоқаларини йўлга қўйишга кўмаклашиш мақсадида ташкил
этилган.

Қонунга асосан Палатанинг зиммасига Ўзбекистон Республикасида

тадбиркорликни, энг аввало кичик ва хусусий тадбиркорликни ривожлантиришга
кўмаклашиш, тадбиркорларга чет эллик шериклар билан амалий мулоқотлар ва
алоқаларни кенгайтиришда, экспорт маҳсулотини ташқи бозорларга олиб чиқишда,
шунингдек рақобатбардош тайёр маҳсулот чиқаришни таъминловчи янги ишлаб
чиқаришлар барпо этиш ҳамда мавжуд ишлаб чиқаришларни техникавий жиҳатдан
қайта жиҳозлаш учун тўғридан

-

тўғри чет эл инвестицияларини жалб этишда

кўмаклашиш, бошқа давлатларнинг савдо

-

саноат палаталари ва тадбиркорлар

жамоат бирлашмалари билан ҳамкорликни йўлга қўйиш ҳамда ривожлантириш,
тадбиркорларга кенг турдаги хизматлар кўрсатиш вазифалари юклатилган.

Шу жумладан ахборот таъминоти ва маслаҳат ёрдами бериш, Ўзбекистон

Республикасининг ишлаб чиқарувчилари ҳақидаги, улар томонидан ишлаб
чиқарилаётган

маҳсулот

ва

инвестициявий

имкониятлар

тўғрисидаги

маълумотларни

эълон

қилинишини

ташкил

этиш,

тадбиркорликни

ривожлантириш учун қулай ишбилармонлик муҳитни шакллантириш, халқаро
ҳуқуқ ва бизнес юритиш амалиётининг умум эътироф этилган нормаларини жорий
қилиш, тадбиркорлик фаолиятини амалга оширишнинг ҳуқуқий ва иқтисодий
шароитларини яхшилашга қаратилган қонун ҳужжатларини такомиллаштириш
юзасидан таклифлар тайёрлаш чора

-

тадбирларини кўриш, тадбиркорларнинг

ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ифода этиш ҳамда ҳимоя қилиш, шу
жумладан давлат ҳамда хўжалик бошқаруви органлари билан муносабатларда,
шунингдек судда ифода этиш ҳамда ҳимоя қилиш, тадбиркорлик фаолияти учун
кадрлар таълими ва уларни тайёрлаш тизими ривожлантирилишини,
тадбиркорларни ўқитиш ва уларнинг малакасини ошириш ташкил этилишини
қўллаб

-

қувватлаш каби вазифалари юклатилган [8]. Шунингдек, унинг фаолиятини

ташкил этиш тартиблари, ҳуқуқ ва мажбуриятлари, мулкий манбалари ва халқаро
алоқаларининг асослари белгиланди.

Таъкидлаш лозимки, ушбу нодавлат нотижорат ташкилотини ташкил

этилишида унинг

тадбиркорлар ва давлат ҳокимияти органларининг ўзаро

ҳамкорлигини йўлга қўйишда кўмаклашиш, таъбир жоиз бўлса, улар ўртасида
кўприк вазифасини ўтайдиган институт вазифасини бажариши кўзда тутилган.
Лекин, йиллар давомида ушбу ташкилот ўзига юклатилган вазифаларни
тўлақонли бажара олмай, тадбиркорларнинг чин маънодаги қалқони, уларни
қўллаб

-

қувватловчи куч сифатида намоён бўла олмади.


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

04 (2025) / ISSN 2181-1415

407

Ўзбекистонда стратегик тараққиёт босқичида тадбиркорликни қўллаб

-

қувватлаш ва ишбилармонлик муҳитини шакллантириш борасидаги мавжуд
ёндашувларни такомиллаштириш, тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва
қонуний манфаатларини муҳофаза қилиш, аҳолини тадбиркорлик фаолиятига янада
фаол жалб этиш, бу борада юзага келаётган муаммоларни тезкор ҳал этишга хизмат
қиладиган самарали тизимини яратиш зарурияти юзага келди. Шундан келиб чиқиб,
Савдо

-

саноат палатасини ислоҳ этиш, ҳуқуқ ва ваколатлари, фаолият йўналишларини

кенгайтириш ҳамда мамлакатимизда тадбиркорликни ривожлантириш тизимининг
марказий бўғинига айлантириш бўйича қатор ислоҳотлар қилинди.

