Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Journal home page:
https://inscience.uz/index.php/socinov/index
The History of the Higher Education System in the Uzbek
Soviet Socialist Republic
Shokhsanam NAJMIDDINOVA
1
Andijan State University
ARTICLE INFO
ABSTRACT
Article history:
Received April 2025
Received in revised form
15 May 2025
Accepted 25 May 2025
Available online
15 June 2025
This article illuminates the history of higher education
system expansion in the Uzbek SSR during the pre-World War II
years, based on archival documents.
2181-
1415/©
2025 in Science LLC.
https://doi.org/10.47689/2181-1415-vol6-iss5/S-pp1-6
This is an open access article under the Attribution 4.0 International
(CC BY 4.0) license (https://creativecommons.org/licenses/by/4.0/deed.ru)
Keywords:
higher education,
university,
institute,
student,
technology,
medicine,
cotton growing,
agriculture,
economics,
education system.
Ўзбекистон ССР олий таълим тизими фаолияти тарихи
АННОТАЦИЯ
Калит сўзлар:
олий таълим,
университет,
институт,
талаба,
техника,
тиббиёт,
пахтачилик,
қишлоқ
хўжалиги,
иқтисодиёт,
таълим тизими.
Мазкур мақолада Ўзбекистон ССРда Иккинчи жаҳон
урушидан олдинги йилларда олий таълим тизимининг
кенгайиши тарихи архив ҳужжатлари асосида ёритилган.
1
PhD student, Andijan State University.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
05 (2025) / ISSN 2181-1415
2
История системы высшего образования Узбекской ССР
АННОТАЦИЯ
Ключевые слова:
высшее образование,
университет,
институт,
студент,
технологии,
медицина,
хлопководство,
сельское хозяйство,
экономика,
система образования.
В
статье
на
основе
архивных
документов
рассматривается история развития системы высшего
образования Узбекской ССР в довоенные годы Великой
Отечественной войны.
Ўзбекистон ССР ташкил этилгандан сўнг олий ўқув юртлари тармоғи ҳам
ортиб борди. Бунда, албатта, Ўрта Осиё Давлат университети (САГУ) ва маориф
институтларининг ҳиссаси катта бўлди. 1927 йилда университет ташкил
этилганининг ўнинчи йили талабалар сони 3
267 нафарга етди (1918 йилда
талабалар сони 560 нафарга етказилган эди), профессор
-
ўқитувчилар 265 нафар
бўлиб, уларнинг 95 нафари профессор ва 75 нафари доцентлар эди
[1.172].
Ўрта Осиё
Давлат университети очилган кундан то 1930 йилгача
республиканинг иқтисодий ва маданий ҳаётида катта роль ўйнаб, 2187 нафар
юқори малакали мутахассисларни тайёрлади. Шунингдек, у кейинги йилларда
Ўзбекистон ССРда олий таълим муассасаларининг кенг тармоғи кенгайишида ҳам
муҳим роль ўйнади
[2.226].
1927 йил Ўзбекистон давлат олий педагогика институти (кейинчалик –
Педагогика
академияси)
очилди
[3.181]
.
Кейинчалик
университетга
айлантирилган ушбу институт педагогик жамоасининг асосини собиқ
иттифоқнинг Москва, Ленинград (ҳозирги Питер) ва Киев шаҳарларидан таклиф
этилган профессор
-
ўқитувчилар билан бир қаторда Улуғбек мадрасасида олий
маълумот олган миллий зиёлиларнинг таниқли вакиллари ташкил қилди
[3.181].
1928 йил январь ҳолатига кўра, Ўзбекистон ССРда иккита олий таълим
муассасаси –
Ўрта Осиё давлат университети ва Ўзбекистон давлат олий
педагогика институти мавжуд эди. Уларда 886 нафар талаба таҳсил олган,
уларнинг 209 нафари маҳаллий миллат ёшлари бўлган, 677 нафари бошқа миллат
вакиллари бўлган эди
[4.14-20].
