Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Journal home page:
https://inscience.uz/index.php/socinov/index
The history of the opening of the National University in
Turkestan
Shokhsanam NAJIMIDDINOVA
Andijan State University
ARTICLE INFO
ABSTRACT
Article history:
Received February 2024
Received in revised form
28 February 2024
Accepted 20 March 2024
Available online
15 April 2024
The article presents the history of the Turkestan People's
University, a higher educational institution founded in 1918 in
Turkestan. The quality of education and faculties operating at
the university are described.
2181-
1415/©
2024 in Science LLC.
https://doi.org/10.47689/2181-1415-vol5-iss3/S-pp231-237
This is an open access article under the Attribution 4.0 International
(CC BY 4.0) license (https://creativecommons.org/licenses/by/4.0/deed.ru)
Keywords:
university,
French,
faculties,
academy,
vice-rector.
Туркистонда Халқ университетининг очилиш тарихи
АННОТАЦИЯ
Калит сўзлар:
дорилфунун,
французлар,
факультетлар,
академия,
проректор.
Ушбу мақолада 1918 йилда Туркистонда фаолият
кўрсатган олий таълим муассасаси бўлмиш –
Туркистон
Халқ университетининг ташкил этилиши тарихи, ундаги
таълим сифати, мавжуд бўлган факультетлар ҳақида
маълумотлар берилган.
История открытия национального университета
в Туркестане
АННОТАЦИЯ
Ключевые слова:
университет,
французы,
факультеты,
академия,
проректор.
В статье представлена история Туркестанского
народного университета —
высшего учебного заведения,
основанного в 1918 году в Туркестане. Описываются
качество образования и факультеты, действовавшие в
университете.
1
Basic doctoral student, Andijan State University.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
03 (2024) / ISSN 2181-1415
232
Олий таълим даргоҳи бўлмиш университетлар ўз моҳиятига кўра ҳар бир
миллатнинг маданий
-
маънавий тараққиётини акс эттирувчи кўзгу ҳисобланади.
Юртимиз ўтмишига назар соладиган бўлсак, оламга донг таратган қанчадан қанча
мадрасаларимиз, дорилфунунларимиз, забардаст олимлару фозилларимиз жаҳон
фани ва маданияти ривожига салмоқли ҳисса қўшганлигининг гувоҳи бўламиз.
Европада биринчи илмий академия 1162 йил Англияда, 1724 йилда Россияда
вужудга келганига эътибор берсак, Ислом оламида бундай академиялар
VIII
–IX асрлардаёқ вужудга келган эди [3.6]. Бу заминдан етишиб чиққан
алломаларимиз IX–XII аср мусулмон уйғониши давридаёқ жаҳон фани ва
маданияти тараққиётига ўзларининг муносиб ҳиссаларини қўшган. Бу кейинги
даврларда ҳам давом этди. Илм фанга рағбат ва муҳаббат бутун тарихимиз
мобайнида сўнмагани каби чор Россияси, қизил империя даврида хам сўнмаган.
Масалан, Х
VIII
асрда Самарқанд ва Бухорода 70 та, Х
I
Х асрда биргина Тошкентда
18 та мадраса бўлган. 1894 йили Туркистонда 6 минг 445 та мактаб ва мадраса
фаолият кўрсатган, 1913 йилга келиб уларнинг сони 7 минг 665 тага етган.
Замонавий типдаги олий таълим муассасаси бўлмиш университет очиш
ғояси ҳақида тўхталадиган бўлсак, қизиқки, Тошкентда университет таъсис этиш
масаласига дастлаб, 1898 йилда
Дукчи Эшон бошчилигидаги ўзбек халқининг
мустамлакачилик ва миллий зулмга қарши озодлик ҳаракати бўлган Андижон
қўзғолони
сабаб бўлган эди. Қўзғолоннинг келиб чиқишига рус ҳарбий
маъмурияти ва амалдорларнинг маҳаллий халқ тилини билмасликлари, ўзбек
халқининг урф
-
одатлари тўғрисида тушунчалари йўқлиги туртки бўлган, деган
хулосага келган рус ҳукумати тез орада Туркистонда университет очиш
ҳаракатини
бошлаб юборганди.