2017 йилда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг

“Бизнеснинг қонуний манфаатлари давлат томонидан муҳофаза қилиниши

ва тадбиркорлик фаолиятини янада ривожлантириш тизимини тубдан
такомиллаштиришга доир чора

-

тадбирлар тўғрисида”ги ПФ–

5087-

сонли Фармони

ва “Ўзбекистон Республикаси Савдо

-

саноат палатаси фаолиятини ташкил этишни

такомиллаштириш тўғрисида”ги ПҚ

-3068-

сонли қарори билан Савдо

-

саноат

палатаси фаолияти тубдан қайта ташкил қилиниб, Палатага қўшимча ваколат ва
вазифалар берилди. Ушбу ҳужжатларга асосан, Ўзбекистон Республикаси Савдо

-

саноат палатаси ўз манфаатлари ва тадбиркорлик субъектларининг манфаатлари
ҳимоясида Ўзбекистон Республикаси судларига тақдим этадиган ариза, мурожаат,
шикоят ва даъволари учун давлат божи тўловларидан озод этилди ва бир қатор
солиқ имтиёзлари берилди

[

9]. Шунингдек, Палатага Ўзбекистон Республикаси

Олий Мажлиси

Қонунчилик палатаси, Ўзбекистон Республикаси Президенти

Администрацияси, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, вазирликлар ва
идораларга ишбилармонлик ва инвестиция муҳитини яхшилаш, шунингдек,
тадбиркорлик субъектлари фаолиятини тартибга солиш масалалари бўйича
таклифлар тақдим этиш, тадбиркорларининг манфаатларини

ҳимоя

қилиш учун

бевосита уларнинг фаолияти текширувларида иштирок этиш, давлат
органларининг ваколатли шахслари

қарорлари,

ҳаракати ёки

ҳаракатсизлиги

устидан шикоятлар бўйича тадбиркор номидан суд жараёнининг исталган
босқичида иштирок этиш, давлат активларини хусусийлаштириш тўғрисида
таклифлар тақдим этиш, ўзининг таркибида белгиланган тартибда таълим
муассасаларини ташкил этиш ва бошқа бир қатор ҳуқуқлар берилди

[10].

2023 йил Савдо

-

саноат палатаси фаолиятини ривожлантириш борасида катта

қадамлар

қўйилди. Шу йилнинг 23 январида Ўзбекистон Республикаси Президенти

Шавкат Мирзиёевнинг “Савдо

-

саноат палатаси фаолиятини янада такомиллаштириш

бўйича қўшимча чора

-

тадбирлар тўғрисида” ги ПҚ–

15-

сон қарори қабул қилинди.

Қарорга асосан, Палатага тадбиркорлик ва ишбилармонлик муҳитини яхшилаш
бўйича таклифларни тўғридан

-

тўғри Бош вазирга киритиб бориш, Палата

аъзоларининг манфаатларини кўзлаб Олий судга ариза бериш ҳамда иқтисодий,
маъмурий, фуқаролик ва жиноят ишлари бўйича суд қарорларини қайта кўриб
чиқиш юзасидан шикоят киритиш, Ўзбекистон Республикаси олий давлат ҳокимияти
органлари, шунингдек, халқаро ташкилотларда тадбиркорлик субъектлари
манфаатларини ифодалаш ҳуқуқлари берилди.

Шунингдек, Палатанинг ваколатлари доирасига бизнес муҳитини яхшилаш,

тадбиркорлик масалалари борасида жамоатчилик эшитувларини ташкил қилиб
бориш, республиканинг ижтимоий

-

иқтисодий салоҳиятини оширишда ўзининг


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

04 (2025) / ISSN 2181-1415

408

муносиб ҳиссасини қўшаётган бизнес вакиллари ва бошқа шахсларни
мукофотларга тавсия қилиш, маҳаллий давлат ҳокимияти ва бошқа ҳудудий
давлат органларига ҳудудда тадбиркорликни ривожлантириш масалалари
юзасидан кўриб чиқилиши мажбурий бўлган тақдимномалар киритиш, халқ
депутатлари вилоят, туман (шаҳар) Кенгашлари ва ҳокимлар билан ҳудуддаги
ишбилармонлик муҳитининг ҳолати, тадбиркорлик соҳасида қабул қилинган
қонунчилик ҳужжатларининг ижроси натижадорлиги бўйича танқидий
муҳокамалар ўтказиб бориш масалалари ҳам киритилди

[11].