Ўзбекистонда олий ўқув юртлари тармоғининг кенгайиши собиқ СССР
миқёсида амалга оширилган саноат ва қишлоқ хўжалигидаги ўзгаришлар билан
боғлиқ, албатта. 1929 йил апрел ойида бўлиб ўтган Бутуниттифоқ болшевиклар
Коммунистик партиясининг ХVI конференцияси саноатлаштириш, қишлоқ
хўжалигини эса коллективлаштириш режасини ўзида акс эттирган СССР халқ
хўжалигини ривожлантиришнинг биринчи беш (1928–1932 йиллар) йиллик
режасини қабул қилди. Кейин иккинчи (1933–1937 йиллар)ва учинчи беш (19
38
–
1942 йиллар, иккинчи жаҳон уруши туфайли охирига етказилмаган) йиллик
режаларга мос равишда ХVII ва ХVIII коммунистик партиянинг қурултойларида
ишлаб чиқилди ва қабул қилинди. Уларда Совет Иттифоқининг бутун
иқтисодиёти, маданиятини социалистик асосда қайта қуриш вазифалари белгилаб
берилди. Беш йиллик режаларда белгиланган саноатни индустирлаштириш,
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
05 (2025) / ISSN 2181-1415
3
қишлоқ
хўжалигини коллективлаштириш ва социалистик маданиятни яратиш,
иқтисодий, маданий ва мафкуравий фронтнинг турли соҳаларида ҳақиқий совет
ҳокимияти мафкурасига хизмат қилувчи кўп сонли юқори малакали кадрлар
мавжудлигига боғлиқ эди.
Бу даврда совет ҳокимиятига ўз мафкуравий сиёсатини саноатда, қишлоқ
хўжалигида ҳамда маданий соҳада тарғиб қила оладиган, ўзгача мафкуравий
қарашларга эга бўлган кишиларга
қарши кураша оладиган олий маълумотли
кадрлар зарур эди. Совет ҳокимияти бутун жамиятни социалистик мафкура измига
солаётган бир вақтда, мавжуд кадрлар таркиби билан ўз кўзлаган мақсадига
эриша олмас эди. Бу ҳақда В.В.
Куйбишев “мавжуд эски кадрлар бу муаммони ҳал
қила олмайди
–
уларнинг сони жуда оз, уларнинг кўпчилиги аввалги тузим
мутахассислари, совет ҳукумати ва унинг халқ хўжалигини ривожлантиришнинг
беш йиллик режаларини амалга оширишга тўсқинлик қилиши, бутун фронт
бўйлаб социализмнинг ривожланишига йўл қўймаслик учун, очиқ ёки
яширинча
душман
йўлини танлашни бошлайдилар”
[
5.378], дея уларга синфий душман
позициясидан баҳо берган эди.
Совет ҳокимияти мазкур даврда ишчилар синфи
,
камбағал
деҳқонлар
манфаатларини ҳимоя қилувчи сифатида бошқа қатлам вакилларига нисбатан
кураш эълон қилган эди. Бундай табақаланиш натижасида
ишчи аристократияси,
маҳаллий тадбиркорлар, савдогарлар, миллий буржуазия вакиллари, совет
ҳокимияти учун “ёт унсурлар”дан етишиб чиққан олий ва ўрта махсус малакали
мутахассисларнинг
бир қисми пайдо бўлди, бу эса саноат корхоналари ва
муассасаларда, қишлоқ хўжалигида, маданият муассасаларида социалистик
жамиятга қарши курашади деб қаралди. Уларни “зараркунанда”лар
дея баҳоланиб,
уларнинг ўрнига ишчи ва деҳқонлардан юқори малакали кадрларни
тайёрлаш
сиёсати юритилди.