Х
I
Х асрнинг охирида ўлкада юзага келган ижтимоий
-
иқтисодий шароит
тақозоси билан миллий озодлик ҳаракати кучайиб боради. Маърифатчилик,
миллий уйғониш кўзга ташланади. Жадидлик ҳаракати юзага келиб унинг ғоявий
асосчиси бўлган Исмоилбек Гаспирали ва туркистонлик машҳур намояндалар
Маҳмудхўжа Беҳбудий, Мунаввар Қори Абдурашидхон ўғли, Абдурауф Фитрат,
Абдулхамид Сулаймон ўғли Чўлпон ва бошқалар давр талабини теран ҳис этдилар,
ўзларини тарих олдида масъул деб билдилар. Миллатни ғафлат уйқусидан
уйғотиш, ўзлигини англатиш учун биринчи навбатда ҳам диний, ҳам дунёвий
билимларга эга бўлган жадид (янги) замонавий зиёлиларни тарбиялаш
зарурлигини англаб, мавжуд исломий маориф асосидаги мактаб ва мадрасаларни
ислоҳ қилиш ташаббуси билан чиқдилар. Шу ўринда бутун Россия
мусулмонларининг маънавий отаси ва ҳимоячиси ҳисобланган Исмоилбек
Гаспирали (Гаспринский)нинг 1892 йилда Туркистон генерал
-
губернатори
Розенбахга ёзган хати диққатни ўзига тортади. У ўз хатида шундай деб ёзади:
“Мавжуд мадрасалардан айримларини “олий” даражада қайта қурилиб, ислоҳ
қилинса, ҳарбийлардаги каби имтиёзларга эга бўлса, диний бошқарма
тасарруфидан озод қилинса, ҳам диний, ҳам педагогик хизмат қилиш ҳуқуқига эга
бўлур эди... Уларни вақф, вақфлар бўлмаган жойларда эса жамоат ёки давлат
маблағи асосида ташкил этса бўлади” [6.226].
Бундан ташқари, таниқли шарқшунос ва ҳарбий амалдорлардан бўлган
С.Ф.
Ольденбург 1902 йили “Сайгондаги Узоқ Шарқ француз мактаби” номли
мақоласида французлар Узоқ Шарқни босиб олганларидан сўнг, бу шаҳарда илмий
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
03 (2024) / ISSN 2181-1415
233
мактаб ташкил этиб, француз шарқшунослигида катта ишлар олиб
бораётганликларини таъкидлайди ва “Россия ҳам Шарқда илмий мактаб (олий
мактаб) ташкил этиб, рус шарқшунослигига мустаҳкам пойдевор яратса, айни
мақсадга мувофиқ бўлар эди. Тошкент эса шу илмий мактаб фаолият кўрсатиши
учун жуда қулай марказ бўлиши мумкин. Бу русларга Ўрта Осиё ерларинигина
эмас, балки Эрон, Афғонистон, Кашғар, Тибет ва ҳатто Хитой ва Мўғулистонни
ўрганиш имкониятини беради” –
деганди. [5.3]. Худди шу фикрлар олий ўқув юрти
ташкил этилишини янги босқичга кўтаради.
Шундай қилиб, Тошкентда европача олий ўқув юрти ташкил этиш ҳақида
рус шарқшунос олимлари, амалдор ва илмий
-
маданий миссионерлар ўртасида
бошланган катта музокара узоқ давом этди. Очиладиган олий ўқув юртининг қай
тарзда
бўлиши, вазифаси нималардан иборатлиги тўғрисида турли фикр ва
мулоҳазалар айтилади.
Халқ университети ташкил этилиши ҳақидаги хабар тезда бутун Туркистон
бўйлаб ёйилди. Ташкилий комиссиянинг иши матбуотда кенг ёритилиб борилди.
Бу эса университетда ишлаш ва ўқишни хоҳловчиларга умид ва куч бағишлади.
Ўқишга кириш учун берилган аризалардан ўз билими ва ҳунарини халққа
бағишлаш истагида бўлганларнинг таркиби ва савияси турлича эканлиги яққол
маълум бўлди. Бу халқ университетининг тузилишини аниқлаш имконини берди.
Натижада уни уч босқичда –
олий, ўрта ва қуйи босқичли бўлиши белгиланди
[4.91].