2024 йилда Ў

збекистон Республикаси Президентининг “

Ташқи савдо ва

ҳудудий саноатни ривожлантиришда тадбиркорлар бирлашмаларининг ролини
янада ошириш чора

-

тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ–

126-

сон қарори билан

Палатанинг вазифа ва ваколатлари янада кенгайтирилди. Ушбу қарорга асосан,
“Савдони ривожлантириш компанияси» акциядорлик жамияти ташкил этилди
ҳамда унинг устав капиталидаги давлат улушини бошқариш функциясини
ишончнома асосида Савдо

-

саноат палатасига берилди

[12].

Юқорида қайд этилган ҳуқуқ ва ваколатлар, белгиланган мақсад ва

вазифалардан келиб чиқиб, бугунги кунда Савдо

-

саноат палатаси мамлакатда

тадбиркорликни ривожлантириш жабҳасида фаол иштирок этиб келмоқда. Бунинг
натижасида ҳар йили Палата томонидан 10000 дан ортиқ

тадбиркор ва

ишбилармонларга бизнесни бошқариш, маркетинг, молия ва юридик соҳаларда
семинарлар ва тренинглар ўтказиб келинмоқда.

2023 йилнинг ўзида 5000 дан ортиқ

тадбиркорга ҳуқуқий маслаҳатлар

бериладиган хизматлар кўрсатилди, суд ва арбитраж хизматлари

туфайли

5000 ортиқ низо судгача ҳал этилиб, 80% ҳолатда низолар судсиз ҳал қилинди.

Ўзбекистонда янги бизнес инкубаторлари ва логистика марказларини

ташкил этиш орқали 20000 дан ортиқ иш ўринлари яратилди. Кичик ва ўрта
бизнеслар ривожланишига қаратилган чора

-

тадбирлар орқали 350000 дан ортиқ

янги ишлаб чиқарувчи субъектлар ташкил этилди.

Палата мамлакатимизнинг экспорт салоҳиятини оширишга кўмаклашиш

борасида ҳам фаол иштирок этмоқда. Бу борада асосий эътибор халқаро
ҳамкорликни ривожлантиришга қаратилиб, 50 дан ортиқ давлатлар билан
иқтисодий ва савдо алоқалари ўрнатилди ҳамда 20 дан ортиқ халқаро
меморандумлар ва келишувлар имзоланди. Палатанинг халқаро савдо
алоқаларини мустаҳкамлаш ва маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни ташқи
бозорларга чиқариш йўналишидаги саъй

-

ҳаракатлари билан

экспорт ҳажми

18 млрд доллардан ошди. Шунингдек, иқтисодиётни либераллаштириш ва қулай
инвестиция муҳити яратишга доир ислоҳотлар натижаси ўлароқ Иқтисодий
эркинлик индексида мамлакатимиз 5 поғонага кўтарилиб, 178 та давлат орасида

109-

ўринни эгаллади. Сўнгги 7 йилда эса Ўзбекистон ўз кўрсаткичларини

57 пунктга яхшилади

[13].

Юқорида таъкидланган ютуқлар салмоғини янада ошириш,

тадбиркорликни

қўллаб

-

қувватлаш тизимини янада мустаҳкамлаш энг аввало,

Савдо

-

саноат

палатаси ва давлат органлари ўртасидаги ҳамкорлик алоқаларини ҳар томонлама
кучайтиришни талаб этади. Бунда ҳудудларда янги кичик тадбиркорлик
субъектларини ташкил этиш ва

ўтган йилги мос даврига нисбатан ўсиши (ёки

пасайиш) кўрсатгичларини мунтазам таҳлил этиб бориш, ҳудудларда


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

04 (2025) / ISSN 2181-1415

409

тадбиркорлик субъектларига ажратилган кредитлар ҳисобига тадбиркорлар
томонидан амалга оширилган ишлар ва уларнинг натижадорлигини ўрганиб
бориш,

тадбиркорларнинг хорижий ҳамкорлар билан ишбилармонлик

алоқаларини мустаҳкамлаш, маҳаллий товарлар ва хизматларни ташқи бозорларга
олиб чиқишга кўмаклашиш каби бирламчи вазифаларини бажаришда ўзаро
ижтимоий шерикликни ривожлантириш муҳим аҳамиятга эга.