СССР ҳукумати томонидан
миллий республикаларга 1928–1932 йилларга
мўлжалланган биринчи беш йилликдаги иқтисодий ва маданий қурилиш
соҳаларда қўйган вазифаларни амалга ошириш учун кўп сонли юқори малакали
кадрлар
зарур эди. Бундай кадрларга
бўлган эҳтиёж ҳақиқатан ҳам жуда катта
бўлган. Масалан, 1928
йил 20
ноябрдаги Ўзбекистон
ССР
давлат режалаштириш
қўмитасининг Ўзбекистон ССР ХКСга тақдим
этган ҳисоботига кўра, фақат
биринчи беш йилликда
республика халқ хўжалиги учун
ўн бир минг
нафар олий
маълумотли кадрлар зарур эди
[6.19-23].
1931 йилда Ўрта Осиё давлат режалаштириш қўмитасига 22 та вилоят ва
республика муассасаларидан 5914 нафар олий маълумотли кадрларга эҳтиёж
борлиги тўғрисида талабнома келиб
тушди
[7.72-73]. 1929
йил бошларидаги
режалаштириш қўмитаси томонидан тақдим этилган маълумотга кўра,
Ўзбекистон
ССР
халқ хўжалигида атиги
4 минг
нафарга яқин олий маълумотли
кадрлар меҳнат қиларди
[8.17].
Бундай кўп сонли юқори малакали мутахассисларга бўлган талабни фақат
олий таълим муассасаларининг тармоғини кенгайтириш йўли билангина
амалга
ошириш
мумкин
эди
.
Иккинчи жаҳон урушидан олдинги учинчи
беш йиллик
(1938-
1942 йиллар)
режасини амалга ошириш учун саноат, қишлоқ хўжалиги ва
маданиятнинг турли тармоқлари
муҳандислар, агрономлар, чорвачилик
мутахассислари, шифокорлар, ўқитувчилар ва бошқа мутахассисларга бўлган
улкан эҳтиёжларни
зудлик билан
қондириш учун бир қатор саноат олий ўқув
юртларини ташкил этиш заруратини келтириб чиқарган
.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
05 (2025) / ISSN 2181-1415
4
1929
йилнинг
кузидан
Ўзбекистон ССРда
олий ўқув юртлари
тармоғини
кўпайтириш жараёни бошланди. Бироқ бу
жараёнда ўзига хос қийинчиликлар ҳам
мавжуд эди. Тажриба, профессор
-
ўқитувчилар
етишмаслиги, шароитларнинг
етарли эмаслиги
,
ҳатто
талабаларни рўйхатга олишда ҳам ўзига хос
қийинчиликлар
мавжуд эди
.
Кўрилаётган даврда
республикада олий ўқув
юртларини ташкил этиш икки
хил йўналишда амалга оширилди. Биринчи гуруҳга
Ўрта Осиё давлат университетининг факультет ва кафедраларини қайта ташкил
этиш асосида ташкил этилган олий ўқув юртлари, иккинчи гуруҳни эса мустақил
равишда вужудга келган олийгоҳлар ташкил этади.
Ўрта Осиё давлат университетини қайта
ташкил этиш
ишлари
муҳандислик,
мелиорация
ва қишлоқ хўжалиги факультетларидан бошланди. СССРнинг пахта
мустақиллигини таъминлаш мақсадида, иттифоқ тўқимачилик саноати учун энг
қимматли техник экин –
пахта хомашёсини
Ўзбекистон ССРда кўп етиштириш,
яъни пахта якка ҳокимлигини вужудга келтиришни мақсад
қилиб қўйди.