1918 йил 5 апрелда ташкилий комиссия аъзолари
ҳамда
университетда
ишлаш учун танлаб олинган ўқитувчилар ва университет очилишидан
манфаатдор бўлган барча кишиларнинг биргаликдаги йиғилиши бўлиб, унда
Туркистон Халқ университети ректорлигига доцент А. В. Попов, бешта факультет
деканлари демократик тарзда сайландилар. Университет ўқитувчиларининг
18 апрелда бўлиб ўтган умумий мажлисида Г. Н. Черданцев ректор ёрдамчиси –
проректор лавозимига лойиқ деб топилади. Шаҳар кўчалари, маҳаллий матбуотда
Тошкентда Туркистон Халқ университети катта тантана билан очилиши ҳақида
эълон ва хабарлар пайдо бўлди. Ниҳоят, 21 апрель кундуз соат 3 да янги шаҳардаги
озодлик уйи (ҳозирги Ўзбекистон болалари кутубхонаси биноси) да Туркистон
Халқ университетининг очилиш маросими бошланиб, у бир неча соат давом этди.
Шу тариқа Туркистон Халқ университетининг адабиёт
-
фалсафа, ижтимоий
-
иқтисодиёт, қишлоқ
-
хўжалиги факультетларида 23
-
25 апрелдан, табиий фанлар –
математика ва техника факультетларида 9 майдан дарс машғулотлари бошланиб
кетди. Бу факультетлар ҳозирги Мовароуннаҳр (Пролетар) ҳамда “Правда Востока”
кўчалари кесишган жойдаги собиқ “Буфф” қаҳвахонаси биносида, ҳозирги
Сайилгоҳ (Собиқ К.Маркс) кўчасидаги биноларда, ҳозирги Йўлдош Охунбобоев
(собиқ Куйбишев) кўчасидаги аёллар гимназияси (ҳозирги авиация техникуми)
биноларида ва бошқа биноларда қўним топган эди [3.16].
“...Шул вақтда бу тарафда мусулмон зиёлиларидан бир неча зотлар
ҳақиқатда
вақтнинг муҳимлигини, фурсатнинг ғаниматлигини эътиборга олиб,
мусулмон халқи учун ўқув юрти очарга мушовара (маслаҳат) қилдилар. Ҳам Худога
шукур қилиб, ишга киришга қарор бердилар. Ва биринчи ўлароқ 9 апрелда
Мунаввар Қори Абдурашидхон халифа афандининг ҳовлисида йиғилиб, Мусулмон
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
03 (2024) / ISSN 2181-1415
234
Халқ дорилфунунини очмоққа саъй этар учун бир ташкилот ҳайъати таъсис
этадилар[10.1].
Жадидлар
совет
ҳокимиятининг
илк
йиллариданоқ
маорифни
ривожлантириш, эски мактаб ва мадрасаларни ислоҳ қилиш, янги маориф
тармоқларини шакллантириш борасида кўплаб ишлар олиб бордилар. Февраль
инқилобидан сўнг, Тошкентда ўрта мактаб ва мадрасалари толиби илмлари
орасида “Ёш мусулмон ўқувчилари тўгараги” ўз иш фаолиятини юргиза бошлади.
Унинг аъзоларининг асосий мақсади камбағаллар учун замонавий дунёвий
мактаблар очиш ва мусулмонларни маърифатли қилиш эди. Ҳар хил кўнгил очар
ва дам олиш кечалари ташкил этиш, қизиқарли томошалар қўйишдан тушган
маблағ эвазига ана шундай 2 та мактаб очилди. Кейинроқ мактабларнинг сони
кўпайиб, ўқувчиларнинг сони 400 тага етди. Кейинчалик “Ёш мусулмон
ўқувчилари тўгараги” нинг мусулмон Халқ дорилфунуни таркибига, ўқувчилари
эса унинг талабалари сафига қўшилиб кетди. 1918 йил бошларига келиб, тўгарак
фаолларидан тузилган комиссия 9 апрелда Мунаввар Қори
раҳбарлигида
9 кишидан ташкил топган Ҳайъат бошчилигида ўқув юрти очиш ҳаракатида фаол
иш олиб борди [11.22]. Бу ҳаракат фаоллари Туркистон Халқ университети
ректори А.В.Поповдан ёрдам сўрашди. Шундан сўнг жамоатчилик асосида
бошланган бу ҳаракат аниқ бир мақсад йўлида ҳаракат қилувчи расмий
комиссияга –
Туркистон Халқ университетининг бўлими бўладиган Мусулмон халқ
дорилфунунининг ташкилий комиссиясига айланди. Омма орасида Халқ
дорилфуни ҳақида тушунтириш ишлари олиб бордилар. Туркистон Халқ
университетидан андоза олган ҳолда, Мусулмон халқ дорилфунини ҳам
3 босқичдан, яъни олий, ўрта ва қуйи босқичдан иборат тузилиши тизими
белгиланди, керакли ўқув дастурлари ишлаб чиқилди [11.22]. Бу ишларда
ташкилий комиссия аъзолари Бурхон Хабиб, Иса Тахтибоев, Содиқ Абдусатторов,
Мухторбек Муродхўжаев, Мухтор Бакий, Абдусами қори Зиёбов ва бошқаларнинг
хизматлари жуда катта эди.