Шунингдек,

фаолиятини

вақтинча

тўхтатган

тадбиркорлик

субъектларининг муаммоларини жойига чиққан ҳолда ўрганиш, уларнинг
ечимлари бўйича таклифлар ишлаб чиқиш, ҳудудда бўш турган давлат мулки
объектларини

ҳамкорликда

хатловдан

ўтказиб,

уларни

тадбиркорлик

субъектларига

таклиф

қилиш,

бизнеснинг

жозибадорлигини

ошириш

имкониятларини яратиш, ишбилармонлик ва инвестиция муҳитини яхшилаш,
тадбиркорлар ўртасида бизнесга оид қонунчилик ҳужжатлари моҳияти ва
аҳамиятини тушунтириш орқали тадбиркорларнинг ҳуқуқий онгини

ошириш,

тадбиркорлик субъектларига маҳаллий ва хорижий ишлаб чиқаришга мансуб
ускуналар бўйича ахборот тақдим этиш каби вазифаларни ўзаро ҳамкорликда ҳал
этиш тизимини ривожлантириш зарур.

Хулоса

қилиб

айтганда,

мустақиллик

йилларида

Ўзбекистонда

тадбиркорликни ривожлантириш учун қулай шароитлар яратиш, ишбилармонлик
ва инвестиция муҳитини яхшилаш

,

тадбиркорлик ташаббусини амалга ошириш

учун қулай ҳуқуқий, иқтисодий ва ижтимоий шарт

-

шароитларни таъминлаш,

мамлакатимизнинг халқаро иқтисодий ҳамжамиятига интеграциялашувини
тезлаштиришда Савдо

-

саноат палатаси муҳим ўрин тутиб келмоқда. Унинг

фаолияти тадбиркорларнинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш,
уларнинг эркин ривожланиши учун кенг имкониятлар яратиш, шунингдек,
тадбиркорлик муҳитига салбий таъсир

кўрсатувчи омилларни бартараф этиш

ҳамда бу соҳада юзага келаётган муаммоларни тезкор

ҳал этишга хизмат

қилмоқда.

ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ:

1.

Yangi O‘zbekistonimiz yangi parlamenti bilan birga o‘z taraqqiyotining hal

qiluvchi bosqichiga qadam qo‘ymoqda // Yangi O‘zbekiston. № 236 (1297), 2024

-yil 21-

noyabr.

1-2-betlar.

2.

Ulkan ishonch va mas’uliyatning qadriga yetish, uni halol va sodiq xizmat bilan

oqlash barchamizning muqaddas burchimizdir // Yangi O‘zbekiston. № 235 (1295),

2024-yil 20-noyabr.

3.

Антон Погорельский. Как поддерживают малый бизнес в разных странах и

в России /

4.

https://trends.rbc.ru/trends/innovation/642421919a7947da946ee874?from=copy

5.

Д.Касимов. Президентнинг тадбиркорлар билан очиқ мулоқоти олдидан /

https://biznesombudsman.uz/uz/news/1479

6.

Тадбиркорликнинг барқарорлик рейтинги: кўрсаткичлар таҳлили

https://www.facebook.com/uzchamber/posts/1224739216320507/

7.

Ўзбекистон

Республикаси

Президенти

Шавкат

Мирзиёевнинг

мамлакатимиз тадбиркорлари билан очиқ мулоқот шаклида ўтказилган
учрашувдаги нутқи / https://president.uz/uz/lists/view/7481


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

04 (2025) / ISSN 2181-1415

410

8.

Давлат раҳбари тадбиркорликни ривожлантириш бўйича муҳим

ташаббусларни илгари сурди / https://uza.uz/pos

ts/512310

9.