Ўзбекистон ССР олдига пахта ҳосилдорлигини, пахта экин майдонларини кескин
ошириш ва пахта хомашёси сифатини яхшилаш орқали СССРнинг пахта
мустақиллигини таъминлаш
вазифаси қўйилди. Мазкур
вазифанинг
амалга
оширилиши, ўз навбатида, қишлоқ
хўжалиги, суғориш ишлари ва машина
-
трактор
станцияларининг ишини юқори малакали кадрлар –
агрономлар, йирик колхоз ва
хўжаликларни бошқарувчи
раҳбарлар, гидротехниклар ва муҳандис
-
механиклар
билан таъминлашга боғлиқ эди. Бундай кадрлар эса республикада жуда оз эди ва
улар мажбурий тарзда ўқитилиши керак эди. Ўша пайтда бу масала кенг
жамоатчилик, марказий ва республика матбуот органларининг муҳокамасига
сабаб бўлди. Масалан, 1930 йилда талаба
ёшларнинг марказий нашри
яқин беш
йилда ўн мингга яқин пахта
экини ҳосилдорлигини оширишга хизмат қилувчи
мутахассислар
зарурлигини кўрсатиб, СССРда уларни тайёрлайдиган олий ўқув
юрти йўқлигини қайд этган
[9.8].
Ўрта Осиё давлат университетининг
муҳандислик
-
мелиорация факультети
негизида Ўрта Осиё пахтачилик
-
ирригация политехника институти ташкил
этилди. Тошкент
шаҳрида университетни кадрлар билан таъминлаш бўйича
комиссия тузилиб, унинг биринчи мажлиси 1929
йил 2–9 сентябрь кунлари
бўлиб
ўтди. 1929–
19
30 ўқув йили учун 2035 нафар талаба
қабул режаси белгиланиб,
шундан
1530
нафар талаба институтнинг асосий факультетларига, қолган
қисми
эса ишчи факультетларига режалаштирилди. Комиссия Тошкент, Қўқон,
Самарқанд, Андижон, Бухоро шаҳарларида
–
Ўзбекистон
ССРда жами беш юз
кишилик, қўшни иттифоқдош республикаларнинг тўққиз шаҳрида эса етти юз
кишилик олий ўқув юртлари учун ишчилар ва маҳаллий миллат вакиллари
фарзандларини тайёрлаш курсларини очишга қарор қилинди. Чунки
Ўрта Осиё
давлат университетининг
муҳандислик
-
мелиорация факультетида
таҳсил
олаётган
935 нафар талабаларнинг беш фоизга яқинигина
маҳаллий миллат
вакиллари, пахтачилик ва агрономия факультетида эса 3
курсда таҳсил олаётган
бир юз эллик нафар талабанинг барчаси Европа
миллатига мансуб талабалар
бўлиб, буни комиссия
ҳам тан олиб, агар иложи
бўлса, биринчи курсга қабул
қилинаётган талабаларни фақат маҳаллий миллат
вакилларидан олиш лозим
деган қарорга келган эди
[3.189].
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
05 (2025) / ISSN 2181-1415
5
СССР Халқ хўжалиги Олий Кенгашининг 1929 йил 26 сентябрдаги қарори
билан Ўрта Осиё пахтачилик
-
ирригация политехника институти еттита
факультетдан: агрономия, сув хўжалиги, технология, қурилиш, механика, қишлоқ
хўжалиги ва ишчилар факультетларидан иборат қилиб ташкил этилди. Қишлоқ
хўжалиги факультетида ўқиш муддати уч ярим йил, қолган факультетларда эса
тўрт йил этиб белгиланди.
Ўрта Осиё пахтачилик
-
ирригация политехника институти ўз фаолиятини
1929 йил 2 ноябрдан бошлади. Аммо уни ташкиллаштириш ишлари 1930 йил
январига қадар давом этди. Ташкилий харажатлар учун СССР Бош Пахта қўмитаси
1929
–1930 ўқув йилида 200 минг рубль ажратди ва фақат 1931 йил учун Ўрта Осиё
пахта
-
ирригатсия институтини сақлаш учун ажратмалар тахминан етти миллион
рублни ташкил этганди
[10.16].
Ўрта Осиё энергетика
-
механика институти
1931йил мартда очилиб,
1933 йил 4 ноябрда ёпилган эди.