1918 йил 3 май куни ташкилий комиссиянинг навбатдаги мажлисида
Мусулмон халқ дорилфунуни раҳбариятига сайлов бўлиб ўтди. Сайлов якунига
кўра, Мунаввар Қори Абдурашидхон раис (ректор), Иса Тахтибоев ректорнинг
биринчи ўринбосари, Абдусами қори Зиёбов хазинадор, Мухтор Бакир эса
котибликка сайландилар. Ниҳоят 1918 йил 13 май якшанба куни эски шаҳар
даҳасидаги Вакула Морозовнинг собиқ дўкони (ҳозирги ўзбек ёш томошабинлар
театри биносида)
Туркистон Халқ университети бўлими –
Мусулмон Халқ
дорилфунунининг тантанали очилиш маросими бўлди ва у “Яшасин фан
инқилоби”, “Яшасин халқ дорилфунуни!” ва “Яшасин Шўролар жумҳурияти”
шиорлари остида ўтди.
Энг қизиғи Туркистон Халқ университетига қабул қилиш шартли эди.
Бу жаҳон тажрибасида жуда камдан
-
кам учрайдиган ҳолат бўлиб, ўқиш бепул ва
фақат биргина хоҳиш
-
истакнинг ўзи кифоя эди. Ҳеч қандай ҳужжат талаб
этилмасди. Одатда талаба деганда, 18
-
24 ёшдаги ўспирин кўз ўнгимизга келади.
Халқ дорилфунуни талабалари эса, тақдир тақозосига кўра, бундан бутунлай
мустасно эдилар. Эндигина ўқишга кирганлар орасида 20 ёшдан тортиб 40 ёшдан
ошганлар ҳам бор эди. Билим даражаси турлича бўлган талабалар орасида
ишчилар, ташкилот ва идора, девон ходимлари, ўрта мактабни энди битирганлар,
марказдаги олий ўқув юртларининг талабалари бор эди. Дарс машғулотлари
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
03 (2024) / ISSN 2181-1415
235
ишдан кейин соат 6 да бошланса
-
да, хоналарни тўлдирган талабалар ўзлари учун
қизиқарли
маърузаларни мароқ билан тинглар эдилар[1.95]. Туркистон халқ
университети ўз фаолиятини оёққа қўйиш, ўқув
-
педагогика фаолиятини
такомиллаштира бориш билан бир вақтда, маълум муддат давомида, ўлкадаги
халқ таълимининг ягона олий босқичи ва йирик илмий
-
педагогика марказига
айланди. Унинг ўзбекча “Халқ дорилфунуни” ва русча “Народный университет”
номли газеталари чиқиб турди. “Народный университет”нинг дастлабки сони
1918 йил 20 апрелда, “Халқ дорилфунуни” эса 1918 йилнинг 31 майда чоп этилди.
Русча газета бор
-
йўғи беш ой умр кўрди. Жами 88 сони нашр қилинди. Унинг
Туркистон Халқ университетига бағишланган иккинчи сони “Бугун Халқ
университетига китоб тўплаш куни”, “Китоб
-
инсон дўсти”, “Китоб
-
билим, уни
халққа беринг!” деган шиорлар билан ўқувчиларнинг асосий эътиборини
кутубхона яратишга қаратган эди. Шу туфайли “Студентлар иттифоқи” аъзолари
уч кун ичида 6 мингдан зиёд китоб тўплашга муваффақ бўлдилар. Бу университет
кутубхонаси ташкил топиши учун асос бўлди.
Ўша пайтдаги иқтисодий қийинчилик ва етишмовчиликлар сабабли “Халқ
дорилфунуни” газетасининг фаолияти ҳам узоқ давом этмади. Тўрт ой давомида
унинг жами 15 сони чиқди. Мухтор Бакиров газетанинг асосий ташкилотчиси ва
масъул муҳаррири бўлди. “Халқ дорилфунуни” совет даврида ташкил топган
дастлабки ўзбекча газета эди. Бу газеталар узоқ фаолият кўрсата олмаган
бўлсалар
-
да, бутун Туркистон бўйлаб оммавий нусхада тарқалиб, халқ маорифи ва
унинг юқори босқичи
-
олий таълим асосини яратиш ишига катта ҳисса қўшди.