Ўзбекистон Республикасининг 2004 йил 3 декабрдаги «Ўзбекистон

Республикаси

Савдо

-

саноат

палатаси

тўғрисида»ги

Қонуни

/

https://www.lex.uz/acts/415141

10.

Ўзбекистон

Республикаси

Президенти

Шавкат

Мирзиёевнинг

“Ўзбекистон Республикаси Савдо

-

саноат палатаси фаолиятини ташкил этишни

такомиллаштириш

тўғрисида”ги

ПҚ

-3068-

сонли

қарори

/

https://lex.uz/ru/docs/3246095?ONDATE=17.07.2021%2000#edi5566878

11.

Ўзбекистон

Республикаси

Президенти

Шавкат

Мирзиёевнинг

“Бизнеснинг қонуний манфаатлари давлат томонидан муҳофаза қилиниши ва
тадбиркорлик

фаолиятини

янада

ривожлантириш

тизимини

тубдан

такомиллаштиришга доир чора

-

тадбирлар тўғрисида”ги ПФ

-5087-

сонли Фармони

/ https://nrm.uz/contentf?doc=506899

12.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг “Савдо

-

саноат

палатаси фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича қўшимча чора

-

тадбирлар тўғрисида” ги ПҚ

-15-

сон қарори / https://lex.uz/docs/6367860

13.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ташқи савдо ва ҳудудий

саноатни ривожлантиришда тадбиркорлар бирлашмаларининг ролини янада
ошириш

чора

-

тадбирлари

тўғрисида”ги

ПҚ

-126-

сон

қарори

/

https://lex.uz/docs/6838934

14.

Утвержден перечень приоритетных для нашей страны международных

рейтингов

и

индексов

и

определены

целевые

показатели

/

https://senat.uz/ru/post/post-2532

Библиографические ссылки

Yangi O‘zbekistonimiz yangi parlamenti bilan birga o‘z taraqqiyotining hal qiluvchi bosqichiga qadam qo‘ymoqda // Yangi O‘zbekiston. № 236 (1297), 2024-yil 21-noyabr. – 1-2-betlar.

Ulkan ishonch va mas’uliyatning qadriga yetish, uni halol va sodiq xizmat bilan oqlash barchamizning muqaddas burchimizdir // Yangi O‘zbekiston. № 235 (1295), 2024-yil 20-noyabr.

Антон Погорельский. Как поддерживают малый бизнес в разных странах и в России /

Д.Касимов. Президентнинг тадбиркорлар билан очиқ мулоқоти олдидан / https://biznesombudsman.uz/uz/news/1479

Тадбиркорликнинг барқарорлик рейтинги: кўрсаткичлар таҳлили https://www.facebook.com/uzchamber/posts/1224739216320507/

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг мамлакатимиз тадбиркорлари билан очиқ мулоқот шаклида ўтказилган учрашувдаги нутқи / https://president.uz/uz/lists/view/7481

Давлат раҳбари тадбиркорликни ривожлантириш бўйича муҳим ташаббусларни илгари сурди / https://uza.uz/posts/512310

Ўзбекистон Республикасининг 2004 йил 3 декабрдаги «Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси тўғрисида»ги Қонуни / https://www.lex.uz/acts/415141

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг “Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси фаолиятини ташкил этишни такомиллаштириш тўғрисида”ги ПҚ-3068-сонли қарори / https://lex.uz/ru/docs/3246095?ONDATE=17.07.2021%2000#edi5566878

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг “Бизнеснинг қонуний манфаатлари давлат томонидан муҳофаза қилиниши ва тадбиркорлик фаолиятини янада ривожлантириш тизимини тубдан такомиллаштиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-5087-сонли Фармони / https://nrm.uz/contentf?doc=506899

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг “Савдо-саноат палатаси фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” ги ПҚ-15-сон қарори / https://lex.uz/docs/6367860

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ташқи савдо ва ҳудудий саноатни ривожлантиришда тадбиркорлар бирлашмаларининг ролини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-126-сон қарори / https://lex.uz/docs/6838934

Утвержден перечень приоритетных для нашей страны международных рейтингов и индексов и определены целевые показатели / https://senat.uz/ru/post/post-2532