Институтда қуйидаги мутахассисликлар
бўйича
кадрлар тайёрлаш белгиланди: электр станциялар
қурилишини лойиҳалаш,
ўрнатиш ва ишлатиш бўйича электротехника муҳандислари, иссиқлик техникаси
бўйича муҳандис
-
механиклар, металларга совуқ, иссиқ ва электр ишлов бериш
бўйича муҳандис
-
механиклар, йиғиш бўйича муҳандис
-
механиклар, автомобиль
ҳамда
тракторларни таъмирлаш муҳандислари, қишлоқ хўжалиги муҳандислари,
қишлоқ хўжалиги машиналари ва асбобларини таъмирлаш ва улардан
фойдаланиш, нефтни қайта ишлаш
бўйича муҳандис ва технологлар. Барча
кафедраларда ўқиш муддати тўрт йил этиб белгиланди
[11.50].
1931 йил 8 февралда Ўрта Осиё иқтисодий кенгаши қарорига кўра,
Ўрта Осиё
давлатлари учун юқори малакали шифокорлар тайёрлаш мақсадида САГУнинг
тиббиёт факультети заминида Ўрта Осиё тиббиёт институти ташкил этиш
тўғрисида қарор қабул қилди
[
3.188]. Шу билан Тошкент шаҳрида Ўзбекистон
ССРнинг иккинчи тиббиёт институти ташкил этилди. Унинг таркибида тўртта
даволаш
-
профилактика, она ва бола саломатлиги, санитария
-
гигиена ва
стоматология факультетлари
мавжуд эди.
Ўзбекистон ССРда мустақил равишда вужудга келган фақат иккита
муҳандислик
-
техника олий ўқув юрти бўлган. Булар Ўрта Осиё автомобил йўллари
институти ва Ўрта Осиё транспорт муҳандислари институтлари эди.
1939
–1940 ўқув йилида Ўзбекистон ССРда 30 та олий ўқув юрти мавжуд эди:
2 та университет, 3 та саноат, 3 та қишлоқ хўжалиги, 2 та иқтисодий олий ўқув
юрти, 15 та маориф олий ўқув юрти, консерватория ва 3 та соғлиқни сақлаш олий
ўқув юрти мавжуд бўлиб уларда 19 946 нафар талаба таҳсил олган эди
[12.246].
Хулоса қилиб айтганда, ушбу даврда Ўзбекистон ССР олий ўқув юртларига
ҳақиқий, ягона раҳбарлик бўлмаган. Натижада халқ хўжалиги учун етарли
даражада олий маълумотли мутахассис кадрларни етиштириб берувчи янги олий
ўқув юртларини ташкил этиш ва мустаҳкамлаш жараёнида чалкашликларни
келтириб чиқарди.
ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ:
1.
Қориниёзов
Т.Н. Совет Ўзбекистони маданияти тарихидан очерклар. –
Тошкент: Ўзбекистон ССР Фанлар академияси нашрёти, 1956.
2.
Яроцкий
В.
Итоги и перспективы Среднеазиатского государственного
университета, Бюллетень САГУ, Вып.20, Ташкент, 1939.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
05 (2025) / ISSN 2181-1415
6
3.
Чуткерашвили
Е.В.
Развитие высшего образования в СССР
.
–Москва,
1961.
4.
Ўзбекистон Милиимй архиви (Ўз МА), Р
-34-
фонд, 1
-
рўйҳат, 449
-
иш/
5.
Куйбишев
В.В.
Избранные произведения
.
–Москва, 1
958.
6.
Ўз
МА, Р
-88-
фонд, 1
-
рўйхат, 2692
-
иш.
7.
Ўз
МА, Р
-34-
фонд, 1
-
рўйхат, 3
-
иш.
8.
Культурное строительство СССР
.
–Москва
, 1940.
9.
Ходжанов С.
Открытие нового втуза в Ташкенте.
//
«Красное
студенчество», 1930, № 15
.
10.
Ўз МА, Р
-9
фонд, 1
-
рўйхат, 708
-
иш
.
11.
Ўз МА, Р
-
10 фонд, 1
-
рўйхат, 1775
-
иш
.
12.
Культурное строительство СССР. Статистический сборник. –Москва, 1940
.