Уларнинг саҳифасидаги университет ўқув дастурлари, маърузаларнинг матнлари
босилиши билан бирга бутун Туркистон ҳаётидаги ижтимоий
-
сиёсий ўзгаришлар
ҳам
ёритиб турилди.
Мустақил ташкилотлар, яъни Туркистон Халқ кутубхонаси (ҳозирги ЎзР
миллий кутубхонаси), Туркистон халқ музейи, консерватория, шарқ институти,
курс ва маориф шохобчаларидан иборат катта бир таълим даргоҳи бўлишига
қарамай, Туркистон Халқ университети халқ хўжалиги учун юқори малакали
мутахассис ходимлар тайёрлайдиган даражада эмас эди. Шунга қарамай, Низомда
кўрсатилганидек,
у
халқнинг
маданий
талабларини,
илмга
бўлган
интилишларини, хоҳиш
-
истакларини қондиришга хизмат қила бошлади ва шу
билангина кифояланмай, юқори босқич ҳисобланган факультетлар вакилларидан
тузилган ижроия қўмитаси Туркистон Халқ университетини ҳақиқий олий ўқув
юртига айлантириш йўлида куну тун меҳнат қилди. 1918 йил 4 июлда бўлиб ўтган
мажлисда Ижроқўм бу масалани атрофлича муҳокама қилгач уч гуруҳга бўлиниб,
аниқ вазифалар билан машғул бўлди.
Ёзги таътилдан сўнг 1918 йил кузига келиб, Халқ университети қайта
ташкил этилди. “Иккинчи даражали” қуйи (бошланғич мактаб ва болалар боғчаси),
ўрта (турли хил амалий курслар) босқичлар ҳамда мустақил ташкилотлар
университетдан ажратилди. Натижада университет қуйидаги ташкилий
тузилишга эга бўлди: қишлоқ хўжалик факультети (декан профессор Р.Р.
Шредер),
ижтимоий
-
иқтисод (декан С.А.
Коган), техника (декан инженер Г.М.
Сваричевский),
тарих
-
филология (декан доцент А.В.
Попов) ва физика
-
математика (декан
профессор В.И.
Романовский) факультетлари. Барча факультетларда ўқув
машғулотлари 20 октябрдан бошланди. Бу даврга келиб, Халқ университетининг
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
03 (2024) / ISSN 2181-1415
236
талабаларининг сони 560 кишини ташкил қилар эди. Улардан 150 нафари қишлоқ
хўжалиги, 148 киши ижтимоий
-
иқтисод, 109 нафари техника, 103 киши тарих
-
филология ва 50 нафари физика
-
математика факультетида таҳсил олди.
Ижтимоий
-
иқтисод факультети иқтисод ва ҳуқуқшунослик: тарих
-
филология, тил ва адабиёт ҳамда тарих; техника факультети қурилиш ва механика
бўлимларидан иборат бўлиб, улар ўз ихтисосликлари бўйича мутахассислар
тайёрлашга киришдилар
[ 7.37].
1918 йилнинг кузига келиб юқоридаги бешта факультет тўла шаклланиб,
уларнинг биринчи курсида мунтазам ўқув машғулотлари бошланди.
Университетнинг тузилиш тизими, бошқарув органлари қайта ташкил этилди.
25 ноябрда унинг янги Низоми ва ўқитувчилар таркиби Туркистон Мухтор Шўро
Социалистик Жумҳурияти Маориф комиссарлиги томонидан расман тасдиқланди.
5 декабрда университет Илмий кенгашининг биринчи ялпи мажлиси бўлиб, унда
Г.Қ.
Черданцев
ректор,
Г.М.
Сваричевский
проректор
қилиб
сайланди,
факультетлар деканлари ҳам сайланди.
Ҳукумат
томонидан ажратилган маблағ етарли эмаслиги туфайли,
университет ўз ички имкониятлари асосида талабалар учун биринчи марта ҳар
бири 670 сўмдан 100 та стипендия ажратди. Бу албатта, ҳали арзимас даражада
бўлса ҳам талабалар манфаати йўлидаги дастлабки қутлуғ қадам эди.
Университет раҳбарияти талаби билан олий ўқув юртини моддий жиҳатдан
таъминлаш
ўша пайтда қонун чиқарувчи орган ҳисобланган Туркреспублика
Шўроларининг 1919 йил март ва сентябрь ойларида бўлиб ўтган
VII
–VIII қурултойларида махсус муҳокама қилинди. Қурултойлар ўз қарорларида
университетга пул ажратиш зарурлигини қайд қилди. Бу эса стипендиялар сонини
бирмунча кўпайтириш, талабалар ошхонаси ва ётоқхонаси ташкил этиш имконини
берди [2.12]. Университет шаҳарчасини қуриш режалаштирилди, муҳандис
-
архитекторлар раҳбарлигида лойиҳа тайёрланди. Бироқ уни амалга оширишнинг
имкони бўлмади. Бундан ташқари, Туркистондаги сиёсий вазият тобора
қийинлашиб
бир томондан совет ҳукуматининг мустамлакачилик сиёсати,
иккинчи томондан унинг шовинистик бошқарув тизимига қарши миллий
-
озодлик
ҳаракатлари
кучайиб бормоқда эди.
1919 йил Халқ университети ҳаётида бурилиш йили бўлди. Ёзги таътил
пайтида ўқитувчилар улгирмаётган талабалар учун қўшимча машғулотлар
ўтказиш режасини тузди. Улар биринчи марта бошқа шаҳарларга бориб,
университет фаолияти тўғрисида сўзлаб бериш, ёшларни ўқишга жалб қилиш каби
тарғибот ва ташвиқот ишлари билан машғул бўлдилар.
1919-
1920 ўқув йилидан бошлаб талабалар сони бошқа шаҳардан келган
ёшлар эвазига кўпая борди. Ётоқхоналар етишмаслигидан улар дарсхона ва
коридорларда тунаб, ўқир эдилар. Шу йили университетга қўшимча дарсхона,
интернет
-
ётоқхона ажратилди. Айрим талабалар аввал 840 сўмдан, кейинчалик эса
2200 сўмгача стипендия оладиган бўлдилар [3.22]. 1919 йили тиббиёт факультети
очилди, ишчилар ва ҳарбийлар факультети очиш тараддуди бошланди. Ниҳоят,
1919 йил декабрь ойига бориб, Туркистон Халқ университети РСФСРда қабул
қилинган
умумий қоида асосида Туркистон Давлат университетига айлантирилди.
Хулоса қилиб шуни айтиш мумкинки, Туркистон Халқ университети
жамоасининг сал кам икки йиллик илмий
-
ижодий ва педагогик фаолияти
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
03 (2024) / ISSN 2181-1415
237
муваффақият билан якунланди. Тошкентдаги илк университет ҳисобланган бу
олий ўқув юрти фақатгина Ўзбекистондагина эмас, балки Марказий Осиёда ҳам
илк замонавий олий ўқув юрти бўлиб, унинг тажриба ва андозаси асосида турли
йирик шаҳарларда ҳам шундай олий ўқув юртлари очилди.
ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ:
1.
Черданцев Г.К. “Из истории первых лет Туркестанского университета
1918-
1922”. Наука и просвещение”. –Ташкент,1922.
2.
Очерки истории Ташкентского государственного университета им.
В.И.Ленина. Ташкент: Фан
,1980.
3.
ТошДУ илм ва маърифат маскани. –Тошкент: Университет, 1995.
4.
Журнал Народного Комиссариата Просвещения Туркреспублики. “Наука и
просвещение”
–Ташкент
, 1922.
5.
Журнал министерства народного просвещения. 1902, март.
6.
Ўзбекистон Миллий архиви (Ўз МА). И
-47-
фонд, 1
-
рўйхат, 361
-
иш.
7.
Ўз МА, Р
-368-
фонд, 1
-
рўйҳат, 34
-
иш.
8.
Джураев. Д.У. Туркистон анъанавий мактаблари фаолияти тарихидан (ХIХ
аср иккинчи ярми). // “Замонавий таълим” / “Современное образование” илмий
-
амалий журнали, 2017 йил. 7
-
сон.
9.
Қори
Ниязов Т.Н. “Размышление пройденной пути” –Москва: Политиздат,
1970.
10.
“Халқ дорилфунуни” газетаси, 1918 йил, 31
-
май, 1
-
сон.
11.
“Народный Университет” газетаси, 1918 йил, 30
-
май, 22
-
сон.
